xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳🔳🔳

Абдужаббор тез орада Освенцим- Аушвиц Биркенау дарвозасининг пештоқига ёзилган "Arbeit macht frei" сўзлари "Меҳнат озод қилади" деган маънони билдиришидан боҳабар бўлди. Бироқ... Бу шунчаки хас-пўштловчи сўзлар эканлигига кўп ўтмай ўзи гувоҳ бўлди.

* * * * *

Маълумот ўрнида:
Немислар (Германия) 1939 йил 1 сентябрь куни Польшага ҳужум қилиб, уни босиб олган. Бу ҳужум Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлганди. Германиянинг тезкор ҳужум услуби ("блицкриг") туфайли Польша мудофааси қисқа муддатда малубиятга учради ва 1939 йил 6 октябрга келиб, Польша тўлиқ ишғол қилинди...
1940 йил май ойида Освенцим концентрацион лагери қурила бошлаган. Дастлаб у Освенцим I кўринишида бўлиб 1940 йилда фойдаланишга топширилган. Бошида у сиёсий маҳбуслар ва бошқа "исталмаган гуруҳлар" учун мўжалланган эди. Кейинчалик 20 баракдан иборат бу бўлим асосий маъмурий марказ бўлиб хизмат қилган. Лагернинг бошқарувчилари ва тажриба ўтказадиган докторлари ҳам айнан шу ерда фаолият юритишган.
Кўп ўтмай Освенцим I ёнига 1941 йилда Освенцим II- Аушвиц Биркенау (ўлим лагери) қурилган. Аушвиц Биркенаунинг асосий вазифаси одамларни оммавий йўқ қилишдан иборат бўлган. Учинчи Рейх аскарларининг йўлбошчиси Адольф Гитлер ташаббуси билан барпо этилган, 175 гектар майдонни эгаллаган мазкур лагерда 300 барак бўлиб, у кунига минглаб одамларни газ камераларида ўлдириб, крематорийларда куйдиришни мақсад қилган.
Освенцим III- Моновиц 1942 йилда асосан кишилар меҳнатидан фойлаланиш мақсадида барпо этилган. Унда маҳбуслар I. G. Farben компаниясига қарашли сунъий каучук ишлаб чиқариш заводларида, шунингдек қурилиш ва ҳарбий ишлаб чиқариш тармоқларида мажбурий меҳнат қилар эдилар.

* * * * *
Лагердаги муҳит кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳолатдаги каби аянчли эди. Бараклар совуқ, заҳ, устига устак ёруғлик яхши тушмайдиган анчли бир аҳволда бўлиб, иложи борича кўп одам сиғдирилиши учун устма-уст қурилган бир неча қават яланг ёғоч кроватлардан иборат эди. Маҳбуслар мазкур кроватларда ярим ёнбош бўлиб ғўладек қатор тизилишиб ётар эдилар.
Лагерга келганининг учинчи куни Абдужабборлар баракидаги эркакларни бир қаторга тизилтиришиб турли хил ишларга саралай бошлашди.

📌@xazon_rezgi /93

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔤🔤🔤🔤🌹🪷🔤🔤
KOMPANIYAMIZGA BARCHA OPA SINGILLARIMIZ SIZLARNI TAKLIF QILAMAN JAMOAMGA QUSHILING

✅CHEGIRMALI XARID VA SOVGALAR
✅SOTUVDAN DAROMAD
✅HAR 20 KUNDA OYLIK
✅ISHINGIZ UCHUN QUSHIMCHA DAROMAD
🔤ISHLASHNI ISTAGANLAR LICHKAMGA YOZINGLAR
@Sevara_FL_Lider_94
@Sevara_FL_Lider_94
Matyoqubova Sevara
@Iroda_Fabirlik
@Iroda_Fabirlik
Hammasini 0 dan o'rgataman
OLLOXGA TAVVAKAL QILING QADIRDONIM
t.me/feberlicsevara

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️

🆕Sizni ayollar uchun maxsus kanalimizga taklif qilamiz🤩

BU KANALDA SIZ❗️

1 Sevgi,munosabatlar va ayollar haqida foydali maslahatlar, sirli hikoyalar va zamonaviy bepul maslahatlar bilan tanishasiz😍

2 O‘zingizni sevib❤️‍🔥 juftingiz bilan munosabatlaringizni yaxshilash sirlari 💜💗

3 🩷 Go‘zallik va o‘ziga ishonchni qayta tiklash uchun ajoyib bepul darsliklar 🥹💗

🌙Kanalimiz bilan Hayotingizni o‘zgartiring va har kuningizni baxtli 💌 onlarida yangi bilimlar oling🤩


/channel/+XUrlkp1L0nUyOTQ6
/channel/+XUrlkp1L0nUyOTQ6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тухум + Кофе ичсангиз борми ана сизга мўжиза❗️

Корея аёлларининг нафислиги сири очилди. Бу рецепт мўжизани ўзгинаси экан. 60 ёшли бувидан 18 ёшли қизга айландим. 7 кунда 10кг озидим. Юзим қолиб сочларимни ҳам нафис қилиб ташлади. Бу унверсал рецепт сирини ортиқ ичимда сақлай олмайман…

Капека турадиган бу рецептни 9 кечадан кўп қўллаш мумкин эмас: Буни қўллаган аёл хинд гўзалларини синдириши аниқ☺️

Мана ўша рецептни ёзиб олинг:
• 1 дона тухум
• Бир чой қошиқ кофе
• Бир ош қошиқ… Батафсил👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Америкалик докторларни иймон келтиришига сабабчи бўлган воқеа

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистонидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди.
Америкалик:
- Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим:
- Худди шундай, - деди. Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим:
- Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан ...

Давомини ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.

Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.

Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.

Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .

Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.

Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...

Амин

Хазонрезги

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар.
Кўп сонли китобсеварларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёпиқ каналга жойланди. У каналда асар воқеалари ҳозир авж нуқтада ва тез орада якунланади. Агар сиз асар воқеаларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни ҳамда финалга муаллиф ҳамроҳлигида етиб боришни истасангиз

Рахматуллаева Гулбаҳор
9860140114298593

карта рақамига 20 000 (йигирма минг) сўм тўлашингиз ва тўлов чеки нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га жўнатишингиз керак бўлади.

(Эслатма:
Бошқа мавзулардаги саволларга жавоб қайтарилмайди! Тўлов қилинган пулингиз турли баҳоналар билан қайтариб берилмайди. Шу сабаб аввал яхшилаб бир қарорга келинг ва сўнгра тўловни амалга оширинг!)

Асар асосий каналда ҳам якунига қадар ҳар куни жойлаб борилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорингизни ҳурмат қиламан

Ёқимли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин...

Эҳтиром билан Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣 📣 📣 📣 📣ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ

🎬НОЯБР ОЙИ УЧУН ЧEГИРМАЛАР
🚧ЖОЙЛАР СОНИ ЧEГАРАЛАНГАН
💃ОЗИШ ИСТАГИДАГИ МАЛИКАЛАРИМ ТEEEEЗЗЗЗ УЛГУРВОЛАМИЗ

🫵СИЗ ОЗИШ КУРСЛАРИМИЗДА
🥗ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ОРҚАЛИ
🍩ХАММА НАРСА ЕБ
ХАМИРЛИ ОВҚАТ, НОН, ШИРИНЛИК ХАМ ИСТEМОЛ ҚИЛИБ 😇😇😇

⏳1 ОЙДА ЎРТАЧА 7 КИЛОДАН 14 КИЛОГАЧА ВАЗН ЙЎҚОТАСИЗ.

🧚‍♀НАТИЖА 💯%
⏰НАЗОРАТ 24/7

💥5+2 МАРАФОНИМИЗ 29 МИНГ
💥7 КУНЛИК ДEТОХЛИ МАРАФОН 49МИНГ
💥1+1 МАРАФОН 100 МИНГ
💥МАРАФОНГА СТАРТ: 5-НОЯБР

ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ УЧУН:
@GozalXusanovna
БИЗНИНГ МАНЗИЛ 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар.
Кўп сонли китобсеварларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёпиқ каналга жойланди. У каналда асар воқеалари ҳозир авж нуқтада ва тез орада якунланади. Агар сиз асар воқеаларидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни ҳамда финалга муаллиф ҳамроҳлигида етиб боришни истасангиз

Рахматуллаева Гулбаҳор
9860140114298593

карта рақамига 20 000 (йигирма минг) сўм тўлашингиз ва тўлов чеки нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га жўнатишингиз керак бўлади.

(Эслатма:
Бошқа мавзулардаги саволларга жавоб қайтарилмайди! Тўлов қилинган пулингиз турли баҳоналар билан қайтариб берилмайди. Шу сабаб аввал яхшилаб бир қарорга келинг ва сўнгра тўловни амалга оширинг!)

Асар асосий каналда ҳам якунига қадар ҳар куни жойлаб борилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорингизни ҳурмат қиламан

Ёқимли мутоалаа ҳамроҳингиз бўлсин...

Эҳтиром билан Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Орадан бир хафта ўтгач келишилган ваъдага мувофиқ Маматурсун шомга яқин Барноларнинг эшигини тақиллатди. Бу пайтга келиб Маматурсуннинг онаси ва сингиллари қўшни қишлоқдаги холасинига кетган , Эътиборхон эса шифохонада навбатчиликда қолган эди.
- Барно опа! Ҳоов, Барно опа! Илтимос буёққа қараворинг!
- Тинчликми, Маматурсун?-ҳаялламай остонада кўринди Барно,- нима гап?
- Опа, ойимларни остонада оёқлари тойиб кетибди. Аксига олиб сингилларим холамникига кетишганди. Чиқиб бир кўриб беринг-чи, оёқлари синмаганмикан? Ҳар ҳолда бу нарсаларга анча тушуниб қолгансиз-ку? Ёки ёнларида бўлиб турсангиз докторга ҳам бориб келишим мумкин.
- Мен ҳозир укаларимга сизларникига чиқаётганимни айтай,- Барно ичкарига кириб бир йўла устига нимчасини илиб чиқди,- қани юрақол. Ишқилиб синмаган бўлсинда оёқлари.
Маматурсун Барнони фонус нури ичкарини нимқоронғи ёритиб турган хонага бошлади:
- Шу ердалар, опа. Кираверинг. Мен ҳозир...
- Омина хола! Омина холааа...-Барно тўрдаги кўрпачада узун бўлиб қорайиб ётган шарпага қараб овоз бераркан ўзига ўзи беозор жавранди,- воей бунча қоронғи бўлмаса бу уй? Одамни юрагини сиқиб юборади-я? Пиликни сал кўтаришса бўлмасмикан?!
Шу пайт эшик қулфи шақиллаб илинди.
Барно чўчиб ортига ўгирилди:
- Ким бу!?
- Мен,- қоронғида Ҳакимнинг дўриллаган овози ваҳимали эшитилди,- тақдир леганлари шу-да, пешонангга ёзганидан қочиб қутилмайсан барибир.
- Нима!? Бу ҳали сени ишингмиди? Омина холам...
- Омина холанг пешинда синглисиникига кетиб бўлган. Тўғрироғи жўнатиб юбордик. Маматурсун ҳам кўча дарвозани устидан қулфлаб даф бўлиб бўлди. У ҳозир укаларингга сени бу ерда қоларкан деб айтиб ўтади.
- Ифлос экансанлар! Ҳайвон! Барибир ниятингга...
Ҳаким Барнога қулочкашлаб бор кучи билан солди. Барно кутилмаган зарбдан йиқилиб тушди. Ҳаким жазавага тушиб қутирганча қизнинг устига бостириб борди:
- Ҳайвон дема мени!? Тушундингми ҳайвон дема!?
Ҳайвон дема!
...
Тун ярмидан оққанда ҳушига келган Барно ёнида тиззасини қучоқлаб ўтирган яримяланғоч Ҳакимга кўзи тушиб алам билан ингради:
- Ҳайвон... Ҳайвондан ҳам баттар экансан. Ифлос! Ер ютсин сени...
Ҳаким индамай ёнида турган кўйлагини эгнига илиб тугмасини қадар экан, Барнога қарамай сўз қотди:
- Ҳадемай совчиларимни юбораман...
- Совчиларинг бошшингни есин... Ўша совчиларинг билан қўшмозор бўл!
Ҳаким Барнонинг қарғишига жавобан миқ этмади. Шу индамаганича хонадан чиқиб кетди...
Барно ўрнидан турмоқчи бўлди. Бироқ бошига чидаб бўлмас оғриқ турган, тинимсиз кўнгли айнир, аъзои бадани зир-зир қақшар эди. У қайтадан бошини ёстиққа беҳол ташлади.
Бир неча лаҳзада орзу-умидлари чилпарчин бўлган қиз ўткир учлари билан юрагига қадалиб азоб бериб туриб қолган тошдек дардни кўз ёшлари орқали чиқариб юбормоқчи бўлди. Бироқ ўша кўз ёшлар ҳам айни дамда унга вафо қилмаганди.
Барно лабларини қаттиқ тишлади. Унинг кўнглидан биттагина савол айланаётган эди:
- Энди нима бўлади? ...

📌@xazon_rezgi /90

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дардинг муҳаббатдан бўлса, шифони ҳам муҳаббатдан изла.

©shom. uz  

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Кайфият 😊

Касб касаллиги деб шунга айтишса керак 😂

Канал манзили 👉🏻
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...

Бир подшоҳнинг оқил маслаҳатчиси бўлиб, неки воқелик бўлса, “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деб қўяр эди. Кунларнинг бирида дастурхон устида ўтирган подшоҳ қўлини кесиб олди. Атрофдагилар югуриб келишди. Подшоҳ маслаҳатчиси одатдагидек: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ: “Қўлимни кесиб олишимда қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Сен аҳмоқсан. Уни зиндонга ташланг, таъзирини есин”, дея амр қилди. Аскарлар маслаҳатчини судраб кетишар, шу ҳолатида ҳам у мудом: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор, ҳикмати бор”, дея такрорлар эди. Маслаҳатчисининг гапларидан подшоҳнинг баттар энсаси қотибди: “Бу жинни бўлиб қолганми, нима бало?.. Ўзини зиндонга олиб кетишияпти-ю, яна тағин “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дейди-я, ахмоқ?! Зиндонда ётишда нима ҳикмат бўлиши мумкин?!”.

Кунлар ўтиб, ов мавсуми бошланди. Подшоҳ аъёнлари билан ўрмонга кийик овига чиқибди. Маълумки, кийик ўта сезгир ҳайвон, шу боис подшоҳ, лак-лак аъёнларини узоқроққа қолдириб, ўрмонга ёлғиз кирди. Подшоҳ кийикни пойлаб, билдирмай таъқиб қилиб бора-бора қаёққа келиб қолганини билмай ҳам қолди. Шу пайт ёввойи қабила кишилардан бир нечаси подшоҳни асир олишди. Подшоҳ овози борича бақирар, лекин аъёнлардан биронтаси унинг гапларини эшитмасди.

Ўша ёввоий қабилада бир одат бўлиб, нима асирга тушса, ҳайвонми-одамми – фарқи йўқ: уни олиҳаларига қурбонлик қилишар экан. Подшоҳ ич-ичидан йиғлар, шу аҳволда ўлиб кетишидан қаттиқ афсус чекар, аммо тақдирга тан бермоқдан бошқа иложиси ҳам йўқ эди.

Бир пайт қабила орасида ғала-ғовур бошланибди. Ниҳоят, улар орасидан биттаси келиб, подшоҳнинг оёқ-қўлларини ечибди-да, “Бор кетавер! Бизга керагинг йўқ!” дебди.

Подшоҳ ажабланиб: “Бу бир ҳийлами? Мен қочиб кетаётганимда ўлдириш режасими?” дебди. Қабила вакили шундай жавоб қилибди: “Йўқ. Сени битта бармоғинг кесилган экан. Биз олиҳамизга айбсиз, нуқсонсиз, мукаммал одамни қурбон қиламиз”.

Подшоҳ ортига қайтиб кетар экан, беихтиёр оқил маслаҳатчисининг гапини эслабди: “Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...”

Саройига келган подшоҳ отдан тушар-тушмас амр этибдики, зудликда маслаҳатчини озод этиб, ҳузуримга келтиринглар...

Маслаҳатчи ҳузурига келгач, аввал ундан узр сўрабди. Сўнг: “Ажиб иш содир бўлди. Аллоҳ таоло мени кесилган бармоғим сабаб ўлимдан нажот берди. Бармоғим кесилишидаги ҳикмат нима эканлигини билдим. Лекин бошқа бир нарса менга жумбоқ бўлмоқда. Аскарлар сени қамоққа олиб кетишаётганида ҳам “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дединг. Хўш, бунинг ҳикмати нима?” дебди. Маслаҳатчи: “Эй подшоҳим, овда доимо мени ҳамроҳ қилмасмидингиз?”. Подшоҳ: “Тўғри, фақат сен билан овга борар эдим”. Маслаҳатчи: “ Агар мени зиндонга ташламаганингизда сиз ила овга чиққан, ўша қабилага бирга асир тушган бўлур эдикки, Сиз бармоғингиздаги жароҳат сабаб ўлимдан қутилиб қолар, мени эса олиҳаларига қурбон қилишар эди. Чунки менда жисмоний нуқсон йўқ, бармоғим ҳам кесилмаган”, дея жавоб берибди...

Подшоҳ Аллоҳ таоло амр этган тақдирдан яна бир карра ҳайратга тушди: “Э-ҳа, ҳар бир ёмонлик ортидан биз билмаган яхшилик ҳам бўлар экан...”

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Якшанба тонги муборак бўлсин
.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қанчалик бой бўлсанг ҳам, фақатгина ея оладиганинг даражада ейсан. Денгизга кўзани ботирсанг, ола оладиганинг даражада сув оласан. Қолгани эса қолиб кетади...

© Жалолиддин Румий

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Опа-сингиллар

Опа-сингиллар турмушга чиқишди: бири мол-дунёси беҳисоб эркатойга, иккинчиси сўмни сўмга улаб яшаётган бечораҳолга.
Опада данғиллама уй, қатор-қатор машина, калондимоғ қайнона, олифта эр.
Сингилда пахса уй, нураётган девор, содда қайнона, меҳнатдан боши чиқмаган эр.
Унисининг қадами ўлчовли, сўровли, терговли. Ўз уйида бегона.
Бунисида борини баҳам кўришган, уйим-жойим деб туришган. Яримта нон — роҳатижон. Қизиқ, кичик қиз опасига ҳавас қилади...
Опа эса синглисига...

Лола Ўроқова

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир киши қассоб бўлиб ишларди. Тонгдан олдин жонлиқларни сўяр, қуёш чиққанда дўконини очар, куни шундай ўтарди. Кунларнинг бирида шомдан кейин уйига қайтаркан, эшикни қоқмасидан олдин, қоронғу, панароқ жойда қичқириқ эшитди. Шошилганча ўша ерга борди. Қараса, бир одамни пичоқлаб кетишибди. Қассоб пичоқни ундан суғириб олди. Ёрдам бериш мақсадида у одамни кўтарди. Унинг танасидан селдек оқаётган қон уст - бошини булади. Бир неча дақиқа у вафот этди. Ҳеч қанча ўтмай оломон йиғилди. Қассобнинг қўлидаги пичоқни кўриб уни қотилга чиқаришди. Қўлга олинди. Маҳкамада суд бўлиб ўтди. Уни ўлимга ҳукм қилишди.

Ўлим ижро этиладиган жойга келтирилганда у бор овози билан бақириб деби:
- Эй халойиқ, Аллоҳга қасам, мен бу одамни ўлдирмадим. Аммо, бундан йигирма йил олдин бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлганман. Мен одамларни у соҳилдан бу соҳилга элтувчи қайиқчи эдим. Бир куни қайиғимга бир гўзал қиз онаси билан бирга ўтирди. Унга маҳлиё бўлдим. Орадан икки - уч кун ўтиб яна келишди. Уни тез - тез кўрадиган бўлдим.

Нигоҳларимиз тўқнаш келар, бир - биримизга илиқ туйғулар пайдо бўлганди. Совчи қўйдим. Отаси фақирлигим сабаб менга қизини муносиб кўрмади. У қиз ва онасини қайтиб қайиғимга ўтказмади. Уни умуман кўрмадим.

Орадан чамаси уч йил ўтди. Бир куни қайиғимга ёш аёл бир ярим, икки ёшли гўдак билан ўтирди. Қайиқ эшкагини эшарканман, тўсатдан кўзим у аёлга тушди. Ҳа, бу ўша, менинг маҳбубам эди. Хурсанд бўлиб кетдим.
- Қани аҳдга вафо, мени эсладингми? - дедим.
- У кўзларимга қарамай, мен турмушга чиқдим. Бу менинг ўғлим - деди.

Аламим, ҳасадим келиб кетди. Ғафлат кўзларимни қоплади. Унга яқинлашдим. У қичқириб:
- Аллоҳдан қўрқинг! - деди. Ўзини ҳимоялашни бошлади. Боласи ҳам йиғлай бошлади. Кўзларим болачага тушди - ю уни забт кўтариб дедим:
- Айтганимга хўп, дегин, бўлмаса боланг ўлади!
Боланинг бошини сувга тиқдим. У типирчилай бошлади. Сўнг чиқардим. Аёл қўли билан кўзларини юмиб олар, лекин иффатсизликка рози бўлмасди. Охирги бор ундан сўрадим, рози бўлмади. Боласининг бошини оёқ - қўллари ҳаракатсиз қолиб, жони узилгунига қадар сувга тиқдим. Жасадини сувга отдим. Навбат аёлга келганди. Уни ҳам рўмолини ечиб сочидан ушлаб бошини сувга тиқдим. Шу зайлда қийнаб ўлдирдим. Сувга улоқтирдим. Бу ишимни ҳеч ким, бирор зоғ кўрмади.
Вақтлар ўтди, ҳеч ким аёл ва болани суриштириб келмади.
Ўзимга ўзим жазодан қутилдим деган эдим ушанда.

Лекин, кўриб турган Яратгувчи ҳаммасидан хабардор экан.
Мана кўриб турганингиздек барибир жазоми оляпман.
Бегуноҳ кишиларни умрига зомин бўлган эдим.
Бегуноҳ бўла туриб ўлдирилябман.

Ўлим ижросини кўргани келган одамлар йиғлашди.

Сўнг у қатл қилинди.

Эй азизлар! Нима қилсангиз қилаверинг, барибир ўзизга қайтади.
Ҳоҳ яхшилик, ҳоҳ ёмонлик.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ажойғбот маълумотлар

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

HALOL BIZNES 🤗
ONLAYN ISH 🥰
KATTA DAROMAD👍
AHIL JAMOA ❤️
HAMMASI BIZDA👆
HOZIROQ MUROJAT QILING!
💥💥💥💥💥💥💥
   /channel/+4gUeYtvyGJRjMGYy
📞 Мурожаат uchun
   /channel/+4gUeYtvyGJRjMGYy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ шаклини сотиб олиш учун админга мурожаат👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Эҳтиборхон чуқур хўрсинди: 
    - Бошимизда шу кунларни ҳам кўриш бор экан-да... Бироқ мен қизимни биламан.  У бу таклифингизга унамаса керак. Ҳар ҳолда ҳозирча...
   Уруш сабаб кўнгли бўшашиб қолган Эътиборхон совчи бўлиб келган Қумрихоннинг кўнглини оғритмай рад жавобини бериш пайидан бўлаётганини Қумрихоннинг ўзи ҳам яхши англаб турарди. У яна бир бор яхшилаб ўйлаб кўришларини сўраб дастурхонга фотиҳа ўқиди. 
    Қумрихонни кузатиб қайтган Эътиборхон Барно ётган хонага  кириб қизидан хабар олди. Бу вақтга келиб Барно уйғонган, қўшни хонадаги суҳбатни эшитиб юраги вайрон бўлган, бундан буёғига нима қилса тўғри бўлиши ҳақидаги оҳири йўқ саволларга жавоб топа олмай жони ҳалак эди бечоранинг.    Оҳирги "Ўзимни бир ёқли қиламан-у,  барчасидан бир йўла қутиламан"  дея келган қароридан онаси ёнига ўтириб, бошини меҳр билан силаган вақтда яна иккиланган аҳволга тушди. "Ойиии... -ич-ичидан ўртанди Барно,-мен-ку, тамом бўлиб бўлдим, аммо сиз... Сиз менинг дард-у фироғимни қандай кўтарасиз? Бунга бардошингиз етармикан!? Малъун Ҳаким мени тириклайин ўлдириб бўлди, бироқ сизни ўзим каби чорасизлик домига қандоқ ташлаб кетаман... Адамлардан айрилганингиз каммиди сизга? Одамлар бунчалар ёмон бўлмаса, ойи? Нафс деганлари уларни бунчалар ҳам ҳар кўйга солавермаса? Ахир қорин дегани бир бурда нонга тўймасми? Йўқ булар бугун эмас, эрта эмас, бир умрлик нафс балосига учраганлар. Булар умрнинг ўлчоғлик эканлигини била туриб тан олмайдиган инсонлар. Уларни инсон дегин келмайди ҳатто... Бундайлар учун ўзлари бўлсалар бас, нафслари қонса бўлгани, бошқаларни одам ўрнида кўрмаслар...
Абдужаббор акааа... Кўряпсизми? Сизсиз Барнойингиз қай аҳволга тушди? Сизсиз уни не кўйга солдилар... Фақат сизнинг эмас, Барнонинг ҳам ён-атрофида уруш бўлди. У ёлғиз ҳолига енгилиб қўйди... Душман таъқибига дош бера олмади. Қаршилик қилишга қурби етмади. Энди унинг насибаси то абад сизсизлик бўлди! Абдужаббор ака !? Айтингчи бунга ҳам уруш айбдорми? Ёки... Ҳаким каби ҳайвонларми?
Ким айбдор... Ким... Ким... "

📌@xazon_rezgi /92

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ шаклини сотиб олиш учун админга мурожаат👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Кун чошгоҳдан оққанда ишдан қайтган Эътиборхон ўрнида олов бўлиб иситмалаб ётган қизини кўриб ҳавотирга тушди: 
    - Вой ўлмасам,  қизим?!  Сенга нима бўлди?  Аланг-оташ бўлиб кетибсан-ку? 
    Барно онасига жавоб берадиган аҳволда эмасди.  У кўзини юмганча дағ-дағ титраб-қақшаб ётаверди.
    Эътиборхон дарровда самоварни қайнатиб, қизига иссиқ сувга қўшиб аллақандай таҳир дорини ичирди. Кўп ўтмай Барно тинчланиб ухлаб қолди. Эътиборхон ишдан чарчаб келганига қарамай қизи уйғонгунга қадар иссиққина атала пиширди. Атала пишгач Барнодан хабар олиш учун унинг хонасига кирган Эътиборхон унинг уйқуда ҳам нимадандир безовталигини кўриб юраги эзилди. "Қизим шўрлик ҳам қийналиб кетди,- ўйлади Эътиборхон куйинганча,- муштдек бошига шунча кўргилик. Бир ёқда отасидан айрилди. Бир томонда эса қайлиғи ҳақидаги бу хабар. Орадан уч кун ўтмай Абдуқаюм аканинг вафоти. Отинг ўчгур уруш минглаб километр наридаги хонадонларга ҳам ўзининг мудҳиш таъсирини ўтказмоқда" ...
- Эътиборхон. Ҳууув, Эътиборхон...

Эътиборхон дераза ойнасидан ҳовлига кириб келган Қумрихонни кўриб ҳайрон бўлди.

- Ассалому алайкум , Қумри опа. Келинг...-меҳмоннинг истиқболига пешвоз чиқди Эътиборхон

- Ваалейкум ассалом, - деди Қумрихон кўзларини четга олиб,- шу десангиз... Мен... Келгандим...Келишимнинг сабаби...
- Келинг, опа, остонада турманг. Уйга кирайлик. Ичкарида бемалол гаплашамиз.
Эътиборхон иссиқ уйдан юпқа кийимда чиққани учун эти жунжикиб қунишиб турарди. Қумрихон унинг ҳолатини тушуниб таклифини рад этмади.
-Олинг, опа,- деди Эътиборхон дастурхонга дуо ўқиб бўлингач меҳмонга чой узатар экан "Менда нима юмушингиз бор?" дегандек Қумрихоннинг оғзига тикилди.
- Мен... - каловланди Қумрихон,- мен, айбга буюрмасангиз...
- Гапираверинг, опа, қулоғим сизда,- унга далда берган бўлди Қумрихон.
- Мен яна Барнохоннинг қўлларини сўраб келгандим, - ичидагини айтиб енгил тортган бўлди Қумрихон,- ўғлим Ҳакимжонга...

- Шунча гапдан кейин-а? - Қумрихонга синовчан тикилди Эътиборхон, -ахир...
Қумрихон қаршисидаги аёлнинг нигоҳларига дош бера олмай юраги "шууув" этиб кетди. У эрталаб ўғлидан "Ойи, Барноларникига совчиликка бориб келинг. Энди унинг онаси қизини менга берса ҳам беради, бермаса ҳам беради" деган гапларидан юраги аллақандай кўнгилсиз ноҳушликни сезгандек бўлганди. Бироқ нима қилсин? Онаси учун боласи бола экан-да, минг ёмон бўлсин ўзи учун дунёдаги энг азиз инсон бўлиб туюлаверар экан. Шу сабаб Қумрихон ўғлининг бетийиқ қилиқларидан бирмунча хабардор бўлса-да, ҳар сафар уни оқлаш учун баҳона топарди.
- Опа, ахир биз Барнони унаштирганмиз. Абдужаббор ҳақидаги анави гаплар тасдиқланмай туриб, қизимни узатиш тўғрисида ўйлаб ҳам кўра олмаймиз. Бу ёқда уруш кетаётган бўлса, тўй ҳақида ўйлаш кўнгилга сиғармиди. Энг асосийси дадамиз...
- Мен ҳам бу гаплардан хабардор бўла туриб эшигингизни қоқдим,-деди Қумрихон Эътиборхоннинг мулоҳазаси бошқа томонлама эканлигидан енгил тортганча,- аммо уруш ўз йўлига, ёшларнинг ҳаёти ўз йўлига. Мана гувоҳ бўлиб турибмиз, ҳарна кўрганимиз ғанимат бўлиб қолди. Бу ёқда ёшларнинг умри ўтиб боряпти...

📌@xazon_rezgi /91

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Йўргакда пишиллаб ухлаб ётган чақалоғини онасининг қўлида кўриб Гулҳаё ҳайрон бўлди:
- Ойи, ухлаётганди-ку, нега кўтариб олдингиз?
- Бу Гулрангнинг эски қўғирчоғи. Деразадан отворай, - деди Матлуба бепарво.
Гулҳаё даҳшат ичида қолди. Сал аввал кичкина синглинининг “Ойимнинг ора-сира хаёли қочиб, ўзини ғалати тутяпти”, дегани ёдига тушди-ю, юраги қинидан чиққудек бўлди. Чунки онасининг кўзлари бежо, кўп қаватли уйнинг очиқ деразаси томон шошиб одимларди. Гулҳаёнинг оёғидан жон кетди...
АСАРНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ
👇👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

5- NOYABR
5- NOYABR
🛍Ozish marafonga marhamat
🛍 Uy sharoitida bir oyda kamida 4 kg dan 14 kg gacha vazn tashlaysiz
🛍Hech qanday dori va kaktelarsiz uy sharoitida ozish yoʻllari
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
✔️OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✔️OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
💯1) oy 50 ming
💯2) oy 100 ming
💯) oy 150 ming
🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
Guruhni korish
🖥🖥🖥🖥🖥
🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?

Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷‍♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍

💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
/channel/+1rWsJ8US3LNlZmE6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…
Подписаться на канал