xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#ДАХШАТ😳
ЭНДИЛИКДА ХАММА АЁЛЛАР УЙДАГИ МАСАЛЛИҚЛАР БИЛАН ШУ ЕРДА ОЗА ОЛАДИ

Озишни истаганлар
БОСИБ КИРИНГ
👇👇👇
/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy
/channel/+OeCvOkaqd7xjZDgy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Бунинг учун нима ишлар қилганини биласанми ,- Қаҳрамон алам билан киноя қилди,- йўқ билмайсан! Сен ва менинг бахтли турмуш қуришимиз учун қанчадан қанча оилалар қон қақшади. Дадажонимиз сени бошингни айлантирган , менга турмушга чиқишдан айнитган анави талаба йигитни қайтиб ўнглаши амри маҳол қилиб касодга учратди. Бу ишлар натижасида унинг отаси ҳам оламдан ўтиб кетди. Ҳа айтганча , дадамизни гумашталари ўша йигитнинг қўл телефонини ўғирлаб у кишига келтириб беришганларидан сўнг сен менга турмушга чиқадиган бўлиб қолдинг. Ажжойиб-а ?

- Йўқ ишонмайман ! Бу сени ёлғонларинг?! - Шаҳноза ўзини боса олмай Қаҳрамонни сансирай бошлаганди ,- тўғри дадам фаришта эмас . Хато , камчиликлари бир дунёдир. Аммо бунчалик разил эмаслиги аниқ. Билмадим бу ёлғонларнинг тагида нима бор ? Ўтган сафар Катя опа ҳақида айтганларинг каби бу сўзларинг ҳам уйдирма !

- Тўғри ,- ишшайди Қаҳрамон ,- Катя опа ҳақидаги гаплар ёлғон эди. Ўша вақтда сени дадангга қарши қайраб бу ерда ушлаб қолишим учун эди зарур эди бу ёлғон. Аммо ҳозирги айтганларим рост . Негалигини айтайми ? Сабаби энди ишим битди. Энди қимматли "дадажоним"нинг барча мол- мулки менга ўтиб бўлди .

- Мен бу ёлғонларга ишонмайман. Сиз бу сўзларни атай айтаяпсиз. Мен дадамнинг фарзанди бўлмасам, ўша хонадонда туғилганимни қандай изоҳлайсиз ? Ахир Назира буви ҳам "Онанг ҳомиладор бўлганда ундай эди , онанг ҳомиладор бўлганда бундай бўлганди" деб бекорга гапирмагандирлар.

- Воой соддаей ? Онанг ўша хонадонда ҳомиладор бўлиб юрса Ғулом ака отанг бўлиб қолаверадими ? Бўпти бошингни қотирмайман. Қисқаси даданг, йўғей дадам сенинг онангга ҳомиладор пайтида уйланган . И всё !

Шаҳноза ҳозиргина Қаҳрамондан эшитганларини ҳазм қила олмай бошида оғриқ турди. Камига эрталаб ичган дорини таъсири тугай бошлагани учун аъзои баданини босаётган титроқ уни ўз исканжасига ола бошлади.

- Мени буларни шундай ташлаб қўяди деб ўйлайсизми ? - Шаҳноза ўрнидан туриб бориб ошхонада дори ичар экан ўша ердан туриб сўзини давом эттирди,- сиз шунча қилғилик қилиб жавобгарликдан қутилиб қоламан деб ўйлаяпсизми ? Мана бу тугамас кон бўлган дориларни кетини узмай қаердан олишингиз ҳам шубҳали. Қолаверса хўп майли мен шунча йилдан буён дада деб келган инсон сизнинг дадангиз бўлсалар , ортларидан қилиб юрган шунча ишингизни кечирармиканлар ? Арслон қариб тишлари тушган деб ҳотиржам бўлманг , ҳали унинг тирноқлари бус- бутун бўлиши мумкин .
Ундан кейин сиз айтган талаба йигит - исмлари Жаҳонгир эди , ана ўша йигит ва қишлоқдошларига қилган виждонсизлик ( имоним комил ўша қаллоблар ичида сиз ҳам бўлган бўлишингиз аниқ) шунчаки жавобсиз қолади деб ўйлайсизми ?

Шаҳнозанинг дори таъсирида боши айлана бошлади. Унинг сукут сақлаб жим бўлиб қолганидан ҳайрон бўлган
Қаҳрамон ошхонага чиқди.

Қаҳрамон Шаҳнозадан бу қадар шижоатни кутмаган эди. У отаси Ғулом аканинг бор мол- мулкини ўзлаштириб олган бўлишига қарамай, ҳали у билан орани узил- кесил очди қилишга тайёр эмас эди. Бу ёқда Қаҳрамоннинг энг нозик нуқтаси гиёҳванд моддалар олди - бердиси билан боғлиқ масалалар ўртага тушса Қаҳрамон шунчаки бир четда оддий томошабин бўлиб қолиши мумкин эмас . Демак , Шаҳнозанинг тили Қаҳрамоннинг бошига бало бўлиши аниқ . Бунга ҳозир йўл қўйиб берса , кейинги пушаймондан фойда йўқ.
Қаҳрамон ошхона столига мук тушганча хаёлларига ғарқ бўлган Шаҳнозанинг ортидан борди . Қахрамоннинг мияси яшин тезлигида ишлаб кетди. У идиш- товоқлар тартиб билан териб қўйилган жавондан дастаси пластмасдан ишланган темир товоқни олди- ю , бор кучи билан Шаҳнозанинг боши аралаш бўйнига туширди .

    Орадан беш дақиқа ўтмай ҳаёт аломатлари буткул тарк этган Шаҳнозани кўтариб чиққан Қаҳрамон уни учинчи қават зинасидан пастга улоқтириб юборди...

@Xazon_Rezgi /42

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ўзинггаям ўзингни ҳавасинг келиб турсин...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!

Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

P.S.: Тарбия шундай нозик нарсаки, ундаги сал хатолик ҳам бир одамнинг бутун бир умрига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди!

©интернет

Каналга аъзо бўлиш
http://t.me/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.

Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.

Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.

Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .

Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.

Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...

Амин

Хазонрезги

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Menda "BAXT VA BOYLIK SARI" vaksinasi bor.
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣

O‘zini sevib, hayotini o‘zgartirishni xohlaydigan ayollar bugun sizni kuninggiz.
Vebinarda bo‘ladigan mavzular:
💸Erni boy qilish sirlari
O‘zim o‘zgarmasam olam o‘zgarmas
🧲Borliq tortishish qonuni
💰Ayollarni pul patoklari yopiqligini asosiy sabablari
💃Ayollik energiyasi orqali erkak omad va pul yo‘llarini ochilishi
Va yana ko‘plab mavzularga jonli javob olasiz

🤷‍♀Xo‘sh kim qashshoqlikdan va pulsizlikdan davolanishni xohlaydi???
Men 17 yillik tajribaga ega professional psixolog Go‘zal Bahadirovna 3-4- dekabr kunlari ushbu "BAXT VA BOYLIK SARI" vaksinasini mutlaqo bepul taqdim etaman.

Bu vaksina faqat chatda jonli qatnashganlarga beriladi. Vaksinalar soni chegaralangan tezda bizni kanalga obuna bo‘ling!
💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃
Manzil:

/channel/guzal_baxodirovna

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

аҳволи бирмунча енгиллашгач , клиникага бориб атрофлича текширувдан ўтиш зарурлигини таъкидлаб кетишди.

- Бундай оғриқлар яхшилик аломати эмас,-деди ўзини Камола опа деб таништирган шифокор,-бу аҳволда вақтидан аввал чала туғиб қўйишингиз мумкин. Шу сабаб текширувлардан ўтиб, зарур бўлса шифохонада ётиб даволанишингиз лозим.

    Кечга яқин Нилуфар келинойисини ўзини яхши ҳис қилаётганлигига ишонтириб кузатиб қўйган Шаҳноза эртаси куни илк бора мустақил тўрт бекат нарида жойлашган хусусий клиникада текширувдан ўтишга қарор қилди.

"Қачонгача Қаҳрамон акани эргаштириб юришим керак?-йўлга тушар экан зарда билан ўйлади Шаҳноза,-кошки у кишига мен ёки боламнинг қизиғи бўлса ?!"

Бу вақтга келиб Қаҳрамоннинг икки, уч кунлаб йўқ бўлиб кетиши одатий ҳолга айланган эди. Шаҳноза ҳам уни интиқиб кутмас, қанча йўқ бўлиб кетса шунча кўнгли тинч эди.

Эшикма-эшик юриб , охириги хонада ўзини атрофлича текширган шифокор аёлнинг ранги ўчиб кетгани Шаҳнозанинг назаридан қочмади.

-Сиз ким билан келгандингиз?- сўради шифокор Шаҳнозага зимдан назар ташлар экан,- турмуш ўртоғингиз...

- У киши чет элга кетганлар,- Шаҳноза қандай қилиб ёлғонлаганини ўзи сезмай қолди ,- кўзим ёришига етиб келишлари керак, яъни икки ойларда .

- Бу ерда бошқа яқин қариндошингиз йўқмилар?-савол беришда давом этди шифокор .

Шаҳноза "Йўқ" дея бош чайқади:

- Ойимлар бор эдилар, оламдан ўтиб қолдилар ,- деди у шифокор ўзига ниманидир айта олишга қийналаётганлигини ҳис қилганча юраги ивишиб ,- нима гапингиз бўлса ўзимга айтаверинг , мен кўринганимдан кўра анча кучлироқман.

Шифокор ручкасини столга тақ - тақ урганча бир муддат ўйланиб қолди .

- Доктор...

- Айтинг-чи , турмуш ўртоғингиз билан яқин қариндош эмасмисиз ?

- Йўқ... Яқин қариндош эмасмиз...

-Шу вақтгача кўрикдан ўтказган шифокорлар сизга ҳеч нима дейишмаганми ?

- Йўўўқ , бари жойида дейишган ...

- Биласизми , мен ҳозир сизга айтадиган гаплар ҳозирча тахмин. Буларни шу учун гапиряпман-ки , сиз мукаммалроқ текширувдан ўтишингизга тўғри келади.

- Нима учунлигини билсам бўладими ? - савол берганда ўзини танлайи қуриб қолгандек ҳис қилди Шаҳноза

- Сиз ҳавотир олманг. Бари назорат остида. Фақат фарзандингиз ҳомила кўрсатилган муддат бўйича бироз ривожланмаган. Одатда бундай ҳолат яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда , яна ҳомила ривожига тўсқинлик қиладиган дорилар қабул қилганда , ундан кейин ...

Шаҳноза барини тушунди !

Нима учун шифокорнинг тайёр маълумот бўлишига қарамай "Қон босимингизни ўзим ҳам бир ўлчаб кўрай" деб ҳар иккала билак томирларни яланғочлаб тикилганини , нима учун Қаҳрамон унинг ёлғиз ўзини шифокор кўригига жўнатмагани , нима учун асабни тинчлантирувчи дорилар оддий дорихоналардан топилмаслиги , нима учун ...

Шаҳнозанинг ўтирган жойида кўзи тиниб кетди.

- Туззукмисиз ? - сўради шифокор ранги қув ўчиб кетган жувондан ҳавотир олиб ,- илтимос, қўрқманг . Бу шунчаки тахминлар холос. Аниғини батафсил текширувдан ўтганингизда биламиз, -шифокор сал аввал ҳомиланинг юз фоиз нуқсон билан туғилиши кутилаётганлиги ва туғилажак бола ногирон бўлиши ҳақидаги маълумотни қоғозлар орасидан секин ажратиб олди-ю, ўзини бир амаллаб қўлга олиб Шаҳнозани юпатишда давом этди,- аммо унда ҳам ҳотиржам бўлинг . Бирор салбий ҳолат аниқлангудек бўлса , ҳали вазиятни назорат қилиш учун вақтимиз бор.
Шифокор Шаҳнозага яна анча вақт далда берди. Ўзини қўлга олганига кўзи етгач , умумий текширув учун йўлланма ёзиб бериб кузатиб қўйди.

Шаҳноза уйга бир аҳволда қайтди ва кутилмаганда эрига дуч келди:

- Ҳаа санғи қайси ўйнашингникида эдинг ? Нега телефонни кўтармадинг ?

- Менда ўйнаш нима қилсин ? - Қаҳрамон кутмаган ҳолда ҳотиржам жавоб қайтарди Шаҳноза,- Ўзингиз ҳам қаердан қуёш чиқиб пайдо бўлиб қолдингиз ? Ё "Зўрға гиёҳванд қилган хотинимни дориси тугаб қолдими?!" деб ҳавотир олдингизми ?

Қаҳрамоннинг яхшигина кайфи бор эди. Бироқ Шаҳнозанинг охирги сўзлари унинг тароқ кайфини учириб юборгандек бўлди ...

Муаллиф : Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /40

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

- Эй овсар ?! Бу аҳволда хотининг қанақа қилиб фарзанд дунёга келтиради ? Шуни ўйладингми ?

- Биров унга туғсин деяптими ? Шахсан менга у туғиб берадиган боланинг кераги йўқ. Уям шунга жон десин- у , ҳаётдан баҳра олиб кайфини суриб яшайверсин,- беписандлик билан қўл силтади Қаҳрамон

- Буни қара-я ? - Акромнинг кинояли нигоҳи Қаҳрамонни хушёр торттиргандек бўлди,- сен аёлингни "Зўр шифокор дўстим бор" деб олиб келгансан-да а ? Ўша зўр шифокор дўстинг , яъни мен Шаҳнозангни энг камида икки ойлик ҳомиласи бор деб ташхис қўйиб бўлдим . Истаган жойингга бориб текширтир. Гапим рост чиқмаса одаммасман.

- Одаммаслигингни энди билдингми ? - ҳиринглади Қаҳрамон , - буни операция столида жон талашиб ётган беморнинг яқинларидан пора олиб ишдан ҳайдалганингда ўйлаш керак эди. Ҳалиям менга раҳмат де. Ўшанда орага тушмаганимда...

- Э бўлди , ўтган гапларни ковлаштирма , сассиғидан бошқа нимаси чиқади !? Сен яхшиси бу ёғига нима қилишни ўйла ?

Қаҳрамон шундагина Акромнинг хазиллашмаётганига ишонди.

- Сенингча Шаҳноз ҳақиқатдан ҳомиладорми ?

- Боядан буён нима деяпман сенга ?

- Менга қара шунча ичган дориси билан унинг дунёга келтирадиган боласи ... Ҳалиги нима десам экан ? Болалик қилмаса керак-а ?

Акрор кўкрагини тўлдириб ҳаво ютди:

- Шунақароқ ..

- Шунақами ё шунақароқми ?

- Шунақа !

Қаҳрамон беписанд қўл силтади :

- Шунақа бўлса , бундай боланинг боридан йўғи,- у шундай деб Акромга тагдор қаради,- бояги рўйҳатга шу боладан сип- силлиқ қутиладиган доридан ҳам қўшвор.

- Бу нарса умуман мумкинмас! - дарҳол эътироз билдирди Акром,- биринчидан хотинингни боласи тушса докторга боради, сабаби бу биринчи ҳомиласи , шунга ўзини қандай тутишни билмайди. Докторга бориши билан "дори"га ўтириб қолгани дарров маълум бўлади. Шунга ҳозирча болага зарар қилмаганинг маъқул. Қолганини вақт кўрсатади.
Бола туғилгунча режалаштирган ишларинг битиб қолар. Орадаги консультацияларни бир амалларсан. Тўғриси бошим қотиб кетди. Хотинингни шу дорига ўргатишинг шартмиди?

- Шундай қилмасам у икки дунёда ҳам мени эр сифатида қабул қилмасди,- ўшшайди Қаҳрамон ,- Шаҳнозни менга турмушга чиқиши қанчадан қанча одамга қимматга тушганини билмайсан-да. Уни бироз муддат бўлсаям ёнимда ушлаб қолишнинг ягона чорасиям шу- дори .

- Э ягона чоранг қурсин сени ?! Ана Заринанг бор-ку , туппа-туззук яшаб юргандинг. Вақтида ўшанинг ишқида адо бўлган ҳам ўзинг эмасмидинг?

- Ҳалиям унинг ишқида адоман ,- дарҳол эътироз билдирди Қаҳрамон,- сенга ким айтди Қаҳа Зарини ташлаб кетган деб?! Шаҳноз шунчаки мен учун шанс ! У орқали қимматли дадажонимдан ўзимга тегишли давлатни ажратиб оламан. Етар бировнинг боласи мени ўрнимни шунча вақт эгаллаб "жить" қилгани. Шаҳнозхон ўн тўққиз йил менга тегишли бўлган мол-мулкнинг танҳо маликаси бўлди. Ўша вақтда менга қанақа муомала қилганини биласанми ? Мени бир тийинга олмаган. "Сенам одаммисан ?!" дегандек мен тарафга бир қиё боқишга оғринарди. Айтишади-ку "Бойникини бойтеват қизғанибди" деб. Қимматли "дадажоним" бўлса "Шу йигит менинг ўғлим" деб бир бора тан олишга ҳаддилари сиғмади. Алам қилмайдими ? Хуллас бунинг сабаблари бир талай .

- Нима бўлгандаям , бу ёғига эҳтиёт бўлмасанг бўлмайди,- таъкидлади Акром.

Қаҳрамон ўйланиб қолди, сўнг ўрнидан туриб Акромга "хўп майли , кўндирдинг!" дея қўл ташлади.


- Бунча қолиб кетдингиз ?- деди Шаҳноза ташвишланиб ,- нимагадир кўнглим ҳижил бўлиб кетяпти.

- Ўзаро гапларимиз бор эди ,- деди Қаҳрамон ҳотиржам оҳангда ва Шаҳнозага аста зимдан разм солди.

Келинчакнинг оппоқ юзлари янада оқариб кетган , олдинлари қоп-қорайиб мавж уриб турувчи қош- киприклари сийраклашиб рангсизлангандек эди. "Лаблариям гезариб кетибди. Бу кетишда ҳомиладорлигини ҳадемай ўзиям сезади. Ўшангача чорасини кўришим керак. "Дадажоним"дан Ўзимга тегишли молк- мулкни номимга расмийлаштириб олишим лозим. Уфф... Нимадир қилишим керак.

Қаҳрамон йўл юзида кирган дорихоналардан Акром ёзиб берган "дорилар топилмагач" ,

@Xazon_Rezgi /38

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Suratda nechta tuxum bor ?
Aqlingizni sinab ko‘ring.

  Ko‘rinishidan oddiy ko‘ringan jumboqni atigi 5% odamlargina to‘g‘ri topa olgan.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga
❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz  togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬

✍️  MUROJAAT UCHUN: @
Shokhida_blogs

/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)



     Ошхона зинасинининг қирраларидан куч билан  юмалаб тушган аёл шўрлик  бетон йўлакка зарб ила урилиб ҳушини йўқотди.
    - Манга шайтон қилиғингни қилма, ўзингча кўзимни юмиб олсам раҳми келади деяпсанми ,- Шоди Назирани бир тепди- ю , Онасининг хонасига кириб кетди.
     Онаси билан обдон гурунглашиб орадан бир соатча вақт ўтиб ташқарига чиққан Шоди Назирани ҳамон  ўша аҳволда ётганини  кўриб ҳайрон бўлди.  Мук тушиб ётган  Назирани ўгириб кўриб лабларида қотиб қолган қонга кўзи тушгач , аҳвол жиддийлигини англади ...
    Назирани қовурғаси синиб , ички аъзоларини йиртиб юборган экан. Вақтида ёрдам кўрсатилмагани туфайли кўп қон йўқотилганини жувоннинг ўлимига сабаб бўлганди.
    Рихси опоқининг синглиси опасининг даргоҳида йигирма беш йил яшаб кўзи кулмаган қизини ортга қайтара олмаслигини ҳис қилар экан , Назиранинг "шундоққина оёғи сирпаниб" ўлим топганига "ишонган" бўлди.
      Назиранинг маъракасида ўтирганлар қизнинг  Онасини "Худога солдим" деб шивирлаб йиғлаганида унинг айнан  нима деётганини тузук - қуруқ англай олмадилар.
     Рихси опоқи тўғри айтган экан ...  Билиб айтган экан:
    - Назирасиз ҳаёт тўхтаб қолмас экан. Қуёш чиқаверар , тонг отаверар , кун ботаверар экан.

    "Эр зотига хотин қаҳатмас!"

     Рихси опоқи Назиранинг ўлимидан икки ой ўтмай Шодини уйлантириб қўйди . Шоди бу сафар ҳам анъанага кўра Онасининг тавсиясига кўра қариндошдан қиз олди . У иккинчи бор  тоғасининг ўн йил турмуш қуриб фарзандсизликдан қайтиб келган қизи Зебига уйланди. Шоди Зебига уйланиб хафта ўтмай битта нарсага қаттиқ ажабланди :
    - Ёппирай , Зеби аммаси Рихси опоқининг, яъни Онасининг  худди ўзи экан ? Айтишадику "униси  из қолдирган , буниси босган!" деб .
    Бу сафар Зеби  Рихси опадан аввал отни қамчилади. Ўткиргина янги келинчак Шодини ўз йўлига солиб олди.
    Орада Рихси опоқи кўрпа- тўшак қилиб ётиб қолди . Кўрган доктор "соппа- соғ" дея ташхис қўйган Рихси опа нима учундир қаддини тик тутиб тура олмайдиган бўлиб қолганди .
     Зеби касал қайнона  боқишдан тезда зерикди . У аста - секин эри йўқлигида қайнона аммасига тирсиллаб гап қотишни ҳам уддалай бошлади .
    - Ойижон ,  кундошим Назира калтак еб , еб гуноҳлари тутдек тўкилиб ўлиб кетганини эсласам , битта нарсага ажабланаман... Раҳматли қайнотам барвақт ўлиб кетмаганларида сиз ҳам анча- мунча  бегуноҳ бўлармидингиз ?!...
    Майли , уни- буни қўйинг! Мен ўғлингиз билан оғайнилариникига ўғил тўйига кетяпман.    Сизга эса ўнг қўлимни ўйнатиб нон - палов пишириб қўйдим. Мазза қилиб еб оларсиз.
    Зеби саллона қадамлар билан хонани тарк этаркан ,  Рихси опоқи келини  бир лаган қилиб қўйиб кетган ,  картошкасига иссиқ ўтмаган , қотган нонлари такур - тукур бўлиб ётган таомга қараб оҳ тортди:
    - Оҳ Нази... Назии...  Сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди ...

    ▪️▪️▪️

   Мен Назира опани вафотидан кейин кўп бора тушимда кўрдим ... Доим кўзга сокинлик бахш этадиган яшил рангдаги  кўйлак ва пушти  рўмолда кўринардилар улар. Ва ҳамиша маъюсгина  жилмайган...
    Аллоҳим жаннати билан сийласин сизни , Назира опа...


Муаллиф : Хазонрезги

@Xazon_Rezgi           

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бугундан қиш фаслида яшаймиз.
Янги фасл хайрли, барокатли бўлсин

Ассалому алайкум. Якшанба кунингиз файзли ўтсин....

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

- Мен аҳмоқ уларга турмушга чиқишга розилик билдириб юборибман . Нима қилай , тилёғламаликни билмайман. Шунга ноз - фироқ, ишва-карашма қилиб ўтирмабман. Кейин эса совчи келиши кутилаётган санада Жаҳонгир ака бир дунё хабар жўнатибдилар. Ичи тўла таъна-ю маломат ,- Шаҳнозанинг мунчоқдек кўзларидан оппоқ юзига ёш юмалаб туша бошлади,- нима эмиш, мендака қизга уйланиб бўлмасмиш. У ёзилган сўзларнинг бари эсимда йўқ. Аммо у сўзлар шундай сўзлар эди-ки, ҳар бирига сўхтаси совуқ илонларнинг бир галаси шарт пўст ташлаб юборарди.

- Бўлиши мумкин эмас ! - шарт кесди Ойдин,- у йигит , яъни Жаҳонгир ака бундай сўзларни ёзадиган даражада дилозор , бетгачопар эмас эди. Сен ўзинг буларни Жаҳонгир ака ёзганига имонинг комилми ?

- Хабар у кишининг профилидан келганидан кейин яна ким бўлиши мумкин ? - Шаҳнозанинг кўнглига аввалам гумон оралаганди, бироқ...

- Тўхта-чи ? - бирдан ҳовлиқди Ойдин ,- ўша хабарни қачон олганинг ёдингдами ?

- Хаа албатта ,- деди Шаҳноза "у кунни унутиб бўлардими?" деган оҳангда,- аниқ ёдимда . Ўша куни июнь ойининг учинчи шанбаси эди. Хабарни ўқиганимдан кейин аччиқ устида Жаҳонгир акага қайта-қайта хабар ёздим, бироқ жавоб келмади. Кўп ўтмай у кишининг аккаунтлари бир йўла ўчди.

- Шошмачи , ҳозир ...

Ойдин чўнтагидан қўл телефонини олиб ундан қандайдир маълумот қидира бошлади. Кўп ўтмай ўзига ўзи гапирган куйи сўзлай кетди :

- Ҳа бу аниқ ! Сен "Жаҳонгир ака менга маломат тўла хабар ёзди" деганингдаёқ кўнглимда шубҳа туғилганди.

- Тушунмадим ? Тушунтириброқ гапир? - юраги тошди Шаҳнозанинг.

Ойдин оғир ютиниб олди-ю , Шаҳнозага ўз хулосаларини сўзлай бошлади:

- Ўша вақтда мен ва махалладан яна ўн нафар йигит -қиз Жахонгир аканинг боғига ҳашарга чиққандик. Айнан сен айтган санада. У сананинг аниқ эсимда қолганини сабаби ўша куни кичик синглимнинг туғилган куни эди. Биз боғда кечгача қарашдик. Жаҳонгирнинг дадаси Жавлон ака олхўри меваларини кўтарасига Россияга олиб бориб сотадиган савдогарларга бергандилар...

Ойдин Шаҳнозага бир бош бўлган воқеани гапириб бераркан, Жаҳонгирнинг телефони боғнинг ичида тўсатдан йўқолиб қолганини , етмишдан ортиқ одам суюнчи эвазига ҳам боғнинг тит- питини излаб топиша олмаганини , сўнгра эртаси куни Жавлон акани савдогарлар чув тушириб кетгани , натижада қўшни деҳқонлар ҳам касрига қолиб хонавайрон бўлганидан қаттиқ куйинган Жавлон ака бошига қон қуюлиб вафот этгани ва ниҳоят Жаҳонгирнинг Россияга ишлашга кетишга мажбур бўлгани ҳақида сўзлаб берди .

- Вооой , - Шаҳнозанинг аъзои баданидан муздек тер чиқиб кетди,- демак ... Бояқиш Жаҳонгир ака. Бошига шунча савдолар тушибдиям мен билмабман.

- Шаҳноза , нега рангинг қув ўчиб кетди ? - Ойдин Шаҳнозанинг титроқ босиб келаётган вужудига қараб қўрқиб кетди, - иссиқ чой берайми ?

- Сумкамда дори бор эди ,- сал нарида турган сумкачасига талпинди Шаҳноза.

Дорини қабул қилгандан ўн дақиқалар ўтгач Шаҳноза ўзига келгандек бўлди.

- Ойдин. Менинг юрагим ёмон бўлиб кетаяпти. Назаримда бу ишларнинг тагида бир гап бор. Мен шунча кунлардан буён Жаҳонгир акадан бекорга ранжиб юрган эканман. Яна аччиқ устида ўзим ёқтирмаган инсонга турмушга чиқиш қарорини берганимни кўр. Бу ерда бўлса Жаҳонгир аканинг бошига шунча кўргилик тушган экан...
Шаҳноза шундай деб ўйланиб қолди. "Қизиқ , Жаҳонгир аканинг телефони бежизга йўқолмаган шекилли. Телефон йўқолганининг эртасига менга анави лаънати СМСнинг бориши шунчаки тасодиф эмаслиги аниқ. Демак ...
Ўша охирги учрашувда Жаҳонгир ака "Бир хафталик зарур ишим бор" деганда боғдаги меваларни саранжомлашни назарда тутган эканда. Ҳосилдан салмоқли пул тушиши ва шунинг эвазига ўғлини уйлантиришни мўъжал қилган экан-да унинг ота- онаси.

"Талаба йигит" - дадам ва Қаҳрамон ака Жаҳонгирни қачондан буён кузатишган экан ? Орамизда бўлган аҳду паймонимиздан хабардор бўлишгани учун уюштирилмаганмикан бу ишлар ? Ҳа бу аниқ ! Аммо улардан қайси бирининг иши бу ?! Қаҳрамон ака қилган десам у бу даражада қудратли эмас ...


@Xazon_Rezgi /35

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Йигитнинг кўнглида "Бир куни қиз билан албатта хабарлашаман" деган илинж бор эди. Шу билан бирга у қизнинг йўлини ортиқ боғламоқчи эмасди. "Агар Шаҳноза сизни кута олмайман деса унга фақат бахт тилайман,- дея режа қилган эди йигит,- сабаби бунча қарздорлик билан икки- уч йилсиз қаддимни тиклашим даргумон-ов..."
   
Бироқ... Қани бу юракка буйруқ бериб бўлса...

Кўпинча ақл тан олганни , юрак тан олмас экан.

Ақл билан юрак жангга киришса ҳар сафар юрак ғолиб бўларкан. Ва ўша дақиқаларда Ўзининг бу сафар ҳам мағлуб бўлганини англар эмиш...

Жаҳонгир ҳам худди ана шундай ҳолатда эди. Ақли "Қўй , у қизни энди ўйлаганингни фойдаси йўқ" дегани билан бебошгина юраги Шаҳнозани қўмсайверарди.

Ахири бўлмади. Жаҳонгир Комилни қистовга олди:

"Жон ўртоқ , менга Шаҳнозанинг хабарини билиб бер" ...

Ана шу илтимосидан кейин Комил дарҳол " Хўп , албатта суриштириб , телефон рақами ўзгарган бўлса уни ҳам топиб берганим бўлсин" деб жавоб қайтарди-ю , шу билан тим-тирис ғойиб бўлди.

Хафтада икки , уч бор хабарлашиб турган дўстининг тўсатдан ўзини четга олганига Жаҳонгир дастлаб ҳавотир олди, бироқ кўп ўтмай бу ерда Шаҳноза билан боғлиқ қандайдир нохуш воқеа борлиғини тахмин қилиб юраги ивишди.

"Комил, назаримда сен мендан бир нарсаларни яшираётгандексан. Илтимос , нимадир бўлган бўлса ҳам барини рўйи- рост айтиб қўяқол. Кунда бир ўлгандан бирйўла бир ўлган яхши. Мени тушундинг деб ўйлайман"

Жаҳонгирнинг саволига кўп ўтмай Комилдан жавоб келди.

"Жаҳон. Элчига ўлим йўқ. Мен ҳам совуқ хабарчи бўлишни истамаган эдим. Аммо начора. Ҳақиқатни билишга ҳаммадан ҳам сен ҳақлисан. Хуллас, Шаҳноза турмушга чиқибди. Ўша дадасини ёнида юрадиган Қаҳрамон деган ҳайдовчисига. Аниқлаганим шулар..."

Жаҳонгир хабарни ўқиб дард билан оғир нафас олди :

"Аслида воқеалар ривожи шунга қараб кетаётганди . Шаҳнозанинг азалдан менга турмушга чиқиши ақлга сиғмас гап эди. У қайда-ю, мен қайдаман?! Айниқса бошимга тушган воқеалардан сўнг.

Начора...

Шаҳноза ... Иккимиздан ҳеч бўлмаса сен бахтли бўлишинг керак-ку ?! Энди билдим нега рақаминг ўзгарганини ? Бу қарорга келиш сенгаям осон бўлмагандир ? Ахир орамизда қанчалар соф туйғулар бор эди. Улардан кечиш шунчаки оддий иш эмас эди.
Мен эса... Менимча сени ҳали бери унута олмасам керак. Балки умримнинг охиригача юрагим кунда ақалли бир бор Шаҳноза деб ожизгина уриб қўяр.

Билмадим . Буёғини энди вақт кўрсатади.

Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор дейдилар.

Сени турмушга чиқишингни ҳам яхши тарафи бор. Мен ҳам энди эс- ҳушимни йиғишим , онам ва сингилларим учун ҳаракат қилишим керак. Ахир энди дадамнинг ўрниларида оиланинг бош эркаги бўлиб қолдим. Шунга яраша иш қилишим керак. Дадам ҳам қабрларида тинч ётишлари учун бу дунёда ўзларини қарздор деб ҳисоблаган инсонлар билан орани очди қилмасам бўлмайди. Энди ҳаётимни асосий мақсади шу !"

▪️▪️▪️

- Қаҳрамон ака,- деди Шаҳноза ўлганининг кунидан эрига жилмайишга ҳаракат қилиб ,- неча кундан буён шу тўрт девор ичида юрагим сиқилиб кетди. Бир ўзим ўтираверганимдан ҳудди гиёҳвандларга ўхшаб фикр-у хаёлим дори ичишда бўлиб қолганга ўхшаяпти.

Қаҳрамон Шаҳнозанинг "ҳудди гиёҳвандга ўхшаб" деган сўзларидан ичидан қириинди ўтди :"Наҳотки сезиб қоляпти ?"

Шаҳноза эса унинг гумонларини нари сургандек сўзида давом этди :

- Илтимос , мени бир айлантириб келинг. Бу ерда бир ўзим диққинафас бўлиб кетдим.

- Қаерга бормоқчисан ,- деди Қаҳрамон унга синовчан тикилиб,- дадангларникига олиб борайми ёки бошқа бирор мўъжалинг борми ?

- Ёзда шаҳардан кўра сўлим тоғ ёнбағри яхши. Мени ҳам ғир-ғир шабадалар эсиб турган , зилол сувлари оқиб турган жойларга олиб боринг.

- Яхши ,- Шаҳнозанинг таклифига дарровда кўнақолди Қаҳрамон,- тайёр бўлиб тур. Бир соатларда йўлга тушамиз...

Шаҳноза Қаҳрамонни кузатиб қўяр экан унинг изидан "Бошланиши чакки эмас" дея шивирлаб қўйди...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /33

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

15-қисм

    Шаҳнозанинг чорловига "Бу телефон рақами  тармоқда мавжуд эмас" деган жавоб келди .
  
    Шаҳноза "Чиқмаган жондан умид" излаб Жаҳонгирнинг рақамини интернет тармоқларидан ҳам излаб кўрди.

     Бари бефойда...

    Шунда унинг хаёлига лоп этиб Жаҳонгир билан қўшни махаллада яшайдиган дугонаси Ойдин келди.

    Шаҳноза қанчалар ҳаракат қилмасин бу сафар Ойдиннинг телефон рақамини тўлиқ эслай олмади.
    Тахмин қилиб терган рақам эгалари   бошқа бўлиб чиққач , режасини ўзгартирди...

     ▪️▪️▪️

     Жаҳонгир тоғаси билан   Санк-Петербург шаҳрига келганига бир ойча вақт  бўлиб қолди .  У шаҳарнинг  марказий кўчаларнинг бирида тоғаси  ошпаз бўлиб ишлайдиган шинамгина ўзбек ресторанида ёрдамчи бўлиб ишга қабул қилинди. Аниқроғи уни бу ишга тоғасининг тавсияси билан ишга олдилар. Бахтига ишга кирган ўринда хизмат қиладиган Бухоролик жувон ҳомиладорлиги туфайли таътилга чиқишга тўғри келиб турган экан.
      Мазкур ресторанда ўттизга яқин ишчи ишлар экан. Ресторан хўжайини  Акобир ака ишчиларни анча инжиқлик билан ишга қабул қилар экан. Жаҳонгирни Каримберди ака тавсия қилгани туфайли ортиқча сан-манга бормади.  Жаҳонгир шундан тоғасининг бу ерда обрўси, ҳурмати ўзига ярашалигини билиб чин кўнгилдан жон куйдириб ишлай бошлади. Бу ерда Жаҳонгирнинг  топар- тутари анчагина яхши эди. Хўжайин ойликни иккига бўлиб ҳар ўн беш кунда тўлар экан.
    - Агар ўзингни кўрсатиб ошпазликка ўта олсанг , топганингга яхшигина барака кириб қолади, шунинг учун ишларга обдон разм солиб шу касб сирларини астойдил ўрганишга ҳаракат қил,- деди Каримберди тоғаси билан бирга навбатма-навбат ош дамлайдиган Мансур ака.
   Унга сари Жаҳонгир янаям тиришиб ишга киришарди .
     Бу ресторан таомлари жуда харидоргир бўлиб ,тонг сахардан то ярим кечагача ишчиларнинг қўли- қўлига тегмайди. Ўзбекистоннинг ўша донғи етти оламга кетган ош, норин, лағмон, манти , тандир нони ва сомсаларига буюртманинг кети узилмайди. Ресторан харидорлар учун олдиндан буюртма олади , шу сабаб жойлар навбатини икки - уч кун , баъзан хафталаб кутиш лозим. Иш ҳам шунга яраша қизғин.  Жаҳонгир асосан ош дамлайдиган ошпазларга ёрдам беради. Орада талабга яраша сомсапаз ва норин тайёрлайдиганларга ҳам қарашади.
    Жаҳонгир дастлаб  бу ерга келганда "Ишлаб дардларимни бироз бўлсада унутаман, юракни эзувчи хаёллардан чалғийман" деб хаёл қилганди.  Усти бут , қорни тўқ , ишлаш жойи иссиқ бўлгани билан буларнинг бари тарозининг соғинч деган палласини босишга ожизлик қилар экан.
    Жаҳонгир оиласидагиларни соғинган чоғ ишдан қўли бўшаши билан телефон орқали дийдорга ошиқади. Видеочақирув орқали суҳбатда онасининг муштдеккина бўлиб қолган гавдасига қараб жони ачиган сари уни юпатади: "Ойижон , озгина сабр қилинг. Ҳали бу кунларни кўрмагандек бўлиб кетасиз. Фотима- Зуҳраларнинг тўйида бу кунларни кўрмагандек эслаймиз..."
    Муқаддас опа ўзи бир аҳволда-ю, ўғлини юпатади : "Боламжоним, ўзингни эҳтиёт қил. У жойларни совуқ дейишади. Оёқларингни иссиқ тут , ўзи салга томоғинг оғрир эди..."
   
     Жаҳонгир уни ҳам...
     Шаҳнозани бошқача соғинарди . Жавлон ака оламдан ўтганидан сўнг унинг қўл телефони Жаҳонгирга қолган эди. Маърака маросимлари ўтгач Жаҳонгир бўлиб ўтган воқеалардан қизни хабардор қилиб қўйиш учун унинг рақамига қайта- қайта  қўнғироқ қилди , бироқ "телефон аппарати ўчирилган" жавоби билан  унга уланишнинг иложи бўлмади. "Балки жавоб ёзиб қолар" деган умидда  тармоқ орқали  унга СМС  йўллади , бироқ Шаҳнозанинг телеграмм аккаунтида  "Яқин орада онлайн  бўлмаган"  деган хабардан  бошқа натижага эга бўлмаган эди.
     Орада тақдир  масалани  пишириб турган экан , оз фурсатларда тоғаси билан бу ерларга йўл олишга тўғри келди. У хатто Тошкентга боришга ва Шаҳноза билан хайрлашишга ҳам улгура олмай қолганди.


@Xazon_Rezgi        /32

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

    Куч билан улоқтириб юборилганлиги сабабли Шаҳноза зарб билан  зинама-зина думалаб тушди-ю , ўртадаги кичик саҳнда юзтубан узала тушиб ётиб қолди.

    "Ўлдимикан ? - ўйлади Қаҳрамон тепадан пастга қараган кўйи,- ўлмаган бўлса ҳам барибир масаласи деярли ҳал бўлиб бўлди"
    Қаҳрамон айни дамда кайфи учиб кетиб анча тийрак бўлиб қолганини ҳис қилди. У чўнтагига қўл суқиб қўл телефонини олди-да узоқ ўйланмай Ғулом акага қўнғироқ қилди. Ғулом ака қўнғироққа жавоб қайтаргунга қадар Қаҳрамон Шаҳнозани ёнига тез- тез ҳатлаб югуриб тушди-ю , чўкка ўтириб жувонни айлантириб бағрига босди :

   - Алло Қаҳрамон , яхшимисизлар болам ?!

   - Дадааа ! - бўғиқ овозда деярли бақиргудек жавоб қайтарди Қаҳрамон,- фалокат! Шаҳноза подъезд зинасидан йиқилиб тушди. Ҳозир ҳеч нимани билмай беҳуш ётибди.

   - Нима ? Қизимга нима бўлди ?! Ўзи саломатми ? - Ғулом аканинг товуши титроқ аралаш таҳдидли эди

    - Тушлик вақти  "Бироз тобим бўлмаяпти" деганди. Мен уни  шифокорга олиб бормоқчи ва яна ҳиёбонни бирга айлантириб келмоқчи бўлгандим. Отланиб  квартирани чироқларини ўчириб чиққунимча ...

    - Тез ёрдам чақирдингми ?

    - Йўқ ҳали , биринчи сизга қўнғироқ қилдим.

   - Сен тез ёрдамга қўнғироқ қил , қизимни ўрнидан қимирлатма ,  мен эса аллақачон йўлга тушдим...
    
    Қаҳрамон Ғулом ака билан суҳбатни якунлаб, тез ёрдамни чақирди ва шундан сўнг Шаҳнозанинг бошига эгилди "Нафас оляптими ?!"

  Қаҳрамон  Шаҳнозанинг нафас олаётганини илғамади. Унинг билак томирини ушлаб азбаройи  асаби таранглашгандан  томир уришини  ҳам ҳис қила олмагач, тез ёрдамни келишини кута бошлади.

    ▪️▪️▪️

    Дилором Қурбоновна беморга очилган касаллик варақасига кўз югуртирар экан , уни қабул қилиб олган врачнинг ахборотини бир йўла тинглай кетди:

    - Беморнинг бош ва елка қисмида кўкарган жароҳат излари бор. Шунингдек ўнг ва чап биқинида , қорнида ҳам жароҳат белгилари мавжуд. Қон босими кескин тушиб кетган . Пульси жуда суст. Ҳомиласининг эса юраги уришдан аллақачон тўхтаган.
   Беморнинг эрини кўрсатма беришича аёли узоқ муддатдан буён таблетка кўринишидаги гиёҳванд модда истеъмол қилиб келган. Эрини  эса уни ҳомиланинг ривожланиши учун ёзиб берилган таблетка деб алдаб келган.
  -  Беморни зудлик билан операция столига олишимиз керак,- барига хулоса ясади Дилором Қурбоновна, - аёлда тўлғоқ аломатлари йўқ. Ўзи эса хамон беҳуш. Ўйлашимизча  ички қон кетиш процесси кетаётган бўлиши мумкин.
    Врачлар қисқа консилиумидан сўнг Шаҳнозани операция столига олдилар.
    Операция уч соатдан ортиқ давом этди. Ҳорғин ҳолда операция хонасидан чиқиб келган бош врач ўзини тик оёқда кутиб турган Ғулом акани кабинетига чорлади .

    - Сизга бир неча хабарим бор,- деди Дилором Қурбоновна,- демак , гапни асосий хушхабардан бошлайман. Бахтингизга қизингизнинг жони омон қолди. Очиғини айтаман, бунинг учун умид жуда кам эди. Энди эса ...-  Дилором Қурбоновна кўзларини ерга олиб сўзида давом этди ,- биласиз , набирангиз ... Қизингиз бу ерга келганда унинг ҳомиласи нобуд бўлиб бўлган эди. Операция вақтида қизингизни ҳаётни сақлаб қолиш учун унинг бачадонини олиб ташлашга тўғри келди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас ...
   
#давоми_бор

Муаллиф:   Хазонрезги

@Xazon_Rezgi           /43

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф:  Гулбаҳор Раҳматуллаева (Хазонрезги)

18- қисм

- Тўхта ?! - у шифтдек бўлиб Шаҳнозанинг бошига бостириб келиб икки елкасидан силтаб тутди  ,- нималар деяётганингни биляпсанми ўзинг ?!

    - Биляпман,- деди Шаҳноза изтироб билан ва Қаҳрамоннинг қўлларни итариб ташлади,- мени шунчалар гўл деб ўйлаганмидингиз ? Шунча вақтдан бери мени дорига ўргатганингизда "Ёпиқлиқ қозон ҳамиша ёпиқлигича қолади" дея хаёл қилганмидингиз ? Айтинг-чи , мени айбим нима эди ? Мен- ку ёмондирман , аммо қорнимдаги бола сизнинг зурриёдингиз , сизнинг ҳам бир парчангиз эди- ку ? Наҳотки юрагингизда унга нисбатан зиғирдек меҳр туймаган бўлсангиз ? Унда эшитинг , манави кўксингизда ураётган бир парча гўшт юрак эмас , тош экан !

   Қаҳрамон Шаҳнозага ўшшайиб қаради:

   - Ҳа ! Саволларингга жавоб олмоқчимисан ? Тўғри менинг юрагим тош ! Уни тошга айлантирган ким деб ўйлайсан ?! Майли ўйламай қўяқол. Ўзим айтаман барини ! Уни тошга айлантирган сен дадажоним деб билган инсон ! Нимага ўқраясан менга ?! Гапим ёқмадими ? Ана шунақа рост гап туққанингга ёқмайди деганлари шу !

  -  Дадам ?! - истеҳзоли кулди Шаҳноза , - ростини айтсам мен эмас , сиз уларнинг фарзандларига ўхшайсиз ! Қараб туриб  баъзан ёқа ушлайман . Ҳаёт сизларга шунчалик кўп нарса берганки,  аммо ҳар иккингиз бирдек ношукрсиз ! Уй, жой , машина , мол- мулк ... Қўлингиздаги давлатнинг чеки, чегараси йўқ. Аммо шундаям Сизларга нимадир кам .  Сиз энди инсонларга ҳам эгалик қилишни , уларнинг тақдирини ўйинчоқ қилишни истайсиз. Ўзингизни барчадан устун қўясиз. Ҳамма нарсага етган ақлингиз инсонлар тақдирларининг эгаси Аллоҳ эканлигини билмайсиз . Дилозорлик , хунрезлик эвазига  топган шунча бойлигингиз эртага сизнинг зарарингизга қарши гувоҳлик беришини унутиб қўйгансиз! Сизнинг  ҳам бу дунёдан олиб кетадиганингиз ўттиз метр сурпдан бошқа ҳеч нарса эмаслигини англашни истамайсиз.

   - Бўлди қил ! - жазавага тушди Қаҳрамон , - жуда индамасам
ўзингдан кетасан !? Ўзингдан ақллини ясама хўпми ?! Сен кўп нарсани билмайсан ! Агар билсанг ҳозиргидек шарт- шарт гапирармикансан ?! Истасанг бор хақиқатни айтаман.

   - Айтинг ! - қисқа- қисқа нафас олганча ҳансираб жавоб қайтарди Шаҳноза , - яна қанақа ёлғонларингиз қолиб кетганди?

    - Бу гапларни ҳоҳла ёлғон де, ҳоҳла бошқа нима . Билсанг буларнинг бари менга тариқчалик қизиқмас . Худди менинг  сенга бефарқлигинг  каби...
  Аммо ҳозирги айтадиганларимни жон қулоғинг билан тингла . Хуллас айни дамда  айтадиганларим сен учун. 
    
   Сен ҳозир ўзинг билиб ё билмай сен , мен ва қимматли дадажонимизга тегишли бўлган олий ҳақиқатни айтиб қўйдинг.
   Бу ҳақиқат шундан иборатки , сен умринг давомида дадам деб билган ўша инсон аслида сенга ҳеч ким эмас. У менинг ҳақиқий дадам бўлади. Ҳа нимага кўзларингни олайтирасан ? Дунёда ҳеч кими йўқ ғирт етим бўлиш қийин эканми ? Бир лаҳзада рангинг шунчалик оқарса-я ? Мана мени кўр , йигирма олти йилдан буён безни иши беш деб юрибман.
Хуллас , мен туғилганимда қимматли  онажоним  каминани тақдир измига ташлаб ўзлари бу ёруғ дунёни тарк этиб кетгандилар. Қимматли дадажоним эса бу дунёда борлигимни орадан нақд ўн олти йил ўтиб билдилар. Қойилмисан ? Дадажонимни хўпам омадлари кулганда ?! Бировни боласини болам деб юрганларида тоълелари кулиб бирдан қўлли -оёқли тап-тайёр болага эга чиқиб ўтирсалар . Очиғини айтсам уларни аллақачон менга кераклари йўқ эди. Бу пайтга келиб мен ўзимга хон , ўзимга бек бўлиб бўлган эдим. Буни қаран- ки , мен дадамга керак эканман. Хуллас улар мени бир амаллаб кўндириб  яқин дўстларининг ўғли сифатида ўзлари билан олиб кетдилар. У вақтда  ойинг тирик эди. Сен у пайтда ёшгина қизалоқ эдинг. Қўштирноқ ичидаги "отанг"ни бағрида ўйнаб- кулиб юрганингда , мен ўзимга тегишли жойда сиғинди бўлиб яшаганман. Хуллас вақти келиб тақдир тақазоси билан бепушт бўлиб қолган отанг шу ердаям очкўзлигини қўймади. Ҳар иккимизни қўлдан чиқаргиси келмади. Вақти келиб бир қанча важ- карсонларни ўз ўрнида самарали қўллаб менга сени олиб берди

@Xazon_Rezgi      / 41

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

SMM va telegramni mutlaqo bepulga oʻrganishni xohlaysizmi?

Arzimagan narsalarni pulga oʻrgatadiganlar hozirgi kunda juda koʻpayib ketdi.

🎁 Lekin, men sizga bitta kanal topib keldim. U yerda bepul bilimlar bisyor!
— Emoji yasash;
— Stikerlarini bir nechta turlari;
— SMMni noldan;
— Telegramni siz bilmagan sirlari.

✅ Bundan tashqari, ayollar uchun zarur kurslar, foydali postlar va hattoki psixologik bilimlarni ham topishingiz mumkin.

Eng qiziqarli joyi, bu bilimlar orqali uyda oʻtirgan xolda daromad qilishni boshlaysiz!

🫶 Barchasi
"Rivoj Maktabi" kanalida. Siz ham sovuq kunda issiq uyda oʻtirib rivojlanishni xohlasangiz kanalimizga qoʻshilib oling:

/channel/+56jqtyhnBUY3NzIy
/channel/+56jqtyhnBUY3NzIy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😔 Ayollar uchun eng ogʻir ish — bu har kuni nima tayyorlash haqida bosh qotirish boʻlsa kerak.Ayniqsa, 🧕qaynonangizning tuzib bergan bir xil menyulari butun oila a’zolaringizning joniga tekkani aniq.

👩‍🦱Menyuni oʻzgartirardim-u, koʻp retsept bilmayman-da, deyapsizmi? Axir shu ham mummomi? 💥“Sevimli retseptlar”💥 kanalida siz xohlagan hamma retseptlar bor!

tez va oson tayyorlanadigan taomlar;🎊
— mazali salatlar va shirinliklar;🍰
— bayram tadbirlari, tugʻilgan kunlar 🎂uchun togʻorabop, xamirli ovqatlar.


Qani tez kanalga a’zo boʻling, Eng zoʻr retseptlarni oʻrganib, yaqinlaringizni xursand qiling 👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аёлимнинг озгина кайфияти йўқ эди. Унга баъзида "Сизни яхши кўраман" деб хабар юбориб тураман. Бугун шу хабарни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман.

Ташқарига чиқиб келсам, онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. "Хеч бунақа ёзмасидинг" дейдилар... Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу хабарни нега ҳеч онамга юбормаганман ёки охирги марта қачон ўзларига айтганман деб, ўзимни койидим.

Ростдан ҳам, шу сўзни ҳар куни ҳамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса онамизга..!

©интернет

Оқшомингиз осуда ўтсин, яхшилар...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

уларни кечгача топиб келишини айтиб , Шаҳнозани квартирага ташлади-ю , ўзи Ғулом аканинг бош офисига кетди. У бугунги "янгилик"дан сўнг отни тезроқ қамчиламаса бўлмаслигини тушуниб етган эди.

- Ҳа Қаҳрамон , бормисан ? - Ғулом ака Қаҳрамонни кўнгли илиб қарши олди ,- кейинги вақтларда кўринмай қолдинг ? Тинчликми ? Шаҳноза яхшими ?

- Ассалому алайкум ,- Қаҳрамон Ғулом ака билан қўш-қўллаб кўришар экан ўзича изоҳ берган бўлди, - бизлар яхшимиз , дада. Қизингиз ҳам яхши юрибди. Кейинги пайтларда ўзимни ишларим кўпайиб кетди. Кир ювиш воситалари ишлаб чиқарадиган цехнинг ишлари кенгаядиган бўлиб турибди. Ҳамкорлардан яхши таклифлар келиб тушяпди. Шунга бош директор сифатида сизнинг имзоингиз керак бўлиб турганди.

Ғулом ака Қаҳрамонни тинглай туриб мийиғида жилмайди :

- Буни қара , икковимизнинг дардимиз бир чиқиб қолди-ю ? - у шундай деб столи тортмасидан ичи турли қоғозлар билан тўлдирилган перфафайл олиб Қаҳрамоннинг олдига ташлади:

- Бу ерда тасарруфимдаги кўчмас мол- мулк , ишлаб чиқариш цехлари ва дўконларнинг сенинг номингга ҳадя сифатида ўтказиб бериш ҳужжатлари . Мен билан нотариал идорага бориб гувоҳлар иштирокида қабул қилиб олиш учун бир неча жойига имзо чекиб келишинг қолди холос.

Қаҳрамон учун бу ҳол кутилмаган эди. У ҳурсандчиликдан ёйилиб кетган оғзининг танобини бир амаллаб йиғиштириб олишга ҳаракат қилиб , сипогина жавоб қайтарди :

- Бу нарсалар менда бўлди нима-ю, сизда бўлгани нима эди ? Жуда шошилинч эмас эди , дада...

- Қўявер , мен шуни ҳоҳладим. Шунда ҳотиржам бўламан,- деди Ғулом ака , - қани кетдик , ишни битирсак охиригача битирақолайлик.

▪️▪️▪️

Шаҳнозанинг ҳомиласи етти ойликка яқинлашиб қолди. Шаҳноза ҳомиладорлигини Қаҳрамонга маълум қилгандан буён эри анча ўзгариб қолди. Шу чоққача Шаҳнозани шифокор текширувига ўзи олиб боради , ўзи олиб қайтади. Шаҳноза "ҳиссиз" эрининг нима учундир бундай меҳрибон бўлиб қолганига ажабланади. Кўнгил учун бир оғиз "Нима ейсан , нима ичасан?" деб сўрашга ярамайдиган , ширин сўзини аяйдиган эрининг ўзининг "Шифокорга бораман" деганда оёғи куйган товуқдек типирчилаб қолишига ҳайрон қолади Шаҳноза.
Ҳомиладорлик сабаб Шаҳноза анча қийналди. Назира бувининг айтиши бўйича "Одамдан одамнинг бунёд бўлишининг ўзи бўлмасмиш" . Улар яна "Раҳматли Раънохон сенга ҳомиладорлигида тўққиз ой бошқоронғилиги тарқамаганди. Сув ичса сувни қайт қиларди бояқиш. Сен дунёга келгунингача озиб- тўзиб чўпдек устихони қолганди. Сенинг ҳомиладорлигинг ойингники билан солиштирганда анча яхши ўтаяпти" дея юпатган бўларди.
Қаҳрамон қабулига олиб борадиган доктор хоним ҳар сафар Шаҳнозани обдон тинглаб , керакли муолажаларини ёзиб бергач бўлажак она ўзини анча енгил ҳис қилар эди.
Шаҳноза иштаҳаси яхши бўлмаса ҳам бўш қолди дегунча уйқудан бош кўтарай демасди. Тўлачадан келган гавдаси ҳомиладор бўлгач тол ҳипичдек нозиклашиб кетди. Яхшиям Назира буви бор экан. Унинг ғамини шу аёл ер , тез- тез "Бечора етим қиз , шундан ҳол сўрайдиган бирор яқин дардкаш аёл бўлмаса" дея куйиниб гоҳ Ойдинни , гоҳ Нилуфарни Шаҳнозадан хабар олиб келишга ундар эди.
Шаҳнозани энди на дадасининг кирдикорлари , на Қаҳрамоннинг пана-панада қилиши мумкин бўлган ишлари қизиқтирмай қўйган , бир вақтлар "Жаҳонгир билан боғлиқ воқеаларни тагига албатта етаман" деган ниятини амалга оширишга ҳафсаласи қолмагандек эди.
Ғулом аканинг мол- мулки ва давлати ўз қўлига бутунлай ўтиб бўлгач Қаҳрамон ҳам бир баҳона топиб Шаҳнозанинг жавобини бирваракай бериш ҳаракатига тушиб қолган , аммо бунинг учун Зарина билан кайф-сафодан вақт орттира олмаётган кезлар эди.
Шундай кунлардан бирида Шаҳнозадан йўл-йўлакай хабар олиб кетишга кирган Нилуфар келинойи уни уйда оғриқдан ғужанак бўлиб инграб ётганининг устидан чиқиб қолди .

- Вой ўлмасам, - Қаҳрамон телефонини кўтармагач, вахима ичида қолган келинойи дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилди.

Тез ёрдам шифокорлари Шаҳнозага оғриқ қолдирувчи укол қилишди-ю ,

@Xazon_Rezgi /39

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

17- қисм

- Майли розиман ,- айни дамда Жаҳонгир таваккал қилишга ботинди,- баҳонада  шаҳар айланиб келишгаям имкон топиларкан. 

    Эртаси куни келишилган вақтда Мансур ака ва Жаҳонгирни Сашанинг йигитлари олиб кетишди. Жаҳонгир тайин қилинган зиёфатга юраги бетламайроқ борган эди. Бироқ борган жойидаги сокинлик ,   ходимларнинг чиройли муомаласи ўзига бўлган ишончини ортишига сабаб бўлди . Жаҳонгир Мансур ака билан бирга меҳмонлар учун кичик порцияларда тортиш учун   палов дамлашга зирвак тайёрлаб қўйганларидан сўнг, сомсага ҳаракат бошладилар.  Уй эгаси худди ўзбекларникидек ҳовлисининг бир четига тандир қурдирган экан. Тандирнинг ички тарафи ростмана тандирга ўхшаш бўлсада , усти тарафи кафель бўлакчаларидан антиқа дизайнда ишланган экан. Тандир ўтин билан эмас , газ  билан қиздирилар экан.  Ўша тандирда сомса ёпдилар.
    - Жаҳон, биз томонларда "Бекнинг иши бежоғлиқ" деган гап бор эшитганмисан ? - Мансур ака Жаҳонгир бошини "ҳа эшитганман" деб силкиб қўйгач , завқланиб давом этди,- бу гап манавиларга ҳам тегишли экан. Қара , уй эгаси ҳар бир ишни дид билан бажартиришни хуш кўрар экан.

    Шу куни уй эгаси Петр Евдокимовичнинг қизи Настья ўн  ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган зиёфат тушдан бошланиб  кеч соат йигирма иккиларгача давом этди. Меҳмонлар ўзаро давра бўлиб турли мазмунда дилдан суҳбат уюштирдилар. Байрамона тушликдан сўнг аёллар учун таниқли хонандалар концерт қўйиб берган бўлсалар , эркаклар бинонинг  махсус жиҳозланган хонасига йиғилиб билярд ўйнадилар. Қизалоқ Настья учун алоҳида таклиф этилган ўғил ва қиз болаларга ташкилотчилар томонидан  алоҳида кўнгилочар шоу-ўйинлар ташкил қилинган эди.
     Шу куни Жаҳонгир билан Мансур акадан ташқари яна ўн икки нафар ошпаз ва ёрдамчилари хизматга шай бўлиб  турли халқлар ошхонаси таомлари ҳамда ичимликларни кетини узмай меҳмонларга тортиб турдилар.
     Меҳмонлар тарқалгач Саша хизматда бўлганларга иш ҳақини  келишилгандан анча ортиқ қилиб тарқатди.
    - Устидаги устамаси келишилган вақтдан уч  соат ортиқ қолиб кетганингиз учун,- деди у ўзига ҳайрон боққан Жаҳонгирга қараб ҳотиржам оҳангда.
    - Инсофли бой-да шу Пётр ,- деди Мансур ака уйга қайтишар экан,- қалай бугунингдан кўнглинг тўлдими , йигит ? Хуллас , Мансур аканг бир нима деса "хўп бўлади" десанг кам бўлмайсан.

   - Хўп бўлади,- деди Жаҳонгир ҳозиржавоблик билан . У кечгача тик оёқда турган бўлса ҳам кайфияти кўтаринки эди. Кўтаринки бўлмасинми ? Ахир салкам бир ой ишлаб топадиган пулини бир кунда топган бўлса.

     Жаҳонгир икки ой ичида яна уч қайта  бирда Мансур ака , бирда тоғаси Каримберди ака билан биргаликда  Пётр Евдокимовичнинг турли манзилларидаги меҳмондорчиликларида хизмат қилиб анча пишиб қолди.

    ▪️▪️▪️

      Қаҳрамон олиб борган нервпотолог шифокор йигит Акром  Шаҳнозани атрофлича текширган бўлди-ю , узил- кесил ташхис қўйди:

    - Сизнинг асабларингиз обдон чарчаган. Яхши нарсаларни ўйлаб бафуржа дам олишингиз керак. Керакли дорилар рўйҳатини эрингизга ёзиб бераман .

    Шаҳноза шифокорнинг қабулидан кўнгли тўлиб - тўлмай чиқар экан хаёлидан "Бу Акром деганлари  соғлиғим юзасидан бирорта тайинли янгилик айтмади-я ? Яна ўзини тутиши аллақандай совуққонми-ей ?" деган фикр ўтди.

    Қаҳрамон "дорилар рўйҳати"ни олиш учун  Акромга юзланар экан , шифокор  ўрнидан туриб эшикни яхшилаб ёпилганлигига ишонч ҳосил қилгач дўстига паст овозда жаҳл аралаш важоҳат билан гапира кетди :

    - Сен эс- песингни еб қўймаганмисан , мабодо ? Қизни нима қилдинг ?  Қайнотанг билса сени нимталаб ташлайди !?

   - Ўпкангни бос , Акош ! Нима қилибман мен ? Қайнотам-чи , мени не-не умидда  куёв қилган , нимта  қилиш учун эмас !

   - Бояқишни буткул дорига ўтказиб бўлибсан-ку, аҳмоқ ?! Камига у қиз...

   - Оббо ?! Гапни бунча аччиқ ичакдек чўздинг? - бетоқатланди Қаҳрамон,- бўл тез ажи- бужи қилиб бир нималарни ёзиб бер. Ретцепт деб олиб чиқиб кўрсатаман. Эртадан бошқа дори бераман. Буниси яхши таъсир қилмай қолди ўзи.

@Xazon_Rezgi             /37

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан, шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади.

Бироқ марҳум шифохонага бормаган.
— Нега шифохонага олиб бормадингизлар?
— дедим ҳайрон бўлиб.

Аёли ерга қарайди
Болалари онасига хўмраяди.
Бир амаллаб масаланинг тагига етдим.

Ака яқинда набирали бўлибди. Тўнғич қизи ўғилли бўлиб, шунга бешик тўйи олиб бориши керак экан. «Бешик тўйи»нинг харажати катта эмиш.

«Агар мен касалхонага тушиб қолсам тўй беролмай қоламиз», деб ота шўрлик шифохонага бормаган ва бир ҳафта давомида қон туфлаб юраверган.

— Бир неча марта айтдим, лекин ҳар сафар: «Қудаларнинг олдида уятли бўлиб қоламиз, қизингнинг кўнгли ўксийди», деб бормадилар, — дейди аёли.

Хуллас, шу одам ўлди. Бир тийинга қиммат анъанани, бемаврид ғурурни деб ўлиб кетди.
Муҳтарам ўзбеклар, тўйлар фожеасидан қачон қутилади?

Қачон эс киради бизга? Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?

Абдуллоҳ Зиё


Каналга аъзо бўлиш
http://t.me/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Asallarim solixalarim Ilm oling o‘rganing xatimga qatnashing USTOZA MISR DAVLATIDA ÚKIGAN AL - AZXARNI TAMOMLAGAN IJOZA BЕRAMIZ BITIRSANGIZ MAXRAJ TAJVID KURON XATIM QILIB QIROAT KILISHNI XOXLASANGIZ úrgatiladi
IBODATUL ISLOMIYA darslarimiz bugundan boshlanadi ☝️☝️mutloko bepul



🟥🟥
KOK YOZUVGA BOSAMIZ🟥🟥


Ilm olishni istagan ayollarimiz uchun ajoyib imkoniyat eng muhimi darslarimiz mutlaqo bepul tezda qo‘shilib olinglar👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АЁЛНИНГ ЖОНИ

Шоди уйланадиган бўлди . Бегонага эмас. Холасининг қизига.
Назира Шодининг кичик холасининг қизи эди. Азалдан Шодининг онаси Рихси опоқининг хонадонида бегонадан қиз олинмас эди. Бир неча йилларки (балки асрлардир, ким билсин) қариндошдан қиз олиниб , қиз берилар, кези келганда "Шунча йиққан , терганларимиз роҳатини бегоналар кўрсинми?" деб писанда ҳам қилиб қўйиларди. Йиққан , терган ҳам бор бўлсин , кошки дунё хазинасининг бир қисми бўлса ўша зорманда йиққан- терганлар.
Бошқа опа- сингиллардан фарқи ўлароқ Шодининг онасини қаҳри қаттиққина эди.
У синглисининг кўзини оқу- қораси келин бўлиб остона ҳатлаб келмаёқ ўғлини қулоғига ўз билганларини қуйишни бошлаб юборди :
- Аёл кишига эгалик қилишнинг бирдан - бир йўли уни тилини тийиб қўйиш. Аввало яхши гап билан. Бироқ айтиб қўяй, бу усул кўпда фойда бермайди. Энг яхшиси унинг оч биқинига иккита мушт солсанг, қарабсан-ки , хотин демагани пилдир- пис . Қолаверса билмасанг билиб қўй! Эридан калтак еган хотиннинг гуноҳлари калтак еган жойидан дув- дув тўкилади.
Бизни пайтда шунақа одат бор эди . Янги тушган келинни куёв бир баҳона билан калтаклайман деб қувлаб соларди. Агар келин муштдан қочиб жонҳолатда уйнинг ичкарисига қочиб кирса , бундай аёлдан уйим - жойим дейдиган садоқатли уй бекаси , бироқ кўча тарафга қочса , ушбу хонадонга икки дунёда ҳам қони қўшилмайдиган беваъфо аёл бўлади деб ҳисобланган. Кўрдингми , қадимгиларнинг қандай миришкор бўлишганини . Бир мушт билан бир умрлик умр савдосини ҳал қилиб қўяқолишган. Ҳаа, ана шундай .
Хуллас у бўлди , бу бўлди , Шоди Назирани қўлидан тутиб гўшангага олиб киргунча оила қуришга, бўлажак рафиқасининг гуноҳларини дув- дув тўкишга тайёр бўлди.
Бир хафтага қолмай Назиранинг ўнг биқини моматалоқ бўлди. Шодиям аёлнинг киши кўзи кўрадиган жойига мушт соладиган даражада аҳмоқ эмасди. У яна Назирани синаётган эди. Қани калтак еганидан сўнг ўзини қандай тутаркин?
Ёзнинг иссиқ кунида ариқда муздек чой совутиб қўймай биринчи "насибаси"ни олган келинчак чурқ этмади . Кучи милт-милт кўз ёшларига етди халос. Азалдан оғир- вазмин бўлган Назира ўзи каби юввош табиатли онасини кўнглини бузармиди ? Онасига кимни ҳам ёмон дея оларди? Бир қориндан талашиб тушган ўз опасиними?
Ҳаммаси шундан бошланди.
Ээээ яхшилар ... Кўп замонда "Андишанинг оти қўрқоқ" экан. Ана шу дастак туфайли Назира бир , икки ..., уч болали бўлганда ҳам калтакланаверди. Рихси опа билан Шоди Назиранинг онадан туғилгандек пок бўлиши учун гуноҳларини тўкишга ўзи хиссалари қўшганларидан бахтиёр бўлиб яшайвердилар.
Назира гўзал эди. Назира лобар эди. Чаққон ва ўта пазанда эди Назира . Унинг пиширган таомлари оғизда эрирди. Ана шундай шириндан шакар овқатларни еб , раҳматига қайнонасидан қарғиш ғамлаган ҳам шу Назира эди . Назирада ҳар не бор эди, сабр , чидам , матонат... Фақат эрига муҳаббат йўқ эди унда ...
Муҳаббатсиз ҳам яшаса бўлар экан. Назира бор меҳрини фарзандларига бериб яшайверди.
Йиллар давомида фойдаси йўқлигини, бу ишидан бирор маъни чиқмаслигини яхши англаб уйига гап ташимади . Яхшисини ошириб , ёмонини яшириб юраверди. Ахир ўз онасига холасидан шикоят қилиб нимаям барака топарди. Ўртага совуқчилик тушгани бир нави , яна ўзи ёмонотлиқ бўлишини яхши биларди у, сабаби қайнонаси бутун уруғ-аймоқнинг энг каттаси, дегани деган, айтгани айтган эди.
Шоди қиз чиқариб , келин тушириб ҳам эсини йиғмади . Онасининг измидан чиқмади. Қуда - андали Назирани келинини олдида ҳам муштлайверди. Яхши-ки ёлғиз ўғли ўзига тортмади. Бир умр кўз ўнгида онасининг ҳизматига яраша "гуноҳлари тўкилиб" яшаганини ҳазм қила олмаган ўғил хотинини муштлаш у ёқда турсин ақалли чертмади. Бунга сайин бувиси ва отаси бор аламни яна онасидан оладиган бўлишди.
Кўза кунда эмас , кунида синар экан. Кунлардан бирида келинига уйга боришга қайнотасидан сўрамай руҳсат бергани учун навбатдаги мушт билан сийланган Назира ошхона остонасида қалтис турган экан, мушт зарбидан ташқарига отилиб кетди.

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

     Демак , дадам !?

     Наҳотки бу ишларни барини уюштирган  ўз дадам бўлса ?! Биргина мени Қаҳрамон акага турмушга бериш учун Жаҳонгир ака ва унинг оиласига нисбатан шунчалик бағритошлик қилишлари мумкинми ?
    Аммо , бу воқеаларда бир жиҳат ноаниқ бўлиб қоляпти. Қаҳрамон аканинг айтиши бўйича дадам мендан силлиққина қутилиш учун унга турмушга берганмиш. Қаҳрамон аканинг отаси яқин дўсти бўлгани ҳақидаги ҳикояси уйдирма бўлса , мени унга узатишдан дадамга нима наф эди ? Ундан кўра мени  Жаҳонгир акага узатгани маъқул эмасмиди дадам учун ?
    Йўқ , бу ерда бошқа сир борлиги аниқ . У шундай сирки дадам ва Қаҳрамон акага тегишли . Нима экан-а ўша сир ? Ҳойнаҳой,  Жаҳонгир аканинг кўз юммай йўлдан олиб ташлаш режасини ҳам ҳар икковлари тузишган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас .

    Иммм... Яна бошимга оғриқ тура бошлади. Ўзи кейинги вақтларда ана шу хапдори ҳам  таъсир қилмай қўйди. Қаҳрамон ака эса шифокор дўстимга олиб бораман деб гапни калта қилди. Бўлиб ўтган ишлардан хабар топгач , унга соғлиғимнинг қизиғи борлигига ҳам  ишонмай қолдим. Ўзим борсаммикан шифокорга ? "

   - Шаҳноза , нималарни бунча узоқ ўйлаб қолдинг ?

   Ойдиннинг саволи Шаҳнозани хушига келтирди .

    - Йўқ , ўзим , - деди Шаҳноза ва кетишга тутинди ,- Ойдин , сенга раҳмат. Қара шунча воқеалар бўлиб ўтибди . Мен  эса баридан бехабар ўзимча Жаҳонгир акадан хафа бўлиб юрган эканман. Энди эса ўзимдан уялиб ва нафратланиб кетяпман,- у Ойдинни маҳкам бағрига босди,- бу ёғига  узилишиб кетмайлик, дугош.  Сенга ўзим қўнғироқ қиламан.

       Ҳозир эса,- хўрсинди Шаҳноза,- ёлғиз қолмасам бўлмайди ...

     ▪️▪️▪️

    - Жаҳон полвон ,  қўшимча пул ишлашга тобинг қалай ? - сўради Мансур ака иш тугашига икки соат қолганда ,- ё ҳа де , ё йўқ. Бўл вақт зиқ!

   Жаҳонгир унинг гапининг хазил - жиддийлигини била олмай тикилиб қолди. Мансур ака эса юзининг бир туки қимирламай кўзлари кулиб тураверди. 

   - Пулнинг ортиқчаси бўлмаса керак ,- деди Жаҳонгир ахир жавоб қайтаришни эп кўриб ва давомига қўшиб қўйди ,- айниқса менинг мисолимда.

    - Яшша ота- ўғил ! Мард йигит гапни чувалаштирмай шунақа шарт кесади,- завқланиб кетди Мансур ака , - хуллас эртага иккимизнинг дам оладиган кунимиз. Бизга эса зўр , ҳамёнбоп таклиф тушган. Гапнинг индаллоси шаҳарнинг манаман деган бизнесмени Пётр Евдокимович эртага шаҳар четидаги уйида қизининг туғилган кунини нишонлар экан. Таклиф этилган меҳмонлар орасида Чеченистонлик қадрдонлари ҳам бормиш.  Ана ўша меҳмонларга ош, кабоб , сомса деганларидек таомларимиздан тайёрлаб беришимиз керак экан. Хуллас , Пётр Евдокимович меҳмоннавозлиги билан  уларни қойил қолдирмоқчи экан. "Таомларингиз уларникига ўхшаб кетади- деди унинг ёрдамчиси  Саша, - агар ташриф буюрувчиларни кўнглини ололсангиз хўжайин бошингиздан зар сочиши тайин"
    Хуллас зиёфатнинг охири "Тила тилагингни"  бўлиши мен ва сенинг маҳоратмизга боғлиқ.
    - Билмадим , Мансур ака ,- елка қисди Жаҳонгир ,- гапингиздан уларнинг баланд оҳур эканлиги сезилиб турибди   , борди-ю , кўнгилларини ололмасак кунимизни кундан кўриб қолишимиз ҳам ҳеч гап эмасга ўхшаяпти. Ундан кейин тоғам нима дерканлар ? Улардан бир оғиз сўрамасдан...

   - Вей ,сал олдин нима деяётгандинг? Айнима қовунмасмисан мабодо?!  
    Тоғанг нима дерди ? "Эркак бўл мундоқ" дейди-да уям. Ундан кейин қўрқма , у ерда ҳизмат қиладиган  ошпаз халқи бир биз бўлмаймиз. Биздака составдан камида бештаси хизматда бўлади у ерда,- Мансур ака шундай деб қўлларини артган сочиқни жаҳд билан дастурхонга ташлади ,- тезроқ бир қарорга кел. Йўқса Нозимни гаплашиб кўраман. Униям эртага бўш куни экан...

#давоми_бор

Муаллиф:    Хазонрезги

@Xazon_Rezgi            /36

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

16- қисм

   Қаҳрамон ўзи айтгандек бир эмас, балки икки соатларда уйга қайтди.

    - Тайёрмисан ? - деди у ўзига ҳайрон термулган Шаҳнозага терс оҳангда,- тезроқ отланақол бўлмаса. Ишхонада иш чиқиб ушланиб қолдим. Шунга бироз кеч қолдим. Ҳали яна йўлга чиқмасимиздан чақириб қолишмаса гўрга эди.

    Шаҳноза унга жавоб қайтармай тез- тез отланақолди.

   - Қаҳрамон ака, - деди у машинага ўтирар экан,- ишингиз кўп бўлса мени  дадамларнинг дала ҳовлиларига ташлаб келақолинг. Кечгами ёки эртагами олиб қайтарсиз. Ўша жойларни ҳам соғингандим. Шу сафар дала ҳовлига борақолай.

    Қаҳрамон Шаҳнозага жавобан индамади. Бироқ шаҳардан чиқаверишда рулни у айтган манзилга бурди.
    - Қачон олиб кетишимни телефон қилиб айтарман,- деди Қаҳрамон йўлдан кўзини узмай,- вазиятга қараб иш қиламан-да.

     "Шу бўйи даф бўлиб кетсанг ҳам кошки эди" деб ўйлади Шаҳноза бироқ ташида сир бой бермай "Яхши , қўнғироғингизни кутаман" деб қўяқолди.

    - Дорингни олиб олганмисан ? Яна дала ҳовлига бориб "Мазам бўлмаяпти" деб чақириб олмагин.

   - Ҳаа олганман. Айтганча ўзи кам қолди . Уч кунга етадиган. Ҳадемай тугаб қолади. Қаҳрамон ака?

   - Нима ?

   - Мана салкам бир ойдан буён шу дорини ичяпман. Аммо оғриқлар ўтиб кетмаяпти. Яхши бир клиника топиб кўринсам дегандим. Ахир бир умр дорини асири бўлиб юролмайман-ку? Ёки дадамга айтсаммикан ?

   - Дадангни сендан ҳам бошқа қиладиган ишлари кўп. Қўй кайфини бузма. Бир ёқда Катя опангга ҳам ортиқча минғиринг  ёқмайди. Ҳозирча уларни ўз ҳолига қўйиб турамиз деб келишгандик-ку. Шу уч кун ичида сени ўзим шифокорга кўрсатаман. Зўр нервпотолог танишим бор.

   - Хаа майли ,- деди Шаҳноза бўшашибгина,- шу дорини ичиб иштаҳам ҳам бўлмаяпгандек. Сўнгги кунларда кўнглим ҳам айниб турибди. Ўзимча дорини керагидан ортиқ ичиб юбордим деб ўйлаяпман.

   - Уфф , нима қил дейсан яна ?!  Ортга қайтиб шифокорга олиб борайми ?- тажанглиги ортди Қаҳрамоннинг , - ҳа десанг ҳозир машинани бураман .

  - Йўқ, йўқ ,- дарҳол эътирозга шошилди Шаҳноза,- аввал дала ҳовлига бориб келайлик , кейин шифокорга кўринаман. Балки у ерда ҳаво алиштириб анча енгил бўлиб қоларман.

     Қаҳрамон Шаҳнозани дала ҳовли эшиги ёнида қолдириб ўзи шаҳарга қайтиб кетди. Шаҳноза унинг ортидан қўл силтаб қолди-ю, машина кўздан йўқолиши билан Ойдинларникига йўл олди.

    Бахтига Ойдин уйда экан . Икки дугона айланиб, ўргилиб кўришдилар:

    - Сендан хафаман , нега тўйимга бормадинг? - гина қилган бўлди Шаҳноза , - ёки ўзи келиб айтмади деб аразладингми ?

   -Тўй ?! - ҳайрон бўлиб ўзини ортга ташлади Ойдин,- тўйим дейсанми ?  Қачон , кимга турмушга чиқдинг?

    - Ииее , ахир сенга дадамнинг ёрдамчилари Маъруф ака таклифнома олиб келиб бермадими ? Тайинлаб айтгандим, хўп деганди.  Ярамас , - астойдил  жаҳли чиқди Шаҳнозанинг, - кап- катта эркак кўзини бақрайтириб "Бўлди , таклифномани бердим" деганди. Ҳали шошмай турсин.

   - Қўнғироқ қилиб қўймабсанда ,- бўшашди Ойдин, - ўзинг ҳам негадир жимиб кетдинг ? Қўнғироқларимга жавоб ҳам қайтармадинг?

   - У телефоним ишдан чиққан эди , янгисини эса шу кунларда олдим. Аммо тўғрисини айтсам рақамингни ёдлаб олмаган эканман,- хўрсинди Шаҳноза.

   - Хаа ,- деди Ойдин ва жонланганча сўради,- менга қара дабдурустдан кимга турмушга чиқиб кетдинг ? Мен учун кутилмаган хабар бўлди-да бу хабар.

   -  Эй сўрама... Ўзим учун ҳам бари кутилмаганда бўлди . Мен ўша сен танийдиган  Қаҳрамон акага турмушга чиқдим .

   - Вой ,  Жаҳонгир-чи ? - Ойдин саволни беришга бериб қўйиб  беихтиёр тилини тишлади ,- узр мен ўйлабман-ки , иккингиз бир-бирингизга бефарқ эмассиз деб ...

   Ойдиннинг саволидан Шаҳнозанинг ўпкаси тўлиб кўзларига ёш қалқди :

    - Жаҳонгир аками ?  Улар менга "совчи қўяман" деб ... Биз охирги марта кўришганда улар бизникига ойиларини совчиликка юбормоқчи эканликларини айтгандилар .  Турмушга чиқишимни сўрагандилар. Мен бўлсам ...

   - Нима сен бўлсанг ? - таажжубланган Ойдиннинг овози баландроқ эшитилди .

@Xazon_Rezgi           /34

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌼🌺🌸🍀🌼🌸🌺🍀🌼🌸🌺🍀🌼🌸

СИЗГА ҚАЙСИ ГУЛ ЁҚАДИ?
ЁҚТИРГАН ГУЛИНГИЗНИ ТАНЛАНГ ВА ЧИҚҚАН НАТИЖАНИ ЎЗИНГИЗГА САҚЛАБ ҚЎЙИНГ

Читать полностью…
Подписаться на канал