xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#Ноодатий ҳикоя

Қизил рўмолча....

Шержон аксарликдан телба бўлиб қайтди.
-Бошига нимадир урилган, - дейишди қўшнилар.
-Йўқ, парашюти очилмай қопти.
-Ундаймай, у кимнингдир ишқида... куйган эди.
«Деди-деди» бўлди, чин сабабини ҳеч ким билмади. Шержонни ўзи айтмади, ҳол сўраган одамга тиржайиб қараб тураверди. Ҳеч қачон гапирмади. Она куйди, ёнди... кўникди.
-Тўнғичимнинг пешонаси шу экан. Унга асраган сандиқ тўла сарполарим... укасига насиб экан. Шержонимга барибир биров қизини бермайди.
Ҳа, бермас эди. Оёғими, қўлими ногирон бўлганда ҳам уйлаб қўйишарди. Тегирмончининг оқсоқ қизи бор эди. Олим малимнинг кенжасининг кўзи ғилай чиқди. Момо уларга умид билан оғиз солди, мулзам бўлиб қайтди. Ҳатто қишлоқ гўрковининг мохов қизига-да борди, кўнишмади. Эси оққан ўғилга биров хотин бўлмади. Чин-да... болалар жинни, жинни деб эрмак қилиши бежизмас-да. Шержоннинг ақли ёш гўдакчалик ҳам ишламади.
Илгари қандай йигит эди... Ҳамманинг эсида бор. Ҳатто раиснинг хотини қизимни бераман деб шаъма қиларди. Ўктам, сипо, ақл-хушли Шержон эса бировни ёқтирарди. Аксарликдан қайтиб онамга айтаман деб кўнглига тукканди. Айтиш насиб этмади. У қизни тугул, ўзлигини унутди. Бари телба тескари бўлди...
Ёлғиз Майсарагина акасининг тентаклигини тан олмади. У билан ҳудди аввалгидек гаплашди, ғамхўрлигини қўймади. Мактабдан қайтиши биланоқ акаси ҳузурига чопди, унга ўтган кунларидан воқеалар сўзлади. Ака жим ўтирди, эшитди, аммо англамади. Қўли билан оғзига имо қилди: овқат сўради.
Кутилган тўй бошланди. Шержоннинг укаси Бекжон куёв бўладиган бўлди. Онаси кўзлай-кўзлай қишлоқда донғи чиққан чеварнинг қизига совчи қўйди. Аммо акасининг касри укага ҳам ураркан. Чевар, момонинг хурматини жойига қўйди, лекин кўнмади. Назарида, қизининг жинни қайноға хизматида бўлишини истамади. Бироқ... сал вақт ўтиб Майсара гап келтирди:
-Она, Моҳира опамникига яна боринг.
-Нега, қизим?
-Моҳира опамнинг ўзи айтди. Мактаб боғида учратиб секингина айтди.
Момонинг кўзлари порлади. Эртасига тўртта патирни дастурхонга ўраб бошига қўйдию, янги ковушини элчиликка судради. Йирилсин-а, йиртилсин, деди юраги қувониб. Чевар бўшашибгина рози бўлди... Патир синдирилди. Момо сезди. Демак, Бекжон ва Моҳиранинг кўзи кўзига аввалдан тушган. Бежиз, шу хонадонни кўнгли тортиб келмаган экан... Моҳира ҳам сулув қиз-да. Эсли, ҳаёли. Момони кўча-кўйда кўрганда қизариб паст овозда салом бериши бежиз бўлмаган. Кўндирган, уйдагиларини кўндирган!
Чевар ҳали ҳеч кимга тикмаган либослари билан фарзандини узатди. Бировга кўрсатмаган матолари билан якка қизини куёвга берди. Ҳеч ким киймаган зарчопонларни Бекжон эгнига илди. Шержон тўйни бузмасин дейишди, келин тарафнинг кўнгли алағда бўлмасин дейишди, уни тўйхонадан узоққа элтишди. Майсара тўйнинг ярмида қочди. Даштдаги кулбага шошди. Акасини ёлғизлатмади. Қанд қурс, паловдан Шержоннинг оғзига тутди:
-Ака, бизникида тўй бўляпти. Ҳалиги Моҳира опам бор-ку... Мактабдаги энг чиройли қиз эди. Энди келинопам бўлади. Ҳамма синфдошларим ҳавас билан қарайди. Тонгда рўмолча оламан. Сизгаям оламан. Ундан атир ҳиди келади...
Шержон пинакка кетганди.
Чиндан келин саломда, Майсара биринчилардан бўлиб келин қўлидан каштали дастрўмол олди. Суюниб юзига босди. Келин яна битта тутқазди.
-Катта акангизга...
Моҳира опаси фаросатли, сўрамасидан берди... Майсара югуриб даштга кетди. Гулдор каштали рўмолчани акасининг юзларига босди.
-Майин-а майин?..
Шержон жилмайди. Қизиқсиниб рўмолчани очди, тикилди-тикилди. Майсара ўртоқларига мақтаниш учун яна қишлоққа чопди. Шержон рўмолча четидаги ёзувларга тикилиб қола берди. Ўқишни билмади. Қизил ип билан тикилган битикларини англамади...
Моҳира келин бир келин бўлди. Момонинг қўли совуқ сув кўрмади, Майсарага-да уйда иш қолмади. Бекжон бахтни туйди. Шержон ҳам қаровсиз қолмади... Кўйлаклари тоза, дазмолланган бўлди, соч соқоли олинган бўлди, оч-наҳор қолиб кетмади........

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​ЯРАШИҚЛИ НЕЪМАТ

Чиройли жавонларга эски, чети учган ёки дарз кетган идишларни териб қўёлмайсиз. Лекин эски, ҳатто муқовалари титилган китобларни кўркам китоб жавонларига қўйсангиз ҳам ярашаверади;
эски китобларни бадавлат, ҳеч нимадан ками йўқ одамларга ҳам бебаҳо совға сифатида ҳадя қилишингиз мумкин  - ярашаверади;
эски китобларни уйингизнинг энг кўринарли, эътибор тортадиган жойида сақлашингиз мумкин – ярашаверади...
Китоб – шунақа ярашиқли неъмат. 

© Дилфуза Комил

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

    ТАРОЗИНИНГ ПАЛЛАСИ (давоми)

     Агар ҳозир шу синфдаги барчангиз ва мени қўшиб тарозининг бир палласига , Зарифа опани эса унинг иккинчи палласига қўйилса , шубҳасиз опа турган палла буюклик , виждонийлик , одамийлик жиҳатидан оғир келади . Бунга сира шубҳа қилманг !


  - Устоз ... - кўзларида ҳайрат билан сўради Диёра ,- биз- ку , майли , лекин нима учун ўзингиздан Зарифа опани устун қўяпсиз? Ахир сиз ҳам ўз ишингизни керагича бажаряпсиз- ку ?

  - Бунинг сабаби жуда оддий . Негаки Зарифа опа ўз ишини сидқидилдан бажаради , мен эса ўз касбимнинг ҳаққини  чин кўнгилдан адо этмабман  ... Мен эса сизларга энг оддий ҳақиқат- инсон меҳнатини қадрлашни тўлиқ ўргатмабман. Бор гап шу ...

    Бу воқеага кўп бўлгани йўқ. Бироқ  ўша кундан эътиборан 10-синф хонаси ва унга элтувчи йўлда бирорта чиқинди кўрмадим.

    Менимча ўқувчилар "буюклик сири" ҳақида бир қанча тушунчага эга бўлган эдилар.

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️Аллоҳ лабнинг тепа қисми, бурун остидаги бу шаклни нега яратганини биласизми?

❗️ Сиз буни оддий нарса деб ўйлайсиз лекин Бу қисми қандай вазифани бажаришини билсангиз Аниқ хайратда Қоласиз... 😱


ЖАВОБНИ БИЛИШ... 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🟠🟠🔴🔴🟠

🔴 Мастер класслар бошланди!

🔴 Куз мавсуми учун куртка кардиган спортивка ва костюмлар бичиб тикилишини жонли эфирларда кўриб боришни истайсизми?

🔴 Унда хозироқ телеграм ёпиқ каналимга уланинг ва дарсларда ўз жойингизни эгалланг.

🔴 /channel/DinaraTurayevabepulvebinar

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кун_ҳақиқати

Ҳаётни нимага ўхшатдинг? - деб сўрашибди бир қариядан.
— Синиқ кўзадаги сувга ўхшатдим, - жавоб берибди қария.
— Нега энди?
— Ичсанг ҳам тугаркан, ичмасанг ҳам...

Ҳаётингиз давомида манфаатли ишларга улгуриб қолинг, кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#шунақа_гаплар

• Уйдаги аёл шакарга ўхшайди. Агар у йўқ бўлса, уй заҳарга айланади...
• Эркак киши тузга ўхшайди. Агар у йўқ бўлса, уйдан маза кетади...

© интернет

Борларни борида қадрига етайлик...

Хайрли тун!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qora Marvarid 3-qism

✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi

Obuna bo’lish uchun

Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube | Instagram |

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Олмахон ўз жуфтига севгисининг белгиси сифатида гул тақдим қиладиган заминдаги ягона ҳайвон экан. Субҳаналлоҳ!!!

Дадаси олмахондан ўрнак олсангиз бўларкан..😅

💁🏻‍♀@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҲИСОБ (ҳикоя)

Айтишларича марҳумага ер ҳеч ўз бағридан жой бергиси келмаганмиш...
Гўрков тил тишлаб индамабди- ю , аммо воқеага гувоҳ бўлганлар "тўртта жойдан қабр қазидик , қаерга кетмон урсак ҳам ер қатидан тинмай аҳлат уюмлари қўпорилиб чиқаверди" деган гапни айтиб қўйишибди. Буни эшитганлар ўлик эгаларига билдирмай ёқаларини тишлаб пичир- пичир қилишарди : "Тавба , бу қабристон неча йиллик қабристон бўлса. Биров бориб атайдан аҳлат кўммагани рост. Бу не синоат бўлса экан?!"
    Марҳумадан  кейин жон таслим қилган икки инсонни ерга топшириб бўлишибди ҳамки , бугун ҳисобидан биринчи бўлиб кавланган қабр битмаганди.
    Ва ниҳоят бу гап- сўзлар бориб , бориб марҳуманинг қўшнисини қулоғига етди. У марҳума қўйилиши керак бўлган қабрдан тинимсиз аҳлат уюмлари чиқиб келаётганини эшитиб ажабланмади, бироқ сесканиб кетгани рост.
    "Аллоҳим ,- қўлини дуога очди учта боласи билан бева қолган ўша аёл,- қўшнимнинг менга қилган дилозорликларини чин дилимдан кечирдим , сен ҳам кечир. Мени деб хисоб бермасин. Унинг ҳисоб беришига сабабчи бўлиб қолиш юкини кўтариш мен учун жуда ҳам оғир , мушкул ҳолат . Аллоҳим ,- такрорлади у ,- мен кечирдим , сен ҳам кечир " .
Жувоннинг кўз ўнгидан қўшнисининг тонг қоронғусида дарвозаси тагига уйидан чиққан аҳлатларни тинимсиз уюм- уюм тўкиб - сочиб , супуриб кетган вақтлари ўтди.
    "Бир неча бор гапириб фойда топмагандим , қайтага ўзим ёмонотлиқ бўлишимга бир баҳя қолганди,- уҳ тортганча ўйлади жувон ,- жилла қурса дуоим сабаб бўлиб гуноҳи енгиллашса"

    Жувон кафтларини юзига суртди-ю, уйига қараб йўл олди .
    Бу ёғи қўшничилик . Совуқ кунда марҳумани чин уйига топшириб қайтадиганларнинг ичига  бир коса иссиқ кирсин.
У газ плита устида сирли челакда милтираб шира тортиб турган мошхўрдага гуруч солиш учун тараддуд кўра бошлади...

Муаллиф: Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Тавсиям

🥰Бир канални биламан, шундоққина ичингдагиларни ёзади. Яқин дугонам тавсия қилган эди. Доимий ҳамрохимга айланган.

🔥Аъзо бўлиб қўйинг, энг севимли каналингизга айланади. 🌺

👇👇👇
/channel/+smacs62Ly2ozMzNi
/channel/+smacs62Ly2ozMzNi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qora Marvarid 2-qism

✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi

Obuna bo’lish uchun

Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube | Instagram |

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳаёт_сабоқлари

КЕЛИН ТИЛИ

Агар хонадонингизга янги тушган келинингиз "Ойижон, кесма лағмон қилиш учун хамир қориб , уни пишириш учун алоҳида қозонда сув қайнатиб қўйдим" деса , бу сўзларнинг таржимаси қуйидагича бўлади:

"Хамирни-ку бир амалладим, шуни сиз пишириб берсангиз зўр иш бўларди-да .."

Хазонрезги


Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#билса_ҳазил 😊

Аёллар ҳақида...

Бир мамлакат эрлари,
Кўп айтаркан бир мақол:
"Аёлнинг - сочи узун,
Ақли қисқа!"
Бу не ҳол ?!

Аёллар чидашибди,
Юзлаб, минглаб, кўп бора.
Сабр косаси тўлиб,
Тошганмиш ...
Охир чора-

Йиғилдилар, келишиб
Узун сочлар кесилди !...
Ўзларин айбдор билиб,
Эрлар роса эзилди...

Энди аҳвол ўзгарди,
Калталанди кўйлак, енг,
Аёллар шим кийишар,
Эрлар билан бўлиб тенг.

Вазият ҳам ўзгарди,
Айланди чаппасига,
Аёллар келиб олди,
Ҳокимият тепасига...

Энди " бегим" дейиш йўқ,
Йўқдир сирли хаёллар
Эркакларга тенгмиз дер,
"Ақлли"-да аёллар...

Замонани зўр зайли,
Аёлларни об кетди,
"Шўрлик" эркаклар улар
Соясида қоб кетди.

"Ер-юмалоқ"!
Эркаклар,
Энди қилишар аттанг:
-Қайтармикан изига,
Аёллар қилмай таранг

Ҳар кимда шу савол бор,
Хеч кимсада йўқ ечим
Юрак ютиб уларга,
Айта олмасмиш ҳеч ким.

Бир билимдон эр топмиш,
Муаммо жавобини,
Гар ечилса тугунлар
Олсин-а савобини.

Йиғилишиб эркаклар,
Қўл дуода!
Роз айтар...
Тавба қилдик,
Ё АЛЛОҲ!
УЗУН СОЧЛАРНИ ҚАЙТАР !!!

Хазонрезги


Манзил :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️ Har kuni turli xil taomlar shirinliklar retseptlarini joylab
boradigan va óz yónalishiga ega Nargiz kanalida mazali retseptlar òrganishni istaganlar 🥰

Har doim bòladigan uyda bor mahsulotlardan ajoyib shoxona taomlar tayyorlashni òrganishni hohlaysizmi bularni barini Nargiz kanalidan topishingiz mumkim 👇

Muhimi bepul ishonchli ✅

500dan ortiq Retseptlar jamlanmasi 🥘

/channel/karzinaaakitchen
/channel/karzinaaakitchen

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"MY SHOP " ДЎКОНИ СИЗГА ЎЗ НОВИНКАЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ. 🛍🛍🛍
ШОШИЛИНГ!!!
ДЎКОНГА ЯНГИ ТОВАРЛАР КЕЛДИ. 🎁🎁🎁
БОМБА СКИДКАЛАР. 💥💥
КАНАЛГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ. 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A
https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A

БУЮРМА БЕРСАНГИЗ ДОСТАВКА ХАМ ҚИЛИБ БЕРАМИЗ🚗🚕🚙

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ТАРОЗИНИНГ ПАЛЛАСИ

   Инсон буюк бўлиши учун уни ярим дунё таниши шарт эмас.

   Инсон буюк бўлиши учун унинг сумкаси пулдан қаппайган , ҳамёнида эса бир неча пластик картаси бўлиши ҳам шарт эмас ...

   Инсон буюк бўлиши учун унинг виждони буюк бўлиши керак.

    Шахсан мен учун шундай.

    Иккинчи соат дарсига қўнғироқ чалинди. Зинадан аста одимлаб иккинчи қаватга кўтариламан. Ўқувчиларнинг бари деярли синфларга кириб бўлишган. Мен эса зина бўйлаб унда, бунда сочилиб ётган нам сочиқча , шоколад ва конфет қоғозларини битта - битта териб оламан. Тўғри улар кўп эмас , бироқ шугина чиқиндилар ҳам кайфиятимни бузишга етарли .

     Иккинчи қаватга кўтарилгач,  чап қўлдаги  10-синфга кираман.

    Ўқувчилар салом беришди- ю , қўлимдаги чиқиндига қарашди . Одатим бўйича ҳар сафар дарсга очиқ чеҳра билан кираман. Аммо бу сафар ...

   - Ваалейкум ассалом,- дейман ҳорғинлик билан,- ўтиринглар ...

   Ўқувчилар жойларига ўтиришгач , мен синф бурчагида турган аҳлат челагига яқинлашиб қўлимдаги чиқиндиларни тўкдим. Сўнгра сумкамдан нам сочиқ олиб қўлимни артиб уни ҳам челакка солдим.

    Бир -бир қадам босиб доска ёнига келар эканман,  ўзимни идора қилиш учун  учун ўпкамни тўлдириб нафас олдим. Сўнгра деразадан кўчага қараб аста сўз бошладим.

     - Мен яқинда бир тўйга бордим. Аслида тўйларга боришга унча ҳушим йўқ , бироқ яқин қўшним қизини узатиб бориш учун  тўйга айтгач юзидан ўтолмадим.  Шу чоққача улар мени бир неча бор тўйга айтишганди, бироқ бирида раҳматли қайнонам бетоб бўлганликлари учун тўйга бориш  кўнглимга сиғмаганди, , бирида эса ўзим касал бўлганим учун боролмагандим. Хуллас бу сафар тўйга боришга  қатъий қарор қилдим. Ахир қўни- қўшни деганлари яхши - ёмон кунингда  жигарингдек яқин бўлади.
    Тўйга бордик. У жуда шинам ва файзли ўтди. Дастурхон ҳам   тўкин - сочин, мўл- кўл  эди.  Тўй тугагач қўни- қўшнилар уйга  қайтиш учун куёв томон буюртирган автобусга чиқдик. Келиннинг яқинлари эса куёвнинг уйига боришадиган бўлишди. Мен автобусга чиққанимда келинчакнинг холасини салонда кўриб ҳайрон бўлдим :

   - Иее , сиз куёвникига бормадингизми ? Ахир келинга  яқин қариндошсиз-ку сиз ҳам ?

   У аёл эса жилмайганча қўл силтади :

   - Мен эрталаб ишга бориб мактаб ҳовлисидаги хазонларни супиришим керак. Ахир супуруқсиз ҳовлидаги аҳлатни неча юз одам босиб мактабга кирса , мен шунча марта гуноҳкор бўлмайманми ?
    Шукр , тўйни кўрдим , едим , ичдим , яйрадим. Жиянимни бахтли чеҳрасини ҳам мириқиб томоша қилдим . Энди уйга бориб бироз дам оламан- у , эрталаб ишга чиқаман. Болалар келгунча ҳаммаёқни чинни- чироқ қилиб қўймасам бўлмайди .

    Ҳикояни давом этишдан аввал ўқувчиларга юзландим :

   - Ҳа бу сизлар тахмин қилиб турган инсон супирувчи- фаррошимиз - Зарифа опа эдилар.
    Ҳеч эътибор берганмисиз ? Шу аёл кузнинг уч ойи давомида ва ҳозирги қиш кунларида ҳам  қанча хазонларни  супирган экан ? Биласиз мактабимиз жуда сердарахт мактаб . Баъзи кунлари тозалик учун унинг ҳудудини   уч , тўрт марталаб супуриш керак бўлади . Зарифа опа шунча вақт давомида неча тонна тўкилган барг супурган экан ? Неча тоннасини маҳсус қаздирилган хазон ўрага ташиган дейсиз? Менинг тахминимча, у аёл  беш ё олти тонна хазон супириб тозалагандир. Ким билсин , балким ундан ҳам кўпдир. Шунча иш қилиб бир оғиз "уфф, чарчадим" демайди-а ? Яна синглиси қиз узатса "Баҳонада дам олиб олай" деб ўзини эмас , "Хазон босиб мактабга киришмасин" деб сиз ўқувчиларни ўйлайди. Сиз бўлсангиз нафақат мактаб ичини тозалигига эътибор берасиз , на ўтирган ўрнингизга қараб қўймайсиз. Кези келса "Супуриб олади-да, вазифаси" деб ойнадан ҳам чиқинди улоқтирасиз.

    Синф сув қуйгандек жим- жит эди . Мен эса сўзимда давом этдим :

    -  Инсон буюк бўлиши учун уни ярим дунё таниши шарт эмас.

   Инсон буюк бўлиши учун унинг сумкаси пулдан қаппайган , ҳамёнида эса бир неча пластик картаси бўлиши ҳам шарт эмас ...

   Инсон буюк бўлиши учун унинг виждони буюк бўлиши керак.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МЕНСИЗ ...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Раъно Тажибаевна

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар, 
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?


Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉

Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

Ассалому  алайкум!

Омонмисиз кўнгилдош ?

Аллоҳ  хонадонингиздан тинчлик  оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Пайшанба тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠 🔠🔠🔠 🔠🔠🔠 sarpo koʻrmaganmisan  namuncha qizim.

🤔-- Oyi bularni chiroyliligini qarang, kelinoyim bu fasonlarni qayerdan topgan oyi. Odamni koʻzi quvnab ketadiyu🥰🥰

🥰--Haaaa qizim menam soʻragandim  sarpolarizzi fasonini qayerdan topdiz deb, kelinoyingni aytishicha bitta kanal bor emish nominiyam nima dediya
🔠🔠🔠🔠🔠 dedimiey
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 dedimiey.

😍 Oʻsha kanaldan olarkan, yanachi u kanalda tikuvchilikniyam BEPUL oʻrgatisharkan, qara kelinoying menga koʻylak tikib berdi, senam tezroq ulanib olgin qizim.

🥰 Kelinchak fasonlari 🥰

😘 Kuzgi dvoyka fasonlari😘

💐Onajonlar uchun fasonlar💐

Hamkorimiz:👉 Tikuvchilik sirlari 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚАЙНОНАМ ВА ЭРИМНИНГ 7 ЙИЛЛИК АСЛ ЮЗЛАРИ БУГУН ОЧИЛДИ ЭХХ НОМАРДЛАР 😢

Кечаси эрим билан 3 ёшли ўғлимнинг қаттиқ йиғлашини эштиб уйғониб кеттик, ёнига борсам қўллари қалтираб, ранглари оқариб кетган, мен қўрқувдан тезда тез ёрдамга телефон қилишни бошладим, лекин эрим қўлимдаги телефонни тепиб юборди.

Ўғлим учун тез ёрдам чақиринг деп дод солдим, аммо эрим ва қайнонам тош бўлиб қолишди. Мен нималар бўлаётганини чунмадим, эрим бирданига мени ва оғлимни кўчага итаришни бошлади, мен йиғлаб ўғлим билан эшик ёнида турганимда менга бир вароқ берди ва мен очдим. Ичини ўқишим билан дунё кўзимга қоронғу кўрина бошлади. У ерда эримнинг...ДАВОМИ 😰👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...

🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,


ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!

❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔹🙁Falon pulga psixologdan kurs sotib olib, natija ko'rmadizmi?

👩‍💻 Men ayollar shifokori pedagog psixolog Gulsora Аxmadjonova sizga bepul bilimlarimni tavsiya qilaman:

- Doimiy bir xil muammolar takrorlanishi
- Sog'lomsizlik
- Xiyonatga qayta qayta duch kelish
-  Oilada kelishmovchilik sevilmaslik, qadrsizlik pulsizlik yo'l yechim bormi deysizmi
?

🔹 Bu savollarning barchasiga bugun 21.00 da mening kanalimda jonli efirda javob olasiz!

📱 Xoziroq kanalimga o'tib, batafsil bilib oling👇
/channel/PsixologGulixonim
/channel/PsixologGulixonim

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️

Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️

Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️

Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️

Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️

Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️
Glavniyga qo’ygani manoli statuslar❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌤 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қабрдаги илонлар 🐍 (ҳаётий воқеа)

Гўрков қайта-қайта кетмон солар, аммо 5 дақиқа ўтар-ўтмас илонлар атрофида пайдо бўла бошлар эди. Гўрков қабрдан чиқиб, кетмонни отиб юборди. Қабрни қазигани бошқалар тушиб ҳам дод дея ортига қайтиб чиқишди. Марҳумнинг ўғиллари зудлик билан масжид имомига бориб, бўлган воқеани айтиб беришди. Имон тинглаб бўлган шундай савол берди:
— Марҳум нима қилар эди?

Ўғиллари бир хўрсиниб, шундай жавоб қилишди...

Давомини, албатта, ўқинг. Сиз ҳам бу ишни қилишдан эҳтиёт бўлинг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

💃𝑺𝑬𝑽𝑰𝑴𝑳𝑰 𝑮𝑶’𝒁𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑶𝑳 𝑩𝑶’𝑳𝑰𝑺𝑯𝑵𝑰 𝑿𝑶𝑯𝑳𝑨𝒀𝑺𝒁𝑴𝑰 😍🤩

❤️𝑼𝑵𝑫𝑨 𝑩𝑰𝒁𝑵𝑰𝑵𝑮 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑵𝑨𝑵 𝑺𝑰𝒁 𝑼𝑪𝑯𝑼𝑵 😍🤩🤩

💄 𝑬𝑵𝑮 TRENDDAGI✈️✈️ 𝑲𝑨𝑺𝑴𝑬𝑻𝑰𝑲𝑨𝑳𝑨𝑹 KIRSANGIZ QAYTIB CHQB KETGIZ KELMAYDI BUNAQA NARHLARDA HALI BOLMAGAN BOMBA NARXLARDA🔥🔥🔥

TUSH 15.000 👠👠

PADVOTKA. 10.000❤️❤️

PAMADA. 4 tasi 15.000💄💄

FERRAMON ATR 35.000💗💗

Kist naborlar 10.000🥳🥳

𝑵𝑨𝑹𝑿𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑺𝑯𝑶𝑲𝑲𝑨 𝑻𝑼𝑺𝑯𝑰𝑺𝑯𝑰𝑵𝑮𝑰𝒁 𝑨𝑵𝑰𝑸🤫🤫🤫

DOSTAVKA TEKIN🚗🚗🚗

PASDAGI LINK USTIGA BOSING👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#бор_гап

   Сўздан сўзнинг фарқи...

    Аёл узоқ йиллар дард билан олишди. Ўша дард ойдек чиройини олди,  сарвдек қоматини букди. Гулдек кўнглини янада- ғунчадек заиф қилди... Беозор қилди,  ҳокисор қилди...
     Кунлардан бири қариндош-уруғ дугоналар  уни "Одамларга қўшилсангиз дардингизни анча унутасиз" дея қўярда қўймай ўзлари ташкиллаштирган йиғинга олиб кетдилар.
     Аёл у ерда ҳақиқатдан ҳам дардларини унутгандек бўлди,  кўнглини ёзди,  синиққина жилмайиб дилдан яйрай бошлади.  Токи...
    Давра энг қизиган вақтда тўрда ястаниб ўтирган даврабоши аёлга юзланди: 

    - Қачон қараса сизни касал деб эшитаман.  Тортган дардларингиз гуноҳларингизга каффорат бўлсин илойим,- деди оғзини тўлдириб.

   Аёлнинг бошидан ўша даврабоши бир челак муздек сув қуйиб юборгандек бўлди.  Йиғиннинг давоми татимади.  Ундан эти учиб,  кўнгли йиғлаб қайтди.
    Аёл шўрлик шу вақтгача билган-билмаган,  қилган-қилмаган гуноҳларини ўйлаб ич-этини еди,  оқибатда дарди тобора авж олди.
   Аёл яна уйга қамалиб олди...

   Орадан ойлар ўтиб бутунлай бошқа даврада ўзини кўрган аёл бир чеккада бошини эгиб,  мунғайганча ўтирганда у ердаги даврабоши аёл ўрнидан атай туриб келиб уни маҳкам қучди: 

- Опажон... Сизда қандайдир мўъжиза борми дейман?! - деди у кўзлари яшнаб,- шунча йиллардан буён бир дақиқа бўлсин Аллоҳ сизни ўзидан узоқлаштиргиси келмади,  ўз ҳолингизга ташлаб қўймади.  Тонгги шудринг каби гуноҳлардан пок сақлади... Сиздек Аллоҳ ўзига суюкли деб бўлган бандага  ҳавас қиламан...

    Шу куни аёлнинг кўнгли кулди.  Юзидаги ажинлари ҳам бир зумда ёзилиб кетгандек бўлди. Уйига бутунлай бошқа аёл бўлиб қайтди... 
     Навбатдаги тиббий кўрикда аёлни текширган шифокорлар бу сафарги муолажаа унинг тузалиш йўлига олиб ўтганини кўриб ўзларидан ҳурсанд бўлдилар.  Улар билмас эдилар-ки,  бу сафар аёлнинг дардига даво бир оғиз ширин сўз билан бошланганди. 

   📌 Кимга қандай мақом бериш Аллоҳнинг иродаси,  бандасинимас...

    Ҳар инсонга ширин сўз айтиб кўнгилларни яшнатиш,  яшартиришга эса ҳар бир кишининг ҳаққи бор...

    Агар истаса...

   Гулбаҳор Рахматуллаева- Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Подписаться на канал