Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.
Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?
Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.
Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."
Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".
Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.
У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.
Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.
Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.
Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим.
Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".
Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...
Такдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, факат ҳаром еки ҳалол йул оркали эга булишни узимиз хал қиламиз...
©интернет
@xazon_rezgi
Ассалому алейкум, яхшилар...
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
@xazon_rezgi
#хайрли_оқшом
Ҳар қоронғу тун шуниси билан афзал-ки, унинг ортидан оппоқ тонг отажак...
Хайрли тун , азизлар...
Аллоҳга омонатмиз..
Барчамиз ...
Эртагача ...
Ин шаа Аллоҳ ...
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Сенинг қаердан ҳам хабаринг бўлсин? Бутун фикри хаёлинг Абдужаббор акангда бўлса!? Ундан кейин у иккаласи ораларидаги гапни маҳкам сир тутишарди.
- Умриниса шўрлик ҳам куйиб ўтиргандир унда. Мана нимага ишга чиқмаган экан?!
Барно гапини тугатмай боши узра Ҳакимнинг қўрс сўзлари янгради:
- Сен иккалангни гапинг тугайдими йўқми? Ё оналаринг бир қоп гапни устига туққанми?
- Бу сизга шунчалик қизиқ бўлса уйга борганда онамиздан сўраб келамиз,- Ҳакимнинг юзига атайдан лўқ бўлиб тикилди Норпошша
- Нимани сўрамоқчисан? - Норпошшанинг муомаласидан ўзини бир лаҳзага йўқотган бўлди Ҳаким
- Нимани бўларди? - бамайлиҳотир жавоб қайтарди Норпошша,- онамиз бизни нимани устига туққанларини-да? Кўнглингиз қолмаслиги учун сўраб келсаммикан деяётгандим-да ўзи. Аммо ойимнинг ўзлари нуқул "Сени бир қоп аччиқ қалампирни устига туққанман" дейдилар.
- Атрофда уруш, жанг-у жадал, йигитларимиз у ерда жон олиб, жон беришяпти, сен бўлсанг бу ерда ишлашнинг ўрнига майнавозчилик қилиб ўтирибсан,- деди Ҳаким Норпошшага бошқачасига бас келолмаслигига кўзи етиб ўртага уруш мавзусини қўшди,- юрагингга хазил-мазаҳ сиққанига қойилман лекин.
- Йўқ! Юрагимга хазил ҳам сиғмаяпти, мазаҳ ҳам! Ҳудди сизга ўхшаб! Мен ҳар куни "Қани эркак бўлсам-у, фронтга бориб фашистларни бошини мажақласам" дейман. Аммо минг афсус, эркаклик ҳаммагаям эмас экан! Шунинг учун сиз айтгандек йигитлар жон олиб жон бериб турган бир вақтда мана шунча хотин-ҳалажнинг ичида хола-хола ўйнаб ўтирибман! Ҳа айтганча, урушга бормаганимизга яраша ишдан қолмайлик. Сиз билан гаплашсам юрагимдаги гап ҳалтам очилиб кетиб ўзимни ҳеч тўхтатолмайман. Ҳакимжон ака, бу ёғига узр. Сиз билан гаплашиб Барнодан қолиб кетсам тилим қисиқ бўлиб қолади. Сиз билмайсизда тили қисиқлик нақадар аламли туйғу эканлигини? Билганингизда мени ишдан чалғитмас эдингиз!?
#давоми_бор
@xazon_rezgi /64
Oyiga 350$ dan 1000$ gacha online oylik olish endi muammo emas!
-O'z vaqtida oylik;
-Oyiga 350$-1000$ oylik maosh;
-O'sib boruvchi oylik;
-Online ishlash imkoniyati;
Batafsil ma'lumot uchun kanalimizga qo'shiling va "Victory" kampaniyasi orqali ishga joylashing:
/channel/+BDbBFuGAboAxZGRi
/channel/+BDbBFuGAboAxZGRi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Опааа... Шу адолатданми, жон опааа?! Биттаси эмас, иккитаси эмас, оиламдаги барча эркакни бир деганда урушга олиб кетса-я? Ҳайҳотдек ҳовлида келин иккимиз қолиб кетдик. Абдулатифимнинг уйланганига энди уч ой бўлганди. Муҳаммаджоним бўлса... Айтинг, нима орзу-ҳавас кўрди шўрлик болаларим? Шундоққина бўйи бўйимдан ошганда бағримдан тортиб олишса-я? Илоё, уруш бошлаганларни бўйи лаҳадда чирисин! Илоё, Гитлер деганлари қон қусиб ўлсин! Опааа...- юм-юм йиғларди Сабоҳат,- биласиз, ман умримда бировни қарғамаганман. Бошқалар ҳақида ёмон гумонга бормаганман. Аммо бу жувонмаргларни ер муштлаб қарғайман. Илоё у дунё, бу дунё хор бўлсин! Илоё болаларимизни кўзлаган кўзлари ситилиб оқсин! Оқмаса розимасман, асти розимасман!
Сабоҳатнинг рўмоли бошидан сирғалиб тушган, иккита қилиб ўрилган сочлари елкаси оша эгасининг бошига келган алам-у ситамларни кўтара олмаган каби аёл ҳар йиғига зўр берганда дард билан тўлғонар эди.
Овсинининг сўзларидан уни бағрига босиб юпатаётган Раҳима холанинг юрак-бағри ўртаниб, ичи узилиб кетаётганди: "Якка-ю ёлғизим Абдужабборимнинг аҳволи нима кечаётган экан? Иссиқ ўлка ҳисобланмиш Ўзбекистонда қиш шунчалик қаттиқ ҳукмронлик қилаётган бир вақтда , " туф" деса тупуги ерга тушмай яхлаб қоладиган Россияда нима гаплар экан? Абдужабборим кўзимнинг оқ-у қораси, илоё Яратган эгам ёмон назарлардан сени ўзи асрасин. Илоё Муҳаммаджонимиз тўғрисидаги шумхабар янглиш бўлиб чиқсин. Илоё бировга тили тегмаган, қўли тегмаган тинч оилаларни уйини бузган душман зотига қирғин келсин. Художоним, тилаб-тилаб олган боламни ўзинг паноҳингда асра... "
#дақоми_бор
@xazon_rezgi /62
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
➡️𝗠𝗘𝗚𝗔 𝗔𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧𝗗𝗔
▶️ 𝗧𝗔𝗣𝗢𝗖𝗛𝗔𝗞𝗔 𝟱𝟱-𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡⬅️
⚠️𝗧𝗘𝗭 𝗢𝗕𝗨𝗡𝗔 𝗕𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚 ⚠️
𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡𝗞𝗔 𝗧𝗘𝗭𝗞𝗢𝗥
@biznesprofel1611
/channel/+3QX5yIyj0QQ4ZDIy
/channel/+3QX5yIyj0QQ4ZDIy
/channel/+3QX5yIyj0QQ4ZDIy
/channel/+3QX5yIyj0QQ4ZDIy
💘💘💘💘💘💘💘💘💘
🙋♀️ Силаниям ишдан келиб ужинга нима қилсам экан деб доим бошила қотадими?
😒 Қайнонам ҳам, эрим ҳам “Билганизни қилинг” дейишади.
Лекин эрим оч қолиб кетса борми маҳлуққа айланиб қолади. 👹
🥹Яқинда дугоналар гуруҳига кимдир Ойимнинг Рецептлари деган канални ташабди. Ўша каналга қўшилдиму азалий муаммодан қутилдим.
💃 Ишдан қайтгунимча осон ва тезпишар рецептни топиб қўяману, келиб 5 минутда пишириб ташлайман. Барча осон ва сара рецептлар шу каналда экан.👇🏻
Trenddagi kiyim va bujiteriyalarni qidiryapsizmi?
KUZGI va QISHGI lookk lar💘 | onlayn shopping kanalni tafsiya qilaman🫀
🧕🏻• qizlar uchun dvoykalar
😍• kuzgi asal dvoykalar
💋• asalkaaa kurtkalar
🛍️• nejniy sumichkalar
👢• oyoq kiyimlar
💍• para uzuklarr
#Adminkadan xolis tafsiya: xalollik foydadan ustun😍❤️ ulgurib qoling🤝
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Албатта,-сув идишни Абдужабборга қайтарар экан жилмайганча қошини қоқди Света,- ким билсин балки сенга турмушга чиқарман!?-у шундай дея Абдужабборнинг жавобга оғиз жуфтлай олмаганини кўриб қувлик билан кулимсиради,- ҳай, ҳай, ҳай! Бўлди! Ўтинг ёрилмасин. Менга уйлан деб бўйнингга осилиб олмайман. Ундай кейин ўзимнинг жонажон Рязанимда қаллиғим бор. Тўғри, у ҳам урушда. Аммо бу уруш бир куни тугайди ва мен Фёдорга турмушга чиқаман. Сўнг к-ў-ў-ў-п бола туғаман. Ҳа айтганча эшитганмисан? Менинг Фёдорим урушнинг дастлабки кунлариданоқ "Рязанлик паҳлавон" номи билан машҳур бўлиб кетган. У илк жангда пулмётда бир ўзи бир юз саккизта душманни тутдек тўкиб ташлаган. Ана шунақа! -танглайини тақиллатди Светка,- мен ҳам Федямга муносиб бўлмасам бўлмайди. Айтганча, ватанингда сениям қаллиғинг бордир-а?
- Бор,- ширин тамшанди Абдужаббор, -августда тўйимиз бўлиши керак эди.
- Ҳеч қиси йўқ! - Абдужабборнинг елкасига дўстона шапатилади Светка,- ҳадемай бу уруш тугайди ва сен бориб қаллиғингга уйланасан. Биз эса Федя билан насиб қилса келаси ёз Ўзбекистонга меҳмонга бирга борамиз. Ёзда мазза-да! Мевалар ғарқ пишган палла бўлади.Сизнинг юрт мевалари нақадар тотли эканлигидан хабарим бор Унгача...- чуқур тин олди Светка,- унгача бу ердаги ишларни бир ёқли қилмасак бўлмайди. Москва-бизнинг юрагимиз! Юрагимизга ҳанжар уришларига ҳеч қачон йўл қўя олмаймиз. Эшитяпсанми, ҳеч қачон!
Светка Абдужабборнинг жавобини кутмай унинг кўксига беозор муштлади-ю, шаҳдам қадамлар билан траншея ичидан юриб кетди.
Ўн иккинчидан ўн саккизинчи октябргача бўлган муросасиз жанглардан сўнг Можайск мудофааси учун курашаётган совет жангчилари чекинишга мажбур бўлдилар. Бу вақтга келиб тиш-тирноғигача қуролланган вермахт солдатларининг қўли баланд кела бошлаган эди.
Бу пайтга келиб ҳавонинг авзойи бузилган, кузнинг ўрталари бўлишига қарамай борлиқдан қишнинг азмойиши келиб қолган эди.
Абдужабборлар батальони аскарлари ҳам қўллари мушт бўлиб тугилганча талай йўқотишлар замирида оғир қадамлар билан ортга чекина бошладилар.
@xazon_rezgi. /59
#дилимдагилар
Умримда ҳамроҳим турфа хил дамлар,
Қай бир лаҳзаларни яшадим такрор,
Дилдан бахт тилаган азиз одамлар
Энг бахтли кунларим менга интизор ...
Баъзи бир ёмонлар - тақдир ҳазили,
Чаён садоғида оғуси тайёр
Дейман қаддим эзса ҳасратлар зили-
Энг бахтли кунларим менга интизор ...
Бировдан камдирман, бировдан ортиқ ,
Гоҳ бир ширин сўзга бўлганим рост зор
Гоҳ бахтдан гулдаста қилсалар тортиқ,
Энг бахтли кунларим менга интизор ...
Энг гўзал сатримни битмадим ҳали ,
Ва жўшқин қиссамга келмадим дучор
Йўл олдим мен ўша бахт манзил сари ,
Энг бахтли кунларим менга интизор ...
Энг бахтли кунларим менга интизор ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
РАҚС ОШКОР ЭТГАН СИР...
Бир куни бир шоҳ хазинасига ғазначи тайинламоқчи бўлибди ва муносибини танлаб олиш учун номзодларни синовдан ўтказа бошлабди. Синов шундан иборат эканки, ким чиройли ўйнаса, ўша ғазначи бўлар экан. Номзодлар рақсларини намойиш этишларидан аввал бир хонада бир фурсат ўтириб, кейин шоҳнинг ҳузурига киришар экан.
Ҳамма номзодлар рақсларини намойиш этишаётганда қандайдир оғир ва шубҳали ҳаракатларни амалга оширишар экан. Бироқ, бир номзод шундай енгил ва беҳижолат рақс кўрсатибдики, шоҳ ўшани ғазначи қилиб тайинлашни буюрибди.
Вазирлар нимага бундай қилганини сўрашганида, шоҳ шундай жавоб қилибди:
– Ҳар бир номзод рақсини кўрсатишидан аввал тиллолар тўлдириб қўйилган хонага киритиб қўйилди ва улар тиллоларни ҳамма ерига жойлаб чиқишди. Натижада, рақс кўрсатаётганда яширган тиллолари билиниб қолмаслиги учун оғир ҳаракат қилишди. Фақатгина ҳеч қандай олтин яширмаган номзодгина қушдек енгил ўйнади.
©интернет
/channel/xazon_rezgi
#Ҳаётий ҳикоя
ИСРОФ.
Бир куни қадрдонлар даврасида карантин ва карантинда ўтказилган, ўтказилаётган тўйлар ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Сўз навбати менга келганда дилимдагиларни тўкиб - солдим.
- Очиғи тўйлар ихчамлашганлиги сабаб ,ўтган йилги карантинда бизнинг махаллада ҳам анчагина ёшлар турмуш қуриб олишди. Аслини олганда мен ҳам ихчам тўйлар тарафдориман. Яхши-да , баҳонада қанча камҳарж оилалар бемалол қийналмай тўй ўтказиб олишади. Агар пуллари ортиб қолса , бошқа орзу - ҳавасларини ҳам кўриш имконияти бўлади, - мен кулимсираб қўйдим ,- ахир пулнинг ортиқчаси бўларкан-ми, ишлатишга доим жой топилади. Бу йил эса кўпчилик ёшларнинг қўлида шириндан шакар гўдаклар. Менга қолса "ихчамлаштирилган тўй" анъанасини бундан кейин ҳам сақлаб қолиш керак. Биз ҳам бундай тўйларга аллазамон тайёр бўлиб қолдик деб ҳисоблайман.
Шунда қўшним Нозима тўлиб - тошиб суҳбатга аралашди :
- Карантинда тўйлар қисқарди диб ҳурсанд бўлсак, шундан ҳам ўз манфаати йўлида фойдаланадиганлар боракан, опа. Қизлик махалламиздаги битта хонадон эгаси бўлмиш қайнона икки ҳафталик келинни ҳайдаб юборибди: "Лапашанг, бўшашган" деб. Маҳалла- кўй ўртага тушса "Карантинда арзимаган пул сарф қилиб тўй қилдим, керак бўлса бунақа тўйлардан яна ўнтасини киприк қоқмай қила оламан" дебди. Бу бултурги воқеа. Бу йил ўша қизни қайта узатишди. Уни уйланмаган йигит олибди.
Шундай қилиб " Ҳикмат излаганга - ҳикматдир дунё, иллат излаганга- иллатдир дунё" экан.
Нозиманинг сўзларини эшитиб даврадаги барча аёллар ўйланиб қолишди.
Нима ҳам дердик ?!
"Исроф" деган сўзнинг мағзини ҳамма яхши тушунса керак.
Исрофнинг жавоби жуда оғир келишини ҳам барчамиз биламиз .
Гап айниқса инсон умрининг исрофи ҳақида борганда ...
Мен Нозимга кўнглимга келган хулосани билдиришдан ўзимни тия олмадим:
- Ҳар нима бўлганда ҳам ўша келинни Худога бир дегани бор экан. Қайнонаси уни ҳайдаб юбориб ўзидайин "офат"дан соқит қилибди. Илойим иккинчи тақдири чин тақдир бўлсин ...
Қолган аёллар гапимга бир овоздан қўшилишди :
- Амин ...
Хазонрезги
/channel/xazon_rezgi
☀️🌤#хайрли_тонг
АССАЛОМ
Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,..
Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга - АССАЛОМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб ,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...
Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ ,
"Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...
Танти ҳар қайси эркак меҳрин берса жуфтига ,
Ой-у , қуёш ҳавасда боқар эмиш бахтига ,
Минг- минг ғунча гул очмиш , муҳаббатин тафтига ,
Ёрга тенгсиз гулдаста тутганларга - АССАЛОМ ...
Ҳалолимдан топганим - шириним боламга деб ,
Эрта- ю кеч тўкиб тер, ҳаётига берар зеб ,
Муқаддас қўрғон бўлмиш оиласин ғамин еб ,
"Ҳазрати инсон" бўлиб кетганларга АССАЛОМ ...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
💡Унинг дастлабки тарқалиш вақти мўғуллар даврига бориб тақалади. Кейинчалик бутун Европани "қабристонга" айлантирган вабо пандемияси ўша нарсанинг тарихини бошлаб берган.
🔎 1920 йилга келиб бир касб эгалари ундан кенг фойдалана бошлашди. Кейинчалик айниқса Жаҳон урушларида аскарлар томонидан энг кўп ишлатилган.
Савол:Бу сирли нарсани ҳозир ҳам ишлатасиз,Бу нима ?
#НОТАНИШ
📕Онлайн қисса
Муаллиф: Хазонрезги
Тайёрлади: Айруза Абубакирова
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
КИРОЛИЧАЛАРДЕК КИЙИНИШНИ ХОХЛАЙСИЗУ ФАСОН ТОПОЛМАЯПСИЗМИ СИЗНИ ДИДИНГГИЗГА КОМАТИНГИЗГА
💥уйга кийишга
💥Ишга кийишга
💥Кучага кийишга
💥Маросимларга кийишга
МОС ФАСОНЛАР ОЛАМИГА СИЗНИ ТАКЛИФ КИЛАМАН 👇
💥ФАСОНЛАР💥
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
/channel/+WnaDLtNhQaE4NzE6
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6
/channel/+kUKAco5fBgYwOWU6
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги
🔳🔳🔳
Йилт этиб кун чиқиши билан колхоз клубида фронтга жўнатишга тайёрланаётган қуруқ мевалар- олма қоқи, туршак ва майизларни хиллаб, фанер яшикларга жойлашга чиққан ўттиз чоқли қиз- жувонлар кун совуқ бўлишига қарамай жадал ишлашар эди. Шермат раис клубнинг бир четига арзон туйнукадан қўлбола печка ясатиб берган, ишчилар кечгача унга ўтин қалаб амал-тақал қилиб ҳайҳотдек хонани бир нави илмилиқ ушлаб туришарди. Барно билан Норпошша ҳар сафардагидек энг четдан жой олишган эди
- Барно, эшитдингми? - дугонасига куйинганча сўз қотди Норпошша ишдан бошини кўтармай,- куёвингни укаси Муҳаммаджон акадан қорахат келганмиш.
- Эшитдим,- деди овози титраганча Барно,- ойим ишга кетаверишда "Кўнгил сўраб ўтаман" дегандилар.
- Эҳҳ, жуда ёмон иш бўлибди. Қандоқ йигит эди-я, Муҳаммаджон ака? Бирам ширин сўз, кўнгли тоза, самимий йигит эди. Назаримда биздан бир синф пастда ўқийдиган Умриниса билан ораларида бир гап бордек эди,- деди афсусланганча Норпошша
- Йўғ-ей?! - ажабланиб дугонасига тикилди Барно,- бу гаплардан хабарим йўқ экан мени.
📌@xazon_rezgi /63
Bolangiz bilan massajga qatnab vaqt va pulingizni yo'qotyapsizmi?
🤱 Shifokor farzandingizda:
– Displaziya
– Yassioyoqlik
– Tonus tushishi
– X va O obraz va boshqa muammolar tufayli massaj olishni buyurgan bo'lsa endi siz ham uy sharoitida bolajoningizni o'z qo'llaringiz bilan massaj qilishingiz mumkin!
Qanday qilib deysizmi?
💁♀ Agar siz ham sohani farzandingiz uchun o'rganishni va professional massajist bo'lishni istasangiz sizni ko'p yillik tajribaga ega xalqaro diplom sohibasi professional massajist Go'zal Zaynitdinovaning telegram kanaliga taklif qilamiz!
Havola o'chirilmasidan tezda ulanib oling👇
/channel/+IksCxhCGqAViMjEy
/channel/+IksCxhCGqAViMjEy
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева- Хазонрезги
🔳🔳🔳
- Сабоҳатой! Жоним синглим! Ишонманг! Ишонманг, бу шумхабарга! Муҳаммаджонимиз ҳалок бўлган эмас! Мана мени айтди дейсиз!? Хабар берган командирлари адашган,- Раҳима хола йиғлайверганидан овози бўғилиб дўриллаб қолган овсинини қучоғига олганча овутишга ҳаракат қилар эди. У овсинидан кўра ўзини ишонтиришга уринганча, бор овози билан йиғлашдан ўзини базўр тўхтатиб, зорланиб-зорланиб сўзлар эди,- ахир болажонимиз алоқачи эмасмиди? Ёзган хатларида "Мендан ҳавотир олманглар, мен жангга кирмаяпман. Мустаҳкам, ўқ ўтмайдиган қилиб ўралган жойда хабар жўнатиб ўтираман" деб ёзмаганмиди?
- Опааа!? Қандоқ чидайман, жооон опааа? Ҳали йигирмага кирмаган ўғлим қирчинидан қийилиб ўтирса-я? - дард билан инграр эди Сабоҳат,- бу кўргуликларга қандоқ чидайман!? Қандоооқ!? Ҳали чимилдиқ кўрмаган, бир қиз сочини силамаган ўғлим шундоқ ерга битиб кетаверадими?
- Ҳай, ҳай! Ундоқ деманг, Сабоҳатой! Нафасингизни шамол учирсин-ей! Яхши ниятларда бўлаверайлик, фаришталар "Овмин" десин. Ана қўшни маҳалладаги Рихсихоннинг эридан уч ой илгари шунақа қорахат келган экан. Ўтган хафта эса суюнчилик хабар кебқопти. Йигит бояқиш жангда "контужн" бўлиб эс-ҳушидан айрилиб шерикларидан қолиб кетган экан. Анча вақт госпитилда ётиб ҳуши анча, ўзига келибди, энди уйга қайтаётганмиш. Ўша госпитилдагилар "Эрингизни кутиб олинг!" деб Рихсихонга хат жўнатишганмиш. Хатни олган Рихсихон нима дермиш денг?! "Юрагимни бир четида биттаси эринг ўлмаган, ўз оёғи билан чиқиб кетган, ўз оёғи билан қайтиб келади, мана кўрасан!" дегани деган эди, эримнинг жигарлари дод-вой солишгандаям кўнглимни бир чети ёп-ёруғ бўлиб турар эди" деярмиш. Кўрдингми, айланай! Биз ҳам яхши гумонда бўлаверайлик. Худо ҳоҳласа Муҳаммаджонимиздан ҳам ҳадемай яхши хабар келиб қолади.
📌@xazon_rezgi /61
Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил у кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ота кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабаб қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.
Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар. Ўғил эса сабр билан отасига таомини едиришни бошлади.
Ниҳоят таом тугади, ўғил отасини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса отасини қўлтиқлаб чиқиш эшиги томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки отасини хурсанд қилган эди у.
Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Ҳой ўғлим, бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.
Яна назарлар улар тарафга бурилди. Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим, амаки, – деб жавоб берди
— Болам, сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!
— Нима қолдирибман, амаки?!
— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ота учун умид қолдириб кетяпсан!
Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уялиб қолди. Бу кишилар унутишган эди бир пайлар оталаридан нажот топганларини... Аммо, бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир, ота!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг, отажон!
Отангиз ғанимат. Уларни асраб-авайланг!
©интернет
@xazon_rezgi
Бир ҳовуз ва беш ариқ
Донишманд кишининг ёнига бир йигит келиб:
— Шу кунгача бузуқ ишлар кетидан елиб-югурдим. Энди шу ярамас ишларимдан тавба қилмоқчи бўлиб сизнинг ҳузурингизга келдим. Мени шогирдликка қабул қилинг, тарбиянгиз соясида яхшилар сафида бўламан деб умид қиламан, — деди.
Донишманд айтди:
— Сенинг кўнглинг бир ҳовузга ўхшайди. Бешта ариқдан ифлосланган лойқа сувлар оқиб келиб, кўнглинг ҳовузини булғатиб турадилар. Агар бу ариқларнинг йўлларини тозалаб, ифлосланган сувларни киргизмасанг, шундагина сени шогирдликка қабул қилиб, тарбиялайман. Ариқлар тозаланмаса, минг марта тавба қилсанг ҳам фойда бермайди.
— У ариқлар қайси? — деб сўради.
— Бир ариқ — кўзинг йўли. Аёлларга фаҳш, хиёнат назари билан боқма. Бир ариқ — оғзинг йўли. Оғзингдан адаб-тарбияга тескари бўлган сўзларни чиқарма, ҳаром ва шубҳали нарсаларни ема, ичкилик ичма. Бир ариқ — қўллар йўли. Кишиларнинг молу мулк, жиҳозларини ўғирлама, бировни уриб, жабру жафо етказишдан сақлан. Бир ариқ — оёқларинг йўли. Ўғриликка юрма. Яна бир ариқ — қулоқларинг йўли, ғийбат, иғво, фасодга оид сўзларга қулоқ солма, адаб-тарбияга тескари бўлган сўзларни эшитишдан қоч.
Йигит бешта ариқ йўлларини тозалаб, кўнгил ҳовузини пок, мусаффо сувлар билан тўлдиришга ваъда берди. Шундан кейин донишманд йигитни шогирдликка қабул қилди.
📚 «Шарқ ҳикоят ва ривоятлари - 2», 172.
/channel/xazon_rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Майли, итваччалар, чучварани ҳозирча хом санаб турларинг-чи?! - деди Семён амаки нафрат билан "чирт" этиб ёнига тупурар экан,- яна озгина ғолибмиз дея кайф суришларингга руҳсат! Ана ундан кейин байрам бизнинг кўчада бўлади! Ҳар ҳолда бадбахт режаларинг барбод бўлди-ку, сен ифлосларнинг! Бизнинг байрам куни пойтахтда ўз ғалабаларингни нишонлашни хаёл қилгандиларинг! Аммо ўхшамади! Шошмай турларинг, ўхшатиш қанақа бўлишини биздан кўрасанлар!
Ҳақиқатдан ҳам учинчи Рейхнинг Москва борасидаги режалари барбод бўлган эди. Айнан Германияда туриб тузилган ушбу режа маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олмай яратилганлиги ўз таназзулининг бош сабабларидан бири эди.
Нацистлар Германиясининг пойтахт Москвани ишғол қилишга улгурмай Россияга қиш қаҳратонининг кириб келиши душман томоннинг асосий режаларини чиппакка чиқишига сабаб бўлди. Ўз кучига ҳаддан ошиқ ишонган фашист босқинчилари бир нарсани- табиат ҳам уларга қарши жангга киришишини унутган эдилар. "Тез орада иттифоқ республикаларини босиб оламиз" деган ўйда Рус заминига оёқ қўйганлар шунга яраша тайёргарлик кўрган эдилар. Шинеллари бир мунча юпун бўлган фашистлар ноябрнинг охирларига бориб ўзларини совуққа олдира бошладилар.
Бу вақтга келиб ўзларини анча ўнглаб олган совет жангчилари эса энди душманларга қақшатқич зарба бера бошладилар.
Бешинчи декабрдан бошлаб совет жангчилари яна душман аскарларига қарши ҳужумга ўта бошладилар. Минг тўққиз юз қирқ иккинчи йилнинг йигирманчи январь куни Можайск шаҳри бешинчи сонли армия аскарлари ёрдамида тўлиқ озод қилинди.
Бу вақтга келиб Абдужаббор билан бир батальонда жангга кирган кўпгина қуролдош дўстлари ватан ҳимояси йўлида ўз жонларини фидо қилган эдилар.
Абдужаббор аллазамон қадрдон бўлиб қолишга улгурган батальони ва капитан Герасимов бошчилигида навбатдаги жангларга ҳозирлик кўрар эди.
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги
#давоми_бор
📌@xazon_rezgi /60
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
❤️Sevimli ayolning siri nimada?
📌Agar sizda quyidagi muammolar bo'lmasa bu xabarni o'qimang!
❌—Yoringizni xiyonati;
🛑—Intim munosabatlarni xohlamaslik;
🚨— Pul bloklari
⚠️— Oiladagi ziddiyatlar
✅—Yoringiz bilan munosabatlarda sovuqqonlik bo'lsa yechim bizda bor!
💯Kanalimizda har kuni bepul yondiruvchi smsla va bepul darsla berib boriladi
/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy
/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy
/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy
☯️💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘☯️
💘SIZLARGA TEZ VA OSON TAYYOR BO’LADIGAN RETSEPTLAR KANALINI TOPDIM
💘ENG MAZALI OVQATLAR HAMDA SALATLAR, 1000 DAN OSHIQ SHIRINLIKLAR HAMMASINI SHU KANALDAN TOPASIZ
💘KANALGA TEZDA ULANIB OLING
KANALGA KIRISH⬇️⬇️⬇️⬇️
💘/channel/+DyNV-IaVNbExMjUy
💘/channel/+DyNV-IaVNbExMjUy
💘/channel/+DyNV-IaVNbExMjUy
📌 Bunga ishonish qiyin lekin
98% odamlar uylarini toʻgʻri
tozalashmaydi.
🙋♀ Yotoq xona, oshxona, va
xojatxonalarni va xokozalarni
Xar kuni tozalash kerakmi?
💁♀ Chunki koʻpchilik
Kunlik layfxaklar haqida
bilmaydi !
👉Bu erda siz xar qanday
vaziyat uchun Hayotni
oʻzgartiradigan narsalarni,
topasiz.
💁♀ Telegramda katta
Layfxaklar toʻplami
xar doim yoningizda boʻlishi
uchun ulanib oling.
👇👇👇
/channel/+pJQq1CqmfexiYmJi
/channel/+pJQq1CqmfexiYmJi
"ОТЧОПАР" да...
"Отчопар" бозорида қадрдон дўстимни учратиб қолдим. Математик... Олим... Сигарет сотиб ўтирган экан... Мени кўриб, кўзини яширди. Мен ҳам бурилиб кетдим... Иккаламиз бир-биримиздан нега уялганимизни билмайман.
Негадир... йиғлагим келди...
© Ўткир Ҳошимов
/channel/xazon_rezgi