xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   -Тўғри айтасан!  Бошга бало олиб келадиган бунақа оғизни иккинчи гапирмайдиган қилиб тикиб ташлаган маъқул. 
Менга қара, бола!- жаҳл тўла кўзларини Ҳакимга тикди Шермат раис,- ўзинг-ку ўзинг,  бу ишинг билан менинг кетимга сув қўйиб юборасан бу аҳволда!?  Биласанми,  нечта "қоракўз"  "Шермат қачон бир айб иш қиларкин?!" деб изимдан пайт пойлаб юрганини!? Мени-ку изларим топ-тоза, аммо сенинг касри-касофатингга қолиб кетмасам гўрга эди!

-  Адааа! - бўғиқ овозда эътирозга шошилди Ҳаким

- Нима ада!? Нима ада!?- овози ғазабга тўлди Шермат раиснинг,- бу кетишдан ажалимдан беш кун бурун очиқ мозорга тиқасан, бола!
Менга қара, ҳов! Манави хом ошқовоқ калланг билан яхшилаб ўйла! Қиз зотига қирғин келмаган! Аслида ўша жипириқ муаллимваччанинг қизиниям ҳеч қачон севмагансан! Шунчаки ўзингга ўҳшаган бетайин жўжаҳўроз ошна-оғайниларингга катта гапириб қўйганинг учун қўяётган томошанг бу! Нима мени билмайди деяпсанми? Мен ер тагида илон қимирласа биламан. Шуларни билиб турибам "Кел шу ўғлимнинг сазаси ўлмасин" деб ўша жулдурвоқиларнинг уйларига совчи юборишга кўндим. Бўлмаса биз киммиз-у, улар ким?! Ростини айтайми? Ўшалар билан қуда бўлмаганимга бир қоп семирдим. Ўзи у-бу йиғинда ёнимда ўтириб қолса кўнглим озадиган бу сафсатабоз одам билан қуда бўлиб, бир умр олди- берди қилишга ҳушим йўқ эди менинг! Энди сен ҳам манави пўстак каллангга яхшилаб қуйиб ол! Ўша қизни унутасан! Тамом-вассалом! У ҳақда кўча-кўйда боягиндай "Фалон қиламан, пакун қиламан" деганга бўлар-бўлмас гапларни гапириб кариллашни йиғиштир. Ундан кейин анави тиррақи оғайниларинг билан ҳам масофани сақлаб муомала қил. Ҳозир амалим борида ҳамма сенга дўст, ошга ўртоқ-бошга тўқмоқ! Амалдан тушсам кўрасан ёнингда нечтаси қоларкан?
Энди эса энг муҳим гапни эшит:
Анави Абдуқаюм аравакашнинг ўғлини тўйи августда бўлармишми? Сени ундан ҳам олдин уйлантириб қўяман. Бугун қўшни Фаровон колхозининг раиси Нуриддин "тетик" билан гаплашдим. Унинг ҳам бўй етган нозаниндек қизи бор экан. Нуриддиннинг қизига оғиз солишим билан гапни чўзиб ўтирмади азамат. "Агар қизим ўғлингизга ёқса сиз билан қуда бўлганим бўлсин" деди у. Кўрдингми? Тенг тенги билан. Бизнинг тенгимиз Нуриддинга ўхшаган мард кишилар, анави муаллимваччага ўҳшаган милжим сўлтаматлар эмас!
Хуллас шунақа гаплар. Тушунарлими? Ё шунча гапим камлик қилдими?

- Тушунарли, ада...

- Тушунарли бўлса яхши,- Шермат раис қоронғи ҳовлида гап пойлаб турган аёлини тусмоллаб жеркинди, - бу дейман онанг ўлиб- пўлиб қолмаганми? Овқат олиб келишга фаросати етмаган бундай ҳотиннинг боридан йўғи яхши.

Эрининг феълини сув қилиб ичиб олган Қумрихон жавоб қайтармай ўчоқбошига зипиллади...


@xazon_rezgi /29

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, машинасини тайёрлаётган, қаергадир кетоқмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Машинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб:
- Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? - дедим. Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим.
-Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? - деди.
- Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? - дедим.
- Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. - деди.
Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инсонларники эканлиги маълум эди. У киши машинани тўхтатди. Тушдик. Шоколадларни олди. Аввалги эшикни қоқди. Эшикни кўпгина болачалар очишди. У кишини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетишди.
- Онажон, шоколадчи амаки келдилар, - деб оналарини чақиришди. Уларга бир қути шоколадни бериб, болалар билан озгина суҳбатлашиб, кетишга изн сўради. Иккинчи эшикни тақиллатди. Эшикни кекса ёшли аёл очди. Унинг ҳаққига кўп дуолар қилди. «Аллоҳ сизга жаннат эшикларини очсин. Мевалари билан сийласин. Болажоним, бизни эслабсиз, йўқлабсиз, Аллоҳ сизни эсласин!» деди. Унга ҳам бир қути шоколад берди. Изнини олди. Шундай қилиб, ҳар бир эшикдан айрича гўзал дуо - саломлар, ташаккурлар эшитилди. Шоколадларни тарқатиб бўлиб, мошинага ўтириб, уйимиз томон йўналдик. Мен ҳайратда эдим. Унга:
-Қўшни, сизни Аллоҳ ёрлақасин! Жуда яхши иш қилдингиз - да. Лекин, бир савол туғилди. Нимага уларга ўша бир қути шоколадни пулини бериб қўя қолмайсиз? Улар ўзлари билгунларича, керакли нарсаларни сотиб олишган бўлармиди? - дедим. Саволим ажаблантиргандек у кулиб юборди. Орқа ўриндиққа қараб қолган бир қути шоқоладни олиб менга берди.
- Очинг, уни. - деди. Мен уни очиб кўрдим. Унинг ичида шоколад билан бирга усти ўралган пул ҳам бор эди. Ҳайратим янада ошди.
- Нима пули ўзини шундоққина бериб қўя қолмадингиз, қўшни? - дедим. У одатдагидай кулиб деди:
- Мен шоколадни яхши кўраман. Ҳар куни ейман. Аллоҳ таоло: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз.», дейди. Фақирнинг ҳам, бизни егимиз келган нарсадан егиси келади.

Дунё ишлари молнинг турига қараб, ўз ўлчови билан: Темир тоннада; Мева килода; Тилла грамда; Олмос каратда ўлчанади. Лекин... Охиратнинг амаллари эса, зарралар билан қиёсланади. «Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради»
«Аллоҳнинг моли қиммат. Аллоҳнинг моли - жаннат» «Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар... Аллоҳим, бизни ўзгаларни ўз нафсимиздан устун қўядиганлардан қил! Аллоҳим, ҳар онингизда яхшиликларга муваффақ қилсин!

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Машҳур_аёллар
#Нобель_кундалиги

ИЛК НОБЕЛЧИ АЁЛЛАР ТОП-5: КИМ, ҚАЧОН ВА НИМА УЧУН?

2 кундан буён Нобел ҳафталиги доирасида турли йўналишлар бўйича мукофотлар тақдим этилмоқда. Лекин улар орасида ҳали аёлларни учратмадик. Хўш, ўзи илк Нобелчи аёллар ҳақида қанчалик биламиз? Бугун шу ҳақда.

Мария Складовская Кюри (1901-1911) – Нобел мукофотини биринчи бўлиб қўлга киритган аёл ва  икки марта мукофотланган олима. У биринчи мукофотни эри Пьер Кюри билан радиоактивликни кашф этгани сабаб, иккинчисини эса радий ва полоний ихтироси учун олади.

Грациа Деледда (1926) – Адабиёт йўналишида илк Нобел мукофотини қўлга киритган итальян аёли. У нуфузли мукофотни ўз она ватани Сардиниядаги ҳаётни аниқлик билан тасвирлайдиган шеърлари, шунингдек, умуминсоний муаммоларга чуқур ёндашилган қўлёзмалари учун қўлга киритади.

Герти Кори (1947) Биокимёгар эри Карл ва олим Бернардо Ҳусай билан биргаликда "гликогеннинг каталитик конверсияси"ни кашф этгани учун Нобел мукофотига сазовор бўлади. Кейинчалик уларнинг тадқиқотлари диабетни даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди.

Гертруда Элаён (1988) – У 15 ёшида ошқозон саратонидан сўниб бораётган бобоси билан сўнгги кунларини ўтказади. Натижада бутун умрини бу касалликка қарши курашга бағишлашга ваъда беради. Шундай қилиб, Элаён асосан биокимёга таянадиган дорилар тизимини ишлаб чиқади ва бу кашфиёти учун Нобелни қўлга киритади.

Франсуаза Барре-Синусси (2008) 1983 йилда ОИТСнинг дастлабки босқичларида лимфа тугунлари катталашган беморларда ретровирусларни кўпайишини аниқлади ва инсон иммунитет танқислиги вирусини ажратиб олди. Ушбу кашфиёт туфайли касаллик биологияси аниқ бўлиб, даволаш анча осонлашди. Франсуаза мазкур кашфиёти учун Нобел мукофоти билан тақдирланади

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир киши донишманддан сўради: - Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?

Донишманд унга жавоб берди: - Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!

Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ...

Кунларнинг саййиди жума муборак...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   - Хооооп,- деди Шермат раис  чуқур нафас олиб Азимнинг қаршисига келиб унинг елкасига дўстона қўл ташлади,- мана орангизда битта бўлсаям эркак бор экан-ку!?   Баракалла,  йигит!  -раис унинг елкасига аста шапатилади,- яшавор,  азамат!  Ҳақ гапни айтибсан.  Шу десанг,- Шермат раис аста ўғли тарафга яқинлаша бошлади,- шу Ҳакимбойваччанинг отаси эканлигимга ўзимнинг кўнглимдаям кўпда шубҳа уйғоняпти-да.  Менинг ўғлим бировни никоҳига кираётган қиз ҳақида бундай бемаза гапларни гапиришдан ҳазар қилган бўларди,-   у ўғлига нафрат билан тикилди,- менга қара,  ўв шербачча!?  Шерлар энг олд ва тоза таомни ейди!  Агар ўзингни бировни нишхўрдига зор ютоққон сиртлон деб ҳисобласанг ўзинг биласан! 

    Энди ҳамманг менга қара!  - йигитларга юзланди Шермат раис,- мана бу  "ўтириб қўйган" жойларингни йиғиштирларинг-да,  уйларингга жўналаринг!  Агар яна бир марта бугунги аҳволга дуч келсам гинанг ўзларингдан! 

      🔳 🔳 🔳

   - Ўғлинг қани?

   Икки соатларда уйга қайтган Шермат раиснинг Қумрихоннинг саломига алик ўрнида берган жавоби шу бўлди.

   - Уйда,- деди ўғлидан бўлган воқеани чала-ярим эшитиб  шундоқ ҳам юрагини ҳовучлаб ўтирган Қумрихон қўрқа-писа

   - Чақир бу ёққа! 

    - Ҳозир! 

    Ўғлини чақирган Қумрихон тезлик билан зипиллаб ортига қайтди.

     Раис этиги билан супага чиқиб оёғини узатди. Қумрихон унинг этигини авайлаб тортиб ечгач, жуфтлаб ерга қўйди ва пайтавасини тескарисига ўрай бошлади.

     Тез орада юз-кўзи шилинган Ҳаким отасининг қаршисига чиқди: 

   - Чақирдингизми,  ада?! 

   Шермат раис тўғрисидан жой кўрсатди: 

   - Ўтир! 

   Ҳаким бошини эгганча адасининг рўпарасидан жой эгаллади .

   - Овқат... олиб келайми? 

     Қумрихоннинг саволига жавобан Шермат раис шундай ўқрайдики,  аёлнинг нафаси ичига тушиб беихтиёр ортига тисралди. 

   - Менга қара,  - деди Шермат раис ўғлига тепадан қараб,- қачонгача шалтоғингни бунақа оқизиб юрмоқчисан? 

   - Нима қилдим, ада?  - ерга қараб пўнғиллади Ҳаким,  - нима энди бир оғиз гапирмай оғзимни тикиб қўяйми!? 

#давоми_эртага

📌
@xazon_rezgi         /28

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Нима томоша бор бу ерда?  Очиб қўйибдими,  сенларга?!  Далада ҳамма экинни ўт босиб ётибди!  Сенлар бўлсаларинг бу ерда оғзингни  сувини оқизиб текин томоша кўрасанлар!? Ҳе онангларни... ҳаммангни?! 
     Мен барчангни эслаб қолдим,  эртага эрталаб кун чиқмасдан шийпонни олдида тўпланмаларинг ёки кеч қолларинг,  нима қиларканман?  Қури ҳамманг!  Бўл!  Тез! 

    Тўпланганлар раисга эътироз билдирмай нафасларини ичга ютганча  тезда тарқалдилар. 

    - Қани энди сенларга навбат!  - деди Шермат раис ҳамон анҳордан чиқмай ҳукмини кутаётган йигитларга,- бу ерга келларинг-чи?

     Йигитлар энгил-бошидан шўлдиллатиб сувларини оқизиб  супанинг олдида қайтадан саф тортишди. 

   - Кўрдик,- деди Шермат раис дастурхонга ишора қилиб,- эркак бўлиб қолибсанлар!?  Аммо лекин-чи эркак бўлдим деган валломат оҳиригача эркак бўлиши керак, тушунарлими?! Ярим пиёлани заҳри-маҳрига уриб кейин  кетига қараб сийиб ўтириши керакмас!  Қани айтларинг-чи,  нимани бўлиша олмадиларинг?  Ё катта холангни эрини талашдиларингми  ? 
    Сен гапир!  - деди Шермат сассиқ  юз-кўзи дўмбира бўлиб шишиб кетган Азимнинг қаршисида тўҳтаб,- ойтовоқдек башарангга қараганда, сенда бир гап борга ўхшаяпти? 

- Ҳеч гап йўқ,  раис бува,- кўзларини ерга олди Азим,-йигитчилик,  шунчаки ўзаро ҳазиллашгандик.

   - Ҳоо шунақа денг,  акаси?  - сўзларидан чак-чак заҳар томганча қўлини белига қўйиб,  у ёқдан бу ёққа бориб кела бошлади Шермат сассиқ,- ҳазиллашганда шунчалик афти-башараларинг бежалса,  чинакамига уришсаларинг нима бўларкан?  Биринг иккинчингни юрагингни суғуриб олмагунча тинчимас экансанларда? 

     Йигитларнинг индамай бошларини эгиб туришлари Шермат сассиқни бадтар асабини бузиб юборди. 

   - Шунақа янги тушган келиндек ишва билан ер чизиб тураверсаларинг мелиса чақириб барчангни ўн беш суткага тиқдиртириб юбораман!  Ана ўшанда кўраман мулла минган эшакдек ювош тормаганларингни?!  - у шундай деб энг чеккада турган пачоққина йигитни қаршисида тўҳтади.
    - Эй сен,  Мамарасулни ўғли!?  Аданг тутдан  йиқилиб неччи ойдан буён белини кўтаролмай инқиллаб бир аҳвол бўлиб уйда ётибди,  сен бўлсанг унинг оғирини енгил қилиш ўрнига бу ерда нафсингни чилдирмасига шоҳ ташлаб ўйнаб  юрибсанми?! Ҳайф- э,  сенга ўғил деган ном! 

📌@xazon_rezgi       /26

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🇹🇷 Turk tilini Xalqaro C1 saviyali pedagogdan BEPUL o'rganishni istaysizmi?

Yuqoridagi o'quvchim 2oyda shu darajada gapirmoqdalar!

- Qiziqarli vediodarslar
- Vedioluğatlar

- Kino, multifilm, musiqalar

- Kunlik topshiriqlar


👆 orqali Turk tilini ushbu kanalda bepul o'rganasiz! 🇹🇷

Kanalga obuna bo'ling va hoziroq boshlang ⬇️

/channel/+P6dh_X1c8OFkOGQy
/channel/+P6dh_X1c8OFkOGQy
/channel/+P6dh_X1c8OFkOGQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⭐️Машхурлар🔥 Райхон  Лола  Муниса Севинч қанақа 💄Косметика ва 💋🔮Парфюмериялардан фойдаланада😍 Уларнинг доим Қизлардек👩🏻  Ёш ва Гузал куринишининг сабаби нимада? Сизга қизиқми?

💃Биз айнан Машҳурлар Фойдаланадиган Канални топдик ҳамма нарса бор🤗

💄Косметикалар 💋Парфюмериялар Атир-упалар 🧴Юз Парвариши учун Кремлар  Байрам боб совғалар🦢 СКИДКА ЭЛОН ҚИЛГАНМИЗ❗️

БИТТА КИРИБ КӮРИНГ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ🌸🌷
👇
https://telegram.me/joinchat/SxjeCMt4PyDMx6Vg

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.

Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум, яхшилар...
Пайшанба тонги муборак бўлсин
.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз яхшилар ва яхшиликлар ардоғида мазмунли ўтсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ

УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. 
МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ  СИЗЛАРГА  ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇

МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН  КАНАЛ😊😊
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

- Ойиии? Индамасам мени эрта-индин шу йигитга узатиб юборасиз шекилли?

- Бундай асл инсонлар ҳар қадамда харидор бўлишавермайди-да, қизим. Ундан кейин ўқиш ҳақидаги орзуларингга келсак, мана мен ҳам адангларга турмушга чиқиб техникумни битирганман. Одамда истак бўлса бас, шижоат истакнинг ортидан келади. Йигит ўқимишли, муомалали, табиати очиқ, бир сўз билан айтганда яхши инсонларнинг фарзанди. Бундай инсонларни палаги тоза инсонлар дейишади. Қани кўрайлик-чи, аданглар келсалар нима деркинлар?

- Адамлар ҳалиям қайтмадиларми, ойи?

- Ҳа, анча қолиб кетдилар. Эркаклар бир гурунглашишган шекилли.

Асрга яқин уйга қайтган Азиз ака аёлидан бугунги совчилар ҳақидаги хабарни эшитгач ўйланиб қолди:

- Ҳакиқатда Абдужаббор ёмон йигит эмас,- деди у кўзларини бир нуқтага тикканча,- ҳатто жуда аъло тарбияли йигит деса ҳам бу таъриф кам унга.. Мен ўйлаб, ўйлаб, кундузи чироқ ёқиб ҳам Барнога бундан муносиб номзодни топа олмаган бўлардим. Аммо битта қарши томони бор-да! Қизингни бу йил узатсак ўқиши нима бўларкин? Шу томони кайфиятни андак ҳижил қиляпди-да?!
Эътиборхон эрига Раҳима опанинг сўзларини бирма-бир етказди:
- Шундай адаси, қизингиз ўқишга кирса Раҳима опа ўзлари қарашарканлар. "Фарзандли бўлса ҳавотир олманглар боғча опасиям тайёр" дедилар
- Азмойишингдан қизингни шуларга узатгин бор шекилли? - аёлига синчков назар ташлади Азиз муаллим

- Билмадим, адаси, билмадим,- деди бўшашганча Эътиборхон,- ростини айтсам бошим қотиб қолди. Шу Раҳима опанинг хонадони менга кўп томонлама ёққани рост. Уйларимиз яқинлигини айтмайсизми? Биттагина қизимизни соғиниб юрагимиз ўртаниб ўтирмасдик. Турмушга берсак ҳам бағримизда юргандек бўлаверарди. Мана мен уйимдагиларни соғинганимда қанчалик қийналишим ўзимга аён. Узоқни иши барибир ҳам қийин экан-да, адаси...

@,Xazon_Rezgi
/23

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор рахматуллаева (Хазонрезги)


   - Нимага вой дейсанг,  ҳой қиз?  - қошини қоқди Абдужаббор,- агар ҳаммаси биз ўйлагандек бўлса насиб қилса августда тўй. 

- Ўқишим-чи? Ўқишим нима бўлади?

- Ҳалитдан бери нима деяпман мен? Тўйдан кейин кузда шаҳарга бориб ўқийверамиз. Шанба-якшанба кунлари эса қишлоққа келиб турамиз. Ораси унчалик ҳам узоқ эмас-ку?

Барно бошини эгиб ўйланиб қолди. У ҳозиргина эшитган янгилигидан гангиб қолган каби эди. Бу хабар юрагини бир қувонтирса, бир ҳадикка соларди. Агар ота-онаси "Қизимиз ҳали ёш, ўқиши керак" деб Абдужабборнинг совчисига рад жавоби беришса нима бўлади? Ахир Барнонинг ўзи ҳам бу гапни онасига неча маротаба такрорлаган эди-ку? Энди сўз Абдужабборга бориб тақалганда шу чоққача айтганларига қарши нима ҳам дея олади? Йигитнинг сўзларидан ота-онаси унинг бошини икки қилишга астойдил киришган кўринишади. Агар Барнонинг уйидагилар уларга рад жавобини беришса қишлоқда Абдужабборни бажонидил куёв қилишга орзумандлар сон мингта...

- Ҳой, қиз?! Нималарни ўйлаяпсан?

Йгитнинг овозидан ўзига келган Барно бош чайқади:

- Шундай ўзим. Энди мен уйга борақолай.

- Барно...

- Лаббай?

- Менга турмушга чиқишга розимисан ўзинг? - сўради Абдужаббор қизга муҳмббатга тўла кўзларини тикканча

Барно уялганча ерга қаради.

- Айт, Барно?!

- Ота-онам нима десалар шу...- ердан кўзларини узмай жавоб қайтарди Барно,- энди эса хайр. Яхши қолинг.

Барно шарт бурилиб оҳудек илдамлик билан келган йўлидан қайтиб кетаркан Абдужаббор унинг изидан хушҳол шивирлади:

- Сен ҳам яхши бор, Барно...

Барно уйларига қайтиб келганда тўрдаги уйдан аёлларнинг жовур-жувир суҳбати эшитилиб турарди. Барно Абдужабборнинг онаси Раҳима холанинг овозини таниганда, ҳаяжондан юраги тўҳтаб қолай деди.
- Шунақа айланай,-дерди Раҳима хола дилбар овозда,- қизингизни ўғлимизга берсангиз ҳечам янглишмайсиз. Ўқишларидан ҳам ҳавотир олманг.


@xazon_rezgi /21

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу дунёнинг югур-югур ташвишлари,
Одамларнинг сохта-ю, чин олқишлари,
Энг хуш овоз булбулларнинг хонишлари,
Онамнинг бир кулишига арзимайди.


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Психологик тест

Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...

Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!


Варианлардан бирини танланг👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

VAVVVVVVVV😍
BOMBA KANAL.
QOʻSHILISHGA ULGURING GOʻZALLAR

SIZ IZLAGAN BARCHA FASONLAR
SIZ IZLAGAN BARCHA FASONLAR
SIZ IZLAGAN BARCHA FASONLAR
SIZ IZLAGAN BARCHA FASONLAR

ENG SOʻNGI BICHIMLAR
ENG SOʻNGI BICHIMLAR
ENG SOʻNGI BICHIMLAR
ENG SOʻNGI BICHIMLAR

TIKUVCHILIK BOʻYICHA VEDIO DARSLIKLAR
TIKUVCHILIK BOʻYICHA VEDIO DARSLIKLAR
TIKUVCHILIK BOʻYICHA VEDIO DARSLIKLAR


QOʻSHILISH MUTLAQO TEKIN
❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тун 🌃

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

- Кечиринг, амаки,- деди ерга қараганча Мамасиддиқ,- Ҳаким қўярда қўймай чақирганига кўнглим бўлмай келгандим бу ерга. Тўғри айтдингиз, адамлар касаллар, шу сабаб ўзимниям кайфиятим йўқ эди.

- Ҳўш, кейин нима бўлди?! - йигитга важоҳат билан тикилди Шермат раис

- Кейин бу ерга келдик, ўтирдик. Бироз еб, ичган бўлдик. Гап орасида Ҳаким сал бошқачароқ гап айтворди,- Мамасиддиқ "Мени кечир" дегандек Ҳакиига мўлтираб қараб қўйди.Ҳаким эса бир туки ўзгармай без бўлиб тураверди, бу унинг "Осмон қўлингда бўлса ташлаб юбор" дегани эди.

-Ҳўўўшшш... Нима дедилар бизнинг бойвачча?! - раиснинг саволи ҳудди ҳукмдек янгради, унга сари йигит бадтар довдирай бошлади

- Шу... Ҳалиги... "Азиз муаллимнинг қизини бир кун бўлсаям хотин қилмасам отамни боласимасман"... деди.

- У қизни Абдуқаюм ака ўғлига келин қилаяпти деб эшитмабмидим? -бу сафар овози гулдираб чиққандек бўлди Шермат раиснинг.

- Ҳмм шунақа. Эртага фотиҳа тўйи экан. Кузгача келинни тушириб олишаркан деб эшитдик.

- Хўп ундан кейин нима бўлди? Ҳакимбойваччса "Отамни боласимасман" деб қасам ичибди, кейин-чи?

- Кейин Азим... унга...

- Хўўўш?

- Азим унга Абдужаббор қизни бурнингни тагидан олиб кетиб бўлди-ю, сен ўзингга... Сен ўзингга...

- Нима "Сен ўзингга" ?!- қамчисини дастасини маҳкам қисди Шермат раис

Мамасиддиқнинг кўзлари янада аланг-жаланг бўла бошлади. У раисга жавоб қайтара олмай ерга қаради

- Гапир! Ҳали кўп кутаманми? Мени сенлар билан пачакилашиб ўтиришдан бошқа қиладиган ишларим кўп ҳали!

- Азим "Уч ойдан буён бир натижа чиқаролмадинг. Яхшиси ўзингга бошқа ота излай қол" деганди шундан жанжал чиқиб кетди. Бор гап шуу... - Мамасиддиқнинг енгил тортгани атрофдагиларгаям сезилди.

@xazon_rezgi /27

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бўлаётган жанжалнинг овозаси кўча тарафга ҳам эшитилгани боис урушаётганларнинг қошида зумда томошаталаб ёш-яланглар йиғила қолди. Тўполонга дўппи кийдираётган маст-аласт йигитлар томашабинлар ёнида янада шерлашиб кетишди.
Бу жанжал бир яхшилик билан тугамаслиги аниқ эди, агар...

- Бу ерда нима бўляпти?

Важоҳат билан берилган савол аввалига йигитларга таъсир қилмади.

- Бу ерда нималар бўляпти деяпман, сен баччағарларга?

Савол ортидан қамчининг шиддат билан "виз-виз" ҳавони кесган овози эшитилди.
Мушт зарби жунбушга келтирган йигитларнинг ҳовурини қамчининг аччиқ заҳри кесди. Бир зумда беш йигит мўматалоқ бўлган афт-ангори, йиртилган-сўтилган кийим-кечаклари билан анҳор қирғоғида муъте кўринишда бош эгиб бир қатор саф тортишди.

- Падарингга минг лаънат сенларнинг! - деди ҳозиргина уларни қамчи билан аёвсиз "сийлаган" Шермат раис ҳансираганча,- қаерда кўргансанлар мени бир саволни икки марта қайтарганимни? Иззатларингга тўнқаядиган бўлиб қолдиларингми ҳали?
Йигитлар жанжал бутунлай бошқа оқимга йўл буриб кетганлиги сабаб, зумда кайфлари тарқаб хаёллари бошидан учганча ерга қараб тек қотишган эди.
Шермат раисни халқ орқаваротдан "Шермат сассиқ" дея сифатлар эди ва у шу чоққача ҳеч қачон у ўз номига ҳилоф иш қилмаганди.

- Сен жўжаҳўрозлар, кетингдаги қумалоқларинг қотмасдан ўзларингча одам сонига қўшилиб қолдиларингми?
Шермат сассиқ қатор бўлиб турган йигитларни, энг биринчида турган ўғли Ҳакимдан бошлаб, бирма-бир анҳорга итариб юборди:

- Ҳе наҳс босганга ўҳшаб сасимай ўл баринг! Яхшилаб чўмилиб ўзларингга келиб олларинг бир!

У шундай дея туриб ортига ўгирилди. "Бу ёғи нима бўларкин?" дея ўзини кузатиб турганларга совуқдан совуқ нигоҳини қадади:

@xazon_rezgi. /25

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир киши туш курибди. Тушида ўлиб, дўзаҳга тушибди. Ҳамма ери ёнаркану, факат кўрсаткич бармоғи ёнмасмиш. Негалигига ҳайрон булиб турган экан. Овоз эшитилибди:
— Сен эслайсанми, тириклигингда машинада кетаётиб шеригингга шу бармоғинг билан "Шу уйда синглим яшайди" дегандинг, шунга шу бармоғинг ёнмаяпти. Агар ҳолидан хабар олганингда мукофотини ҳозир билардинг...

©интернет

Опа-сингилларимизнинг ҳолидан хабар олиб турайлик!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

«Келинлар қўзғолони» янги талқинда😅

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ДОНОЛАР БИСОТИДАН ҲИКМАТЛАР

1. Ишонч кучингга куч қўшади.
2. Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
3. Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
4. Яхшини ёмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
5. Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
6. Дард мардни енголмайди.
7. Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
8. Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
9. Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
10. Кўнглида ёмонлиги бўлмаган киши ёмонни ўзига яқин тутмайди.
11. Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
12. Иккилангандан таваккал қилган яхши.
13. Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ёмонга қолади.
14. Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
15. Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
16. Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
17. Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
18. Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
19. Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
20. Бировни айблаш ўзини оқлашдир.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МОДАГА КИЗИКУВЧИ ЧОТКИ КИЙИНИШНИ ХОХЛОВЧИ ОПА СИНГИЛЛАР🤩🤩
СИЗЛАР УЧУН
БОМБА ЯНГИЛИК ФАСОНЛАР ОЛАМИНИНГ ЭНГ СУНГИ УРФДАГИ

❤️Уйга кийишга
❤️Кучага кийишга
❤️Ишхонага кийишга
❤️Маросимларга кийишга
❤️Базмларга кийишга


ЛИБОСЛАР КОЛЛЕКЦИЯСИ БЕРИБ БОРИЛАЁТГАН КАНАЛНИ ТАФСИЯ КИЛАМАН
/channel/+zcgbt_Y7LI4wZjA6
/channel/+zcgbt_Y7LI4wZjA6
ТЕЗДА ОБУНА БУЛИБ ОЛАМИЗ

/channel/+Utiki4LnFuQ5MzIy
/channel/+Utiki4LnFuQ5MzIy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Millionernisa" никли обуначимиздан келибди бу видео.

Раҳмат каттакон. Менга жуда ёқди. Боризга шукр...

Сизнинг бaҳонангизда
#Қора_марварид ни яна бир бор ёдга олдик...

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)


   - Барнонинг ўзи нима деяпти? 
   
   - Қиз бола нима дерди?  Аммо ундан ҳали очиқчасига сўраганим йўқ.  Раисни ўғлини номини эшитганда бир сапчиб тушаётганди,  бироқ бу совчилар ҳақида гапирсам нима учундир индамай эшитди. Ё менга шундай туюлдимикан-а? 
    -Майли,  онаси, барини вақтни измига қўйиб турайлик-чи,  тўғри йўлни унинг ўзи кўрсатар...

     Ҳақиқатдан ҳам вақтнинг ўзи барини ўз ўрнига қўйди. 

    Раҳима хола учинчи бор совчиликка келганда Азиз муаллим ва Эътиборхонларнинг розилиги олиб изига қайтди.  Ҳар икки томон орадан бир хафта ўтгач фотиҳа тўйини ўтказиб элга маълум қилишга келишиб олдилар.  Энди Абдужабборнинг уйидагилар ҳам,  Барнонинг уйидагилар ҳам йигирма иккинчи июнь-якшанба куни санасида бўлиб ўтадиган фотиҳа маросимига елиб-югуриб тайёргарликни бошлаб юборгандилар...

    🔳 🔳 🔳

    -Иккаласиниям ўлдирмасам йигит эмасман! 
       Эртага  Абдужаббор  билан Барнонинг фотиҳа тўйлари бўлиши ҳақидаги хабар Ҳакимни қутуртириб юборганди.  У ўзига яқин тўртта оғайнисини дўконининг орқасидаги супага  чақиртириб олиб улар билан   бўккунча  ичиб, борган сари жазавага туша кетди: 

- Мана кўрасанлар,  шу ойимчани бир кун бўлсаям хотин қилмасам отамни ўғли эмасман.  Кўчада без тераман ундан кўра?!
   - Уч ойдан бери шу гапни айтасан,  ҳийқ!  - деди Ҳакимнинг ўзига ўҳшаб кайфи тарақ бўлиб қолган оғайниси Азим,- аммо қўлингдан ҳемириниям иши келгани йўқ. Ҳийқ!  Сен яхшиси ўзингга бошқа ота топ.  Ҳийқ!  Нимага десанг,  у қиз барибир сенга хотин бўлмайди. Анави Абдужаббор пўрим уни тумшуғингни остидан аллазамон илиб кетиб бўлди. Ҳийқ! 
     Ҳаким аламига чидай олмай Азимнинг башарасига қўлидаги пиёлани бор кучи билан қулочкашлаб солди.  Азим Ҳакимдан бундай "жавоб" ни кутмаганди.  Нохос теккан пиёла йигитнинг пешонасини йиртиб юборди шекилли унинг юз-кўзлари зумда қоп-қора қонга бўялди.

   - Иииммм,- юзини чангаллаганча бўкирди Азим,- ҳайвон экансан сен бола! 
    У ўрнидан чайқалиб турди-ю,  қўлидаги қонга кўзи тушиб ўзини тўҳтата олмай Ҳакимнинг устига шердек ташланди. 
    Бирпасда ҳаммаёқ тало-тўп бўлиб кетди.  Ким уришган,  ким ажратган,  ким ким томон-четдан қараган одам буларнинг ҳеч бирига тушунмаган бўларди.

#давоми_эртага

📌@xazon_rezgi          /24

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Жон синглим,  биласиз шу кўзимни оқ-у қораси Абдужабборимдан бошқа фарзандим йўқ.  Барнохон бизга келин бўлсалар уларни келин эмас,  қизим ўрнида кўраман, гиргиттонингиз бўлай. 

   - Опаааа,- Барно ёнида илжайиб турган укаси Ҳамдамни кўриб довдираб қолди,- гап пойлаяпсизми? 
    - Ҳечам-да?-дарҳол ўзини қўлга олди Барно,-шунчаки ким экан деб қизиқиб тургандим..
    - Алдаманг,  опа!  Гап пойлаб тургандингиз?! 
    - Бор ишингдан қолма,  -укасидан астойдил ўпкалади Барно,  -мен сенга ким экан деб қизиқиб тургандим дедим.  Ҳоҳ ишон,  ҳоҳ ишонма.  Ишонмасанг катта кўча...

     - Улар анави катта кўча юзида турадиган Раҳима хола билан Сабоҳат холалар.  Ўғиллари Абдужабборга совчи бўлиб келишибди,- изоҳ берган бўлди Ҳамдам.
   Барно "Буларнинг менга қизиғи йўқ"  деган кўринишда ўз хонасига кириб кетди.  Орадан ярим соатдан ошиқроқ вақт ўтгач онаси хонада ҳозир бўлди.
    -Барно,- деди у кроватда девор тарафга қараб чўзилиб ётган қизига яқинлашиб,- ухламаяпсанми,  қизим? 
   - Ухлаяпман,  ойи,- тезда жавоб қайтарди Барно ва кўп ўтмай ўрнидан қўзғалиб кроватга   ўтирганча ойисига юзланди,- тинчликми,  ойи? 

   - Қизим,  сенга совчи келди,- Барнога осойишта нигоҳини қадади Эъзозахон

   Барно жавоб қайтармай онасига тикилиб ўтираверди.

   - Бугун,  сенга иккита йигитдан совчи келди.Биринчиси ўзинг билган Ҳакимжондан.
    - Ҳакимжондан?- энсаси қотди Барнонинг,- "жон"ингизга нима бор, ойи? Ҳаким денг? Хонликдан тушиб  қолармиди!? 
   - Иккинчиси,- қизининг сўзига парво қилмай давом этди Эъзозахон,- Раҳима холанинг ўғли Абдужаббордан.  Сен уни яхши танийсан. 

    - Ҳа танийман,  ойи.  Шунга нима бўпти?  - Барно онасига жиддий тикилди.

   - Бир гап айтайми?  Шу аёл уйимизга кириб келса юрагим "жиииз"  этиб кетса бўладими?  Бирам дилкаш,  бирам ширинсўз аёл-да ўзиям.  Мен уларга кўнгилларига тегмайдиган қилиб "Қизимни узатмаймиз,  у шаҳарда ўқимоқчи"  десам,  "Хабаримиз бор айланай, барча гапни билиб келганмиз. Ўғлимнинг аёли ўқиса келиним ўқимишли деб мен ҳам гердайиб юраман қайтага.  Қизпошшамизни  ўзимиз ўқитиб оламиз"  деб ваъдаларни қуюқ қилдилар.
 
📌@xazon_rezgi           /22

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⁉️Qaysi ayol yoshi kattaroq koʻrinadi?

😮Psixologlarning tadqiqot natijalariga koʻra bu savolga faqatgina noyob iqtidor soxiblarigina javob bera olishar ekan. Oʻzingizni sinab koʻring

Читать полностью…
Подписаться на канал