xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Асло, асло ...
Омон ака қатъият билан эътироз билдирдилар ,- асло бундай қила кўрманг. Ҳеч қачон турмуш ўртоғингизга у - Шуҳрат ҳақида айтманг ... Эркак кишининг кўнгли жуда нозик бўлади. Сал нарсага чарс қилиб синиб кетади. Синган кўнгил билан яшаш осон дейсизми ? Ҳеч қачон ... Илтимос , бу фикрингиздан қайтинг, жиллақурса ўйлаб кўринг...
- Менга хаммадан ҳам кўп нима алам қилади биласизми? Ўз ҳолимча яшай олмаслигим . Доим кимлардир  учун яшашим кераклиги . Менга қолса дунёдан шундай ўтар эдим- у, даргоҳида  Шуҳратга ёруғ юз билан йўлиққан бўлар эдим. Мен унга ҳиёнат қилишни , бошқага маҳрам бўлишни, тан олиб айтсам ҳеч ҳоҳламайман . Бу дунёда яна бошқа бир одамга кўнглимни боғлаш , шунга ҳаракат қилиш мен учун мислсиз азоб .
      Кўпинча ўйлайман. Мен турмушга чиқсам , у дунёга борганимда Шуҳрат билан бўла оламанми ... Бўлажак турмуш ўртоғимни кейин рад қила оламанми ...  Кўнглим истагани каби қачон яшайман ? Қандай яшайман? Қаерда яшайман?  Қаерга боқмай савол ..., савол,... савол ...  Жавоби борми бу саволларнинг ...
     - Жавоби бор.
Мен ялт этиб Омон акага қарадим .
  - Жавоби бор- такрорладилар Омон ака - сиздан биргина талаб сиз инсондек яшанг . Суннат ва фарзларга амал қилсангиз бўлгани. У дунёда ким билан бўлишингиз масаласи эса Аллоҳга осон. Барча сабр қилганларнинг мукофотини бергувчи ўзи. Масалан Шуҳрат учун сизни, турмуш ўртоғингиз учун яна бир Фаридани яратиб бериши каби... Аллоҳнинг бир ишида минг битта хикмат бор ... Чексиз хикмат бор ...
      - Омон ака, сиз шундай инсонсизки ... Айнан  сиздакаларни малҳами жон дейишса керак-да . Биз бу мавзуда анча олдин суҳбатлашсак бўларкан. Анча кўнглим ёришди.
     Биласизми , мен  бир манбада ўқигандим. Бу дунёда бир инсонга ташқи кўриниши билан айнан ўхшаган яна саккиз нафар бир қолипдаги  инсон яшайди деб . Сиз билан мен эса кўнгли бир инсонлармиз . Баъзан сизни Омон ака эмас, балки ундан ҳам яқин ...   ака деб чақиргим келади . Биласизми, ўзимни акаларим хатто сиздан рашк ҳам қиладиган бўлишибди. Тунов куни катта акам  дадамларга : "Қизингизни Омон акаси бор, биз ким бўлибмиз ?" десалар бўладими ...
     Омон ака берилиб кулдилар.
- Ака , майлими сизни ҳеч ким йўғида ака десам ?
    Омон ака бош силкиб ,"ҳа" ишорасини қилдилар .
    - Бизни боғлаб турган риштани кўпчилик нотўғри тушунадида, ака. Тунов куни лекция ўқиётганимда , кафедра калитини сўраб аудиторияга кирган эдингиз- ку , ўшанда талабалардан биттаси "уч сўм пул, бир калла қанд , битта мулла" деса бўладими. Ўзимни зўрға ушлаб қолдим. Бир кулгим келади, бир ҳуноб бўлсам денг.
- Бу хойнахой иккинчи курсдаги Мирфаёзни гапидир- а? Адабини бериб қўймадингизми ?
- Гапига эътибор берсам худди ўзим ўлиб тургандек бўлиб қолардим- да , - кулдим мен. - кейин талабалик - олтин давр . Бу даврдагилардан ҳеч хафа бўлгим келмайди , хафа қилгим ҳам.
Бу мулоҳазам фанга тегишлимас...

- Сизга битта топшириқ.
- Қандай?
- Қачон ,қандай ёрдамим керак бўлса тортинмай , ғурурингизни бир четга суриб мендан ёрдамимни қабул қиласиз. Ўзингиз мени ака деб тан олдингизми , демак сингиллик вазифаси ва шартини қабул қиласиз.

- Хўп бўлади , ака . Сиз нима десангиз шу. Кун тартибида битта масала қолди .

- Нима масала ?!

- Хўш, қани ўша эр жаноблари ? Мен турмушга чиқишим
керак бўлган ?

Омон ака кулиб юбордилар .
- Фарида ишни учдан икки қисми битди . Хулосаси қолди. У ҳам бўлар- а . Аллоҳга осон ...
Айтганча , сизга зўр китоб олиб келдим. Бир ўқинг- чи ,-
Улар менга  Рашод Нури Гунтекиннинг  "Чолиқуши" китобини узатдилар. Бу китобни мактаб давримда ўқигандим.
Аммо қайта- қайта ўқишга арзигулик асар . Бу асарни қайта ўқиганимда менга бошқача таъсир кўрсатишини билган бўлсалар керак Омон ака. Чолиқуши - Фериде.
Мен ким эканман -  Фарида ?!

- Энди кетдик. Қорин масаласи қандай? - сўрадилар Омон ака.

- Думалоқ ...

- Фарида , менга шундай кўпроқ ёқасиз , ҳушчақчақ... Юринг бир меҳмон қилай сизни

Уйга қайтгач , Омон ака берган китобни варақладим . Саҳифалар ичидан бир варақ қоғозга Омон ака ҳусни хати билан  ёзилган шеър чиқди :


@Xazon_Rezgi       /68

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ ҲАЙРЛИ ТОНГ!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ШАНБА тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ

Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Шу топда кўз ўнгимда Шуҳрат туриб олгандай бўлди ... Оппоқ кийимда ... У гўё "Бир ёрим бўлсайди жонни берардим..." деётгандек...

Дафтарни кейинги сахифаларини варақлашга мажолим қолмади...
Умид бугун менга иккита қадрли совға берди. Бири дўстлиги , иккинчиси "Кўзларим йўлингда" кундалиги ...

Биз Умид билан институтга қайтганимизда диплом ҳимояси деярли якунланиб қолган, йигитлар ҳимояни " ювиш" учун бир- бирларига сув сепиб кулиб юришарди.
Умид ҳам сувдан қуруқ қолмади. Бугун Умид куларди ...Унинг бунчалик масрур кулганини энди кўрибман. Эътибор бериб қарасам у жудаям беғубор кулар экан... Жилмайганда кулгучлари бутун юзига нур тараётганга ўхшарди ...


Мен Умидни қайтиб ҳеч қачон кўрмадим...

Мен дунёда Умид исмли дўстим борлигини биламан.
Умид дунёдаги энг яхши дўст эканлигидан хабарим бор ...
У мени мен уни ҳеч қачон унутмаганим каби унутмаслигига юз фоиздан кўп ишонаман...
Дуо қилганимда дуоимнинг бир бурчагида Умид жилмайиб турганини кўраман. Ҳудди уни охирги кўрганимда жилмайгани каби...

Қайда бўлсанг ҳам соғ бўлгин, дўст...
Ҳақиқий дўст...
Дуоимдасан...
Дуоларимдасан...
Ҳар бирида....

Умримнинг охиригача...

#ОРАДАН_УЧ_ЙИЛ_ЎТГАЧ...

24- август 20** йил

Мен - Усмонова Фарида Муродовна...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна-техника фанлари номзоди. (бу илмий унвонни ўтган йили март ойида олдим )

Мен - Усмонова Фарида Муродовна-
фалсафа фанлари номзоди (фалсафа бўйича илмий унвонни шу йил июнь ойида олишга муяссар бўлдим)

Мен - Усмонова Фарида Муродовна. Техника йўналиши бўйича олий ўқув даргоҳининг доценти... Мен микробиология , фалсафа , махсус ( спец) фанлардан дарс берувчи - ўзи ўқиб битириб чиққан кафедра ўқитувчиси

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- ушбу ўқув даргоҳига саккиз йил аввал бир олам умид билан кирган беғубор ўсмир қиз...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- илм- фан чўққиларини забт қилишда азму - шижоати чексиз қайноқ қалб соҳибаси ...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- ушбу даргоҳда умрга татигулик муҳаббат эгасига айланган дилбар...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- ушбу даргоҳда севган, севилган , бахтдан боши осмонларга етган шайдо ...


Мен - Усмонова Фарида Муродовна- мазкур даргоҳда умридаги энг қадрли кишиси , кўнгли эгасини ерга топширган- абгор..., маҳзуна ...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- айнан шу даргоҳда неча - неча талабаларга фан сирларини ўргатган- комила...

Мен - Усмонова Фарида Муродовна- йигирмадан ортиқ илмий ихтиролар, қатор патентлар , юзлаб илмий мақолалар муаллифи - олима...

Мен- Усмонова Фарида Муродовна ...

@Xazon_Rezgi /65

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

ОРЗУДАГИ ЁР
✍ Хазонрезги
🎙Шерзод Карим

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆aввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Фарида ... Баъзан ўйлайман... Кўп ўйлайман... Уччаламиздан қайси биримиз бахтсиз эканмиз.

Менимча ...

Менимча орамизда энг бахтлигимиз - Шуҳрат ... У севди, севилди ... Бахт оғушида кетди.

Сиз - бахтсизсиз ... Шуҳратсиз дунёда бундан буёғига яшашингиз осон иш эмас.

Уччаламиз орамизда энг бахтсизи эса - менман. Мен... Жондан азиз дўстидан ажраган , умрининг охиригача суйган ёрига етолмайдиган мен...
"Бу гапларни нима учун гапираяпти ?! Севги изҳорими - бу?" деб ўйламанг. Аслида менга " "Йўлинг очиқ , ана Фарида сеники" дейишганида ҳам , бунга имкон бўлганда ҳам, мен ҳеч қачон сизни қабул қилмаган бўлардим. Бу ўзим ёки сиз учунмас. Бу Шуҳрат учун. Қиёматли жўрамнинг кўзларига қиёматда тик боқишни истайман. Яна шу даражада безбетликка борган тақдиримда хам сиз билан яшолмасдим . Чунки сизни кўзларингизда Шуҳрат бор. Бу дегани орамизда бир умрга Шуҳрат бор дегани .

Унда Умид шунча гапни менга нима учун гапирди деб ўйлаётгандирсиз- а ?

Сиз доим Умид мени қайси қилган айбим учун ёмон кўради деб ўйлагансиз. Аслида эса мен сизни жуда яхши кўрганман. Балки Шуҳратдан кўп яхши кўргандирман, аммо кам эмас ... Бу юз фоиз тўғри.
Биз бугун- эрта хайрлашамиз . Ҳаммамиз ўз йўлларимизга кетамиз. Шунинг учун хайрлашиш олдидан сизга бор хақиқатни айтгим келди. Мен ёмон эмасман , Фарида. Мен сизни ёмон кўрмаганман ҳеч қачон... Мен...

Шу ерда мен Умидни сўзларини бўлдим:

- Умид, сиз ҳазрати инсонсиз...
Мен сизни танимаганимдан , ўзим билмай сизни шунча қийнаганимдан афсусдаман. Мени айбсиз айбдор дўстингизни кечиринг. Кечиринг...

- Фарида , ким айтибди муҳаббат икки тарафлама бўлади деб . Қаранг бир тарафлама ҳам нечоғлик гўзал экан.
Висол - муҳаббатнинг аянчли ўлими. Бу сўзларни қаердадир ўқигандим. Ўйлаб кўрсам, тўғри сўзлар экан. Бундан келиб чиқадики , уччаламиз мангу муҳаббат эгаларимиз...

- Умид...

- Ха...

- Мен жуда ҳафаман шу топда ..
Айнан шу топда ...

- Нима учун...

- Мен сизни танимаганимдан хафаман. Таниганимда кеч бўлганидан хафаман .Кеч қолганимдан хафаман. Нима учун шу гапларизни аввалроқ айтмагансиз ...Бир- биримизнинг қадримизга етиш учун фурсат борида ?!

- Ўша фурсат энди келди.
Майли , бу масала ҳал . Иккинчи масала қолди

- Шу масалангизни ўзиям жуда етарли бўлди-да. Иккинчиси шартмикан , дўст ?!

Умид ҳазин жилмайди :

- Бу энг асосийси ...

У ўрнидан туриб стол тортмасидан чарм муқовали ўртача китобдек келадиган бир дафтар олди:

- Бу сизники . Аввалроқ бермаганим учун кечиринг . Журъатим етмади . Яна ўша вақтлар буни ўқишга бардошингиз етмасди. Халиям мавриди келганича йўқ, менимча. Аммо бошқа иложим йўқ...

@Xazon_Rezgi /63

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😍IYEEEE Shoshmang shoshmang, oʻgirilingchi😍
Vaauuu koʻylagiz buncha chiroyli fasonini qayerdan topdiz🤗
Voy ovsin sizga aytgandimu telegramdan bir kanal topdim deb, oʻsha kanalda fasonlarni eng bizboplari bordaa ovsinjon
Yanachi bu kanaldan, tikuvchilikni ham bepul oʻrganasizda mazzami!

Qarang shu koʻylakni oʻzim tikdi oʻsha kanaldan oʻrganib🥰
Tezroq ulanib oling ovsinjon mana ssilkasi👇👇👇
/channel/+ywORRPFJoYE1ODhi
/channel/+ywORRPFJoYE1ODhi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Донишманд

Нар лочин емиш топиб келаркан. Мода лочин ўлжани полапонларига бўлашиб бераркан. Бирон фалокат бўлиб, мода лочин ўлиб қолса, нар лочин ҳар қанча емиш топиб келтирмасин, барибир, полапонлар очидан нобуд бўлар экан. Негаки, нар лочин ўлжани болаларига бурдалаб беришни эплолмас экан… Табиат нақадар бешафқат, табиат нақадар доно!

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ўғри

Ярим тунда қоронғу кўчадан бир ўзим кетаётганимда орқамдан бир йигит югуриб келиб қўлимдаги қора пакетни тортиб олиб қочиб кетди. Мен ич-ичимдан хурсанд бўлиб кетдим. Ахлатхонага боришга эриниб тургандим ўзи!

Ферузбек Зиёдуллаев

👉🏻 xazon _rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Sog’lom tana xoxlaysizmi yoki go’zal qomat🔎🔎🔎

😍Har ikkisini ham istashingiz tabiiy‼️

🥳Orzularingizni amalga oshirishda sizga men Hulkar Xudoyorovna yordam beraman.

🤍 Bilaman, ortiqcha vazndan qachonlardan beri qutulolmayabsiz
Keling o’zimga do’mbog’im😍

✨Sizni o’zim och qoldirmasdan 5 mahal yedirib ozdiraman. Ham sog’lom tanaga ham, chiroyli qomatga ega bo’lasiz!!!

✨ Shoshiling , joylar soni chegaralangan!!!✨ Maxsus chegirma aynan sizniki bo’lishi mumkin!!!


Murojaat uchun: @Hulkar2131
📌 /channel/+AYUul1QVLV1kOGMy
📌/channel/+AYUul1QVLV1kOGMy
📌/channel/+AYUul1QVLV1kOGMy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Эрта тонгда:
- Жўражон, менку майли, Фаридахонниям уйқусини беҳаловат қилиб юбордингиз ,- деб юборибман.
Шуҳрат шунчалик кўнгли тоза эдикии.

- Вааай , сиримни сир бой бериб қўйибманда , - деди ва давом этди:
- Умид , оғайни тўғриси ҳисларимни кимгадир айтгим келади. Ман ўзим сабаб , уйқусирашим сабаб сан бундан хабардор бўлиб қолдинг. Яхши бўлди , бир томондан...

Шундан кейин Шуҳрат сиз хақингизда шунақа гапира бошладики . Дод деворай дедим. Сўзларини тугатгандагина мени бўзрайиб , бир аҳволда турганимни кўрди ва "ха , нима гап" деб сўради ажабланиб .

- Севган қизимни соғиниб кетдим ,- дедим мен.

Шуҳрат жонланди :
- Э шундай демайсанми , ким у , қаердан?!

Мен қандай қилиб :

- Фарида - деб юборганимни билмай қолибман. Балки қаттиқ алам қилган бўлса керак.

Шуҳратнинг кўзлари ола- кула бўлиб кетди:

- Ум-и-и-и-д !!!

Бирдан Шуҳратга қараб унинг хеч қандай айби йўқлигини, у билан ахволимиз бир эканлигини тушундим, тўғрироғи раҳмим келди :

- Ўзингни бос , жўра . Менинг севган қизим қишлоғимда. Қара -я жўра, икковимиз севган қизларнинг исмлари бир хил экан.

Кейинчалик ўша вақтда бу ёлғон хаёлимга қаердан келганини билмадиму, аммо айни вақтида жудаям асқотганига тан бердим.

- Вааай , Умиииид ... Ўтакамни ёрвординг-а жўра. Қишлоғимдан деган сўзингни эшитгунимча хаёлнинг минг бир кўчасига кириб чиқдим- а ...

Орадан кунлар ўтди . Мен сизни қанчалар яхши кўрсам , Шухратниям дўст сифатида шу даражада яхши кўриб боравердим. Иккинчи курсга ўтганимизда икковинглар бир - бириларга изҳори дил қилдинглар. Аслида сизни Шуҳратни менсимасангиз керак деб ўйловдим . Аммо сизни яхши билмаган эканман. Очиғи айтсам, бу сафар юрагим куймади , сабаби Шуҳрат мен учун жуда қадрли дўстга айланган эди . Сизни эса ... севишда давом этавердим. Чунки қўлимдан бошқа чора келмасди .

Бир тарафда дўстга садоқат , бир тарафда эса муҳаббат.
Бир куни Шуҳрат :

- Умид, нега кундан кунга ғамгин бўлиб кетяпсан , Фариданг билан гаплашганмисан туйғуларинг хақида ? - деб сўраб қолди .

Мен:
- Фаридани узатишаяпти , мен унга хатто севгимни ҳам айтолганим йўқ ,- дедим.

Ўшанда Шуҳрат менга қўшилиб қанчалик куйган эди ...

#давоми_бор. /62

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнгил

ОРЗУДАГИ ЁР...

Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим,
Етмиш минг томирда қонни берардим,
Тўрттала тарафинг қибла деса гар,
Тўрттала тарафим , ённи берардим.

Ҳаётим бўлсайди, ҳар битта фаслим,
Ҳар фаслим ичида гуллардан аслим,
Оппоқ субҳдан то шомгача таслим,
Ҳар битта оқшомим, ҳуфтонни берардим

У юрган йўлларда куй чалса жилға,
Юлдузлар жон талаш бўлмакка сирға,
Улардан ажратиб мен фақир зўрға
Пойига ишқ тўла осмонни берардим

Сўзласа ҳар сўзи жонни олгудек,
Хуморли ғамзаси чўғга солгудек,
Бир умринг кам деса , юз бор қолгудек,
Энг сўнгги нафасим -ниҳонни берардим

Қизғаниб яшардим кўрган тушимдан,
Тоқат сўрар эдим мажнун кишидан,
Ваъфони ўрганиб кўл оққушидан
Рашк тўла лиммо-лим уммонни берардим

Ғурурим , қадрим , номусим , орим,
Садқа қилар эдим ҳар неки борим,
Дердим кутганимча бор экан ёрим,
Садоқат уйилган хирмонни берардим

Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим,
Жон не эркан? Жаҳонни берардим.
Бори- йўғим бари- имконни берардим
Резгиси собит ул хазонни берардим...

Хазонрезги

Каналга обуна бўлинг
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


18- июнь 20** йил

Бугун ажойиб туш кўрибман. Мен кафтимни тутиб турганмишман. Юқоридан кафтимга кўринмас манбадан сув оқиб тушаётганмиш. Сув тинмай қуйилар эмиш- у , аммо кафтим тўлиб кетмасмиш. Мен сувни ича бошлабман. Ичган сувим бутун танам бўйлаб тарқалаётганини, менга бир олам ҳузур бағишлаётганини сезармишман...

Уйғонганимда руҳимда чексиз сокинлик ҳис қилардим...

* * *
Бугун гуруҳимизнинг диплом ҳимоя қилиш куни . Мендан ташқари ҳамма ҳаяжонда шекилли. Мен эса жуда ҳотиржам табиатдаман.

- Ким биринчи киради ?! Ҳоҳловчилар борми? Агар ҳоҳловчилар бўлмаса фамилия бўйича чақирамиз !? - Генрих ака сўзларини тугатмай Умид "мен топшираман" дея отилиб чиқди. Очиғи Умиддан бундай шижоатни ҳеч ким кутмаганди. Ҳайрон қолдик. Умид ичкарида ярим соатча қолиб кетди.

Чиқиши билан:
- Фарида ,энди сиз кираркансиз , сизни сўрашяпти ,-деди. Мен бироз довдирадим . Ичкарига киргач, бадтар ажабландим.
- Келинг , Усмонова. Кўнгиллиларни иккинчиси бўлибсиз-да.
Хаёлим чалғиди. Тавба Умид нега бунақа қилди? Нега мениям , устозларниям алдади?!
Мени ҳимояда деярли қийнашгани йўқ. "Институтни тамомлагач, кефедрамизда қоласизми, йўқми? Сиз фалсафа ёки микробиология кафедрасини танласангиз ҳоҳишингиз . Аммо инсон ўзи томир отган ўқ илдизини ҳурматини қилиши керак. Йўқса дипломингизни бермаймиз" деб бироз жиғимга тегишди. Мен "Билмайман, буни вақт кўрсатади" десам "Бу институт битирувчисининг гапи эмас" дея яна бошидан терговга тушишди.
Кейин эса жиддийлашган ҳолда махсусчилар сафида ўзим амалиёт ўтаган корхона, заводлардан мени ишга таклиф қилинган чақирув келганлигини айтишди. Мени нақд ўн битта ишлаб чиқариш корхона, заводлари бажонидил ишга олишга тайёр эмиш. Рўйҳатни ўқий бошлаганларида улар ичида Паркентдаги завод номи ҳам чиқди. Рўзиев "Мана шу завод сизни энг катта маош билан ишга таклиф қилаяпти, бу жиҳати бўйича рўйхатда биринчи ўринда турибди ҳамдада ҳар тарафлама имкониятининг чексизлиги билан" дедилар кўзлари ёниб ...

Мен эса... мени энди у ерларга боғлаб тургувчи ришта узилганлиги , уни қайта тиклашнинг умуман иложи йўқлиги ҳақида ўйлар эдим ...

( Мени жудаям хўрлигим келиб кетди.

Шуҳрат ...

Ҳар бир босган қадамим, ҳар бир ютум ҳавоимда менга дуч келаверасиз...

Ўзингизни эслатаверасиз...

Бу жуда ёқимли ...

Бу жуда азобли ...

Мен ўзимни зўрға тутиб олдим.

Ҳар сафардагидек, кўз ёшларим юрагимга оқа бошлади.

Танамнинг ўнг нимтасида чидаб бўлмас ачишиш бошланди. Бу у ўша Шуҳратнинг ўлимидан кейин орттирган касалликдан қолган чандиқ ... Ҳар сафар бирон нимадан сал сиқилсам дарров ачишишга тушади. Шифокор Саид аканинг сўзларига қараганда бу ҳолат ўтиб кетиши ҳам, ўтиб кетмаслиги ҳам мумкин экан. Менинг азобдан рангим қизара бошлади шекилли, кенгаш аъзолари гапни калта қилишди :

- Ўйлаймизки , энг яхши танлов бу қадрдон институтингиз , бизнинг, яъни ўзингнинг кафедрангизни эшиклари сиз учун ҳамиша, ҳаммавақт очиқ - дейишди бир овоздан

Мен уларга ташаккур билдириб, ижозатлари билан хонани тарк этдим.

Хонадан чиқиб кўзим билан Умидни ахтардим . Умид кўринмасди . Институт ҳовлисига чиқдим . Умид ўриндиқда ўтирарди. Мени кўриши билан ўрнидан турди :

- Кетдик.

- Қаерга...

- Борганда биласиз..

- Қолганлар-чи ?!

- Ҳимоя тугагунича қайтамиз ...
Мен ортиқча бир сўз демай унга
эргашдим.
Умид нималарнидир аввалдан режалаштиргани аниқ эди. Аммо нималигини сўрагим келмади, сабаби бу режа яқин дақиқаларда шундоқ ҳам аён бўларди.
Умид олдинда, мен ортида ... Кетиб бораяпмиз . Ўн дақиқаларда шаҳар ичидаги пастак уй олдида ўзимни кўрдим .
Умид эшик қўнғироғини босди :

- Наилапа ,Наилапа...

Эшикни ёши олмишларга бориб қолган татар аёл очди . Аввал Умидга қаради , сўнгра менга:

- Интеееррееееccноо...

- Наилапа , бу Пари ...

Наила опанинг ранги ўзгарди . Умидни айланиб ўтиб , мени бағрига босди :

- Исааанмисис ... Кириигис .

Ҳайратланганча ичкарига қадам босдим . Умид тўғридаги уйга йўл бошлади :

- Бу ёққа

Орқадан Наила опани овози эшилди :

- Чаааай, кофе...

@Xazon_Rezgi /60

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

РАСУЛУЛЛОҲ , УММАТИМ ДЕНГ ...🤲

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Жаҳонгир Мажидов

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#жума_муборак

Муборак кунларда бўлгани каби,
Ҳақ ёди безасин ҳар кунимизни.
Ҳар дамда, ҳар қадам ҳар сонияда,
Аллоҳим паноҳида асрасин сизни!

Саййидул айём Жума муборак!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЎЗИМ_УЧУН_ЯШАЙМАН 🥀

Отар тонгнинг бор туни,
Англаб етдим мен шуни ,
Ишонаман бир куни,
Ўзим учун яшайман !

Наҳордан шабнам ичгум,
Булутдан либос бичгум ,
Сохта дўстлардан кечгум,
Ўзим учун яшайман !

Эландим -умр чархида,
Тирикчилик дардида ,
Нозикман гул баргидан ,
Ўзим учун яшайман...

Ер бир ён , бир ён фалак,
Жонимни қилмай ҳалак,
Исмимни атаб малак,
Ўзим учун яшайман !

Умрим- маржон шодаси ,
Бўлгум мудом фидоси,
Юринг бирга , дадаси ,
Ўзим учун яшайман !

Борайлик тоққа, қирга ,
Қўлимиз ушлаб бирга ,
Изҳорим жойлаб шеърга,
Ўзим учун яшайман ...

Боқмай ўнгга, сўлига
Фарзандлар ўз йўлига,
Қарамасдан қўлига,
Ўзим учун яшайман...

Гоҳ сокин , гоҳ ёнаман ,
Жоним якка , донаман ,
Сийланг, ахир онаман ,
Ўзим учун яшайман...

Дейман: дард тугунин еч,
Ўксинмасдан энди ҳеч ,
Бўлмасидан охир, кеч ,
Ўзим учун яшайман !

Отар тонгнинг бор туни,
Англаб етдим мен шуни ,
Ишонаман бир куни,
Ўзим учун яшайман !

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Мен эркак кишиман. Ғурурим, шаъним , номусим, орим- буларнинг барига деярли ўзим жавоб бера оламан. Яна менинг тарихим очиқ, яъни севганим , севилганим , уйланганим, ажрашганим , бунга нима сабаб бўлгани ... Одамлар баридан хабардор.
Сиз эса ҳали турмушга чиққан эмассиз. Сиз ҳозир ўзингиз эмас, ота- онангиз , акаларингиз ва укангизнинг номусини кўтариб юрибсиз. Сизнинг тарихингиз ёпиқ. Охирати обод бўлсин ( Омон ака чуқур ух тортди) раҳматли Шуҳрат билан муҳаббатингиз ... Хуллас буни деярли ҳеч ким билмайди . Билганлар ҳам сизни сотардиган инсонлар эмас.
Хўш айтингчи , сизни шу ёшга киргунча турмушга чиқишдан нима қайтармоқда ? Бу мени эмас сизни таниган барча инсонларнинг саволи. Илм деган бахона энди ўтмайди . Сабаби сиз илмда нимага қодирлигингизни аллазамон ҳаммага исботлаб бериб бўлдингиз . Яна шу тарафи борки , илм ҳаёт учун . Сизнинг ҳаётингиз фақат илмга ҳизмат қилавермайди , буёғига илмингиз ҳаётингизга ҳизмат қилиши керак ... Бундан келиб чиқадики...

- Бундан келиб чиқадики, сиз дадамнинг менга насиҳат қилиб беришлари тўғрисидаги илтимосларини қойилмақом уддаладингиз , Омон ака...

Омон ака менга ҳайрат билан тикилиб қолдилар:

- Сиз... Сиз мени лол қолдиришдан ҳеч чарчамадингиз ... Ҳайратдаман , Фарида . Ахир... Қаердан билдингиз..?

- Билмадим , шундай туюлди . Тахмин қилдим ва ...
Тахминларим мени ҳеч алдамайди-да Омон ака. Шуниси одамни чарчатиб қўяр экан, шуниси.
Э майли , буларни қўйинг , Омон ака. Юқоридаги саволларингизга жавоб бермоқчийдим, тўғрироғи мулоҳаза билдирмокчийдим.
Мен яқинларим учун ор- номус, қадр - қиммат, шаън эканлигимни аллақачон тан олганман. Балки ... Балки эмас , айнан шунинг учун бу дунёда юрибман. Мен улар учун аллақачон ўзимни қурбон қилиб бўлдим . Менга шунча жонимни қийнаш , қўша - қўша илм билан шуғулланиш нимага даркор деб ўйлаганмисиз ҳеч ? Ким ва нима учун керак эди?! Ҳамма нарсаси етарли қиз кунини телевизор қаршисида вақтини сериалдан сериалга тақсимлаб, уларни кўриб ўтказишига ким монъелик қила оларди ? Айтинг , ким ... Мен эса фақат хабарлар ва янгиликларни кўраман. Шундаям якшанба куни ...( Кулган бўлдим)
Бу яқинларим ўйлаганим бўлмай нима ?! Мен аллақачон ўлиб бўлганман. Бугун бунга уч йил бўлди ... 15 - октябрь ... Уч йил бўлди . ( Мен ўзимни тутаман девдим , аммо бўлмади йиғлай бошладим ... Омон ака , индамас аҳволи меникидан яхшимаслиги қисқа- қисқа олаётган нафасидан аён эди ) Айтинг , мендек инсонни яна нима ўлдириши мумкин ?! Инсон ўлим шаробини икки марта тотади. Бири бу дунёда ўтганда. Иккинчиси у дунёда қиёмат олдидан... Менчи ?! Мени яна ким ва нима учун ўлдириши мумкин ?! Мен турмушга чиқишга тайёрман . Аммо айтишади-ку , "Осмон никоҳи ерга тушмаса , тақдирлар туташмайди" деб . Менинг шунчаки бахтим очилмаяпти , халос. Бу мени қайсарлигим эмас. Хозир уйга бориб шу эшикдан ким кириб келса шунга мени беринг десам , уйдагилар ҳам хўп дейишмайди- ку .
Мен ўз тақдиримни Яратганнинг измига топширдим. Кутяпман. Нени , кимни ... Ҳозирча мавҳум ... Аллоҳ ҳар нега қодир. Мен шу тўхтамга келдим ва анча таскин топдим...
Шунақа гаплар , Омон ака. Турмушга чиқаман. Фарзандлик бурчимни бажариш учун ҳам.
Аммо , мен турмушга чиқадиган инсон менга уйланишдан аввал ҳамма сиримни , тарихимни билиши керак...

#давоми_бор /67

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)


#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


15- октябрь 20**

Бугун Шуҳратнинг оламдан ўтганига уч бўлди , аниқроғи қабрга қўйилганига...
Ажаб , бари худди кеча бўлгани каби ...
Бугун... Шуҳрат билан ёлғиз қолгим келди. Институтга машинада келгим келмаганининг боиси ҳам шунда эди ...
Маърузаларимни ўқиб бўлгач режа қилганим каби Ўрда бўйига кетдим . Ўрда бўйи унчалик ўзгармаган. Ҳудди ўша кунги каби хазонрезгисига маст . Мен қадрдон ўриндиққа ўтиргач сумкамни кавладим. Бу дунёдаги энг ардоқли ҳамроҳим "Кўзларим йўлингда"ни олдим .
Мен деярли ёд бўлиб кетган кундаликни варақлашга тушдим. Қанча вақт ўтганини билмайман . Бир пайт биров ўриндиққа тап этиб замонавий портфелни ташлади . Бир чўчиб тушдим . Норози қиёфа бошимни кўтарсам :

- Омон акаааа.... Бу ерда нима қиляпсиз?!

- Разведка... - дедилар Омон ака ёнимга бамайлихотир жойлашар эканлар,- қарасам бир гўзал битта- битта қадам босиб соҳил бўйлаб кетаяпти . Хаёллари паришонга ўхшади. Шу парида бир гап бор шекилли деб мен ҳам ортидан эргашдим. Билсак бўладими , ул пари- пайкарни не безовта қилғон эркан ?

- Ҳа, йўқ... Ўзим шундай. Бир табиат гўзаллигидан баҳра олай девдимда ...

- Эҳ, ёлғонни эплолмайдиган синглим... Баҳра олай эмиш. Хафа бўлманг- у , сиз табиат у ёқда турсин , ҳаётдан баҳра олишни йиғиштириб қўйгансиз... Инсон энг аввало инсон. У фақат ўтмишга боғланиб яшамайди. Хар йиқилганда , ўрнидан яна туриб юриш унинг бурчи .

- Мен нима қилаяпман сизнингча ? - хўрлигим келди.

- Мен илмни айтмаяпман , Фарида , шахсий ҳаётингизни назарда тутяпман.

- Шу ерда ўзингизга ўхшамадингиз , Омон ака. Ким ким аммо сиз шахсий ҳаёт ҳақида... Умуман олганда устоз- шогирд анъанасига содиқман. Мендек шогирдни топиб бўлибсиз... - шу пайтда кулгини келганини қаранг .

Омон ака ҳам ёйилиб кулдилар :
- Эҳ, Фарида... Мен ёмон устоз бўлибман. Шу вақтгача " Устозни айтганини қил- у, қилганини қилма" деган оддийгина таълимотни сизга сингдира олмабман- а .

- Ха шуни айтинг ...

Омон ака жиддийлашдилар :

- Фарида , аслида мен гапни бехазил бошлагандим. Шунча йилдан бери танишмиз- а. Биз ҳар қандай гапни бемалол бир - биримизга айта оладиган ва тўғри қабул қиладиган даражага етиб бўлдик деб ҳисоблайман.
Нима дедингиз ?

Мени "тўғри" дегандек ишора қилдим

- Энди икковимизни вазиятимизни солиштирсак, бизда аҳвол бутунлай бошқача. Бунақа эътирозли тикилманг менга. Ҳозир , барчасини батафсил тушунтириб бераман .

@Xazon_Rezgi /66

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#YANGILIK

Куришни 7 кун ичида тикланг! Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍

"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/15
http://dexpress24.tilda.ws/kristall/15

(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Умид менга дафтарни тутқазди-ю, ўзи "мен ҳозир" деганча хонадан чиқиб кетди. Мен дафтарни олганимда қўлимда ҳали ҳам кофели чашкани ушлаб турганимни , у буткул совиб бўлганини энди сезибман.
Чашкани столга қўйиб, дафтарни очдим ...

Биринчи варағида :

"
#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
Абдуллаев Шуҳрат"

деган ёзувга кўзим тушди ва ... аста титроқ боса бошлади .

Иккинчи варақни очдим ...

Вооооййй. Дафтарнинг бир варағида менинг расмим ўзимга қараб кулиб турарди . Иккинчи варағида эса "Орзудаги ёр" деб номланган шеър ёзилганди. Ҳар иккаласини тагига қўйилган санадан мен донг қотдим . Бу тақдир бизни учраштирмасидан бир йил олдин қўйилган сана эди . У мени мактаб давримга тўғри келарди
Беихтиёр шеърни ўқий бошладим...

ОРЗУДАГИ ЁР...

Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим,
Етмиш минг томирда қонни берардим,
Тўрттала тарафинг қибла деса гар,
Тўрттала тарафим , ённи берардим.

Ҳаётим бўлсайди, ҳар битта фаслим,
Ҳар фаслим ичида гуллардан аслим,
Оппоқ субҳдан то шомгача таслим,
Ҳар битта оқшомим, ҳуфтонни берардим

У юрган йўлларда куй чалса жилға,
Юлдузлар жон талаш бўлмакка сирға,
Улардан ажратиб мен фақир зўрға
Пойига ишқ тўла осмонни берардим

Сўзласа ҳар сўзи жонни олгудек,
Хуморли ғамзаси чўғга солгудек,
Бир умринг кам деса , юз бор қолгудек,
Энг сўнгги нафасим -ниҳонни берардим

Қизғаниб яшардим кўрган тушимдан,
Тоқат сўрар эдим мажнун кишидан,
Ваъфони ўрганиб кўл оққушидан
Рашк тўла лиммо-лим уммонни берардим

Ғурурим , қадрим , номусим , орим,
Садқа қилар эдим ҳар неки борим,
Дердим кутганимча бор экан ёрим,
Садоқат уйилган хирмонни берардим

Бир ёрим бўлсайди, жонни берардим,
Жон не эркан? Жаҳонни берардим.
Бори- йўғим бари- имконни берардим
Резгиси собит ул хазонни берардим.

Мен бу шеърни ўқидим худди бошқа дунёларга тушиб қолгандек бўлдим .

Ваъфони ўрганиб кўл оққушидан...
Айтишларича , бу дунёда энг садоқатли жонзот бу оққушлар экан. Қай жуфти бўлмасин нобуд бўлса, иккинчиси ўзини ўзи нобуд қилар экан. Бири иккинчисисиз ортиқча бирон дақиқа яшамас экан.

Резгиси собит ул хазонни берардим.
Эҳ... Бу сўзлар ... Бу сўзлар билан "Хар бир дунёга келганнинг кетмоғи муқаррар. Куртак бир кун албатта хазонга айланишга маҳкум, собит , мен эса сен ёр учун жондан ҳеч иккиланишларсиз кеча оламан" деган маънони ўз мисраларига шунчалик жойлаган экан, Шуҳрат...
Шеърни ўқир эканман қулоғим остида гўёки Шуҳрат дил изҳори қилаётгандек эди...

Бир ёрим бўлсайди ... жонни берардим...

@Xazon_Rezgi /64

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Умр

Танишдилар…
Севишдилар…
Турмуш қурдилар…
Фарзанд кўрдилар…
Тўнғичи нимжонроқ эди. Касал бўлиб, кўп куйдирди…
Ўртанчаси ўйинқароқ эди… Қамалиб чиқди…
Кенжаси қиз эди… Эркароқ ўсди. Турмуши бузилди…
Бир куни эркак кечаси уйғониб кетди. Узоқ ўй ўйлаб ётди. Қараса, аёли ҳам уйғоқ экан.
ㅡ Онаси,- деди. ㅡ Дунёга келиб нима кўрдик ўзи?
ㅡ Билмасам, - деди аёли хўрсиниб…
Боботоққа борганимда қуриб қолган иккита дарахтни кўргандим. Иккаласи бир-бирига суяни-и-иб турарди...

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан


👉🏻 @xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tez kunda

✍️Xazonrezgi
🎙️Kumush Sirojiddin qizi

Obuna bo’lish uchun

Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube | Instagram |

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#АНОНС

Бугун соат 18:00 да Миллий ТВ орқали намойиш этиладиган ИҚРОРнинг янги сонида Шамсинур қаламига мансуб
#ЕТИМНИНГ_ ҲАҚҚИ номли теленовелласининг томоша қиламиз ☺️

Шамсинурга эса ютуқлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соянгга айланиб қолсайдим қани...😔

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Кофе , - деди Умид эшикни очаркан.

Ичкарида узун даҳлиз очилди . Даҳлизнинг икки тарафида тўрттадан хона бор эди. Умид ўнг қўлдаги иккинчи эшикка қўл узатди. Бу пайтда мен ғалати аҳволга тушиб қолгандим.
Мен ...бу ерда бўлганман. Аммо қачон... Билмайман. Бу ердаги муҳит менга жуда таниш. Мен Умиддан уч метр узоқликда туриб у қўл узатган хона ичида қандай буюмлар борлиги, қай тартибда жойлаштирилгани, хуллас миридан сиригача аниқ кўриб турардим. Мендаги бу ҳолат нималигини эса билмасдим. Ўзимга ўзим ичкарида киришим билан чап қўлда шифонер, кейин рўпарама - рўпара иккита диван, тўғрида дераза ва дераза раҳига суянтириб жойлаштирилган стол - стул , дераза токчасида биргина гул тувакда алвон рангда сада бўлиб гуллаб ётган ёронгул дея такрорладим .
Умиддан кейин хонага кирганимда айнан шундай манзарага дуч келдим. Аммо ажабланмадим... Сабаби кейинги вақтларда худди шу каби ҳолатларни кўп бошимдан кечираётгандим.
Умид чап қўлдаги диванга ўтирди . Менга ўтиринг дегандек тўғридаги диванга ишора қилди. Мен индамай ўтирдим ва Умидга тикилдим. Шу аснода бирдан...
Мен ақлимни еб қўйибман ! Бу ахир Шуҳратни ижара хонаси-ку! Мен ўтирган диван ( вақтинчалик бўлсада ) унга тегишли бўлган. Ундан ... ҳали ҳануз Шуҳратнинг ҳиди келиб турарди. Мен беихтиёр ундаги ёстиққа қўл узатдим ва уни қучоқладим. Ёстиқдан эрта баҳорда ёмғир ёққанидан кейин ҳавони тутиб кетадиган майсаларнинг ҳиди келарди. Бу ўша вақтдаги энг машҳур эркаклар атири "Тет-а--тет"нинг ифори эди .
Эшик аста чертилди ...
Хонага бир қўлида кичиккина патнисчада икки чашка қайноқ кофе ва бир тақсимча печенье кўтариб Наила опа кириб келди.
У индамай қўлидагиларни столга қўйди ва менга қараб:
- Ай-яй-яй-яй... деди ва бошини чайқади . Менимча у "эссизгина қиз " демоқчи бўлди шекилли.

Кейин Умидга юзланиб:

- Неме ашайсиз?! - деб сўради.

Умид :
- Оввора бўлманг, Наилапа. Биз кўп қолмаймиз ... Раҳмат - деди.

Наила опа қошларини бир кериб , нимадир демоқчи бўлди , аммо фикридан қайтди шекилли, бир хўрсинди-ю хонани тарк этди.
Умид менга кофе узатди :

-Олинг

Сўнг менга қарамай гапира бошлади:

- Фарида... Мен бугун сизга кўп нарсаларни гапирмоқчимасман. Асосийсини айтмоқчиман. Илтимос , сўзларимни бўлмай мени эшитинг. Чалғиб кетишдан қўрқаман...
Бугунги учрашув энг охирги имконият бунинг учун. Мен бугун сизга кўнглимдаги ҳамма иқрорларимни рўйи-рост , қандай бўлса шундайлигича айтмоқчиман. Беш йил ичида сизни кафтимдаги чизиғимдек танидим . Ҳозирги сўзларимни бошқа қизга айтсам у эшитмаган, эшишсаям ... Лекин сиз бошқа эмассиз . Сиз...
Хуллас , бир сўз билан айтаман. Сиз мени доимо "нега бу йигит ҳар доим тунд, қачон қараса бир нарсадан қуруқ қолгандек ўшшайиб юради" деб ўйлардиз- а ?!
Бунинг сабаби оддий.
Мен сизни севаман... Биринчи кўрган кунимдан , онимдан , лахзамдан бери ... Беш йилдан бери . Бирор соат сизни ўйламай яшадиммикан ?! Йўқ ... Аммо . Бу севги мени шунчалик тилкаладики ... Мен кўп бор ўзимга қарши чиқишга , ўзимни енгишга , севгимни юрагимдан юлиб ташлашга ҳаракат қилдим. Уддалай олмадим. Аслида сизни яхши кўриш осмондаги ойни узиш билан баробар эди. Ким ким Тошкентни манаман деган, ошиқлари сочлари толасидан кўп қизи, келиб келиб Қашқадарёнинг бир бурчагидан келган мендек тўпорини эътиборига арзитмаслиги шундоғам кундай равшан эди. Аммо юракка буйруқ бериб бўлмас экан. Мен сизни шундоқ яхши кўриб хаёлларимда бахтли бўлиб юришгаям рози эдим.
Биласиз ... Шуҳрат билан биринчи курсдан шу уйни ижарага олдик. Ўқишга тушганимни иккинчи хафталари эди ,чамамда. Бир кун ярим кечаси Шуҳратни уйқусираб гапираётганидан уйғониб кетдим. У тушида кимнидир чақирар , унга нималарнидир гапирарди. Эътибор бериб эшитсам у:
- Пари , Фарида ... деганича алланималарни гапирарди. Бир оз тинглаб аъзои баданимдан муздек тер чиқиб кетди . Ўша Пари сиз эдингиз. Ўша пайтда менга шунчалик алам қилгандики-и... Ўзим эга бўлмаган инсонни сизни шунчалик рашк қилган эдимки ... Кейинчалик тунги уйқусирашлар тез - тез такрорланди . Бир куни чидолмадим.

@Xazon_Rezgi /61

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

67 ming som kurs o‘rganib har kuni 100 mingdan 1 mln gacha daromad qiling😍😱 @shokhida_blogs isbot👇/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Узук  ҳам бежиримгина экан . Бирдан энг  охирги учрашувимизда Шуҳратнинг "Сизга сюрпризим бор, Фарида" деган сўзлари ёдимга тушди .  Бир машойихнинг : "Сенга аталгани қачон бўлса-да албатта  сени топиб келади" деганлари ёдимга тушди .  Беихтиёр бармоғимга тақиб кўрдим. У бармоғимга лоппа- лойиқ келди. Унга разм сола туриб бирдан ...

Узукга учта мўъжаз оппоқ кўзчалар ўрнатилган эди.

Бу- соғинч , умид , бахт ,  муҳаббат , ...

Бу ҳижрон, армон , айрилиқ , алам...

Шуҳрат...

       Кўзларимдан ёш қуйила бошлади. Сабур билан Аҳмаднинг овозларини эшитиб кўз ёшларимни артдим. Ўрнимдан туриб Аҳмадга "Салом" дегандек бош силкидим. У "Ассалому алайкум , опа " дея менга қайта салом берди. Тўғриси  Аҳмадни кўриб юрагим бир орзиқиб тушди.
     У охирги ойлар ичида анча улғайибди. Қадди-басти Шуҳратни илк бор учратганимдаги кўринишига жуда ўхшаб кетарди.

- Биз Латофатни узатяпмиз ,- Ҳафиза келинойининг сўзлари хаёлларимни тўзғитди, - тоғангиз "Кетма - кет аза одамни зада қилиб юборди, тўй қилиб аза йўлини кесайлик, кейин "Қиз боланинг тенги чиқса  текин бер" деган нақл бор деб туриб олдилар. Насиб этса кейинги ой тўй.  Латофат Нилуфар қизимга овсин бўлаяпти .Албатта келинглар.

     Мана гап қаерда экан?!

    Мен эрталаб уйдан чиқиб  , яна кимдир мажбурлагандек ортга қайтганим, анча вақтдан бери тортмамда тақилмай ётган тақинчоқларим ичидан бежиримликда боя тақиб кўргандан қолишмайдиган узугумга қарадим. Бу узук ҳам кўзли эди . Марказида оч пушти рангли юрак шакли бениҳоя дид билан ўрнатилган эди. Шуҳрат бир икки бор "Юрагимни тақиб юрибсизми?" деб кулганлари ёдимга тушди.

         Узоқ ўйланиб ўтирмай, ўша узукни бармоғимдан оҳиста чиқардим ва келинойига тутқаздим:

     - Бу кейинги кунларда эшитган энг қувончли ҳабарим бўлди. Суюнчиси мендан.

     Ҳафиза келинойи обдон тайсалладилар . Аммо мен ҳам сўзимда туриб олдим:

     - Йўқ деманг, илтимос. Мана мен ҳам  қуруқ кетаётганим йўқку,- дедим  учта кўзчали узукка ишора қилиб.

      - Занжир билан зирак ҳам сизники , - дедилар Хафиза келинойи таъкидлаганларича.

- Тўғри, булар ҳам меники. Шу вақтдан эътиборан , шундайми ?
- Ҳа , албатта
- Уларни эгаси мен бўлганимдан кейин нима қилиш ихтиёри менда бўлади, тўғрими?
- Ҳа , албатта. - дедилар Ҳафиза кеннойи тушунмаган оҳангда

- Унда бу тақинчоқларни ҳам  совға ўрнида Латофат ва Назокатларга қолдираман. Улар хам акасидан ёдгор сифатида , акаси  ҳалол ишлаб топган дастмоялари эвазига келган буюмни тақиб юришларини жудаям истайман.
Аслида мен совғамни олиб бўлганман. Менинг совғам сиз. Сизларнинг қайноқ қалбингиз.
   Менга бундан ортиғи керак эмас.

      Хафиза келинойи "Ош дамлаётувдим"  деганларига қарамай , самимий хайрлашганча йўлга тушдик.

* * *

Катта йўлга чиққач Сабурга :
- Паркентга келган одам бу ерни кабобини емаса , бу ерда бўлдим демаса ҳам бўлар экан , шу гап ростми ? - дедим кулиб

Сабур жонланди :

- Рост ...

- Бир сани меҳмон қилай , Сабур . Бугун ман "шедрий"ман.

- Гап йўқ!

- Битта шартим бор !

- Оббо, яна нима шарт ?! Уфф...

- Пиёз есанг орқа ўриндиқда кетасан...

- Калленг билан уришиб қолдингми , Пари ?! Кабобам пиёзсиз ейилар эканми ? Ўзинг емисанми , пиёзни ?

- Сан мани сўзларимни ўғрилама бу - бир!

Манга можна - бу икки!

Орқа ўриндиқдан ўтириб рулга қўлим етмиди - бу ...

- Уччч ...- Сабур кулди,  - Пари , сани росса яхши кўраман .

- Россалигамми ?!

- Тўғриси , россалигам...

@Xazon_Rezgi          /59

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#муножаат

РАСУЛУЛЛОҲ ,
УММАТИМ ДЕНГ...🤲

Қани дилим топса ҳаловат,
Кўнглим бўлса осмонларга тенг
Мен тамонга йўллаб шаъфоат,
Расулуллоҳ , умматим денг...

Савобми , ё гуноҳни тўплар,
Ўзин уммат атамиш кўплар,
Қўлингиздан Кавсарни хўплар,
Расулуллоҳ, умматим денг...

Муштоқдирман, соғинчда умрим,
Ҳар бир лаҳза, дақиқа, куним,
Ечилсайди армон тугуним,
Расулуллоҳ, умматим денг...

Бор дардларим олдилар насим,
Мадинага элтсин ҳисларим,
Аллохимга бўлайин таслим,
Расулуллоҳ, умматим денг...

Умрим ўтсин майли синовда,
Йиллар аро тикилсин довга,
Маҳшаргоҳда бир бор, бирровга,
Расулуллоҳ , умматим денг...

Аллохимнинг чексиз карами,
Ўн бор бахт нақд , берса бир ғамни,
Умидворман, мендеклар камми?
Расулуллоҳ, умматим денг...

Чин умматлик чексиз шарафда,
Энг олий бахт, энг олий нафда,
Бўлсам ҳамки, энг сўнгги сафда,
Расулуллоҳ, умматим денг...

Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ишқим ўзимни ёқур... 😔

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Подписаться на канал