xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

Тарбия

Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...

Темурмалик Ўктамов

©drabllar

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор
Рахматуллаева- Хазонрезги

Немис аскарлари зум ўтмай ичкаридан бир неча нафар кишини уриб-туртиб олиб чиқиб барак деворига суянтириб қўйдилар. Абдужаббор уларнинг тўрт нафари аёл- қизлар , икки нафари қария эркак эканлигини кўриб ғижиниб сўкинди. Асирлар орасида Дарья ҳам битта юпқа кўйлакда дилдираб турар эди. Қизга кўзи тушган Фимика қаддини ростламоқчи бўлганда Абдужаббор уни қўли билан босди: "Аҳмоқлик қилма!"
Асирларни бир жамоа қилиб тизган офицер бинога жаҳл билан "Bring heraus!" (олиб чиқ!) дея бақирганди, кўп ўтмай ичкаридан бир аскар қўлида каттагина товоқ билан чиқиб келди. Офицер асирларни товоқдаги овқатдан навбатма-навбат ейишга мажбур қила бошлади.
Таомдан еган асирлар бирин-сирин тўлғониб ерга йиқила бошладилар.
-Ифлослар! - қўллари мушт бўлиб тугилди Фимиканинг,- падарингга минг лаънат сен ҳайвонларнинг!

Шу пайт Абдужаббор ва Фимика ўзлари томонга фонар тутганча келаётган фрицларни кўриб "Ғира-ширада балки кўрмай ўтиб кетишар" деган хаёлда ерга янада қапишиб ётиб олдилар. Бироқ кўп ўтмай улар ўзлари томонга туширилган фонар ёруғини ҳис қилдилар. Фашистларнинг "Sten auf ! Heb deine hand!" ( Тур ўрнингдан! Қўлингни кўтар!) деган ёқимсиз овозини эшитган Абдужаббор сўнгги лаҳзаларда уларнинг қўлига тирик тушмаслик учун шарт ўрнидан туриб фашистларга ташланди. Бироқ милтиқ қўндоғи билан бошига берилган кучли зарбадан ҳушидан кетди...
📌 @xazon_rezgi /77

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) .

    1942 йил 18 октябрь.

   - Эртага Дарья Хатиндаги фашистлар қўналғасида жойлашган газандаларнинг овқатига захар солади.  Сенинг вазифанг йигитлар билан фрицлар оммавий захарланиб тўпалон бошланган вақтда қизчани у ердан олиб чиқиб кетиш.  Бунинг учун...
    Абдужаббор отрядь бошлиғи Евдоким Петровичнинг кўрсатмаларини сўзсиз қабул қилиб олгач,  навбатдаги операцияга тайёргарлик кўра бошлади.
    Евдоким Петрович тилга олган Дарья Новикова ўн тўрт ёшдаги кичик жуссали қизалоқ бўлиб фашистлар қишлоқни ишғол қилган вақтдан бошлаб уларнинг қўлида вермахт аскарларига овқат тайёрловчи ошпазларга ёрдамчилик қиларди. Дарья бир неча ойлардан буён партизан отрядига душман томон режалари, уларнинг жойлашув нуқталари,  борингки эътиборга молик барча ҳатти- ҳаракатлари ҳақда  хабаркашлик қилар эди. Захарлаш операцияси Дарья олган биринчи мустақил ва ўта хатарли топшириқ  эди.  Дарья икки кун олдин ўзи каби кичик ёшдаги кўнгилли партизан қиз Полинадан маҳсус шиша идишчада кучли заҳар бўлмиш синиль кислотасини қабул қилиб олганди.  Заҳарлаш операцияси эса бугун тушлик вақтига белгиланган эди.  Тушга яқин Абдужаббор ва унинг шериги шу қишлоқлик ўспирин йигит Фимика  ўрмон четидаги маҳсус иҳоталанган жойда Дарьяни кута бошлашди. Бироқ орадан тушлик вақти ўтиб кетди ҳамки,  Дарьядан ҳеч қандай хабар бўлмади.  Қишлоқ тарафдан ҳам бирон бир шовқин эшитилмагач,  Абдужаббор ва Фимика "Дарья операцияни бажаришни уддасилан чиқа олмаган" дея таҳмин қилдилар ва вазиятдан келиб чиқиб кечга қадар кутишга келишиб олдилар.
   Кўп ўтмай ўрмон четида пайдо бўлган Полина йигитларга ҳоли ҳолда Дарьяни қозон бошига йўлай олмаганини хабарини бериб улардан узоқлашди. 
    Абдужаббор  ва Фимика юрак ютиб кутишда давом этдилар.  Кечга томон душман аскарлари овқатланадиган кенг барак атрофида тўс-тўпалон бошланди.  Афтидан Дарья ўзига берилган топшириқнинг уддасидан чиққан кўринарди. Йигитлар ортиқ кута олмасликларини фаҳмлаб қаддиларини эгиб югурганча барак тарафга отилдилар.  Улар баракга етай деб қолганларида асосий йўлни "Zundapp KS 750"  русумдаги йигирма чоғли кажавали мотоцикллар  устидаги душман аскарлари билан босиб кетди.
     Немис аскарлари зудлик билан ичкарига кириб жон талвасасида ётган фашистларни олиб чиқа бошладилар.
    - Фойдаси йўқ!- деди немис офицерларидан бири немисчалаб,- буларнинг бари ўлади!  Бу кимнинг иши бўлса экан?!  Ошпазларни олиб чиқинг!  Тезда! Ёрдамчилари билан!   Барини! 


#дақоми_бор

@xazon_rezgi /76

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💰 Qarz va kreditlar joningizga tegdimi? Ulardan butunlay qutulish vaqti keldi!

Men psixolog Hayyom Abdurahimov 1000dan ortiq insonlarni qarzdan olib chiqdim! Keyinggi inson aynan siz bo’lishiz mumkin! 👇🏻

✅ Qarz va kreditlardan butunlay xalos bo’lmoqchi bo’lsangiz

✅ Daromadingizni 5-10 barobargacha oshirmoqchi bo’lsangiz

✅ Asabiylikdan qutulib, xotirjam hayotda yashamoqchi bo’lsangiz

Siz uchun 29-30-31 oktyabr va 1-noyabr kunlari “Boylik formulasi” 4 kunlik BEPUL marafonini tayyorlab qo’ydim!

Reklama o’chmasidan Hoziroq mening kanalimga obuna bo’lib qo’ying! Marafon bepul ammo joylar cheklangan…👇🏻

/channel/+s0zfesRiAuYwZDA9
/channel/+s0zfesRiAuYwZDA9
/channel/+s0zfesRiAuYwZDA9

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Ҳар икки томонлар учун кечган муросасиз жанглар анча узоқ вақт давом этди.  Абдужаббор ва унинг қуролдош дўстлари лейтенант Некрасов белгилаб кўрсатган манзилга етиб келганларида етти нафар йигит қолган эдилар.
  - Соат неччи бўлди?!  - сўради Айрат ҳансираганча,- ҳали вақт бўлса ортга қайтиб дўстлардан хабар олишимиз керак.  Ораларида яралаганлари бўлса олиб ортга қайтармидик? 
   - Йўқ,  кўрсатма бўйича ортга қайтиш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаган,- деди топшириққа масъул старшина Всеволод Нагиев жиддий,- ҳамма ўзига юклатилган вазифани сўзсиз бажариши керак.
    - Сени қара-ю?  - Всеволодга норози қиёфада эътирозга шошилди Айрат,- гап ўзимизникилар ҳақида кетяпти.  13:00 гача ҳали 50 дақиқа вақт бор.  Сизларни билмадим-у,  мен ортга қайтаман.  Ким мен билан?
    Айратга яна икки йигит эргашди.
    - Оддий аскар Айрат Кулимов!  Буюраман ортингизга қайтинг!  
     Айрат ва унга эргашган икки йигит старшинанинг буйруғига қулоқ солмай келган тарафларига йўл олдилар.  Старшина уларнинг ортидан милтиқни ўқлаб нишонга олди-ю,  аммо ўқ узишга журъат қила олмай қуролини туширди.
    Йигитлар  милтиқларини сергак ушлаганча кўча бошига етишлари ҳамоноқ ўқлар ёмғири остида қолдилар.
    Бирин-сирин тутдек тўкилган йигитларга қараган Всеволоднинг ранги қув ўчди. У ёнидаги шерикларига қараб  кўрсаткич бармоғини лабига босди. "Жим!" 
     Кўп ўтмай яқиндагина ўқ овози эшитилган кўча ичидан бир неча ўнлаб немис солдатлари бўй кўрсатди.
..

#давоми_бор

📌@xazon_rezgi /74

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#PSIXOLOGIK_TEST

🍄 Qo'ziqorinlardan birini tanlang va u sizning xarakteringizning kuchli va zaif tomonlarini ochib beradi

👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR

🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:

- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂

💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+rIY9sbluOqA1Mjdi
/channel/+rIY9sbluOqA1Mjdi

Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

Яна бир файзли тонгни қарши олганларга ассалому алайкум!

Кунингиз хайрли ва баракаларга тўлиқ бўлиб ўтсин !

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги

Абдужаббор полковник Владимир Соколов раҳбарлик қилаётган полкка сафига қабул қилинди. Владимир Соколов бошчилик қилаётган полк Беларусиянинг энг муҳим стратегик объектларидан бири бўлган оккупациядаги Гомель шаҳри учун кураш олиб борар эди.
Гомель шаҳри 1941 йилнинг август ойида немис босқинчилари томонидан босиб олинган бўлиб, ўша вақтдан бошлаб вермахт аскарлари билан совет армияси, маҳаллий кучлар-партизан отрядлари томонидан шиддатли жанглар тўхтовсиз олиб борилаётган эди. Олишувлар натижасида фашист боқинчилари асирга тушган аскарлар, маҳаллий аҳоли вакиллари, айниқса беларуссиялик яҳудийларни аёвсиз қатағон қилмоқда эдилар.
Абдужаббор Гомелга келиши билан юрагида йиғилган нафрат сабаб душман билан бўлган олишувларга шердек киришиб кетди.
1942 йилнинг июнь ойида Абдужаббор Абдуқодиров икки дўсти билан немис офицерлари гауптман Йоханн Краузе, оберст Георг Ланг ҳамда улар ихтиёридаги муҳим ҳужжатларни қўлга киритиб, шаҳарни муҳаррар катта талофотдан қутқариб қолгани учун Қизил байроқ ордени билан тақдирланди.


📌@xazon_rezgi /71

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Қуролдош дўстлари чиқиб кетган Абдужабборга юраги ҳувиллаб қолгандек туюлди.  Ахир бир неча ойлардан буён дўстлари билан душманга қарши бир тан-у,  бир жон бўлиб курашаётган эдилар. 
    Абдужаббор ўйлаб қараса илк бор жангга киргандан буён  қуролдош дўстларидан анча-мунчасини тупроққа топширибди. Бироқ Светканинг ўлими учун у бошқача куйинди. Бунга балки қиз билан анчайин синашта бўлиб қолганлиги сабабдир. Балки қизнинг содда,  самимий,  кўнгли очиқлиги сабаб бўлгандир. Энг асосийси эса Светка уни,  яъни Абдужабборнинг ҳаётини асраб қолиб ўзи ҳалок бўлгани эди. 
    Абдужабборнинг тўлиқ тузалиб оёққа туриб кетиши учун икки ойдан ошиқроқ  вақт кетди. Ҳарбий тиббий коммисариат уни "хизматга яроқли" деб хулоса берганда 1942 йилнинг апрель ойи эндигина эшик қоқиб келганди. 
    Бу сафар Абдужаббор Абдуқодиров қўмондонлик томонидан  Беларусия учун кечаётган жангларга сафарбар қилинди...

#давоми_бор


@,xazon_rezgi
/70

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Видео ижодкори: Миллионерниса

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR

🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:

- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂

💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+ljCttdgZjj43MGVi
/channel/+ljCttdgZjj43MGVi

Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор хушига келганда ўзини бир тўда одамлар ичида кўрди.  Кейинчалик у ташқаридан тушаётган нур ёрдамида одамларни қариялар,  аёллар,  ўспиринлар ва болалардан иборат эканини фарқлай бошлади. 
   -Кўзингни очдингми? 
    Абдужаббор бошига эгилган ўзи тенгги аёлдан қуруқшаган лаблари ёрдамида аранг сўради: 
   - Мен қаердаман?  Қай вақт бўлди? 
   - Газандалар бизни асирга олишган,- паст овозда шивирлади аёл,- тонг ёришиб келмоқда.
   Абдужаббор қаддини ростламоқчи бўлганди бошига турган қаттиқ оғриқ ўрнидан қўзғалишга йўл қўймади: 
    - Имм...
    - Қимирлама!- Абдужабборнинг елкасидан аста босди аёл,- бошингдан қаттиқ зарба олгансан шекилли  ёрилган кўринади. Кечқурун маҳкам танғиб қўйгандим. 
   - Кўнглим айниб кетяпти,- ўқчиқ келди Абдужабборга,- нарироқ сурил.  У аёлни итариб,  одам йўқ тарафга қайт қилмоқчи бўлди,  бироқ бу ишнинг уддасидан чиқа олмади. 
   - Миянг чайқалган сени,- деди аёл Абдужабборга,- ортиқ уринма,  барибир қайт қилмайсан. 
   Абдужаббор аранг қаддини ростлаб деворга суянди: 
    - Нималар бўляпти ўзи бу ерда? 
    - Ростдан нималар бўлганини эсингда йўқми?  -аёлнинг овозида ажабланиш зоҳир эди,- ҳаа айтганча,  сени миянг чайқалган дедим-а?  -ҳўрсинди у,- хуллас кеча қишлоғимиздаги фашистлар қўлида ошпазлик қилаётган бир гуруҳ одамларимиз газандаларнинг овқатига заҳар солиб беришибди.  Натижада овқатдан еган барча фашистлар тутдек қирилибди. Аммо ошпазлар битта нарсани ҳисобга олишмаган экан.Тўғрироғи хабарлари бўлмаган шекилли. Улар кечга яқин газандаларнинг яна бир  "Zud"- олмиш кишилик бўлинмаси   бу ерга келишидан бехабар экан.  Ана шу бўлинма қишлоқдаги кўзига шубҳали кўринган барча одамни шу ерга тиқди. 

    - Шундай дегин...  - кўзларини бемажол юмди Абдужаббор,- айт-чи ошпазлар...
    -  Уларнинг бари манави ифлослар томонидан ўлдирилди,- аёлнинг сўзларида нафрат мужассам эди. Кутилмаганда у Абдужаббор томонга эгилди,- менга қара,  сени илгари бу ерда кўрмаганман?  Қаердан пайдо бўлиб қолдинг?  Ё...? 

#дақоми_бор

@xazon_rezgi. /78

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang🎧
Abdukarim Mirzayev siz uchun tinglang
🎧

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бу вақтга келиб Всеволод ва унинг уч нафар қуролдош дўсти кўчанинг чап томонидаги кенглиги уч қулочча келадиган анҳордаги сув тубига яшириниб улгурган эдилар. Уруш сабаб анҳор қаровсиз қолиб ён қирғоқларини ёввойи ўт-ўлан-у қамишлар босиб кетган эди. Шу сабаб кўриниши ҳам ботқоқни эслатувчи анҳор немис аскарларини эътиборини ортиқча жалб этмади.
Немис аскарлари ўз тилларида чулдираганча анҳорнинг шундоққина ёнгинасидан ўтиб кетишди. Йигитлар оғзиларига тиқилган қамиш найча орқали нафас ола туриб яна бирмунча муддат бағир босиб сув тубида ётдилар. Улар ўрниларидан туриб сувдан чиққанларида Всеволод қамишлар орасига яшириб қўйган ён соатини олиб бош чайқади:
- Соат 13:07. Айтилган вақтдан етти дақиқа ўтибди. Ўрмонга чекинамиз...
Абдужаббор ва икки қуролдош дўсти Всеволодга сўзсиз бўйсундилар.  Улар ўрмонга етиб олгач кийимларини сиқиб қайта кийдилар ва йўлда давом этдилар. Белгиланган километрда уларни Максим Игнатьевич исмли қария кутиб олди. У  тегишли паролни эшитгач,  йигитларни тўғри ўрмон ичкарисига бошлаб кетди.  Шу тариқа Абдужаббор ва сафдошлари Гомель ўрмонларидаги партизан отрядига қўшилдилар.  Улар отрядь сафида Она Ватан ҳимояси учун  кураша бошладилар.  Августнинг охиридан  то октябргача  бир неча ўнлаб маҳсус операцияларда қатнашган Абдужабборнинг ҳам кўзи анча пишиб қолган, тажрибаси ошган, душманга нисбатан нафрати янада ортган эди


📌@xazon_rezgi /75

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#аёл

Аёл уддалайди ўтин ёришни, 
Дарахт ўтказишни қилади қойил.
Ўрганар бетон ва лой қоришни,
Уйни таъмирлашга бўлади мойил.

Худди эркаклардай кўтариб кетмон,
Тунда сув қуяди, Ой унга сирдош.
Ўзи бозор қилиб, кузатар меҳмон,
Чарчаб ёстиғига тонгда қўяр бош.

Саҳарда ҳовлисин супурар ҳорғин,
Сигирин соғади пақирни қучиб.
Тўй қилиш ўйида жилмаяр тағин,
Орзу қанотида самога учиб.

Ишлар орасида олиб қўйнига,
Фарзандга тарбия берар бир нафас.
Бу бурчларнинг барин олар бўйнига,
Бир ношуд тамбалга эрга тегса бас...

© Собир МУСАББИР

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

    Ассалому алайкум , дўстим - қадрдон.

    Яна бир сўлим тонг нашидасидан ғойибона бўлса-да бирга баҳраманд бўлиб турганимиз учун ўзига беадад шукрлар бўлсин  .

   Аллоҳим ҳузурбахш сешанба кунимизга файз- у барокат ато этсин ...

    Бугунги кунингиз мазмунли ўтсин ....

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР

Шундай аёллар борки уларга уйланиш харом қилинган, бу ҳақида Аллоҳ қуръонда оят нозил қилган. Бундай аёлларга уйлансангиз oғир гуноҳга ботасиз. Бу аёлларга асло уйланманг, агар уйланган бўлсангиз тезда ажрашинг❌

Бу қайси аёллар? Тезда билинг олинг
Жавоби: 👉 Бу ерда

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги

1942 йилнинг 20 августи.

- Эртага тонг қоронғусида Хатин қишлоғига бостириб кирамиз. Иложи борича немис-газандалари қўлида қолган ватандошларимизга зиён-заҳмат етказилишига йўл қўймай вермахт аскарларини танобини тортиб қўйишимиз керак,- деди батальон бошлиғи лейтенант Дмитрий Некрасов, у қўлидаги ҳаритани ўртага ёзиб мук тушди,- сизлар мана бу "Ф" нуқтадан "Г" га қараб ҳаракат қиласиз. Унутманг, газандаларнинг кўпчилиги маҳаллий хонадонларга мустаҳкам жойлашиб олишган. Сиз ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда ҳаракат қилишингиз лозим. Всеволод! Сен, Григорий, Абдужаббор, Булат, Артемий, Айрат, Евдоким -жами йигирма нафар йигит мана бу "С" тор кўча бўйлаб "Г" нуқтага чиқасиз. Агар 13:00 гача биз билан учрашмасангиз, чап қўл бўйлаб ўрмонга чекинасиз. Ўрмоннинг мана бу бешинчи километрида сизни Павел ёки Максим исмли одамимиз кутиб олади.
Паролни эслаб қолинг:
Савол:
- Куз келмай туриб тонгда шудринг тушибдими?
Жавоб:
- Ҳа шудринглар чошгоҳгача ҳам қуюқ эди...

- Тушунарлими? Агар ўрмонга чекинсангиз вақти келиб сизни ўзимиз излаб топамиз. Унгача ўша ерда туриб ҳарбий ҳаракатларни давом эттириб турасиз. Гапларим тушунарлими?
- Ҳудди шундай, ўртоқ лейтенант!
- Агар соат 13:00 гача айтилган нуқтада учрашсак, унда ҳужумни бирга давом эттирамиз.
- Тушунарли, ўртоқ лейтенант!
Хатин Гомелнинг энг йирик қишлоқларидан бири бўлиб, стратегик жиҳатдан энг муқобил ерда жойлашгани учун учинчи Рейх офицерлари мазкур манзилга жон-жаҳдлари билан ёпишиб олган эдилар.
21-август тонгида ўзларига берилган топшириқни бажариш учун жами йигирма нафар йигит лейтенант Некрасов кўрсатган йўналишда йўлга тушдилар. Ҳаритада кўрсатилган "С" нуқта қишлоқнинг энг чекка кўчаси бўлиб, учрашув белгиланган манзилгача ҳийлагина масофа бор эди.
Абдужаббор қуролдошлари билан ўнта- ўнтадан иккита гуруҳга бўлиниб кўчанинг ҳар икки тарафидаги уйларни назоратдан ўтказишга киришдилар. Ўнг қўлдаги учинчи уйга йигирма икки нафар немис солдатлари ўрнашиб олган экан. Уларни ғафлат уйқусида босган азаматлар учун газандаларни бир ёқли қилиш у қадар қийинчилик туғдирмади. Ўқ овози атрофга эшитилгандан сўнг навбатдаги хонадонларга жойлашган душманлар ҳушёр тортиб қарши ҳужумга шайландилар.

📌@xazon_rezgi /73

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен ўқиган энг гўзал мисралар...

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#аёл

Аёл - темир буюм эмас.
Аёл бамисоли гул .
У илиқ- иссиқ гапларни яхши кўради .
Унинг учун умр бўйи елкангизни яғир қилиб ишлаганингиздан кўра ҳар куни уч- тўрт оғиз ширин сўз айтганингиз минг марта афзал

Эрих Мария Ремарк

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ибратли

Бу Хиндистонлик миллиардер Хожи Сартаж. У кўплаб мискинларга салмоқли закот бериб оёққа туришларига сабаб бўлган. Бундан ташқари болалар уйларини хам доимий эхсонлар билан таъминлайди.

Бу ишларни Хожи Хиндистондаги ёрдамчисига юклаган. Ўзи эса Расулуллоҳ(с.а.в)га муҳаббати сабаб  26 йилдан бери Мадинада Масжид-ул-Набавияда фаррошлик қилади, таҳоратхоналарни тозалайди.

Биздаги баъзи дўпписи тушса пул бериб олдирадиган такаббур бойлар ўрнак олсалар ёмон бўлмасди.

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   - Абдукадыров! 

   -Мен! 

    Полковник Владимир Соколов сафдан бир қадам олдинга чиққан Абдужабборга кўз ташлаб ҳайрон бўлди: 

   - Сенинг миллатинг нима?  -сўради Соколов қаршисида қад ростлаган оқ юз,  кўк кўзли йигитга қизиқсиниб қараганча,  - қаердансан? 

   - Ўзбекман,  ўртоқ капитан.  Ўзбекистонданман. 
    - Ажойиб!  Фамилиянгдан ўзбеклигингни чамалагандим.  Аммо қаршимга кўринишдан беларусга ўхшаш кўк кўз йигит чиқади деб ўйламаган эканман.  Хўп яхши,- жиддий тортди полковник Соколов,- Ватан олдидаги юксак жанговор хизматлари учун оддий аскар Абдужаббор Абдуқодиров Қизил байроқ ордени билан тақдирланади! 

   - Ватанимга хизмат қиламан!-
    Абдужабборнинг овозида чексиз ғурур ва она Ватанга нисбатан муҳаббат туйғуси яққол акс этиб турарди. 

#давоми_бор

@xazon_rezgi. /72

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍

((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari

👆👆👆👆👆👆
Pishiriqlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlar


🇺🇿Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan✅

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева -Хазонрезги

Маълум бўлишича ортга чекинаётган фрицлар ярадор қуролдошларини ўзларига юк деб ҳисоблаб марказий кўчадан чиқаверишдаги энг охирги уйнинг чердагига ташлаб кетган эканлар.
Абдужаббор госпиталда кўзини очди. У ҳушига келиши билан гарчи барчаси кўз ўнгида бўлган бўлса-да биринчи сўраган кишиси Светка бўлди.
- Ер унга момиқдек бўлсин,- чуқур ҳўрсинди қуролдош дўсти Константин,- энди у орамизда йўқ.
- Қизнинг ўлими бежизга кетмади,- давом этди Вазген,- қиз ўз ҳаёти эвазига сени қутқариб қолди.
Абдужаббор кўзларини бемажол юмди.
- Биз у итдан тарқалганларни уясига қадар таъқиб этишга кетяпмиз. Кимлигимизни бир кўрсатиб қўяйлик, - чуқур тин олди Семён амаки,- докторлар сени бирмунча муддат бу ерда қолишингни айтишди.. Орқа тарафдан теккан ўқ ўнг курагингни тешиб ўтиб ўпкангни ҳам бирмунча жароҳатлабди. Айтишларича жароҳатинг хавфли эмас. Фақат битиб кетиши учун бироз муддат вақт керак бўларкан. Балки тузалиб чиқсанг сени қисмимизга етказишар. Балки бошқа қисмга тушарсан. Олдиндан бир нима деб бўлмайди, ахир бунинг отини уруш деб қўйибди. Хуллас, солдат соғайиб кет ва кўришгунча.
- Кўришгунча, Семён амаки. Кўришгунча, йигитлар! - ётган жойида ўзини дадил тутишга ҳаракат қилди Абдужаббор, - сизларни ҳеч қачон унутмайман. Омад ёр бўлсин...

📌@xazon_rezgi /69

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⁉️Qaysi ayol yoshi kattaroq koʻrinadi?

😮Psixologlarning tadqiqot natijalariga koʻra bu savolga faqatgina noyob iqtidor soxiblarigina javob bera olishar ekan. Oʻzingizni sinab koʻring

Читать полностью…
Подписаться на канал