xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

🇨🇳kargosiz Xitoy pragrammasi Hozrki kundagi trenddagi temu😍 Xitoy pragrammasi kargo tolamaysiz ❌
Temu skdka narxda 10 ta qizga 30 minsom
10 ta joy tolgandan keyin 50 minsom✅

1️⃣Uzbek tilida pragramma
2️⃣kargo yoq dostavkasi tekin
3️⃣90% chegirgamalar

Taobo+pinduado kursi 70 minsom bonus 🎁 Uzb optm kanallari+temu

Kursga yozilish uchun manga yozing ⬇️💌
@zinnura_biznesledy

🛍Online biznes boshlashni hohlasanggiz manga yozing 🫶

@oquvchilarim_otzvlari
⬇️⬇️
/channel/+KE9laLaWoIszYmI6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тонг Гулбахоржон , эсон омонмисиз ?
Оила аъзоларингиз, фарзанду ақраболар тинч омонмилар , ўргилай ?

Асарингизни биз ҳам нафас ютмай интиқлик билан ўқиб чиқдик, қўлу кўзингиз дард кўрмасин . Кўз нурингиз ва сарфлаган вақтингизга рози бўлинг, биз сиздан мингдан минг розимиз айланай .

Асарингизни диққат билан ўқиб чиқиш давомида шунга амин бўлдимки, унда ҳар бир тарихий жой номлари, асар қахрамонлари хақидаги маълумотлар, макон ва замон жуда тўғри танланган ,Хар бир деталга, кичик воқеликкаям жуда эхтиеткорлик билан ёндашганлигингиз кўриниб турибди .

Бу эса шунчаки огзаки, хаелий тасаввурлар эмас, узоқ ўйлаб, мушоҳада қилиб , тарихий фактлар ва ўша давр қахрамонлари ҳаетини чуқур ўрганиб , сўнгра қаламга олишга азм қилганингиз меваси эканлиги кўриниб турибди.

Айнан шу тахлит асарлар ўзбек адабиётида биз бир нафасда ўқиб чиққанимиз - " Фриденталь қалъаси", "26"- отилмасин", Вали Гофуровнинг " Вафодор"- игна билан ёзилган романи, севимли адибимиз Ў.Ҳошимовнинг " Икки эшик ораси" асарларидир.

Сизнинг бу мўъжаз асарингиз ҳам юқорида санаб ўтган асарлар сирасига киради ,десам муболаға бўлмас.

Тарихни билмоқ, ўрганмоқда жуда катта фойда бор . Асарингиз шарофати билан биз ҳам сиз.яшаган маҳалла, қишлоқдошларингиз билан танишдик, улар билан бирга севиндик, бирга қайғурдик. Шаҳид кетган фарзандлари учун дуолар қилдик .

Китобхонни асар ичида бирга яшатмоқ - бу ижодкорнинг маҳорати ва ютуғи эмасми ?

Асарни езиш давомида нечоғлик қийналганларингиз, иккиланиш ва ҳаяжонни бошингиздан кечирганингиз ўзингиз ва Яратганга аён,.чунки бундай тарихий асар яратиш йиллар ўтган сайин ўша машъум уруш йилларидан узоқлаша борган авлод , Мустақиллик даврида яшаетган ешлар учун не чоғлик мураккаб эканлигини тушунган тушунади .

Шукурки, муваффақиятли якунлай олдингиз, бу китобхон ва мухлислар олдида навбатдаги бир жиддий имтиҳон бўлди ва сиз бу имтиҳондан муваффақият - ла ўтдингиз. Тангрим муборак қилсин , ўргилай .

Энди бир таклифим бор . Ўтган аср , 80 йиллар, пахта яккаҳокимлиги даври, яқин ўтмишда 15 жумхурияттчеккан азоб уқубатлар бизнинг Ўзбекистонда ҳам не не хунрезлик ва қотилликларга сабаб бўлгани яқин тарихдан маълум.

Бу хақда бирор бир қоралама бошламадингизми ? Ўша давр қаҳрамонларидан сизларга яқин аёл, хаётини, соғлигини пахта даласи ва тракторига бағишлаган , пахта далаларида давомли кимёвий ўғитлар орасида нафас олиб , заҳарланиш оқибатида бедаво касаллик туфайли хаётининг сўнгги кунлари касалхоналарда ўтган " Социалистик Мехнат Қаҳрамони" деган баландпарвоз деворларга сазовор бўлган фидойи аёли Турсуной Охунова ҳақида ҳам бир асар езишингизни таклиф қиламан .

Бу ишга вақтингиз бўларми , бўлмасми, хужжатлар ва манбаларга улаша олиш даражангиз қанча фоиз, бу сизнинг жонкуярлигингиз ва қарорингизга боғлиқдир .

Сўзим сўнггида сизга мустахкам соғлик, оилавий хотиржамлик , фарзанд ва набиралар бахту камолини кўришлик , ижодингизга эса битмас туганмас илҳом тилаб қоламан .

Бугунги муборак куннинг барча хайру баракоти сизларга бўлсин .

Салом ва хурмат билан Туркиянинг Истанбул шаҳридан мухлисингиз Nigar Hamraeva- Ozkaptan .
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Онамдан қарзим ...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода :
Раъно Тожибоевна & Зебо Йўлдошева


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому Алайкум!
ЖУМА тонги муборак бўлсин...

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурга,
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Xech narsa yemasdan ozaman deydiganlar, iltimos sog’lig’ingizni xavfga solmang!

• Ochliklarsiz hattoki shirinliklarni yeb ham ozish mumkinligini men 6 yillik tajribaga ega oliy ma’lumotli Endokrinolog-Diyetolog Go’zal Biysenbayevna sizga o’rgatmoqchiman!

Agar sizda:
• Garmonal muammolar;
• Semizlik;
• Qalqonsimon bez faoliyatini buzilishi;
• Semizlikning asoratlari har xil kasalliklar bilan kechayotgan bo’lsa

Xoziroq meni sahifamga obuna bo’ling…”OZISHDAGI 7 QADAM” mavzusida bepul qo’llanmaga ega bo’ling!

/channel/+BI3bIjyQA7lhYjZi
/channel/+BI3bIjyQA7lhYjZi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳозир ҳам уларнинг айримлари,  бола-чақа,  набиралари билан  замондошларимиз. Катта Фотима-Зуҳралар онажонимнинг синфдошлари бўлишган. 

  9.   Бир неча хафта аввал синглим билан туман марказига йиғилишга боргандим. Дилбар,  оппоқ юзли ёшгина бир жувон ёнимизга келиб биз билан сўрашди.  Синглим "Булар кичик Зуҳра (Бузуҳра) опанинг келинлари" дея уларни таништирди.  У аёл эса "Гулбаҳор опамни яхши танийман"  дея жилмайди.
    Менинг юрагимдан қандоқ ҳислар кечганини билсангиз эди.  Аҳир уларнинг бобо-бувилари ҳақида асар ёзяпгандим.. Аммо бу ҳақда қаршимдаги аёлга айта олмадим.  Менимча шуниси маъқул. 

10. Мен Абдужаббор тоғани ўз кўзларим билан кўрганман. Матлуба холани ҳам.

    Абдужаббор тоға ( адамгилар уларни шундай чақирар эдилар)  оқ юзли,  қирра бурун,  лаблари нисбатан ингичкароқ,  қошлари ўрта қалинликда ва кўзлари кўк киши бўлганлар.  Юзларида кулмасалар ҳам билиниб турадиган кулгучлари бор эди. Жилмайганларида чеҳраларида майин ва синиқ табассум зоҳир бўларди.  Ҳамиша соқоллари қиртишлаб олинган,  сочлари қисқартириб калталанган ҳолда юрардилар. Бошларидан дўппи тушмасди.  Тасаввуримда оппоқ ёқали кўйлак ва кулранг костюм-шимда қолганлар.  Ширинсўз,  лутфли ва шу билан бирга жиддий инсон бўлганлар.
   Абдужаббор тоға кириб келган давраларда ёшлар дарров ўзларини йиғиштириб олишар,  тезда сипо тортишарди.
     Раҳматли  додамлар "Абдужаббор уруш кўрган одам,  у "плен"да бўлган" деб кўп такрорлаганлари ёдимда қолган.  

   Матлуба хола эса оппоқ кулча юзли,  қош- кўзлари ва сочлари қоп-қора, бениҳоя чиройли аёл бўлганлар.  Улар ҳатто қариган чоғларида ҳам чиройларини йўқотмаган,  юзлари тўла нурли, кўнгиллари жуда очиқ аёл эдилар...

Абдужаббор тоға ва Матлуба бувилар додамлар ва Муаззам ойимларни кўришга келишганларида қучоққа сиғмайдиган катта хушбўй оқ қовун ва жўҳорини расми солинган қоғоз қутидаги ширин қаламча олиб келишганини ҳамон ҳотирлайман. Менимча ўша пайтлар 4ёшларда бўлган бўлсам керак. Ажаб... Кўзимни юмсам ўша кунларни бемалол ҳотирлайман.Ҳотирадан сира ўчмайдиган шундай кунлар ҳам бўлар экан.
Бу тошга ўйилган нақш сингари сира ёддан чиқмас болалик ҳотираларидан бир шингили эди...

   Ҳозирча шулар...

    Ёдимга тушса яна нималарнидир ёзарман...

Ҳа айтганча...
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА қиссаси менга яна бир асар ғояси учун туртки берди. Аммо у тарихий асар бўлмайди Насиб қилса у бутунлай бошқа йўналишда бўлади...

Сиз билан хайрлашмайман. Балки сатрлар орқали ғойибона кўришгунча деб қоламан.

Эҳтиром ила Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф; Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор ўшанда 20 ёшда эди. Уруш бошлангач биринчилар сафида кўнгиллилардан бўлиб фронтга отланди. Урушда ёшгина йигит бошига не-не қирғинбаротларни кўрмади дейсиз? Қанчадан қанча ёш ва мард қуролдошларини сўнгги йўлга кузатди. Инсон хаёлига келмайдиган ҳунрезликларга гувоҳ бўлди. Уларни кўриб куйди, ёнди ва яна...ҳаёт учун курашаверди. Қон дарёлари орасида инсонлар дардига малҳам бўлишга интилди. Йиллар синовида тобланиб танасидаги омонат бу жон билан уйга соғ ва саломат қайтди. Аммо кўп ўтмай яна бошига синов келди. Бу синовлар Абдужабборнинг уч йигит йилини қора рангларга бўяди.
Аммо Абдужаббор шунда ҳам енгилмади. У бир нарсага амин бўлганди.
- Ҳар ботар туннинг ортидан албатта, тонг отажак!
Тун зулмати нечоғлик қоронғи бўлса, тонг шунчалик нурафшон бўлади.
Ҳаётнинг ҳақиқати эса жуда оддий:
Инсон
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА инсон бўлиб қола билса бас!

Абдужаббор қизариб ботаётган уфққа қараб йўлга тушди.

У эртага эрталабдан бу манзилга яна қайтади.
Шодлик ва тантана, бахт ва иқбол, орзу ва умидлар, яна янги синов, сабр, курашлар учун...

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА инсон бўлиб қолиш учун!
...

#Тамом


📌@xazon_rezgi /117

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ва ниҳоят... Бугун асаримизни якунлаймиз...

Алҳамдулиллаҳ...
Бошлаган яна бир асарни оҳирги нуқтасини қўйишга муваффақ қилган ўзига шукр ва ҳамдлар бўлсин...

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асарининг финалига қадар менинг камтарона каналимда жамланган барчангизни яхши кўраман.
Аллоҳим барча ниятларингизни ижобатини берсин...

Соат 19:30да асарни якунлаймиз. Ҳамда сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб оласиз, ин шаа Аллоҳ

🍂Хазонрезги хоним...(ўзимни хоним девордим. Асар якуни муносабати билан бугун каналда байрам☺️)

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Suratda nechta tuxum bor ?
Aqlingizni sinab ko‘ring.

  Ko‘rinishidan oddiy ko‘ringan jumboqni atigi 5% odamlargina to‘g‘ri topa olgan.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚАЙРОҚИ ГАПЛАР

Дунёнинг ишлари қизиқ: кимнингдир омади чопса, бошқа бирининг аллергияси қўзийди.

***
Ҳаёт курашларида кўпроқ кўнгиллилар жароҳат олади.

***
Замонга муносиб қадам ташлаш учун бақувват оёқларнинг ўзи камлик қилади – бош ҳам керак.

***
Гоҳида биргина бошлиқни хотиржам қилиш учун бутун жамоа безовта бўлишига тўғри келади.

***
Бемор шифокор ёзган дорилар рўйхатини кўриб, сергак тортди, дориларнинг нархини эшитиб... дардини унутди.

***
Шифобахш гиёҳлар, албатта, фойда қилади: беморга бўлмаса... бошқа кимгадир...

***
Лотерея ўйинларидан бойиб кетиш мумкин: ўйнаганлар бўлмаса ҳам ўйнатганлар.

Ҳабиб СИДДИҚ.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Қизиқарли_фактлар

1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқ.
2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади.
3. Одам бош чаноғи 29 хил суяклардан иборат.
4. Миядаги асаб пулси соатига 274 км тезликда ҳаракатланади.
5. Бизнинг миямиз бир кунда ҳосил қиладиган электр импулси дунёдаги жами телефонлар ҳосил қиладиган импулслардан бир баробар кўпроқни ташкил этади.
6. Инсон юраги ҳаёти давомида 182 миллион литр қонни ўзидан ўтказади.
7. Чарльз Осборн деган одамни 68 йил тўхтовсиз хиқичоқ тутган экан.
8. Одамнинг ўнг қўли чапига нисбатан 9 йил кўпроқ яшай олади.
9. Инсон ўзи кўрадиган тушларнинг 99 фоизини эрталабоқ унутади.
10. Инсон организмидаги қон томирларнинг жами узунлиги 100 минг километрга тенг.
11. Баҳорда нафас олиш даражамиз куздагига нисбатан 1, 5 баробар юқорироқ бўлади.
12. Одам тана ҳароратининг 80 фоизи бошдан чиқади.
13. Одам дунёдаги чалқанча ётиб ухлай оладиган ягона жонзотдир.
14. 4 яшар бола бир кунда ўртача 450 марта ота-онаси ёки яқинларига савол беради.
15. Киндикнинг илмий атамаси умбиликусдир.
16. Чапақайлар дунё аҳолисининг атиги 7 фоизини ташкил этади.
17. Олма ва банан ҳиди озишда ёрдам беради.
18. Агар одам бошидаги сочларнинг бир умрлик узунлиги ҳисобланса, 725 километрга етади.
19. Одам организмида яшовчи бактерияларнинг соф вазни 2 килограммга тенг.
20. Организмдаги кальцийнинг 99 фоизи тишларимиздан жой олган.
21. Агар организмимиздаги жами темир моддасини бир жойга тўпласак, соатнинг жажжигина винтини ясашгагина етади.
22. Акса уришга мажбур этувчи вирусларнинг 100 хил тури бор.
23. Ҳаёти давомида одам териси 1000 марта янгиланади.
24. Қўлдаги бармоқларда тирноқ оёқдаги бармоқларга нисбатан 4 карра тезроқ ўсади.
25. Одам организмидаги мушакларнинг энг бақуввати тили ҳисобланади.
26. Одам юрагининг ҳажми ўз мушти билан баробар, вазни эса 220-260 граммга тенг.
27. Ўрта яшар одамлар бир кунда 23000 марта нафас олиб чиқаради.
28. Кўзларимиз 10 миллионтагача рангни таний олади.
29. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди.
30. Одам суяги пўлатга нисбатан беш карра мустаҳкамроқдир.

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️#хайрли_тонг

Aссалому алайкум.
Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

BIZDA KARONA TIME QIZLAR!

LILY COLLECTION KANALIDA JUDA KATTA SKITKALAR YOMGʻIRI BOʻLYAPTI ULGURIB QOLING!

🌸Diadema 🌸Tillaqosh
🌸Karona🌸Braslet🌸Abadok🌸Ziraklar.
🌸Juda katta skitkada mini kurs rejalashtirilgan 25-noyabrda start beriladi! Tez kanallarga ulaning reklama oʻchib qolmasin yana 😊

/channel/+JB2kqf2dVmY4OGUy

📱 Telegram   //  📱 instagram

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Абдужаббор ака, - деди уч кундан сўнг уни ўз кабинетига чақирган Норпошша,- сизни бу ерга бежизга чақирмадим. Мен сизни шунча йиллардан буён асраб келган, юрагимни тинимсиз поралаган бир сирдан огоҳ этмоқчиман.
- Қулоғим сенда, - деди Абдужабборнинг диққати жам бўлиб, -гапиравер.
Норпошша қўлини костюмининг чўнтагига тиқиб алланима тугилган рўмолчани олиб Абдужаббор томонга сурди.
- Бу сизга тегишли.

Абдужаббор рўмолчани очиб бир вақтлар Барнога совға қилган онасининг зиракларини кўрди.

- Абдужаббор ака. Бўлиб ўтган ишларда Барно мутлоқо айбсиз эди. Унга Ҳакимга турмушга чиқишдан бошқа илож қолдиришмаган эди. Сизнинг тириклигингизни эшитгач эса қишлоққа сиғмади. Шаҳарга кетди. Кейинчалик Барнонинг изидан оила аъзолари ҳам кўчиб кетишди. Барно менга бу зиракларни топширган вақт "Вақти келганда Абдужаббор акамга ҳатто хаёлларимда ҳам ҳеч қачон у кишига ҳиёнат қилмаганимни айтиб қўйсанг" деганди.
Ака...-маҳзун ҳўрсинди Норпошша, -бу гапларни фронтдан қайтган вақтингиз айтмаганим учун кечиринг. Ўша вақтда Ҳакимни бир нима қилиб қўйишингиздан жуда қўрққандим. Ишонинг, бу сирни шунча йиллар ичимда сақлаш менга ҳам осон бўлгани йўқ...

- Мен юрак-юракдан Барнонинг айби йўқлигини ҳис қилиб яшаганман,- чуқур тин олди Абдужаббор,- негалигини айтайми? Ойим "Палаги тоза инсонлар ҳеч қачон инсонийлик чегарасидан чиқмайди" дердилар. Азиз муаллим ҳам, у кишининг рафиқаси ҳам ҳамиша чин инсон бўлишган. Палаклари тоза эди уларнинг. Бундай инсонлар энг сўнгги нафасларигача инсонийлик туйғуларига зинҳор ҳиёнат қилишмайди.

📌@xazon_rezgi /162

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, асар юзасидан фикр билдирган барчага катта раҳмат. Тан-у жонингиз соғ бўлсин.

Қадрли Нигар Намраева, сиз айтган таклифга келсак 80-90йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ёзишни ўйлаб кўрмаганман. Бунга жазм қилолмасам ҳам керак.
Янги асар ёзиш ҳусусида тўҳталадиган бўлсам, қоралашни мўъжаллаган бир мавзуим бор. Аммо бироз дам олгандан сўнг ёзсам керак. Шуни олдиндан айта оламан-ки, бу мавзу ва йўналиш ўзим учун кутилмаган бўлади.

Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

САВОЛЛАРГА ЖАВОБ

Кейинги кунларда асар юзасидан белорусь қизи Аленанинг тақдири ҳақида кўплаб  саволлар келди.Азизлар, эътибор берган бўлсангиз асарда Аленанинг Освенцимдан озод бўлиб Польшадаги ёшлар озодлик ҳаракатига қўшилгани ҳақида маълумот берилди. Менимча зукко китобхон учун бундан ортиқ тушунча шарт эмас. "Урушдан кейин Алена билан Абдужабборни учраштиринг,  Алена Абдужабборни Сведловскдаги қамоқхонадан қутқарсин"  деган таклифларга жавоб: 
   Алена билан боғлиқ бўлган қисмлар19 42-1944 йилларда бўлган бўлса. У вақтда ҳозиргидек одам одамни исташи билан топиб оладиган замон бўлмаса.  Шунлай қилсак Аленанинг 1949 йил Свердловскда пайдо бўлиб Абдужабборни қамоқдан қутқариши ҳаётий эмас,  фантастик асар бўларди.  Ҳаётий асарда ҳаётда бўлган воқеалар тасвирланади,  гарчи аччиқ бўлса ҳам.  Кўнглимиз тусагани эмас.  Алена асарни керакли нуқтасида ўз вазифасини тўлақонли бажариб бўлди деб ўйлайман.
    Шунингдек Абдужаббор билан Барнонинг масаласи ҳам худди шундай.  Ҳаётларидаги барча тугунлар ечилганидан кейин уларнинг учрашишида нима маъно бор?  Қолаверса иккиси ҳам оила қурган,  бола-чақали бўлди. 
     Нима деб ўйлайсиз?  Абдужаббор ва унинг оиласига қилган яидокорлигидан сўнг Матлуба бундай муомалага муносиб бўлармиди?  Мен учун Матлуба фидокорликнинг энг биринчи намунаси.  Унга эрини ҳов ўтмишдаги биринчи муҳаббати билан учраштириб қўйиб ҳиёнат қилолмайман.

    Бир вақтлар "Барс"  асарини ёзганимда асар унинг аёли қишнинг куни қовун егиси келгани ва эри қувонганча қовун излаб кетган жойида тугаган эди.  Ўшанда бутун бошли асардан эшитган таънам шундай бўлганди: 
"- Нима учун Барс (Шерзод) нинг аёлига қовун топиб келиб едирганини ёзмадингиз?  Ишқилиб қовун топилганмикан?  Қовун қишни куни неча пул экан?  Бу асарда воқелик мужмал тугаган!" 

    Хуллас шунақа гаплар. 
    Менимча саволларга тўлиқ жавоб бердим деб ўйлайман. 

     Эътиборингиз учун раҳмат. Саломат бўлинг.
      Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОНАМДАН_ҚАРЗИМ

Бу дунёда бажарганим қанча амал ,
Етолмаган қанча суннат ва фарзим бор,
Дил тўрида гуллар орзум кунда ҳар гал,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор .

Қолган барча ният, ўйлар оддий ҳавас,
Бу орзуим- уммон , улар ирмоқчамас,
Яшамоғим мазмуни шу- олсам нафас ,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор.

Гоҳ кенг дунё игнанинг ҳам кўзидан тор,
Туби тўлмас, рўзғор номи доимо ғор,
Лек ҳаётим нурли қилган тилагим ёр ,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор.

Бағримга тиғ урган дили- хуним қанча ,
Бу дунёда қолди умрим куни қанча ,
Боқийларнинг диёрига йўл олгунча ,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор

Бир алласи учун қурбон минг бир жолам ,
Аллоҳимга етиб борсин дилда нолам,
Дуо қилса Маккасида "бор бўл, болам",
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор

Мадинанинг равзасида кўрган оним,
Шукр дердим, қолмади-я ҳеч армоним,
Тилак-рўёб бўлмагунча олма жоним,
Онамдан мен Ҳаж-ибодат бир қарзим бор .

Етиштириб суюнтиргин мен гумроҳни ,
Сендан бошқа қайдан топай айт паноҳни ,
Фидойингман карами кенг сен Аллоҳнинг,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор.

Ўзинг - Ғофур , Ўзинг- Раҳийм , Ўзинг- Буюк,
Бир ёрлақа Қодир Эгам, айла суюк ,
Шул тилагим зиммамдаги энг гўзал юк,
Онамдан мен Ҳаж- ибодат бир қарзим бор .

Хазонрезги

Каналимизга обуна бўлинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Кечга шу таронани бирга тинглашга таклиф қиламан

ИНСОН ҚАСИДАСИ

Шеър муаллифи: Эркин Воҳидов

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА учун маҳсус...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Асарнинг яратилиш тарихи...

Фактлар, қарорлар, хулосалар.

📌СИЗНИ ҚИЗИҚТИРГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

1.Менинг икки ўғлим тарихчи. Иккинчи ўғлим Алишер- Ўрта асрлар тарихига қизиқади. У билан айнан шу мавзуда суҳбатлашиш мароқли. Адалари Алишер билан турк, хитой кино ижодкорлари томонидан яратилган тарихий сериаллар ҳусусида баҳслашишни яхши кўрадилар.
#Қора_марварид номли қиссамни ёзаганимда Алишерни ёрдами беқиёс бўлди. Айнан унинг ёрдамида Константинополдан Самарқандга келган ҳуфялар ва ўрта асрдаги зиддиятлар ҳақида ёзишга жазм қила олгандим.
Тўнғич ўғлим - Шерзодни эса кўпроқ яқин тарих қизиқтиради. Олиб борган тадқиқотлари ҳам Иккинчи Жаҳон уруши даври ва ундаги бурилишлар ҳақида.
Ёз ойининг оҳирларида мен Шерзодга айнан Иккинчи Жаҳон
уруши ҳақида ёзмоқчилигимни айтганимда у режаларимдан хабардор бўлиши билан таҳминан 8 хил йўл ҳаритаси тузиб берди. Буларнинг бари Абдужабборнинг Тошкент вилоятидан то Берлингача бўлган сафар йўли ҳақидаги ҳариталар эди.

2. Тошкент- Қозоғистон- Москва остонаси- Белоруссия- Польша- Берлин- Тошкент.
Айнан ана шу йўл ҳаритаси мен қатъий танлаб олган Шерзод тақдим этган 5 рақамли ҳарита эди.

3. Асарга муносиб ном қидиришга жуда қийналдим.

Аслида эса унга таҳминан икки йилча аввал ишчи ном қўйиб бўлган эдим ва
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асарининг ишчи номи #КОНЦЛАГЕРЬ эди.

4. Асарни ёзиш учун қанча тарихий ҳужжатларни ўрганиб чиқдим, саноғини билмайман. Аммо ёзилган тарихий ҳар бир сатр тўлақонли ҳаётий ва реал воқеаларга асосланган.

5.Уруш ва Освенцимда содир бўлган, ўзим хабардор бўлган инсон ақли бовар қилмас ҳунрезликларнинг юздан бирини ҳам ёзганим йўқ.

6. Асар ёзишда энг катта ёрдамни онажонимлар бердилар. Улар бош қаҳрамонларнинг ҳаёт йўлларини бир линияга тизиб бердилар. Асардаги кўп ҳикоялар онажонимларга тегишли ва улар ҳаётда бўлиб ўтган воқеалардир.
Мисол учун Раҳима хола қайнатма шўрва пишираётганда 2 та чумчуқ дон талашиб қозонга тушиб кетиб пишиб қолгани ва холанинг уларга ачиниб қаттиқ йиғлагани воқеаси.

7.Асар ёзиш вақтида бир қўшиқни қайта-қайта эшитганман. Ҳар бир харф терилганда, ҳар бир сўз, мисра ёзилганда мен тинглаган қўшиқ номи атоқли шоиримиз Эркин Воҳидов қаламларига мансуб "Инсон қасидаси" қўшиғи эди.

8.Энг асосий савол:
Асар қаҳрамонлари ҳаётда бўлганми?
Ҳа!
Абдужаббор, Матлуба, Фотима, Зуҳра, Буфотима, Бузуҳра, Тоҳиржон ҳаётда бўлишган.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алaйкум Ҳурматли каналим кузатувчилари

✅ Сизларга тил ўрганишнинг замонавий усулларидан фойдаланаётган канални тавсия қиламан.

👍🏻 Ушбу каналда кинолар ва мультфильмларни субтитр асосида ҳар икки тилда бериб бориш, кинони ва остида икки тилдаги таржимасини солиштириб ўргатувчи, интерактив усулларда таржималар билан ишлаш ва бошқа кўплаб қизиқарли ва фойдали маълумотларни улашиб боришади.

📎 Каналнинг номи ҳам осонгина ўрганиш учун мосдек YENGIL.

❗️Тил ўрганувчилар учун ажойиб имконият. Энг муҳими ҳаммаси текин.

Каналга уланиш
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
/channel/+XB4VDcKfvo83MTli
/channel/+XB4VDcKfvo83MTli
/channel/+XB4VDcKfvo83MTli

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Қизалоқларим, , менинг...-Абдужаббор тиззалаб қизларига қучоқ очди.
- Ассалому алайкум...-Матлуба тирсакларига таяниб ўрнидан қўзғалмоқчи бўлди.
- Қўзғалма, Матлуба! Ваалейкум ассалом...
Абдужаббор катта қизалоқларини аста ерга туширди. Матлубанинг ёнига келиб кичик эгизакларига кўзини тўлдириб қаради:
- Бунча ширин бўлмаса булар? Жажжилигини-чи?
Матлуба ўнг тарафида ётган қизалоқни олиб эрига узатди.
-Бу кичик Фотимангиз, - сўнгра чап тарақдаги иккинчи гўдакка ишора қилди:
- Буниси эса Бузуҳрангиз.

Абдужаббор қизалоқларига меҳр билан тикилди.

1956 йил апрель

-Абдужаббор ака, мана бир неча йил аввал орзу қилган тиббиёт мажмуаси очилишга тахт қилинди.

Абдужаббор ёнида мажмуага кўнгли тўлиб қувонч билан назар ташлаб турган Норпошшанинг сўзларини қўллаб-қувватлади:
- Ҳа синглим.Эртадан бошлаб бу ерда қишлоғимиз аҳолисига малакали тиббий ёрдам кўрсатамиз. Энди инсонлар шифо истаб чақирим-чақирим йўл босмайдилар. Ҳар қандай касалликларнинг олди олинади. Даволашдан аввало профилактика ишларини қизғин олиб борамиз. Мажмуа ўз номи "Соғлом авлод" га муносиб бўлади.
- Эртанги мажмуани очилиш тадбиридан сўнг унинг янги боғида ёзиладиган дастурхон учун барча бозорликлар тахт қилиб қўйилди
Раҳима холамни ўзингиз билан олиб келинг. Уруш йилларида фронт ортида жонбозлик кўрсатган, чин дилдан меҳнат қилган асл инсонлар учун раҳматномаларимиз бор.
-Албатта олиб келаман, синглим. Ойимнинг қувончлари-менинг қувончим. Улар ҳам бу ёруғ кунларни неча йиллардан буён кутяптилар.
-Матлуба ҳам бир йилдан буён мажмуа қурувчиларига ошпазлик қилди. Эртадан бошлаб эса мажмуанинг ўзига ошпаз сифатида ишга ўтади.
Эртага қизалоқларнингизни ва кичкинтой Тоҳиржонни ҳам кутамиз. Бу байрам барчамизники.
- Хўп бўлади, синглим...

- Мен энди борай,-жилмайди Норпошша, -эртагача.
-Яхши бор...

Абдужаббор Норпошша кетгандан сўнг "Соғлом авлод" мажмуасининг ёнгинасидаги ўриндиққа чўкди.
Хаёл уни яқин ўтмишга олиб кетди.
Ўша уруш бошланган илк вақтларга. Ўшандан буён қанча сувлар оқиб кетибди-я?

📌
@xazon_rezgi /165

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор ака, насиб қилса ўқишни битиргунингизга қадар қишлоғимиз марказида малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган клиника қуриш ниятимиз бор.

Абдужабборнинг чеҳраси ёришди:
- Бу гапларни эшитиб дилимдаги орзуларим уйғониб кетди. Азалий орзуйим бўлмиш докторлик касбига бўлган иштиёқим янада ошди. Энди сенинг таклифингни ҳар тарафлама ўйлаб кўрмасам бўлмасов..

- Албатта ўйлаб кўринг, ака. Фақат бир шарт билан: нима бўлган тақдирда ҳам жавобингиз "ҳа" бўлиши керак.

🔳🔳🔳

Сентябрнинг ўрталаридан бошлаб Абдужаббор тиббиёт институтида ўқий бошлади.

1950 йил июль.

Ўқишдан қайтаётган Абдужабборни гузар бошида учратган Юсуф кулимсираб унга тегишди:

- Оббо оғайни-ей?! Лагерма лагерь юравериб ўзингни обдон совуққа олдирган экансан-да? Зах деганлари суяк-суягинггача ўтиб кетган экан?!

- Гапларингга сира тушунмадим, Юсуф? Нималар деяпсан? Нима учун лагерни эслаб қолдинг?! - дўстига ҳайрон қаради Абдужаббор.

- Вей, нимани тушунмайсан? Ғалча бўлиб қолдингми? Тўртта қиз-а? Нақд тўртта қиз?! Бу кетишда ҳадемай қаҳрамон ота бўласан?!

- Юсуф!

Юсуф Абдужабборнинг юзига қараб ҳали янгиликдан хабари йўқлигини фаҳмлади

- Ийе, ҳали хабаринг йўқми? Хушхабарчи ҳам ўзим бўларканман-да!
Абду! Оғайни! Келин яна эгиз фарзандни дунёга келдирди.Икковиям қиз! Энди сен тўрт нафар қизнинг отасисан.

- Нима?! Мен?! -довдиради Абдужаббор,- Матлубанинг кўзи ёридими? Ахир ҳали вақт бор эди-ю? Қиз туғди дейсанми?
- Ҳаа! Ҳааотир олма. Келин ҳам, қизларинг ҳам соппа-соғ эканлар.
Абдужаббор Юсуфни маҳкам кўтариб чир айлантирди.
- Эээ қўйвор-ей?!- дўстидан ўпкалади Юсуф, -сал қолса белни синдирардинг, хумпар! Ундан кўра суюнчига бир сўм, ярим сўм атасанг бўларди.
Абдужаббор дўстини қўлини маҳкам сиқди:
-Насиб қилса ҳаммаларингни чақириб ўз қўлларим билан ош қилиб бераман.

- Келишдик,- Абдужабборнинг елкасига енгил шапатилади Юсуф,- энди уйингга қуш бўлиб уч! Раҳима холам ҳам сени кўзлари тўрт бўлиб кутаётгандирлар.

Абдужаббор онасини ўчоқбошида учратди. Раҳима хола эзилиб пишган ширгуручларни ёғоч чўмич билан кавлаб турган экан.

- Ойиии,- Абдужаббор онасини маҳкам бағрига босди.
Раҳима холадан райҳон, ўчоқ тутуни ва яна аллақандай ислар келарди.
- Болам тушмагур-ей, йиғлаяпсанми? -Абдужабборнинг бошини меҳр билан силади Раҳима хола,- ё Матлуба яна қўшалоқ қиз туққанига кўнглинг ўксидими?

- Йўқ, ойи, - ёшли кўзлари билан жилмайди Абдужаббор,- Матлуба ўнта қиз туққанидаям биринчи сафаргидагидек ҳурсанд бўлавераман. Бу кўз ёшлар эса ҳурсандчиликдан. Шунчаки кўнглим бўшаб кетди. Матлуба яхшими? Қизалоқларчи?
- Ҳаммалари яхши, болам. Катта қизларинг кичикларини бошидан кетмай ўтирибди. Ўзлари бола-ю, сингилчаларини "нинни, нинни" деб эркалаб ўтиришибди.
- Ойи, бу ёғи қизиқ бўлди-ю? Фотима, Зуҳра қизларимиз бор-ку?! Кичик эгизакларга қандай исм берамиз энди?!
- Мен маҳалламиз бошидаги Сарви онадан сўраб келдим.
Бу қизларимизга Буфотима, Бузуҳра дея исм қўярканмиз.
- Ажойиб-ку, ойижон. Бундай номлашда бирор маъно бормикан? Сарви она тушунтирдиларми сабабини?
- Сабабини сўраш эсимга келибдими, болам? Сарви она икки марта кетма-кет эгизак туғилса иккинчи эгизакларга шундай деб ном қўйилади дедилар. Мен ҳам "хўп" деб келаверибман-да . Мен учун энг муҳими қизларингни соғ-саломат вояга етиши.
- Мен учун ҳам, ойи. Юринг улардан хабар олайлик. Уларни жуда кўргим келяпти.
- Ҳа айтганча Буфотима, Бузуҳранг худди сенга ўхшайди. Кўзлари кўм-кўк уларнинг.
- Сизга ҳам ўхшашар экан-да унда, ойи?
- Ҳа, болам. Матлуба қизимга ўхшашади. Сочлари қоп-қора. Лаблари ғунчадек...
Абдужаббор ва Раҳима хола бошлашиб Матлуба ётган хонага киришди.
- Адажоним келдилар,- Фотима ва Зуҳра шундай дея отаси томонга югуришди

📌@xazon_rezgi /164

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тунги соат 01:55 дан 02:00

га ўтар кечаси ҳамма ширин уйқуда. Бирдан ювиниш хонасидан қандайдир овозлар эшитила бошлади, аввалига хеч ким эшитмади, кегин ота ўрнидан туриб, ювиниш хонаси томон кетди. Орадан 15 минут вақт ўтди, ота қайтиб чиқмади. Бундан ҳавотирга тушган рафиқа ҳам ювиниш хонаси томон кетди. Орадан анча вақт ўтди, иккаласи ҳам қайтмади.
Бундан ҳавотирланган катта ўғил ҳам ювиниш хонасига кириб кетиб қайтиб чиқмади. Шунда кичкина ўғил нима қилишини билмай у ҳам ювиниш хонасига аста яқинлашиб эшикдан қараган эди не кўз билан кўрсинки..😳

ДАВОМИНИ ЎҚИШ😱👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

УЗБЕКИСТОН ГУЗАЛЛАРИНИ. 🔥🔥 ЭЪТИБОРИГА ТУШГАН ФАСОНЛАР ЧОТКИ 🔥 КАНАЛ

💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫

НОЗИК ДИДЛИ ХОНИМЛАР УЧУН БОМБА

👗УЙГА
👗 ИШГА
👗ТУЙГА
👗КУЧАГА
👗МУСЛИМА
👗ОНАХОНЛАРГА
👗КЕЛИНЧАКЛАРГА

💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫
ТАКРОРЛАНМАС КАЛЛЕКСИЯГА ЭГА ЧИРОЙЛИ ФАСОНЛАРНИ ЖАМЛАГАН КАНАЛ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМИЗ👇
💥ФАСОНЛАР
💥
/channel/+AOGhUPQu9-hlZGZi
/channel/+AOGhUPQu9-hlZGZi
/channel/+AOGhUPQu9-hlZGZi
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+1tsQdVh_RHQyZDky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Охири йўқ ўйларимни бир жумла билан якунладим:

- Аллоҳга осон...

Хайрли тун, кўнгилдош.
Эртагача...
Насиб...

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Матлуба ҳам бу борада кўп таъкидларди. "Мен Барно опамнинг тўйлари бўлаётган кезлари қаттиқ гапириб юракларини яралаганман. Кейинчалик уларнинг беайб эканликларини кўп бора ҳис қилдим. Қишлоқдан бош олиб кетганларида эса бунга юз карра амин бўлдим" деб.

- Майли, Абдужаббор ака, энди надомат чекишдан фойда йўқ. Ёмонлар жазосини олди. Ҳақиқат қарор топди. Энг ёқимлиси эса,- жилмайди Норпошша,- Барно ҳам ҳозир бахтли. Мен икки ой аввал Тошкентга-симпозиумга боргандим. У ерда Барнони учратиб қолдим. Турмушга чиқибди. Эри Тошкентда донғи чиққан атоқли доктор экан. Ўзи эса ўқитувчиликка ўқиётган экан. Ўша кўрганимда Барно ҳомиладор эди. Менимча аллақачон кўзи ёриб қолган бўлса ҳам керак.
- Мана бу чинакам хушхабар бўлди- кулгучлари юзига нур улашганча жилмайди Абдужаббор, - энди Барнодан кўнглимиз тинч. Илойим бахтли бўлсин.

-Демак, бу масала ҳал! - қўлларини қовуштирди Норпошша,- энди иккинчи масала ҳақида гаплашсак.

- Иккинчи масала?! - сергакланди Абдужаббор,- қизиқ, қандай масала экан у?
- Энди сизнинг келгусидаги режаларингиз ҳақида гаплашсак. Хўш, бу ёғига нима иш қилишни режа қиляпсиз?

Абдужаббор ўйланиб қолди:
- Менми? Менимча шу ерда, яъни колхозда ишласам керак. Сендек раиснинг раҳбарлигида бажонидил ишлаган бўлардим.

-Менда эса бутунлай бошқа таклиф бор.

- Хўш?

- Абдужаббор ака, урушдан аввал тиббиёт институтини 2-курсини тамомлаган эдингиз-а?

- Ҳаа, - деди ўйчанлик билан Абдужаббор, -шунга ҳам 9 йил бўлибди. Шу йиллар мобайнида нима воқеалар бўлиб ўтмади дейсан?

- Тўғри айтасиз. Бироқ ҳозир гап бу ҳақда эмас. Хуллас, колхознинг келажагини ўйлаган ҳолда ва бир сингил сифатида сизга бир таклиф бермоқчи эдим.

Абдужаббор ака. Сиздан Тошкентга қайтишни ва тиббиёт институтидаги ўқишингизни тиклашингизни сўрайман. Билсангиз қишлоғимизга олий маълумотли шифокорлар жуда зарур.

- Норпошша, менга бу таклиф дабдурустдан бўлгани учун очиғи шошилиб қолдим. Бу ҳақда сираям ўйлаб кўрмаган эканман. Ундан кейин ойим, аёлим, қизларимни ташлаб кетишга...

- Ака, авваламбор Тошкент бир қадам бўлса. Ҳов деса эшитиладиган жойда. Ундан кейин ихтиёрингизга қарши қай юртларгача оёғингиз тегмади дейсиз? Энди эса кўнглингизга бир бор қулоқ солиб шифоркор бўлсангиз нима қилибди? Қолаверса Раҳима ойим ҳам бу таклифни қўллаб қувватлаяптилар. "Кўзим очиқлигида болам ҳам ўқиб дипломли бўлиб қолса, халқнинг корига яраса" деяптилар.

📌@xazon_rezgi /163

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

1949 йил 5 август

- Фотима! Фотима-ююю! Қаердасан, қизим?! Яна сув ўйнаяпсанми? Зуҳра икковинг бир жойда ўйнасаларинг бўлмайдими?
Куним сени қидириш билан ўтади-я?! Овқат сузгунимча бир зумда йўқ бўлиб қолганиничи бунинг?

Зуҳрани бағрига босганча гапира-гапира ишком оралаб дарвозахона олдига чиқиб келган Матлуба ерга тиззалаганча Фотимани бағрига босиб тинмай ўпиб йиғлаётган Абдужабборни кўриб таққа тўхтади. У ҳам эрига тикилганча сўзсиз йиғлай бошлади...
Абдужаббор Фотимани даст кўтариб ўрнидан турди-ю бир қўлини Зуҳрага узатди. Зуҳра ҳам отасидан ётсирамай уни бўйнидан қучди.
- Абдужаббор акааа...- тили базўр айланди Матлубанинг.
- Ҳа қайтдим,- Матлубага меҳр билан тикилди Абдужаббор,- бутунлай қайтдим. Мени оқлашди
Абдужаббор шундай деб ичкарига аланглади:
- Ойим...Ойим қанилар?!
- Ойижон айвондалар. Ҳозир овқат сузиб Фотимани излаб чиққандим. Юрақолинг, улар бизни кутяптилар...

Шу куни Фаровон турмушда тўй бўлиб кетди. Колхоз раиси Норпошша Ғуломова Абдужабборни қишлоққа қайтгани суюнчисига Раҳима холанинг "Қўявер, қизим, ўзимиз қиламиз" деган хай-ҳайига қарамай катта дошқозон ўрнатиб ош дамлатди.
- Раҳима ойи, ана ўзингиз айтиб турибсиз-ку, қизим деб?! Абдужаббор акам ўзимни акам. Акам келганларига бир ҳурсандчилик қилайлик. Ойимларга ҳам тайинладим. Ҳализамон ўғлимни ҳам олиб келиб қоладилар. Кичкинтойлар ҳам бир яйрашсин.
Норпошша икки ярим йил аввал фронтдан дудуқланиб қайтиб келган қўшни йигит Муроджонга турмушга чиққан, ҳозирда бир ярим яшар дўмбоққина ўғли бор эди.
Абдужаббор ўзи қамоқхонада эканлигида қишлоқда шунча ўзгариш бўлиб кетганлини билиб ҳайрон қолди, зеро қамоқхонага оила аъзоларидан фақат ҳол-аҳвол сўралган хатлар киритилар, ортиқча воқеа-тафсилотлар ҳақида хабар ёзиш манъ қилинган эди.
Шермат раиснинг ўлимидан сўнг қишлоқ аҳли бир овоздан Норпошшани раис қилиб сайлашибди. Шундан буён Норпошша қишлоқ аҳлининг оғизида "Опа" деган номни олган экан. Бир икки хазилкаш тенгқурлари эса уни ўзига "Норпошша ака" дея мурожаат қилар эмиш.
Абдужаббор янада ўктам, мард ва забардаст кўринган бу аёлга қараб завқи келди, кўнгли кўтарилди. Юрак-юракдан у билан фахрданди.
Шермат раиснинг тақдири ҳақида эшитиб эса тақдирнинг адолати олдида лол қолди.
Уни ўз пуштикамаридан бўлган ўғли Ҳаким кайфда пичоқлаб қўйибди. Қўшнилар ўша куни Шермат раисникида бўлган тўполонда раиснинг "Иккинчи оёғингни ҳам синдириб майиб қиламан" деган дағдағасини эшитишган экан. Ҳаким ҳозир Тошкентдаги руҳий ҳасталар шифохонасида эмиш. Орқаваротдан етиб келган гап-сўзларга қараганда Ҳаким тиббий комиссия томонидан кишилик жамияти учун хавфли деб топилганмиш. Энди у шифохонада бир умр шифокорлар назоратида бўлар эмиш. Қумрихон билан Ҳайдаралини қишлоқ аҳли ўз ҳолига ташлаб қўйишмабди. Қумрихон Норпошшанинг ўрнига унинг звеносида звеновой бўлиб ишлаётган экан. Бир ойча аввал Ҳайдарали ўзининг суйган қизи- шу қишлоқлик Салим устанинг қизига уйланибди.

📌@xazon_rezgi /161

Читать полностью…
Подписаться на канал