#ҚИЗИҚАРЛИ Савол?
Инсон организмида шундай
Бир жой борки уни номини тескари ўқиганингизда Ширинликнинг номи келиб чиқади.🤔 Жуда қизиқ🧐
----------------------------------------------------------
УНИ Хамма севиб истемол қилади. Бу Нима???😉
Мана шу саволни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти🤨
❕Ўзингизни синаб кўринг👇
Кўнгилга кирмоқ осон, кўнгилдан чиқмоқ ҳам осон. Аммо чиққан кўнгилга қайта кирмоқ жуда мушкул.
✍️ Мавлоно Румий
@Xazon_Rezgi
Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Меҳнат қадри...
Ўқимишли ва билимли бир йигит катта катта компанияга юқори лавозимли ишга ариза топшириш учун борди. Дастлабки суҳбатдан ўтгач, компания директори якуний қарорни чиқариш учун йигит билан шахсан ўзи суҳбатлашмоқчи бўлди. Йигитнинг ишга кириш учун тўлдирган анкетасини кўздан кечираётиб у мактаб давридан магистратура давригача аъло баҳоларга ўқиганини кўрди. Шунда директор сўради:
- Ўқишинг учун отанг пул тўлаганми?
- Отам бир ёшлигимда оламдан ўтган. Мени онам ёлғиз ўзи катта қилган. Ўқишим пулини онам тўлаган.
- Онанг қаерда ишлайди?- яна савол берди директор.
- Онам кир ювувчи бўлиб ишлаган,- жавоб берди йигит.
Директор йигитдан қўлларини кўрсатишни сўради. Йигитнинг қўллари силлиқ ва текис эди.
- Аввал кир ювишда онанга ёрдам бериб турганмисан?
- Йўқ, бирор марта ёрдам бермаганман. Онам мени кўпроқ ўқишимни, бутун вақтимни китоб ўқишга сарфлашимни истарди. Бундан ташқари онам кир кийимларни мендан кўра тезроқ юварди.
- Унда сенга бир топшириқ бор. Уйга қайтганингда онангни қўлларини ювиб қўй. Кейин эртага олдимга кел.
Йигит лавозимга қабул қилиниш имкони юқорилигини ҳис қилди. Уйига хурсанд ҳолда қайтиб, онасидан қўлини ювиб қўйишига изн беришини сўради. Бу меҳрибончиликдан онанинг кўнгли шодланиб, ажиб бир туйғуларни ҳис қилди. Ёш боладай уялиб қўлини узатди. Йигит авайлабгина онасини қўлини ювиб қўйди. Юваётганида беихтиёр кўзларидан ёш оқди.
Онасининг қўлини юваётиб унинг қўллари ёрилиб кетганини, уларда кўк доғлар борлигини кўрди. Қўлини юваётганда бу жароҳатлар таъсирида она сесканиб кетарди. Йигит илк бор бу қўллар унинг таълим олиши учун қанчалик азоб чекканини ҳис қилди. Онасининг қўлларидаги кўкарган доғлар унинг олий маълумот олиши, келажаги учун сарф қилинган харажатни англатарди.
Онасининг қўлини ювиб қўйганидан сўнг, қолган кирларни ҳам онасининг ўрнига тезда ювиб қўйди. Шу кеча она бола анча вақтгача гаплашиб ўтирди.
Эртаси куни йигит директорнинг идорасига борди. Директор унинг ёшланган кўзларига эътибор бериб, сўради:
- Кеча уйингда нима қилганинг ва нимани ўрганганинг ҳақида гапириб берасанми?
- Онамнинг қўлларини ювиб қўйдим. Кейин унинг ўрнига қолган кирларни ҳам ўзим ювдим.
- Нимани ҳис қилдинг?- сўради директор.
Йигит гап бошлади:
- Биринчи, инсон қадри қандайлигини билдим. Онамсиз бугунги муваффақиятларимга эришолмаган бўлардим. Иккинчи, онамга ёрдам бериш учун кирларни ювиб ишлаганимда бир нарсага эришиш қанчалик қийин ва оғирлигини англадим. Учинчи, мен оилавий муносабатларни қадрлашни ўргандим.
- Мен бу лавозимга айнан шунақа инсонни излаётгандим, - деди директор. - Мен бошқаларга ёрдам бера оладиган, бошқалар дардини тушунадиган, ҳаётда пулни мақсадидан устун қўймайдиган инсонга иш беришни ният қилгандим. Сен ишга олиндинг.
Шундан сўнг йигит қаттиқ ишлаб, қўл остидаги ходимларининг ҳурматини қозонди. Ишлаётган компаниясининг нуфузини янада оширди.
Инглиз тилидан Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси.
@xazon_rezgi
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор
Рахматуллаева (Хазонрезги)
-Аҳмад ака! -жаҳл билан эшикни тепиб чиқиб кетган эрининг ортидан асабий чинқирди Лазиза,- ортингизга қайтинг! Ҳали гапим тугамади!
Аҳмад шу кетганча Шарофат опанинг хонасига борди. У ичкарига кириб онасининг ётоғи ёнида тиззалади. Ётоқ бошида онасининг омонат илиб қўйган рўмолини олиб оҳиста ҳидлади.
- Болаааммм...
Омирга Шарофат холанинг овози йиғламсирагандек бўлиб эшитилди. Аҳмад эса худди онасининг овозини рўйи рост эшитгандек ҳазин овозда жавоб қайтарган бўлди.
- Ойиии... Нима учун шу Лазизага уйланаман деб хархаша қилганимда мен томонда бўлгансиз? Ахир ўшанда дадамлар, аммаларим, амакиларим барча-барчалари бу никоҳга қарши эдилар-ку? Сиз бўлсангиз...
- Мен ахир онангман, болам...- сокин овозда сўзланди Шарофат опа,- сени қувончинг мени қувончим бўлса...
- Мана аҳвол ,-ҳамон ўзича сўзланарди Аҳмад- бугунги қилган ишини кўринг. Сиз у ёқда ўлим билан олишиб ётибсиз, Лазизанинг эса бу ёқда дарди фикри ўйин-кулги, ҳашамат.
- Қўявер болам, бир куни ақли кириб қолар...
- Ойи, бунинг ақли киргунча мени адо қилмаса бўлгани...
- Нафасингни иссиқ қил, болам. Ундан кўра у, бу ёққа қара. Индинга уйимизни тумонат одам босади.
- Ойи! Ойиии! Нега сиз ҳам дадам сингари мени ташлаб кетишингиз керак? Нега?!
- Бу саволнинг жавоби менда йўқ, болам. Бу дунёга келиш ихтиёри менда бўлмагани каби кетиш вақтини ҳам мен танламайман...
Омир ўғлига қараб сокин сўзлаётган Шарофат онага боқиб юраги эзилди.
-Хола, - деди Омир ёши эллик бешларни қаршилаган аёлга нигоҳларини қадаб, - нима учун комага тушиб қолгандингиз?
Шарофат опа маҳзун кулимсиради.
- Барига ўзим айбдорман. Яқинларим таниш-билишлар шундай дейишди.
- Тушунмадим...
- Исминг нима, болам?
- Омир...
- Омир?! Исминг чиройли экан...
- Ҳаа, дадам қўйганлар бу исмни. Маъноси тинчлик, осойишталик олиб келувчи.
-Юр хонага қайтамиз. Негадир беҳол бўлиб кетяпман.
Омир бир зумда ғойиб бўлиб қолган Шарофат опанинг палатага қайтганини ҳис қилиб ўзи ҳам ўша ерга қайтишни тилади.
- Бндан етти йиллар аввал кунлардан бирида тобим қочди. У вақтлар турмуш ўртоғим ҳаёт эдилар.
Омир ўз ҳикоясини давом эттиришга тутинган Шарофат опанинг сўзларини берилиб тинглай бошлади..
-6-
Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇
@xazonrezgionlayn
❗️Сиз ҳали ҳам тўғри бўянишни ўрганмаганмисиз?
Ҳечқиси йўқ, “👠Latofatli Ayollar ” канали бор😍
Каналда Латофатли, Узига ишонган чиройли кўринишни хоҳлайдиган аёллар учун парвариш қилишни сирлари бериб борилади🤫
Узбекистонннинг топ экпертларини фойдали эфирлари ва видеоларини кузатиб боринг 😍
Шахсан тавсия киламан
Тезрок уланиб олинг 👇👇
/channel/+nzNRM2-qiDYwYTQy
/channel/+nzNRM2-qiDYwYTQy
🧁🍭🥧🍰🍬🎂🧋🍦🍩☕️🍡🍨🍪🧃
СИЗНИ КАНДАЙ ШИРИНЛИККА ТОРТИШИГА КАРАБ ОРГАНИЗМГА НИМА ЕТИШМАËТГАНИНИ БИЛИБ ОЛИНГ! 😋
#иймон_шифоси
Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг!
Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби.
Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:
Дунё – 115 марта, охират – 115 марта.
Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта.
Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта.
Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта.
Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта.
Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта.
Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.
Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта.
Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта.
Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта.
Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.
Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.
Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:
Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.
Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.
Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта.
Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.
Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:
Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».
Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган.
Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.
Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.
Бир йил 365 кундан иборат.
Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:
«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган.
Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади.
Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому алайкум...
Азиз инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.
Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
❤️❤️❤️🔴🔴🔴❤️❤️❤️
🌺BAHORGI COLLECTION🌺
😐𝗠𝗢𝗗𝗡𝗜𝗬, 𝗭𝗔𝗠𝗢𝗡𝗔𝗩𝗜𝗬 𝗩𝗔 𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗚𝗔 𝗔𝗬𝗟𝗔𝗡𝗚𝗔𝗡
🤚𝗞𝗢'𝗣𝗚𝗜𝗡𝗔 𝗢𝗧𝗔-𝗢𝗡𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗜𝗦𝗛𝗢𝗡𝗖𝗛𝗜𝗡𝗜 𝗤𝗢𝗭𝗢𝗡𝗔 𝗢𝗟𝗚𝗔𝗡
🆗𝗞𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗦𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧 𝗩𝗔
1⃣⏩🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷
𝗕𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔 𝗧𝗨𝗥𝗗𝗔𝗚𝗜 𝗗𝗘𝗧𝗜𝗦𝗞𝗜Y 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥😐
𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧𝗚𝗜𝗡𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔.
🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷
💘💘💘💘💘💘💘💘💘
𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗔𝗡𝗜𝗕 𝗤𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚😍😍
⏬⏬⏬⏬⏬⏬⏬⏬⏬⏬
➡️/channel/+jcDC4R1k9XNiODQy
➡️/channel/+jcDC4R1k9XNiODQy
➡️/channel/+jcDC4R1k9XNiODQy
🔝🔝🔝🔝🔝🔝🔝🔝🔝🔝
⚠️Bɪᴢ sɪᴢɴɪ ᴛᴇᴢᴋᴏʀʟɪɢɪᴍɪᴢ ʙɪʟᴀɴ sɪᴢɴɪ ʟᴏʟ ǫᴏʟᴅɪʀᴀᴍɪᴢ⭐⭐
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Шунча зарда қилганимдан сўнг ҳам ортимдан ҳеч ким келмади.На дадам, на Нилуфар опа...
Биламан, Нилуфар опанинг хонамга киришга ҳадди сиғмайди. Дадамнинг эса яхшигина дили оғриган шекилли.
Туни билан тиканга ағанагандек у ёнбошимдан бунисига ўгирилиб чиқдим. Тонг отгунча деярли мижжа қоқмадим. Қизиқ.. Шу кеча нима учундир узоқдан ойижонимнинг чеҳралари кўринаверди. Улар анчайин хомуш эдилар. Бироқ хомушликларининг сабаби менми ё дадам, буни англай олмадим...
Эрталаб тонг ёриша бошлаганда бошим қаттиқ оғриётган, бутун аъзои баданим биров ўласи бўкала қилиб тепгандек зир-зир қақшар эди.
. Кеча тунда таранглашган асабим ҳамон ўз ўрнига келмаган, орада юрагим чим-чим санчиб қўярди. Дадамнинг оҳирги сўзларини эслаб яна кайфиятим бузилди.
Шунда кузнинг салқин, оромбахш ҳавосида бироз айлансам кўнглим ёзилар, ҳовурдан тушарман деб ўйладим.
Дарвозани овоз чиқармай очиб аста машинамни ҳайдаб чиқиб кетдим. Уйимиз шаҳар чеккасида жойлашгани учун тезда ҳалқа йўлига тушиб олдим. Шанба бўлганлиги учунми ё тонг тўлиқ отмаганлиги сабабданми кўчада машина қатнови кам эди. Машинани шитоб билан ҳайдаб кетдим. Бир вақт қарасам шаҳар ва вилоятни кесиб ўтувчи канал бўйида турибман. Машинадан тушиб шовуллаб оқиб турган канал бўйида бир зум тўҳтадим. Сувдан келаётган муздек эпкин асабимни тинчлантиргандек бўлди. Қирғоқ бўйлаб бироз юрдим. Кўп ўтмай этим жунжика бошлади. Энди тезроқ машинага қайтишни ўйлай бошладим.
Машина ҳам анча совуб қолгандек туюлди. Уни тезда ўт олдирдим-да йўлга тушдим. Хаёлимда "Тезроқ уйга қайтаман-у, юмшоқ ва иссиқ пар кўрпамга ўралиб ухлайман" деган фикр. Ҳалқа йўлга чиққанимда ҳамон машиналар қатнови кам эди. Танамда ўша-ўша титроқ бўлса-да машинамни бир маромда бошқариб кетмоқдаман. Шу пайт ортимдан баланд овозда сигнал берганча баҳайбат юк машинаси бостириб кела бошлади. Мен машинамни ҳарчанд четга олмай юк машинасининг эгаси сигнал беришлан тўҳтамасди. Шунда миямга "У юк машинасининг бошқарувида бирор муаммо борга ўхшайди" деган фикр келди. Шошилганча машинамни четга ола бошладим...
Афсус...
Кеч қолган эдим..
Машинам ортидан берилган кучли зарба туфайли мен асосий йўлдан чиқиб кетиб ярим метрлар чамаси нишабликдаги қандайдир катта дарахтга урилдим...
- Иммм...
Оҳирги ҳис қилган нарсам бошимдаги кучли оғриқ эди...
Сўнг...
Сўнг мен узун ва ёруғ, қувурга ўхшаш жойдан жуда катта тезлик билан учиб кета бошладим...
-3-
⭐️Машхурлар🔥 Райхон Лола Муниса Севинч қанақа 💄Косметика ва 💋🔮Парфюмериялардан фойдаланада😍 Уларнинг доим Қизлардек👩🏻 Ёш ва Гузал куринишининг сабаби нимада? Сизга қизиқми?
💃Биз айнан Машҳурлар Фойдаланадиган Канални топдик ҳамма нарса бор🤗
💄Косметикалар 💋Парфюмериялар Атир-упалар 🧴Юз Парвариши учун Кремлар Байрам боб совғалар🦢 СКИДКА ЭЛОН ҚИЛГАНМИЗ❗️
БИТТА КИРИБ КӮРИНГ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ🌸🌷👇
https://telegram.me/joinchat/SxjeCMt4PyDMx6Vg
‼️ ЁҒЛИ ҚОРИН, БИР КЕЧАДА ЭРИБ ОЗИШНИ БОШЛАЙДИ!
Дангасалар учун вазн йўқотиш сири фош этилди.
Кунига минус 1 кило, ойига 30 килога озмоқчи бўлсангиз, ушбу рецепт сиз учун!
🔥 Қўллашдан эҳтиёт бўлинг, суякларингиз кўриниб қоладиган даражада озиб кетишингиз мумкин!
🥣 Уй шароитида, ёғни эритадиган ва оздирадиган ретсепт жудаям оддий, бунинг учун сизга... 1 стакан қайноқ сув...
#Диққат
БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯
ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
👉https://dexpress-uz.shop/snake/oil/3
⁉️Охиргача ўқинг
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ
✨✨ #хайрли_оқшом
Бу дунёда сен учун керакли бир инсон бўлса нақадар бахт . Агар сен ҳам айнан ўша инсон учун керак эканлигингни билсанг, бу энди ҳаётингни мазмунидир ...
Хайрли оқшом , ҳаётимизга мазмун бўла оладиган , қадрдонлар...
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
ҚИЗ ЧОЛГА ТЕГАЁТГАНИДАН ЖУДАЯМ ҚАТТИҚ ЙИҒЛАДИ, АММО БИРИНЧИ КЕЧАДА КУТИЛМАГАН СИРЛАР ФОШ БЎЛДИ 😰
Туркиянинг қашоқ вилоятларидан бирида 18 - ёшли Наргиз ота - онаси билан яшайди. Бу оилада пулдан жудаям катта етишмовчиликлар бор эди. Тўсатан Наргизнинг ота - онасига 60 - ёшли миллионер илтимос билан чиқди яъни қизининг қўлини соради!
🚷 Наргиз 60 - ёшли чолнинг юзидаги ажинларини кўриб ва қариган юзини кўриб дахшатга тушди. Аммо ота - онаси қашоқликдан қутилиши учун қиз бу чолга рози бўлди, 1 ҳафтадан сўнг чолга кўникишни бошлади сабаби у жудаям мехрибон эди. Чол тўй белгилади ва тойдан сўнг биринчи кечада чолнинг аслида хонасидан...
Давоми бу ерда 👇
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор
Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Кейин-чи? Кейин нима бўлди?
Шарофат опа ёнида турган оппоқ юзли, кўз қошлари қоп-қора ёшгина йигит шарпасини кўриб ҳайрон бўлди.
- Кимсан, болам!? Қаердан пайдо бўлиб қолдинг? Мени эшитяпсанми?
Йигит Шарофат онага ўйчан тикилди:
- Мен қўшни хонада худди ана шу деворнинг ортида ётибман. Сизга ўҳшаб мени ҳам аппаратга улаб ташлашган. Мен ҳам комадаман.
- Комадаман? Аммо ёнимда одам сийратида турибсан-ку? Бу ерда қандай пайдо бўлиб қолганингга тушунмаяпман? - такрорлади Шарофат опа йигитга бирин-кетин саволларни ёғдирганча.
- Буни ўзимҳам билмайман, хола,- чуқур хўрсинди йигит,- бошида менга ҳаётингиз ҳикояси эшитила бошланди.Уни тинглай туриб сизни кўргим келди. Қарасам бу ерда-ёнингизда турибман.
- Тўҳта-чи ? Исташинг билан шу ерда пайдо бўлиб қолдингми? Демак...
Шарофат опа тезда ўзини ўнглади. У уйига боришни жуда истади ва тез орада зувиллаб учиб кета бошлади. Кўп ўтмай Шарофат опа ўзини уйида кўрди.
- Холааа...
Шарофат опа ортига ўгирилиб сал аввал жонлантириш бўлимида учратган йигитни кўрди
- Шунақаям тез учадими, одам? - нафаси тутилиб энтикканча сўзланди йигит,- ортингиздан базўр етиб келсам-а?
Шарофат опа йигитга қаради-ю, юраги соғинчдан гурсиллаганча ичкарига тикилди:
- Ҳмм, акангизга осон? Яна бир, икки кун ўша аппарат ўлгурга пул тўлаб турса хонликдан тушиб қолармиди? -таънага тўла овоз эшитилди ичкаридан, - йўқ у кишим онамни юбилейи бўлишини эшитиб атай қилган!
- Акам сени онангни юбилейи қачон бўлишини қаердан билибди? Ундан кейин ўша юбилей билан акамни неча пуллик иши бор? Нима қилсин у ҳам докторларнинг гапига кирган-да!
Шарофат опа кичик ўғли Аҳмад ва келини Лазизаларнинг гапини эшитиб мунғайиб қолганди.
- Кимдан эшитар эди? - бас қилай демас эди Лазиза,- анави писмиқ ойимчасидан эшитган. Аслида ҳамма ишнинг бошида ўша овсиним Баҳриниса турибди. Мен ҳаммани ўзимдек билиб унга юбилейга кийиб бориш учун олган тўрт миллион сўмлик кўйлагимни кўрсатибман. Яна "Буюрсин овсин" деганда мен аҳмоқ овсиним чиндан ҳам чиройли тилак қилаяпти деб ўйлабман.
- Тўғри аҳмоқсан сен! Эрим эшитаркан деб оғзингга келганини ўтлаб ётибсан! Билиб қўй! Онам нима бўлган тақдирда ҳам онам! У умрини сўнгги кунларини яшаб турган вақтда сени дардинг ойингни юбилейи бўляпти?! Бу ёқда шунча гап бўлиб турганда сени кўнглингга тўрт миллион сўмлик кўйлак ва юбилей сиғиб турганига қойил қолдим. Энди гапимни эшит: онам сени соҳта мулозаматингга зор эмас. Нима бўлган тақлирдаям ўша юбилейдан қолма. Одамларни оғзи очилиб тилла тақинчоқларинг-у, фалон пулли кўйлагингга маҳлиё бўлмаса ҳисобмас! Бор, ўша индингга бўладиган юбилейга бугундан кет! Сочингни бўя, юзингни сува! Фақат мени ва акамни ўз ҳолимизга қўй!
-5-
Кечаси баланд қояли денгиз бўйида айланиб юрган киши тош тўлдирилган қопга урилиб кетди, қопни очиб тошлардан бирини сувга отган эди, чиққан товуш завқлантириб яна бирини отди, шу зайлда тонг ёришгунча сувга тош отиш билан машғул бўлди, атроф ёришиб битта тош қолганда тошга қараса у тош эмас гавҳар экан, демак кечаси билан гавҳарларни тубсиз чуқурга отибманда, деб надоматда қолибди.
Аслида ҳар бир кунимиз мана шу гавҳарга ўхшайди. Ундан унумли фойдаланиб, юксак натижаларга эришиш ҳам ёки шунчаки тубсизликка улоқтириш ҳам ўзимизнинг қўлимизда! Ҳар сониянгизни қадрланг. Уни беҳуда ишларга сарфламанг!
©интернет
http://t.me/xazon_rezgi
#ибрат
БУ ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ...
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажараши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Шифокор сўради:
– Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, – деди шифокор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...
P.S.: Иш-иш, деб юравермасдан, дам олиб ҳам туринг!
Каналга аъзо бўлиш
http://t.me/xazon_rezgi
Қуръон ёки пул...
Оила бола - чақасиз бадавлат киши ўз хизматкорларига кечки овқат - зиёфатга таклиф қилди.
Дастурхонга - ҳар бирларининг олдиларига биттадан Қуръон китоби ва маълум миқдорда маблағ қўйди. Таомланиб бўлганларидан сўнг:
- Олдингизга қўйилган Қуръон ва маблағдан бирини танланг! - деди!
Биринчи бўлиб соқчига деди:
- Танланг!
Соқчи:
- Мен, албатта, шундай... ҳалиги, Қуръонни танлаган бўлардим... аммо лекин... мен уни ўқишни билмайман. Пулни ола қоламан. Менга уни кўпроқ фойдаси тегади, - деди.
Кейин ошпазга қараб:
- Марҳамат, танланг! - деди, бой киши.
Ошпаз:
- Мен ҳам... табиий, Қуръонни танлаган бўлардим... Ўзингизга маълум. Ишчи одам бўлсам. Қуръон ўқишга вақтим қаерда дейсиз. Шунга, мен ҳам пулни оламан, - деди.
Боғбонга қараб:
- Танланг! - деди.
У ҳам ўзидан аввалгилар каби:
- Мен албатта Қуръонни олаган бўлардим... бироқ аёлим бетоб. Менга пул жуда керак! Унга дори дармонлар олиш учун пулга жуда зарур. Агар шу сабаб бўлмаганда эди.. албатта Қуръонни олардим! - деди.
Охирги бўлиб, уйидаги ҳайвонларни боқиб юрувчи ёш йигитга юзланди. Бой бу боланинг ўта фақир оиладан эканлигини биларди. Шу учун ҳам унга:
- Сен ҳам пулни танлайсан, деган фикрдаман. Озиқ - овқат, эски пояфзалинг ўрнига янгисини, яхши кийим - кечаклар олишингга албатта пул керак! - деди.
Йигит:
- Ҳақиқатда, мен янги устбошга эришишим жуда қийин. Пишириб онам билан бирга ўтириб ейишга ҳатто бир дона товуқ ҳам ололмайман. Бироқ мен, Қуръонни танлайман! Чунки менга онам, Аллоҳ таолонинг каломининг қиймати тиллодан ҳам қиммат, асалдан ҳам тотлироқ, деб ўргатганлар, - деди.
Мусҳафни қўлларига олиб, ўпиб очди.
Ичида икки зарф (конверт) бор эди.
Бирида дастурхон устидаги пулнинг ўн баробари.
Иккинчисида, бой ўзига яқинда меросхўр тайинлаши ҳақида васийқа, бор эди.
Бой киши деди:
- Ким Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, Аллоҳ уни асло ноумид қолдирмайди! - деди.
Сиз - чи Аллоҳ ҳақида қандай гумондасиз?
Умму Абдуллоҳ таржимаси
Каналга аъзо бўлиш👇👇👇
http://t.me/xazon_rezgi
‼️ ЁҒЛИ ҚОРИН, БИР КЕЧАДА ЭРИБ ОЗИШНИ БОШЛАЙДИ!
Дангасалар учун вазн йўқотиш сири фош этилди.
Кунига минус 1 кило, ойига 30 килога озмоқчи бўлсангиз, ушбу рецепт сиз учун!
🔥 Қўллашдан эҳтиёт бўлинг, суякларингиз кўриниб қоладиган даражада озиб кетишингиз мумкин!
🥣 Уй шароитида, ёғни эритадиган ва оздирадиган ретсепт жудаям оддий, бунинг учун сизга... 1 стакан қайноқ сув...
#Астағфируллоҳ #Тарқатинг
‼️Шундай касб эгалари борки охиратда қабрларидан қорнилари шишиб жойларидан тура олмайдилар, турганда ҳам жин чалган мажнун(жинни) каби турадилар. Бу касб эгаларининг энг кичик гуноҳи ўз онаси билан зино қилган билан баробардир.
Савол: Бу қайси касб эгалари?
😱 ЖАВОБИ БУ ЕРДА 👇🏻
Болаларни ёшлигидан ўнг тарафга ён бошлаб ухлашни ўргатишни чораси...
Биласизми нима учун Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам қорин билан ётишни ман этганлар?
Дархақиқат, Пайғамбар Соллолоҳу Алайҳи Васалламдан, у киши айрим сахобаларини қорни билан (ётган ҳолда) ухлаётганини кўриб, унинг оёғини қимирлатиб шундай деганликлари ворид бўлган: "Бу Аллоҳ таоло ғазабланадиган ётишдир". (Бошқа) бир ривоятда эса: "Батахқиқ, у дўзах аҳлининг ётишидир" Абу Довуд ривоятлари.
Ушбу хадисни Аллоҳнинг изни билан табобат тасдиқлади.
Ўнг тарафга ёнбошлаб ётиш инсон танаси учун ҳамда соғлиғи учун энг афзал эканлигини аниқлади.
ЎНГ ТОМОНГА ЁНБОШЛАБ ЁТИШ ФОЙДАЛАРИ:
👉 Чап томондаги ўпка ўнг томондагига нисбатан хажми кичикроқ бўлганлиги туфайли юрак кўтаришига осонроқ булади...
👉 Жигар осилиб қолмасдан бир текисда туради...
👉 Ошқозон ҳам жигарнинг тепасида қулай жойлашади,
ошқозон озиқ-овқатни хазм қилиб бўлгач, осон ва енгил тозаланади...
👉 Ўнг томонга қараб ухлаш тиббиётда энг яхши даволаниш усуллардан бири бўлиб, чап ўпканинг нафас олиш йўлларидаги шиллиқсимон суюқликларни чиқариб юборишидаги вазифасини енгиллаштирар экан.
👉 Баъзи тадқиқотлар тасдиқлаганидек, инсон ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлини юзнинг ўнг томонига қўйиб ётиши, миядаги ортиқча ва зарарли чиқиндилардан фориғ бўлиб, идеал уйқуга кетиши учун муносиб дам ола бошлар экан.
Оқшомингиз осуда ўтсин, яхшилар...
@xazon_rezgi
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор
Рахматуллаева (Хазонрезги)
3. ШАРОФАТ ОПА
- Ҳаа... Шундай бўлишини билгандим. Ахир айтишади-ку, туғилмоқ ўлим учун қўйилган биринчи қадам деб.
Аммо... Барибир кўнглинг ўксир экан-да. Кеча тўнғич ўғлим менга уланган аппаратни ўчиришга розилик берган вақт юрагим бўм-бўш бўлиб қолди. Биламан Азамат бу таклифга чорасизликдан кўнди. Уни аҳволини ҳамма тушунмасаям мен тушунаман. Тўртта боласини боқиш учун ижарага машина олиб кунни тунга, тунни кунга улаб тинимсиз меҳнат қилмоқда. У бағрини тортса бу бағрига етмайди.Аммо ноилож... Ҳаммасини кўра била туриб ҳам ҳўрлигим келди. Азаматим "Онам Алихонова Шарофатни фалон сана куни писмадон аппаратдан узишингизга розилик бераман. Кейинчалик бу амалиёт ҳақида ҳеч қайси тегишли ташкилотга арз қилмайман. Алихонов Азамат. Имзо. Сана" деб ёзган вақтда бу дунёдаги ризқим тугаганини бўйнимга олишга мажбурлигимни тушундим.
Шунда ич-ичимдан бир нидо отилиб чиқди: Умрим давомида ким учун яшадим? Омонатгина, битти имзо билан дунёда қолиш, қолмаслиги ҳал бўлиб кетадиган бу жонимни кимларга фидо қилиб юбордим? Агар умрим шундай якун топишини олдиндан билганимда яна шу таҳлит яшармидим?
Умар акага турмушга чиққанимда ўн тўққиз ёшда эдим. Келин бўлиб тушган жойим каттагина рўзғор эди. Турмуш ўртоғимдан сўнг оилада яна "Ейман, ичаман" деб турган етти нафар фарзанд бор эди. Мен келин эмас қиз бўлиб қайнона, қайнотамнинг ёнларига кирдим. Новдадек қиз бўлсам-да, ўша кезлари тўртталаб сигир соғибман, тандир-тандир нон ёпибман. Оиламиз аъзолари яхши инсонлар эди, аммо у хонадондаги меҳнат... Бирин кетин қайниларим бўй етиб уйланди, қайинсингилларни турмушга бердик. Энг кенжа қайним уйланганда ўзимизни беш нафар боламиз бор эди. Уч қиз, икки ўғил. Шу тариқа бошим меҳнатдан чиқмади. Энди ўзим очган жўжаларим учун ҳаракат қилишим керак эди.
У кезлари Умар ака яхши жойда ишлардилар, топиш-тутишлари ҳам яхши эди. Бироқ ҳали у укаларига ёрдам, ҳали бу сингилларига тўй қилишга кўмак деганларидек топганларининг кўп қисми ота ҳовлига кетар эди. Мен ҳам болаларим бировдан кам бўлмасин деб эртадан кечгача иссиқ тандирни ёнидан келмайдиган бўлдим. Тўйларга буюрма учун ҳали патир, ҳали сомса тайёрлаб бераман. Шу тариқа тўрт нафар боламни уйли-эгалик қилдик. Кенжа қизимни турмушга берсам менам одамларга ўхшаб оёқ узатиб яшайман дегандим. Аммо хаёл бошқа, ҳаёт бошқа экан...
-4-
Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇
@xazonrezgionlayn