- Нималар қилиб қўйдингиз? – Гули Алига илтижоли қаради. - Менинг бурнимда аллергиям бор. Ичи шишиб нафас ололмай қоламан...
Икки марта аскирган Гули нафас ололмай қолди. Оғзини каппа-каппа очиб, Алидан ёрдам кутгандек, унга ёпишди. Али жуда қўрқиб кетди. Ҳаво етишмаётган Гули тим қора чарос кўзларини, оғзини катта-катта очди.
- Қора кўзим... – Алининг жони товонига тушди. - Нима бўлди? Нафас ололмаяпсанми?
Гули Алининг бўйнига ёпишди, тепароқда ҳаво бордек оёқларини кўтариб, осмонга қаради, кейин бирдан ўзини ташлаб юборди. Али уни зўрға ушлаб қолди:
- Гули-и-и-и! Гулини ўлдириб қўйдим... Эй Худ-о-о!
Алининг овози бутун савдо марказини ларзага солгандек бўлди.
❗️Йил Топишмоғи
"Учта дугона битта бегона"
Хеч ким топа олмаяпти.
Бу топишмоқни.
Жавоби нима?
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Болам,- аёл бўғзи томон бостириб келаётган аччиқ йиғини базўр ичига ютди ,- жон болам. Муқаддас опам Ҳафизани қанчалар қиз ўрнида кўрган бўлсалар мен ҳам сизни шунчалар ўғил ўрнида кўраман. Агар бирор нарсага таъзим қилиш лозим бўлса энг аввал сизни қизимга бўлган муҳаббатингиз олдида таъзим қилган бўлар эдим. Қизимни умри қисқа экан , бироқ у шу қисқа умри давомида бахтнинг таъмини тота олди дея ҳисоблайман.
Болам...
Мен онаман ва ўғлимни қизимдан айро кўра олмайман.
Илтимос... Энди Ўзингиз ҳақингизда ўйланг. Сизни бахтли кўрсам кўнглим таскин топади. Мабодо бу илтимосимга "йўқ" деб жавоб берсангиз у ҳолда Муқаддас опам ҳақида ўйланг. Улар ҳам анча кексайиб қолдилар. Анча йиллар Ҳафизамни дардига дармон бўламан деб ўзларини олдириб қўйгандилар. Ҳозир эса айни оёқ узатиб дам оладиган ёшда уч норасидани парвариши гарданларига тушиб ўтирибди.
Қолаверса ...
Қолаверса Ҳафизамнинг ҳам тилаги шу : болалари онасисиз ўсмаслик эди.
- Ойи ...
- Ойингиз ўргулсин , болам. Йўқ деманг . Майли дарровда ҳўп демасангиз ҳам розиман , ҳеч бўлмаса ҳозирги айтганларимни танангизга бир ўйлаб кўришга ваъда беринг.
Жаҳонгирнинг кўз ўнгидан Ҳафиза лип этиб ўтгандек бўлди. Жаҳонгирнинг назарида Ҳафиза "Дадаси , жооон дадаси , илтимос аямларни кўнгилларини оғритманг" дегандек туюлди .
Жаҳонгирнинг юрак- бағри эзилиб кетди .
Қани эди шу топда тоғ-у тошларга бош олиб кетса.
Қани эди елкасида оталик , ўғиллик , куёвлик деган бурч , маъсулият , қарздорлик бўлмаса.
Қани эди Ҳафизасининг хаёллари билан бир умр бирга яшайверса.
Қани эди...
Жаҳонгир ўзини қўлга олишга ҳаракат қилмаса бўлмаслигини тушунди. Ахир унинг қаршисида Онаизор турибди. Бу дунёда Ҳафизаси учун Жахонгирдан-да кўп куйган , ўртанган инсон ... Ҳафизасининг аясии...
- Хўп, аяя ... - Жаҳонгир Шоҳида опани беихтиёр худди Ҳафиза каби атаб юборди ,- сиз нима десангиз шу ...
Жаҳонгирни кузатиб қолган Шоҳида опа куёвининг машинаси кўздан узоқлашгач, ўзини панага олиб елкалари силкинганча шашқатор йиғлаб юборди :
-Аянг ўлсин қизим , аянг ўлсиин ...
Бу вақтда Жаҳонгирнинг ҳам дарду дунёси қоп-қоронғи бўлиб кетиб борар эди. Гўёки унинг азобларини қўшиқ қилиб куйлагандек машина салони ичида ҳофизнинг дардли нолалари чарх урарди:
Оҳ урсам оҳимдан руҳим учди-ку,
Руҳим сени излаб кўкни қучди-куу,
Сенсиз дунёлардан кўнглим кечди-куу...
Армон бўлиб қолдинг менга муҳаббат ...
Қисмат беомондир , тақдир бешафқат ,
Куйингда интизор ёнаман фақат,
Айрилиқ айирди қалбимдан тоқат,
Армон бўлиб қолдинг менга муҳаббат ...
Армон бўлиб қолдинг менга муҳаббат ...
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /89
Қор ёғар қор устина,
Дардим бор дард устина...
Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
36- қисм
Жаноза пешинга белгиланди. Гарчи иш куни бўлса-да эрталабдан Жаҳонгирларнинг уйига одам сиғмай кетди.
Ўзининг охирги кунларини яшаётган куз маъсума аёл учун бор тароватини бахш этган эди гўё. Бир неча кундан буён тунд бўлиб юракларни эзиб келаётган куз ҳавоси бугун баҳорнидек оромбахш, қуёш эса бағридаги инсонларни энг эрка нурлари билан ҳотамтойларча сийлар эди. Бироқ Ҳафизани сўнгги манзилга кузатишга келган инсонлар ҳозир бу манзарани англайдиган кайфиятда эмас эдилар. Йиғилганларнинг бир қисми шундай солиҳа аёлидан айрилган Жаҳонгирга куйишса , бошқа бир қисми онадан эрта етим қолган болаларга , баъзилари фарзанд доғи қаддини дол қилган онаизорларга куйишар эди. Йиғилганларнинг барчаларини бирлаштирган дард бир эди , у ҳам бўлса Ҳафиза эди. Жанозага йиғилганлар орасида Ҳафизани шахсан танимаганлар жуда кўп эди, бироқ унинг матонати ҳақидаги ҳикоя оғиздан оғизга ўтиб жуда кўп манзилларга тарқалиб кетганлиги сабаб, аёлга сўнгги ҳурматни бажо келтиришни истовчилар сони саноғидан ошиб кетган эди.
- Қизим нозик жуссасига жуда оғир юкни ортмоқлаб , бир оғиз "иҳ" демади ,- кўзларидан милт- милт ёш оққанча аёллар жамоасига юзланди Шоҳида опа,- унга яқинларини , севган ёрини , айниқса норасида қизлари-ю, мурғак ўғлини ташлаб кетиш қанчалар осон бўлмаганлигини яхши биламиз. Илтимос сизлардан қизимни дуо қилинглар , борар манзил макони жаннат боғларидан бир боғча бўлсин...
Илтимос , қизимни дуо қилинглар , қабри жаннат райҳонларининг ҳуш ифорлари билан тўлсин...
Илтимос , қизимни дуо қилинглар, бу дунёда кечганларининг ўрни у дунёда муносиби билан тўлсин ...
Илтимос , сизлардан унинг ортидан аюҳаннос солиб йиғламанг, қизимни дуо қилинг...
Илтимос , сизлардан қизимни дуо қилинг. Ўзининг жонига ўзи жазо бўлди деманг.
Қизалоғимни дуо қилинг . Бор айби яна бир бор она бўлишни истаган қизимни дуо қилинг.
Умрининг мазмунини ортидан қоладиган чиройли изда деб билган қизимни дуо қилинг ...
Илтимос ...
Аёллар паст овозда Шоҳида опага таскин бериб , тинимсиз Ҳафизани дуо қилишар эди.
Муқаддас опа эса "Жон болам , жоним болам , дардимга дармоним болам" деганча Ҳафизанинг ёнидан кетмай, унинг жонсиз танасини бир қучиб, бир ўпиб фарёд чекарди
Таъзияхонада бўлаётган воқеаларни тасвирлаш, улар таъсирида қайта яшаш учун юрак тошдан бўлиши керак...
Мунис ва ҳокисор аёлни қадри айни тобут кўтарилар вақтда янада билинди.
Тобут елкага олинар вақт оломон нотинч гувранди. Ҳафизанинг тўрт оёқли чўбир оти дарвозадан чиқар вақт уй бутун шифт-у поллари билан қарсиллаб, тебраниб кетгандек бўлди . Муқаддас опа дастлаб бу нарса ўзига шундай туюлди деб ўйлаганди. Бироқ кейинчалик ушбу воқеа жанозага йиғилганларнинг барининг оғзидан оғзига ўтиб гап- сўз бўлганини эшитгач , ҳодисанинг маънисига етолмай гаранг бўлди . Шунда уларнинг яқин қўшниси Ҳосила опоқи воқеани ўзича шархлаб Муқаддас опанинг ярасига малҳам қўйгандек бўлди.
"Айтишларича уйнинг ҳам жони бўлармиш , эгачи . Ана шу жон ўзига тафт берган инсондан ажралганда худди инсонлар каби уввос солиб аза тутаркан. Ман бир оми одамман. Воқеани ўз билгичимча шархлаяпман-да.
Раҳматли келинингиз Ҳафизахон қандоқ дилбар аёл эди ? У хонадонингизнинг ҳар бир қатига меҳр берган , муҳаббат куртагини қадаган эди. Уйингизни файзли қилган раҳматлининг ана шу меҳри эмасмиди. Ҳафизахон бу уйни қайтмас бўлиб тарк этганига бу дунёдаги манзил-макониям ҳам чидай олмагандир балки ..."
Тобут дарвозадан чиқиши билан ёши улуғ эркак кишининг :
- Қизееееееммм. Гуноҳкор отангни кечиииир! - дея баланд овозда ўкириб йиғлагани эшитилди . Овоз табақалари кенг очилган дарвоза орқали ичкари ҳовлига ҳам сизиб кирди. Бир зум атроф жим- жит бўлиб қолди ... Аммо зум ўтмай атрофни шивир - шивир саси тутди :
- Ҳафизанинг отаси келганмиш...
- Қизининг тобутига улгурибди...
- Лоақал совуқ дийдори ҳам насиб қилмаганини кўринг...
- Эээ баттар бўлсин ! Буям кам унга ...
@Xazon_Rezgi /86
☺️ Боғча опаси менга шу канални тавсия қилганди
Канални кўриб қолиб кетдим 😍! Ҳатто дадамиз ҳам хурсандла!
Кўп оналар болани ўз вақтида ривожлантириш мухимлигини тушунишяпти. Вақт ўтиб кетяпти 😔
Шунинг учун биз сизга қуйидаги канални тавсия қиламиз⬇️
⭐️ Инглис ва Рус тилини ўргатиш
🌙Моторик кўникмаларни ривожлантириш
☀️ Боланинг ақл-идрокини ривожлантириш учун нейротренинг;
🐤 Ҳунармандчилик
Барча онажонларга обуна бўлишни тавсия қиламиз👇👇
/channel/+OcBO5KnnLsQ4NjRi
/channel/+OcBO5KnnLsQ4NjRi
🎄⭐️𝗡𝗢𝗩𝗢𝗚𝗢𝗗𝗡𝗜𝗬𝗟𝗔𝗥 𝗘𝗡𝗚 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗬𝗟𝗜 🌱
🎄𝗛𝗘𝗖𝗛𝗞𝗜𝗠𝗗𝗔 𝗬𝗢𝗤𝗟𝗔𝗥 𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔🎅
🛎𝗧𝗘𝗭 𝗢𝗕𝗨𝗡𝗔 𝗕𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚🛎
🎁𝗠𝗔𝗫𝗦𝗨𝗦 𝗔𝗞𝗦𝗜𝗬𝗔𝗟𝗔𝗥𝗜𝗠𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗫𝗔𝗥𝗜𝗗 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗡𝗚🎀
/channel/+lUBvuoWCwp84ZGVi
/channel/+lUBvuoWCwp84ZGVi
/channel/+lUBvuoWCwp84ZGVi
⭐🔤⭐🔤⭐🔤⭐🔤⭐
Аёлларнинг ҳар кунлик энг котта муаммоларидан бири🤯
— Бугун нима овқат қилсам экан? 🤔
🍳Бир хил овқатлардан ширинликлардан зериккан бўлсангиз сизга ажойиб канални тавсия қилман
Энди оила аъзоларингизни лола қолдирасиз!
🍛 Ҳаммаси битта ўхшаб чиқадиган ҳеч қаердан топилмас рецептлар!
🍢 Оддий маҳсулотлардан такрорланмас идеалар
🍮 Қиммааааат эмас камхарж, аммо ўзгача таомлар
🍊💐Хозирда ТРЕНД булган МАНДАРИНЛИ БУКЕТ ясашни хам айнан шу каналдан урганишингиз мумкин
Эҳҳеее айтсам анча чўзилиб кетади, яхшиси бир марта кириб кўринг ўзингиз гувоҳи бўласиз 👇👇👇
✅ Ўз муаллифлик методим асосида тўғри ўлчам олиш видео дарслигини тайёрладим.
✅ Дарсликни ўрганиш учун хозироқ телеграм каналимга обуна бўлинг ва тикувчиликдаги янгиликларни биринчилардан ўрганинг.
✅ /channel/DinaraTurayevabepulvebinar/1626
Акамга ...🍂
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Гулноза Искандарова
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
☀️🌤❄️#Хайрли_тонг
Аллоҳ бизга насиб этган яна бир тонгда ғойибона бўлсада, кўришиб турганимизга ўзига беадад шукроналар бўлсин...
🍁Ассалому алайкум
Пайшанба кунингиз яхши кайфиятда, тинчлик - офиятда ўтсин ...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Сенсан севарим ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Дадаси ...
Мен сиздан розиман.
Бу сўзларим доим ёдингизда турсин ... Мен бу сўзларни эс-ҳушим жойидалик вақтида, тоза кўнгил билан айтаяпман. Вақти келиб Яратганнинг ҳузурида шу саволга жавоб берадиган бўлсам , тилим тутилса , ҳушим ўзида бўлмаса ҳозир айтганларимни ёдимга солинг. Ўшанда ҳам шу айтганларимни тасдиқлайман.
Дадаси ... Сиз билан турмуш қурганимизда "Бир эркак ўз аёли учун адо қилиши керак бўлган ҳақни адо этишга ҳаракат қиламан" деган эдингиз. Сиз ўзи ҳаққингизни ортиғи билан адо қилдингиз.
Мен ҳамиша Аллоҳимдан сизнинг менга нисбатан берган меҳрингизга жавобан ажр беришини сўраб дуо қилганман...
Дадаси ... Мен доим битта нарсага амин бўлиб яшаганман. Ҳаётингизда менгача ва мендан сўнг қайсидир аёллар бўлиши мумкиндир.
Лекин ... Лекин мен билан турмуш қурган вақтингизда ҳаётингиздагина эмас, балки хаёлингизда ҳам мендан бошқа аёл бўлмаганлигига имоним комил менинг. Бунинг учун сиздан чексиз миннатдорман...
Энди сиздан бир ўтинчим ...
Мендан сўнг болаларимнинг кўзлари ёшли бўлмасин. Улар она меҳридан бенасиб бўлиб улғайишларини истамайман. Илтимос , бир яхши аёл топиб уйланинг. Шундай аёл топинг-ки , у болаларимга мен қатори меҳрибон бўлсин.
Яна бир ўтинчим ... Илтимос мени ўлимимда Азизжонимни айбламанг. Пешонамга ёзилган қадарда ўғлимнинг айби йўқ. Аксинча уни дунёга келтирганимдан шу қадар бахтлиман-ки . Мана кўрасиз , Азизжоним улғайганда сизнинг белингизга қувват , опаларига эса суянган тоғ, қалқон бўлади...
Мен биламан ... Фарзандларимизни мендан кам яхши кўрмайсиз. Шу сабаб уларнинг келажагидан кўнглим тўқ.
Дадаси ...
Дадажониси ...
Бу дунёдаги ҳамроҳчилигимиз шу ергача экан... Ҳадемай йўлларимиз айро тушади. Сиздан илтимос ... Мендан сўнг ўзингизни олдириб қўйманг , айрилиқ бағрингизни ортиқча тилкаламасин. Сиз бу ерда тинч бўлсангиз мен у ер...
Ҳафизанинг оғзи қуриб ортиқ гапира олмай қолди . Жаҳонгир унга сув тутди.
Ҳафиза эри узатган сув идишни ушлашга қуввати етмади. Жаҳонгирнинг ўзи аёлига сувни ичириб қўйди.
- Ҳафиза... - овози титради Жаҳонгирнинг ,- бироз ором ол. Толиб кетдинг... Сўнгра яна суҳбатлашамиз. Фақат бу сафарги суҳбатимиз чиройли келажак ҳақида бўлади , майлими ?
Ҳафиза бемажолгина бош ирғади. Жаҳонгир аёлини бағрига олди .
- Дадаси ...- эрининг кўксига бош қўйди Ҳафиза ,- мен яхши кўрадиган қўшиқни айтиб беринг ...
Жаҳонгир мунгли овозда ҳиргойи қила бошлади :
- Сенсан севарим ҳоҳ инон , ҳоҳ инонма.
Қондир жигарим ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма...
Ҳижрон кечаси чархи фалакка етар , эй моҳ ,
Оҳи сахарим , ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма.
Ҳаттоки қилич келса бошимға эшигингдан-ей ,
Йўқдир гузарим , ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма...
Жаҳонгир қанча куйлаганини ўзи билмади...
Ҳафиза ожизгина ингради...
- Оооҳҳҳ...
. . .
Ярим тунда жойнамоз устида дуо қилиб ўтирган Муқаддас опа ўғлининг шарпасини илғаб бошини кўтарди .
- Ҳа болам ?! Ҳафиза ...
Жахонгир бўғиқ овозда умидсиз шивирлади:
- Ҳафиза узилди , Ойи...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /85
Glavni uchun videolar va storieslar hammasi shu yerda😍👇🏻
ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞ᶫᵒᵛᵉᵧₒᵤ💞
10 minutdan keyin öçiraman, keyin bunaqa zör kanal aniq topomisila ❤️😅🤪👆🏼
Армон муҳаббат
🎙Шуҳрат Қаюмов
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф : Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
37- қисм
▪️▪️▪️
#орадан_бир_йил_ўтди
- Алло Жаҳонгир , болам ? Қўнғироқ қилган экансан? Ҳовлида эдим эшитмай қолибман.
- Ассалому алайкум, Ойи. Ҳа хавотир олиб қўнғироқ қилгандим. Эрталаб анча тобингиз йўқдек кўринганди. Энди туззукмисиз ?
- Энди олма билан ўрик бўлармидим, болам ?! - чуқур тин олди Муқаддас опа ,- туззукман, болам , туззукман.
- Телефонни кўтармаганингизга яна ташвишланиб тургандим , ойи. Мен йўлга тушдим. Ул- бул нарса керакми ? Нима олиб борай ?
- Азизжонимни олиб кел ,- ялинчоқ овози титради Муқаддас опанинг, - боламжонимни бирам соғиндим, бирам соғиндим . Ўзи асли шу болани соғинганимдан касал бўлиб қолаяпман шекилли.
- Вой ойи- ей , болангизни ўзи кеча олиб кетишганди-ю , энди бир кун бўлди,- Жаҳонгир шундай деди-ю , аммо кўз ўнгидан онаизорининг хомуш , гинали чеҳраси ўтиб , дарровда муросага келақолди,- хўп Ойи , ўғлингизни олиб бораман.
Жаҳонгир Шоҳида опанинг дарвозасидан кириб қўлидаги харид қилган майда- чуйдаларини кираверишдаги стол устига қўяр экан аста овоз берди :
- Ойи ... Ойи ...
Кўп ўтмай тўрдаги эшик очилиб ичкаридан Шоҳида опанинг қораси кўринди :
- Вой , болам , келинг.
- Ассалому алайкум , ойи.
- Ваалейкум ассалом, болам, яхшимисиз ? Қани уйга ? - Шоҳида опа қўли билан ичкарига ишора қилди ,- мен чой қўяй...
- Йўқ , Ойи . Ойимларга уйга эртароқ бораман дегандим. Кўзлари тўрт бўлиб ўтиргандирлар . Азизжонни олиб кетай деб киргандим. Ойим тойчоқларини бир кунда соғиниб қолибдилар.
- Муқаддас опам туззукмилар ўзлари ?
- Ҳаа , бугун анча яхшилар.
- Сал ўзларига келиб олгунларича Азизжонга қараб турсам дегандим ,- Шоҳида опа шундай деди-ю тезда изоҳга шошилди,- Азизжонингиз жуда шўх бўлган-да , Опамларни толиқтириб қўядими дейман.
- Ҳавотир олманг , Ойи . Мен ҳам бугундан ўзимга ўзим таътил бердим. Уч- тўрт кун уйда бўламан.
- Ҳа унда яхши,- бўшашди Шоҳида опа,- Азизжон ухлаб қолганди. Мен кириб секин уйғотай. Ҳозир олиб чиқаман.
Дадасини кўрган Азизжон Жаҳонгирга талпинди:
- Аддааа ..
Жаҳонгир ўғлини маҳкам бағрига босди:
- Коттов бола бўлиб кетибди-ю, мани болам.
Ота-болага ичи узилиб разм солган Шоҳида опа қимтинганча сўз бошлади:
- Болам , кўнглингизга оғир олмасангиз , сизга бир оғиз гапим бор эди.
- Эшитаман Ойи,- Жаҳонгир қайнонаси нима демоқчилигини тахмин қилиб юраги безиллади,- қулоғим сизда.
- Болам ,- хўрсинди Шоҳида опа,- онани яратмасин экан. Мана Ҳафизани ҳам оламдан ўтганига йил тўлди . Кетганда марҳумнинг жони кетаркан. Тириклар эса яшашда давом этаверар экан.
Шоҳида опа шундай деб мунгли жовдиради :
- Болам , сизниям вақтингизни оляпман-а ?
Шу туришда у қизи Ҳафизага жуда ўхшаб кетарди .
"Ҳафиза ҳам узоқ умр кўрганда худди онасидек қарирмиди ,- юраги узилди Жаҳонгирнинг,- ўзи уч қизнинг орасида онасига энг кўп ўхшаши Ҳафиза эди . Камсуқум , ҳокисор... Эҳ Ҳафиза ...Ҳафиза..."
Жаҳонгир қайнонасининг "иҳм" дея томоқ қирганидан ўзига келиб уялиб кетди. У муштипар аёлнинг ёнида хаёлга толиб қолганидан ҳижолат чекиб кетди.
- Йўғ-ей , ойи ? - деди у кўзларини олиб қочиб, - бемалол гапираверинг.
Жаҳонгирнинг сўзидан Шоҳида опага қайта жон киргандек далиллашди:
- Болам, сиздан мингдан минг розиман. Қизимни ўзини ҳам, ўзидан кейин ҳотирасини ҳам шунчалик ардоқлаганингиз учун. Ҳозирги гапларни гапириш мен учун оғир. Айтсам тилим куяди , айтмасам дилим. Хуллас...- дардли ютинди Онаизор,- хуллас бу ёғига набираларимга бир яхши она топсангиз . Уларнинг она меҳридан бебаҳра ўсишларини истамайман. Бунга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ, болам. Инсоннинг марҳумларнинг олдида ҳаққи бўлганидек, тирикларнинг олдида ҳам ҳақлари бисъёр. Эртага бировнинг уйига узатиладиган қизларингиз она меҳрини кўриб ўсса дейман. Азизжон ҳам анча эсини таниб қолди. Унга ҳам ...
Хуллас болам , қўрғонингизни қайта тиклайдиган вақтингиз келди чамамда...
- Ойи ...
@Xazon_Rezgi / 88
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Собиқ эри хақида бўлаётган гап -сўзлар марҳуманинг онаси Шоҳида опага чивин чаққанчалик таъсир этмади. Унга энди эри таъзияга келадими йўқми , марҳума қизидан кечирим сўрайдими , йўқми - умуман фарқи йўқ эди ...
Шоҳида опа кўзини қизининг тобутидан узмас ва афтодаҳол аҳволда шивирлар эди :
- Қизимни дуо қилинглар , азизлар... Оташ бўлиб ёниб яшаган юраги Яратганни ҳузурида Кавсар сувлари билан сероб сийласин болажонимни ...
Ташқаридаги овоз бу сафар такрор жаранглади:
- Болааааам ... Нобакор отангни кечиииир...
Шу лаҳза бир дастасини Жаҳонгир елкасига олган қизил баҳмал ёпинган тобут гўёки оҳ уриб бир зумга тўхтагандек бўлди, бироқ яна тез орада оломон елкаси узра укпардек енгил ва бир текис сузиб кетди.
У шу кетишда вафо, садоқат , одамийлик курашида ғолиб бўлган қўшиннинг музаффар байроғини эслатарди...
Ҳафизани ерга бериб қабристондан қайтганларнинг кайфиятлари янада маҳзун тортиб келди. Улар орасида Жаҳонгир кўринмас эди.
Айтишларича Жаҳонгир аёлини тобутини тутган дастани ҳеч кимга бўшатиб беришни истамабди.
Марҳумани қабрга берар вақт Ҳафизани жиянлари қабр ёнига яқинлашиб ўз фарзларини бажармоқчи бўлишган вақт Жаҳонгир ўзини қабрга отибди. У суюклисини ўзи қабрга беришни истаган экан. Ёши каттароқ эркаклар Жаҳонгирни бу қароридан қайтариш учун бир, икки қадам босишганда Ҳафизанинг тоғаси уларни йўлини тўсибди :
- Дунёдаги баъзи ришталарни ўлим ҳам узишга қодир эмас... Қўяқолинглар ...
Ҳафизани отаси қабристонда ўзини билмай қолганмиш. Уни ўзи билан келган укаси ўша ернинг ўзидан изига қайтариб олиб кетибди. Шу бўйи собиқ ота хақида ҳеч бир инсон қизиқмади. У гўёки дунёда мавжуд бўлмаган, уйланмаган , бир вақтлар аёлига озор бермаган , Ҳафиза ва бошқа қизларидан воз кечиб кетмагандек ...
Жаҳонгирни уч соат деганда қабристондан зўрлаб олиб келишди . У уйга қайтганда дастлаб сўрагани фарзандлари бўлди. Таъзияхонадагилар бу сафар ҳам уни истагини қайтаришга ботина олмадилар. Жаҳонгир қизларини бағрига босганча узоқ ва бесас ўтирди. Орадан бир муддат ўтиб олиб келинган Азизжонни қўлига олганда эса ўғлининг момиққина бўйнига юзини босганча ҳўнграб йиғлаб юборди ...
Бўлиб ўтган воқеаларни ҳали таҳлил қила оладиган ёшга етмаган саккиз ярим ойлик Азизжон дадасининг сочларига гу-гулаганча тирмашиб жилмаяр эди...
Шу куни атрофни шом қоронғилиги босиб келаётган вақт ҳавода қор учқунлай бошлади.
- Ё Аллоҳ, қудратингдан ...- деди Муқаддас опанинг укаси Каримберди ака бошда бир-икки учқунлаб кейин тезлашиб ёға бошлаган қор парчаларига қараб,- Худойим ҳам ўзини муслимасига парқу болиш тайёрлаётгандек-а...
Каримберди ака ҳайратланганча бор экан. Тонг отганда бутун табиат тўпиқ бўйи оқликка беланиб уйғонди. Энг қизиғи ҳаво ҳамон ёқимли илиқ эди.
Эрталаб Жаҳонгирни уйдан топа олмаган қариндошлар бир- бирига қараб елка қисишди . Зуҳра сингилнинг ўзи каби шаддодгина эри Ботир уларни тинчлантирди:
- Менимча акам келинойимнинг ёнларига - қабристонга кетганлар. Бориб бир хабар олай-чи.
Ботир қабристонга борганда бу манзилнинг ҳам оппоқ қорга бурканган ҳолда кўриб юраги ивишди . Гўёки қабристон аҳли маъюс тортгандек туюлди унга. У узоқдан кечагина қаппайган қабр бошида ўтирган эркак қорасига кўзи тушиб тахминида адашмаганини ҳис қилди. Ботир Ҳафизанинг қабри бошига яқинлашар экан кўзларига ёш тизила кетди.
Жаҳонгир тонг сахардан аёлининг қабрига бир қучоқ қип- қизил атиргул келтирибди.
Худдики Жаҳонгирнинг юрак қонидан бунёд бўлгандек қип- қизил эди бу атиргуллар...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /87
Йўл устида хок бўлган,
Нолон бўлган ошиқлар...
🎙Гулсанам Мамазоитова
Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#бизники
Бошимизга бемаврид ёққан қорлар бизники ,
Йўлимизга нигорон дилдан зорлар бизники,
Бизлардандир, ҳақиқат, бизни чиндан суйганлар,
Қадримизга етган ул номус- орлар бизники...
Вафо отлиғ ўшал тик туғни баланд тутганлар ,
Омадимиз биз учун ортиқ омад кутганлар,
Биз бор ерда байрам деб , ғусса не унутганлар ,
Жарангида муроди янгроқ торлар бизники ...
Каъба отлиқ кўнгилни топтамаслар бизлардан,
Ғунча чирой гул очмиш чаман бунёд излардан,
Манзилимиз кўз қароғ, таърифимиз сўзлардан,
Дуосида исмимиз мудом борлар бизники ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#умр_манзаралари
АЖР ( воқеавий ҳикоя )
Соҳиба шундай бўлишини кутганди. Шундай бўлса-да юраги эзилди. Чорасизлик кўнглини чил - чил синдирди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди ...
Соҳиба Жасурга турмушга чиққанига оз эмас, кўп эмас ўн икки йил бўлди. Бу йиллар давомида икки ёшнинг муҳаббати бир - бирига зиёд бўлса бўлди-ки , аммо асти кам бўлгани йўқ . Жаъсур қанчалик ўктам йигит бўлса, Соҳиба ҳам меҳрибон эрининг яримта гапидан тушуниб оладиган комила аёл эди. Ҳаммаси яхши эди.
Фақат ...
Фақат уларнинг биргина "тирноқ"қа зорлигини айтилмаса ...
Шифокорлар эса бу йиллар давомида битта гапни такрорлаб чарчамадилар :
- Сизларнинг фарзанд кўришингизга ҳеч қандай моънелик йўқ... Икковингиз ҳам соппа- соғсиз. Бу ёғига энди дуода сўрайверинглар . Аллоҳ умид билан кўтарилган билакларни ноумид қайтармаслиги аниқ...
Бу йиллар давомида Соҳиба ва Жаъсурнинг қилган дуолари кўл бўлди. Кўлдек маъмур бўлди.
Баъзан Соҳиба аёллигига бориб эридан "жавоби"ни сўраганда эса , ҳар доимги кенг феъл Жаъсур уни асабий қайириб ташлар эди:
- Мени қўядиган хотиним йўқ ...
Йиллар уларга қўшилиб дуода бардавом бўлган Жаъсурнинг ота- онасини бирин- кетин боқий дунёга олиб кетди ...
Бундан икки ой аввал Жаъсур охири анчадан буён ўйлаб юрган ишини шарт ҳал қилди. У Соҳиба билан ўзига ота- онасидан мерос бўлиб қолган ўн икки сотихлик ота ҳовлисини қоқ ярми , томорқа тарафини шарт бўлиб сотиб юборди.
Жаъсур яқин дўстининг маслаҳатига кўра бу пулларга Соҳиба билан Туркияга бориб даволанишни хаёл қилганди. Маслаҳат берган дўсти малакали шифокор бўлиб , унинг кўрсатмалари билан кўпчилик тирноққа зор оилалар фарзанд кўриш бахтидан баҳраманд бўлганлигига Жаъсурнинг ўзи ҳам кўп бора гувоҳ бўлганди.
Жаъсур кетиш учун барча ҳужжатлар тайёр бўлаёзганини айтиб суюнчилаган кун ота- онасидан ёлғиз ёдгор синглиси Нозиманинг касалхонага тушиб қолганлиги ҳақидаги хабар келиб қолди : " Нозиманинг юраги қаттиқ ушлаб қолганмиш ! " .
"Ўттизга чиқмаган жувонда юрак ўйноғи нима қилсин ? Э Аллоҳ ! Ўзинг Нозиманинг ғамини егин . Бир этак болалари бор- а ?!"
Эр- хотин шу хаёллар билан касалхонага қандай аҳволда етиб боришганини билмай қолишди.
Бахтларига Нозима анча ўзига келиб қолибди. Акасининг "Нима учун бу аҳволга тушиб қолдинг ?!" деган саволига елка қисди :
"Билмасам, ҳаводан бўлди шекилли".
Бу саволнинг жавоби кўпга бормай аниқ бўлди. Қайтишда жиянларидан хабар олиш учун синглисиникига йўл- йўлакай кириб ўтишган Жаъсур билан Соҳибага Нозиманинг тўнғич қизи қолган уч укасини тизилтириб ўтказиб қўйганча маълумот етказди.
- Тоғажон, адамларнинг бирга бизнес қилган шериклари цехнинг ҳужжатларини сотиб Қозоғистонга қочиб кетибди. Энди биз ҳеч вақосиз қолган эмишмиз. Ойижоним "Болалар айни еб - ичаман деб турган вақтида тешик тоғоранинг қучоқлаб қолдим" деб йиғладилар. Шундан сўнг мазалари қочиб қолди . Адажоним эса ...
Жаъсур жиянининг сўзларини охиригача эшитмади. У куёви Нозимжоннинг нега кўринмай қолганлигини сабабини англагандай бўлганди.
Шу воқеага ҳам уч кун бўлди.
Эшик очилди ...
- Соҳиии... Мен ...
Соҳиба эрига синиқ жилмайди :
- Яхши қилибсиз ... Нозимахоннинг аҳволи бундай бўлиб турганда ... Сиз билан менга Туркия сафари татирмиди ?! Бу пуллар биздан кўра уларга зарур ... Уларнинг фарзандларини жовдираб турган қоракўзлари ҳамон...
- Соҳиии... Бир гап айтаман ўзингни ушлайсан лекин. Шу десанг Нозима яна юкли экан... У "Фарзандим қиз бўладими , ўғил бўладими туғилгач сизларга бераман. Куёвингиз ҳам бу қароримга рози бўлдилар . Албатта агар уни қабул қилсангиз..." деди.
Соҳибанинг кўзларидан ёш думалай бошлади. Севинчдан боши қаттиқ айланиб , кўз ўнги қоронғилашди...
Жаъсур гандираклаб мункиб кетган аёлини базўр ушлаб қолди.
* * *
Етти ойдан кейин Жаъсурларнинг хонадонида гўдак қиз боланинг йиғиси эшитилди ...
Яна икки ой ўтгач эса ...ўғил боланинг...
Муаллиф : Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Foydali #Soglomhayot
😱ХАТТОКИ 90 ЁШДА ХАМ ЎТКИР КЎРИШ УЧУН УШБУ ОДДИЙ ДАМЛАМАНИ ИЧИНГ ВА УЗОҚНИ БЕМАЛОЛ КЎРАСИЗ!
Коз нурини халкона воситалар ёрдамида яхшилаш!
Кўз нурини тиклаш учун махсус дамлама👇
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/6html
"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
👇
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/6html
🔔БАТАФСИЛ➡️
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/6html
⁉️ Охиригача окинг
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
асари учун махсус:
Ҳафиза армони:
Мени берма...😔
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода : Зиннура
Видео муаллифи: Моҳигул Эргашева
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
асари учун махсус:
Ҳафиза армони:
Мени берма...😔
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода : Зиннура
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Дадаси ...
Мен сиздан розиман.
Бу сўзларим доим ёдингизда турсин ... Мен бу сўзларни эс-ҳушим жойидалик вақтида, тоза кўнгил билан айтаяпман. Вақти келиб Яратганнинг ҳузурида шу саволга жавоб берадиган бўлсам , тилим тутилса , ҳушим ўзида бўлмаса ҳозир айтганларимни ёдимга солинг. Ўшанда ҳам шу айтганларимни тасдиқлайман.
Дадаси ... Сиз билан турмуш қурганимизда "Бир эркак ўз аёли учун адо қилиши керак бўлган ҳақни адо этишга ҳаракат қиламан" деган эдингиз. Сиз ўзи ҳаққингизни ортиғи билан адо қилдингиз.
Мен ҳамиша Аллоҳимдан сизнинг менга нисбатан берган меҳрингизга жавобан ажр беришини сўраб дуо қилганман...
Дадаси ... Мен доим битта нарсага амин бўлиб яшаганман. Ҳаётингизда менгача ва мендан сўнг қайсидир аёллар бўлиши мумкиндир.
Лекин ... Лекин мен билан турмуш қурган вақтингизда ҳаётингиздагина эмас, балки хаёлингизда ҳам мендан бошқа аёл бўлмаганлигига имоним комил менинг. Бунинг учун сиздан чексиз миннатдорман...
Энди сиздан бир ўтинчим ...
Мендан сўнг болаларимнинг кўзлари ёшли бўлмасин. Улар она меҳридан бенасиб бўлиб улғайишларини истамайман. Илтимос , бир яхши аёл топиб уйланинг. Шундай аёл топинг-ки , у болаларимга мен қатори меҳрибон бўлсин.
Яна бир ўтинчим ... Илтимос мени ўлимимда Азизжонимни айбламанг. Пешонамга ёзилган қадарда ўғлимнинг айби йўқ. Аксинча уни дунёга келтирганимдан шу қадар бахтлиман-ки . Мана кўрасиз , Азизжоним улғайганда сизнинг белингизга қувват , опаларига эса суянган тоғ, қалқон бўлади...
Мен биламан ... Фарзандларимизни мендан кам яхши кўрмайсиз. Шу сабаб уларнинг келажагидан кўнглим тўқ.
Дадаси ...
Дадажониси ...
Бу дунёдаги ҳамроҳчилигимиз шу ергача экан... Ҳадемай йўлларимиз айро тушади. Сиздан илтимос ... Мендан сўнг ўзингизни олдириб қўйманг , айрилиқ бағрингизни ортиқча тилкаламасин. Сиз бу ерда тинч бўлсангиз мен у ер...
Ҳафизанинг оғзи қуриб ортиқ гапира олмай қолди . Жаҳонгир унга сув тутди.
Ҳафиза эри узатган сув идишни ушлашга қуввати етмади. Жаҳонгирнинг ўзи аёлига сувни ичириб қўйди.
- Ҳафиза... - овози титради Жаҳонгирнинг ,- бироз ором ол. Толиб кетдинг... Сўнгра яна суҳбатлашамиз. Фақат бу сафарги суҳбатимиз чиройли келажак ҳақида бўлади , майлими ?
Ҳафиза бемажолгина бош ирғади. Жаҳонгир аёлини бағрига олди .
- Дадаси ...- эрининг кўксига бош қўйди Ҳафиза ,- мен яхши кўрадиган қўшиқни айтиб беринг ...
Жаҳонгир мунгли овозда ҳиргойи қила бошлади :
- Сенсан севарим ҳоҳ инон , ҳоҳ инонма.
Қондир жигарим ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма...
Ҳижрон кечаси чархи фалакка етар , эй моҳ ,
Оҳи сахарим , ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма.
Ҳаттоки қилич келса бошимға эшигингдан-ей ,
Йўқдир гузарим , ҳоҳ инон, ҳоҳ инонма...
Жаҳонгир қанча куйлаганини ўзи билмади...
Ҳафиза ожизгина ингради...
- Оооҳҳҳ...
. . .
Ярим тунда жойнамоз устида дуо қилиб ўтирган Муқаддас опа ўғлининг шарпасини илғаб бошини кўтарди .
- Ҳа болам ?! Ҳафиза ...
Жахонгир бўғиқ овозда умидсиз шивирлади:
- Ҳафиза узилди , Ойи...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /85
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
35- қисм
Эшик ортида турганча Ҳафизанинг сўзларини тинглаб турган Жаҳонгирнинг бўлари бўлган эди. У ҳозир аёлига қанчалар қийин эканлигини айни топда ҳар қачонгидан ҳам аниқ ва равшан англаб турар эди.
Инсон зоти учун ўлим кутиб , кутилмаган меҳмон аслида. Ҳамма бир куни ўлишини билади , бироқ "ўша бир кун" қачонлигини билмайди. Ҳафиза эса камдан кам инсонлар каби "ўша бир кун" ҳадемай" эшик қоқишидан хабардор эди ...
▪️▪️▪️
Ноябрнинг ўрталарига бориб Ҳафизанинг умр шоми ботишга тайёр бўлиб қолди. Энди Ҳафиза ортиқча ўрнидан тура олмас , гапиришга мажоли етмас , берилган таомларни базўр ютар , кўп вақтини уйқу билан ўтказар , фақатгина муҳаббатга тўла кўзлари ҳамон таслим бўлмаган , фақат уларгина ҳамон меҳр билан лиммо- лим тўла эди.
Муқаддас опа пана- панада рўмолини учини тишлаганча пиқ- пиқ йиғлайди :
- Аллоҳим ўзига суюкли бандасини шунақа хушсурат қилиб чорлар экан-да ҳузурига...
Ҳафизанинг юзлари ойданда оқ , қоп- қора ҳилол қошлари қалдирғоч қанотидек пайваста бўлиб кетган, шаҳло кўзларини иҳоталаб тургувчи сержило киприклари шу қадар ўсиб кетган эди-ки , ҳар сафар кўзларини очиб юмганда қошларини бир бор йўқлаб келар даражада ўсиқ ва хушсурат эди.
Бетакрор бўлган зотнинг ана шундай мукаммал санъат асари эди Ҳафиза. Бундан ўн бир йил аввал ўн саккиз ёшида Жаҳонгирнинг тан-маҳрами сифатида остона ҳатлаган ўша қорачагина қиз эмас эди энди Ҳафиза...
У энди кўнгли қадар сийланган , юзларига нур инган , тенгсиз ҳусн билан мукофотланишга муносиб кўрилган йигирма тўққиз ёшдаги малоҳатли жувон эди.
Аллоҳнинг марҳамати кенг...
Аллоҳнинг раҳмати сероб...
Охирги кунлари Ҳафиза ошиқча оғриқ сезмади. У қисқа- қисқа ухлар, тез- тез уйғонар , уйғонганда ёнида фарзандларини кўришни истар , уларга кўзларини тўлдириб боқишни канда қилмас эди.
Ҳафизанинг онаси Шоҳида опа қизидан фарқли ўлароқ фарзандининг доғида куйиб , қоп- қорайиб унниқиб кетди. Шу ҳолида ҳам у кўз ёшларини жигарпорасига кўрсатмасликка уринар , қизининг жонига оро киришга тирмашар эди.
- Аяяя ... - деди Ҳафиза бир куни кўнгли тўлиб,-бу дунёда айбдор бўлсам биргина сизнинг олдингизда айбдорман. Бу дунёда қарздор бўлсам биргина сизнинг олдингизда қарздорман. Менинг дардим сабаб неча йиллар мен билан баробар дард чекдингиз, тутдеккина тўкилдингиз. Мен бир оҳ урганимда сиз минг оҳ урганингизни яхши биламан. Менинг кафтимга санчилган тикан, сизнинг юрагингизга ҳанжар бўлиб ботди. Сизга азобдан бошқа роҳат илинмаган нотовонингизни кечиринг , аяя... Биламан кечиримга лойиқ эмасман, бироқ шундай бўлса-да кечиринг...
- Ундай дема , қизим . Сени нимангни кечираман...- сўзлари бўғзидан олов бўлиб отилди Шоҳида опанинг , - қандай айб иш қилибсан-ки , кечирим сўрайсан ? Неча йиллардан буён менга фақат раҳмат олиб келдинг. Қайнонанг ҳар сафар "Шундай қизни туғиб тарбиялаган сиздек онадан Аллоҳ рози бўлсин" деб дуо қилганларида бўйим неча қарич ўсганини тасаввур ҳам қила олмайсан . Она учун бундан ортиқ бахт ва шараф йўқ, болам.
- Мен ўзимдан ортмадим , аяя ... Уйимдан , жойимдан , дардимдан ортиб сизга танангизга хуш ёқар бир донагина кийим тикиб беролмадим. Сочларингизни тарай олмадим, ўриб қўймадим. Оёқларингизни ювиб , уқалай олганим йўқ. Сиз билан табиат қўйнига чиқиб елкангизга бош қўйиб тафтингизни ола олганим йўқ , аяяя ...
Ўйлабманки ...
Вақти келади .
Ўйлабманки ...
Ҳали барига улгураман...
Ўйлабманки ...
Дуоларингизни олишга фурсатларим кўп бўлади ҳали...
Аммо ...Ээээҳҳ...- Ҳафизанинг кўксидан гўёки олов отилди.
- Қизим ... Жоним болам,- овози титради онаизорнинг, - насиб қилса ана шу кунлар келади. Ҳали кўрмагандек бўлиб кетасан , болажоним. Ҳозир эса ўзингни авайла. Кўп гапириб толиқиб қолаяпсан...
Ҳафизанинг ортиқ гапиришга мажоли қолмаганди . Индамай кўзларини юмди ...
▪️▪️▪️
@Xazon_Rezgi /83
Yuzingizni ajin va dog'larga qarshi, qanday parvarish qilishni bilmayapsizmi?! 🤷♀️
Tezdaaa "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga kirvoling! 💁♀️
Uy sharoitida sinalgan va ishonchli yuz parvarishi, dietolog va kasmetologlarni foydali tavsiyalari BEPULGA berib boriladi! 🙆♀️
"AYOLLAR DUNYOSI" kanalimizga OBUNA BO'LING! 👇👇👇
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋