➡️OZISHGA TAYYORMISIZ✍️
➡️TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI CHEKLOVLARSIZ SOG'LOM OZAMIZ
➡️1OYDA 4KG DAN 14 KG GACHA OZISH IMKONIYATI SIZDA BOR
➡️TANA VAZNINI ME'YORIDA SAQLASH
➡️DAVLAT RO'YHATIDAN O'TGAN
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA DIETOLOG
➡️SADOQAT OTAQOZIYEVA
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT ✅
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT ✅
📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌
1) OY 50 MING
2) OY 100 MING
3) OY 150 MING
📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌
➡️ GURUHGA TEZDA ULANIB OLING
👇👇👇
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
GURUHNI KOʻRISH 👆👆👆👆
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева
- Худойим, ўзинг куч-қувват бер...
Абдужаббор бу сўзларни ичида айтдими, ташидами, ҳозир буни фарқлайдиган аҳволда эмасди. У ўқлаб тайёр қилиб қўйилган милтиғи билан ўттиз метрча нарида келаётган немис аскарини пойлаб отди. Душман аскарининг орқага зарб билан отилиб тушганидан ўқ унинг кўксига текканини фаҳмлаган Абдужабборнинг аъзои баданидан совуқ тер чиқиб кетди:
"Мен одам ўлдирдим..."
- Яшавор, Абду! Бўш келма!
Абдужаббор талотўпда ўзига далда бериш учун қичқирган қуролдоши кимлигини танимади, бироқ ана шу сўзлар ўзини қўлга олиши учун етарли бўлди.
У яна навбатдаги газандани нишонга олишга киришди.
Орадан бир мунча вақт ўтгач Герасимов аскарларга тўғридан тўғри ошкора ҳужумга ўтиш учун буйруқ берди. Аскарлар қўллари баланд келганидан руҳланиб янада жон-жаҳдлари билан душманга ташлана бошланди. Абдужаббор ҳам энди ўзини бутунлай қўлга олиб олган, ҳудди кўп йиллик тажрибага эга ҳарбийдек душманга қарши бор кучи билан жанг қиларди. Икки соатларда душманнинг суроби тўғри бўлиб қолди. Жанг майдонидаги душман танклари ишдан чиқарилди. Кейинчалик Абдужаббор мудофаа учун тажрибали қўшин ёрдами айни вақтида етиб келганидан хабардор бўлганди.
📌@xazon_rezgi /57
🎀🎀🎀
Telegramda kuniga taxminan 100mingdan - 1mln so'mgacha pul toping💸💸💸
Uyda o'tirib Telegram Instagram orqali daromadga chiqishni hohlasangiz shu kanalga tez o'tib oling💰
👇👇👇
/channel/+evxZugNtEq04YWIy
/channel/+evxZugNtEq04YWIy
/channel/+evxZugNtEq04YWIy
Ассалому алейкум, яхшилар. Илтимос, шу линк орқали кириб админимиз Гулруҳ учун 9 рақамга овоз бериб юборсангиз.
Олдиндан раҳмат ☺️
Хазонрезги
ЭҲ, НОМАРД....
Сотувчи ҳикояси
Бозорда қанд - қурс, ширинликлар сотаман. Ҳайит куни ёнимга бир йигит келди. Бир гапириб ўн куладиган , хушчақчақ йигит.
–Ака, қурбонлик қилдим уйга меҳмон чақиргандим, ширинликларингиздан берсангиз.
–Ҳўп дея айтган нарсаларидан торта бошладим.
–Бу пистами?
–Ҳа, Эронники, килоси бир юз етмиш минг..
–Тортинг шундан ҳам ярим кило.
Пистани тортарканман, бир гапириб ўн кулаётган йигит маъюс бўлиб қолди. Пистани узатарканман, йигитнинг кўзларидан ёш тирқираб чиқаётганини кўрдим,.
–Нима бўлди сизга, таажжуб билан сўрадим йигитдан.
–Мен номард эканман, онам саксонга киряптилар, дўстларим учун писта олаяпман, аммо ОНАМГА бирор марта шу пистадан олиб бормабман. Мендан ҳам номард одам борми бу дунёда...
Рустам ЗОИР
@xazon_rezgi
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️
🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀
👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕 KIRISH KIRISH 💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Орзу
Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли ҳаёл билан банд пайтимда эшитдим... Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!
Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»
Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»
Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...
©интернет
@xazon_rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Жудаям ёш экансан!? - қизга ҳайрат билан тикилди Абдужаббор
- Ҳеч-да, -лаблари бурилди қизнинг,- ёшим ўн тўққизда. Ўқишга бироз кечроқ кирганман холос. Буниям ўзига яраша сабаблари бор. Ҳа майли буни қўятур. Ўзингдан сўрасак, қаердансан? Миллатинг нима?
- Мен Ўзбекистонданман,- чуқур тин олди Абдужаббор,- миллатим эса ўзбек.
- Нимааа!? -ҳайратини яшириб ўтирмади Светка,- ахир... Мен сени украинми, молдаванми ё шунга ўхшаш бирор миллат вакили деб ўйлабман.
- Нимага ундай деяпсан? - сўради Абдужаббор саволнинг жавобини таҳмин қила туриб
- Мен ҳаётимда бирмунча ўзбекларни учратганман-да,- танглайини тақиллатганча билағонлик қилди Светка,- аммо улар сенга ўхшаш оппоқ, кўк кўз эмасдилар.
- Мана кўряпсан,- қошини қоқди Абдужаббор,- оқ юзли, кўк кўзли ўзбеклар ҳам бўлар экан. Ё ишонмайсанми? Ҳужжат кўрсатиш керакми?
- Керакмас, - қўл силтади Светка,- ишонаман фақат битта шарт билан.
- Шартга нима бор экан энди?! - ҳўрсинди Абдужаббор,- бошқа қиладиган ишинг йўқми сен қизнинг?
- Ҳозирча бекорчимиз,- деди қиз Абдужабборнинг саволини тўғри маънода тушуниб, - хуллас бир шарт билан сенга ишонаман.
- Майли,-траншеяга тушиб белкуракни қўлга олар экан сўради Абдужаббор,- қани айтчи шартингни?
- Уруш тугаса мени Ўзбекистонга таклиф қиласан. Сўнг эса меҳмон қиласан.
Абдужаббор ишга киришмоқчи бўлган жойида тўхтаб қолди. У қаддини ростлаб қизга самимият билан тикилди:
- Сени албатта меҳмонга чақираман. Ўз қўлим билан ош ҳам дамлаб бераман. Ўзбекнинг ошини емабсан, дунёга келмабсан!
- Яхши,- қўлини узатди қиз,- ўша кунларни орзиқиб кутаман. Энди мен борай.
Светка Абдужаббор билан хайрлашиб кетгач, траншеянинг нариги бурчагидан Рашид исмли татар йигитнинг хазиллашгани эшитилди:
- Фронт ичида қизларга муҳаббат фронти очдингми дейман?! Эҳтиёт бўл, бу қизнинг ортидан шахсан капитан Громовнинг ўзи юрибди. Оқибати ёмон бўлмасин яна...
Абдужаббор Рашидга "ғам чекма" деган каби қўл силкиди:
- Менинг муҳаббат фронтим қишлоғимда очилган эди. Бу урушни бир ёқлик қилишга шунинг учун шошяпман...
🔳 🔳 🔳
- Раҳима ойи-ююю!?,- Матлуба қувончи ичига сиғмай югургилаб келаркан, суюнчи олишга шошиларди,- суюнчи беринг, Абдужаббор акамдан хат келди!
#давоми_бор
Муаллиф:Гулбаҳор
Рахматуллаева
@xazon_rezgi /54
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Абдужаббор урушгача Колюбакинода деҳқончилик билан шуғулланиб оила тебратган тўпори бу одамнинг ўзи каби терс гап-сўз-у қилиқларини нима учундир меҳр билан юракка яқин олаётганди.
-Нимани назарда тутаяпсиз, Семён амаки? - ичи қизиди Абдужабборнинг,- кимдандир, нимадир эшитдингизми дейман?
Абдужаббор каби вазиятга қизиққанлар талайгина экан, яқин атрофдаги барча солдатлар Семён амакининг оғзига тикилди.
- Лейтенат Герасимовнинг айтиши бўйича мўйловингга бит тушгур ҳунаса Гитлер "Октябргача Москвани эгаллаб, байрам куни вермахтнинг аскарлари билан Қизил майдонда парад ўтказамиз" деганмиш ! Шу гапига бир арава гўнг ебти у мараз!
- Тўғри айтасиз, Семён амаки,- дея гувраниб гапга қўшилишди аскарлар,- қани келаверсин-чи, қучоқ очиб кутиб турибмиз ўзи.
- Қани турларинг унда!?- кафтига мўлгина туфлади Семён амаки,- газандаларга бир кўрсатиб қўяйлик, бировни уйига бесўроқ бостириб кириш қандай бўлишини !? Тағин бу немислар ўзларича энг олий, асилзода халқмиш! Эээ, олифтагарчилигингга ўйнаб қўяй сенларни?! Энг оддий инсонгарчиликдан бехабарсанлар-ку, ўзларингча дунёга ҳукмронликни даъво қилганингга ўламанми!?
Сентябрь ойининг ўрталаридан бошлаб вақтинчалик ташкил этилган госпиталларга доктор, ҳамшира, санитарлар келиб жойлаша бошладилар Абдужабборларнинг батальони жойлашган Можайскнинг марказида ҳам бир гуруҳ медицина ходимлари икки қаватли мактаб биносида кутилаётган жанглар учун тайёргарликни бошлаб юборгандилар.
- Ҳа йигит !? - деди кунлардан бирида сариқ сочларини иҳчам қилиб йиғиштириб олган оппоққина қиз хаёл суриб қолган Абдужабборнинг ёнидан ўтар экан гап билан тегишди,- тинчликми, ҳамма ёқда уруш ваҳимаси бўлса, сен эса хаёл суриб ўтирибсан?
Абдужаббор ҳижолатомуз бино тарафга ишора қилди:
- Мен ҳам келажакда доктор бўлмоқчи эдим. Аммо уруш бошланиб...
#давоми_бор
📌@xazon_rezgi /52
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
"Аёл сабабли эркак синовдан ўтади".
Ахлоқи, эркаклиги, ҳирси, ишончли экани, омонатдорлиги, кучли-кучсиз томони, хавфсираш жиҳатлари, руҳий касаллиги, қўйингки, ҳамма-ҳамма нарсаси синалади.
Само Дувайк
@xazon_rezgi
💟 Bizda sizni va farzandlaringizni xursand qiladigan yangilik bor😀
🌟Noyob,
🌟Do'konlarda uchramaydigan,
🌟Miyyani rivojlantiradigan
🌟Foydali
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
Bozorga tushib, vaqtingizni sarflab ham o'tirmaysiz! 😎
🧸 Quyidagi havola orqali telegram kanaliga o'tasizda, farzandingiz
yoshiga mosidan xoxlaganizni tanlab, buyurtma berasiz.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇/channel/+84Mnyz2F6Cg1MGMy
/channel/+84Mnyz2F6Cg1MGMy
/channel/+84Mnyz2F6Cg1MGMy
Buyurtma uchun o'sha siz bilgan
@agzamovna_admin 🤗
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Албатта босиб олиш, талон-тарож учун қилинган ҳатти ҳаракат билан ўз уйини мудофаа қилаётган томонларнинг ҳар иккисининг олишуви бутунлай ўзгача бўлиши табиий эди. Бир тарафда нафс қутқуси бўлса, иккинчи тарафда Она ватан, қадрдон гўша, ор-номус, шаън ва шараф учун курашувчиларнинг юракларида эрк қўшиғи авж пардаларда ижро этилаётган эди.
- Санитарларни муҳофаза қилиб туринг!
Абдужаббор тўғрисида қўлига оқ латта боғлаб олган, ўзи ярадор аскарни қучганча эмаклаб келаётган Светкани кўриб дарров атрофга аланглади.
Сал нарида уларни мўжалга олиб ётган фрицга кўзи тушиб нишонни унга тўғрилади.
- Пааақққ...
Светка ўқ овозларига парво қилмай Абдужабборнинг ёнидан ярадорни ортмоқлаганча судралиб ўтиб кетди.
Кечга бориб душман ортга чекинди. Абдужабборларнинг бўлинмасига ҳам нафас ростлаш учун руҳсат тегди.
Шунда Абдужаббор кун бўйи кечган жангнинг салмоғини чамалаш учун теварак-атрофга назар ташлади. Олд майдон душман ва совет аскарларининг жасадлари билан тўлиб тошиб кетган, улар орасида оғир ярадорлар беҳуш ҳолатда ётган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмасди.
Уч кун давомида Абдужабборлар бўлинмаси ана шу майдонда мардонавор жанг олиб бордилар. Учинчи куни шомга яқин бироз тин олиб турган вақтда Абдужабборнинг кўзи Светкага тушди:
- Светка!
Йигит кийими тупроққа қоришиб бир аҳвол бўлиб кетган қизни базўр таниди. Унинг юзи ҳам тупроқ, лойдан кир-чир бўлиб кетган, аммо ўзи жон жаҳди билан эмаклашда давом этарди. Фрицлар ортга чекинган бўлишларига қарамай, моҳир снайперларини майдоннинг бошланғич нуқталарига жойлаштириб қўйгандилар. Яхшилаб ниқобланганча ўрнашиб ётиб олган снайперлар бош кўтарган совет аскари бор-ки, битта-битта ўқ узиб, ҳаётига якуний нуқта қўйиб ётиш билан банд эди.
Светка траншеяга етказиб келган ярадорни вақтинчалик медицина пунктига олиб кетишгач , Абдужаббор ёнидан флягасини чиқариб қизга узатди:
- Ол, томоғингни хўлла.
- Раҳмат.
-Светка...- Абдужаббор сув ҳўплаётган қизга ажиб меҳр билан тикилди,- ўзингни эҳтиёт қил. Ҳали сен Ватанимга бориб меҳмоним бўлишинг керак.
#давоми_бор
@xazon_rezgi /58
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бир дарвеш узоқ бир шаҳарда машҳур авлиё яшашини эшитиб, унинг зиёратига отланибди. Йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, дашту саҳролар ўша авлиёнинг манзилига етиб, унинг эшигини қоқибди.
“Ҳай, ким?” овоз берибди болахона даричасидан аёл киши.
“Мен фалон юртдан ҳазратимнинг зиёратларига келган дарвешман” дебди мусофир.
“Овора бўлибсан, дарвеш, — дебди аёл. — Мен унинг хотиниман. Дунёда иккита аблаҳ бўлса, биттаси ўша. Дунёда иккита беномус, алдоқчи бўлса, биттаси ўша шайтони лаин. Зиёратингга арзимайди у”, дея бор ҳақорату маломатларни ёғдириб, эрининг бошига мағзава тўкибди. “Келган йўлингга қайт” деб гапини тугатибди.
Дарвеш ҳанг-манг бўлиб қолибди. Эътироз этмоқчи бўлиб оғиз жуфтлабдию яна ўзини тийибди. “Майли, нима бўлса ҳам кўрай, чақиринг” деб оёқ тирабди.
“У уйда йўқ, чиқиб кетган” дебди аёл.
Шунда дарвеш чор-ночор эшикдан йироқлашиб, тўрт-беш қадам нари кетибди. Бир одам учрабди. “Мабодо фалон авлиёни кўрмадингизми?” сўрабди дарвеш ундан. “Кўрдим, — дебди ҳалиги киши, — ўтин тергани ўрмонга кетди”.
Дарвеш ўрмонга қараб юрибди. Бир пайт ўрмондан авлиё чиқиб келибди. Арслонга ўтин ортиб, устига ўзи ўтириб олганмиш. Йўғон бир илонни қамчи қилиб, боши узра айлантириб келаётганмиш.
“Ҳай, дарвеш! — дебди йироқдан. — Кўнглингдан нима гаплар кечганини айтайми?”
“Айтинг” дебди дарвеш.
“Шундоқ авлиё одам шундай жоҳил хотин билан қандай тирикчилик қиларкин?” деб ўйладинг.
“Тўғри” дебди дарвеш.
“Ўйлаб қара, бир хотиннинг жаврига чидай олмасам, нечук авлиё бўлдим? Ўшанинг жаврига чидадимки, арслонни эшшак қилиб, устига ўтин ортиб, илонни қамчи қилиб юрибман” дебди авлиё.
Хўш, бу ривоят билан Мавлоно нима демоқчи? Ҳалиги аёл – шунчаки аёл эмас, дунё. Мавлоно айтмоқчики, бу дунёга келдингми, бас, у сени аяб ўтирмайди. Машаққатларга дучор қилади, бошингга таҳқиру ҳақоратлар ёғдиради. Ана шунга чидай олсанг, марра сеники, бир нимага эришасан. Чидамасанг, нарёғини ўзингдан кўр. Ҳа, дунёни чидаганга чиқарган. Мана, сизга ривоят замиридан келиб чиқадиган ҳикмат.
© Жамол Камол таржимаси
/channel/xazon_rezgi
😍9-ishtirokchi 🌹⁹GULRUX 🌹
🥰Eng ishonchli va eng mazali retseptlar kanaliga o'tib, ishtirokchimizga ovoz bering👇
/channel/+IMl1-hp0oWc3NmE6
/channel/+IMl1-hp0oWc3NmE6
SEMIZLIK VA GARMONLAR ENDI SIZNI BEZOVTA QILMAYDI!!! CHUNKI..
👩⚕️Man 6 yillik tajribaga ega oliy ma'lumotli Diyetolog/Endokrinolog shifokor Go'zal Biysenbaevna sizni nafaqat to'g'ri ovqatlanishingiz balki garmonlaringizni nazorat qilish orqali sog'lom ozishingizga yordam beraman.
😚 Marafonimda +1000 ayollarni sog'lom vazn yo'qotib, chiroyli qomatga ega bo'lishlariga sababchi bo'lish bilan birga, garmonlarni ham nazorat qilish yo'llarini o'rgatganman!
Sog'lig'ingiz uchun eng foydali bilimlarni olish uchun kanalga ulanib oling va yaqinlaringizni ham taklif qilishni unutmang!
/channel/+3ws27sH8A0I4ZjYy
/channel/+3ws27sH8A0I4ZjYy
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Ҳаким ҳозир докторнинг шу сўзларини эслаб қўллари мушт бўлиб тугилди:
- Ҳайдааар! Ҳайдар!
Хайрият-ки, укаси унча узоқда эмас экан.
- Ҳа, ака?! - эшикдан бош суқди Ҳайдарали,- нимадир керакми?
- Бери кел, - деди афти буришиб Ҳаким, - анави темир чойнакда қайноқ доғ сув обке.
- Ака, яқинда ичган эдингиз-у ўша дорини? Адамлар "Фақат кечқурун ичсин, ўшандаям оғриққа чидолмаса" дегандилар. Сиз бўлсангиз...
- Ҳўв ақлли! Сенга сув олиб кел дедимми? Намунча ақл берасан? Қисиииб айтган ишни бажар,- Ҳаким шундай деди-ю, укаси ўзи айтган ишни бажармаслигидан ҳадиксираб унга ҳушомад оҳангида гапиришга ўзида куч топди,- у доридан ичмайман. Шунчаки юрагим куйиб кетяпти. Тўйиб сув ичмасам чойдан чанқоғим қонмайдиган кўринади. Қара чойнак бўшаб ётибди.
Ҳайдарали тез орада чойнакка қайноққина доғ сув солиб келди. Ҳаким укасининг кўзига бир пиёла доғ сувни ичиб ўзини ўринга ташлади. У гўёки чанқоғи қонган одамдек кўзларини юмиб ўзини ухлаётганга сола бошлади.
Кўп ўтмай акасининг пинакка кетганига ишонч ҳосил қилган Ҳайдарали ташқарига йўл олди. Эшикнинг ғийқиллаб ёпилишидан сергакланган Ҳаким секин қўл узатиб кўрпачанинг қатидаги сув шиммайдиган қоғозга ўроғлиқ данакдек кўкнори ширасидан тайёрланган қора мумсимон массани олди. У қалтироқ қўллари билан кўкнори ширасига бўйра чўпчасини ботириб ундан мошдек келадиганини узиб олиб пиёла четига суртди. Қолган кўкнорини яхшилаб ўраб жойига яшириб қўйгач, пиёладаги ширачсимон массани устидан ярим пиёла доғ сув қуйиб яхшилаб аралаштирди-да нафас олмай ичиб юборди. Суюқлик анчайин таҳир эди. Ҳаким пиёлани чайиб, юқ қолдирмай уни ҳам ичгач бошини ёстиққа ташлади. Кўп ўтмай унинг боши чирпирак бўлиб айлана бошлади. Танасидаги оғриқлар ортга чекиниб, бутун жисми жони мислсиз ҳузур-ҳаловат туя бошлади...
🔳 🔳 🔳
Абдужаббор фронтга келган кунидан бошлаб то сентябрнинг охиригача Можайск шаҳрининг ўзида 220 километрли мудофа чизиғи барпо бўлганидан хабар топиб ажабланди: "Қисқа вақт ичида шунча залворли иш амалга ошса-я... Ҳаа, олий мақсад йўлида бирлашган халқ учун улуғ қудратни намойиш этиш ҳеч гапмас!"
-Хабарингиз бор, немис газандалари 30 сентябрь кунидан бошлаб Москва остонаси шаҳарларида ўз босқинчилик жангларини бошлади. Келтирилган маълумотларга кўра эртага 12 октябрь чошгоҳга қолмай бу ерда ҳам дастлабки жанглар бошланади,- дея солдатларни огоҳлантирди лейтенант Герасимов,-шу сабаб барчангиз хизмат қуролларини шай ҳолатга келтиринг. Пойтахт остонасида фашист босқинчиларини шундай кутиб олайликки, у аблаҳлар дунёга келишганига минг пушаймон бўлишсин. Сўзим тушунарлими?
- Ҳудди шундай, ўртоқ лейтенант! - бир овоздан жавоб қайтаришди солдатлар.
Герасимовнинг айтганлари эртаси куниёқ ўз исботини топди. Можайск кузги намчил тонгининг тумани тарқар тарқамас шаҳар мудофаа чизиғининг нариги томонидан вермахт ҳарбий техникасининг овози эшитила бошлади.
- Келаверларинг, қўзичоқларим. Сизларни кўзларим тўрт бўлиб кутиб турибман...
Абдужаббор шу топда Семён амакининг ҳотиржамлигига тан берди. Ўзи ҳам диққатини жамлаб бутун вужуди кўз ва қулоққа айланди.
Кўп ўтмай душман танклари ва уларнинг ортида тиш-тирноғигача қуролланган фрицлар кўринди.
- Қурбақа рангига ўхшаган мундирларингга ўйнаб қўяй сенларни!-
Абдужаббор Семён амакини рўпарасидаги душман аскарини нишонга олаётганини кўриб сергакланди. У ҳам Семён амакининг ҳаракатини такрорлай бошлади.
- Сабр...
Абдужаббор лейтенант Герасимовнинг овозини шундоққина ёнгинасида эшитди:
- Сабр...
- Сабр!
- Ўт оооооччч!
- Ватан учууун!
- Ўртоқ Сталин учууун!
Тез орада теварак-атрофни милтиқ ва пулемёт овозлари тутиб кетди.
📌@xazon_rezgi /56
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Вооой, - Раҳима хола ҳовлиққанидан этагига ўралашиб ўрнидан тура олмай қолганди, - тилларинга шакар-а, болам !? Суюнчи сендан айлансин. Қани, қани болажонимдан келган хат? Бир кўрай.
Раҳима хола Матлубадан учбурчак қилиб букланган хатни олиб бағрига босди, сўнгра уни авайлаб ҳидлади:
- Абдужабборимнинг ҳидлари келгандек бўлди-я? - деди у Матлубага жилмайиб қараб хатни узатаркан,- қани оч. Ўқиб бер-чи, болажоним нималар ҳақда ёзган экан?
Матлуба хатни эҳтиёт бўлиб очганча ўқий бошлади:
"Ассалому алайкум, ада, ойи! Соғ-саломатмисизлар? Ада, белингиз оғримаяптими? Ойи, сиз яхши юрибсизми? Сабоҳат ойим яхши юрибдиларми? Абдуҳошим амаким, Муҳаммаджондан хабар борми? Мен Муҳамаджонни бошқа кўрмадим. Хатингизни олдим, Абдулатиф акам ҳам урушга кетибдилар. Улардан хабар борми?
Ада, ойи. Мен Москва яқинидаги Можайск деган шаҳардаман. Биз тарафлар тинч. Немислар биздан анча узоқда. Биз пойтахтни ҳимоя қилиш мақсадида бу ерларда мустаҳкам истеҳком қуряпмиз. Мендан хавотир олманг. Яхши юрибман. Мени сўрган ҳаммага салом денг. Вақт топишим билан яна ёзаман. Ўғлингиз Абдужаббор..."
Хатни ўқиб бўлган Матлуба Раҳима холага жилмайди:
- Абдужаббор акам менгаям салом дебтилар. "Мени сўраган ҳаммага салом денг" деганлар-у, ўшалардан бири менман, ойи...
- Жоним қоқиндиқ, сенга қизим,- деди Раҳима хола Матлубага меҳр билан боқиб,- аканг албатта сенга салом дейди-да. Энди-чи, қизим, бу хатни чиройли тахлаб олиб қўямиз. Ҳали амакинг келганларида уларгаям ўқиб берасан. Кейин биргалашиб жавоб хати ёзамиз.
- Хўп, Раҳима ойи,- бош силкиди Матлуба,- мен энди борай. Норпошша опани звеносида картошка чопиққа қарашиб юбораяптувдим
- Шошма, қизим, - деди аста ўрнидан қўзғалиб Раҳима хола,- мен ҳам Башоратнинг пиёз ўтоғига қарашаярман. Пиёз жонворларни ўт босиб ривожлашга қўймаяпти. Ишчи кучи етишмаяпти-да. Ҳа айтганча, қизим, Барнохонни кўрсанг унга Абдужаббор акангдан хат келганини айтиб кўнглини ҳотиржам қилиб қўйгин. Қиз боёқиш тиқ этса хабар кутиб эшикка қараб термулиб ўтиргандир.
- Хўп, ойи, албатта Барно опамларга Абдужаббор акамдан хат келгани ҳақида айтаман. Балки акамлар опамларнинг ўзларигаям хат ёзган бўлсалар керак.
- Майли, қизим, майли. Ҳар нима бўлгандаям, хат келганини айтиб қўявер...
- Хўп бўлади, ойи...
- Эсим қурмасин, қизим, суюнчи бермабман-ку, сенга? Ичкарига киргин, токчадаги чойнакни ичида сен яхши кўрадиган ёғлиқ қуртдан бор. Ўзи атай сенга деб яшириб қўйгандим.
- Йўғей, ойи, шартмас...
- Мени маҳтал қилмай олиб чиқақол, қизим, уканггаям берасан... Бўлақол...
Раҳима хола ичкарига йўл олган Матлубанинг изидан меҳр билан қараб қолди.
🔳 🔳 🔳
Ҳаким оёғи лат еган вақтдан буён бир ярим ой деганда қаддини ростлади. Аммо ҳали ҳануз чап оёғини ерга боса олмасди. Озгина босишга ҳаракат қилса борми? Мислсиз оғриқ жонини кўзига кўрсатиб қўярди...
"Имм, - оғриққа чидай олмай тишини тишига қўйиб инграрди Ҳаким,- бундай азобга чидаш бергандан кўра урушга бориб пешонамдан ўқ еганим минг марта афзал эди. Кунда бир ўлгандан кўра бирйўла биттада ўлган яхши эди ҳарқалай!
Ҳаким симирқ-симирқ қилиб оғриётган оёғини авайлаб ерга босди. Ўзи ўнг оёғига таяниб ўрнидан туришга интилди. Шу пайт шиддат билан товонидан бошланган оғриқ миясидан тешиб чиқай деди.
- Аааҳҳҳ...
Ҳаким ўзини қайта ўринга ташлади. Шу ётишда ҳам ҳамон чап оёғидан бутун танаси бўйлаб оғриқ тарқаларди.
- Қачонгача давом этар экан бу аҳвол? -алам билан ўйлади у, -адамнинг қилган ишини кўринг. Урушдан олиб қолиш учун оёғимни шунчалик майдалаш зарилмиди? Болтанинг тўмтоқ томони билан берилган зарб тўпиқ суягимни шу даражада абгор қилиб ташлабди-ки , докторларнинг айтишларича ҳар битта синган суякни териб ўз ўрнига жойлашнинг асло имкони бўлмаганмиш. "Энди нима бўлса пешонангдан кўрасан, оёғингни босиб кетолсанг шуни ўзи энг зўр мўъжиза".
📌@xazon_rezgi /55
Glavniy uchun juda chiroyli rasmlar toʻplami
Glavniy uchun juda chiroyli rasmlar toʻplami
👇👇👇👇👇
Chiroyli rasmlar toʻplami
Chiroyli rasmlar toʻplami
Chiroyli rasmlar toʻplami
Chiroyli rasmlar toʻplami
👆👆👆👆👆👆
Goʻzal latofatli ayollar va kelinchaklar uchun daxshat fasonlar toʻplami
👇👇👇👇👇
Eng yangi modalar
Eng yangi modalar
Kelinchaklar uchun ideyalar
Kelinchaklar uchun ideyalar
ТЎЙХОНАДАГИ БАЗМ МОТАМГА АЙЛАНДИ🚷
Келин ва куёв кутган кунлар келди, ниҳоят тўй ташкиллаштирилди. Меҳмонлар чақирилди, дастурхонлар нозу нематларга тўладирилган эди. Меҳмонлар ёшларни табриклашар ва совғалар беришарди. Келин ва куёв жуда бахтли эдилар.Кейин эса тўйхонада бирданига чироқ ўчди, 17 сониядан кейин қайтиб ёнди. Лекин чироқ ёнганда тўйдаги барча ўлиб ётарди. Ўша кун тўй мотамга айланди.
Милиция ходимлари бу фожеадан 8 ой ўтиб нима бўлганлигини аниқлашди, ўша куни чироқ ўчган вақтда....
Давоми👇
ТЕЛЕГРАМДА КАНАЛЛАР КЎП, ЛЕКИН ИЗЛАБ-ИЗЛАБ ВА НИХОЯТ ШУ КАНАЛНИ ТОПДИМ ВА СИЗГА ҲАМ ИЛИНДИМ
ҲАР КУНИ ЭНГ КЕРАКЛИ ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАР, ИБРАТЛИ ВИДЕОЛАР ФАҚАТ ШУ КАНАЛДА. БУНАҚАСИНИ БОШҚА ТОПА ОЛМАЙСИЗ.
ҲОЗИРОҚ УЛАНИБ ОЛИНГ ВА ЯҚИНЛАРНИ ҲАМ ТАКЛИФ ҚИЛИНГ👇👇👇
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Студентмидинг?
- Ҳаа, -афсусланганча жавоб қайтарди Абдужаббор,-бу йил иккинчи курсни битиргандим.
- Зўр-ку? - кўзлари порлади қизнинг,- катта командирларга айтиб бизнинг бўлинмага ўтказишларини сўрасак бўларкан унда. Бизга сен каби билагида кучи бор, абжир, энг муҳими тиббиётдан хабари бўлган йигитлар керак...
- Йўқ! - дарҳол эътирозга шошилди Абдужаббор,- мен жанг қилмоқчиман. Фашист билан юзма-юз келиб унинг бошини мажақласам хумордан чиқаман.
- Оббо сен-ей?! - истеҳзо билан кулимсиради қиз,- тезроқ қаҳрамон бўлгин келиб қолибди-да? Аммо айтиб қўяй уруш сенга дала ўқув машғулотлари эмас!
- Қаҳрамон бўлиш ҳақида ўйламаган эканман,- жаҳли чиққанидан юзлари қип-қизариб кетди Абдужабборнинг,- мен шунчаки урушнинг тезроқ тугашига ҳиссамни қўшсам дегандим, сабаби бу уруш кўп режаларимни ўзгартириб юборди. Бу менга сира ёқмаяпти.
- Ҳай майли,- деди қиз унга ён босган бўлиб, - ниятингга ет, йигит. Уруш бир сенинг эмас, ҳаммамизнинг режаларимизни издан чиқариб юборди. Мен энди борай, ишларим кўп...
Орадан уч кун ўтгач Абдужаббор қизни яна учратди. Тўғрироғи қизнинг ўзи траншея кавлаётган йигитнинг қаршисида чўккалади:
- Ўтган сафар исмингниям сўрамабман, йигит?
Абдужаббор қўлидаги кичкина белкуракни тупроққа санчди-ю, ўзи траншея қирғоғига чапдастлик билан сакраб ўтириб олди.
- Менинг исмим Абдужаббор!
- Меники эса Светка! - қиз ним табассум билан қўлини узатди,- Рязанданман мен. Бу йил медицина билим юртига ўқишга киргандим. Энди эса кўнгиллилар сафида санитаркаликка ёзилдим.
📌@xazon_rezgi /53
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева
🔳 🔳 🔳
Қозоғистонда ўтказилган уч хафталик ҳарбий-тайёргарлик машғулотларидан сўнг Абдужабборлар жойлаштирилган эшелон Москва остоналарида кечилиши кутилаётган жанглар учун сафарбар қилинди.
Муҳаммаджон билан Қозоғистондаги ҳарбий машқлар давомида ажралишга мажбур бўлган Абдужаббор укасининг радистлар тайёрлайдиган қисқа ўқув қурсларига жалб этилгани хабарини ола билган эди холос
Минг тўққиз юз қирқ биринчи йил августининг бошларида Абдужаббор илк бора *** - ўқчи дивизияси сафида Москва мудофааси учун ҳизматга отланди. Абдужаббор тушган батальонда руслар, чуваш, осетин, овар, татар каби кўп миллат вакиллари тўпланишган эди.
- Ўртоқ жангчилар! - дея буйруқ асосида сафга тизилган йигитларга мурожаат қилди взвод бошлиғи Герасимов,- фронт чизиғи Москва остоналарига тобора жипс яқинлашмоқда. Сиз-у бизга юклатилган вазифа душманни Москва остонасида қатъий ва пуҳта тайёргарлик билан кутиб олиш, уни иттифоқ пойтахтига йўлатмаслик, бу йўлда керак бўлса оҳирги томчи қон қолгунча жанг қилиш.
Шу кундан эътиборан Абдужабборлар дивизияси пойтахт Москвага душман диверсантларини яқин йўлатмаслик учун бор куч-иродаларини сафарбар қила бошладилар. Улар меҳнатга лаёқатли муқим аҳоли билан бир қаторда душман таъқибига қарши мустаҳкам истеҳком қуришга киришиб кетдилар. Шу билан бир қаторда ҳарбий аҳамиятга молик завод ва фабрикаларни фронт ортига кўчириш, фаолияти тўҳтатилган мактаб ва ўқув юртларида госпиталлар ташкил этиш ишларида қатнаша бошладилар. Бу орада фронт чизиғидан фашист босқинчиларининг ҳунрезликлари ҳақидаги даҳшатли хабарлар етиб кела бошлади.
- Тфууу! Итдан тарқалган Гитлер!-дея жаҳл билан тупурди қирқ беш ёшлардаги Семён амаки дзот қурилишидан беш дақиқа тин олишга ўтирганда,- ўз кўнгилда Москва ҳисобига бир дунё режа тузиб олганмиш у ҳароми! Аммо ўша режангга воо! -Семён амаки бош бармоғини кўрсаткич ва ўрта бармоқлари орасидан ўтказиб силкитди.
@xazon_rezgi. /51
Икки марта ўлмаслик учун бир марта таҳқирлаганнинг олдига қайта борманг!
©аллаким
@xazon_rezgi
👀 Eng so'ngi urfdagi milliy va
zamaonaviy fasonlar olami😍🥰
- Ro'mol o'rash usullari 🧕🏼
- Kelin ko'ylak fasonlar 👰🏼♀
- Zamonaviy Fasonlar 👗
- Uy bekalari uchun 🪡
❤️ Ro'mol o'rashni butkul o'rganish uchun ajoyib videolar va turfa hil style lar to'plangan kanal.👇🧕🏻
╔═🌸══════╗
𝕏𝕀𝕁𝔸𝔹 𝕊𝕋𝕐𝕃𝔼
╚══════💞═╝
Assal qizlar kirsin tezzzzz👆🏾💌
Ehsonning mukofoti... Iqror, 852 - son
Muallif: Gulbahor Raxmatullayeva
https://youtube.com/watch?v=TcGReE_pODM&si=M5v294GYG0n0eQ8k