xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БОЗОР ОРАЛАБ ЮРИБ КОМАТИНГИЗГА ДИДИНГИЗГА МОС ФАСОН ТОПА ОЛМАЯПСИЗМИ ?
❤️уйга
❤️ишга
❤️кучага
❤️окшомга
❤️барча ёшга мос


ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИ КАНАЛ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМАН ХОХЛАГАНИНГГИЗНИ ТАНЛАБ ТИКТИРИБ КИЯСИЗ😊😊
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+3aP5ZgKTt080YmE6
/channel/+3aP5ZgKTt080YmE6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА учун маҳсус

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   Барно эса зиракларни қўлида ушлаганча ерга тиззалаган,  кеча қайинукаси Ҳайдаралидан эшитган "Келинойи,  бугун клубда қишлоғимиз одамлари йиғилиб фронтда жанг қилётганларга ёрдам тариқасида ўзларида бор тилла тақинчоқларни топширадиган мажлис  ўтказилибди"  деган сўзларини эслаётганди.  Барно ундан "Ойим ҳам мажлисга бордиларми?"  дея сўраганди дарҳол.  Ҳайдарали эса муғомбирлик  билан кулимсираб  "Э келинойи,  ойимга зарил кептими?  Бизнинг уйдан ҳеч ким урушга кетмаган бўлса, нимага тақинчоқларини топширар эканлар?"  деганди.
    "Ҳаа,-дея ўйланди Барно қўлидаги зиракларга ўксиниб тикилганча,- булар ўзи бировга ёрдам қилмайди,  аммо кимнингдир умид билан чин юракдан қилган ёрдамига ҳам чангал солади. Ноинсофлар...". Дили қаттиқ оғриган Барнога ҳаво етмай бўғилди. У зиракларни рўмолчага ўраб таҳмоннинг чиройли қилиб таҳланган кўрпачалар қатига яшириб қўйди.
     Барно бу зиракларни ҳеч қачон кўз-кўзлаб тақа олмаслигини яхши биларди, сабаби бу... бир вақтлар унаштирилганлари эвазига Абдужаббор акаси совға қилган ўша зираклар эди...


🔳 🔳 🔳

Освенцим I. 3- корпус, ертўла.

- Тушунмадим, - Аленага савол назари билан боқди Абдужаббор,- бу ерда кўк кўзларимнинг нима аҳамияти бор!?
- Ҳмм,- алам билан захарханда кулимсиради Алена,- аҳамияти жуда борда, азизим. Гап шунда-ки, бу газандалар аввал Европа, сўнгра бутун дунёга ўзларининг арийлар деб аталмиш "олийнасаб" ирқлари билан ҳукмронлик қилишни режалашганлар. Арийлар эса оқ юзли, бпланд бўйли ва энг асосийси кўзлари кўк бўлиши шарт. Ҳозирги замон немис табобати олдига қўйилган энг устивор вазифа ҳам шу: яъни юқоридаги талаб параметрларига жавоб берадиган қатламни мумкин қадар тезроқ яратиш ва ҳукуматларига тақдим этиш. Худди шундай инсонларни яратиш механизми устидаги тажрибалар ҳам бу ерда доктор Йозеф Менгеле қўл остида ўтказилмоқда. Менгеле бор диққат эътиборини асосан кўк кўзли инсонлар ва эгизакларга қаратган. Кўк кўзли инсонлар мавзуси сенга яхши маълум бўлди. Энди тажрибанинг "Эгизаклар методи" номли иккинчи қисми ҳақида тўхталсак.

📌@xazon_rezgi /122

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шунчалик хам вахший болган еканда фашистлар.Асарни окиган сайин арзимас камчиликларга нолиб ношукурлик килганимга уялиб кетяпман.Аллохимга шукур шундай тинч юртда тугилиб осганимга шукур😢😭

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ФРОНТ ОРҚАСИДАГИ ВОҚЕАЛАР ҲАМ МЕНИ ҲОЛДАН ТОЙДИРДИ. БУ ШЕРМАТ РАИС-БЕШАФҚАТ, ЎҒЛИ ХАЛИЛ МУТТАҲАМГА НАФРАТИМ БЕНИҲОЯ😢😢😢😢
МУСИБАТ ОДАМЛАРНИ ЯҚИНЛАШТИРАДИ, ДЕГАН ГАП ҲАҚИҚАТАН РОСТ. НОРПОШША, МАТЛУБА, РАҲИМА ХОЛА ВА БОШҚАЛАР БИР ЖОН, БИР ТАН БЎЛДИЁВ. ДАЛАДАГИ ОҒИР МЕҲНАТ, УРУШДА ЎҚҚА УЧГАН ОНАСИНИНГ ЖОН ТОМИРЛАРИ, БАРНОДАЙ НОҲАҚ ЭЗИЛГАНЛАР, БАХТИНИ БОЙ БЕРГАНЛАР МЕНИНГ ҲАМ КЎЗ ЁШЛАРИМНИ ОҚИЗДИ.
ИШҚИЛИБ, БУ АСАР ЎЗБЕК АДАБИЁТИ ТАРИХИДА ЎША ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҲАЁТИ ОЧИҚ, ОЙДИН ТАСВИРЛАНГАН АСАРЛАР ҚАТОРИДА ОЙДЕК БЎЛИБ, НОНДЕК БЎЛИБ, АЗИЗ БИР ТАРИХИЙ ҲИКОЯ СИФАТИДА ҚАДРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСИН

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Assalamu aleykum Gulbahor opa.Ustoz...Asarni bir nafasda,telefonimni qo'limdan qoymiy o'qidim.Oldin ham urush yillari haqida judayam ko'p voqealani eshitardim lekin ularni hichqaysi biri bugun o'qiganlarimcha tasir qimagan.Allah rozi bosin.Qo'l ko'zlariz dard ko'rmasin.tariflab beromiman tasurotlarimi.Asar bir so'z bilan etganda judayam AJOYIB.U voqealani eshitib qanchali Mazam qochdi,ichida yashab kegan Abdujabbor do'dani joylari jannatdan bo'sin.Barno buvigayam judayam judayam achindim.O'zlarini ixtiyorlaridan tashqari vaziyat qurboni bo'gan joylarida yeg'ladim.Man ham 2 ta yosh qizchali onaman.Qizlarimi yanayam qattiqro ogohlantirish vazifamligini,hamayam hayotda yaxshi niyyatda yurmasligini eslatib qoydiz asar bilan. Eng eng yoqgan joyi Abdujabbor do'dani Oyijonlarini yaxshi niyyatlari,duolari,kelishlariga ishonchlari qaytarib sog' salomat obkegani boldi.boshimizga Nima sinov tushgan taqdirdayam yaxwi niyat qilishimiz kereligi,hozirda muammo deb o'ylab siqilvotganlarimiz u paytdigi sinovlani oldida hechnima ekanligini,shukrimizi kopaytirishimiz kereligini eslatganiz uchun sizga Kottakon rahmat ustoz.Sog' boling. Yaxshililada korishish nasib qisin.kooooop yillik g'oyibona muhlisez Aziza

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

✅ Tekin pdf kitoblar olami 📚
✅ Tekin pdf kitoblar olami 📚
✅ Tekin pdf kitoblar olami 📚
✅ Tekin pdf kitoblar olami 📚


Kanal manzili:
/channel/+UD2Br_e-gEdhNzRi
/channel/+UD2Br_e-gEdhNzRi

@pdf_kitoblar | so’ragan kitobingiz ham topib beriladi!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#саволга_жавоб

ЎҚИТУВЧИЛАР НЕГА КАСАЛ БЎЛАДИ?

Шифокорлар ўқитувчиларни касбий касалликларга олиб борадиган бир нечта сабабларни қайд этишган:


1. Сўзлашишдаги ортиқча юк.

Инсон ҳар куни ўртача 16 мингта атрофида сўз ишлатар экан. Ўқитувчиларда эса бу кўрсаткич бир неча баробар кўп. Улар “Хайрли кун, болалар, дафтарларни оламиз” дейишдан бошлаб “Энди уй вазифасини ёзиб оламиз” дегунга қадар нормани ортиғи билан бажариб қўйишади. Ўқувчилар учун бу оддийгина товушдек туюлса-да, ўқитувчи учун жуда катта юк саналади.


2. Юқори даражадаги стресс ва руҳий босим.

Ўртача олганда, ҳар бир ўқитувчи кунига 4 соатдан дарс ўтади. Ҳар бир синфда ўртача 25 нафардан ўқувчи бўлади. Бу эса ўқитувчининг ҳар куни 100 нафар ўқувчи билан узлуксиз мулоқотда бўлишини англатади. Бунга педагогик кенгаш, ота-оналар йиғилиши ва тўгарак машғулотларини қўшадиган бўлсак, ўқитувчи ҳар куни қанчалик кўп стрессни бошдан кечириши ойдинлашади. Шунингдек, кун бўйи мулоқотда бўлган ҳар бир инсоннинг ўзига яраша ҳислари, кечинмалари, ўй-фикрлари бор ва ўқитувчи буларнинг ҳаммасини ўзига қабул қилиб олади. Ҳиссиётларнинг бундай оқимига кириб қолган ўқитувчи кун давомида қанчалик катта руҳий босим остида юришини тасаввур қилиш қийин эмас.


3. Гиподинамия ёки содда қилиб айтганда, кам ҳаракат қилиш.

“Уй-ўқитувчилар хонаси-синф хонаси-уй” ўртасидаги югур-югурлар кўп вақт олмайди. Ўқитувчининг кунлик асосий вақти дарсда тик туриш ёки стулда ўтириш билан ўтиб кетади. Шу боис оёқ қон томирларида муаммолар юзага келади.


4. Тоза ҳавонинг камлиги.

Тан олиш керакки, танаффус пайтида ўқитувчилар хонаси ёки синф хонасини шамоллатиш учун деразаларни ҳар доим ҳам очиб қўявермаймиз. Айрим ўқитувчилар елвизакдан қўрқадилар ёки ҳаво алмаштиришни шунчаки унутиб қўядилар. Натижада микроблар жамланган ва намлик пасайиб кетган диққинафас хонада ўтириб ишлашга тўғри келади.


5. Кўзларнинг мунтазам зўриқиши.

Дафтарларни тунги текшириш қанчалик кўп куч талаб этишини ўқитувчиларнинг ўзлари яхши биладилар. Телефон,компютерда узоқ термулиб ўтириш эса биринчи навбатда кўзларга салбий таъсир ўтказади. Шу боис 40 ёшга бориб-бормасдан аксарият ўқитувчиларнинг кўриш қобилияти пасайиб кетади ва кўзойнак тақишга тўғри келади.

ЎЗИМИЗНИ АСРАЙЛИК, УСТОЗЛАР...

Таътил кунлари ўзиз учун ҳам вақт топиб бир саёҳатларга чиқиб келинг ёки 10 кун санаторияда соғлигизни тиклаб олинг устозлар!!!

Муаллифга раҳмат

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳақиқат

Агар 10 йил табибларсиз қолсак, даволанишни йўқотамиз.
Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб-интизомни йўқотамиз.
Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз.
Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, табибларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.

"Тарих муҳрлаган сўзлар"дан

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

”СЎЗЛАРИНГ ЎЗИНГ ҲАҚИНГДА ГАПИРАДИ”

Кунлардан бир куни деҳқон ўзининг ғариб кулбаси остонасига ўтириб, тоза ва салқин ҳаводан роҳатланарди. Уйининг шундоқ ёнидан қишлоққа олиб борадиган йўл ўтганди. Бу йўлдан ўтиб бораётган йўловчи деҳқонни кўриб: “бу одам ўтакетган ишёқмас, кун бўйи уйи бўсағасида ўтириб, ишламаса керак”, деб ўйлади. Орадан бироз вақт ўтиб йўлда бошқа бир кимса пайдо бўлди. У деҳқонни кўриб: “ Бу одам –Дон Жуан. Кўчадан ўтаётган қизлар йўлини пойлайди. Яна шу ёшида ҳам уларга шилқимлик қилса керак”, деган ўйга борди. Ва ниҳоят йўлда қишлоққа кетаётган ўрмончи пайдо бўлди. У эса: “Бу одам жуда меҳнаткаш. Кун бўйи тинимсиз меҳнат қилиб энди табиийки ҳордиқ чиқармоқда”, деган хаёл билан ўтиб кетди.
Ҳақиқатда остонада ўтирган деҳқон ҳақида биз ҳеч нарса билмаймиз. Аксинча, унинг ёнидан ўтиб кетган уч йўловчи ҳақида эса кўп нарсани билиб олдик:
биринчиси – ишёқмас,
иккинчиси – хотинбоз,
учинчиси эса – заҳматкаш ва меҳнаткаш инсон эди.

Хулоса: Бошқа одамлар ҳақида гапираётган гапларинг – сени кимлигингни кўрсатади.

Жалолиддин Сафоев таржимаси


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин...
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗

Bizning kanalda:

❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar


Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

  "Ҳайрият,  вақтида жуфтакни ростлаган эканман".  Зеби холанинг икки қиз ва бир ўғли бор эди. Икки қизи турмушга чиқиб кетган,  бироқ вақти-вақти билан оналарини йўқлаб туришар эди. Ёлғиз ўғлидан эса қорахат келгандан сўнг ҳам  Марварид қайнонасини ташлаб кетмади,  сабаби эса жуда оддий- унинг қайтиб борса қучоқ очиб кутиб оладиган яқинлари ҳамда яшай деса уйининг ўзи ҳам йўқ эди. 
Ота-онадан ёш етим қолиб,  болалиги ҳали у тоғаси,  ҳали бу холасиникида сарсонликда ўтган жувон учун келинлик хонадони эртаклардаги боғи Эрамнинг нақд ўзи эди. Жувоннинг дилига осойиш ҳадя этган бу хонадон ҳатто эрининг ўлимидан кейин ҳам ҳаловот улашишда давом этаётганди. Ботир акасининг ўлимига уч ой тўлмай Марварид ўзига қизиқсиниб ташланаётган назарни тезда илғади.  Орадан яна икки ой ўтмай Ҳаким унинг учун "Ҳаким акажон"га айланиб  улгурганди. 
    -Келдингми,  болам?  - ўғлини остонада кутиб олган Қумрихон унинг сузилиб кетаётган кўзларидан қаттиқ чарчаганга йўйиб,- қорнинг ҳам очиб кетгандир?  Мен ҳозир Барнони чақир...
   - Қорним тўқ,  ойи,- деди қўли билан "керакмас"  деган ишорани берган Ҳаким,- жуда чарчадим.  Бугун воҳлироқ ухламоқчиман. 
 
    -Ҳакимжон болам...- Қумрихон зипиллаб келиб Ҳакимнинг йўлини тўсди. У рўмолининг учидаги тугунчани очиб ичидан четларига ажойиб  нақш солинган  ўртасида зумрад кўз қадалган зирак чиқарди .
   - Мана буни Барнонинг қулоғига тақиб қўй.  Асли никоҳингиз  ўқилганда маҳр сифатида тилла тақинчоқ тақиб қўйишинг керак эди. Аммо эзгуликни эрта-кечи йўқ.  Ҳозирдан кеч қолмай олиб кириб тақиб қўяқол буларни келинимга.
    Ҳаким эътироз билдирмай  зиракларни олиб хонасига кириб кетди. 
    Барно китоб ўқиб ўтирган экан.  У Ҳакимни кўриб китобни ёпиб бир четга қўйди-ю,  ўрнидан турди.
    - Бу сенга!-деди Ҳаким қўлидаги жуфт зиракни Барнога узатар экан захарханда қилди,- менга турмушга чиққанингни суюнчисига!  Олсинлар!  Қўлим қайтмасин.
    Барно Ҳаким узатган зиракга қараб беихтиёр сесканиб кетди.
   - Буларни қаердан олдингиз?!- сўради у Ҳакимдан овозини бир поғона кўтариб.
   - Қаердан?!- оғзини тўлдириб эснади Ҳаким,- қаердан бўларди!? Суюкли қайнонажонинг келинимга тақиб қўй деб тутқаздилар. Мана уларни хафа қилмай зиракларни олиб келдим. Энди  қайнонам хафа бўлмасин десанг уларни ўзинг тақиб ол. Қани йўлдан қоч,- Барнони қўли билан сурганча қайта эснади Ҳаким,- бугун оғир кун бўлди.  Роса чарчадим. Энди ухлаб дам олмасам бўлмайди. 
     Ҳаким ўринга чўзилди-ю,  тезда уйқуга кетақолди.

#давоми_бор

@xazon_rezgi. /121

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   У қўлидаги рўмолини стол устига қўйиб,  тугунини ечиб  катта инсоннинг ҳовучини бемалол тўлдира оладиган тилла тақинчоқларни қутига сола бошлади. 
    Мэлс Агзамов бир Раҳима холага,  бир унинг ҳовучидаги тақинчоқларга лол бўлганча қараб турарди. Раҳима хола тилла буюмларни жойлаб бўлиб энди ортига қайтмоқчи бўлган эди,  Мэлс Агзамов унга савол бериб йўлдан тўхтатди: 
   - Онахон, айбга буюрмасангиз бир савол берсам? 
   Раҳима хола ажабланиб жавоб қайтарди: 
   - Сўрайверинг.
   - Сизнинг ҳам бирор яқинингиз фронтдами?
     Раҳима хола қаддини тик тутди: 
     -Ўғлим,  якка-ю ёлғизим Беларуссия фронтида ҳизмат қилмоқда.
    - Шундай танти онанинг ўғли мард ва жасур эканлигига шубҳам йўқ,- деди Мэлс Агзамов тўлқинланиб ҳозиржавоблик билан,- мен уруш тугаб сизнинг қишлоғингизга қайта келишни ва бағрингизга соғ ва омон қайтган қаҳрамон ўғлингиз билан учрашишни ният қилиб қоламан. Ўзим ва бутун комиссарият номидан сизга катта миннатдорчилик билдираман.  Биз албатта душман устидан ғалаба қозонамиз ва бунда сиз кабиларнинг алоҳида,  салмоқли ҳиссангиз бўлиши шубҳасиз. 
    - Сизга ҳам раҳмат,- Раҳима хола Мэлс Агзамовга миннатдорчилик билдирар экан беихтиёр кўзи Шермат раисга тушди.  Раиснинг кўзлари совуқ йилтирар, ранги кесакдек гезариб кетган эди. 
    Мажлис тугагач Шермат раис тақинчоқлар солинган қутини қучлаганча  ҳар икки ҳарбийни клубни тўрдаги эшигидан бошлаб олиб чиқиб кетди.

@xazon_rezgi /119

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор қошларига тугун тушганча Аленанинг сўзларини диққат билан эшита бошлади.

- Хуллас арийлар сафини тезда кенгайтиришнинг энг муқобил йўли бу инсониятдан самарали насл олиш, яъни эгизаклар дунёга келиши учун лозим бўлган шарт-шароитларни, сабабчи омилларни ўрганиш ва олинган натижаларни тажрибада қўллаш. Шунинг учун Менгеле энг биринчи ўринда концлагерга келган эгизаклар ва кўк кўзли инсонларни ажратиб алоҳида блокка тўпламоқда, улар устида ақл бовар қилмас тажрибалар ўтказмоқда.
- Кўринишидан жуда сертавоъзе инсонга ўхшамоқда-ку, ўша Менгеле деганинг?
- Кўриниш деганлари алдамчи бўлар экан-да?! - хўрсинди Алена, - Менгеле қўй терисига яширинган ёвуз бўри мен сенга айтсам. Ўзига қолса у нозик дид соҳиби. Ҳатто ўлим камерасига ҳам маҳбусларни қўлидан тутганча бир олам мулозамат ва навозиш билан кузатиб қўяди. Ўтган ҳафтадаги эшелонда келганлар орасида ўн беш яшар чехиялик бир балерина қиз ва онаси келиб тушган эди. Инсонларни турли тажрибалар учун саралаб олаётган Менгеле қизнинг кўринишига қараб унинг касбидан хабардор бўлиб қолади.Сўнгра балерина қизнинг қўлидан тутиб учинчи корпус томон етаклайди. Қиз ортида қолаётган онаси учун безовталаниб ташвишланганда , Менгеле унга онасининг дам олишга муҳтожлиги ва унга яхшилаб парвариш тайинланганини айтиб тинчлантиради.
Учинчи корпуснинг энг кенг залида қиз учун маҳсус куй ҳозирланади. Бу ўша машҳур "Мадам Баттерфляй операсидаги "Un bel di vedremo" (Бир чиройли кунда кўришамиз") номли арияси эди.
Балетчи қиз рақс туша бошлаган дақиқаларда эса унинг онаси газ камерасида аллазамон захарланиб ўлдириб бўлинган ва крематорийда куйдирила бошлаган эди. Йозеф эса қиз тушаётган балетга ҳамоҳанг "Бир ёруғ кунда кўришамиз" дея ҳиргойи қиларди.

- Жаллод! - Аленанинг ҳикоясини ортиқ эшитишга тоқати қолмаган эди Абдужабборнинг.

- Тшшш... Секинроқ... Бир соат бўлса ҳам узоқроқ яшайман десанг овозингни кўтарма...

- Баъзан ана шундай ифлос ишларга гувоҳ бўлсам "Кўрмайин ҳам, куймайин ҳам дейман" , хаттоки ҳеч қачон яшамагандек йўқ бўлиб кетгим келади, -ғазаблангандан ўрнидан туриб кетди Абдужаббор.

📌@xazon_rezgi /123

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Илохим танангиз дард курмасин. Аллохим комил шифо берсин. Сиздан куп куп енги асарла кутиб коламиз. Тарихий асарларизгаку гап йук
Сизни гойибона мухлисизман. Аллох рози бусин сиздан. Йиглаб йиглаб укидим узиям.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Salom hammaga menga bu asarni òqish juda qiyin bòlyapti asarni saviyasi juda baland hamma qahramonlari kòz òngimda bòlganday birga kuyunib asarni ichiga kirib ketyapman .Gulbahor opa rahmat asar uchun

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АСАР УЧУН КАТТА РАҲМАТ, ГУЛБАҲОРАЖОН. ИЛОҲИМ КЎЗ НУРЛАРИНГИЗ ТИКЛАНСИН. КЕЧАДАН БЕРИ АСАРНИ ЎҚИБ ЧИҚАЯПМАН.
КЎЗ ЁШЛАРИМ ОҚАВЕРИБ, ҲАРФЛАРНИ КЎРОЛМАСАМ, ДАМ ОЛАМАН.
АСАР БЕНИҲОЯТ ҲАЁТИЙ ЁЗИЛГАН.
МЕН ҲАМ УРУШДАН ЎПКАСИДА ОСКОЛКА БИЛАН ЯРАДОР БЎЛИБ ҚАЙТГАН БИР СОЛДАТНИНГ ҚИЗИМАН. МЕН ҲАЛИ МАКТАБГА ЧИҚМАЁҚ ОТАМ ШУ ДАРДДАН ВАФОТ ЭТГАН. МЕН ВА УКАМ УЧУН НАФАҚА СЎРАБ БОРГАН ОНАМГА ЭРИНГ ҚАЙСИ ФРОНТДА БЎЛГАН, ҚОҒОЗИ ЙЎҚКУ, ДЕБ ДЎҚ, ДАБДАБА ҚИЛИБ, НАФАҚА ЁЗМАГАН. СОДДАГИНА ОНАМ ОТАМНИНГ, "ЗА СТАЛИНГРАДДА"," ЗА ОТАЧЕСТВОЕ ВОЙНЕ" ДЕГАН МЕДАЛЛАРИНИ ЭТИБ КЎРСАТМАГАНЛАР. УКАГИНАМ КЎЙЛАГИГА ТАҚИБ ЎЙНАБ ЮРАРДИ....
ҚИЗИМ, ШИЖОАТИНГИЗГА ҚОЙИЛ ҚОЛДИМ. КОНЦЛАГЕР ҲАЁТИ ҲАҚИДА БОШҚА АСАРЛПРДА ЎҚИГАНИМ БОР. ЛЕКИН БУ ДАРАЖАДА АНИҚЛИК-ҚАҲРАМОНЛИК БУ.. НОМЛАРИ БИЛАН БЕРИЛГАН БУ ЖАЛЛОДЛАР ОДАМ ЭДИМИ?
СОҒ ОДАМЛАРНИНГ ЎПКАСИНИ ТИЛИБ, ҚАНИ ҚАНЧАГА ЧИДАЙДИ, ДЕБ ПОРА-ПОРА ҚИЛГАНЛАР ВАЙШИЙЛАР ТАРИХДА ҚОЛИБ КЕТГАНИ РОСТ БЎЛСИН.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⭐️ 21 - АСР ТОПИШМОҒИ

Жавоби топилмаган «машэур» савол!

Шундай сўз бор,
Унда ҳамма нарса бор,
Ундан 1 ҳарфни олиб ташланса кўнгил оғрийди.
Яна 1 ҳарф олинса
инсон муҳтож бўлади.
Яна 1 ҳарф олинса уят бўлади.
Савол: У қайси сўз?

⏰ Ўзингизни синаб кўринг👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👩‍🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩‍🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩‍🦰
—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩‍🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈

👩‍🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Силаниям ишдан келиб ужинга нима қилсам экан деб доим бошила қотадими?

😒 Қайнонам ҳам, эрим ҳам “Билганизни қилинг” дейишади.

Лекин эрим оч қолиб кетса борми маҳлуққа айланиб қолади. 👹

🥹Яқинда дугоналар гуруҳига кимдир Ойимнинг Рецептлари деган канални ташабди. Ўша каналга қўшилдиму азалий муаммодан қутилдим.

💃 Ишдан қайтгунимча осон ва тезпишар рецептни топиб қўяману, келиб 5 минутда пишириб ташлайман. Барча осон ва сара рецептлар шу каналда экан.👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сизни нечта одам севади туғилган ойингизга танлаб билиб олинг 👇😍🤍

Апрель 🕊 Май ❤️ Июль 🙈

Октабр 💟 Июнь 🫀 Ноябрь 💍

Август 🐣 Декабрь 🥰 Центябр 💋

Январь 🐳 Февраль 🌝 Март 🌹

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун ✨

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаким бугун кўчадан вақти чоғ бўлиб қайтди. У Марвариддан бугун қайнонаси Зеби опанинг кечгача уйда бўлмаслигини хабарини олганди. Шунинг учун у қишлоқнинг энг чеккасида жойлашган келинчакнинг уйига туш вақти орқа далага уланиб кетган тутзор тарафдан келиб то кун оғгунча меҳмони бўлди. Марварид хўпам пазанда жувон-да. Ҳакимнинг келишига сергўшт қилиб палов дамлаб қўйган экан. Палов масаллиғини Ҳакимнинг ўзи ўтган сафарги келишида ташлаб кетганди. Хуллас, Марварид ва Ҳаким тўйгунча ошдан едилар, орада келинчак яшириб қўйган мусалласдан ҳам қиттак, қиттак тотишни унутмадилар.
Ҳаким Марваридни уйидан ўзи истамай базўр қўзғалиб, яна тутзор тараф билан катта йўлга чиққанда, узоқдан тугун қўлтиқлаган Зеби холани кўрганида енгил тортди:

📌@xazon_rezgi /120

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

    - Салом,  ватандошлар!  - ўз нутқини кўтаринки жўшқинлик билан бошлади Мэлс Агзамов,- хабарингиз бўлган бўлса керак, сизларни бу ерга йиғишимиздан мақсад фронт ортида туриб ҳам фашист босқинчиларига қақшатқич зарба беришга ўз ҳиссангизни қўшишни сўрамоқчи эдик.  Азизлар,  бу ерда йиғилган кўпчилигингизнинг оилангиздан фарзандларингиз,  акангиз,  укангиз,  отангиз,  умр йўлдошингиз ҳозир фронтда душманга қарши мардонавор курашмоқдалар.  Улар ўз олдиларига жонажон Ватанимизнинг озод сақлаб қолиш,  келажакда барча оила аъзолари эмин-у,  эркин,  тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқликларини таъминлашни бош мақсад қилиб қўйганлар.  Ушбу мақсад бу ер-меҳнат фронтида фидокорона меҳнат қилаётган сиз азизларнинг ҳам энг олий тилагингиз эканлиги шубҳасиз.  Биз бугун барчангизга бир масалада мурожаат қилмоқчимиз.  Келинг, барчамиз фронтда жон олиб, жон бераётган яқинларимизнинг мушкулларини осон қилишга бел боғлайлик. Уларга манфур душманни тор-мор, ер билан яксон  қилишда ёрдам қўлини чўзайлик,  бир тан-у бир жон бўлиб бирлашайлик...
    Мэлс Агзамов шундай шижоат билан ярим соатга яқин нутқ ирод қилди.  Унинг ортидан сўз навбатини олган лейтенат Мансуржон Комилов фронтдаги аҳвол ҳақида йиғилганларга атрофлича ахборот топширди.
    Шундан сўнг "Фаровон турмуш"  қишлоғи аҳолиси ўзлари билан олиб келган тилла буюмларни колхоз раиси ва ҳарбийлар жой олган стол ёнига келиб бирма- бир топшира бошладилар.  Кимдир бир жуфт тилла балдоқ,  кимдир қўша узуклар,  яна биров авлоддан авлодга ўтадиган қадимий билакузукларини жимгина стол устидаги мўъжаз ёғоч қутига солиб ортга қайта бошладилар. Биринчи қатордагиларнинг энг охирида  Раҳима хола ҳисоб бўйича ўн иккинчи бўлиб столга яқинлашди.

📌@xazon_rezgi /118

Читать полностью…
Подписаться на канал