xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

👩‍🦰—❤️‍🔥𝑬𝒓𝒊𝒎 𝒎𝒆𝒏𝒊 𝑫𝒖𝒃𝒂𝒚𝒈𝒂 𝒔𝒂𝒚𝒐𝒙𝒂𝒕𝒈𝒂 𝒐𝒑𝒌𝒆𝒕𝒚𝒂𝒑𝒕𝒊😍, 𝒊𝒔𝒉𝒐𝒏𝒂𝒔𝒂𝒏𝒎𝒊 𝒅𝒖𝒈𝒐𝒏 𝒙𝒂𝒓 𝒌𝒖𝒏𝒊 𝒈𝒖𝒍𝒍𝒂𝒓, 𝒔𝒐𝒗𝒈'𝒂𝒍𝒂𝒓 𝒐𝒑𝒌𝒆𝒍𝒂𝒅𝒊, 𝒑𝒖𝒍 𝒔𝒐'𝒓𝒂𝒔𝒂𝒎 𝒋𝒂𝒙𝒍 𝒒𝒊𝒍𝒎𝒂𝒔𝒅𝒂𝒏 𝒐𝒓𝒕𝒊𝒈'𝒊 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏 𝒃𝒆𝒓𝒚𝒂𝒑𝒕𝒊. 𝑺𝒉𝒖𝒏𝒂𝒒𝒂𝒚𝒂𝒎 𝒃𝒂𝒙𝒕𝒍𝒊𝒎𝒂𝒏 𝒙𝒖𝒅𝒅𝒊 18 𝒚𝒐𝒔𝒉𝒈𝒂 𝒒𝒂𝒚𝒕𝒈𝒂𝒏𝒅𝒆𝒌𝒎𝒂𝒏 🥰

👩‍🦱—𝕐𝕒𝕢𝕚𝕟𝕕𝕒 𝕟𝕠𝕝𝕚𝕓 𝕪𝕦𝕣𝕠𝕕𝕚𝕟𝕘𝕜𝕦, 𝕖𝕣𝕚𝕞 𝕓𝕖𝕖'𝕥𝕚𝕓𝕠𝕣, 𝕘𝕦𝕝 𝕥𝕦𝕘𝕦𝕝 𝕤𝕠'𝕣𝕒𝕘𝕒𝕟 𝕡𝕦𝕝𝕚𝕞𝕟𝕚𝕪𝕒𝕞 𝕓𝕖𝕣𝕞𝕒𝕪𝕕𝕚 𝕕𝕖𝕓 🙄

👩‍🦰—𝑬𝒉𝒉 𝒐'𝒓𝒕𝒐 𝒙𝒂𝒎𝒎𝒂𝒔𝒊 𝒐'𝒛𝒊𝒎𝒅𝒂 𝒆𝒌𝒂𝒏. 𝑻𝒆𝒍𝒆𝒈𝒓𝒂𝒎𝒅𝒂 𝒃𝒊𝒓 𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍 𝒕𝒐𝒑𝒗𝒐𝒍𝒅𝒊𝒎,  𝒔𝒉𝒖𝒏𝒂𝒒𝒂𝒚𝒂𝒎 𝒛𝒐'𝒓 𝒏𝒂𝒓𝒔𝒂𝒍𝒂 𝒐'𝒓𝒈𝒂𝒕𝒅𝒊, 𝒎𝒂𝒏𝒂 𝒏𝒂𝒕𝒊𝒋𝒂𝒔𝒊𝒏𝒊 𝒌𝒐'𝒓𝒊𝒃 𝒕𝒖𝒓𝒊𝒃𝒔𝒂𝒏 💃🥳

👩‍🦱—𝕄𝕒𝕟𝕘𝕒𝕪𝕒𝕞 𝕓𝕖𝕣𝕔𝕙𝕚 𝕝𝕚𝕟𝕜𝕚𝕟𝕚 🥹🙈

👩‍🦰—👇👇𝒎𝒂𝒏𝒂 𝒕𝒆𝒛𝒓𝒐 𝒖𝒍𝒂𝒏𝒗𝒐𝒍 𝒍𝒆𝒌𝒊𝒏 𝒙𝒊𝒄𝒉 𝒌𝒊𝒎𝒈𝒂 𝒂𝒚𝒕𝒎𝒂 🤫❤️‍🔥❤️‍🔥

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

14- қисм

   - Нималар деяпсиз? -томоғига таом тиқилиб энтикди Шаҳноза,- бир аёл деганингиз нимаси ? Ким экан ўша аёл ?

    -У аёл дадангга гап ўргатиб барини бошқариб туради. Икковимизнинг турмуш қуриш режаси ҳам унга тегишли эди аслида.

   - Қаҳрамон ака, менга хаммаси рўйи рост айтинг. Мен барини билишим керак. Ахир дадам ойижонимларни жуда яхши кўрардилар. Уларни шунчалар тез унутишлари мумкинми ?

   - "Эркак киши уйдан етти қадам узоқлашса бўйдоқ" деган гапни эшитмаганмисан? Дадангнинг эса бева бўлиб қолганига ҳадемай уч йил бўлади. Эркак , айниқса пулдор эркак шундоқ юрармиди?

   - У аёлни  мен танимасам керак,- хўрсинди Шаҳноза,- шу сабаб менга барибир энди. Қолаверса унинг айтгани бўлиб бўлди-ку, турмуш ҳам қуриб бўлдик.

   - Дадангни йўлга солаётган аёл унинг курсдоши-Катя опа.

    - Катя опа ? - ажабланиб сўради Шаҳноза ,- ахир улар неча йиллардан буён дўст-ку?!

   - Сенингча шундай . Агар акси бўлмаса даданг сени менга турмушга беришни  бунчалар истамаган бўлармиди ? Қаерда кўргансан эркак билан аёлнинг дўст бўлганини ? Сендан қанча эрта қутилишса шунча барвақт озод бўлишарди. 
    Менга ишонмасанг буларни кўр! - Қаҳрамон телефони орқали Ғулом ака билан Катянинг бирга тушган суратларини кўрсатди .

   - Ахир дадам бир ой ичида иккимизни уйимизга кўчиб бориб яшашимизни айтгандилар, кейин ўзларига тегишли бўлган барча мол-мулкнинг саксон фоизини сизнинг номингизга ўтказиб бераман дегандилар.

   - Саксон фоизи ? Дадангни мол-мулки неча фоиз эканлигини биласанми ўзи ? Унинг Қозоғистон , Туркияда ҳам уйи, ишлаб чиқариш цехлари  борлигини-чи ? Ана кўрдинг ?! Шу оддий маълумотларни билмай туриб битта ҳовли-жой билан арзимаган дўконларни сизга хатлаб берарканлар деб ҳовлиқасан?

   - Хўп , шуларни  менга нима учун гапиряпсиз ? Дадам Катя опага уйланадими , ундан бошқасигами менга энди барибир. Шунча яширган  сирлари бор экан ,  уларнинг ҳам менга қизиқлари йўқ.

    - Эртага келсалар  барча гапдан сени хабардор қилганим учун мени сотиб ўтирмагин тағин. Ҳозирча сир бой бермай,  бахтли келинчак ролини ўйнаб турсанг яхши бўларди.
    - Бу нимага керак ? - ҳайрон бўлди Шаҳноза .

   - Даданг сени хафа ҳолда кўрса режалари ўзгармасин дейман-да , сен туфайли менга ажратган арзимас улушиниям ўша Катясига иноғам қилиб юбормасин тағин. Бизни ажралишимизга  йўл қўйишга  қўймайди-ку, баҳонада тешик тоғоранинг олдида қолиб кетмайлик яна.

    - Яхши ,- гапни қисқа қилди Шаҳноза,-яна бир нимани билмоқчи эдим. Айтинг-чи , сизнинг дадангиз билан дадам ҳақиқатда яқин дўст бўлишганми ? Бир вақтлар бирга бизнес қилишгани ростми ?
   - Ҳой қиз , боятдан бери қулоғингга танбур чертяпманми сени ? Буларни барини режасини Катя опанг тузиб берган. Даданг оддий қўғирчоқ. Ўшанда  захарландим деб йўқ бўлиб кетиб уч кундан сўнг уйга қайтганда ҳам севимли маъшуқасини ёнида шакаргуфторлик қилиб юрганди,- Қаҳрамон навбатдаги ёлғони Шахнозага қандай таъсир қилаётганини билмоқчи бўлиб унга киприк қоқмай  тикилди.

    - Ҳали шунақа денг ?! Ўшанда қанчалар азоб чеккандим-а?- фиғони фалакка чиқди Шаҳнозанинг,- ўз нафслари йўлида мени тақдиримни ҳоҳлаган йўлга буришлари адолатдан эмасди,- у шундай деб қаддини ростлади,- қани кўрайлик-чи бу томошанинг охири нима билан тугар экан ?! Майли дадамларнинг кўнгиллари ҳотиржам бўлақолсин . Эртага келганларида бу ерда ҳаётидан рози энг бахтли келинчакни кўрадилар.

    - Вақти келиб ҳақиқатда ҳаммадан бахтли бўласан,- деди Қаҳрамон ёлғони амалга ошганидан ҳурсандчилиги ичига сиғмай чўнтагидан таниш дори флаконини чиқарди,- мабодо бошинг оғримаяптими ? Мана бу дорини олиб қўй. Фақат бир кунда уч мартадан кўп ичма, хўпми ?
   
    - Бугун атиги бир марта ичдим- у, - Шаҳноза дарҳол флаконни очиб  ичидан бир дона хапдори олиб оғзига солар экан ,-айни вақтида бердингиз-да .
   - Дастурхонни йиғиштириб кириб ухлайқол,- деди Қаҳрамон тантилик билан.

    Шаҳноза стол устини саранжомлаб ётоқхонага кириб кетгач Қаҳрамон телефонини тармоққа улади :

- Аразингиз тарқадими , асаликам?

@Xazon_Rezgi          /30

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева ( Хазонрезги)

13- қисм

Шаҳноза сал аввал Қаҳрамондан Жаҳонгир ҳақидаги эшитган сўзларидан ўзига кела олмай турганди. Унинг чақирувидан даҳлизда тараддудланиб туриб қолди.

- Мен сени чақиряпман. Гарангмисан нима бало ?

- Нимани олиб беришим керак ? ,- сўради Шаҳноза Қаҳрамоннинг ёнига оҳиста кириб борар экан алам билан.

- Яқинроқ кел , - деди Қаҳрамон беписандлик билан, - эр чақирганда хотин дегани "лаббай" деб чопқиллаб келиши керак.

Шаҳноза турган жойида индамай тураверди . У ҳозир кайфи тароқ бўлиб турган Қаҳрамонга бирор сўз айтиш бефойдалигини ҳис қилиб турар эди.
Кутилмаганда Қаҳрамон ўрнидан сапчиб туриб Шаҳнозани сочига чангал солди . Шаҳноза оғриқ азобидан ғужанак бўлиб қолганди :

- Ҳали сенми , "хўп бўлади" ни билмайдиган! Сени ўзим тарбиялаб қўяман.
Қаҳрамон қизнинг сочидан бураб унинг юзига қулочкашлаб солди.
Шаҳноза учиб бориб меҳмонхонадаги юмшоқ ўриндиқнинг қалин ёнғоқ дарахтидан ишланган қўл суянчиғининг қиррасига боши билан зарб аралаш урилди.
Ранги бўздек оқариб лабининг бир бурчидан қон сизиб беҳуш бўлиб ётган қизга қараган Қаҳрамон унга серрайиб тикилиб турди-да, сал аввал ўзи билан олиб келиб ёстиқ остига беркитиб қўйган қандайдир суюқлик тортилган шприц ва резина тизимчани олди. Сўнг ерда узала тушиб ётган Шаҳнозанинг билагини тизимча билан тортиб боғлаб , бўртган томири устига бир икки шапатилаган бўлди- ю шприцдаги дорини аста унга юборди:

- Боғи Эрамга хуш келибсан , хотинжон,- деди у укол қилиб бўлгач , - ана энди ҳадемай ўзинг "жооон акажон" деб ялинадиган бўласан.

▪️▪️▪️

Шаҳноза эртаси тонгда ётоғида кўзини очди. Аъзойи бадани сим- сим қақшаб оғрир , вақти -вақти билан кўринмас чангак каби алланима танасидаги гўштини суягидан ажратар даражада аччиқ азоб берар эди.
Шаҳнозанинг лаблари ва томоғлари қуруқшаб кетган , қани энди кимдир муздек сув тутса-ю, тўйиб - тўйиб сипқорса.
У ўрнидан турмоқчи бўлиб ўнг томонига ўгирилди . Шунда кўзи
ёнида тош қотиб ухлаб ётган Қаҳрамонга тушди .
" Шу йигит энди менинг эрим,- изтироб билан ўйлади Шаҳноза,- қизиқ у Жаҳонгир ҳақида қаердан билар экан? Ёки бизни обдон кузатганмикан ? Аммо энди бунинг ҳеч қандай аҳамияти қолмаган-ку!"
Шаҳноза қаддини бир амаллаб кўтариб ювиниш хонасига йўл олди. У ортга қайтганда қўлларини боши остига чалиштириб олганча чалқанча хаёл суриб ётган Қаҳрамонга дуч келди.
- Бошинг оғрияптими ? - Қаҳрамоннинг кечаги кайфи тарқаган кўринарди , шу сабаб овози тиниқ эшитилди.

- Менга нима қилдингиз ?

- Нима қилибман ?

- Кеча қандайдир укол қилганингизни билиб турдим , фақат қаршилик қила олмадим .

- Ҳаа уми ? - Қаҳрамон бепарволик билан ўрнидан туриб ўтирди, - у шунчаки асабни тинчлантирувчи дори эди. Ҳавотир олма , безарар . Доктор ёзиб берганди менга.
- Алдаманг , сиз менга қандайдир гиёҳванд моддадан укол қилдингиз ?

- Вей , эсингни еганмисан сен ? Сенга шунақа укол қилишдан бошқа ишим йўқми ? Ишонмасанг , ана дадангга қўнғироқ қил. Докторга олиб бориб текширтирсин эркатой ва тантиқ қизини . Ўша боришда эрига гап қайтармайдиган қилиб тилиниям сал калталатсин , майлими ? Мен эса кетишим керак , қиладиган ишларим бор.

Қаҳрамон ўрнидан туриб қўшни хонада ярим соатча куймаланди ва ювиниб - таранган ҳолда хонага бош суқди :

- Мен кетяпман . Ҳаа айтганча нима бўлгандаям энди хотинимсан. Бошинг оғрийверса тортмада дори бор. Ўшандан ичсанг ўзингни анча яхши ҳис қиласан .

Қаҳрамон чиқиб кетиши билан Шаҳноза меҳмонхонага йўл олди . Камод тортмасида атиги бир дона хапдорини топди. Танасидаги оғриқларнинг забтига чидай олмаган Шаҳноза узоқ ўйлаб ўтирмай хапдорини ичиб юборди. Орадан ўн дақиқалар ўтиб -ўтмай Шаҳнозанинг танасидаги оғриқлар йўқолиб кўзлари сузила бошлади. У шундоқ меҳмонхонадаги юмшоқ ўриндиққа чўзила қолди.
Боши енгил айланиб кўзларини беҳол юмар экан хаёлидан "Қани энди ҳеч қачон уйғонмасам" деган фикр ўтди.

@Xazon_Rezgi /28

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЯХШИЛИКЛАР ТАБАССУМДАН БОШЛАНАДИ

Кичкина қизалоқ тушкун кайфиятдаги нотаниш одамга чиройли табассум қилди. Табассум нотаниш одамнинг кайфиятини кўтарди. Кейин негадир яқин орада унга ёрдам қўлини чуўзган дўстига рахмат айтмаганини эслади. Нотаниш одам дўстига ажойиб бир смс мактуб ёзиб унинг қўл телефон манзилига жу'натди...
Дўсти мактубни укиб севинганидан ресторанда овкатланганида офитциант кизга берадиган одатий чойчакасидан кўпроқ қилиб бериб кетади. Официант киз биринчи бор бундай чойчака олаётганди. У кечга якин уйига кайтар экан, топган пулларидан бир кисмини хар гал йўлнинг бир четида турадиган фақир одамнинг қалпоғига ташлаб кетди.
Икки кундан бери туз тотмаган фақир кимса киздан миннатдор бўлиб, боши осмонга етди. Одам овкатланиб олгач, баланд бино ертўласида жойлашган кулбаси томон йўл олди. У шу қадар бахтли эдики, йўл четида совукдан қалтираётган ташландиқ кучукчани бағрига босди. Кучукча совукдан қутулганига хурсанд бўлиб яйради, иссиккина хонада эрталабгача югуриб уйнади.
Кечаси бинони тутун коплади. Кайердандир ёнғин чиқди. Тутун хидини сезган кучукча каттик акиллай бошлади. Аввалига фақир одам, кейинрок эса барча қўни-қўшнилар уйғонди. Ота-оналар хавфда қолган болаларини бағирларига олиб химоя килдилар ва уларни ўлимдан асраб қолдилар...
Бу яхшиликларнинг барчаси биргина табассум туфайли содир бўлган...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳаёт нима?

• Суқрот: Бу синов.

• Аристотель: Бу ақл.

• Маркс: Бу ғоя.

• Фрейд: Бу ўлим.

• Шопенгауэр: Бу азоб.

• Достоевский: Бу дўзах.

• Ницше: Бу куч.

• Пикассо: Бу санъат.

• Ганди: Бу муҳаббат.

• Бертран Рассел: Бу рақобат.

• Стив Жобс: Бу ишонч.

• Эйнштейн: Бу билим.

• Стивен Хокинг: Бу умид.

• Кафка: Бу фақатгина бошланиши.

Сиз учун-чи? Сиз учун ҳаёт нима?


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...

Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғига эришасиз...

Шундай бўлингки, атрофингиздагилар сиздек яқини борлигига шукроналар айтсин!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгил_сарҳадларида...

🎙 Алишер Файз

...Бир икки сўм оширганим бор,
Юринг, кетдик борамиз бозор.
Имконим бор, айтинг бемалол,
Нима кийгингиз келяпти она...😢
...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Ваниҳоят ёр- ёр садолари остида биз келин- куёвга руҳсат берилди. Томоша томом, пардалар туширилсин ! "

Шаҳноза шундай эзгин хаёллар оғушида Қаҳрамон билан тўйхонани тарк этар экан , олдинда ўзини жуфтлик ҳаёти кутиб тургани ёдига тушиб бадтар кайфияти бузилди. У Қаҳрамон билан машинада ўзлари учун тайёрлаб қўйилган квартирага кетар экан кўзи йигит бармоғига боя ўзи тақишга мажбур бўлган никоҳ узугили бармоғига тушди. Машина ички чироқлари ёғдусида Қаҳрамоннинг узун бармоқларини босган ҳаккам- дуккам тукларга қараган Шаҳнозанинг кўнгли янада озиб кетди. Ич- ичидан ўҳчиқ келган қиз кун бўйи туз тотимаганини эслади.
- Етиб келдик.
Ҳайдовчи машинани тўхтатиб , келин билан куёвга "Тушсангиз ҳам бўлади" деган маънода эълон берган бўлди.
Яхшиям нариги машинада Озода билан ўзига келин янга бўлиб ёнида юрган Нилуфар келинойиси чаққонлик билан тушиб Шаҳнозанинг ёнига етиб келишди. Уларни бири келин кўйлагини узун этагини йиғиштириб , бири эса қўлтиғидан олган бўлишди. Лифтга Қаҳрамон билан уччовлари чиқишди. Учинчи қаватдаги квартирага киргач Қаҳрамон акани меҳмонхонада қолдириб , Шаҳнозани ётоқхонага олиб киришди. Озода ва Нилуфар келинойи қизни устидаги салкам ўн килограмм тош босадиган кўзчали оқ келин кўйлакни ечишига ёрдамлашиб юборишди.

- Вой бўўў !- деди Нилуфар келинойи Шаҳнозани елкасига қараб ,- қандоқ чидадингиз Шаҳноза , зорманда келинкўйлакнинг боғичлари елкангизни қийиб моматалоқ қилиб юборибди-ку ?! -Нилуфар келинойи жавондан енгил ва юмшоқ ипак кийим танлаб узатаркан деди ,- буни олинг. Бу уйда аптечка бўлса бирорта суртма бормикан ?
Шаҳноза елкасида ҳеч қандай оғриқ сезмаётгандек эди. "Керак эмас" дегандек бош чайқади.
- Энди бизга руҳсат ,- деди Нилуфар келинойи кўп ўтмай,- Ғулом амаким бувимга "Қизим билан куёвимнинг ёнида хотин- халаж ўралашиб ҳалақит қилавермасин , иккиси бир- бирини яхши таниган , ўз ҳолига қўйишсин" дебдилар .

Шаҳноза уларни кузатиб келиб меҳмонхонага қия очиқ эшик орқали аста разм солди. Қаҳрамон у ердаги узун диван- креслога узала тушганча донг қотиб ухлаб ётар эди.
Шаҳноза ҳам оёқ учида ётоқхонага кирди-ю эшикни ичкаридан қулфлаб олди. Шу тун ухладими, ухламадими буни ўзи ҳам билмади.

Эрталаб қўрқа писа даҳлизга чиққан Шаҳноза Қаҳрамон уйдан чиқиб кетганига гувоҳ бўлди. Квартира эшигини тортиб кўрди, устидан қулфлаб кетибди . "Шунисига ҳам шукр" -дея ўйлади у . Кўнгли анча таскин топгани учун шу топдагина қорни қаттиқ очқаганини ҳис қилди. Шаҳноза ошхонага кириб ўзига аччиққина қаҳва тайёрлаб ичди. Ўзини анча енгил ҳис қилгач , музлаткичдан яна ул , бул олиб тотиган бўлди . Кун бўйи эзгин аҳволда хаёл суриб кунни кеч қилган Шаҳноза кечга бориб юрак ҳовучлаб Қаҳрамонни кута бошлади.
Қаҳрамон шу кетганча уч кун қорасини кўрсатмади.
Учинчи кун қош қорайганда квартира эшиги ташқаридан калит билан бураб очилганда Шаҳноза ҳамлага ҳозирланган мушукдек ҳурпайиб олди, аммо ётоқхонага кириб беркинмади.

- Ҳа ўтирибсанми , мушукка ўхшаб кўк кўзларингни ялтиратиб ,- деди Қаҳрамон Шаҳнозани эрмак қилганча ,- ўзингча ўзингдан аллакимни ясаб олгандинг, мана келган жойинг қаер экан?
Шаҳноза унга жавобан индамади. Унинг кўзи йигитнинг чап қўлидаги тирноғи узун қилиб ўстирилган жинжилоғига тушди :
"Исқирт ,- дея фикр ўтди қизнинг хаёлидан ,- одам ҳам шунчалик жирканч бўладими ?"
- Менга афтингни буриштирма ,- лабини истеҳзоли бурди Қаҳрамон ,- сенга уйланаман деб кўзим учиб тургани йўқ эди. Аммо қимматли дадажоним анави сўлтамат студентни эмас, мени куёвликка муносиб кўрди. Менга қолса сенга икки дунёда ҳам уйланмасдим.

Шаҳнозанинг бошидан биров бир челак қайноқ сув қуйиб юборгандек бўлди: "Демак , Жаҳонгир ҳақида дадам ҳам , манавиям билишган. Демак..."
-Кўзларингни бақрайтирмай йўлни бўшат,- Қаҳрамон Шаҳнозани қўли билан силтаб меҳмонхонага йўл олди. Шунда Шаҳнозанинг димоғига гуп этиб ўткир ароқ ҳиди урилди . Қаҳрамон маст эди. Кўп ўтмай ичкаридан Қаҳрамоннинг овози эшилди:
- Ҳей алвасти, менга анавини узатиб юбор !


Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /27

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева ( Хазонрезги)

12- қисм

▪️▪️▪️

"Онажон , бугун менинг тўйим... Шаҳнозангиз турмушга чиқяпти . Ўзи севмаган , юраги илимаган инсонга. Эҳ , нима ишлар қилиб қўйдим. Жаҳонгир акага жаҳл қилиб Қаҳрамон акага турмушга чиқишга розилик бериб юбордим. Гўёки шу йўл билан юрагимдаги алам ўтини ўчирмоқчи бўлдим. Аммо бу ўт тўйга розилик берган кунимдан мени беш бадтар исканжага ола бошлади . Хато қарорга келганимни англаганимда бари учун кеч бўлиб бўлган эди.
Эҳ, Жаҳонгир ака... Нега бундай ўзгардингиз ? Сизга нима бўлди ? "Ойимларни бир хафтадан сўнг сизникига совчиликка олиб келаман" деб кетганингизча дом-дараксиз йўқолдингиз. Ташрифингиз ўрнига рақамингиздан менга ёзган ҳақоратомуз сўзларингиз қалбимга қанчалар ништардек ботганини биласизми ?
Йўқ ... Мен ғурурим бор деб катта гапирибман. Мен ғурури йўқ қиз эканман. Қачон сизни шунчалик яхши кўриб улгурган эканман ?

Жаҳонгир ака!

Мен уддалай олмаяпман.

Сиздан нафратлана олмаяпман.

Сиздан воз кеча олмаяпман.

Қўлимдан келмаяпти. Нима бўлганда ҳам сизни излаб топишим , кўзларингизга тик боқиб , майли сўнгги бора саволларимга жавоб олишим шарт эди .

Мен хато қилдим . Дадамни яхши кўраман. Рост . Уларга ачинганимдан бу сафар ўзимни тубсиз чоҳга отиб юбордим. Мен дадам учун турмушга чиқишга рози бўлганим Қаҳрамон аканинг кўзларида негадир ҳеч ҳам маъно кўрмаганман. Йилт этган меҳр йўқ бу кўзларда. Худди бир нуқтага тикилиб қотиб турган калтакесакнинг нигоҳларига ўхшаш совуқ бу кўзлар.
Нега ? Нега Жаҳонгир аканинг нигоҳларига бутун дунё сиғган эди-ю, Қаҳрамон аканинг нигоҳларида лоақал ўз аксимни кўра олмайман ?
Юрагим... Нега бунчалар безовтасан ? Нега тинимсиз "Бу ишинг хато бўлди Шаҳноз !" дея менгинани ўртайверасан ?!

Ҳа мен хатокорман. Кўнглимни Жаҳонгир акага шунчалик берган эканманки , энди ўзимни усиз яшашга ҳукмлаб қанчалар жонимга жазолар қилганимни фаҳмлаяпман. Ўшанда дадамларга Қаҳрамон акага турмушга чиқишга розиман деганимда тўйни бунчалар тезлаштиришларини билганимда эди.

Ойииижоон ... Қани эди ёнимда бўлганингизда ?! Бағрингизга бош қўйиб бор дардимни айтармидим.
"Мен хато қилиб қўйдим. Тўйимни тўхтатиб беринг" деган бўлармидим.

Ойижооон ... Қизингиз йиғлаяпти. Сиз ҳам у дунёларда беҳаловат бўлаётгандирсиз- а ? Мен ўзи шундай пешонаси шўр қиз эканман. Назира бувим "Инсон учун энг ёмони ўлимни орзу қилиши" дегандилар. Демак мен ўзимни шунчалар ёмон ҳис қилаётган эканман-да.

Ойижооон ... Истамайман! Қаҳрамон акага турмушга чиқишни истамайман...йўўўқ...

Қани эди шу карнай-сурнай садоларини умрбод эшитмасам.
Ана куёвнинг оғайнилари уйимизга шодон қийқириб келяпти. Гўё менинг устимдан мазах қилиб кулаётгандек бари . Улар орасида Қаҳрамон ака ҳам чеҳрасида бир туки қилт этмай гезариб келаётгандир.
Шу бугундан бошлаб у менинг эримми ? Қандай яшайман у билан ?
Ойижооон , қутқарииинг...

▪️▪️▪️

- Шаҳноза, сендан бувим илтимос қиляптилар , чеҳрангни бироз очиб ўтирар эмишсан. "Қиз бола янги ҳаётга қадам қўяётганда бунчалар қақшаши яхшилик аломати эмас"- деяптилар. Илтимос қари одамни кўнглини ҳижил қилмагин.

Озоданинг сўзларидан ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилдим, бироқ қўлимдан келмаяпти ...

-Озо , юзимга ёпинчиғимни ёпиб қўяқол. Бошим қаттиқ оғрияпти. Бунақа аҳволда илжайиб ўтира олмайман.
Озода менга эътироз билдирмади . Юзимга ҳаррир ёпинчиқни сербурма қилиб ташлар экан "Бошинг оғримасдан нима қилсин , эрталабдан бери йиғлайсан" дея озорланиб шивирлади .

Уфф... Шу тўй ҳам тугай қолса қани эди. "Келин- куёвга бахт тилайман" деганлари сайин кўнглим беҳузур бўлиб кетяпти. Ўз тўйидан менчалик безор бўлган яна бир қиз бўлганмикан?
Жаҳонгир ака... Сиз айбдорсиз барига . Мени пичоқсиз сўйган сизсиз... Ўша куни мени нега қутқаргандингиз, вақти келиб қайта-қайта ўлдириш учунми ?
Тўй бошлангандан буён тош ҳайкал бўлиб ўтирган манави ҳиссиз кесак билан бутун умрим ўтадими энди ?

Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /26

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева ( Хазонрезги)

11- қисм

  - Мен боғнинг пастки йўли билан келгандим. Юринг-чи сизнинг томонда аҳвол қандай экан ?

     Жаҳонгир бу вақтда ирғиб ўрнидан турган , ариқдаги сувда нари- бери  юзини чайганча отаси ва Нормурод акага эргашганди.

     "Ишқилиб юк машинаси жойида турган бўлсин-да!"-тонг ғира-ширасида ҳар уччала эркакнинг юрагини ҳовучлаб дала йўлининг бошига чиқиб боришдаги хаёли шу эди. Бироқ...
     Юк машинаси жойида йўқ, йўл четидаги ариқ бўйида Тоҳир ака ва унинг ўспирин ўғли иккита шапарак кўрпача устида ғужанак бўлиб  қунишиб  ётишарди.
    - Ё Худо ... - Жавлон ака манзилга етиб бўлмай тиззалаб қолди,- одамзод шунчалик тубанликка бориши мумкинми ? Инсон шу қадар  Худобехабар бўлиши мумкинми ?

    Жахонгирнинг юрагидан нимадир чирт этиб узилди. У дадасини суяганча ўрнидан турғар экан ,  нима деб юпатишни билмас эди.
    - Дада , туринг. Ҳавотир олманг бу ифлосларни албатта топамиз. Одам игна эмас- ку топилмай қоладиган. Қолаверса машина номерларини ҳам суратга олиб олганман.
    Жаҳонгир шундай деди-ю, бирдан тилини тишлади , ахир суратга олган телефони йўқолганди-ку? Демак...демак телефони бежизга йўқолмаган экан-да ?!

     Ярим соатда воқеа жойи қий-чув , тўс- тўс бўлиб кетди. Боғ эгаларининг қариндош- уруғидан ташқари "Бугун ишни якунлаймиз" дея иккита микроавтобусда етиб келган Шоилёснинг бригадаси ҳам алоҳида тўпланганча дамлари ичига тушиб бошларини сарак- сарак қилишар эди. Кимдир ички ишларга хабар қилган экан. Формали ходимлар одамларни йўлнинг нариги бетига олиб ўтиб савол- жавобни бошлаб юборишди.
     Юкларни  қўриқлаб қолган Тоҳир ака ва унинг ўғли бўлиб ўтган воқеалар даҳшатини ҳис қиладиган даражада ўзларини ўнглаб ололмаган , ҳамон уйқудан кўзларини оча олмай сархуш бўлиб ўтиришар эди.

   - Иш аввал бошдан пухта  режалаштирилган,- Жаҳонгир ўзини жиноят- қидирув бўлими терговчиси Сардор Рўзиев деб таништирган ходимнинг оғзига термулди ,- ҳайдовчилар ҳам , буюртмачилар ҳам аллақачон алмаштириб бўлингандир. Балки юк тўғридан-тўғри Россияга ҳам жўнатилмас. Қаердадир музлаткич камераларига жойлаб қўйилар. Вақти келса ўзимизда ҳам фалон пул бўлади бу мевалар. Ёки ёпиқ бирор объектда бошқа машиналарга ортилгандир. Бу бу машиналарининг рақами сохта бўлгани юз фоиз аниқ. Хуллас ташқаридан очилиши осон кўринган бу ишнинг айбдорларини топиш ўта мушкул иш. Жиноятчиларнинг алоҳида белгилари бўлганда ҳам майли эди.

-Демак , юк ортилган учта алька ғойиб бўлган. Машина ичида тўртта боғнинг тахминан бир юз йигирма минг долларлик юки бўлган. Ва...

     Бу орада қўшни боғдан Ражаб ака ҳаллослаб етиб келди .

    - Илойим буюрмасин,- деди у нафаси тиқилганча ,- ё Роббим ! Ҳар қанча гуноҳим бўлса мени жазойимни бергин. Аммо,- Ражаб ака оламондан тортинмай йўғон овозда шашқатор йиғлаб юборди,- қизим. Қизгинам... Мурғак қизимда нима айб ? Мен бу пулларга уни Ҳиндистонга олиб бориб даволатмоқчи эдим. Қизим кўр бўлиб қолса қандоқ чидайман ? Қандоқ...
    Ражаб ака қоп- қорайиб дағаллашиб кетган қўли билан кўкрагига уриб чорасизликдан дод солар эди.

    Эркак йиғламасин экан дунёда ...

    Шунча йиғилиб турган оламоннинг ичидан ота шўрликни юпатишга ўзида куч топа оладиган битта мард инсон топилмади. Жаҳонгирнинг назарида фарзанд доғида юраги тилка- пора бўлган Отани  дардини кўтара олмаган ер ҳам салобат билан оҳиста гуврангандек бўлди.

   - Мен! Мен айбдорман барчасига!- ўртадаги асабий тарангликни бузган   Жавлон аканинг овози негадир ҳирқираб эшитилди,- сизнинг боғга шу баттолларни бошлаб борган ҳам  мен. Мен ўзимча сизларга яхшилик қилаяпман деб ўйлабман.Йиғламанг ,  Ражаб ука ... Мен ўзим умрим етганча хатоимни тўғрилашга ҳаракат қиламан...

    Меееен ... Ўўўўзззииммм. Баариниии... Тўғрилааай...

   Нима учундир Жавлон аканинг овози  ичига тушиб кетгандек чўзилиб  узуқ-юлуқ эшитила бошлади. Жаҳонгир отасининг кўз қорачиғлари ўйнаб тепага тортиб кетаётганини кўриб ёрдамга отилди , бироқ у етиб улгурмай Жавлон ака танасига болтанинг охирги зарбаси  теккан теракдек бўй баравар қулади .

   - Дадддааа !!!

@Xazon_Rezgi       /24

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Treyding orqali kuniga 100$ dan 1000$ gacha daromad olishni xoxliszmi

Bepul darslik va signallar

Xech kimda yoq strategiyalar

O’quvchilarim kunga 1000$ gacha daromad qilishadi va siz xam shunday daromadni xoxlasangiz
Xavola oraqli kanalimda toliq malumot olasiz
👇👇👇👇👇

/channel/+aYTIUGMCbgczMzAy

/channel/+aYTIUGMCbgczMzAy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тиниб тинчимаган одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я, менга ёқди

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ ҲАЙРЛИ ТОНГ!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан ОСОН РЕТСЕПТЛАР каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун ОСОН РЕТСЕПТЛАР 🥘 турли таом, салат ва ширинлик ресептларини ва айниқса Нонушта учун осон ресептларни жойлаб боришади.

/channel/+H7ZV8Xs2NkRiMmQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

" У тараф"дан зумда жавоб СМСи келди :

- Янги ёрни топганда эскидан кечмоқ керак ...

- Бўлмаган гап ,- жавоб ёзди Қаҳрамон, - сен қайда-ю, у қайда? Иркит ўрдакни нафосатли оққуш билан тенглашганини қаерда кўргансан? Уни , буни қўй , ундан кўра бир оғиз "кел" де, бормаганимни кўрасан. Қолган гапни кейин гаплашамиз. Сенга хушхабарим бор. Қушчамиз аста- секин қўлимиздаги дондан чўқий бошлади. Яқинда бутунлай гаҳ десак қўлимизга қўнадиган бўлади. Ана ундан сўнг иккимиз учун таралло, ялло, ялло-да , асалим!

- Сиз билан бутун умр бирга бўлиш учун кўксимга ҳанжардек санчилаётган мана шу рашк азобига чидаяпман-да , жооооон...

- Вааах, жооон деган тилларингдан. Шу муомалангдан кейин ҳам уйда қолсам эркакмасман. Ухлаб қолма , шес секундда ёнингда бўламан...

- Сизсиз кўзимга уйқу келармиди , кутаман жоооон...

Қаҳрамон ортиқ хабар ёзишга тоқат қила олмай , эшикка йўл олди ...

▪️▪️▪️

Эртаси куни айтилган вақтда дадасини "соғиниб" қаршилаган Шаҳноза унинг ёнида Катя опасини кўриб бироз тараддудланди-ю , аммо ўзини тезда қўлга олди.

- Кууууп яшааа , кизим,- деди Катя опа Шаҳнозани бошига ҳаррир ёпинчиқ ёпиб қилган саломидан завқланиб,- якши угил-кизлар берсииин...

- Раҳмат Катя опа ,- деди Шаҳноза жилмайганча ,- бизникига келиб зўр иш қилибсиз. Сизларни жуда соғинибман. Дадам ва сизни .

- Кечга томон Назира бувингилар келишаркан,- деди Ғулом ака қизининг кўринишидан кўнгли тўлиб,- бирга юринг десам , аввал Сизлар бафуржа дийдорлашиб олинглар дедилар.

- Дадажон , сизни ёлғиз қолиб кетдингиз деб кўнглим ҳижил эди,- деди Шаҳноза отасига пиёладаги чойни тутар экан ер тагидан синчков назар ташлар экан, - Катя опам сираям ёдимда йўқ эдилар. Энди ҳотиржамман,- у шундай деб Катя опага қаради,- Катяпа, сизни ойижоним ҳам бирам яхши кўрардилар , энди уларни йўқликларини билдирманг илтимос .

- Хуп, қизим,- деди Катя опа соддалиллик билан,- Гулямдан хаватир алма.

- Қаҳрамонжон қани қизим, кўринмайди ?

- Куёвингиз сизга ўхшайди , дада, эрта сахардан ишга кетганлар.

- Шундай де,- нафаси ичига тушди Ғулом аканинг ва хаёлидан "Ишқилиб бу яна эски улфатларини топиб олмаган бўлсин-да" деган фикр ўтди ва охирги сўзларини димоғида айтди ,- ха ундай бўлса яхши...

- Дада , илтимос менга битта қўл телефони олиб беринг. Янги сим картаси билан. Ёдингизда бўлса ўзимнинг телефоним тўйдан аввал ҳовлимиздаги ариқчага тушиб кетган эди...

Шаҳноза Жаҳонгирдан аччиқланиб аввалги телефонини сим картасини атай олиб улоқтирганини, сўнгра телефонни ариқчага ўзи ташлаб қўйганини эслади .

Ғулом ака қизига қараб маънодор қош қоқди:

- Ҳаа албатта,- у шундай деб чўнтагидан яп- янги телефон олиб Шаҳнозага тутқазди,- бунинг учун Катя опангга раҳмат десанг ҳам бўлади . У сенга телефон кераклигини ёдимга солди. Телефон фойдаланишга тайёр.
Шаҳноза телефонни олар экан ҳар икки меҳмонига "чин кўнгил"дан ташаккур билдиришни унутмади.

Икки соатларда Ғулом ака билан Катя опа Шаҳноза билан қуюқ хайрлашиб ўрниларидан қўзғалишди.

Шаҳноза меҳмонлардан бўшаган хонада янги телефонни қўлига олди :

" Сўнгги икки кунда шунчалар кўп сирлар очилди- ки ,- ўйлади у таниш рақамларни бирма- бир терар экан,- энди булар Жаҳонгир акага ҳам бирор ҳунар кўрсатмаганига ишонмайман. Икки кун аввал Қаҳрамон ака ҳам "Анави талаба йигит билан учрашиб юргансан" деганди. Менимча Жаҳонгир аканинг тўсатдан мендан воз кечиши бекорга бўлмагандиров. У бечорага ҳам мен тўғримда қанча уйдирма тўқигандир булар?! Қаҳрамонига ҳам барибир ишонмайман. Дадамни ёмон дегани билан ўзи ҳам оппоқ эмас...

Жаҳонгир ака, кўтарсангиз-чи телефонни ? Мен бор ҳақиқатни билишни истайман..."

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /31

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Шаҳноза шу ётганча пешиндан сўнг кўзини очди. Унинг кўзлари уйқули эди-ю , аммо тиниқиб ухлашга қайтадан танасида бош кўтариб келаётган оғриқлар монелик қила бошлаганди. Оғриқлар аста- секин авжига чиқа бошлаган пайтдан Шаҳноза яна тимирскилаб дори қидира бошлади :

" Қуриб кетгур , у ер бу ерда қолиб кетгани йўқмикан ?- инграганча шивирлади Шаҳноза ,- қайдан ёпишди менга бу дард? Менга нималар бўляпти ? Илгари сира бундай бўлмаган эди-ю ? Охирги кунларда кўп сиқилганимга бўлдимикан бу ўзгаришлар? Аммо ... Ойижоним дард билан олишган вақтларидаям , дунёдан ўтганларидаям бундан кўп йиғлаган эдим- ку ? Тўғри у вақтлар юрагим безовта қиларди. Аммо ҳозир- чи? Бутун танам бурда-бурда бўлиб ёниб кетяпти. Этимни қузғунлар ўткир тумшуқлари билан узиб-узиб олаётгандек бўляпти. Оҳ, чидай олмаяпман. Қачон кун кеч бўлади-ю, қачон Қаҳрамон ака келар экан? Асабни тинчлантирадиган дорисидан қолдимикан ? Келса укол қилиб қўйишини сўрайман. Ишқилиб бугун келсин-да! Ўтган сафаргидагидек уч кун даф бўлиб кетса бу оғриқларга қандай чидайман? Аксига олиб телефон ҳам йўқ. Қўнғироқ қилиб чақирар эдим..."

Қаҳрамон шундай бўлишини тахмин қилган эди. Шомга яқин квартирага қайтганда Шаҳнозани меҳмонхона остонасида беҳуш топди. Афтидан қиз оғриққа чидай олмай хонама-хона эмаклаган , охири оғриқдан хушини йўқотган эди.
"Кеча кайфда яхшигина дозада укол уриб қўйибман шекилли. Шунинг учун хотинжоним иккинчи кундан "жингала" бўлиб қолибди. Менимча дозани оз-оздан камайтириб ўргатишим керакка ўхшайди. Бўлмаса бу кетишда бошимга бало бўлади бу қиз"
Қаҳрамон Шаҳнозани даст кўтариб ётоқхонага олиб кириб жойига ётқизди.
Бу сафар ҳотиржамлик билан қизнинг билагига укол қилди. Шунда унинг кўзи кеча Шаҳнозанинг укол урилган ўнг билаги бинафша рангда моматалоқ бўлиб қолганига тушди .

"Оббо,- ғижинганча ўйлади у,- эртага Дадажонимиз суюкли қизларини кўришга келмоқчи эди. Уни қўлини кўрса бир зумда гап нимада эканлигига тушунади. Бир чорасини топиб Шаҳнозани оғзини гапирмайдиган қилиб маҳкамламасам бўлмайди".
Шаҳноза бу сафар кечагидан барвақт уйғонди. У уйқудан кўзини очганда соат тунги йигирма учларни кўрсатаётган эди.

- Уйғондингми , Шашо...- ўзича хотинини эркалаган бўлди Қаҳрамон ,- мен бўлсам уйқудаги гўзалга уйландиммикан деб ўйлаётгандим.
Шаҳноза ётган жойида ўзига қулоқ солди: ҳеч қаери оғримаяпти. Танасида ёқимли чарчоқ ...
У кундуз куни бутун танаси қақшаб , тириклайин ўтда қолгандек ит азобини кўрганини эслади. Шунда чап биқини бир неча ари баравар чаққандек "жиизз" этиб санчиб кетди.

- Қачон келдингиз? - юзлари буришди Шаҳнозанинг

- Кечга томон келдим. Келсам ухлаб ётибсан. Бундоқ хотин бўлиб эр деган жанварга бир коса шўрва ҳам пишириб қўймагансан. Яхшиям ўзим билан озроқ кабоб олиб келганим . Сен ўзи овқат пиширишни биласанми ?

- Ҳмм,- деди Шаҳноза хўрлиги келиб ,- аммо бугун тобим бўлмади. Марҳамат юзасидан тавсия қилган оғриқ қолдирадиган дорингиз ҳам бир дона экан. Таъсири унча узоққа етмади.
- Эсим қурсин ,- Қаҳрамон шимининг чўнтагидан дори тўла флаконни олиб Шаҳнозага кўрсатди-ю яна қайта жойига солди ,- уни ўзим билан олиб кетиб қолган эканман.

- Номи нима шу дорини ? - Шаҳнозага жон киргандек бўлди ,- менгаям уч, тўрт дона беринг.

-Албатта бераман, нима мен хотинидан арзимас дорини қизғанадиган одамга ўхшайманми ? - деди тантилик билан Қаҳрамон ,- аввал овқатланиб олайлик. Сени билмадим- у, аммо мени қорним оч . Юрақол...

Шаҳноза дори илинжида итоаткорлик билан Қаҳрамонга эргашди.

- Шашо... Биламан , сен мени ёмон кўрасан. Аммо мен ҳам сенга иродангга қарши уйланишни истамаганман,- Қаҳрамон овқатланиш жараёнида қизга маъноли тикилар экан ,- буларнинг бари дадангни ҳоҳиши бўлган.

- Буни биламан,- деди Шаҳноза ўксинганча ,- дадам сизнинг отангиздан қарздор бўлганликлари учун ...

- Ва сен бу чўпчакга ишондинг! Буларнинг бари сафсата! - Қаҳрамоннинг овози бир парда кўтарилди ,- даданг буларни барини бир аёлни деб режалаштирган...

Хазонрезги

@Xazon_Rezgi /29

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#TEZKOR

Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири
👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍

🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html

👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆

(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭

Хозирги кунда хаммада шу холат...

Давоми 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шахбоз қўлини қон сачраган жойини нам салфеткада артарди. Буни кўриб Замирани ичида умид уйғонди. Энди озор бермаса керак деб.
-У сени бахтсиз қилган деб менга сира ҳам тегмайди. Бизни ўртамизда сен катта жарликсан.
-Шахбоз ака...
-Кичкина қўшни қизлигингча қолганинг тинч эди. Афсус...
Шахбоз қайта Замирага ташланди. Бу гал қиз бақиришгаям улгурмади. Кўзи қонга тўлган куёв, илк висол оқшомида келинни баданида пичоқ кесмаган жой қолдирмади. Замирани минг қийноқ билан инсон зотига ярашмаган тарзда вахчийларча чавақлади. Кейин эса ўзини ётоққа ташлаб уйқуга кетди. Хонада қонга беланган янги келинчак...

/channel/shamsinurijodi
/channel/shamsinurijodi
Давоми 👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😭Келинлик оилангизда қадрингиз йӯқми?

😦Сизнинг фикрингизни инобатга олишмаяптими?

🤼‍♀🖤Эрингиз билан муносабатингиз ёмонми?

‼️Шахсий чегараларни қӯйишга қийналяпсизми?


Бунинг ечими осон: Бу борада сизга "🔴🔴🔴🔴🟠🔴🔴 🟠🔴🔴🟠🔴🔴🔴🟠🟠"даги замонавий қайноналаримиз ёрдам беради!

💯Канал ҳозирча бепул тез қӯшилиб олинг 👇👇👇



/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#жума_муборак

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Ассалому алайкум , азиз диндошим...

Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин,

Хасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.

“Ал-Вадуд” исми ила севсин,

“Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин,

“Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.

“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин,

“Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.

“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...

Амин...

🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, ҚАДРДОНЛАР !

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

RASMDAGI QIZCHALARDAN BIRINI TANLANG VA ONA SIFATIDA SIZ QANDAY HISLATLARGA EGA EKANLIGINGIZNI BILIB OLING

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЕНСАН_СЕВАРИМ

▪️▪️▪️

   - Марҳумнинг бу дунёда бўйнида қолган  қарзларини тўлашни ўғиллари  Жаҳонгир ўз бўйнига олди. Жавлон аканинг кимдан қарзи бўлса шу ерда айтсин ?! Қарз қиёматга қолмасин.

    Файзуллоҳ домланинг саволидан жаноза маросимига йиғилган инсонлар ер остидан бир- бирларига қарашди, аммо ҳеч кимдан лом-лим деган садо чиқмади.

   - Биродарлар, ҳозир кўпам юз- ҳотир қиладиган вақт эмас, марҳум зиммасидаги қарзи билан оҳират сафарига йўлга тушиши  маъқул иш эмас. Шу сабаб у киши қай бирингиздан қарздор бўлиб қолган бўлсалар унинг ҳисобини Жаҳонгир укамиздан сўрайсизлар. Келишдикми ?

    Йиғилганлар "маъқул" дегандек бош ирғадилар.

    Домла жаноза намозини бошлади...

    ▪️▪️▪️

    - Қўй болам кўпам  сиқилма ,- деди Жаҳонгирнинг тоғаси Каримберди ака ,-мана поччам сиқилиб нима бўлдилар. Одамзод мўрт бўлар экан-да. Қон томирлари ёрилиб мияга қон қуйилишига ҳам ҳеч қанча вақт кетмас экан. Эҳ одамзод, одамзод...

     Энди гап бундоқ. Сен ҳам менинг боламсан. Поччамни ҳам ака ўрнида кўрардим. Шу сабаб ... Ҳа майли , энг аввало Ражаб акага ёрдам бермасак бўлмайди. Нормурод билан Тоҳир ака "Бу Аллоҳнинг синови . Жавлон акага нисбатан  даъвойимиз йўқ" деганлари билан улар куйиб қолган пулнинг бир қисмини бўлса ҳам жойига қайтармасак инсофдан эмас.  Йигитнинг моли ерда . Ўзингни ўзинг еб битирганинг билан иш битмайди. Мен яқинда сотган тоғдаги уйимнинг пулини етганича тарқатсак. Униям бир қисмини ишлатиб қўйгандимда. Кейин...

   -Тоға , мени ҳам ўзингиз билан ишлагани Россияга олиб кетинг. Нима иш бўлса ҳам қиламан. Майли бир йил, майли икки йил кетар . Шу қарзлардан қутилиб олсам бўлгани.
   
   - Бу нима деганинг , ўғлим?! Ўқишинг нима бўлади ?! Орзуларинг-чи ? Пул топилар , аммо ...

    - Тоға ўқишимни биринчи босқичини тугатдим. Қолганига академик таътил оларман. Илтимос йўқ деманг. Сиз билан кетсам Ойим ҳам йўқ демайдилар .

    Каримберди ака жияннинг мунг тўла кўзларига тикилиб ич- ичидан эзилди. "Опамнинг бахтига сенинг бошинг тошдан бўлсин , болам" ...

     Бир хафтадан сўнг Жаҳонгир тоғаси билан Россияга жўнаб кетди...

   ▪️▪️▪️

    Жаҳонгирнинг рақамидан келган СМС хабаридан ҳамон ўзига кела олмаган Шаҳнозанинг кўзидан уйқу қочди .

   - Менга "Тегасанми" десам эргашиб кетаверадиган қизлар ёқмайди . Агар номига бўлса ҳам "Йўқ" деб ноз қилганингизда балки сизга уйланишни ўйлаб кўрган бўлардим. Хафа бўлмасангиз тўғрисини айтаман. Сизни ота- онамнинг келини сифатида тасаввур қила олмадим. Сизгача бир неча қизни шундай қилиб синовдан ўтказгандим. Тушунганингиздек , сиз ҳам улар қатори синовдан ўтолмадингиз. Ҳа айтганча, биргаликда ўтказган мазмунли учрашувлар учун раҳмат. Ўйлайманки , ҳаётда ўз тенгингизни топиб кетасиз. Очиғини айтсам ҳаётингиздан индамай чиқиб кетишни номардлик деб тушундим. Шу сабаб сизга барини очиқ- ойдин ёздим.
    Яхши қолинг.

    Шаҳноза ушбу смсни олгандан сўнг аччиқ устида  Жаҳонгирга бир неча хабар йўллади . Кўп ўтмай йигит ўзини қора рўйҳатга киритиб қўйганини кўриб кўзлари беихтиёр яна ёшланди. Бир хафта ичида эса йигит телеграмм аккаунтини тармоқдан бутунлай ўчириб ташлади.

     "Тавба ! Йигит кишиям шунақа бебурд бўладими ?- ҳуноби чиқиб ўйларди Шаҳноза,- ўз номинг билан эр "как" эмасмисан?!  Эркак деган ҳам буқаламунга ўхшаб шунақа тез турланадими? Йўқ бу ерда бир гап бор! Аммо қандай гап бўлмасин энди менга қизиғи йўқ. Қиз боланинг ғурури билан ўйнашган йигитни мен ҳам йигит демаганим бўлсин!"- Шаҳноза жаҳл устида телефонининг симкартасини чиқариб аҳлат челакка улоқтирди.

    У тушга яқин дили сиёҳ бўлиб ҳовлига чиқар экан , кекса ўрик тагида хаёл суриб ўтирган дадасига кўзи тушди. Назарида Ғулом аканинг елкалари букчайиб қолгандек туюлди.
    "Нега бу дунёда ҳамма ёмонлардан куйиб , азият чекиб , ғамга ботиб яшаши керак ? Кимлардир ҳотиржам яшашга ҳақли эмасми ? "  Шаҳноза шундай ўйлар билан Ғулом аканинг қаршисига чиқди :

   - Дада... Мен ... Мен Қаҳрамон акага турмушга чиқишга розиман...

Муаллиф: Хазонрезги

#давоми_бор

@Xazon_Rezgi             /25

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЕРАГИМСАН_ДЕНГ ...

Кўп нарса керакмас асли аёлга
Бир оғиз ширин сўз дунёларга тенг.
Юрагин тўлдириб ширин хаёлга ,
Керагидан керагимсан денг...

Гулим ўзингдирсан , гулзорим ўзинг,
Тор бу кулбам сен-ла нурли, ёруғ, кенг,
Жонимга малҳамдир ҳар битта сўзинг,
Керагидан керагимсан денг...

Хаста бўлиб қолса , маҳзун тортса гар,
"Соғ бўл,жоним" - дея ғамларини енг,
Сенинг борлигингдан олам мунаввар,
Керагидан керагимсан денг...

Қуёшим ўзингсан , ўзингсан ойим,
Кўксим узра урган юрагимсан денг,
Сени менга берган Қодир Худоим,
Керагидан керагимсан денг...

Кўп нарса керакмас асли аёлга,
Бир ширин калом бор дунёларга тенг,
Айлантириб гўзал , танҳо дилдорга,
Керагидан керагимсан денг ...

Доим айтинг...

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Fason izlab topolmayabsizmi?

Sizga eng trenddagi Fasonlar olami kanalini tavsiya qilaman 😍❤️

😍 Kelinchak obrazlari
😍 Vecherne Fasonlar
😍 Vedio darsliklar

Xullas hamma yoshdagilar uchun turli xil Fasonlar olami

Obuna boʻlib olamiz 🏃‍♀‍➡️🏃‍♀‍➡️🏃‍♀‍➡️


/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#дилимдагилар

Мен бўлмоқ истайман...
Тонгги ҳур сабо ...
Эпкини дилларга бағишлаб ором ,
Елсин- у , толмасдан бедор кўнгилга ,
Эзгулик уруғин қадасин мудом...

Мен бўлмоқ истайман ...
Бир ҳовуч дуо...
Энг тотли  ҳисларни жам қилган ўзда ...
Ҳокисор банданинг тилаги гўё,
Маржондек тизилган ҳар битта сўзда...

Мен бўлмоқ истайман...
Хазонрезги боғ...
Зарҳал рангга чўмган куз каби сокин...
Сакинат улашсин дилдан қувиб доғ,
Сирли  эртакларга ошуфта балким ...

Мен бўлмоқ истайман...
Бир шеър таскиндор...
Мисралари мисли ҳузурбахш қўшиқ ...
Уни ҳамроҳ қилган ўтсин умидвор,
Умридан не давон,  сарҳадлар ошиб...

Мен бўлмоқ истайман ...
Оддий бир инсон ...
Чинор бўлмасам ҳам бўлиб содда хас...
Ҳаётим шомида роз айтар замон ,
Умримдан розиман дея олсам бас ...

Муаллиф:  Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Подписаться на канал