Асар ҳақида...
Номи:
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Воқелик:
Асар реал воқеалар асосида ёзилишни режа қилинди
Дилимдагилар:
Ва ниҳоят... Ўзим бир неча йиллар давомида ёзишни истаган асарни ёзишга аҳд қилдим. Бунга жазм қилиш осон иш бўлмади рости...
Асар:
Яқин тарихдан ҳикоя қилади
Тарихий томондан маслаҳатчи:
Тарих методикасини ўқитиш йўналиши бўйича мутахассис: Ниғматов Шерзод - ЧДПУ битирувчиси
Тилагим:
Ёқимли мутолаа ҳамроҳингиз бўлсин...
Хазонрезги
Хотин эрталабдан хурсанд оҳангда эрига қараб:
— Адажониси, биласизми ғаройиб туш кўрдим. Сиз менга бриллиантли билакузук совға қилибсиз. Бу нимани англатиши мумкин? ☺️
Эри унинг пешонасидан ўпиб қўйиб:
— Кечки пайт биласан - деб қўйди.
Хотин кечки пайт яқинлашган сари ўзини қўярга жой тополмай ҳамма ёқни тозалади, қўлбола ош дамлади, пардозни зўрини қилиб энг чиройли либосини кийиб олди.
Эр ишдан қўлида бир ўрамда совға олиб келди. Хотин севиниб кетиб эрини дастурхонга таклиф қилди. Романтик шароит, шамлар ёқилган. Тамадди қилиб бўлишгач эса эри унга совғани узатди. 🤣 Хотин севиниб совғани очиши билан ичидан... Батафсил ўқинг... 👈
🎀𝑶'𝒓𝒕𝒐𝒋𝒐𝒏,𝒔𝒂𝒏𝒈𝒂 𝒅𝒂𝒓𝒅𝒊𝒎𝒎𝒊 𝒆𝒕𝒎𝒊 𝒌𝒊𝒎𝒈𝒂 𝒆𝒕𝒂𝒎𝒂𝒏,𝒆𝒓𝒊𝒎 𝒎𝒆𝒏𝒈𝒂 𝒖𝒎𝒖𝒎𝒂𝒏 𝒃𝒆𝒇𝒂𝒓𝒒 𝒃𝒐'𝒑 𝒒𝒐𝒈𝒂𝒏𝒍𝒂💔
🎀𝑴𝒂𝒏𝒈𝒂 𝒉𝒊𝒚𝒐𝒏𝒂𝒕 𝒒𝒊𝒎𝒂𝒚𝒂𝒑𝒕𝒊𝒍𝒂𝒎𝒊𝒌𝒊𝒏 𝒅𝒑 𝒐'𝒚𝒍𝒂𝒃 𝒔𝒊𝒒𝒊𝒍𝒊𝒃 𝒌𝒆𝒕𝒕𝒊𝒎😭💔
❤️🔥𝑨𝒚𝒃𝒏𝒊 𝒐'𝒛𝒊𝒏𝒈𝒅𝒂𝒏 𝒒𝒊𝒅𝒊𝒓 𝒅𝒖𝒈𝒐𝒏𝒂𝒋𝒐𝒏,𝒃𝒂𝒍𝒌𝒊𝒎 𝒆𝒓𝒊𝒏𝒈𝒏𝒊 𝒌𝒐'𝒏𝒈𝒍𝒊𝒈𝒂 𝒚𝒐'𝒍 𝒕𝒐𝒑𝒊𝒔𝒉𝒏𝒊 𝒃𝒊𝒍𝒎𝒂𝒚𝒐𝒕𝒈𝒂𝒏𝒅𝒖𝒓𝒔𝒂𝒏🍒,𝒔𝒂𝒏𝒈𝒂 𝒕𝒆𝒍𝒆𝒈𝒓𝒂𝒎𝒅𝒊𝒈𝒊 𝒃𝒊𝒕𝒕𝒂 𝒛𝒐'𝒓 𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍𝒏𝒊 𝒍𝒊𝒏𝒌𝒊𝒏𝒊 𝒃𝒆𝒓𝒂𝒎𝒂𝒏🔥,𝒌𝒊𝒓𝒊𝒃 𝒌𝒐'𝒓🌹,𝒎𝒂𝒏 𝒐'𝒔𝒉𝒂 𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍𝒅𝒊𝒈𝒊 𝒎𝒂𝒔𝒍𝒂𝒉𝒂𝒕𝒍𝒂,𝒅𝒂𝒓𝒔𝒍𝒂 𝒐𝒓𝒒𝒂𝒍𝒊 𝒚𝒐𝒓𝒊𝒎𝒎𝒊 𝒔𝒆𝒗𝒊𝒎𝒍𝒊𝒔𝒊𝒈𝒂 𝒂𝒚𝒍𝒂𝒏𝒅𝒊𝒎😉,𝒙𝒐𝒛𝒊𝒓 𝒌𝒐'𝒛𝒍𝒂𝒓𝒊 𝒎𝒂𝒏𝒅𝒂𝒏 𝒃𝒐𝒔𝒉𝒒𝒂𝒔𝒊𝒏𝒊 𝒌𝒐'𝒓𝒎𝒊𝒅𝒊.💕
👌𝑸𝒂𝒏𝒊 𝒃𝒆𝒓𝒄𝒉𝒊 𝒍𝒊𝒏𝒌𝒊𝒏𝒊 𝒎𝒂𝒏𝒂𝒎 𝒃𝒊𝒓 𝒚𝒐𝒓𝒊𝒎𝒎𝒊 𝒚𝒐𝒏𝒅𝒊𝒓𝒊𝒃 𝒕𝒂𝒔𝒉𝒊,❤️
📢𝑺𝒊𝒛 𝒏𝒊𝒎𝒂𝒈𝒂 𝒔𝒉𝒖𝒏𝒄𝒉𝒂𝒌𝒊 𝒌𝒐𝒓𝒊𝒃 𝒐'𝒕𝒊𝒓𝒊𝒑𝒔𝒊𝒛 𝒌𝒆𝒕𝒕𝒊𝒌 𝒚𝒐𝒓𝒊𝒎𝒊𝒛𝒏𝒊 𝒚𝒐𝒏𝒅𝒊𝒓𝒂𝒎𝒊𝒛💕,𝒌𝒖𝒚𝒅𝒊𝒓𝒂𝒎𝒊𝒛🍻
Онаизоринг топа оласанми ?
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода : Моҳигул Эргашева
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ҳаёт_сўқмоқларида
ИЛК ТААССУРОТ
(ҳикоя)
- Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини, бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, ситрус мевалар эсдан чиқибди.
Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар" Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
- Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
- Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
- Бўлди , ойим сизникидалар
Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
- Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл Лайло узатган чойни оларкан.
Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз" баҳо олган эди ...
Хазонрезги
Манзил :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
☀️🌤#ҳайрли_тонг
🌹Ассалому алайкум ...
🌱Тонгингиз ҳайрли бўлсин ...
🌱Умримиз китобининг саҳифаларига яна бир саҳифа очилди.
🌱Етказганига шукр ...
🌱Кўзларимиз чиқиб келаётган қуёш нурларига боқа туриб қамаша бошлади
🌱Кўрсатганига шукр ...
🌱Аллоҳим , шукрларимизни зиёда эт !
🌱Муҳтожлигимиз биргина сенга бўлсин !
💐Пайшанба куни учун оппоқ орзулар рўёбини тилаб
👉 @Xazon_Rezgi
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ташриф
Ассалому алейкум, азизлар...
Устоз ва мураббийлар куни билан табрик йўллаган барчангизга катта рахмат. Барчангизга бирма бир жавоб ёзолмаган бўлсамда, тилакларингизни барини ўқидим, бири биридан чиройли табриклар учун бошим осмонга етди. Самимий тилакларингиз ўзингизга ҳам ҳамроҳ бўлсин.
Борингизга шукур, яхшилар...
Эҳтиром ила Хазонрезги
Qora Marvarid 6-qism Audio
✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi
Obuna bo’lish uchun
Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube |
#ҳаётий_ҳикоя
САБОҚ
Дилдора янги жамоага ишга қабул қилинганда унинг ёнига биринчи бўлиб ҳол-аҳвол сўраб келган ёшгина ҳамкасб аёлни яхши кўриб кетди.
Ўзини Чарос дея таништирган аёл Дилдорага мактабни таништириш учун коридор бўйлаб бошлаб борар экан, барча синфлар бўйича оғринмай маълумот бера кетди:
- 7-"А" га асосан тўпалончилар йиғилган. Аммо тилини топсангиз марра сизники. 8-"Б" ни ўқувчилари мактабдаги энг намунали ўқувчилар. Нима топшириқ берсангиз кўнглингиздан чиқариб қилишади. 10-"А" ўқувчилари... - шу ерга келганда Чароснинг овози негадир пасайди,- булар осмоннинг ойлари. Тавба шу синф ўқувчилари муштумдек бошидан ҳудди синф раҳбари Эъзоза опага ўхшаб ўзларини аллаким деб ўйлашади.
Дилдоранинг биринчи иш куни бир дунё таассурот билан ниҳоясига етди. Жамоадошлари ҳам, мактабдаги муҳит ҳам унга жуда ёққанди.
Аслида Дилдора бу ерга мактаб раҳбари бўлган курсдоши Наима Инъомовнанинг таклифи билан келганди.
- Илтимос, Дилдора, атиги бир чорак амаллаб берган. Информатика ўқитувчимизнинг туғруқ таътили шу вақтга тўғри келиб қолди. Биласан, оҳирги чоракда ўқитувчи топилиши муаммолигини биласан. Бир қўллавормасанг бўлмайди, дугош
Дилдора ўттиз ёшида мактабга раҳбар бўлган, тиниб-тинчимас дугонасига йўқ дея олмади. Ўз мактабида дарслари кўп бўлишига қарамай бу мактабга ҳам ўриндош сифатида қатнай бошлади.
Дилдора икки хафтага қолмай бу жамоага анча киришиб кетди. Албатта бунда Чароснинг хизматлари беқиёс бўлди. У бўш вақтларини Дилдоранинг ёнида ўтказар, тушликга ҳам ўзи бошлаб борар эди. Дилдора бундай ўйлаб қараса оқшомлари телеграммдан ҳам ғаройиб ҳикоялар жўнатадиган, ажойиб суҳбатлар уюштириб турадиган Чаросга анча ўрганиб қолибди. У фақат битта нарсага тушунмас эди. Нима учун Чарос Эъзоза опани бунчалик ёқтирмайди? Кези келди дегунча уни ёмонлашга ҳаракат қилади. Аҳир Эъзоза опа Дилдорани кўзига Чарос таърифлагандек ёмон устоз бўлиб кўринмаган эди-да? Сабабини Чаросдан сўрай деса ноқулай. Жамоадошларидан ҳам нима деб сўрайди...
Хуллас хаш-паш дегунча ўқув йили ҳам оҳирлаб қолди.
Бу вақтга келиб Дилдора олий тоифали устоз Эъзоза опанинг ўз касбининг моҳир билимдони эканлигига ўзи амин бўлган, ёшлардан ёрдамини аямайдиган бу бағри кенг аёлдан сабоқ олишга астойдил киришган эди.
Чоршанба куни мактабга келган Дилдора ўқитувчилар хонасига кирганда у ернинг байрамона безатилганини кўоиб ҳайрон бўлди. Хона шифтига ранго-ранг шиширилган шарлар маҳкамланиб узун зарли тизимчалари гажак қилиб осилтириб қўйилибди. Тўрда катта саватда гулдаста.
- Чаросхон, тинчликми? - кўзлари қувнаб сўради Дилдоранинг,- бунча чиройли бўлиб кетди бу хона? Роса ҳаракат қилибсизлар-а?
- Ҳаракатни мен ёлғиз ўзим қилдим. Бугун Эъзоза опанинг туғилган кунлари эди. - деди энсаси қотгандек Чарос ва ён-атрофга қараб овозини пасайтирди,- ўтган йили шу Эъзоза опа қарши чиққани учун устама ололмаган эдим. Зора бу йил инсоф кириб қолса...
Дилдора Чаросни биринчи кўраётгандек ҳайратда қолди. Унинг ҳайрати бироз вақт ўтиб барча устозлар бир бўлиб Эъзоза опани табриклагаётганда янада ортди. Чарос Эъзоза опага мулозамат қилиб узундан узоқ табрик сўзларини айтар экан, орада бир йиғлаб ҳам олди.
Шу куни Дилдора дарслари тугаб уйга йўл олар экан узоқдан ўзи томонга қўл силтаб келаётган Чаросни кўриб юрагида нимадир бўшаб, ўрни ҳувиллаб қолганини ҳис қилди.
У ҳаёт дарсидан ўзига тегишли яна бир сабоқни олганди.
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Сепли келин
Эшик очилди. Қайнона уч кунлик келинини қўлидан судраганча қудасининг ҳовлисига олиб кирди:
— Мана қизингиз, олинг. Бизга бундай тарбиясиз келин керак эмас!
Дарвоза қаршисига икки катта юк машинаси тўхтаб, келиннинг қимматбаҳо сарпоси туширила бошланди.
Аржумандбегим
👉🏻 @xazon_rezgi
Нотўғри йўл
Она гапини боласи 6 ёшлигида бошлаган эди:
— Жим ўтирсангчи жойингда. Нимани кўрсанг тегинаверасанми? Қара, ҳамма ёқни ағдар-тўнтар қилиб ташлабсан. Тўполон қилмай жим ўтир-э.
Фарзанди йигирма олти ёшга тўлган, лекин ҳали ҳам гапнинг охири кўринмасди:
— Тур ўрнингдан. Ётишингни қара. Сен тенггилар бир ишни бошидан ушлаб уй қуряпди, мошина оляпти, оила боқяпти. Тоғни талқон қилардек кучинг бор-у, сен эса пинагингни бузмай жим ўтирибсан-а…
Суҳроб АЗИМИЙ
@xazon_rezgi
#севимли_шеърим
💈 ИГНАНИНГ ҲАСРАТИ
Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса - яланғоч дермиш.
Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир.
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.
Эркин Воҳидов
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🌦🌧 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲
@xazon_rezgi
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
#Юраги_Бўшлар_Ўқимасин😭💔
АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ... Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида, ичкарига кириб кетди...
Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим... Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг сахар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим...
Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди... Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим... Негадир атроф жим жит эди ичкарига кириб қарасам Аёлим😳
ДАВОМИ 👇
#Ибрат
МОМАТАЛОҚ (ҳикоя)
Собира хола дугонаси Мунирани бугун интизор бўлиб кутаяпти. Уч кун аввал Мунира набирасига Севинчни қўлини сўраб келганди. Севинч катта келини Кариманинг қизи. Озгина онасига ўхшаган калондимоғлигини айтмаса , жуда яхши қиз.
Бугун Мунира, келини ва яна куёвликка номзод йигит келишмоқчи эди . Ҳамма гап йигит билан қизнинг бир- бирига ёқишида қолган эди.
- Мен бу йигитга тегмайман,- тайсаллади Севинч , учрашувдан кейин,- кийиб олган кийимини қаранг. Учрашувга шунақа кийимда келса , оддий куни нима кийишини тасаввур ҳам қилолмаяпман. Чет элда ишлаб келган деган гапингизга учиб, учрашишга рози бўлувдим. Мана кўрдим, у ёқларда қанақа ишда ишлаганини.
Хуллас, на Севинчни, на Каримани кўндириб бўлмади.
Келаси хафта келган совчиларга пухта режа асосида тўқилган баҳона кўрсатилди.
Аммо дугонаси билан қуда бўлиш истаги Собира ҳолада шунчалик кучли эдики, у яна куёвликка номзод йигитни учрашишга таклиф қилди. Бу сафар кичик келини Манзурани қизи Садоқат билан.
- Кўнгли жуда тоза йигит экан. Садоқатнинг бу сўзлари унга йигитнинг маъқул тушганини билдирарди. Буни эшитган Севинч ва онаси бурниларини жийириб қўйишди...
- Бизга келин томондан ҳеч нарса - мебел , гилам , парда ... керакмас. Мол- ёяр йўқ. Никоҳ куни тўйхонага , кейин эса уйимизга бир пиёла чойга ташриф буюрасизлар- куёв томоннинг қарсиллатиб қўйган шартига ҳамма ҳайрон қолди . Фақатгина Собира аягина маъноли жилмайиб қўйди халос.
Тўй жуда файзли ўтди. Тўйхонадан янги қудаларникига йўл олишди. Манзилга етиб , машинадан тушишгач , Карима ... қизини биқинини бир бураб чимчилаб олди. Аммо Севинч ҳозир буни пайқайдиган аҳволдамасди. Уни бутун ҳаёли уч қаватли қилиб қурилган , бениҳоя ҳашаматли уйда эди. Ичкарига киришгач, ташқаридаги манзара ҳолва бўлиб қолди.
Куёв бўлмиш чет элда қора ишчи бўлиб эмас, қўшма корхона раҳбари лавозимида ишларкан...
Уйга қайтган Севинч кийимларини алмаштираётганда бирдан биқинини чангаллаб қолди. Унинг биқинида катта моматалоқ пайдо бўлганди...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Мендан_бир_шеър_сўранг
Мендан бир шеър сўранг , нурга йўғрилган ...
Ҳар сатри тўкилсин самовий ишқдек ...
Дилларга шу қадар манзур бўлсин-у ,
Ушалмас армондек қўйвормасин лек...
Мендан бир шеър сўранг , ҳар диллар аро,
Интиқиб кутилган баҳордек азиз.
Қаҳратон қаҳрига кела олган бас ,
Анвойи бойчечак гулидек лазиз...
Мендан бир шеър сўранг , шу чоққача то ,
Ҳеч бир шоир аҳли бўлсин битмаган ...
Энг гўзал туйғулар унда мужассам ,
Ҳар харфин тизганда қалам гуллаган ...
Мендан бир шеър сўранг , фақат бир бора,
Кўнглимни шу шеърга жойлаб берайин ...
Ўзни унутганим ушбу дунёга ,
Шу шеър илинжида қайта келайин...
Мендан бир шеър сўранг , нурга йўғрилган ...
Ҳар сатри тўкилсин самовий ишқдек ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
сиз келдингизми?-деди ҳурсанд бўлиб.Эрини юзи сал бошқачароқлигини сезиб қўрқувдан миясига дахшатли фикр урилди.Бу эри эмас...
-йўқ келмади!-деди ўзидан сал нарида турган эри совуқ жилмайиб.Шахруза яна уйғониб кетди.Туш экан..шунақаям қўрқинчли туш бўладими.Ухламайман энди дея шифтга қараб ётаркан яна кўзи кетиб қолди.
-сиз? Келдингизми?-деди Шахруза шкафдан кийимини қидираётган эрига қараб.Эри ортига ўгирилиб кулганда Шахрузани эсхонаси чиқиб кетди.
-у келмаган!
Дахшат ила яна уйғониб кетди.Яна туш экан..нималар бўляпти? Мияси қаттиқ лат еганми тавба?
Қачон кўзи кетди ўзи ҳам билмайди.Бир пайт нариги хонада чироқ ёниб кимнидир юрганини сезди.Ўрнидан туриб ўша хона томон юрди..
Uyda o‘tirgan holda daromad qilishni xohlaysizmi?
Boshqalarda 50 dolr 200 min 250 min sotilgan kurs manda 65 min faqat ikki kun uchun
@shokhida_blogs bilan daromad qilishni bugundan boshlang✅
Isbot👇
/channel/+GKoSx14xFLw2MjMy
/channel/+GKoSx14xFLw2MjMy
Режаларинг ҳақида ҳеч кимга айтма. Шундай ҳаракатлангинки, одамлар сени ҳеч нарса қилмаяпти, деб ўйласин. Мақсадларингни овоза қилмагинки, сени кўрганлар ҳаётда мақсади йўқ, деб ўйласин. Ҳеч қандай шовқинларсиз ўз мақсадларингга эришганингда "У қандай уддалади" деган юзларга қараш завқли бўлади...
©интернет
Бу сўзлар бугунги эфиримизни якунлайди ☺️.
Хайрли тун, яхшилар. Эртагача...
@xazon_rezgi
-падарингга ланъат! Ит!-деди бақириб.Сакина полга ёмон тушди аммо номуси кучлилик.қилиб Айдизни уришга нарса қидира бошлади.
-буёққа кел!-деди Айдиз устидаги кўйлагини ечиб ташлаб.Сакина нафрат билан бақирди.
-одам бўлмай ўлиб кет!
Айдиз шимини ҳам ечиб ташладида Сакинани устига бостириб келди.Сакина айиқдек эркакни кучи етганча итараркан силласи қурий бошлади.Эркакнинг ёқимсиз нафасини ҳис қилди.Шу пайт эркак бирдан аҳҳ деб бақириб юборди.Сакина ҳаммаси тамом деб ўйлагани учун эркакни оғриқдан бужмайган юзига қараб уни ўзидан нари итарди.
-тур ўрнингдан!
🤗 Шу каналга қўшилганимдан кейин турмушимда яхши томонга ўзгариш сездим.
📌 AYOLLAR SAHIFASI - канали оилам билан бахтли яшашимда яхши кўмакдош бўлмоқда.
💁♀️ Бу каналда:
— Эр-хотин ва оилавий бахтли яшаш сирлари ва қоидалари;
— Пазандалик сирлари;
— Уй-рўзғор лайфхаклари;
— Гинеколог ва психолог маслахатлари;
— Ибратли ва тренд видеолар бериб борилар экан.
👍 Ҳар куни сиқилган пайтим шу каналга кирсам кўнглим таскин топади. Аёллар учун телеграмдаги энг сифатли ва фойдали канал! Ҳозироқ уланиб олинг 👉 @AYOLLAR_SAHIFASI
📣📣📣 🤓🤓🤓
Каналимиз муслималари учун махсус 😍
📣 Ана энди Мисрнинг асл либосларини ҳарид қилиш учун Мисрга бориш шарт эмас
➡️ 1-қўл
➡️ Hархларга гап йўқ
➡️ Ассортимент жуда катта
➡️ Кундаликка ҳам, тўйларга ҳам кийиш учун шу каналдан топса бўлади
➡️ Ишончли ва синалган
➡️ гуруҳга қўшилиб, кийимларни мисрни кўп асл молларини, томоша қилишингиз мутлақо текин♨️😍
🔜 ТЕЗРОҚ уланволинг! Хабар 24 соат ичида ўчирилади. Кейин бизни тополмай қоласиз ☺️
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/Yaasiina
/channel/Yaasiina
/channel/Yaasiina
👆👆👆👆👆👆👆
🙋♀️ Қизлажонла!
🤦♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?
🤷♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.
👩🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.
💁♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi
Латифани додаси... 🤣
Невара кўрсатгич бармоғини тикка қилган ҳолда бобосининг олдига келиб:
— Бобо, бармоғимга қандайдир маз суртгандим, энди у умуман эгилмаяпти, буклай ҳам олмаяпман, нима қилишим керак деса бобоси:
— Болам, мен сенга 100 000 сўм бераман, фақат ўша мазни менга олиб келиб берсанг пулни эрталаб ёстиғингни тагидан оласан дебди.
Эртаси куни эрталаб болакай уйғониб ёстиғини тагига қараса 500 000 сўм турганмиш. У хурсанд бўлиб бобосининг олдига югуриб бориб:
— Бобо, нега бунча кўп пул қўйдингиз? деса бобаси:
Батафсил ўқинг... 👈
😔 Doimiy yetishmovchilik va pulsizlikdan charchadingizmi
😍 Rizqingiz keng va boy boʻlishni istarmidingiz
💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸
🍃 Boylik va keng rizq keltiruvchi sura borligini bilarmidingiz
💁♀ Bu sura Boylik surasidir.
Kim uni chin ixlos bilan oʻqisa zinhor qashshoqlikka uchramaydi
👇👇👇
/channel/+HZNqPWbxTHRjOWVi
/channel/+HZNqPWbxTHRjOWVi
Ойбек Холмедов - Устоз дедик
Ажойиб ижро, нурли инсонлар!
Оқшомингиз осуда ўтсин
/channel/xazon_rezgi
Ўқитувчи маҳорати
Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан секин сўради:
— Мени танидингизми?
— Йўқ — деб жавоб берди муаллим.
— Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолган эдим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз… лекин ҳаммани текшириб, тинтувни охиригача етказиб қўйдингиз. Соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу вокеа ҳақида сўз очмаган эдингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?!
— Йўқ — деди ўқитувчи. — Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмволган эдим.
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#кайфият
---Сизни ишга ололмаймиз сиз жуда ҳам ишёқмас экансиз.
---Бӯмаган гап мани қӯлимдан ҳамма иш келади ва жуда чаққонман.
---Нега бундай деб ӯйлаяпсиз?
---Чунки интернетда кӯрганман октябрда туғилганлар жуда чаққон бӯлишаркан...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g