xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

Бунга ишониш қийин, лекин 98% аёллар ўз уйларини нотўғри тозалашади🤷‍♀

Ётоқ хонани, ошхонани, ҳожатхонани тозалашади ва бу ҳар куни шундайми?🤦‍♀

Бунинг сабаби кўпчилик "Саришта бекажон" канали ҳақида билишмайди! Каналда сиз ҳар қандай вазият учун ҳаётий лайфхакларни, фойдали маълумотларни, тез ва осон тозалаш усулларини топасиз, улар ёрдамида ҳар қандай тозалаш мароқлидир. 🤗

Уланиб олишни маслаҳат бераман:👇👇
/channel/+3uQ-pRq07eI3ZmUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

38- қисм

    Жаҳонгир Мапурани  Матлуба холаси ишлайдиган тикув корхонасида иш бошқарувчи бўлиб  ишлашини эшитганди.
    Аёл  қош-кўзлари попукдек , боз устига  ўзига қараб юришни чиройли уддалайдиган келишгангина жувон  экан. Жаҳонгир Ҳафизадаги тортинчоқликка , суҳбатда вақтини кутиб керак жойда гапиришига кўниккани учун Мапурадаги шаддодлик бироз эриш туюлди. Унинг назарида фарзандсизлик азобини тортган аёл сал ҳокисорроқ бўлиши керакдек эди. Мапура эса Жаҳонгир ўзини йўқлаб борган вақтда ишидан шартта жавоб олди-ю,  тортиниб ўтирмай "Бемалол гаплашиб олишимиз учун қаергадир борсак яхши бўларди" деб ташаббусни ўз қўлига олди-қўйди.
    Жаҳонгир ўзини босиб  арқонни узун ташлади . "Ҳаа майли , - ўйлади у ,- у ер-бу ерга борди дегани ҳали уйланди дегани эмас-ку, балки шуниси яхшидир.  Ойим айтганларидек ичидаги ташида бўлган аёлдир-да бу аёл. Қолаверса биринчи турмуши бўлмаган аёл худди унга ўзи учун курашадиган бўлиб кетсаям ажаб эмас"

    - Жаҳонгир ака , - деди Мапура шарбатли бокалга туширилган резина найчани симириб тортганча,- хуллас , сиз ҳақингизда менга айтиб беришди. Мен Матлуба опам билан анча синашта бўлиб қолганман. Шу сабаб уларнинг барча сўзларига шубҳа қилмай ишонаман. Сиз эса мен ҳақда истаганингизча суриштириб кўришингиз мумкин. Истасангиз маҳалла-кўйдан , истасангиз ишхонадан бемалол суриштираверинг. Менинг эса кўриб турганингиздек борим шу. Дилимдаги тилимда. Сохта мулозаматларга тоқатим йўқ.  Буни яна бетгачопарликка йўйиб ўтирманг.
  Бундан саккиз йил аввал йигирма ёшимда турмушга чиққан эдим. Собиқ турмуш ўртоғим билан  совчилар орқали топишгандик. Хуллас беш йил ёмон яшамадик. Улар билан бир- биримизни тушуниб аҳилгина бир яхши умр кечириб юргандик. Аммо бу ёғи ўзбекчилик. Шу йиллар  ичида фарзанд кўрмаганимиз учун  қариндош - уруғ, дўсту- душман орага тушди.
    Ўзи шундоғам дардимиз ўзимизга етиб турганда уларнинг чин кўнгилдан берган маслаҳатлари ҳам одамни бездириб қўяр, ўзингизга бўлган ишончингизга раҳна солар экан.
    Шундай дилим оғриб юрган кунлардан бирида собиқ эрим "Мен бир шифокорга бориб учрашдим. У мени атрофлича текширди , энди  эса сени ўзининг қабулига боришни сўраяпти" деди кўзларини олиб қочганча. Ўша вақтдаги аҳволимни кўрсангиз эди.
     "Демак , эрим менга ишонмас экан-да"-  дея ўйладим ўша вақт. Унинг менга бир оғиз айтмасдан бориб текширувдан ўтиб келгани юрагимга шунчалик оғир ботган эди-ки. Мен бўлсам уни огоҳлантирмасдан дарвозадан бир қадам  босиб ҳатлашни ҳам хаёл қилмас эканман. Шифокорлар иккимизда ҳам фарзанд кўришга монелик йўқ дейишса ҳам , у мени айбдор деб ўйлаётган экан-да. Ўша кезлар ғурур кўзларимни кўр қилдими ё қадримни ер билан битта бўлди деб ҳисобладимми , ё атрофдаги гап-сўзлар жонимдан шу қадар ўтиб кетганмиди ,  хуллас энг керакли буюмларимни олдим-у эримга бир сўз демай уйни тарк этдим. У эса бир оғиз "қол" демади.
    Шу кўйи жим- жим ажралишдик кетдик.
    Бир йилдан сўнг кетишим билан дарровда уйланиб олган  эримни болалик бўлганини эшитганимда унга чин кўнгилдан бахт тиладим. Бу вақтда ҳовурим анча босилиб қолганди.
    Аммо ... Ёлғиз аёлга қийин экан. Одамлар тинчгина яшашингга қўймас эканлар. Бошинг узра  ҳар хил туҳмат тошлари ёғилаверар экан. Очиғи бу нарсаларга парво ҳам қилмаган бўлардим. Бир куни Матлуба опа телефонимга уч нафар болажонни суратини ташлабдилар. Дастлаб ҳайрон бўлдим. Нима учун бу суратни менга ташлаган эканлар ? Ё адашдимиканлар ? Аста - секин суратни  батафсил томоша қила бошладим. Суратдаги икки қизалоқ ва бир болакай шунақанги беғубор ва ажойиб кўринди- ки кўзимга. Нима учундир  юрагим "жиз" этиб кетганини ўзим ҳам англай олмай қолдим . Тушлик вақти Матлуба опа сиз ва болаларингиз ҳақида гапириб бердилар .
    Бор гап шу ,- жилмайди Мапура , - сиз билан учрашувга чиқишдан бўйин товламаганимни сабаби шу- болаларингиз. Ростини айтсам ҳозир мени ақлим эмас , балки юрагим бошқармоқда,- Мапура шундай деб кўзларини четга олди ,- илгари сира бундай бўлмаган эди. Ақлимни еб қўйдим чамаси ...

@Xazon_Rezgi                /92

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Жаҳонгир онасига жавобан индамади . Муқаддас опа буни ўзича тушуниб гапида давом этди :

- Боя айтганимдек бу аёлни ҳам Матлуба холанг дараклади. Холангни биласан , ўзининг ишига пухта. Ўтган сафар Ҳафизани ҳам дараклаган шу холанг эди. Ўшандаям Ҳафизага юрагимиз чопмай борган эдик. Кўрдинг-ку , жез деб борганимиз қандай тилла бўлиб чиққанини ?

Қисқа қилиб тушунтирсам холанг бу сафар топган Мапура исмли аёл уч йил аввал турмуши бўлмай эридан ажралишган экан. Эри - хотин беш йил бирга яшаб фарзанд кўрмагач, Мапура мардлик қилган экан. "Иккимиздан ҳеч бўлмаса биримиз фарзандли бўлишга ҳақлимиз" дея эрини йўлини бўшатиб қўйган экан ўшанда. Ҳозир собиқ эри уйланиб фарзандли бўлиб кетганмиш. Мапура ҳам бу ҳақда эшитгач, энди турмушга чиқишга қарор қилибди. Балки эри болали бўлгач кўнгли жойига тушгандир. Холанг секин уни гапга солиб кўрса , "Мени ҳам она деб атайдиган болалар бўлса жонимни берардим" деганмиш холангга.
Мана шунақа гаплар , болам.
Хуллас эртага ўша аёл билан бир бор учрашиб кўрсанг.

Жаҳонгир онасига на ҳа деди , на йўқ... Худди ўтган сафар бундан бир неча йиллар аввал Ҳафиза билан бўлган ҳолатга ўхшар эди бу ҳолат.

Муқаддас опа эрталаб уйқудан кўз очганда Жаҳонгирни уйда кўрмай ажабланмади. Деярли бир йилдан буён ҳар сахар Жаҳонгир Ҳафизани қабрига боради. Бу одат бир йил ичида Жаҳонгир Санкт-Петербургга кетганида ёки болаларидан қайси бирининг тоби қочиб қолганида беш - олти бор бузилди холос.

Қабристондан қайтган Жаҳонгир ҳар қачонгидан ҳам хомуш бўлиб қолганди, бироқ Онасининг қистовига эътироз билдирмай туш вақти Мапура билан учрашиш мақсадида холасининг ишхонасига йўл олди.

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /91

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#SAVOL

Musilmon insonlarning vafot etgan go'daklari 👼qabirda hisob kitob qilinmaydi ularni gunohi yo'q hali voyaga yetmasdan vafot etgan❗️
Ular savol javob qilinmasa qayerda bo'lishadi❓
Jannatda ota onalari bilan uchrashishadimi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дунёни қутқармоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Дунёни гўзал қилмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Жаннатга кирмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣📣📣 📣📣📣 📣📣📣

🎀🎀🎀 🔖🔖🔖

🏷️🏷️🏷️ 4️⃣ TA KURS UCHUN 😍😍😍


SEVIMLI RAFIQA YOXUD SOLIHA AYOLLAR BAXTI 🫰

YAKORIYA YA'NI TURMUSH OʻRTOGʻINING QALBIGA MUXRLANISH + 15 DAN ORTIQ TEXNIKALAR
🏹

MAGNIT AYOL + EROTIK MASSAJLAR
📍

INTIM GIMNASTIKA KEGEL MASHQLAR
🚹


🔴🔴🔴 JOYLAR SONI CHEKLANGAN 😍😍😍

🟠🟠🟠 CHEGIRMA SOAT 20:00 GACHA AMAL QILADI ❤️❤️❤️

🔴🔴🔴 HALI BUNAQA NARX BOʻLMAGAN 4 TA KURS UCHUN 🔞

Murojaat uchun admin: @Gavxar_19_16

Spamlar uchun: @GavxarAyol_bot

/channel/+G6XmgjLGD0cyM2Ji
/channel/+G6XmgjLGD0cyM2Ji
/channel/+G6XmgjLGD0cyM2Ji

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌿 Ayol o‘g‘lini bir shapaloq urdi:
Kech bo‘lganda qayerdan kelyapsan?
Bolakay o‘ng qo‘lini kuylagining ichiga tiqib olgan edi.
Yuzida ikkilanish zohir buldi:
- Qirdan...
- Nimadir o‘g‘irladingmi? Men uyda o‘tir degandimku. Qani ko‘rsat!
Yana bitta tarsaki tushgach, bolakay qo‘ynidan bir dona boychechak chiqardi.
-- Izlab izlab bittagina topdim deya kurka pisa qo‘lini cho‘zdi onasiga....
-- Tug‘ilgan kuningiz bilan ayajon!!!.
_Onaning ko‘zlarida yosh g‘iltilladi...«kechir...onangni bolam»...!_

Moddiy boyligi bor odam boy emas ,balkim oddiy narsadan ham hikmat topa olgan odam boydir.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Йиғлама дил

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga
❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz  togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬

✍️  MUROJAAT UCHUN: @
Shokhida_blogs

/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КЎЗЛАРИМ ЙЎЛИНГДА

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дадамлар оламдан ўтгандан кейин қаттиқ сиқилдим. Қўлим ҳеч бир ишга бормай қолди. Ўқишниям ташладим. Шунда кўп ўтмай, дадам тушларимга кириб мени юпата бошладилар. Ўзимни қўлга олишим кераклигини тайинлардилар.
Сўнг эса бир қиз тушимга кира бошлади. У шу қадар гўзал ва латофатли эди-ки. У қиз тинимсиз тушларимда мени чақирар ва "Шуҳрааат... Мен сизни Тошкентда кутяпман. Жуда интизор бўлиб кутяпман. Кўзларим йўлингизд-а-а-а" дер эди. Мен у қизни шунчалик севиб қолдим ва фақат уни кўриш умидида уйқуга кетадиган бўлдим.
Иккинчи курсда ўқишимни тиклаб институтга қайтган куним ўша қизни учратиб эсимдан оғай дедим. Фарида, у қизнинг кимлигини айтайми...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Glavni uchun videolar va storieslar hammasi shu yerda😍👇🏻

ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞

10 minutdan keyin öçiraman, keyin bunaqa zör kanal aniq topomisila ❤️😅🤪👆🏼

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Армон муҳаббат
🎙Шуҳрат Қаюмов

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф : Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

37- қисм

▪️▪️▪️

   
#орадан_бир_йил_ўтди

    - Алло Жаҳонгир , болам ? Қўнғироқ қилган экансан? Ҳовлида эдим эшитмай қолибман.

    - Ассалому алайкум, Ойи. Ҳа хавотир олиб қўнғироқ қилгандим. Эрталаб анча тобингиз йўқдек кўринганди. Энди туззукмисиз ?

   - Энди олма билан ўрик бўлармидим, болам ?! - чуқур тин олди Муқаддас опа ,- туззукман, болам , туззукман.

   - Телефонни кўтармаганингизга яна ташвишланиб тургандим , ойи. Мен йўлга тушдим. Ул- бул нарса керакми ? Нима олиб борай ?

    - Азизжонимни олиб кел ,-  ялинчоқ овози  титради Муқаддас опанинг, - боламжонимни бирам соғиндим, бирам соғиндим . Ўзи асли шу болани соғинганимдан касал бўлиб қолаяпман шекилли.

    - Вой ойи- ей , болангизни ўзи кеча олиб кетишганди-ю , энди бир кун бўлди,- Жаҳонгир шундай деди-ю , аммо кўз ўнгидан онаизорининг хомуш , гинали чеҳраси ўтиб , дарровда муросага келақолди,- хўп Ойи , ўғлингизни олиб бораман.

    Жаҳонгир Шоҳида опанинг дарвозасидан кириб қўлидаги харид қилган майда- чуйдаларини  кираверишдаги стол устига қўяр экан аста овоз берди :

    - Ойи ... Ойи ...

    Кўп ўтмай тўрдаги эшик очилиб ичкаридан Шоҳида опанинг қораси кўринди :

    - Вой , болам , келинг.

    - Ассалому алайкум , ойи.

    - Ваалейкум ассалом, болам, яхшимисиз ? Қани уйга ? - Шоҳида опа қўли билан ичкарига ишора қилди ,- мен чой қўяй...

    - Йўқ , Ойи . Ойимларга уйга эртароқ бораман дегандим. Кўзлари тўрт бўлиб ўтиргандирлар . Азизжонни олиб кетай деб киргандим. Ойим тойчоқларини бир кунда соғиниб қолибдилар.

   - Муқаддас опам туззукмилар ўзлари ?

   - Ҳаа , бугун анча яхшилар.

   - Сал ўзларига келиб олгунларича Азизжонга қараб турсам дегандим ,- Шоҳида опа шундай деди-ю тезда изоҳга шошилди,- Азизжонингиз жуда шўх бўлган-да , Опамларни толиқтириб қўядими дейман.

    - Ҳавотир олманг , Ойи . Мен ҳам бугундан ўзимга ўзим таътил бердим. Уч- тўрт кун уйда бўламан.

     - Ҳа унда яхши,- бўшашди Шоҳида опа,- Азизжон ухлаб қолганди. Мен кириб секин уйғотай. Ҳозир олиб чиқаман.

      Дадасини кўрган Азизжон Жаҳонгирга талпинди:
  
    - Аддааа ..

     Жаҳонгир ўғлини маҳкам бағрига босди:
 
    - Коттов бола бўлиб кетибди-ю, мани болам.

     Ота-болага ичи узилиб разм солган Шоҳида опа қимтинганча сўз бошлади:

    - Болам , кўнглингизга оғир олмасангиз , сизга  бир оғиз гапим бор эди. 

     - Эшитаман Ойи,- Жаҳонгир қайнонаси нима демоқчилигини тахмин қилиб юраги безиллади,- қулоғим сизда.

     - Болам ,- хўрсинди Шоҳида опа,- онани яратмасин экан. Мана Ҳафизани ҳам оламдан ўтганига йил тўлди . Кетганда марҳумнинг жони кетаркан. Тириклар эса яшашда давом этаверар экан.
     Шоҳида опа шундай деб мунгли жовдиради :
   - Болам , сизниям вақтингизни оляпман-а ?

    Шу туришда у қизи Ҳафизага жуда ўхшаб кетарди .
    "Ҳафиза ҳам узоқ умр кўрганда худди онасидек қарирмиди ,- юраги узилди Жаҳонгирнинг,- ўзи уч қизнинг орасида онасига энг кўп ўхшаши Ҳафиза эди . Камсуқум , ҳокисор... Эҳ Ҳафиза ...Ҳафиза..."
     Жаҳонгир қайнонасининг "иҳм" дея томоқ қирганидан ўзига келиб уялиб кетди. У муштипар аёлнинг ёнида хаёлга толиб қолганидан ҳижолат чекиб кетди.

    - Йўғ-ей , ойи ? - деди у кўзларини олиб қочиб, - бемалол гапираверинг.

   Жаҳонгирнинг сўзидан Шоҳида опага қайта жон киргандек далиллашди:

    - Болам, сиздан мингдан минг розиман. Қизимни ўзини ҳам, ўзидан кейин ҳотирасини ҳам шунчалик ардоқлаганингиз учун. Ҳозирги гапларни гапириш мен учун оғир. Айтсам тилим куяди , айтмасам дилим. Хуллас...- дардли ютинди Онаизор,- хуллас бу ёғига набираларимга бир яхши она топсангиз . Уларнинг она меҳридан бебаҳра ўсишларини истамайман. Бунга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ, болам. Инсоннинг марҳумларнинг олдида ҳаққи бўлганидек, тирикларнинг олдида ҳам ҳақлари бисъёр. Эртага бировнинг уйига узатиладиган  қизларингиз она меҳрини кўриб ўсса дейман. Азизжон ҳам анча  эсини таниб қолди. Унга ҳам ...
    Хуллас болам , қўрғонингизни қайта тиклайдиган вақтингиз келди чамамда...

    - Ойи ...


@Xazon_Rezgi             / 88

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Собиқ эри хақида бўлаётган гап -сўзлар марҳуманинг онаси Шоҳида опага чивин чаққанчалик таъсир этмади. Унга энди эри таъзияга келадими йўқми , марҳума қизидан кечирим сўрайдими , йўқми - умуман фарқи йўқ эди ...

Шоҳида опа кўзини қизининг тобутидан узмас ва афтодаҳол аҳволда шивирлар эди :

- Қизимни дуо қилинглар , азизлар... Оташ бўлиб ёниб яшаган юраги Яратганни ҳузурида Кавсар сувлари билан сероб сийласин болажонимни ...

Ташқаридаги овоз бу сафар такрор жаранглади:

- Болааааам ... Нобакор отангни кечиииир...

Шу лаҳза бир дастасини Жаҳонгир елкасига олган қизил баҳмал ёпинган тобут гўёки оҳ уриб бир зумга тўхтагандек бўлди, бироқ яна тез орада оломон елкаси узра укпардек енгил ва бир текис сузиб кетди.
У шу кетишда вафо, садоқат , одамийлик курашида ғолиб бўлган қўшиннинг музаффар байроғини эслатарди...

Ҳафизани ерга бериб қабристондан қайтганларнинг кайфиятлари янада маҳзун тортиб келди. Улар орасида Жаҳонгир кўринмас эди.
Айтишларича Жаҳонгир аёлини тобутини тутган дастани ҳеч кимга бўшатиб беришни истамабди.
Марҳумани қабрга берар вақт Ҳафизани жиянлари қабр ёнига яқинлашиб ўз фарзларини бажармоқчи бўлишган вақт Жаҳонгир ўзини қабрга отибди. У суюклисини ўзи қабрга беришни истаган экан. Ёши каттароқ эркаклар Жаҳонгирни бу қароридан қайтариш учун бир, икки қадам босишганда Ҳафизанинг тоғаси уларни йўлини тўсибди :

- Дунёдаги баъзи ришталарни ўлим ҳам узишга қодир эмас... Қўяқолинглар ...

Ҳафизани отаси қабристонда ўзини билмай қолганмиш. Уни ўзи билан келган укаси ўша ернинг ўзидан изига қайтариб олиб кетибди. Шу бўйи собиқ ота хақида ҳеч бир инсон қизиқмади. У гўёки дунёда мавжуд бўлмаган, уйланмаган , бир вақтлар аёлига озор бермаган , Ҳафиза ва бошқа қизларидан воз кечиб кетмагандек ...

Жаҳонгирни уч соат деганда қабристондан зўрлаб олиб келишди . У уйга қайтганда дастлаб сўрагани фарзандлари бўлди. Таъзияхонадагилар бу сафар ҳам уни истагини қайтаришга ботина олмадилар. Жаҳонгир қизларини бағрига босганча узоқ ва бесас ўтирди. Орадан бир муддат ўтиб олиб келинган Азизжонни қўлига олганда эса ўғлининг момиққина бўйнига юзини босганча ҳўнграб йиғлаб юборди ...
Бўлиб ўтган воқеаларни ҳали таҳлил қила оладиган ёшга етмаган саккиз ярим ойлик Азизжон дадасининг сочларига гу-гулаганча тирмашиб жилмаяр эди...

Шу куни атрофни шом қоронғилиги босиб келаётган вақт ҳавода қор учқунлай бошлади.

- Ё Аллоҳ, қудратингдан ...- деди Муқаддас опанинг укаси Каримберди ака бошда бир-икки учқунлаб кейин тезлашиб ёға бошлаган қор парчаларига қараб,- Худойим ҳам ўзини муслимасига парқу болиш тайёрлаётгандек-а...

Каримберди ака ҳайратланганча бор экан. Тонг отганда бутун табиат тўпиқ бўйи оқликка беланиб уйғонди. Энг қизиғи ҳаво ҳамон ёқимли илиқ эди.
Эрталаб Жаҳонгирни уйдан топа олмаган қариндошлар бир- бирига қараб елка қисишди . Зуҳра сингилнинг ўзи каби шаддодгина эри Ботир уларни тинчлантирди:

- Менимча акам келинойимнинг ёнларига - қабристонга кетганлар. Бориб бир хабар олай-чи.

Ботир қабристонга борганда бу манзилнинг ҳам оппоқ қорга бурканган ҳолда кўриб юраги ивишди . Гўёки қабристон аҳли маъюс тортгандек туюлди унга. У узоқдан кечагина қаппайган қабр бошида ўтирган эркак қорасига кўзи тушиб тахминида адашмаганини ҳис қилди. Ботир Ҳафизанинг қабри бошига яқинлашар экан кўзларига ёш тизила кетди.
Жаҳонгир тонг сахардан аёлининг қабрига бир қучоқ қип- қизил атиргул келтирибди.
Худдики Жаҳонгирнинг юрак қонидан бунёд бўлгандек қип- қизил эди бу атиргуллар...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /87

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Йўл устида хок бўлган,
Нолон бўлган ошиқлар...

🎙Гулсанам Мамазоитова


Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

▪️▪️▪️

Жаҳонгир уйга қайтгач , Муқаддас опа ўғлининг оғзига умидвор термулди :

- Ҳа болам , - деди ахири Онаизор тоқати тоқ бўлиб ўғлидан тайинли садо чиқмагач, - нима бўлди айтгин бундоқ ? Аёл ёқдими ёки йўқ...

Жаҳонгир онасига ўйчан тикилди :

- Билмасам Ойи ,- деди у хаёлларини йиғишга ҳаракат қилиб ,- бир қарасам аллақандай сатанг аёлга ўхшайди. Бир қарасам , гап- сўзлари биб- бинойидек.

- Гап-сўзлари биб- бинойи одамнинг ўзи ҳам биб-бинойи бўлади-да , болам,- енгил тортди Муқаддас опа ,- демак ҳаракатни бошласам бўлар экан-да.

- Ойиии ,- иккиланганча деди Жаҳонгир ,- бу аёл сира Ҳафизага ўхшамадида. Ҳафиза учрашувда ўзини бошқача тутган эди.

- Албатта ўхшамайди-да , болам . Ахир ҳар бир инсон ўзи алоҳида бир олам бўлса. Қолаверса Ҳафиза ўн саккиз ёшлик қиз бола вақтида чиққан учрашувга. Бу аёл йигирма саккизга кирган . Турмушни муштларини обдон кўриб ҳаёт мактабида пишган ҳам.
Менимча сен бу аёл билан яна бир , икки бор учрашиб кўришинг керак. Ўзингни қизиқтирган саволларга ўшанда жавоб топарсан. Мен Матлубага айтаман. Яна бир кунга бафуржа учрашув тайинласин,- Муқаддас опа масала ҳал дегандек нари кетди. Аммо кўп ўтмай қўлида ўроғлик бир нарса билан қайтиб келди,- бугун Ҳафизадан қолган буюмларини яна қайта саранжомлай дегандим. Қизларингга эслалик бўладиганларини алоҳида қилиб битта сандиққа солдим. Ҳафизанинг буюмлари орасидан манави дафтар чиқди. Очиб қарасам ичи тўла шеър экан. Бир кўр-чи ?- Муқаддас опа ўроғлик дафтарни узатиб қўшиб қўйди ,- Мен Ҳафизани бирон марта шеър ёзганини кўрмаганман. Хуснихати ҳам ўхшамаяпти. Балки бирор дугонасиникидир ?

Жаҳонгир дафтарни ўрамидан авайлаб очди. Дафтар ... Шаҳнозанинг дафтари эди. Жаҳонгир бу дафтарни анча йиллар аввал машинасидан йўқотиб қўйганини эслади. Ўшанда дафтарни ё биров олган , ё ҳужжатлар орасида юриб тушиб қолган деб ўйлаганди. "Демак, дафтар Ҳафизанинг қўлига тушиб қолган экан-да ?!" - ўйлади Жаҳонгир,- у бўлса бирор марта менга "Бу дафтар сизда нима қилиб юрибди?" деб сўрамаганди. Менимча Шаҳнозани бир вақтлар яхши кўрганимни тахмин қилгандир . Ахир дафтардаги деярли барча шеърлар айрилиқ ҳақида эмасмиди ?
Шошма-чи ?!
Ўшанда Ҳафизанинг охирги айтган сўзлари ...
У "Менгача ва мендан кейин ҳаётингизда қанчадир ва қайсидир аёллар бўлиши муҳим эмас, мен учун муҳими сиз билан бирга бўлган вақтимда мендан бошқа ҳеч кимнинг бўлмаганлиги" деганмиди ? Эҳ Ҳафиза !
- Ҳа болам , нималарни ўйлаб қолдинг. Дафтар сенга танишми ?
Муқаддас опанинг овози Жаҳонгирни хаёлот оламидан воқеалик оламига олиб қайтди.

- Қандайдир таниш...- деди Жаҳонгир онасига нима дейишни билмай,- бир кўриб чиқай , балки эслаб қоларман.

Ҳа майли ,- кўнақолди Муқаддас опа , - Азизжонимдан хабар олай-чи , уйғонадиган вақти бўлиб қолди.

▪️▪️▪️

Мапура келаси учрашувга Жаҳонгир фарзандларини олиб борсагина чиқиш истагини билдирибди. Жаҳонгирга жувоннинг бу таклифи бироз эриш туюлса ҳам эътироз билдирмади. У фарзандларини олиб Мапура билан келишилган жойга борди. Мапура ийманиб ўтирмай болаларни ўпиб-қучиб кетди. Айниқса Азизжонни бағрига босганча "Вой буни асаллигини , оппоқ балиқча-ю бу?" дея тинимсиз айланиб - ўргилар эди.
Шу куни Мапуранинг таклифига кўра Жаҳонгир иккиси болажонларни ҳайвонот боғига олиб боришди. Кузнинг илиққина кунида дадаси ва Опажон билан ҳайвонот боғини айланган Лазиза ва Наргизанинг қувончи чексиз , Азизжоннинг эса кайфияти жуда чоғ эди...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /93

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда
ўтсин... 🌹

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Жаҳонгир Азизжонни кўтариб уйга кириб борганда Муқаддас опа набирасини айланиб - ўргилиб кутиб олди.

- Ўзимни полвон болам , ўригимни мағизи , бувисини эркаси ,йигитларни сарвари , хонадоним гавҳари , - Азизжонни бағрига босганча эриб эркалаётган Муқаддас опа Жаҳонгирга юзланди , - тезроқ кийимларингни алиштириб чиққин , болам , маставага ҳозиргина гуруч солгандим.

- Ойи , ўзингизни уринтирманг дегандим-ку ,- норози қиёфада онасига боқди Жаҳонгир,- биласиз қайтишда уйга доим овқат олиб келаман.

- Биламан , болам ,биламан ,- ўғлини тинчлантирган бўлди Муқаддас опа,- аммо нетай кўнгил қурғур шу маставани тусаб қолди-да. Бўлақол, иссиғида қатиқлаб ичамиз. Ичингдаги барча тафтингни олади.

- Қизлар қани , ойи ? - Жаҳонгир ичкарига одимлар экан қизчалари ўзини ҳар доимгидек кутиб олишга чиқмаганидан ҳайрон бўлиб ,- ё бизларни келганимиздан бехабар қолишдими ?
- Вой болам улар сенга, ҳаҳ нима дерди-я, ҳа топдим, сюрприз қилишмоқчи,- Муқаддас опа ўғлига танглайини тақиллатиб мақтаниб қўйди ,- ҳозир ошхонага кирсанг бир дунё ижодни кўрасан. Аммо лекин мақтаб қўйиш эсдан чиқмасин.

Лазиза билан Наргиза ошхона столига дастурхонни бурчакларини учли қилиб ёзишибди. Дастурхонни устини ҳам ўз дидларида ажабтовур безатишибди. Тандир нонларини ҳам турли усулларда кесиб , нон саватга чиройли теришибди. Салат ва шарбат тайёрлашибди

- Вооойбўўў ,- кайфияти кўтарилди Жаҳонгирнинг ,- мани ойпарчаларим шунақа чиройли дастурхон безайдиган қиз бўлишибди-ми , бувижониси ? Билгандек улар яхши кўрадиган пирожнийни олиб келганимни қаранг - а ?!

- Ассалому айлайкум , адажон,- қизлар бирин- сирин дадаси билан эркаланиб кўришар эканлар,- ишга яхши бориб келдингизми ? Чарчаб қолмадингизми ?

- Ман яхшиман , жоним қизларим,- юраги орзиқди Жаҳонгирнинг. Қизлари кундан кунга Ҳафизага ўхшаб боришмоқда. Айниқса тўнғичи Лазиза. Худди онасидек камтарин, мулойим , меҳрибон. Наргизанинг эса бироз шаддодлиги бор. У кўпроқ Зуҳра аммасига тортган.
Муқаддас опанинг бугун кайфияти анча яхши эди . Жаҳонгир уйга келишидан сал аввал қудаси қўнғироқ қилиб кўнглини кўтарган эди: " Ҳа опа ! Жаҳонгиржон бу сафар "Йўқ уйланмайман" деб тайсалламадилар . "Хўп" деб кўнгандек ройишгина чиқиб кетдилар . Буёғига сиз бўш келманг. Темирни қизиғида босинг!"
Кечки овқатдан кейин қизлар укаларини ўз хоналарига ўйнатиш учун олиб чиқиб кетдилар.

- Болам , - деди Муқаддас опа хаёлчан ўтирган ўғлига разм солганча ,- Матлуба холанг сенга бир яхши жувон топибди.

- Ойиии,- чўзилди Жаҳонгир норози оҳангда

- Нима ойи ? Бир гап гапирсам дарров Ойиии деб чўзиласан ? Нима сенга ёмон бўлсин деяпманми ? Ёки бекорчиликдан ўйлаб топяпманми бу савдоларни ?- Муқаддас опа лов этиб ёнди-ю, пов этиб ўчди ,- болам ,- деди у бўшашганча ,- ўтган куни Наргизангни мактабидаги байрамга боргандим. Ўша ерда синф раҳбари болаларни кўзини боғлаб оналарини топишни буюрди. Наргизанг кўзи боғлиқ ҳолда мени қучоқлаб дарровда топди. Шунда синфдошлари "Наргиз , бу сени ойингмас, бу қари аёл" дейишса бўладими ? Бола-да улар ҳам , ойилар ёш бўлади деган тушунчада ҳали. Тўғрисиям шу аслида . Наргиза шўрлик эса бир зумда мунғайиб қолди . Келгунча чеҳраси очилмади шўрликнинг. Байрам ҳам татимади , болам бояқишга. Хўш энди айт-чи , бундай ҳол қачонгача давом этади ? Хўп ҳозир оёғимда мадор бордир. Қизларингни олдига тушиб этга , бетга югурарман. Кўнглини амал- тақал қилиб оларман ҳам. Аммо айни керак бўлган вақтим , бўйлари етганда мен мажолсиз кампирдан нима фойда уларга ? Бу ёқда Азизжонни ҳам ўйлагинда ! Она ўз номи билан она ахир !
Биламан ,- аламли хўрсинганча давом этди Муқаддас опа,- ҳеч бир аёл сенинг учун Ҳафизанинг ўрнини боса олмайди . Ҳафиза ҳам бу дунёга бир келди-ю, бир кетди . Шунинг учун келадиган аёл суюкли умр йўлдошинг бўлмас, жиллақурса болаларингга она бўлар . "Она бўлсам қанийди" деб юрган юраги поралар қанча ? Хуллас холанг топган аёл Мапура билан эртага учрашасан.


Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /90

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭

Хозирги кунда хаммада шу холат...

Давоми
👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
15- DEKABR KUNI BOSHLAYMIZ
15- DEKABR KUNI BOSHLAYMIZ
🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔
TOʻGʻRI OVQATLANISH
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
VA DIEOLOG NAZORATI
SIZLAR BILAN
🫐🫐🫐🫐🫐🫐🫐🫐
ENG SIFATLI VA ARZON
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲
1️⃣OY 50 MING
2️⃣OY 100 MING
3️⃣OY 150 MING
ENG ARZON BIZDA
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHNI KOʻRISH
🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔🔔

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ярим соат

Экран бир икки липиллаб турди-да, чиқ этиб ўчди-қўйди. Компютер қаршисида мук тушиб ишлаётган ходимлар баравар уҳ тортиб юборишди.
— Вооой “сохранит” қилмагандим!
— Ўлсин-а, о-озгина қолганди!
— Эҳ яна тугатолмадим!
— Эндигина гаплашаётгандим Америкадаги дугонам билан!
— Шу етмай турувди…
— Уфф…
Ҳафтада олти кун, эртадан кечгача экранга михланиб ишлашга кўникиб қолган ходимлар бир зум нима қиларларини билмай серрайиб қолишди-ю, бекорчиликдан аста бир-бирларига сўз қота бошлашди.
— Мастурахон, бугун жа-а очилиб кетибсизми? Янги кўйлагингиз бунча ярашибди?
— Вой янгилиги қоптими Азиз ака, бир ҳафтадан бери кийиб келаман-ку…
— Нафиса, қизинг яхшими? Ўқишга кирдими?
— Йўқ, озгина балл етмабди, уч кундан буён хонадан чиқмай йиғлаб ётибди.
— Ниғматвой, ҳа бу кўринмайсиз?
— Ие ака, ҳар куни шу ердаман-ку!
— Акбар ака, кеча аянгизни кўргандим, соғиндим, бир ҳабар олмайди ҳам бу бола дедилар.
— Яхши эслатдингиз Саидахон, ўзимам бир қўнғироқ қиламан деб юргандим, ҳозир гаплашаман.
— Наима, бошинг анча яхшими, тунов куни оғрияпти деб юргандинг.
— Эй нимасини айтасиз, оғриқ ўлгур қўйиб юбормаяпти.
— Ҳа айтганча, Салим акани анча мазаси йўқмиш, бир ҳабар олиб келсак бўларди, ҳар ҳолда энг каттамиз…
— Тўғри айтасиз, албатта бориш керак.
— Бугун ишдан кейин борсак-чи?
— Маъқул. Қуруқ бормасмиз ҳар ҳолда, қани тўртта патир билан мева-чевага икки мингдан ташлангларчи!
Ярим соат. Ярим соатгина вақт етарли бўлди меҳр, оқибат, ҳамжиҳатлик, яқинлик учун. Нега замонавий технологияларнинг т ҳарфи, интернетнинг и ҳарфи етиб бормаган кичик-кичик қишлоқларда меҳр-оқибат кучли-ю, тобора тараққий этиб бораётган катта-катта шаҳарларда одамлар ҳам тобора бегоналашиб, оқибат кўтарилиб бораяпти экан деган саволга жавоб топилгандек бўлди. Ярим соатда.

Лобар Азизхўжаева

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гўзал аёл қимматбаҳо олмос бўлса, фазилатли аёл битмас-туганмас хазинадир!

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума тонги муборак бўлсин .

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сени деб яшайман дунёда ...

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Нималар қилиб қўйдингиз? – Гули Алига илтижоли қаради. - Менинг бурнимда аллергиям бор. Ичи шишиб нафас ололмай қоламан...
Икки марта аскирган Гули нафас ололмай қолди. Оғзини каппа-каппа очиб, Алидан ёрдам кутгандек, унга ёпишди. Али жуда қўрқиб кетди. Ҳаво етишмаётган Гули тим қора чарос кўзларини, оғзини катта-катта очди.
- Қора кўзим... – Алининг жони товонига тушди. - Нима бўлди? Нафас ололмаяпсанми?
Гули Алининг бўйнига ёпишди, тепароқда ҳаво бордек оёқларини кўтариб, осмонга қаради, кейин бирдан ўзини ташлаб юборди. Али уни зўрға ушлаб қолди:
- Гули-и-и-и! Гулини ўлдириб қўйдим... Эй Худ-о-о!
Алининг овози бутун савдо марказини ларзага солгандек бўлди.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️Йил Топишмоғи

"Учта дугона битта бегона"

Хеч ким топа олмаяпти.
Бу топишмоқни.


Жавоби нима?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

    - Болам,- аёл бўғзи томон бостириб келаётган аччиқ йиғини базўр ичига ютди ,- жон болам. Муқаддас опам Ҳафизани қанчалар қиз ўрнида кўрган бўлсалар мен ҳам сизни шунчалар ўғил ўрнида кўраман. Агар бирор нарсага таъзим қилиш лозим бўлса энг аввал сизни қизимга бўлган муҳаббатингиз олдида таъзим қилган бўлар эдим. Қизимни умри қисқа экан , бироқ у шу қисқа умри давомида бахтнинг таъмини тота олди дея ҳисоблайман.

Болам...

Мен онаман ва ўғлимни қизимдан айро кўра олмайман.

Илтимос... Энди Ўзингиз ҳақингизда ўйланг. Сизни бахтли кўрсам кўнглим таскин топади. Мабодо бу илтимосимга "йўқ" деб жавоб берсангиз у ҳолда Муқаддас опам ҳақида ўйланг. Улар ҳам анча кексайиб қолдилар. Анча йиллар Ҳафизамни дардига дармон бўламан деб ўзларини олдириб қўйгандилар. Ҳозир эса айни оёқ узатиб дам оладиган ёшда уч норасидани парвариши гарданларига тушиб ўтирибди.
Қолаверса ...
Қолаверса Ҳафизамнинг ҳам тилаги шу : болалари онасисиз ўсмаслик эди.

- Ойи ...

- Ойингиз ўргулсин , болам. Йўқ деманг . Майли дарровда ҳўп демасангиз ҳам розиман , ҳеч бўлмаса ҳозирги айтганларимни танангизга бир ўйлаб кўришга ваъда беринг.
Жаҳонгирнинг кўз ўнгидан Ҳафиза лип этиб ўтгандек бўлди. Жаҳонгирнинг назарида Ҳафиза "Дадаси , жооон дадаси , илтимос аямларни кўнгилларини оғритманг" дегандек туюлди .

Жаҳонгирнинг юрак- бағри эзилиб кетди .

Қани эди шу топда тоғ-у тошларга бош олиб кетса.

Қани эди елкасида оталик , ўғиллик , куёвлик деган бурч , маъсулият , қарздорлик бўлмаса.

Қани эди Ҳафизасининг хаёллари билан бир умр бирга яшайверса.

Қани эди...

Жаҳонгир ўзини қўлга олишга ҳаракат қилмаса бўлмаслигини тушунди. Ахир унинг қаршисида Онаизор турибди. Бу дунёда Ҳафизаси учун Жахонгирдан-да кўп куйган , ўртанган инсон ... Ҳафизасининг аясии...

- Хўп, аяя ... - Жаҳонгир Шоҳида опани беихтиёр худди Ҳафиза каби атаб юборди ,- сиз нима десангиз шу ...

Жаҳонгирни кузатиб қолган Шоҳида опа куёвининг машинаси кўздан узоқлашгач, ўзини панага олиб елкалари силкинганча шашқатор йиғлаб юборди :

-Аянг ўлсин қизим , аянг ўлсиин ...

Бу вақтда Жаҳонгирнинг ҳам дарду дунёси қоп-қоронғи бўлиб кетиб борар эди. Гўёки унинг азобларини қўшиқ қилиб куйлагандек машина салони ичида ҳофизнинг дардли нолалари чарх урарди:

Оҳ урсам оҳимдан руҳим учди-ку,
Руҳим сени излаб кўкни қучди-куу,
Сенсиз дунёлардан кўнглим кечди-куу...
Армон бўлиб қолдинг менга муҳаббат ...

Қисмат беомондир , тақдир бешафқат ,
Куйингда интизор ёнаман фақат,
Айрилиқ айирди қалбимдан тоқат,
Армон бўлиб қолдинг менга муҳаббат ...

Армон бўлиб қолдинг менга муҳаббат ...

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /89

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қор ёғар қор устина,
Дардим бор дард устина...

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

36- қисм

    Жаноза пешинга белгиланди. Гарчи иш куни бўлса-да эрталабдан Жаҳонгирларнинг уйига одам сиғмай кетди.
    Ўзининг охирги кунларини яшаётган куз маъсума аёл учун бор тароватини бахш этган эди гўё. Бир неча кундан буён тунд бўлиб юракларни эзиб келаётган куз  ҳавоси бугун баҳорнидек оромбахш, қуёш эса бағридаги инсонларни энг эрка нурлари билан ҳотамтойларча  сийлар эди. Бироқ Ҳафизани сўнгги манзилга кузатишга келган инсонлар ҳозир бу манзарани англайдиган кайфиятда эмас эдилар. Йиғилганларнинг бир қисми шундай солиҳа аёлидан айрилган Жаҳонгирга куйишса , бошқа бир қисми онадан эрта етим қолган болаларга , баъзилари фарзанд доғи қаддини дол қилган онаизорларга куйишар эди. Йиғилганларнинг барчаларини бирлаштирган дард  бир эди , у ҳам бўлса Ҳафиза эди. Жанозага йиғилганлар орасида Ҳафизани шахсан  танимаганлар  жуда кўп эди, бироқ унинг матонати ҳақидаги ҳикоя оғиздан оғизга ўтиб жуда кўп манзилларга тарқалиб кетганлиги сабаб, аёлга сўнгги ҳурматни бажо келтиришни истовчилар сони саноғидан ошиб кетган эди.

    - Қизим нозик жуссасига  жуда оғир юкни ортмоқлаб , бир оғиз "иҳ" демади ,- кўзларидан милт- милт ёш оққанча аёллар жамоасига юзланди Шоҳида опа,- унга яқинларини , севган ёрини , айниқса норасида қизлари-ю, мурғак ўғлини ташлаб кетиш қанчалар осон бўлмаганлигини яхши биламиз. Илтимос сизлардан  қизимни  дуо қилинглар , борар манзил макони жаннат боғларидан бир боғча бўлсин...

      Илтимос , қизимни дуо қилинглар , қабри жаннат райҳонларининг ҳуш ифорлари билан тўлсин...

      Илтимос , қизимни дуо қилинглар, бу дунёда кечганларининг ўрни  у дунёда  муносиби билан тўлсин ...

    Илтимос , сизлардан унинг ортидан аюҳаннос солиб йиғламанг, қизимни дуо қилинг...

      Илтимос , сизлардан қизимни дуо қилинг. Ўзининг жонига ўзи жазо бўлди деманг.

     Қизалоғимни дуо қилинг . Бор айби яна бир бор она бўлишни истаган қизимни дуо қилинг.

      Умрининг мазмунини ортидан қоладиган чиройли изда деб билган қизимни дуо қилинг ...

    Илтимос ...

    Аёллар паст овозда Шоҳида опага таскин бериб , тинимсиз Ҳафизани дуо қилишар эди.   

      Муқаддас опа эса "Жон болам , жоним болам , дардимга дармоним болам" деганча Ҳафизанинг ёнидан кетмай, унинг жонсиз танасини  бир қучиб, бир ўпиб фарёд чекарди
      Таъзияхонада бўлаётган воқеаларни тасвирлаш, улар таъсирида қайта яшаш учун юрак тошдан бўлиши керак...
      Мунис ва ҳокисор аёлни қадри айни тобут кўтарилар вақтда янада билинди.
      Тобут елкага олинар вақт оломон нотинч гувранди. Ҳафизанинг тўрт оёқли чўбир оти дарвозадан чиқар вақт  уй бутун шифт-у поллари билан қарсиллаб, тебраниб  кетгандек бўлди .   Муқаддас опа дастлаб бу нарса ўзига шундай туюлди деб ўйлаганди. Бироқ кейинчалик ушбу воқеа жанозага йиғилганларнинг барининг оғзидан оғзига ўтиб гап- сўз бўлганини эшитгач , ҳодисанинг маънисига етолмай гаранг бўлди . Шунда уларнинг яқин қўшниси Ҳосила опоқи воқеани ўзича  шархлаб Муқаддас опанинг ярасига малҳам қўйгандек бўлди.
    "Айтишларича уйнинг ҳам жони бўлармиш , эгачи . Ана шу жон ўзига тафт берган инсондан ажралганда худди инсонлар каби уввос солиб  аза тутаркан. Ман бир оми одамман. Воқеани ўз билгичимча шархлаяпман-да.    
     Раҳматли келинингиз Ҳафизахон қандоқ дилбар аёл эди ? У хонадонингизнинг ҳар бир қатига меҳр берган , муҳаббат куртагини қадаган  эди. Уйингизни файзли қилган раҳматлининг ана шу  меҳри эмасмиди. Ҳафизахон бу уйни қайтмас бўлиб тарк этганига бу дунёдаги манзил-макониям ҳам чидай олмагандир балки ..."
    
     Тобут дарвозадан чиқиши билан ёши улуғ эркак кишининг :

    - Қизееееееммм. Гуноҳкор отангни кечиииир! - дея баланд овозда ўкириб йиғлагани эшитилди . Овоз табақалари кенг очилган  дарвоза орқали ичкари ҳовлига ҳам сизиб кирди. Бир зум атроф жим- жит бўлиб қолди ... Аммо зум  ўтмай атрофни шивир - шивир саси тутди :

   - Ҳафизанинг отаси келганмиш...

   - Қизининг тобутига улгурибди...

   - Лоақал совуқ дийдори ҳам насиб қилмаганини кўринг...

    - Эээ баттар бўлсин ! Буям кам унга ...

    

@Xazon_Rezgi            /86

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☺️ Боғча опаси менга шу канални тавсия қилганди

Канални кўриб қолиб кетдим 😍! Ҳатто дадамиз ҳам
хурсандла!

Кўп оналар болани ўз вақтида ривожлантириш мухимлигини тушунишяпти. Вақт ўтиб кетяпти 😔

Шунинг учун биз сизга қуйидаги канални тавсия қиламиз⬇️
⭐️ Инглис ва Рус тилини ўргатиш
🌙Моторик кўникмаларни ривожлантириш
☀️ Боланинг ақл-идрокини ривожлантириш учун нейротренинг;
🐤 Ҳунармандчилик

Барча онажонларга обуна бўлишни тавсия қиламиз👇👇
/channel/+OcBO5KnnLsQ4NjRi
/channel/+OcBO5KnnLsQ4NjRi

Читать полностью…
Подписаться на канал