✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН
🌙🌷Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
🌙🌷Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙🌷Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!
Яқинларизга хам Улашинг
/channel/Xazon_Rezgi
✨✨#хайрли_оқшом
Энг гўзал тилаклар сизга арғумон ,
Айтсам тугамайди барин номма - ном ..
Дилимга яқинлар , азиз , қадрдон,
Сизга ҳамроҳ бўлсин осуда оқшом ...
Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Хуллас , мен бир ўқ билан икки қуённи урадиган тоифа вакили , сал аввал Каримберди ака айтган бизнес одамиман. Ушбу ресторанни ҳадя қилиш орқали ҳам сенга бир қадар миннатдорчилик билдираман, ҳам ҳамшаҳарларимнинг дуосини оламан.
- Артур ака , бу ахир жудаям қиммат совға . Мен уни...
- Агар уни қиммат деб ҳисобласанг , унда менинг жоним ҳам шундай қийматга эга. Мабодо арзон деб баҳоласанг , жоним ҳам ўшанча туради. Бироқ менга буларнинг қизиғи йўқ. Ростини айтсам ҳозир ўзим истаган ишимни амалга оширганимдан кайфим чоғ,- Абдулов шундай деб чўнтагидан бир даста калит чиқарди ва Жаҳонгирга тутқазди ,- бугундан ушбу жой сенинг ишхонанг . Бошқа расмиятчиликларни эртага йигитларим келиб ҳал қилиб кетишади.
Абдулов шундай деб ўрнидан турди-ю Жаҳонгирни бағрига босди:
- Катта раҳмат , укажон...
▪️▪️▪️
#Орадан_тўрт_йил_ўтди
- Жаҳонгир , жон болам , жоним болам. Илтимос , мен онаизорингни ҳам бир ўйлагин,- хўрлиги келганча йиғламоқдан бери бўлиб сўзларини бир амаллаб давом эттирди Муқаддас опа ,- эл орасида юргилигим қолмади ахир. Билган у деяпди , билмаган бу.
- Оғиз уларники ,Ойи. Қўяверинг гапираверишсин,- Жаҳонгир беҳафсала қўл силтади.
- Вой бу нима деганинг , болам? Сенга айтишга осон . Ўзингни мени ўрнимга бир қўйиб кўр. Ана ўшанда биласан онаизорнинг юраги қанақа пора- пора бўлиб кетишини .
- Сиз ҳам парво қилманг.
- Парво қилманг ?! "Жаҳонгирни ўрис шаҳарда ўрис хотини бор , шунинг учун ёши салкам ўттизга чиқса ҳам ҳамон уйланмай юрибди" деган гапга чидай олармидинг !?
Жаҳонгир кулимсиради :
- Кўрдингизми ойи , одамлар нақадар ёлғончи ? Мени салкам ўттизга чиқариб қўйишибдими? Мен салкам ўттизда эмас, эндигина салкам йигирма олтидаман.
- Эээ сенга гапни айлантириш бўлса ?! - зардаси баттар қайнади Муқаддас опанинг,- гоҳида шу одамларнинг гаплари бежизга эмасдиров деб ўзимни ҳам ваҳима босадиган бўлибди.
Муқаддас опа Жаҳонгирнинг кўзларига изтироб билан тикилди:
- Тўғрисини айт, бола !? Нима учун уйланишдан сўз бошласам гапни айлантирасан ? Ёки бирор дардинг борми ?
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /54
#СЕНСАН_СЕВАРИМ нинг
бугунги қисми учун махсус
Оқшомингиз осуда ўтсин ...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Менинг ҳозирги ҳолатим айнан ўша Искандардан ортиқ бўлса ортиқдир- ки , асло кам эмас,- афсус билан ўйлади у,- мен ҳудди-ки, кимсасиз оролга тушиб қолган инсонга ўхшайман. Дилимни ёриб айтадиган , дардлашадиган бирон яқин инсоним йўқ. Унда , бунда Катяга ёрилсам "Барига ўзинг айбдорсан, Гулям, бу ҳали ҳаммаси эмас. Бу дунёда олган жазоинг нима бўлибди , у дунёда берадиган савол - сўроқларингни бир ўйлаб қўй!" деб ярамга туз сепади. Энг оғриқлиси унинг сўзлари юз фоиз ҳақиқат.
Катя ўшанда ҳам огоҳлантирганди. "Ёшларни тақдирини ўзингча ҳал қилма. Ўз ҳолига қўй. Ўғилга эришаман деб қизингдан ажралиб қолма" деганди.
Ҳа ... Мен , Қаҳрамон ва Шаҳноза қизим ... Шаҳнозамни ўзим увол қилдим .
Қаҳрамонга эришаман деб Шаҳнозамни бой бердим.
Мен бахтни бойлик, тўкинлик, фаровонликда деб ўйлар эдим. Мана ҳозир ҳам Шаҳнозам учун касалхонада барча шароитни муҳайё қилиб берганим рост . Қани лоақал бир мартага "Ейман, ичаман, кияман" деса . Аммо унга бунинг қизиғи йўқ. Шу вақтгача кўнгли "Фалон нарсани егим келяпти" деб бирон нарсани тусагани йўқ . Ундан кўра қизим соғ бўлса-ю , кошона эмас , ғарибгина кулбада бир бурда нонни ҳузурланиб еса...
Муҳсина... Раъно...Шаҳноза ...
Бу рўйҳат анча узун. Бу рўйҳатдагилар мен билан умр йўллари кесишган , кўп ҳолда менинг бўлмағур худбинлигимдан жабр чеккан аёллар.
Аммо улар орасида бир ҳилқат бор-ки , номини тилга олсам кўзим эмас , кўнглим йиғлайди. Шаҳноза... Қизим... Сенга шунчалар меҳр қўйганимни жуда кеч англадим.
Сени ўз қўллари билан оловга отган отангни кечир. Бу олов сени эмас , мени ҳар куни тириклайин ёқмоқда...
Сен мени танимаган ондан бошлаб сенсиз ҳаёт -тузсиз ош эканлигини англагандим. Ҳаётимдан хуш ифор кетгандек бўлганди. Бунга яна қанча чидай олар эканман ? Бардошим қай маҳалгача етар экан?!"
Ғулом ака хаёллари билан Шаҳноза ётган касалхонага етиб келганини билмай қолганди.
- Бугун қизимизнинг кайфияти бироз тушкунроқ ,- деди Ғулом акани кутиб олган ҳамшира Жамила опа , - балки уни ёнига кирмай қўяқоларсиз ?!
Ғулом ака ҳамширага жавобан шундай қаради- ки , Жамила опа беихтиёр ортига тисланиб унга йўл бўшатди .
- Шаҳноза...
Шаҳноза диванда тиззаларини қучганча дераза ойнасидан ташқарига тикилиб ўтирарди.
Ғулом аканинг чақирувига нисбатан бирор реакция билдирмади.
- Шаҳноза , қизиммм,- такрор чақирди Ғулом ака.
Шаҳноза отасига қарамай секин аста ўтирган куйи сўзлана бошлади :
- Сизга айтсам ҳаёт экан олий душман,
Баҳорларим унга бўлди, энди қишман,
Шукр дейман , аммо кўнглим чекар пушмон,
Менинг сизга етолмаган куним қанча,
Зарбалари доим тайёр ғаним қанча...
-Кеча Шаҳнозага бу шеърни радиодан қўйиб берсам "яна- яна" деб роса тўпалон қилди,- деди Жамила опа Шаҳнозани чўчитиб юборишдан қўрққан каби шивирлаганча ,- кейин уни тармоқдан топиб телефонимга кўчириб бердим. Бир кунда ёдлаб олибди. Тушгача шу шеърни палатада гоҳ йиғлаб , гоҳ қаҳ- қаҳ уриб ўқиб юрди. Хатто энг севимли машғулоти боғни айланишга чиқишга ҳам кўндира олмадим.
Шаҳноза эса бутун дунёни унутганча шеър ўқир эди :
-Маҳзун юрак қирларига ёғар ёмғир,
У ҳам мендек қўшиқ куйлар, бўлиб дилгир,
Билолмадим , кимда кўпроқ экан сабр,
Менинг сизга етолмаган куним қанча,
Шивир қанча, нола қанча, уним қанча...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /52
Киш-киш...
Фазилатли аёл ушбу воқеани сўзлаб берди:
- Мазам бўлмаганлиги боис касалхонага бордим. Кириш учун рақамимни олдим ва навбатимни кута бошладим. Бироздан сўнг ёшгина қиз кириб рақамини олиб ўтирди...
Жуда очиқ-сочиқ кийинган ва ўзига ҳаддан зиёда оро берган эди. Ичимда қандайдир овоз унга насиҳат қилишимга ундар эди. Иккиланиб турдим кейин Аллоҳга таваккал қилиб, ёнига бориб ўтирдим...
Салом бердим. Кейин мулойимлик билан танбеҳ бера бошладим. Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилаётганини секингина тушунтирдим...
У бўлса овозини баландлатиб, унинг ҳаётига аралашмаслигимни айтиб, жеркиб берди.
Ўзи айтганидек..."Бу унинг ҳаёти, истаган кийимини кияверсин.. ".
Жойимга қайтиб ўтирдим.
... Лекин, лекин ичимдаги овоз мени тинч қўймас эди... - "Нима учун унга ЎЛИМ ҳақида сўзламадим?"...
Яна унга табассум билан юзланиб, мурожаат қилдим:
- Қизим, биргина саволимга жавоб беришингизни хоҳлардим, майлими сўрасам..?
Уфлаб:
- "Майли, сўранг.." - деди.
Унга дедим:
- Қизим, ҳозирни ўзида ЎЛИМ ФАРИШТАСИ келиб қолса, унга нима деб жавоб берган бўлар эдингиз..?
Қиз жавоб берди, кошки эди жавоб бермаганида. Лекин у, мазаҳ қилиб айтди:
- Мен унга «киш» «киш» деб айтаман...
Унинг жавоби ҳудди чақмоқ ургандек бўлиб, навбатим етиб келганлигини билдирувчи электрон таблода пайдо бўлган рақамимга тўғри келиб қолди...
Шифокорнинг ҳузурига кирдим аммо, хаёлим бояги қиз берган жавобда эди. Қандай қилиб бундай сўзларни айтди экан..? Инсонга бундай сўзлар қандай қилиб аҳамиятсиз бўлиши мумкин?!
...Нафақат гапиришга, балки ўйлашга ҳам қўрқаман..
Шифокорнинг кўригидан чиқдим...
Қарасам бир талай аёллар ва ҳамширалар йиғилишган.
Кетма-кет "ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН" деган сўзларни эшитдим...
Яқинроқ бориб қарадим..
Нимани кўрдим, эй Аллоҳ... ахир бу ўша қиз-ку...!!!
Ичимдаги товушчи..? Унга "тавба қилиши учун" охирги фурсат берилган экан..
Лекин у бу фурсатдан у фойдаланмади ва менсимай ҳазил қилди.
Унга ўлим фариштаси келган...
Табиийки, унга "киш-киш" дейиш тугул, бирон-бир «СЎЗ» айта олмаган...
Охират ғамини емаётган ватандошим, балки бугун тавба қилишингиз учун охирги муддатдир?
@Xazon_Rezgi
#ДИҚҚАТ #ДИҚҚАТ
СОГЛОМ ОЗИШ ДАНГАСАЛАР УЧУН ХАМ 100 % НАТИЖА БEРАДИГАН УСУЛ
Бемалол пархез қилмасдан хам озиш мумкун. 😱
Кечка ичиб ётасиз ва туни билан ёглариз эрийди. Узиз натижадан хайратда қоласиз.
Бу дамламани ичиб 1 кечада 2 кг вазн ташлаб, камига ичакдаги шлакларни, гижжаларни ювиб юздаги угри ва тошмаларизгача тўхтатади.
Рецептни ёзиб олинг, ва бу кеча ичиб 2кг вазн ташланг афсусланмайсиз!😍
Рецепт: СУВ , ЛИМОН
БАТАФСИЛ............ 👇🏻
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠
⭐️𝘽𝙐𝙉𝘼𝙌𝘼𝙎𝙄 𝘽𝙊𝙇𝙈𝘼𝙂𝘼𝙉 𝙏𝙀𝙕𝘿𝘼 𝙆𝘼𝙉𝘼𝙇𝙂𝙂𝘼𝘼 𝙆𝙄𝙍𝙄𝘽 𝙆𝙊𝙍𝙄𝙉𝙂
➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️
🚨𝘼𝙍𝙕𝙊𝙉 𝙉𝘼𝙍𝙓 𝙎𝙄𝙁𝘼𝙏𝙇𝙄 𝙓𝙄𝙕𝙈𝘼𝙏
𝘼𝘽𝙐 𝙎𝘼𝙓𝙄𝙔𝘿𝘼𝙂𝙄 𝙀𝙉𝙂𝙂 𝙆𝘼𝙏𝙏𝘼 𝘿𝙊𝙆𝙊𝙉 👼👼👼👼👼👼
💰𝘽𝙊𝙈𝘽𝘼 𝙆𝙊𝙉𝙆𝙄𝙍𝙎𝘿𝙄 𝘽𝙊𝙎𝙃𝙇𝘼𝘿𝙄💰
𝐘𝐀𝐍𝐆𝐈 𝐘𝐈𝐋 𝐔𝐂𝐇𝐔𝐍 𝐘𝐀𝐍𝐆𝐈𝐂𝐇𝐀 𝐃𝐈𝐙𝐀𝐘𝐈𝐍𝐋𝐀𝐑 𝐊𝐄𝐋𝐆𝐀𝐍😍😍😍
2️⃣0️⃣🔣 𝐂𝐇𝐄𝐆𝐑𝐌𝐀𝐋𝐀𝐑𝐑 𝐕𝐀𝐀𝐔𝐔𝐕 𝐁𝐔𝐍𝐀𝐐𝐀𝐒𝐈 𝐃𝐎𝐈𝐌 𝐇𝐀𝐌 𝐁𝐎𝐋𝐀𝐕𝐄𝐑𝐌𝐀𝐘𝐃𝐈 😮😮😮
↘️↘️𝙆𝘼𝙉𝘼𝙇𝙂𝘼 𝙐𝙇𝘼𝙉𝙄𝙉𝙂 ↘️↘️
/channel/+ZhRPy2gZl19jM2Qy
/channel/+ZhRPy2gZl19jM2Qy
/channel/+ZhRPy2gZl19jM2Qy
OILAVIY MUNOSABATLARIM YAXSHI EMAS...😔
Erim bilan koʻp tortisha man..😓
Uy yumushlaridan boʻshab oʻzimga qarolmayman..🥺
Farzand tarbiyasida ham qiynalyabman...👩🍼
🛑 STOP barcha muamolaringizga javob bizda👇
❤️YORINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI , sevimli RAFIQA, mehribon ONA, supper kelinchak boʻlishni xohlaysizmi?
😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR BOR KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇
/channel/+Ct2JU7azdFwxMmYy
Айниқса ёши катталар учун!
БАРЧА ТУРДАГИ БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ҚОЛДИРАДИГАН СУПЕР ИШОНЧЛИ ВОСИТА!
(Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг)
👉🏼http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
👉🏼http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
(Купчиликнинг илтимосига биноан)
ОТЗЫВЛАР👉 /channel/snekeoils
#муножаат
Қодир Эгам ...
Сўрарим ...
Дилга фироқни солма
Чин банданг бўлмагунча ,
Аллоҳ ...
Жонимни олма ...
Тавбаларим кўп , бисъёр,
Икки дунё қилма хор ,
Кетмай, бўлиб гуноҳкор ,
Аллоҳ ...
Жонимни олма ...
Зиё - нуринг оламда ,
Ҳидоятинг ҳар дамда ,
Танитгунча боламга,
Аллоҳ ...
Жонимни олма ...
Қалбин ўтда тилмасдан,
Билиб ёки билмасдан ,
Жуфтим рози қилмасдан ,
Аллоҳ ...
Жонимни олма ...
Жон омонат бу танда,
Банди бўлмайин ғамда,
Қарзман ота - онамдан ,
Аллоҳ ...
Жонимни олма...
Дилдан чиққан садомни,
Раъво қилгин дуомни,
Кўрмай Маккатиллони ,
Аллоҳ ...
Жонимни олма ...
Қодир Эгам ...
Сўрарим ...
Дилга фироқни солма
Чин банданг бўлмагунча ,
Аллоҳ ...
Жонимни олма ...
🍂Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Сабаби биринчидан ўз касбимни яхши кўраман. Иккинчидан қандай ва қанча барака топган бўлсам шу касбимдан топдим. Қолаверса мен Аллоҳ пешонамга қанча ёзган бўлса шундан камини ҳам, ортиғини ҳам ололмаслигимга шубҳа қилмайман. Бу кўриб турган инсонингиз ,- Жаҳонгир Каримберди акага ишора қилди,- менинг тоғам бўладилар. Энг қийналган вақтимда бошимни силаган ҳам , отам ўрнига оталик қилган киши ҳам шу инсон бўладилар. Мана салкам бир ярим йилдан буён тоғамсиз четга бир қадам ҳам босмадим. Тоғамни ташлаб кетиб у кишини хўжайинлари олдида мулзам қилиш ниятим йўқ. Хуллас , айтаверсам сабаблар бир дунё. Шу сабаб узримни қабул қилинг. Сизни жонингизни сақлаб қолишимга келсак , бу ҳам Аллоҳнинг иродаси бўлди. У шуни ҳоҳлади , мени шунга қодир қилди.
- Сени ошпаз десам , туппа- тузук файласуф экансан-у ,- деди Абдулов Жаҳонгирга меҳр билан боқиб , - сенга қараб туриб ўзимга ўзим "Ҳа ,одам ажратишга анча маҳоратли бўлиб қолибман" деб ўйлаб қолдим. Аслида менга рад жавобини бериб янада ҳурматимга сазовор бўлдинг .
Демак , бу масала ҳал.
Жаҳонгир илжайди :
- Бир шарт билан. Қачон бизнинг миллий таомларимизни кўнглингиз тусаб қолса хизматни бегона қилмайсиз. Ўша кунги димламаниям ея олмадингиз. Уни ҳам қайта тайёрлаб, мақтов эшитиб бир талтайиб олсак чакки бўлмасди.
Абдулов қаҳ- қаҳ уриб кулиб юборди :
- Қойилман сенга ? Жудаям танти йигит экансан. Димламани эса оёққа туриб олсанг шундоғам пишириб беришингни сўрамоқчи эдим.
Хўўўп. Энди учрашувимизнинг иккинчи қисмига ўтсак. Хуллас энди мен сендан бир жон қарздорман. Бу туришда сени рози қилиш учун озгина пул таклиф қилсам, уни ҳам рад қиладиган даражада ғурурли эканлигингни кўриб турибман.
Жаҳонгирнинг ёдига бундан икки ярим аввал каналдан чўкиб кетаётган қиз - Шаҳнозани қутқариб қолгани ва шу воқеанинг эртаси куни қизнинг отаси Ғулом акани бир кейс пул кўтариб келгани тушди. "Тавба,- дея ўйлади Жаҳонгир,- нималар бўляпти ўзи? Яна тарих такрорланяптими ? Ўшанда Шаҳнозани қутқариб қолганим ва пулларни рад қилганимдан сўнг ҳаётимга унинг ўзи кириб келганди. Шаҳноза банд қилган жойни бошқа ҳеч қайси қиз эгаллай олмади. Умримнинг охиригача шундай бўлса-чи ?"
- Хуллас, мен сенга пул бермоқчи эмасман , - сўзида давом этди Абдулов, - лекин сенга кичкинагина совғачам бор. Яқинда уни сенга жўнатаман. Уни олгач "Вей , наҳотки Артур ака ўз жонини шунча арзонга баҳолабди" деб ҳафсаланг пир бўлмаса бас.
Абдуловнинг сўзларига Жаҳонгир эътироз билдиришга шошилди :
- Йўғей , нимага ундай дер эканман , аслида совғанинг катта - кичиги бўлмайди , аммо ...
- Демак , совғамни қабул қиласан!- Жаҳонгирнинг гапини шарт кесди Абдулов ,-билиб қўй, бугун яна бир бор рад жавобини эшитишни юрагим кўтармайди , қолаверса сиз ўзбекларда меҳмоннинг айтгани айтган бўлишини ҳам биламан.
- Майли ука ,-Жаҳонгирнинг ўрнига жавоб қайтарди Каримберди ака ,- сиз нима десангиз шу.
Артур Абдулов қуюқ хайрлашиб квартирани тарк этганда Жаҳонгир Каримберди акага норози қиёфада боқди :
- Тоға, шу совғани бекор қабул қилдингиз .
- Жиян , кўрмаяпсанми ? Бу одам ҳам яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтаришга интиқ бўлиб турибди. Қўйиб бер уям яхшилик қилиб хумордан чиқсин. Қўлини бир қайтардинг, икки қайтардинг. Бўлди-да энди. Ваҳоланки ортиқча камтарлик - манманлик .
Менимча у сенга бирор қимматбаҳо тилло соат бераров.
- Ажойибсизда тоға,- завқи келди Жаҳонгирнинг,- нима совға беришиниям бир зумда башорат қилдингиз-қўйдингиз.
- Ҳа нима ?-бўш келмади Каримберди ака,-унга нима карнайчидан битта пуф дегандек гап бу. Ундан кейин кўп мафия киноларда мафия сардорлари ўз халоскорларига шунақа совға беришганини кўрганман. Нима мен кўрган киноларни булар кўрмаган дейсанми ?
Жаҳонгир ўзини кулгидан базўр ушлаб қолди.
Каримберди ака эса ҳамон тўлиб-тошиб гапирарди :
- Уйга қайтгач , соатни сотиб машина олволасан. Соатни қийматини ким тушунарди , аммо минган машинангга кўпларни суқи кириши тайин.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /50
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
21- қисм
Қандил ва биллур идишлар ёғдуси кўзни олган ярақ-ярақ меҳмонхонада йиғилганлар гап нимада эканлигини тушунмай қолгандилар. Артур Абдулов Жаҳонгирни қучганча ўрнидан турди. Кўп ўтмай йигитнинг курагига санчилган пичоқ атрофидан сизиб чиққан қон оппоқ халатини алвон рангга белади.
Жаҳонгирнинг ортида турган ранги бўздек оқариб кетган Егорь Абдуловга қарата нафрат билан ўшқирди:
- Ифлос ! Барибир сувдан қуруқ чиқиб бўпсан! Сени барибир ўлдираман ! Ўлдираман тўнғиз !
Зумда хонага қадди-қомати , бўй-басти бир хилдаги келишган олти нафар йигит бостириб киришди. Уларнинг тўрт нафари Егорга ташланиб қўлга олдилар. Икки нафари эса Жаҳонгирни кўтариб ташқарига олиб чиқдилар .
Касалхонага олиб келинган Жаҳонгирни зудлик билан операция столига олдилар. Жаҳонгирнинг бахтига пичоқ юракдан икки сантиметрча пастга санчилибди.
Артур Абдулов Жаҳонгирни кўришга эртаси куни тушдан кейин ташриф буюрди.
- Салом , укахон,- деди у шифохонанинг дори хиди анқиб турган палатасига қадам босиб кирар экан , - қалай ўзингни яхши ҳис қиляпсанми ?
- Ҳаа яхшиман ,- беҳолгина шивирлади Жаҳонгир,- хавотир олманг . Ҳаммаси жойида.
- Жойида бўлмай ҳам кўрсин- чи ? - жилмайди Абдулов ,- менга қара , Егорни шум ниятини қаердан билиб қолдинг ? Афтидан мени ўз вақтида ҳимоя қилишга улгурганингга қараганда унинг тўсатдан ҳужум қилиш режасидан хабаринг бордек туюлди.
- Хаа , - оғир тин олди Жаҳонгир,- бари Егорнинг бизга тушлик олиб келганидан бошланганди. Мен шеригим билан тушлик қилиб бўлиб қайта ишга киришганимизда тўпламда битта пичоқ йўқолиб қолганини сезиб қолдим. Мен одатда таом тайёрлаётганда фақат ўзимга тегишли ошхона тўпламини ишлатаман. Айниқса ўзимни пичоқларимсиз бирор нарса тайёрлашга кўникмаганман.
Хуллас кеча гўштни майдалайдиган пичоғимни бирдан йўқ бўлиб қолиши билан энг биринчи шубҳаланган инсоним Егорь бўлди. Ахир иш столимизга ундан бошқа ҳеч ким бу қадар яқинлашмаган эди-да. Мен дастлаб Егорь пичоқни шунчаки ёқиб қолганидан олган деган фикрга ўзимни кўндирмоқчи бўлдим. Бироқ бу фикрим ўзим учун ҳам жўялик туюлмади, сабаби у пичоқни ўткир ва ишлатишга қулайлигидан бошқа алоҳида ажралиб турадиган бошқа бирон бир ҳусусияти йўқ эди. Одатда бу икки ҳусусияти бор бўлган пичоқни ўғирлашга ҳожат йўқ. Кейин Егорь бирор шумликни режа қилган шекилли деб ўйладим. Сабаби унинг ошхонага бемалол кириб чиқиши, бизларга тушлик тайёрлаб олиб келиши бу хонадонда анчадан буён ишлаётганидан дарак берарди. Менимча Егорь менинг пичоғим билан жиноят қилиб , келажакда ўзи тарафга йўналиши мумкин бўлган гумонларни бартараф қилмоқчи бўлган. Мен эса саккиз нафар пичоқнинг бири йўқолганини сезган онимдан , сергаклашиб вазиятни таҳлил қила бошладим. Турган гап- ки , Егорни қўлимда бирор далил бўлмай туриб айблай олмас эдим. Таомни тарқатиш жараёнида менга Егорнинг ҳамроҳлик қилиши унга бўлган шубҳамни ортишига сабаб бўлди. Фақат битта савол қолганди : Егорь суиқасд уюштирмоқчими ? Агар шундай бўлса ўша инсон ким ? Таклиф қилинган меҳмонларми ? Ёки хонадон эгаси?
Шу сабаб таом тарқатилаётганда ҳушёрликни қўлдан бой бермай кўз қирим билан Егорни кузата бошладим. Мен ундаги асабий тарангликни ҳис қилиб ўз тахминларим рост эканлигига тобора амин бўла бошладим. Егордаги бесаранжомлик сиз тарафга яқинлаша борганда кучая бошлаганида , тахминларим тобора ўзини оқлаётганини ҳис қилдим. Сизга таом узатаётганимда эса Егорнинг чаққонлик билан қилган ҳаракатини ҳис қилдим- у , ўзимни устингизга ташладим. Қолгани эса сизга маълум...
Мана сизнинг саволингизга жавобим,- деди Жаҳонгир чуқур тин олганча Абдуловга тикилиб,,- сиз ҳам менинг биргина саволимга жавоб бера оласизми ?
@Xazon_Rezgi /48
Ойликдан ойликга, қарздан қарзга яшаш жонингизга тегдими? 😔
Хаётда Аёллик энергияси орқали қалб ҳотиржамлиги, бахт севги ва пулларга очилиш мумкинлигини 3 кун ичида курасиз ❤️
5-6 Декабрь кунлари интенсив дарсни утказиб юборманг …🔥
👇 👇 👇 👇
/channel/+uP3VEHB4dXs4NDAy
/channel/+uP3VEHB4dXs4NDAy
*—Табриклаймиз, аёлингизни кўзи ёриди. Икки жон ҳам соғ-саломат.
—Ўғилми? Ўғил туғилдими?
—Қизалоқ. Ширингина қизалоқ.
—Қизми?
Эркакнинг порлаб турган кўзларидан нур қочди. Ундаги ҳафсаласизликни кўриб, ҳамшира ҳайрон бўлди.
—Нима қиз фарзанд эмасми? Аллоҳни берган неъматида.
—Нима қиламан қизни. Уйда учта галалашиб ўтиришибди. Тўртинчи қанчиғи ортиқча. Менга ўғил керак эди.
Кетган вактингизга ачинмайсиз УКИНГ ЙИГЛАМАНГ 👇👇👇👇👇*
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗЛАРМИ БУНИНГ УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ😊😊
💥💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥💥
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
💥💥ФАСОНЛАР💥💥
/channel/+M3l75BTzZuMzMDcy
/channel/+M3l75BTzZuMzMDcy
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
23- қисм
▪️▪️▪️
Жаҳонгир соғайиб ишга чиққанига бугун бир хафта бўлди. У ишини обдон соғинган экан, аммо анча нимжонлашиб қолгани учун кечгача толиқиб қолаётган эди. Ҳамкасблари бор бўлишсин. Уни қаттиқ уриниб қолишга йўл қўймай, ўз ёрдамларини аямай туришарди.
Куннинг қоқ ярмида Артур Абдулов Жаҳонгирни йўқлаб келди.
Ресторан хўжайини Мирсобит ака Абдуловни илгаритдан таниб юргани учун уни илиқ қаршиди.
- Джахангир,- деди Абдулов хўжайинининг олдида одоб сақлаб турган Жаҳонгирга мурожат қилиб ,- бугун сенга ваъда қилган совғамни олиб келгандим.
Абдулов эшик тарафга ишора қилганди остонада турган йигит чабдастлик билан қўлидаги чарм қутини кўтариб келиб эгасига тутқазди.
- Укажон,- деди мулойим жилмайганча Абдулов, - мен сабаб тўпламингдаги пичоқлар сони камайиб қолди. Мен ана шу тўлиқсизликни янги тўплам орқали тўлдирмоқчи эдим,- у шундай дея қутини очди. Жаҳонгир тўпламдаги қимматбаҳо керамик пичоқларга қараб кўзлари қамашиб кетди.
- Ёқдими ?- сўради тантилик билан Абдулов , - ёқмаган бўлса ростини айтавер, ҳижолат бўлма.
- Ёққанда қандоқ ?!- кўзлари чақнаб жавоб берди Жаҳонгир ,- фақат бу пичоқларни ишлатишга одамни кўзи қиймайди-да.
- Буюм одамдан азиз бўлибдими ? - кулимсиради Абдулов ,- бемалол ишлатавер. Авваламбор бу пичоқларнинг жони жуда қаттиқ , синиш у ёқда турсин унча- мунчага едирилмайди ҳам . Мабодо ишлатиш жараёнида у , бу нарса бўлса , Артур ака деб бир оғиз қўнғироқ қилиб қўйсанг сенга яна бир янги тўплам совға қилиш учун бир баҳона топилганидан ҳурсанд бўлардим.
- Раҳмат каттакон ,- деди Жаҳонгир кўнгли ийиб ,- жонингиз соғ бўлсин.
- Энди гап бундоқ ,- деди Абдулов Жаҳонгирга,- мен хўжайининг Мирсобит акадан сен ва тоғанг икковингиз учун жавоб сўрадим. Икковингизни бир меҳмон қилиш ниятим бор эди.
Жаҳонгир савол назари билан Мирсобит акага назар ташлади . Унга жавобан Мирсобит ака "Боравер" ишорасини берди .
Жаҳонгир тоғаси билан бирга Абдулов бошчилигида йўлга тушишди.
Кўп ўтмай улар ўзларини қадимий шаҳарнинг ўша машҳур Рубинштейн кўчасида кўрдилар .
Абдуловнинг машинаси марказий кўча бўйлаб юриб пишиқ ғиштдан ишланган кўркамгина бино ёнида тўхтади.
- Шу ер ,- изоҳ берди Абдулов меҳмонларига,- тушлик энди.
Улар бошлашиб ичкарига киришганда бу ернинг ўзлари ишлайдиган ҳажмдаги ресторан эканлигини англадилар.
Ресторанда уч нафар ходим хизматга шай бўлиб турганини айтмаганда бошқа ҳеч зоғ йўқ эди.
Жаҳонгир ва Каримберди ака ресторан Абдуловнинг ташрифига атай бўшатилган деган хаёлга бордилар.
Улар тўрдаги безатилган стол атрофидан жой эгалладилар.
Чиройли суҳбат асносида таомландилар.
- Артур ука ,- деди Каримберди ака , - бизни меҳмон қилиш учун шунча овора бўлибсиз. Сизга катта раҳмат. Сиздек бизнес оламининг вакилининг ҳар дақиқаси пул туришини биламиз. Қимматли вақтингизни аямаганингиз учун яна бир бор раҳмат.
- Сизлар бундан ҳам ортиғига арзийсиз,- деди Абдулов тавозе билан,- биласизми , Каримберди ака ? Мен Жахонгирга совға бериш ҳақида гапирганимда ҳали хаёлимда нима нарсани совға қилиш ҳақида муайян бир фикр йўқ эди.
Ўйлай- ўйлай унга йигит киши , айниқса ошпаз инсоннинг ҳамроҳи бўлган пичоқ совға қилсам айни муддао бўлади деган фикрга келдим. Қолаверса мен туфайли у севимли пичоғини ўғирлатди ҳам.(Ҳозир ўша воқеаларни эслашни истамайман) Шундай қилиб ошпазлар орасида энг машҳур бўлган ушбу тўпламни суриштириб сотиб олдим. Кейин ўйлаб қолдим: " Шу пичоқдан фойдаланиб тайёрланадиган таомлар учун Жаҳонгирнинг ўз ресторани бўлса қандай соз иш бўларди-я?" .
Жаҳонгир бугундан бошлаб ушбу рестораннинг эгаси сенсан !- Жаҳонгир Абдуловга эътироз учун оғиз жуфтлаганди у "гапимни охиригача эшит" ишорасини қилди ,- биласанми мени доим бир нарса ўйлантириб келарди. Мирсобит аканинг таомларини танаввул қилиш учун менинг ҳамшаҳарларим анча навбат кутиб қолишаётганди.
@Xazon_Rezgi /53
🍂 Xазонрезги
Ёғар ёмғир
Ижрода: Раъно Тажибаевна
@baalkim
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
22- қисм
▪️▪️▪️
- Хотинингдан хабар олдингми ? - Ғулом ака тепасида сўррайиб турган Қаҳрамонга ижирғаниб қараб ,- ҳа дейишдан олдин охирги марта қачон борганингни бир эслаб кўрсанг яхши бўларди.
- Кейинги кунларда ишларим бироз кўпайиб кетганди ,- пўнғиллади Қаҳрамон.
- Ишларим ?! Қайси ишларни айтаяпсан ? Агар ишлаб чиқариш ёки дўконларни назарда тутаётган бўлсанг сени у ерларда қачон кўрганимни эслай олишимга кўзим етмаяпти .
- Дада !?
- Нима дада ?! Нима дада ?! - Ғулом ака бу сафар обдон қуюшқондан чиққан эди ,- Қаҳрамон , бир пайтлар , яъни Шаҳноза боласини йўқотган кезларда "Ўнта болани битта Шаҳнозага алишмайман" деган сўзларинг ёдингдами ўзи ?! Аммо бугун ўша сўзларнинг бари ҳавога учгандек туюляпти менга . Шаҳнозанинг руҳий хасталиклар шифохонасига тушганига ҳам ярим йилдан ошиқ вақт ўтди. Бу вақтда анча ўзига келгандек бўлди. "Сенинг алоқанг бўлмаган" ўша гиёҳванд моддаларга қарамликдан ҳам қутилди. Бироқ ҳали хануз руҳий тарафдан соғлиғи ўзига келгани йўқ. Сен бўлсанг уни лоақал хафтада бир , ақалли ўн кунда ярим бор йўқламай қўйгансан.
- Вақтим бўлганда хабар оляпман, дада- деди ғижинганча Қаҳрамон ва хаёлидан "Кошки борганим билан қизинг мени таниса?" деган фикр "йилт" этиб ўтди.
- Ўзингга бир савол бериб кўр- чи ? Хотининг ўзига келганда унинг кўзларига бемалол , тоза виждон билан тикила оласанми ? - Ғулом ака шундай дея сўнгги сўзларини ҳазин бир оҳангда давом эттирди,- сенга тўғрисини айтаман. Шаҳноза менинг қонимдан бўлмаса ҳам уни ўз қизимдан кам кўрмайман. Сизнинг ҳар иккингиз икки кўзимсиз.
Қаҳрамон , жон болам , менга озор беришни истамасанг хаста қизимнинг ҳолидан хабар олиб тур. Кўряпсан-ку, унинг аҳволи анча яхшиланиб қолган. Шифокорлар уни буткул соғайиб кетиши мумкинлигига умид билдиришмоқда. Сен бўлсанг...- Ғулом ака чуқур тин олди,- менинг қулоғимга кейинги вақтларда сени анча бўлмағур нарсаларга вақт ажратаётганинг ҳақидаги хабарлар чалинмоқда. "Анавинақа" қизларни квартирангга олиб келиб айш- ишрат қилаётганмишсан. Тушунаман , эркаксан . Шунча вақт сўққабош яшашинг қийин. Аммо ўзингни ўрнингни билсанг яхши бўларди. Нима , эркаклигингни "мусорка" дан топганмисан? Қолаверса қизим яшаган уйга тунги капалакларингни олиб келишингни нафақат Шаҳнозага , балки Ўзимга бўлган ҳақорат деб биламан. Кейинги кунларда сенга "Барча молк- мулкни муддатидан аввал ўтказиб бермадиммикан ?!" деб кўп ўйланяпман. Халқда "Семизликни қўй кўтаради" деган нақл бор. Шунга ...
- Бўлди-да , дада ,- деди Қаҳрамон нафсонияти оғриганини яшириб ўтирмай,- шунча гап гапирдингиз индамадим , энди қўйга тенглаштирганингиз ҳаммасидан ошиб тушди. Сизнинг-ча мен ҳали ҳам ёш боламанми , нима десангиз қўл қовуштириб "хўп" дейдиган ?! Мениям жуда сизникичалик бўлмаса ҳам ўзимга лойиқ ақлим , фаҳму- фаросатим бордир.
Аёллар борасидаги сўзларингизга жавоб бериш ниятим йўқ, бироқ Шаҳнозани ҳам ташлаб қўйишни режа қилмаганман. Бутун мол- мулкингизни менга ўтказиб берганингиз ҳақидаги фикрингизга келсак , ҳа мол- мулкингиз менга ўтди , бироқ улардан ўттиз ёшни қаршилагандан сўнг фойдалана олишим ҳақидаги бандга кўра мен кабоб тутунига нонни тутиб ейишга мажбур бўлган қаролнинг ҳудди ўзиман. Нима учундир менга ишонмаётгандек туюлаверасиз.
Энди ижозатингиз билан кетсам. Шаҳнозани эса эрта ё индинга бориб кўриб келаман,- Қаҳрамон тарс- турс қилиб хонани тарк этар экан , остонага етганда ортига қаради ,- ҳа айтганча , сизга гап ташиётган анави арзанда лайчаларингизга айтиб қўйинг. Ҳа деса асабимни бузиб шимимни почасига илакишиб вангиллаб асабимни бузса , шартта ушлайман-у, жағини иккига айириб ташлайман.
Ғулом ака Қаҳрамоннинг ортидан надомат билан боқиб қолди.
"Ярим дунёни ишғол қилган Искандар ўлимидан олдин ўзи ўлса қабрга қўйгунларича икки қўлини тобутдан чиқариб кузатиб боришларини васият қилган экан. Бу билан "Дунёда қанчалар ҳокимият , мол-давлатга эришмай, чин дунёга икки қўлим бўм- бўш кетяпман" дея одамларга сабоқ бериб қўймоқчи бўлган экан "
@Xazon_Rezgi /51
DIQQAT DIQQAT FABERLIK KOMPANIYASIDA ENDI YANGILIK
A'ZO BO'LISH TEKIN
AJOYIB SOVGALAR
20% DAN 70% GACHA CHEGIRMA 👏👏👏
BONUS PULLARI 👏👏👏
BOLA PULI 👏👏👏
KATTA DAROMAT 👏👏👏
KATTA OYLIKLAR ENG QIZIGI XAR 21 KUNDA😍😍😍
QANI O'ZINI MAQSADIGA ERISHMOQCHI BO'LGAN AYOLLAR QIZLAR KOMANDAMGA MARXAMAT🥰🥰🥰
@LOLA_FABERLIK_DIREKTOR
@LOLA_FABERLIK_DIREKTOR
@LOLA_FABERLIK_DIREKTOR
Балиқчи балиқни тутиб олди. Унинг болалари эса онасини қўйиб юборишини илтимос қилгандай тўр атрофини ўраб олишди...
@xazon_rezgi
#Мулоҳазалар
БИР ҚОП УН
Бу ҳикояни бир дўстимиз айтиб берди. Ҳозир Европага ишлагани кетаётганлар ўқиса, айни муддао бўларди.
Бир ўзбек Финландияга ишлагани бориб, ун тегирмонига унни етказиб берувчи ҳайдовчи бўлиб ишга киради.
Катта машина, тонналаб юкларни у ёқдан бу ёққа ташиб юриб, "шопир"имиз бир ҳолатга эътибор қилиб қолади:
пишириқ қиладиган фабрикага унни олиб борса, ҳеч ким ун тўла қопларни санаб олмаяпти, ҳеч ким қоғоз-қалам қилмаяпти. Шунда хаёлига келган режасидан "Қандингни ур, шопирбола", деб хурсанд бўлиб кетади.
Эртасига, айни иш буюрилган куни "Ким билиб ўтирибди, шунча қоп ундан икки қопини уйга тушириб кетсам?" – деб уйига тушириб ҳам кетади.
Аммо европаликлар биз ўйлаганчалик анойи эмас экан: ҳамма жой компютерлаштирилган, ҳисоб бўйича маҳсулот чиқмаган. Пишириқ фабрикаси дарров тўполон-жанжал қилмасдан, шартнома шартини бажармаган тегирмонга, факс жўнатган.
Тегирмон хўжайини барча ишчиларни йиғиб дала-дўмбара қилмасдан, айнан шопирболани чақириб, тушинтириб гапирган:
– Фалончи, нима бўлди? Олиб борган юкингиз кам чиқибди-ку?
Шопиримиз олдиндан тайёрлаб қўйган баҳонасини айтибди:
– Йўллар ўйдим-чуқур бўлса, билмасам, тушиб қолган бўлса, бордир.
Хўжайин ўйланиб туриб:
– Майли, ишлаб тургин-чи, кўрамиз – деб, бошқа жойларни тафтиш қилиб кетибди.
Кечга яқин шопиримизни чақириб, уриб-сўкмасдан
– Фалончи, бугун бирга кетамиз. Машинага икки қоп унни юклаб олгин, – деб буйруқ берибди (аслида илтимос қилган).
Икковлон йўлда икки қоп унни ташлаб кетишибди. Шопиримиз ҳайрон бўлиб сўрабди
– Жаноб, нега унни йўлга ташлаб кетяпмиз?
– Бир дўстимга керак экан, шунга. Уйигача олиб бормаймиз, ўзи қачон келса, олиб кетади.
Шопиримиз кейинги кунлари юк ташиш асносида қизиқиб ўша йўлдан юрар эмиш-у, ҳеч ким ҳалиги унларни олиб кетмасмиш.
Бир кун ўтибди, икки кун ўтибди, учинчи кун хўжайин шопирни чақириб,
– Ҳалиги икки қоп унни олиб келайлик, дўстимга керак бўлмай қолибди, – депти.
Шопир унни машинасига юклаб бўлгач, хўжайин шопирдан сўрабди:
– Мана, шу икки қоп ун очиқ жойда уч кун турди. Мен ҳайронман, сенинг машинангдан тушиб қолган ун қаёққа кетди экан-а?
Шу жойида шопирнинг аҳволини тасаввур қилиб кўргандирсиз?
Хўжайин шопирга қараб, "Энди мен сени қаматаман. Ҳеч қаерга ишга олмайдиган қиламан. Кейин олдимга ялиниб келасан", дейиш ўрнига "Энди бу ишингни қайтиб қилма", деб айтибди, холос.
P.S. Мен сизга Европа одамлари бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаслигини ва бировнинг ишончини суистеъмол қилмаслигини ёки ўғрилик қилиш шармандалик эканлигини айтмоқчи эмасман. Шунчаки, биз ҳам одам бўлиб келдик, муносабат, муомила ва ишда биз хам одамий бўлайлик, демоқчиман.
Саидакром Абдураҳмонов
/channel/xazon_rezgi
ЭРКАКНИНГ АЙБИ
• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.
• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.
• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.
Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:
1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.
2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.
3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.
АЁЛ ТАБИАТИ
•Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади.
•Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради.
•Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади.
•Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди.
Шундай экан, жуфтларингизга мулойимроқ бўлинглар, эркаклар.
@xazon_rezgi
☀️🌤#Хайрли_тонг
🌹Аллоҳ бизга насиб этган яна бир тонгда ғойибона бўлсада, кўришиб турганимизга Ўзига беадад шукроналар бўлсин...
🌹Ассалому алайкум ...
🌹Чоршанба кунингиз яхши кайфиятда, тинчлик - офиятда, муродингиз ҳосил бўлиб ўтсин 🤲
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
💬💬💬💬💬💬💬💬💬
⭐TOʻGʻRI OVQATLANISH
⭐ISHTAXANI TABIY BLOKLASH
⭐TANANGIZ OSILMASDAN
⭐SOGʻLOM OZISH MARAFONI
⭐ENG ARZON NARXLAR
⭐ENG SIFATLI OZISH
📥📥📥📥📥📥📥📥📥
1️⃣OY 50 MING
2️⃣OY 100 MING
3️⃣OY 150 MING
⏱⏱⏱⏱⏱⏱⏱⏱⏱
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
💬💬💬💬💬💬💬💬💬💬
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
TEZ GURUHGA ULANING OʼCHIB QOLADI
📤📤📤📤📤📤📤📤📤
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Артур Абдулов Жаҳонгирга "Сўра-чи ?" деган маънода қошини қоқди.
- Аслида бу менинг ишиммас , аммо негадир шу саволга жавоб олгим келди. Менимча сиз Егорни шахсан танимагансиз. Уни уйингизда хизматчи бўлиб ёлланиши ва жонингизга қасд қилишининг сабабини била олдингизми ?
- Ҳаа , ушбу масаланинг тагига кечанинг ўзидаёқ етганман,- деди Абдулов ўйчан қиёфада ва Жаҳонгирнинг рўпарасидаги стулга ўтирди ,- аслида Егорь менга қасд қилиб ўтириши шарт эмас эди. Шундоқ ўзимга учрашса ва саволларига жавоб сўраса бўлди эди. У бўлса... Қилиб юрган ишини қара ?! Кеча сени ёки мени ўлдириб қўйганда борми ?! Яхши-ки , одам ўлдирмади , тўғрироғи ўлдира олмади , ҳар ҳолда унга белгиланадиган жазони анча енгиллаштиради бу.
Хўп. Гапни чувалаштирмай. Хуллас менинг хотиним Елена билан Егорь бир вақтлар бир- бирларига кўнгил қўйишган экан. Аввалги аёлим Надя билан турмушимиз бўлмагач , орадан уч йил ўтиб Еленани учратдим. Кейин бир биримизга кўнгллимиз мойил бўлди. Ўтган йили эса никоҳмизни расман қайд эттиргандик. Егорь эса ўз кўнглида мени Еленани куч билан қўлга киритган деб ҳисоблар экан. Шунга ўзича режа тузиб хотинимни мени қўлимдан озод қилмоқчи бўлибди.
Аҳмоқ ! Одам ҳам шунчалик овсар бўладими ?! Бўлган воқеаларни эшитган Елена ҳам жиғибийрони чиқиб "Егорь ёшлигида ҳам шунақа гап уқмас, ўзбошимча эди, ўзиникини маъқул деб топдими , тамом унинг фикридан ҳеч кимса қайтара олмас эди. Мен сенга турмушга чиқишга розилик берганимда қандайлигини билганим учун у билан орани атайин очиқ қилиб келгандим. Егорь бўлса яна ўз билганидан қолмабди" деди.
- Шундай денг ?! - деди Жаҳонгир вазминлик билан ,- зора шу воқеадан кейин Егорниям ақли кириб қолса. Одам деган суймаганга суйкалмаса-да. Керакли сабоқни олар деб умид қиламан.
- Олади ,- деди Абдулов ҳотиржамлик билан. Олмаса , олгиси келмаса олдирмасдан қўймаймиз. Ўз билганидан қолмай инсон ҳаёти билан ўйнашадиганларга яхши сабоқ бўлиши керак бу,- Абдулов шундай деб ўрнидан турди ,- энди менга руҳсат. Ҳеч нарсанинг ғамини емай тузалиб олишни ўйла. Касалхонанинг ҳаражатларидан ташвиш чекма. Тўлиқ тузалиш учун қанча вақт керак бўлса шунча вақт шифокор назоратида бўласан. Нимадир керак бўлса манави рақамга тортинмай қўнғироқ қил,- у Жаҳонгирга яшил ҳошияли визитка узатди ,- сени кўришга келаси сафар Елена билан бирга келамиз. Саломат бўл...
Жаҳонгир касалхонада уч хафтадан ортиқ қолиб кетди.Ваниҳоят сўзида қатъий туриб олгани учун шифокорлар унга ноилож жавоб беришга мажбур бўлдилар. Каримберди ака жиянининг илтимосига кўра бўлиб ўтган воқеани Муқаддас опа ва оила аъзоларидан яширган эди.
Жаҳонгир уйга қайтган куни кечга томон ижарага олинган квартирасига ташриф буюрган Артур Абдуловни кўриб шошиб қолди.
- Артур ака , шу ерни ҳам топиб келибсизда?! - деди у дилкашлик билан,- бироқ айбга буюрмайсиз, бизнинг квартирамиз одмигина безатилган , шунга бироз ҳижолатпазлик бўляпти-да.
Каримберди ака мўъжазгина дастурхон тузалган столга меҳмонни таклиф қилди.
- Сен одми деб атаган ана шу квартирада тилло одамлар яшашидан хабарим бор,- деди Абдулов Жаҳонгирнинг сўзини оғзидан олиб Каримберди акага миннатдорчилик билдирар экан, - қолаверса бу ерга сени имтиҳондан ўтказгани келганим йўқ. Мен бу ерга бир таклиф билан келганман.
Каримберди ака меҳмонга чой қуйиб узатар экан, Жаҳонгирга ер остидан жовдираб қараб қўйди.
Жаҳонгир тоғасининг юз ифодасидан унинг нима демоқчилигини тушунди , бироқ меҳмонга ҳурмат юзасидан "Таклиф ? Қандай таклиф экан?" дея сўраб қўйишни унутмади.
- Таклифим шундан иборатки , менинг хизматимга ўтсанг дегандим. Сен аллақачон ўзингни хушёр , зийрак , фаросатли йигит сифатида кўрсатиб бўлдинг. Мен одатда бундайларни жуда кам учратганман ва маълуминг бўлсинким жуда қадрлайман ҳам.
Қиладиган ишинг унчалик қийин эмас, қолаверса яхшигина даромад ол...
- Артур ака , -деди қўлини кўксига қўйганча узрҳоҳ оҳангда Жаҳонгир,- минг бор узр. Аммо мен ўз ишимни ташлаб , сизни хизматингизга бора олмайман
@Xazon_Rezgi /49
Одамларни ўзингизга ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга муҳтожлиги борми ёки йўқ. Масофа сақланг ва ҳурматингизни билинг.
/channel/xazon_rezgi
🎚❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️🎚
🌟🌟🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
💘𝗠𝗢𝗗𝗡𝗜𝗬 𝗩𝗔 𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗚𝗔 𝗔𝗬𝗟𝗔𝗡𝗚𝗔𝗡
💘𝗞𝗨𝗭𝗚𝗜 𝗩𝗔 𝗤𝗜𝗦𝗛𝗞𝗜
💘𝗕𝗢𝗟𝗔𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥𝗜
📌🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
1⃣3⃣𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡 𝗢𝗥𝗧𝗜𝗤 𝗢𝗕𝗨𝗡𝗔𝗖𝗛𝗜𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗢𝗩𝗜
💘𝗞𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗦𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧
💘𝗛𝗔𝗥 𝗞𝗨𝗡𝗜 𝗗𝗔𝗦𝗧𝗔𝗩𝗞𝗔 𝗫𝗜𝗭𝗠𝗔𝗧𝗜
💘𝗧𝗘𝗭𝗗𝗔 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗢'𝗭 𝗞𝗢'𝗭𝗜𝗭 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗞𝗢'𝗥𝗜𝗕 𝗚𝗨𝗩𝗢𝗛 𝗕𝗢'𝗟𝗜𝗡𝗚 𝗩𝗔 𝗧𝗘𝗭𝗗𝗔 𝗫𝗔𝗥𝗜𝗗𝗚𝗔
💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘
⬇️⬇️⬇️⬇️
/channel/+Qx8DVx0X6lpjYWUy
/channel/+Qx8DVx0X6lpjYWUy
/channel/+Qx8DVx0X6lpjYWUy
Bɪᴢ ʙɪʟᴀɴ ʙᴏʟᴀᴊᴏɴʟᴀʀɪᴢɴɪ ʜᴀᴍ ᴜᴢɪᴢɴɪ ʜᴀᴍ xᴜʀsᴀɴᴅ ǫɪʟɪɴɢ❤️❤️
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy