Яхши инсонларнинг қалби коинот кабидир.
Доим ҳайратга солади...
Ҳайратланарли қалбингизни соф сақланг, қадрдон...
Хайрли тун...
Баҳорда учрашгунча...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😳ҚИМОРГА ТИКИЛГАН ҚИЗ
ДАХШАТ...
Қиз менга унаштирилган, демак рафиқам тиксам бўлади - суз қартани буюрди Собир
- ўйин сўнггидa: Собир, бугун қизни олиб келасан, бўлмаса ўзинг биласан-а? Собир бугун у борини, ўз севгилисини ютқазди.
Севар мен билан бир жойга боришинг керак, қолганини борганингдан кейин айтаман. Cевара Собир билан бегона уйга борди ва уни кетидан хонага кирди. Хонада ғалати эркакларни кўрган қиз қўрқиб кетди, нега мени бу ерга олиб келдингиз. Севар мени кечир кечир..мен.. Собир бир сўз демай югуриб чиқиб кетди. Севар ҳам ортидан чопаётганда эшик олдидаги барзанги уни тўхтатиб... 😳😰😱
ДАВОМИ 👉👇
/channel/Solixa_Ayol/37756
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
борган йўлларингда нафасларингга қоришган хуш ифор бўлишни истайман.
Опаларинг оппоқ либос кийиб дунёдаги энг гўзал келинчак бўлишганда , сен эса куёвлик сарпосидаги басавлат куёв бўлганинг чоғ атрофингда қанот қоқиб оқ фотиҳа берган капалак бўлишни истайман...
Сизларга бор меҳрини арғумон этган дадангизни қўлидаги бир ҳовуч дуо бўлсам қани ...
Мен бўлмоқ истайман...
Тонгги ҳур сабо ...
Эпкини дилларга бағишлаб ором ,
Елсин- у , толмасдан бедор кўнгилга ,
Эзгулик уруғин қадасин мудом...
Мен бўлмоқ истайман ...
Бир ҳовуч дуо...
Энг тотли ҳисларни жам қилган ўзда ...
Ҳокисор банданинг тилаги гўё,
Маржондек тизилган ҳар битта сўзда...
Мен бўлмоқ истайман...
Хазонрезги боғ...
Зарҳал рангга чўмган куз каби сокин...
Сакинат улашсин дилдан қувиб доғ,
Сирли эртакларга ошуфта балким ...
Мен бўлмоқ истайман...
Бир шеър таскиндор...
Мисралари мисли ҳузурбахш қўшиқ ...
Уни ҳамроҳ қилган ўтсин умидвор,
Умридан не давон, сарҳадлар ошиб...
Мен бўлмоқ истайман ...
Оддий бир инсон ...
Чинор бўлмасам ҳам бўлиб содда хас...
Ҳаётим шомида роз айтар замон ,
Умримдан розиман дея олсам бас ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /83
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
сиз мени тушунмадингиз чоғи ... Ёки мен фикримни ўзим тушунарсиз тушунтирдим шекилли .
Гап шундаки , мен Сизларни салкам ўн йилдан буён огоҳлантириб келаман. Аммо ...
Ука...
Бу ёғига бардам бўласиз энди. Аёлингизни ... умри поёнига етиб қолган кўринади. Узоғи уч ой... Яна билмадим. Билгувчи Аллоҳ.
- Йўўўқ !
Жаҳонгир шу даражада қаттиқ қичқирди- ки , томоқ пардалари йиртилиб кетай деди .
Аслида бу ҳолат унинг ўзига шундай туюлган эди.
Аксинча унинг овози базўргина ҳирқираб чиққан эди .
Бир зумда унинг кўз ўнгидан Ҳафиза билан илк учрашган куни, ўша кунги кўзларини ерга қаратиб , лаблари қимтиниб турган ҳуркак ва камсуқум қиз жонланди.
Тез орада Жаҳонгирнинг хаёлидаги кадрлар кетма - кет алиша кетди. Ҳафиза бирда хазингина жилмайиб эрига салом бераётган , ихтимат билан туфлигининг боғичини боғлаётган , костюмига дазмолланган дастрўмолча қистираётган , бир патнис қилиб анвойи егулик тутаётган ... Барида жилмайган... Барида кўзларида тўла муҳаббат ...
Ана Ҳафиза "Ҳафизангиз иккита бўлсак хафа бўлмайсизми?" дея кўзлари жовдираётган...
Ана Ҳафиза "Сиз дунёдаги энг , энг , энг яхши дадасиз" дея эрини кўкларга кўтараётган...
Ана Ҳафиза ... "Сизни ўғлим икковимиз жуда кутдик..." деяётган...
Ана Ҳафиза ранги бўздек оқариб аранг нафас олаётган ва лекин шу ҳолатида бахтдан сармаст ...
Ана Ҳафиза ...
Ана Ҳафиза...
Ана Ҳафиза ...
Вафо , садоқат , матонат, фидо - буларнинг бари Ҳафиза ...
Жаҳонгир бўғиқ овозда инграб юборди. Сўнг шифокордан уялмай хўнграб йиғлаб юборди у
- Йўқ ! Адашдим денг ! Жон доктор , адашдим денг ! Жон доктор бор бойлигим сизники! Эвазига шугина муштипарни жонини асраб қилинг ! Илтимос ...
Жаҳонгир ўрнидан гандираклаб турди-ю , Азиз Мирзаевни оёқлари остига тиз чўкди :
- Илтимос ...
Азиз Мирзаев Жаҳонгирнинг елкасидан тутиб ўрнидан турғазди ва ўрнига ўтказиб бир стакан сув тутди :
- Ўзингизни қўлга олинг , ука...
Жаҳонгир сувни ичмайман дегандек бош чайқади .
Азиз Мирзаев ўзини базўр тутганча Жаҳонгирга сўзлай бошлади :
- Ука... Ўзингизни қўлга олишингиз керак ...Аёлингиз сўнгги кунларини чиройли ўтказиши учун ҳаракат қилишингиз керак .
- Йўқ , доктор , йўқ ! Аёлимни ўлмасидан олдин ҳукм бичманг ! Агар танишларингиз бўлса айтинг! Билсангиз йўл кўрсатинг! Ҳафизани чет элга олиб боришгаям , аъзо кўчириб ўтказтириш керак бўлса унга ҳам имкониятим бор . Илтимос , таслим бўлманг ! Илтимос қиламан, менга йўл кўрсатинг !
Азиз Мирзаев бошини сарак-сарак чайқади :
- Агар озгина бўлса ҳам умид бўлганда эди... Минг афсуски, юракдаги ўзгариш жуда кўп аъзоларни фаолиятини издан чиқариб қўйган...
Жаҳонгир клиникани тарк этиб машинасига чиқар экан , аъзои бадани дир- дир титрар эди. Машиналар сақлаш жойида деярли ҳеч ким йўқ эди.
Жаҳонгир рулга бошини қўйиб елкалари силкинганча йиғлар эди:
- Гўзал гулим ... Сенсиз қандоқ яшайман энди ? Болаларимизга нима дейман ? Уларнинг кўзларига қандай қарайман ?!
▪️▪️▪️
Инсон умр шоми яқинлигини ўзи биларми экан ... Унга ҳаётининг интиқоси ана-мана кўриниб турганлиги аён бўлармикан ? Буларни бошидан кечирган инсон бормикан-ки бошқаларга "Чин оламга ўтишимдан аввал бундай бўлган эди" деса ... Дея олса...
Инсон умри тилсимнинг ўзгинаси ...
Дунёга келиши , яшаши , сўнг эса дунёдан кетиши ҳам тилсим . Бу тилсим сирини бандаси еча олмайди...
Нима учундир кейинги кунларда Ҳафиза ўзгариб қолгандек эди. У Жаҳонгирнинг "Ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетар экансан , онаси" деган сўзларига эътироз билдирмайди , жилмайибгина бош ирғайди. Бироқ бу жилмайишнинг қат- қатларида шундай дард яширинган эди-ки , қани Жаҳонгир кўксини шарт иккига бўлиб ташласа- ю , шу билан таскин топса ...
Жаҳонгир Ҳафиза ҳақидаги хабарни онасига билдирмади , тўғрироғи билдира олмади. Бироқ сингиллари Фотима ва Зуҳрага тўкилди . У бир Фотимага , бир Зуҳрага термулиб , нажот кутгандек уларнинг оғзига маҳтал термулди. Бу вазиятда ўзини энг тез қўлга олган Зуҳра бўлди .
@Xazon_Rezgi /81
🔢 MATEMATIKADAN O'ZINGIZNI SINAB KO'RING!
⁉️ USHBU MISOL JAVOBINI TOG'RI TOPA OLASIZMI?
✨Xitoydan zakaz urshni organishni istaysizmi ? O’zinggiz va oila azolaringgiz uchun yoki online magazin ochib daromad olishni istasanggiz bu kurs aynan siz uchun ✅
Va oyiga 500$ dan 1000$ gacha daromad olishni istasanggiz manga yozing
@zinnura_biznesledy 💌
Opshe kurs 500 min ❌ 199 min ✅
Atga 199 minsom bilan biznes boshlang 💵
@Zinnura_biznesledy 📩
@oquvchilarim_otzvlari
👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/+I6SpSyHtJEY0YmQ6
/channel/+I6SpSyHtJEY0YmQ6
❗️REAL VOQEALAR ASOSIDA
▪️Tungi ENUREZ(Tunda bolalar siyib qo’yishi,siydik ushlolmaslik)
🫧Deyarli 99% odamlani hayotida shu holat
🧠Bu ish bilan bolani psixologiyasiga juda katta ta'sir o'tkazasiz.Bola o’zi xohlab siyib qo’ymidi uni davolatish kerak.
Davolash turi:
➖ GIDROVANNA
➖ GELMeNTERAPIYA
➖ IGLOTERAPIYA
➖ FIZIOTERAPIYA
💻 ИНСТАГРАМ
🌐 ТЕЛЕГРАМ
✍️ @Soglom_bolajon_clinika
📌 Manzil: Toshkent, Yangiyo’l Toshkent shox koʻcha 2 1
☎️ +998935329397
Аччиқ ҳақиқат
Кампир ўйланиб ўтириб ўтмишни эслади. Набираси ёшлигида "Буви, ота-онам нега биз билан эмас, улар қаерда?" савол берганида у "Болам, улар узоққа кетишган. Бир кун келиб сенга кўп совға-саломлар олиб қайтиб келишади" деб жавоб берарди.
Набираси анча улғайиб қолди. Энди у савол бермайди, фақат маъюс қарайди холос. Унинг бундай қараши кампирга "ота-онамни топиб беринг, алдоқчи" дегандай бўлиб туюлаверади. Аммо кампир унга "Отанг сен чақалоқлигингда автоҳалокатга учраб вафот этган. Онанг эса "ёнимда бўлса оёғимга тушов бўлади, қайта турмушга чиқа олмайман" деб, сени менга ташлаб кетган" деб қандай айтсин?
Алп Арслон
@xazon_rezgi
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган инсонлар.
Сешанба тонги муборак бўлсин !
Барчангизга соғлиқ-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, қут-барака,файз тилаймиз.
Кунингиз ҳар доимгидан ҳам барокатли ва хайрли бўлсин.
Дилингиздаги барча орзу- тилаклар рўёбга ошсин.
Аллоҳим ҳамиша сизни ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин !
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😳😱ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰
Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....
ДАВОМИНИ УҚИНГ👇
Келар йўлингизни пойладим минг йил 😔
Оқшомингиз осуда ўтсин... 🌹
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Раҳматуллаева (Хазонрезги)
33- қисм
Жаҳонгир Ҳафизани аёллар шифокорига олиб бориб текширувдан ўтказганида эшитмаган таънаси қолмади.
Қайсики шифокор Ҳафизанинг ҳомиладорлик тарихидан хабардор бўлса Жаҳонгирга тиш қайраб кетаверди :
- Кап- катта одам ...
- Ким сизни ўқиган , тушунган одам дейди ?
-Эҳ сизни қаранг- у ?! Қиздир , ўғилдир бари фарзанд эди. Ҳа энди фарзандларингиз қиз бўлса нима қилибди эди...
Жаҳонгир ҳар нима деб жавоб қайтарса ҳам фақат ўзини оқлаганга чиқиб қолишини ҳис қилиб сукут сақлашни танлар , аниқроғи шунга мажбур эди. Қолаверса "Аёлимнинг ҳомиладорлигидан шу вақтгача хабарим йўқ эди , хушидан кетиб қолмаганда яна қанча давом этарди бу аҳвол?!" деса ким ҳам ишонарди шу гапга ?
Бу сафар Ҳафизага қўшилиб Жаҳонгирнинг ҳам ёзган тилхатлари тоғ- тоғ бўлди . Жаҳонгирнинг ҳаётидаги айнан шу охирги беш ой умридаги энг қийноқли ой бўлди.
"Эртага нима бўларкин ? Ҳафиза фарзандини эсон- омон бағрига босиб олармикан ?" қабилидаги саволлар йигитнинг чекка сочларини оппоқ қировга белаб юборди.
Шифокорлар бир тараф бўлишди , Ҳафиза бир тараф. Уни ҳеч ким боласидан воз кечишга кўндира олмади. "Пешонамга ёзилгани бўлади" - қайсарлик тўнини кийиб олган аёлнинг бу сўзлари қатъий ҳукм ўрнида янграр эди.
Ҳафизага куяверганидан Муқаддас опанинг ҳам тез- тез тоби қочадиган бўлиб қолди. Шу ҳолида ҳам муштипар аёл набираларини ўзи ювиб тараб парваришлар , бўш қолди дегунча келинини саломатлигини сўраб дуо қилгани қилган эди.
Вақти - соати етиб Ҳафизани дард тутди.
Оила аъзолари учун гўёки вақт тўхтаб қолгандек эди.
Айни дамда Жаҳонгирнинг ҳам , Муқаддас опанинг , Ҳафизанинг оиласидагиларнинг фикри хаёли биргина дуо бўлиб қолганди:
" Аллоҳим , ҳар икки жонни саломат қилгин..."
Иккинчи қизалоғи билан бу фарзандининг орасидаги муддат саккиз йил бўлишига қарамай Ҳафиза тўлғоқ жараёнини ортиқча оғриқларсиз кечирди.
Тез- тез ҳаво етишмаганини ҳисобга олмаганда Ҳафиза эсон-омон қутилиб олди.
- Эҳ мамаша ! Ҳаммамизни қўрқитганга яраша шунақа ширин болача туғибсан- ки ?! - кулимсираб пешонасидаги терни артди доя Барно опа . У шундай деб болани столга олиб йўргаклаётган иккинчи шифокорга гап қотди ,- Инобат , бу болани отасига менсиз кўрсатиб қўйманг. Ҳали у папашага айтадиган бир даста гапим бор.
У шундай деб Ҳафизанинг айланиб бошига келди :
- Жоним қизим-а... Фарзанд муборак. Илойим болангни боши тошдан бўлсин ...- Барно опанинг кўзларидан бирин - кетин милдираганча ёш думалаб тушди , - Нодиии, чиқиб оналарига қизини эсон- омон туғиб олганини айтинглар . Бу буерда битта туққунча бояқиш онаизорлар уёқда ўнта туққандир. Бориб айтгин , чиройли қилиб жиззали , қиймали атала пишириб келишсин. Ҳа айтганча "Барнопам ҳам қизиларга қўшилишиб туғибдилар , уларгаям бир банка атала қўшиб олиб келаркансизлар , ичлари узилиииб кетибди" дегин. Энди боравер...
- Опажооон ,- ҳорғингина шивирлади Ҳафиза , - қиз туғдимми ё ўғилми ? Айтмадингиз- у ?
Барно опанинг кўзлари чақнаб кетди:
- Вой ҳали айтмадимми ? Наҳотки ?! Майли айтаман , фақат ҳурсанд ҳам, хафа ҳам бўлиб кетмайсан майлими ? Юрагингдан ҳавотир оламан- да ?!
- Айтинг , Опажооон ...
@Xazon_Rezgi /78
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Келяпсизми , Ҳафизахон ? Вой бунча қолиб кетдингиз ?
Ҳафиза ўзини қўлга олиб жилмайди :
-Кафенинг нариги бурчагида синфдош дугонамни учратиб қолдим. У билан ҳол-аҳвол сўрашиб қолиб кетибман.
Даврадаги аёллар Ҳафизанинг осойишта чеҳрасига қараб "Ҳайрият , гапимизни эшитиб қолмабди" дея енгил тортдилар. Сабиҳа бўлса аллақачон янги мавзуни "чайнаш"ни бошлаб юборган эди.
Шу куни уйга қайтган Ҳафизанинг кечга бориб тоби қочди.
Муқаддас опа шунча вақтдан буён бир бор "их" демаган келинининг тўсатдан ётиб қолганига ҳайрон бўлди. Ўзича "Гапда келинимга бирортаси озор бермадиммикан ?" деган гумонга борди-ю, тезда бу фикридан қайтди. "Эй Ҳафиза қизим ўзи чумолигаям озор бермайдиган беозор бўлса , кимнинг ҳам ҳадди сиғарди бунга?" деган хаёлга борди.
"Эртага Жаҳонгир қайтаркан" деган янгилик билан Ҳафиза учинчи кун деганда бошини ёстиқдан кўтарди.
У ўйлаб - ўйлаб ўйининг охирига етган ва бир қарорга келган эди.
Жаҳонгир бу галги сафари Ҳафизага бошқача таъсир қилганини дарровда сезди. Ҳафиза гўёки ёш болага айлангандек, тинимсиз эрига эркалик қилар , ундан айланиб-ўргилар , юрган йўлларининг , босган изларининг ҳар парчасидан бахт куртаклаб қолаётгандек эди.
Жаҳонгир Ҳафиза ўзидан ниманидир яшираётганини ҳис қилар , бироқ шунча йиллик умр йўлдошининг бу сири нимада эканлигини била олмай кўнгли ҳижил бўлар эди.
Касалини яширсанг , иситмаси ошкор қилар экан. Орадан олти ой ўтиб Ҳафизанинг нима учун ўзгариб қолганлиги сири фош бўлди.
Кунлардан бирида кўзи тиниб зина тутқичини ушлаб тин олаётган Ҳафизадан ҳавотир олган Жаҳонгир аёли рўйҳатда турадиган клиникага текширувга олиб бориши ҳақида айтди. Шу куни Ҳафиза "Клиникага боргим йўқ , шундоғам яхшиман, сиз бўлсангиз қачон қараса пашшадан фил ясайсиз. Ундан кўра касалсан деб тўғридан тўғри юзимга солиб қўяқолинг!" дея Жаҳонгирнинг диққатини янада оширди.
Жаҳонгир ўн бир йиллик турмуши давомида илк бора Ҳафизани бундай шарттаки ва бетгачопар аҳволда кўриб турган эди. У Ҳафизага нима жавоб қайтаришни билмай эсанкираб турганда аёли ҳаво етмагандек оғзини каппа -каппа очди-ю , ҳушини йўқотди. Яхши-ки, Жаҳонгир Ҳафизани ушлаб қолишга улгурди. У ортиқ пайсалга солмай аёлини машинагача кўтариб олиб бориб йўлга тушди.
- Қилар ишни қилиб қўйиб яна нима бўлди деб сўраганингиз қизиқ ?! - Жаҳонгирнинг саволига асабий ҳолда жавоб қайтарди олий тоифали кардиолог Азиз Мирзаевич ,- йўқ , ким айтади сизларни кап- катта одам деб ?
- Азиз ака ? Мен сизни тушунолмай қолдим ,- деди Жаҳонгир ўзини босишга ҳаракат қилганча ,- балки гап нимада эканлигини айтарсиз ?
- Укажон , - асабийлашганча кўзойнагини олиб дастрўмолига артди-ю яна жаҳл билан қаншарига таққанча Жаҳонгирга тикилди,- нима учун чақиртирганда келмайсиз ? Хўп ҳизмат сафарида бир хафта бўларсиз , боринг ана икки хафта бўларсиз ёки ойлаб юрасизми ? Наҳотки шу сафарлар оралиғида аёлингизни соғлиғи билан бир бора қизиқмасангиз ? Яна қўнғироқ қилсам, телефонингиз қачон қараса ўчиқ.
Жаҳонгир шифокорнинг сўзларидан таажжубланиб қолган эди. Азиз Мирзаевич эса шунча вақтдан буён юрагида тўпланиб қолган зардасини бўшатиб олиш мақсадида гапини давом эттирар эди.
- Ука , тушунинг ахир аёлингизни ҳаёти хавф остида. Одам деган ҳам шунчалик бепарво бўладими ? Аёлингизни ҳомиласи қимирлагунга қадар ҳам аҳволи яхшими деб сўрамасангиз ?
- Нимаааа ? - Жаҳонгирнинг бошидан биров бир челак яхдек сув қуйиб юборгандек сесканиб кетди,- нима дедингиз ? Гапингизни яна бир бор қайтаринг-чи ? Ҳафизани ҳомиладор дейсизми ?
Энди ажабланиш навбати Азиз Мирзаевга келган эди .
- Нима бу ҳақда билмасмидингиз ? Ахир Ҳафиза неча ойдан буён назоратимизда-ку ?! Бизга ёзиб берган тилхатларининг сони нечталигиям ёдимда йўқ. Сизни бўлса Россияга кетганлар деб... Тўхтанг-чи ? Бизга берган телефон рақамингиз ҳам бекорга ишламагандир ҳойнаҳой ?
Кўп ўтмай Жаҳонгир қўшни палатада осма укол уланиб қўйилган Ҳафизанинг ёнига бир- бир қадам босиб кирди.
@Xazon_Rezgi /76
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
31- қисм
Қорлари гупиллаб ёғаётган январь оқшомида Ҳафиза яна бир бор фарзанд кўрди . Ширингина, кўзлари мунчоқдеккина қизалоқ.
Аёлининг эсон- омон кўзи ёригани , гўдаги ва онаси ҳар иккисининг жони саломат эканлиги хабарини эшитиб Жаҳонгирнинг кўзи ёшланди :
- Қодир Эгам , ўзингга шукр...
Қизалоққа Муқаддас бувиси Наргиза дея исм қўйди: "Илойим наргиз гулидек ҳаёти хуш ифорга тўлиқ бўлсин"
Ҳафизани туғруқхонадан олиб чиқадиган куни бош врач Лайло опа Жаҳонгирни ҳузурига чақирди :
- Ука , - деди у Жаҳонгирга синчков боқиб ,- сизга бундай разм солсам , ўқимишли , тушунган йигитга ўхшайсиз.
Жаҳонгир шифокорнинг сўзларидан сергакланди :
- Тинчликми , Опажон ? Аёлимга бирор гап бўлдими ?
- Ука , - деди Лайло опа жиддийлигини йўқотмаган тарзда,- сизнинг турмуш ўртоқ сифатида барча гапни билишга ҳаққингиз бор ва шарт !
- Қулоғим сизда , Опажон...
- Хуллас Ҳафизахон ҳақда "Эсон- омон қутилиб олди" деб қувониб юрганингиздан хабарим бор. Бу кўринишидан шундай. Аслида эса аёлингиз фарзандингизни дунёга келтираман деб нақд бир ўлимни оғзидан қайтиб келди. Сизнинг хатто аёлингизни юраги тўлғоқ жараёнида бир қанча муддатга тўхтаб қолганидан хабарингиз йўқ. Тағин ҳам Худойим барчангизни раҳмингизни еб аёлингизни қайтариб бергани бу. Ҳафизахон бу хақда сизларга айтмасликни қанчалар ўтиниб сўраган бўлмасин бугун барчасини сизга айтиб бермасам виждонимга ҳилоф иш қилган бўлардим. Майли ,- чуқур тин олди Лайло опа,- шу вақтгача нима бўлган бўлса бўлиб ўтди. Сизни чақиришимдан мақсад бундан буёғига нима иш қилишимизни келишиб олишимиз керак.
Айтиб қўяй Ҳафизахон бу сафарги тўлғоқдан сўнг ҳали - бери ўзларига келишлари қийин бўлади. Уларни фарзандли бўлгунга қадар қанчалик асраб - авайлаган бўлсангиз бу ёғига ҳам парваришни худди шундай давом этасиз. Биласиз-ки , ширин сўз ҳам давонинг бир тури . Демакким , ширин сўзингизни ҳам аямайсиз. Аёлингиз ортиқча сиқилмаслиги, ҳаяжонланмаслиги , ҳаттоки ҳаддан ошиқ ҳурсанд ҳам бўлиб кетмаслиги керак. Анча вақтгача оғир ишларни қилдирмайсиз. Умуман , олганда турмуш тарзини енгиллаштириш учун барча шароитни қилиб беришингиз керак бўлади. Хўўўп ...- қўлини қовуштирди шифокор, - тавсияларимиз шундан иборат эди.
Энди эса энг асосийси масалага ўтсак.
Жаҳонгир "Ҳали шунча гап асосийси эмасмиди ?" дегандек шифокорга саволомуз тикилди
- Ука ... Биласизми ? Инсон зоти эртага , эрта нима экан ярим соат , хатто бир нафас олиб чиқаргунича муддатда нима бўлишини билмайди,- Лайло опа шундай Жаҳонгирга жиддий тикилди.
Унинг бу қарашларидан Жаҳонгирнинг юраги бошқача уриб кетди.
-Опажон...
- Укааа. Аёлингизга бу сафар ҳаётда яшаб қолиш учун бир имкон берилди.
...Бу имкон кейинги сафар берилмаслиги мумкин.
Мени тушундингиз деб ўйлайман
Жаҳонгир барини тушунди. У оғир- оғир киприк қоққанча шифокорга вазмингина жавоб қайтарди :
- Мен барини тушундим ... Ҳавотир олманг . Ҳафизани кўз қорачиғимдек асрайман ...
Шу куни Ҳафиза қизалоғи Наргиза билан Жаҳонгир ҳамроҳлигида уйларига ташриф буюришди. Янги меҳмон келиши муносабати билан уйда кечгача келди-кетди бўлиб турди.
Лайло опа айтганча бор экан. Гарчанд Ҳафиза яқинларига сездирмасликка ҳаракат қилса ҳам анчагина заифлашиб қолгани реза- реза тер босаётган пешонасидан , нимпуштидан яшил тарафга айланиб кетаётган лабларидан , сузук кўзларидан билиниб қолаётганди.
Жаҳонгир аёлини меҳмонлардан қизғанганлиги учун ўзи ётоқхонага кириб олганча қош қорайгунча ташқарига чиқмай ўтириб олди. Барча меҳмонлар уй эгасидан истиҳола қилиб Ҳафизани ортиқча безовта қилишмади.
Кечга бориб ёлғиз қолишгач Ҳафиза эрининг кўксига эркаланиб бош қўйди :
- Сизни яхши кўраман , дадаси...
- Воой , - завқи келиб кетди Жаҳонгирнинг ,- севги изҳорими бу ? Қойил турмуш қурганимизга тўрт йил бўлганда менга севги изҳор қилиш ёдингга тушдингми ? Ёки энди севиб қолдингми ?
Ҳафиза жавоб ўрнига такрорлади :
- Сизни яхши кўраман , дадаси ...
@Xazon_Rezgi /73
#ДИҚҚАТ_ДОЛЗАРБ
😱 Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?
⁉️ ЭРКАК КИШИ АЁЛИНИ ОЛДИДА УХЛАМАСА, ЯЪНИ АЁЛИ БИР ЎЗИ ХАР ДОИМ УХЛАСА ЭРКАК КИШИГА ГУНОХМИ⁉️
ЖАВОБНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ:👇🏼
МЕН БЎЛМОҚ ИСТАЙМАН...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Зиннура
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Ака , - деди у ёнида юм- юм йиғлаётган кўнгли бўш Фотимани жаҳл билан бир туртиб,- ўзингизни қўлга олинг. Келинойим ҳали тириклар. Элбурутдан уввос солиб ҳаммани , айниқса келинойимни юрагини эза кўрманг. Ҳафиза келинойимдака аёл дунёга бир келади-ю , бир кетади .
Улар жудаям буюк аёллар.
Инсон буюк бўлиши учун уни ярим дунё таниши шарт эмас.
Инсон буюк бўлиши учун у миллионлар эгаси бўлиши шарт эмас.
Инсон буюк бўлиши учун у ўзи меҳрга муҳтож бўлса-да, бошқалар дардига малҳам бўла олиши кифоя.
Ойимлардан эса бу сирни беркитманг. Тўғри улар Ҳафиза келинойимларни биздан аъло кўрсалар кўрадилар-ки , аммо кам кўрмайдилар. Уларни ўз қизим деганлар. Билсангиз Ойимлар сиз ўйлагандан ҳам кучлироқлар. Улар Ҳафиза келинойимнинг сўнгги кунларида энг биринчи таянч бўла оладиган , яна бизларни ҳам тергаб тура оладиган ягона инсонлар. Агар улардан бўлиб ўтаётган ишларни яширсангиз сизни бир умр кечирмайдилар, - у шундай деб Фотимани яна бир бор , бу сафар қаттиқроқ туртиб силтади,- сен ўзингни йиғиштириб ол. Бу нима қилиқ? Бу ерда кўзингни сийдигини оқизиб ўтиргунча , бориб ширинроқ овқат пишир. Болаларга қарашишда ойимларга ёрдам бер. Бўл. Сенга нима дедим , ўзингни тезда йиғиштириб ол. Агар ўзингни қўлга ола билмасанг , яхшиси ҳалақит бермай уйингга кетақол. Ёрдаминг шу бўлсин сенинг.
- Йў-ўқ , - деди ҳиқиллаганча Фотима ,- шу ерда қоламан ... Ҳаммасини сен айтгандек қиламан...
- Ҳа-я келинойимни ёнларига кирганингда "Аҳволингиз аввалгидан яхши . Рангингизга ҳам қизиллик югуриб қолибди" деганга ўхшаш чиройли гаплардан гапириб кўнгилларини кўтар. Тушундинг- а ?
- Ҳаа...
- Унда юр , ойимларга учрашишимиз керак ...
▪️▪️▪️
Энди дард билан олишаётган, умрининг сўнгги кунларини яшаётган аёл уйида ҳаётнинг "Тириклик" деб аталмиш томошаси қуйила бошлади. Томоша актёрлари оила аъзолари эди.
Билмадим...
Бу актёрларнинг қайси бирлари энг маҳоратли эди ?
Яқин инсонларини бой бераётганини била туриб "Сиз кундан-кунга тузалиб боряпсиз" деб роль ўйнаётган қайинсингилларми ?
Юраги тутаб , юзи "кулиб" келинидан минг айланиб ўргилаётган қайин- она(!)ми ?
Бир ёстиққа бош қўйганидан буён аёлини дунёнинг танҳо маликаси деб сайлаган дили ишққа лиммо- лим тўла эрми ?
Ҳаёт жомини кундан кунга тўлаётганини ҳис қилаётган , атрофидаги айланиб - ўргилишлар бежизга эмаслигини фаҳмлайдиган даражада зийрак , шу билан бирга сир бой бермасликни уддалай олаётган аёлми ?
Жаҳонгир Ҳафизани бу қадар матонатли аёл эканлигини энди билгандек , уни илк бор танигандек эди , бунга сари аламидан дод солгиси келар эди.
Бир куни Ҳафиза учун дори керак бўлиб шаҳарга отланган Жаҳонгир уйга қайтганда кутилмаган манзаранинг устидан чиқди.
Ҳафиза етти ойлик бўлган Азизжонни бағрига босганча унга оҳиста гапирар ва шу алфозда аллалаб ухлатар эди.
Ҳафизани овозини эшитган Жаҳонгир остонада туриб қолди. Ҳафиза эса эрининг тезда қайтганидан бехабар ҳолда кўнглини бўшатар эди:
- Ҳа болажоним... Агар мендан у дунёда тилагинг нима деб сўрашса ...илтимос мени юрагимни муҳаббатдан озод қилинг деб сўрайман... Янги турмуш қурган кезларимиз даданг "Бир аёлнинг ўз эрида нима ҳаққи бор бўлса шуни сенга беришга ҳаракат қиламан" деган эдилар . Улар айтганларининг устидан чиқдилар. Даданг менга унча- мунча аёлга насиб этмайдиган муҳаббатни ҳадя қилдилар. Бу муҳаббат шу даражада кучли эдики , ўзимдан ортиб мени опаларингга ва сенга муҳаббатли қилди .
Агар бу муҳаббат юрагимда ўзим билан кетса уни ўзимда сақлаб кўўўўп қийналаман...
Агар мени муҳаббатимдан озод қилиш мумкин бўлмаса , унда ора- орада сизлардан хабар олишга изн беришар...
Ўғлимгинам ... Илк қадам ташлаганингда йўлларингда унган чечак бўлсам қани эди...
Опаларинг билан қувалашиб , қўл ушлашиб мактабга борган
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /82
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
34- қисм
Азизжон юввошгина бола чиқди. Қорни очса , таги хўл бўлса нотинчланади. Бошқа вақт миқ- миқ эмади-ю , пиш- пиш ухлайди . Онасини ортиқча безовта қилмайди.
Жаҳонгир ҳам кўпда ишга боргиси келмай қолганди . Борса ҳам иши битар-битмас дарҳол уйга шошади. Уйда уни дунёларга алишмайдиган онаизори , суюклиси Ҳафиза , мунчоқкўз , асалдек тотли қизчалари Лазиза ва Наргиза , иккинчи исми Мўъжиза бўлмиш ўғли Азизхон интизор кутишади.
Бир инсонга , бир эркакга бундан ортиқ нима ҳам керак дейсиз?
Жаҳонгир кейинги вақтларда тез- тез ўзига шу саволни берар ва бахтдан энтикиб қўяр эди.
Хаа бахтдан ...
Бахт деганлари мўрт бўларкан ...
Бахт деганлари вафосиз экан ...
Агар бахт деганлари вафодор бўлганда бу дунё синов дунё бўлармиди ?
Агар бахт деганлари абадий бўлса инсон Яратганга қайси амали билан йўлиқар эди ?
Агар бахт деганларида садоқат бўлса бири кам деган дунёнинг ўша бири камлиги қаерда қолар эди ?
Бири кам дунёнинг доим бири кам...
Азизжон олти ойлик талпинчоқ бўлиб қолганда Ҳафизанинг ранги синиқиб тоби қоча бошлади. Унинг иштаҳаси йўқолган , беҳоллиги ортган , ўнг қовурға остида оғриқ , кўпгина ҳолларда нафас етишмаслиги безовта қилар эди.
Оила аъзолари буни дастлаб камқонликка , туғруқдан сўнг тикланиш жараёнининг қийин кечаётганлигига ва яна ўз билгичларича аллақайси сабабларга йўйишди.
Кошки йўйган билан иш битса , масала ҳал бўлиб қолса ...
Муқаддас опанинг қистови билан Жахонгир Ҳафизани олиб шаҳарга шифокор Азиз Мирзаевнинг ҳузурига йўл олди.
Азиз Мирзаев Ҳафизани уч кун давомида қайта-қайта текширди. Азизга шифокор нима учундир алланимани яшираётгандек, ундан ўзини олиб қочаётгандек туюларди.
Азиз Мирзаев тўртинчи кун Жаҳонгирга ёлғиз ўзи келишини сўраб СМС хабар юборди . "Аёлингизни уринтирманг, керакли муолажаларини ёзиб бераман, Ўзингиз келиб дорилар рўйҳатини олиб кетишингиз мумкин" дейилган эди хабар охирида .
Жаҳонгир қабулга борган вақтда Мирзаевни ёнида бошқа бир бемор текширувдан ўтаётган экан .У клиниканинг ўзига хос аллақайси дорилар ҳиди анқиб турган даҳлизида юрагини қамраб олган мужмал ҳислар оғушида шифокорни бир муддат кутиб қолди.
- Келинг Ука , - Жаҳонгир шифокор қабулига кирганда Азиз Мирзаев кўзига ҳар қачонгидан ҳам кайфиятсиз кўринди.
- Ассалому алайкум , Азиз ака... Мен...
- Ваалейкум ассалом,- шифокор алик олди-ю , столи устига қоғозларга кўз тикиб жим қолди. У афтидан гапни нимадан бошлашини билмай гарангсирар эди.
- Азиз ака...- ниҳоят тоқати тоқ бўлди Жаҳонгирнинг , -менга дорилар рўйҳатини бермоқчи эдингиз.
- Ҳа , ҳа,- оғир ютинди Азиз Мирзаев,- дорилар рўйҳатини ёзиб тайёрлаб қўйганман,- шифокор шундай деб столи тортмасидан бир варақ муҳр босилган қоғозни олиб Жаҳонгирга узатди, - фақат...
Жаҳонгир қоғозни олиб Азиз Мирзаевнинг оғзига тикилди :"Нима фақат?"
- Ука... Бу дорилар аёлингизга бироз енгиллик беради. Яна керакли жойларга мурожаат қилиб таъсири бундан ҳам кучлироқларини етказиб беришга ҳаракат қиламиз .
Қўлимиздан келгани шу...
Жаҳонгир шифокорга талмовсираб қаради:
- Тушун... Тушунмадим?
- Аёлингиз чалинган дард "Дилиатакцион кардиоаматия" деган хасталик. Бу юракнинг асосий қон сурувчи камераси -чап қоринчанинг кенгайиб кетиши ҳолати бўлиб бунда юрак қонни тўлиғича сура олмай қолади. Бошланғич босқичда кардиомиопатия деярли асоратсиз кечади. Беморда кечадиган ўзгаришлар аввалдан юрак оғриғи билан оғриб юрадиганларни чалғитиб қўяди. Кўпчилик беморлар худди ана шу ўзгаришларни одатий ҳол дея вақтни бой бериб қўйишганини ўзлари билмай қолишади.
Аёлингиз эса аввалдан огоҳлантиришимизга қарамай ўз аҳволини қониқарли баҳолаган ва ўғлингизни эмизган. Бу эса аста-секин унинг силласини қурита борган ва касаллик яширин давридаёқ авж олиб кетган.
- Доктор , мен энди нима қилишим керак ? Айтинг , барча хизматингизга тайёрман
- Ука, - чуқур нафас олди Азиз Мирзаев ,-
@Xazon_Rezgi /80
САБОҚ....
Дилдора янги жамоага ишга қабул қилинганда унинг ёнига биринчи бўлиб ҳол-аҳвол сўраб келган ёшгина ҳамкасб аёлни яхши кўриб кетди.
Ўзини Чарос дея таништирган аёл Дилдорага мактабни таништириш учун коридор бўйлаб бошлаб борар экан, барча синфлар бўйича оғринмай маълумот бера кетди:
- 7-"А" га асосан тўпалончилар йиғилган. Аммо тилини топсангиз марра сизники. 8-"Б" ни ўқувчилари мактабдаги энг намунали ўқувчилар. Нима топшириқ берсангиз кўнглингиздан чиқариб қилишади. 10-"А" ўқувчилари... - шу ерга келганда Чароснинг овози негадир пасайди,- булар осмоннинг ойлари. Тавба шу синф ўқувчилари муштумдек бошидан ҳудди синф раҳбари Эъзоза опага ўхшаб ўзларини аллаким деб ўйлашади.
Дилдоранинг биринчи иш куни бир дунё таассурот билан ниҳоясига етди. Жамоадошлари ҳам, мактабдаги муҳит ҳам унга жуда ёққанди.
Аслида Дилдора бу ерга мактаб раҳбари бўлган курсдоши Наима Инъомовнанинг таклифи билан келганди.
- Илтимос, Дилдора, атиги бир чорак амаллаб берган. Информатика ўқитувчимизнинг туғруқ таътили шу вақтга тўғри келиб қолди. Биласан, оҳирги чоракда ўқитувчи топилиши муаммолигини биласан. Бир қўллавормасанг бўлмайди, дугош
Дилдора ўттиз ёшида мактабга раҳбар бўлган, тиниб-тинчимас дугонасига йўқ дея олмади. Ўз мактабида дарслари кўп бўлишига қарамай бу мактабга ҳам ўриндош сифатида қатнай бошлади.
Дилдора икки хафтага қолмай бу жамоага анча киришиб кетди. Албатта бунда Чароснинг хизматлари беқиёс бўлди. У бўш вақтларини Дилдоранинг ёнида ўтказар, тушликга ҳам ўзи бошлаб борар эди. Дилдора бундай ўйлаб қараса оқшомлари телеграммдан ҳам ғаройиб ҳикоялар жўнатадиган, ажойиб суҳбатлар уюштириб турадиган Чаросга анча ўрганиб қолибди. У фақат битта нарсага тушунмас эди. Нима учун Чарос Эъзоза опани бунчалик ёқтирмайди? Кези келди дегунча уни ёмонлашга ҳаракат қилади. Аҳир Эъзоза опа Дилдорани кўзига Чарос таърифлагандек ёмон устоз бўлиб кўринмаган эди-да? Сабабини Чаросдан сўрай деса ноқулай. Жамоадошларидан ҳам нима деб сўрайди...
Хуллас хаш-паш дегунча ўқув йили ҳам оҳирлаб қолди.
Бу вақтга келиб Дилдора олий тоифали устоз Эъзоза опанинг ўз касбининг моҳир билимдони эканлигига ўзи амин бўлган, ёшлардан ёрдамини аямайдиган бу бағри кенг аёлдан сабоқ олишга астойдил киришган эди.
Чоршанба куни мактабга келган Дилдора ўқитувчилар хонасига кирганда у ернинг байрамона безатилганини кўоиб ҳайрон бўлди. Хона шифтига ранго-ранг шиширилган шарлар маҳкамланиб узун зарли тизимчалари гажак қилиб осилтириб қўйилибди. Тўрда катта саватда гулдаста.
- Чаросхон, тинчликми? - кўзлари қувнаб сўради Дилдоранинг,- бунча чиройли бўлиб кетди бу хона? Роса ҳаракат қилибсизлар-а?
- Ҳаракатни мен ёлғиз ўзим қилдим. Бугун Эъзоза опанинг туғилган кунлари эди. - деди энсаси қотгандек Чарос ва ён-атрофга қараб овозини пасайтирди,- ўтган йили шу Эъзоза опа қарши чиққани учун устама ололмаган эдим. Зора бу йил инсоф кириб қолса...
Дилдора Чаросни биринчи кўраётгандек ҳайратда қолди. Унинг ҳайрати бироз вақт ўтиб барча устозлар бир бўлиб Эъзоза опани табриклагаётганда янада ортди. Чарос Эъзоза опага мулозамат қилиб узундан узоқ табрик сўзларини айтар экан, орада бир йиғлаб ҳам олди.
Шу куни Дилдора дарслари тугаб уйга йўл олар экан узоқдан ўзи томонга қўл силтаб келаётган Чаросни кўриб юрагида нимадир бўшаб, ўрни ҳувиллаб қолганини ҳис қилди.
У ҳаёт дарсидан ўзига тегишли яна бир сабоқни олганди.
Муаллиф: Хазонрезги
/channel/Xazon_Rezgi
Гўзал фикр!
Бир аёл доим кўз ёш тўкарди. Унинг катта қизи соябон сотадиган савдогарга турмушга чиққан эди, кичкинаси эса лағмон сотувчининг хотини эди.
Аёл ҳаво очилиб, қуёш чарақлаётганини кўрганда, йиғларди ва ўйларди:
- Қандай дахшат, энди қизалоғимни дўконидан ҳеч ким соябон сотиб олмайди. Энди нима қиламиз?
Ҳаво бузилиб, ёмғир ёға бошласа, яна кўз ёш тўкарди, энди кичкина қизини ўйларди:
- Лағмонлар қуёшда қуримаса, қизим уларни сотолмайди. Энди нима қиламиз?
Шундай қилиб у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ҳасрат чекарди: ҳали катта қизи учун, ҳали кичкина қизи учун.
Кунлардан бир кун аёл бир донишмандга дуч келди, донишманднинг унга раҳми келиб, нега бундай аччиқ кўз ёш тўкаётгани билан қизиқди. Аёл унга бор ғамини сўйлаб берди.
Донишманднинг юзига табассум югурди ва у шундай деди:
- Сен, шунчаки, фикрлаш тарзингни ўзгартир, чунки сен, барибир, об-ҳавони ўзгартиролмайсан. Қуёш чарақлаганда, сен катта қизингни соябонлари ҳақида ўйлама, сен кичкина қизингни лағмонлари ҳақида ўйла.
- Қуёш нур сочяпти, кичкина қизимни лағмонлари яхши қурийди, бугун савдоси баракали бўлади.
Ёмғир ёғса катта қизингни соябонларини эсла
- Мана, ёмғир бошланди! Қизимни савдоси яхши бўладиганга ўхшайди.
Аёлни бу маслаҳат жуда қувонтирди.
У донишмандга миннатдорчилик билдириб, унинг тавсияларига риоя қила бошлади. Шу кундан бошлаб аёл ортиқ кўз ёш тўкмай қўйди, ҳар он қизлари учун хурсанд бўларди, оқибатда бечора оналарини овутолмаётган қизларининг ҳам, ўзининг ҳам ҳаётида қувонч ортиб борарди.
©интернет
@xazon_rezgi
✅ISHGA QABUL QILAMIZ👩💻
✅YOSH CHEGARALANMAGAN👩💼🧑🦳🔴🔴🔴🔴🔴🔴
✅DAVLAT RO‘YXATIDAN QONUNIY O‘TGAN🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿
✅UYDA TURIB ISHLASH IMKONIYATI📱🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
✅DAROMAD NAQT BERILADI💵💳
✅KUCHLI MARKETING PLAN💻
✅𝙌𝙐𝙑𝙉𝙊𝙌, 𝙔𝙊𝙍𝘿𝘼𝙈𝙂𝘼 𝙏𝘼𝙔𝙔𝙊𝙍 𝙅𝘼𝙈𝙊𝘼❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥
✅𝙈𝘼𝙌𝙎𝘼𝘿𝙄𝙈𝙄𝙕 𝙐𝙔𝘿𝘼 𝙊'𝙏𝙄𝙍𝙂𝘼𝙉 𝘼𝙔𝙊𝙇𝘼𝙍𝙉𝙄 𝙄𝙎𝙃 𝘽𝙄𝙇𝘼𝙉 𝙏𝘼𝙈𝙄𝙉𝙇𝘼𝘽 𝙌𝙊'𝙎𝙃𝙄𝙈𝘾𝙃𝘼 𝘿𝘼𝙍𝙊𝙈𝘼𝙏𝙂𝘼 𝘾𝙃𝙄𝙌𝘼𝙍𝙄𝙎𝙃
𝙊𝙔𝙇𝙄𝙆 𝙃𝘼𝙍 𝙊𝙔 5⃣0⃣0⃣𝙢 𝙙𝙖𝙣 5⃣𝙢𝙡𝙮𝙤𝙣𝙜𝙖𝙘𝙝𝙖🏆🏆
t.me/ledr03
t.me/ledr03
t.me/ledr03
#ШОВШУВ
(-7кг, -12кг, -18кг, -25 кг )
Сиз неча кг озимикчисиз ?
🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱
Ортиқча вазндан азият чекаётганлар учун Россиядаги биринчи рақамли диетологдан текин маслаҳатлар
🔽БАТАФСИЛ: 👇
‼️
Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинЧитать полностью…
Аллоҳ таоло ҳордиқ учун яратиб қўйган тунга етдик.
Илоҳим ҳар бандани ҳотиржамликда, шукрга тўла қалб билан тонгга етказсин!
Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг!
@xazon_rezgi
АФСУСКИ ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР ХАМ БОР ВИДEОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГ😳 АКТЁР ХАҚИДА ФИКРИНГИЗ ЎЗГАРАДИ
ДАВОМИ ШУ ЕРДА 👈
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
- Айтаман, қизим . Айтаман. Сен ўзи бир жаҳон , ҳусни бир жаҳон ўғил туғдинг . Озгина нафасингни ростлаб олгин , кейин болангни кўрсатамиз.
Ҳафизанинг шаҳло кўзлари пирпиради. Мижжалари ёшга тўлди . Алланима деб шивирлади .
Сўнг Барно опага илтижоли боқди:
- Опажон , озгина сув беринг...
- Ҳай қиз , нимага келишгандик? Ҳаяжонлана кўрма ...
- Хўп
- Ҳозир қизларга айтаман , илиққина сув олиб келишади. Ўзинг яхшимисан ?
- Яхшиман , Опажон , яхшиман, - заифгина жавоб берди Ҳафиза ,- фақат жудаям сувсаб кетдим. Ҳавотирга ўрин йўқ...
Ҳафизага ўн беш кунларда жавоб беришди. Гарчи у фарзандини эсон- омон дунёга келтириб олган бўлса-да , юраги ҳаддан ташқари заифлашиб қолган эди. Туғруқхонадан чиқаётганда шифокорлар Жаҳонгирга Ҳафизани иложи борича эҳтиёт қилишни , асраб- авайлашни қаттиқ тайинлашди.
- Ўғлингизга Азизжон деб исм қўйган бўлсангиз ҳам унинг иккинчи исми - Мўъжиза ,- деди Барно опа она- болани кузатиб қўяр экан Жаҳонгирга,- шуни яхши билингки ўттиз беш йиллик иш фаолиятимда бу қадар мўъжизаларга унчалик кўп ҳам дуч келмаганман. Уларни асранг...
Жаҳонгир шифокорга миннатдорчилик билдириб , йўргакдаги Азизжонни маҳкам тутганча Ҳафизага юзланди :
- Бошинг айланмаяптими ? Юра оласанми ?
- Мен яхшиман , дадаси ... Уйимизни бирам соғиндик...
Жаҳонгир Ҳафизани ортиқча дабдабаларсиз ёлғиз ўзи туғруқхонадан олиб кетди , у аёлини кўпчилик қуршовида уриниб қолади деб хавотир олгани учун барча ҳашамдан воз кечганди...
Ҳафиза эса эрининг бу қароридан жуда ҳурсанд бўлди , зеро у кўзлаган ниятига аллазамон етиб бўлган эди...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /79
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Ҳафиза эрини кўриб ётган жойида юзини четга бурди ...
- Ҳафиза...,- Жаҳонгирнинг овозида ингроқ бор эди,- нега ? Нима учун ?
Ҳафиза индамади.
Жаҳонгир энгашганча аёлининг бўздек оқариб кетган юзини ўзига қаратди :
- Гулим ...
Ҳафизанинг оҳу кўзларидан бир томчи ёш узилиб чеккаси томон сирғала- сирғала оқиб тушди ...
- Ҳафиза ... Нима учун менсиз қарор қилдинг ? Шунча ойлар давомида ўзингни бунчалар қийнадинг ? Гўзалим , бу виждоннинг азобларига қандай чидайман энди ?
- Дадаси ... - ўпкаси тўлиб гапира олмай қолди Ҳафиза.
- Гулим ...
- Дадаси , - ҳиқиллади Ҳафиза ,- илтимос , мени бағрингизга босинг ...
Жаҳонгир осма укол уланган мосламани чеккароққа сурди. Ўзи Ҳафизани ёнига ўтириб , аёлини титраганча бағрига олди ...
- Дадаси , - деди Ҳафиза маҳзунгина жилмайиб , - сизни кутиб қолдик... Ўғлингиз билан ...
Жаҳонгир аёлининг анвойи ифор келиб турган сочларига лабини босди. У гўёки шу йўл билан кўз ёшларини яширмоқчи бўларди.
-Дадаси ... - энтикиб нафас олганча сўзида давом этди Ҳафиза ,- ўғлингиз ҳудди сизга ўхшайди. У мавжуд бўла бошлаган вақтиданоқ тинмай мени юпатиб келди... У айтдики "Дадажоним мен ҳақимда билсалар , сиздан сира хафа бўлмайдилар, чунки уларнинг юраклари дарё . Шундай юраги дарё инсоннинг ёнида мендек ўғил бўлса қандоқ созлигини улар албатта тушуниб етадилар"дейди.
Дадаси ... Аппарат унинг ўғил эканлигини тасдиқлади. Мен эса буни энг биринчи дақиқалардан билганман... Аммо қандай ?! Бунисини билмайман...
- Ҳафизааа ... Нимага шу вақтгача айтмадинг ? Мен сенинг ёнингда бўлишим керак эди...
- Сиз шундоқ ҳам менинг ёнимдасиз ... Ёнимда эдингиз... Ҳамиша ... Ҳамма вақт...
Айтишадики , ўзига ишонган аёл эрига ишонар экан.
Мен эса сизга ишонганман... Ўша илк учрашган кунимизданоқ ...
- Ҳафиза ...
- Лаббай...
- Вақти келиб шу кунларни жилмайиб эслаймиз...Ўшанда мен
"Эсингдами онаси , мендан беркитиб нима ишлар қилиб юрганингни?!" дейман...
Ҳафиза чуқур хўрсинди.
- Майли дадаси. Ўша вақт келганда барча жазога тайёрман...
- Сен жазо эмас , энг , энг , энг олий мукофотга лойиқсан ... Сени жуда севаман, онаси ...
Сенсан севарим , ҳоҳ ишон , ҳоҳ ишонма ...
#давоми_бор
Муаллиф : Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /77
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
32- қисм
Жаҳонгирнинг дўстлари "Хотинларимиз ҳам ҳа деса рўзғорда куймаланишавермай ўзаро борди-келди қилиб кўнгилларини ёзишсин , уларнинг орасида ҳам бизникига ўхшаб ўзаро оқибат уйғонсин" дея бир ойда бир маротаба аёлларнинг ўзларига йиғин ташкил қилиб берган эдилар. Азалдан бунақа юришларни хушламайдиган Хафиза эрининг юзидан ўта олмай даврага аранг қўшилган эди. У кўпчилигининг дарди мол - дунё , кийим-кечак , қайнонасининг ғийбати бўлган бу жувонлар билан суҳбатлашишни дили тиламас , "гап" деб аталмиш бу йиғинларнинг охиригача тишини тишига қўйиб базўр чидаб ўтирарди. Яхши-ки ўн икки кишилик даврада ўзи каби камсуқум сўзи сўзига тушадиган дилтортар икки аёл Нозила ва Ҳакима бор эди. Ҳафиза гапларда иложи борича шу иккисининг ёнидан жой эгаллашга ҳаракат қиларди. Аксига олиб касби ўқитувчи бўлган Ҳакима ишидан ортиб бундай йиғинларда кўпам иштирок этавермасди. Уч кун олдинги гапга на Ҳакима , на Нозила келишмади. Ҳакима ҳар сафаргидек ишидан ортиб чиқолмаган бўлса , Нозиланинг кичкинаси шамоллаб қолган экан.
Шу кунги гапда Ҳафиза қолган тўққиз нафар аёл олдида ўзини ноқулай ҳис қилаверди. Айниқса тилини ҳеч кимга бермай бидир- бидир қилаверадиган Сабиҳанинг тутуруқсиз гаплари обдон жонига жазо бўлди. Кўнгил тиламаган таом ва суҳбатдан ёмони йўқлигини Ҳафиза шу куни ўз танасида синаб билди.
Унинг тоқати то асосий таом тортилгунча етди. Ҳафиза "Бироз ҳовлига чиқиб ўтирсам, сал енгиллашарман" деган хаёлда даврадагилардан руҳсат сўраб кафе ҳовлисига йўл олди.
Ҳақиқатдан ҳам ҳовлидаги баҳаво муҳит уни анча ўзига келтирди. Ҳафиза у ерда бирмунча ўтиргач, ичкарига йўл олди. У даврага қайта қўшилишдан аввал аёллар хонасига бориб юзини енгилгина чайиб келишни режалаштирди ва бошқа ён тарафдаги эшик томон йўл олди.
- Барибир ҳам ўз фикримда қоламан,- аёлларни оғзига уришга интиларди Сабиҳа,- ўғил кўрмаган аёл фарзанд кўрдим демаса ҳам бўлаверади.
Ҳафиза даврага қайтаётган жойида таққа тўхтаб қолди . Уни пайқамаган аёллар сўзларида дадил давом этдилар.
- Ҳай , ҳай ,- унақа деманг,Сабиҳаой. Ўзимиз ўғил туққан бўлсак ҳам бунақа гапларни гапиришга қўрқамиз биз
- Ҳақиқатни айтишдан нимага қўрқишим керак билмадим ? Бор гап- ку бу ? Ундан кейин одам деганда озгина фаросат бўлиши керак. Ўзинг-ку туғолмас экансан , руҳсат бер эринг бошқасига уйланиб ўғил кўрсин. Сени ҳам , бошқасини таъминлашга ҳам пули етса. Эр жанварни ҳам кўксига шамол тегсин бундоқ! Йўқ бу кишим "Ит пичан емас , отга ҳам бермас" хилидан.
"Бойлар ҳам йиғлайди" деганлари шудир-да. Эртага бошқа бировни ҳизматини қиладиган қизлар учун шунча елиб югуриб бойлик топиш шарт эмасди. Шу оддий ҳақиқатни тушунмаган аёлни нима дейиш керак билмадим. Ҳа топдим ! Қовунни яхшисини ит ейди !
- Четдан гапириш осон. Ўзингизда шунақа ҳолат бўлганда нима қилардингиз? - гап ташлади Мунира,- ўшандаям ҳозирги гапларингизни айтармидингиз?
- Нимага айтмас эканман ? - лаби лабига тегмасди Сабиҳанинг,- ман мард бўлиб шарт йўлимни бўшатиб қўярдим. Раз ўзим ўғил туғишга , умуман туғишга ярамаганимдан кейин қилардим-да шу ишни. Аммо ҳамма аёл ҳам бу ишни қилишга қодир эмас.
Мана Ҳакималарда тўрт ўғил . Аммо топгани у ойликдан бунисига етмайди. Ўзи камбағалнинг эккани унмайди дегани шу Хакимага аталиб айтилган... Аммо шунга қарамай Ҳакиманинг тили чойшабдек бир қарич , нима қилсаям ўқитувчида , болаларни тартибга чақиравериб гапдон бўлиб кетган у. Анави Ҳафиза сувилон бўлса тишни ҳатлатиб бир сўз айтишга эринади. Ўзича менсимайди бизларни. Ўзини дунёда танҳо деб ўйлайди шекилли. Билмайди-ки , эри бир вақтлар бошқасини дардида девона бўлганини . Ўша қизни дастидан улоқиб Россияга кетганини сизлар ҳам эшитганмисизлар ?
Ҳафиза бу сўзларни эшитиб бўларича бўлганди. У ўзини тутиб тура олмади. Сабиҳани сўзларини ортиқ эшитгиси келмади ва аёллар столига яқинлаша бошлади .
Унга кўзи тушган Мунира Ҳафизага орқа ўгирганча тилига эрк берган Сабиҳанинг оғзига урмоқчи бўлди:
@Xazon_Rezgi /75
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
▪️▪️▪️
#орадан_саккиз_йил_ўтди
- Болажонларим , овқатингизни еб олинг , дарсингизни қилишни кейин давом эттирасиз.
- Бувижон , дадам қачон қайтадилар? - Наргиза лабини чуччайтириб қучоғини очди ,- мен уларни машуууунча соғиниб кетдим.
- Даданг ҳадемай қайтади , болам, - хўрсинди Муқаддас опа,- ишиям бор бўлсин-да дадангни. Бир оёғи бу ерда , бир оёғи Санк-Петербургда. Бу ёқда ойингни ҳам тоби қочиб қолгани чатоқ бўлди. Вей ойижонинг хум-а хум. Бир жойи оғрисаям чурқ этмиди. Қачон- ки , ҳолдан тойиб силласи қуриб ётиб қолса биламиз касаллигини. Шундаям билган гапи "Ман яхшиман". Худоё тавба , аёл кишиям дардга шунақа оғир бўлишини энди кўришим. Ҳа оғриса оғрияпти демайдими , бир чорасини кўрмаймизми ? Э йўқни кунини бермай ўлсин,- Муқаддас опа жаврана- жаврана косаларга овқат сузиб қизларни ёнига қўйди,- сенлар шошилмасдан овқатларингни ичиб турларинг. Мен ойижонингиздан бир хабар олай .
- Бувижон , ўзингизга овқат сузмадингиз-ку ? - қақажон Наргиза ҳайрон бўлганча сўради,- биз билан бирга овқат емайсизми?
- Болам , айтдим-ку ойижонингиздан хабар олиб келай деб ,- Муқаддас опа шундай деб Наргизани ёнига нонни яқинроқ суриб қўйди,- сен еявер жоним қизим. Мен шундоқ ойижонингдан хабар оламан- у, қайтаман.
Муқаддас опа Ҳафизанинг хонасига йўл олар экан ўзича жавраниб борарди "Ҳаҳ қизим-а, сан бир аҳволда ётсанг мандан овқат ўтарканми ? Ман овқатни эмас , овқат мани еса керак?!"
- Ҳафиза қизим, - эшик ёнида туриб овоз берди Муқаддас опа ,- уйғоқмисан болам ?
- Кираверинг ойижон ,- заифгина овоз берди ичкаридан Ҳафиза ,- кираверинг.
Муқаддас опа ичкарига қадам босиб ёстиққа суяниб ранги бир ҳолатда синиқиб ўтирган келинига қараб юраги туздек ачишди.
- Ойижон , қизлар қийнаб қўйишмади? Узр сизни ҳам юмушга кўмиб қўйдим. Руҳсат берсангиз кичкина синглимни ёрдамга чақирардим .
- Синглинг меҳмон бўлиб келса майли. Бу уйда нимаям иш бор ёрдамга чақирадиган ? Аммо келиб гаплашиб , кўнглингни ёзиб ўтирса бошқа гап. Тўрт коса овқатни ўзим ҳам бир амаллайман. Бу ёқда қарқуноқларим Лазиза билан Наргиза ҳам ўзларини эплаб олишган. Ҳозир биргина муаммоимиз бор , уям бўлса сенинг соғлиғинг. Сен ҳеч нарсани ўйламай, ташвишини чекмай ётиб дамингни ол. Соғлиғингни тикла.
- Ойижон ...- кўзларида ёш ҳалқаланди Ҳафизанинг ,- бунчаям меҳрибонсиз- а ?- у шундай деб жилмайди ,- ростини айтсам бизникига совчиликка борган вақтингиз сизни ошхона деразасидан кўриб юрагим пўкиллаб кетганди , кўзимга бирам важоҳатли, жаҳлдор бўлиб кўрингандингиз- ки . Анча вақтгача ўзимга келолмай юрганман.
- Ҳали индамасам юрагинг касал бўлганигаям мени айбдор қиласан шекилли,- кайфияти кўтарилди Муқаддас опани ,- вой соддагина қизим-а ? Роса ўтингни ёрган эканман-да ўшанда ?
- Йўғ-ей , Ойижон ,- ўз сўзларидан ҳижолат тортди Ҳафиза ,- сира ундай эмас. Бу юрак қурғурнинг даҳмазаси қаердан чиқди билмайман?!
- Ман биламан қаердан чиққанини,- ўктамлик билан жавоб қайтарди Муқаддас опа,- мани келинимга кўз теккан. Тўғрисиям шу. Ўзи бир жаҳон , ҳусни бир жаҳон, одоби бир жаҳон. Шундоқ келинга кўз тегмай нима қилсин ?
Муқаддас опа шундай деб муғомбирона кулимсиради :
- Ана мақтовни ҳам эшитиб олдингиз келинпошша , ҳадемай эрингиз келади. У кишимни келишларига бир соғайиш чораларини кўрингчи ? Тағин Россиялик ўрис қизларга олдириб ўтирманг эрингизни ?!
Ҳафизанинг юзларига қизиллик югурди:
- Ойижооон ...
- Ман ҳеч нарсани эшитишни истамайман. Ҳозир яримгина коса мастава олиб келаман , қатиқлаб ичиб оласан. Гап тамом - вассалом .
Ҳафиза қайнонасини жилмайиш билан кузатиб қўйган бўлса-да , ортидан кўнгли бузилиб кетди.
"Қандоқ одамсизлар-а , Ойижон ,- ўйлади у ўксинганча, - қани эди ҳамма сизларга ўхшаса ?"
Ҳафизанинг кўзларига ёш қалқди. Унинг анча йиллардан буён безовта қилмаган юрагининг тўсатдан оғриб қолишига Наримоннинг аёли Сабиҳанинг бир оғиз сўзи сабаб бўлган эди.
Бир оғиз сўз...
Одамни ўтдан олиб ўтга соладиган ўша бир оғиз сўз...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /74
💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞
Ўзбекистоннинг машхур ошпазларининг пулга ўргатиладиган таомларини бизни каналда текинга ўрганишингиз мумкин.
Сиздан бор-йўғи каналга уланиш талаб этилади
🥙 САЛАТЛАР
🥘 ТУРЛИ ТАОМЛАР
🧁 ПИШИРИҚЛАР
🎂 ТОРТЛАР
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona