xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Ушанда сачларинг ақариб кетган ( қойил, сочларим оқариб кетганини унча -мунча сартарош аниқлолмаган, бу табибни томир уришимни эшитиб билганини- чи) , кийин яра ташган , халиям безавта илади . Нафас етмайди , кўп - кўп . Шундақми ?!

Мен ҳайрон , лол бўлганча ҳа деб бош силкидим .

- Бу яман , жуда яман.

Хозиргина ҳурсанд бўлиб турган хўжайин жуда тушкунликка тушиб қолди .

- Нега ёмон, нимаси ёмон?!

- А нафас алмаса нимаси яхши , сен ҳам нафас олма-чи ?! Хар доим чала нафас алиб юр ?! Чо будеть.

- Умру ,- дедилар хўжайин жахл билан.

- Вот именно ! Я тоже хотель этого сказать . Но всё можно исправить .

Табиб ҳаммасини батафсил тушунтирди. Ҳозир ўн кунча нина муолажасини олишим , баҳорда эса икки ойча ҳаво алмаштиришга бирон узоқроқ қишлоқ жойга кетишим керак эмиш. Чораси бор , яхши бўлиб кетади деган сўзни эшитган хўжайинга жон кирди:

- Нима десангиз мен тайёрман , фақат уни тузатиб беринг .

31- декабрь 20** йил

Янги йилни оёқда чопқиллаб , ҳизмат қилиб кутиб олдим. Юриб кетганимдан , нафас қисишим анча яхши бўлиб қолганидан ҳамма ҳурсанд . Юзларимга қон югуриб қолди. Энди хўжайин ёлғиз қолганда Пари эмас, париваш деб чақираяптилар. Мени Шуҳрааааттт дейишимни кутяптилар шекилли . Мен айтяпман. Ҳар куни ... Фақат улар эшитмайдиган қилиб ...

1- март 20** йил
Баҳор келди . Чиройли сепини ёйиб , ўзини кўз - кўз қилганча баҳор келди. Кўкламойим кўкидан ҳаммага бир чимдим бера бошлади.
Умиджон дўмбоққина , ширингина бўлиб қолди. Унга ҳаммадан ҳам адаси яхши . Адаси ишдан келгунча бирам гапи кўпайиб кетадики . Ҳеч тугамайди. Адасига ҳам гап бермайди. Менимча уйда бўлган хамма ишларни сотади шекилли. Тинмасдан гу - гу лаб гапиради. Аммо биз уни барча гапига тушунамиз. "Яна нима бўлди ?" деб турамиз . У яна гапга тушади : гу - гу.

15- март 20** йил.
Дарахт гулласа бошланса керак деб турувдим ўзим ҳам. Яна нафасим қисаяпти . Бу сафар йўтал хамроҳлигида.
Хўжайин мени яна корейс - табибга олиб бордилар. У хўжайинни уришиб берди:

- Мении янимгамас, биран узакрак жайга алиб бар .

@Xazon_Rezgi /84

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Мен дадамнинг гапларига ҳа дегандек бош силкидим .

24-ноябрь 20** йил
Икки хафта ўтди. Хали- ҳануз оёқсизман. Тошкентда мени кўрмаган шифокор қолмади. Менга қўйилмаган ташхис қолмади. Мен олмаган укол , ичмаган дори қолмади. Қани зиғирдек нафи бўлса ?! Энг ёмони Умиджоннинг сунъий овқатлантиришга ўтиб қолгани бўлди. Мен олаётган айрим уколлар эмизикли аёлларга мумкин эмас экан.
Энг қийини хўжайинга бўлди. Кунлар совуқ бўлгани билан ҳали хўжаликда ишлари кўп эди. Аммо оғайнилари "шу вақтда ёнингда турмасак, қачон турамиз, бемалол келинга қаравер , пул- мул керак бўлса , мана биз тан " дейишибди.
Кеча бўлмади ... Йиғладим... Ўксиб , ўксиб йиғладим. Хўжайиннинг елкасига бошимни қўйиб узоқ йиғладим.
- Мени уйга олиб бориб ташланг, бундан буён сизнинг аёлингиз бўла олмайман, жавобимни беринг,- дедим .

Улар анча жим ўтирдилар . Ахири :

- Агар , менга нимадир бўлиб , тўсатдан оламдан ўтсам , ўша куни сенга жавоб . Ҳоҳлаган жойингга кетишинг мумкин. Ҳоҳлаган ишингни қилишингга руҳсат. Унгача мендан бу ҳақда бошқа сўрама ... Қайтиб бу мавзуда оғиз очма, - дедилар .

Қўлимга нимадир томди. Мен йиғлашни бас қилган эдим- ку, демак...

- Шуҳрааааатт.

Хўжайин жилмайдилар.
- Энди исмимни кейинги фарзандимиз туғилаётганда айтсанг керак деб ўйловдим...,- ҳа айтганча нега исмимни сансираб айтасан?! Нега Шуҳрат дейсан?! Шуҳрат ака десанг бўлмайдими ?!

Мен бурнимни тортиб тан олдим:
- Сиз акаммассиз . Сиз Шуҳратсиз ... Сиз...

- Нима мен ?! Ҳа тушундим , сени Шуҳратингман- да, тўғрими ?!

- Э , боринг- е...


10- декабрь 20** йил
Умиджон дўмбоққина бола бўлиб қолди. Мен ҳам тақдирга тан бергандек , аравачада иш қилишга ўргана бошладим. Аввалига хўжайин аравача олиб келтиришимга роса қаршилик қилдилар. Аммо мен қптъий туриб олдим.
-Бир умр бўйнизга осилиб юрмиманку, маймунни боласига ўхшаб , ундан кейин оёқларимниям шунда машқ қилдирмоқчиман, - дедим
Дадам аллақаёқдан аравача топтириб хўжайиндан бердириб юборибдилар. Ўзларини кўнгиллари бузилган шекилли, келмабдилар.
Хўжайин аравачага ўтқазиб қўйдилар , кенг ва узун айвонимизда ярим соатча юргазиб машқ қилиб кўрдим.
Бир маҳал кўчадан машина сигнали эшитилди. Хўжайин мени ётоқхонага Умиджонни ёнига олиб кириб қўйдиларда , ўзлари чиқиб кетдилар . Аммо зум ўтмай ҳовлиқиб қайтдилар :
- Отлан...
- Қаерга
- Оғайним Икром бир табиб топибди , бориб келамиз ...
- Хўжайиииин ...
- Эътироз билдирма , кўчада кутиб турибди ... Умиджонга ойижоним қараб турадилар.

Ўн дақиқаларда Илҳом акани машинасида Самарқанд Дарвоза тарафга кетиб борардик. Каттагина магазиннинг ертўласида мўъжазгина тиббиёт офиси жойлашган экан. Учинчи бўлиб навбатга турдик. Вақтимиз етиб ичкарига кирганимизда баланд бўйли ,чайир корейс киши бизни кутиб олди . Хўжайин мени хона четидаги кушеткага олиб бориб ўтказдилар
- Ким Владимир , - ўзини таништирди корейс. Биз сўрашган бўлдик. Хўжайин дардимни айтмоқчи бўлиб оғиз жуфлагандилар , у керек эмас деб қўлини силкитди . Кейин ёнимга келиб томиримни ушлади. Кўзини юмганча томир уришимни бироз тинглади .
- Хорошоооо- деди чўзиб . Кейин мени деворга қараб тикка тургазиб ушлашни буюрди. Хўжайин у кишини айтганини қилдилар. Оёқларимда туролмаганлигим учун хўжайин мувозанатимни ушлаб турардилар. Бир вақт корейс - табиб тиззасини кўзи билан белимга қараб бир тепди . Кўнглим озиб , шилқ этиб йиқилдим. Бурнимга нашатир спирти ҳидлатиб ўзимга келтиришганда, тепамда биринчи табибнинг кулиб турган юзи кўринди :
- Вот и всё , кизимка...
Унинг айтишича , тўлғоқ жараёнида умуртқамда жойлашган асаб толаларимдан бир қисми қисилиб қолган экан.
Энди бемалол юрса бўлади , фақат анчадан бери ишлатмаганидан оёғи ивишиб қолган , шунинг учун бирданига эмас секин - секин юришга тушсин
Биз раҳмат айтиб кетмоқчи бўлганимизда , яна тўхтатди.
Негадир бу сафар ўзбекчалаб гапирди. Қойил у ўзбекчада анчагина равон гапирар экан:
- Тўрт йилча алдин синда горманал бузилиш булган- а ?

@Xazon_Rezgi / 83

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

29- октябрь 20** йил

Бугунги тонг менга бир дунё совға билан келди. У дунёдаги энг ширин , энг азиз инсон ўғилчамни олиб келди .
У менга яна ... Шуҳратимни қайтариб берди . Менинг Шуҳратимни...

4- ноябрь 20** йил
Ёшлик вақтимда аллақайси китобда ўқигандим:" Бу дунёда ҳар қайси ишдан бирон якун келади . Буюк зот Аллоҳ бирни олса иккинчисини берар экан. Она раҳмига тушган фарзанд дунёга келса , она қорнидан ажралса , унга икки эшик ,яъни она сути бериларкан. Бола сутдан , яъни икки кўкракдан ажралса , унга тўрт неъмат берилар экан: ер , сув , ҳаво, олов. Вақти келиб инсон бу неъматлардан ҳам ажралса , тўрт унсур ўрнига жаннатнинг саккизта эшиги уни кутаркан...
Бирни ўрнига икки, ўн , етти юзни бергувчи Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин...

Тўрт йил ичида мен ҳаётнинг яна бир текис оқимига тушдим. Бу сафар ёнимда Шуҳрат ва ўғлим Умиджон бор ...

Умиджон...

Фарзандим туғилганда унга кўп исм қидирмадик . Дадаси "Ўғил туғилса - Умид , қиз бўлса - Умида қўяман деб ният қилгандим . Мен фарзандимнинг ва онасининг соғ- саломат бўлишига умид қилиб яшадим . Умид сўзи менга неча ойлар давомида қилган дуоларимни эслатиб туради" дедилар . Мен эса ўғлим дунёдаги энг яхши инсонлардан бири номини кўтариб юришидан бахтиёр эдим.

Умринг узоқ бўлсин, Умиджоним...

10- ноябрь 20** йил
Туғруқхонадан чиққанимизгаям беш кун бўлди. Аммо негадир белимни оғриши ҳеч босилмаяпти. Камига ҳаво етишмайди. Кун салқин. Уйга кирсам эшик - деразалар ёпиқлиги учун нафас ололмай қолаяпман . Пешонамни дувиллаб тер босади. Бахтимга Умиджон ювошгина. Қорни тўйса пишиллаб ухлайверади.
Кечаси билан ёмғир ёғиб чиқди . Белим қаттиқ азоб берди. Эрталабга яқин кўзим илинибди . Бир маҳал хўжайин секин туртдилар :

- Хоним , болани қорни очди ...

Мен кўзимни очдим , юзимни ювиб келай деб ўрнимдан турмоқчи бўлдим- у...

Орадан ўн дақиқа вақт ўтди. Ойижон тепамда пиқ- пиқ йиғлар , хўжайин лабларини қаттиқ тишлаб олган, додажон эса ётоқхонага киролмай, айвонда ух тортганлари эшитилиб турарди. Ўзим эса карахт аҳволга тушиб қолгандим .

Менинг оёқларим ишламай қолган, халқ тили билан айтганда шол бўлиб қолгандим.

Ярим соатга қолмай дадажоним ва ойижоним етиб келишди. Умиджонни қорнини тўйғазгач , уни қайнонам - ойижонга қолдириб , мени дарҳол номи чиққан касалхонага таниш шифокор қабулига олиб кетишди. Албатта мени хўжайин қўлларида кўтариб юрар , хатто касалхона ичида ҳам итариб юрадиган аравачага ўтказмай текширув учун у хонадан бу хонага авайлаб олиб ўтардилар. Мен бу орада қисматимдан , бошимга тушган яна бир синовдан ўксиб йиғлагим келар , аммо ота- онамни аяб, ўзимни тутардим . Орада тўҳтата олмаган кўз ёшларимни эса хўжайинни кўксиларига секин артиб олардим.
Кун бўйи касалхонада қолиб кетдик.

- Болааааммм . Қорни очиб кетдииии.

- Она доим болам дер экан- да, мен болам дейман, сен болангни ... - ойижоним чуқур ух тортдилар .

Хўжайин дарров телефон қилиб бердилар. "Бола тинч , ухлаяпти экан. Магазиндан ўзига мос бўтқа олиб келиб ичиришибди. Хавотир олмас , ўзимни ўйлар эмишман" . Анча кўнглим тинчиди.

Кун бўйи шифокорма- шифокор юриб бирор жавоб ололмадик. Таҳлил топширавериб тинкам қуриб кетди. Кечқурун уйга бирор натижа, жавоб ололмай, қандай бўлсам шундайлигимча қайтиб келдик.

- Фаридани , бизга беринглар, ўзим қарайман,- дедилар ойижоним.

Хўжайин дарров кескирлик билан жавоб қайтардилар:

- Уни эгаси менман, хафа бўлманг -у , хотинимни жўнатолмайман.

Шунда дадам:
- Кетдик онаси , Шуҳратжонни ранжитма. Боланг ҳомиладорлигида шунча дард билан олишганидаям бирор марта их дедирмади- ку қизингга, куёв сен билан мендан яхши қарайдилар, камига қизингни ўзиям кетмайди , ўйлашимча ,- дедилар

#давоми_бор. /82

Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


Кейинги сўзларимни анча ўзимни босиб олиб, лекин овозим титраган ҳолда давом эттира бошладим:

- Додажон, ойижон . Сизлар Аллоҳ илмидан яхши хабардор инсонсизлар. Ахир Аллоҳ бу дунёга қиёматгача келиши керак бўлган инсонлар руҳини яратиб бўлганман деб мархамат қилганку. Шунингдек, кимни ажали қачон, қаерда эканлиги ноаёнлиги ҳам маълум-ку. Мен Аллоҳ ҳадя қилган жондан кечолмайман. Унга ҳиёнат қилолмайман. Таваккалим Аллоҳга. Агар барчаси шифокор айтганидек бўлган тақдирда хам , қон томиримдан яқин бўлган буюк зот барчасини ўзгартиришига , мени ёрлақашига ишонаман... - Мен йиғлаб юбордим- Илтимос , мендан бошқа бу хақида илтимос ҳам , талаб ҳам қилманглар ...

- Омиин ,- додажоннинг гулдирак овозлари эшитилди :- Аллоҳ, сениям , бизниям юзимизни ёруғ қилсин, болам ... Аллоҳу акбар....


28- октябрь 20** йил
Ой-куним етиб қолди. Бу давргача уйдан кўра касалхонада кўпроқ бўлдим. Шифокорим мен билан олишавериб чарчаб кетди. Мен эса унга тилхат ёзиб беравериб чарчамадим. Мен ҳар сафар соғлиғимга хавф борлигидан огоҳлантирилганим ва ҳомиладан қутилиш учун жарроҳлик амалиётидан ўз ҳохишим билан воз кечганим, мабодо хунук оқибатлар келиб чиқса ҳеч ким жавобгар бўлмаслиги хақида бамайлихотир ёзиб берардим. Мен эсон- омон фарзандимни дунёга келтиришимни билардим, чунки тушларимда ҳар сафар гул - чечакларга тўлган қандайдир саҳнда кичиккина , ёқимтой Ўғил бола билан қўл ушлашиб юрганимни кўп кўрардим.
Аммо хўжайин жуда куйиб кетдилар. Ҳадеб бизни ўйлайверганларилан озиб бир аҳвол бўлиб қолдилар.
Мен бугун навбатдаги даволанишдан кейин касалхонадан уйга қайтдим. Хали фарзандли бўлишимга икки хафтача бор эмиш.
Уйга келгач кечгача у бу ишларга куймаланган бўлдим. Кечга бориб толиқиб қолдим. Кечки овқатдан кейин , бир амаллаб идишларни ювишга тураётсам , ойижон қўймадилар:

- Бориб бироз чўзилинг. Идишларни Севара ювиб олади.

Севара қайнсинглим . Бу йил ўн учга киради , жуда чаққон ва яхши қиз
Уйга киргач тошдек қотиб ухлаб қолибман. Ярим кечасига бориб ўз-ўзидан уйғониб кетдим. Бир оз хаёл суриб ётдим. Қанча вақт ўтганини англамадим. Бир вақт юрагим дупирлаб ўйнай бошлади. Бутун аъзои баданимда гўёки қоним қайнаётгандек, лоп- лоп қилиб уча бошлади ва ....белим.
Белим шунақанги қаттиқ оғридики ... Имммм
Хўжайин дарров бошларини кўтардилар :

- Фарида , нима юрагинг безовта қиляптими ?!

Мен қисқа - қисқа нафас олар эканман, гапиришга ҳам мажолим келмай бош чайқадим:

- Белим , белим...

Хўжайин дарров ўрниларидан турдилар :

- Кетамиз ... Мен машинани қиздирай...

Улар эшик тарафга юрар бехосдан бақирдим:

- Шуҳрааааат ...

Хўжайин ҳудди ўқ егандек сапчиб тушдилар. Ортларига шарт бурилиб ёнимга қайтдилар :

- Мени чақиряпсанми.... Меними ...?

- Шуҳрааааат, агар менга бирор нарса... Боламиз ҳеч қачон ўксиши керакмас... Ҳеч...

Хўжайин кўз ёшларимни артдилар :

- Пари , нега ўксиркан, ахир унда ҳеч кимда йўқ мукофоти бўлади, онаси , яъни Сен...

Мен уларни кўзларида ёш кўрдим , аста шивирладим :

- Мен, сизни яхши кўраман , жудаям ...

- Россалигаммасми ?

Мен қисқа қисқа нафас олар эканман, ҳушимдан кетаётганимни ҳис қила бошладим, Қўл оёгимдан мадор кетиб борар экан , бўғзимдаги сўзни айтишга улгурдим :

- Россалигам....

@Xazon_Rezgi /81

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

16- февраль 20** йил
Бир хафталардан бери ошқозоним оғрияпти . Ҳеч нарса егим келмаяпти . Овқатдан заҳарландимми десам , ўзи тайинли бирор нарса хам еяпганим йўқ. Институтга бугун боролмадим. Омон акага телефон қилиб , ишим чиқиб қолганлигини айтдим. Омон ака ҳам ортиқча суриштирмадилар . "Хавотир олманг, дарсларингизга ўзим қараб тураман" дедилар.
Тушликка шўрва солай деб қозонни тагини ёқдим ва унга ёғ сола бошладим. Ёғнинг арқондек эшилиб қуйилишига қараб бирдан... қаттиқ ўхчиқ келди. Оғзимни кафтим билан тутиб ҳовлига чопдим.
Гилос дарахтига суянганча ўхчир, аммо қайт қила олмасдим . Ўзи эрталаб хеч нарса егим келмай нонушта ҳам қилмаган эдим. Бу ҳолатимни ойижон кўриб қолдилар. Дарров ошхонадан муздек сув олиб чиқиб тутдилар:
- Ичинг , енгил бўласиз
Сувни ичиб озроқ енгил тортган бўлдим. Идишда қолганига юзимни чайдим. Сал нафас олгандек бўлдим- ей.
- Қизим, - дедилар ойижон айтайми , айтмайми деб бироз тараддудланиб ,- Аллоҳ суюнтиради шекилли бизни
- Нимага , ойижон... Нима учун бундай...
- Тахминим рост бўлса ,... Мен додангиз билан худо хохласа набира эркалаб қоламиз , яқин ойларда...

Нима... Мен она бўламан- ми? Мен... Менинг фарзандим бўладими ? ! Беихтиёр кўзларимга ёш келди.
Ойижон мени хонамга киритиб юбордилар. "Овқатни ўзим қиламан, сиз бир пас ўзингизга келиб олинг"- дедилар . Орада кўча бошидаги дорихонага ҳам чиқиб келибдилар. Ҳомиладорликни аниқлайдиган тестмиш олиб келганлари ...
Ойижон ажойиблар-да . "Мен ўзимни амаллаб тийиб тураман . Суюнчи хабарни ўғлимга ўзингиз етказинг , фарзанд - энг олий неъмат " , буни хабари энг саодатли хушхабар , айниқса биринчисида"-десалар бўладими .
Мен кечки овқат вақти ўтгунчаям хўжайинга бу ҳақида айта олмадим. Ойижон менга қараб , қараб қўярдилар .
Охири ёлғиз қолдик...

Хўжайин :

- Пари, тузукмисан. Рангинг бир аҳвол. Эртага ишдан жавоб олиб сени бир шифокорга олиб борсаммикан...

- Шарт эмас...

- Нега ...

Бир оздан кейин Хўжайин мени кўтариб олганча хонада гир - гир айлантирар, ора - чора "эх, хозир тоғли жойда бўлганимдами роса бақирардим" дердилар.
Бошим айланиб кетди. Улар ҳам буни сездилар шекилли мени аста диванга ўтказдилар:

- Менга қара, неча кундан бери яхши овқат емаябсан . Нимадир егин келяптими , айт . Ҳиротдан бўлсаям топиб келаман.

- Ҳиротга боришингиз шарт эмас. Ертўладан анор обчиқиб берақолинг , фақат нордонидан бўлсин, нооордоонидан...

Нега бундай дедим , билмайман. Кейинчалик ойижон "анорга бошингиз қоронғи бўлибди" дедилар .
Уч хафталарда уйдаги анор тугади. Хўжайин энди анорни бозордан таший бошладилар. Кеч бўлишини кутадиган бўлиб қолдим . Сабаби хўжайин анор олиб келадилар . Менга . "Галава черный" аёлларига... Улар мени ҳеч ким йўғида шунақа аташга ўрганиб олибдилар. Менга фарқи йўқ. Нима десалар ҳам анор олиб келсалар бўлди...

@Xazon_Rezgi /79

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Айрим саволларга жавоб

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Эркак киши токи қўшиқ куйламас ва рақсга тушмас экан эркакгилича қолади".

Умар родияллоҳу анҳу

-Олдинлари уммат эркаклари қўшиқ куйлаб, рақсга тушишмаган
...
-Ҳозир ҳам шундай!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

19- декабрь 20** йил
Эртага тўйим . Одатда турмушга чиқаётган қизларнинг аскариятининг бу вақтда бахтдан боши айланган , еттинчи осмонда учиб, юлдузларни қучиб юрган бўлади. Мен бу ҳиссиётни қаердан биламан?! Шуҳратнинг биргина совчи жўнатаман деган сўзларига қанча бахт таъмини тотиганим рост эди . Агар ўшанда тақдир чархи тескарисига айланиб кетмаганда ... Мен буни тасаввур ҳам қилмай қўйдим.
Бугун эса ўзимни худди тошдан йўнилган қўғирчоққа ўхшатмоқдаман. Гўзал ва буткул ҳиссиз. Эртага янги оламга қадам босаман. Агар гапнинг тўғрисини тан олиб айтадиган бўлсам , қадам босишга мажбур бўламан. У оламдаги ҳаёт менга осон кечмаслиги аниқ. Ахир шу вақтгача кўнглим эгаси моддият дунёсида бўлмаса- да, руҳият дунёсида мендан бир лаҳза узоқ бўлмаган. Янги ҳаётимга эса уни олиб кетишга ҳаққим йўқ. Мен ҳамма китобларимни янги келинлик ҳонадонимга жўнатиб юбордим . Уйда фақатгина "Кўзларим йўлингда" дафтарим қоляпти. Уни яхшилаб ўраб , иш столим тормачасига қулфладим. Калит мен билан кетади. Билмадим , қачон фурсат етилар экан . Ўша вақтдагина уни олиб кетишим мумкин...
Мен энди бошқаларга тегишли бўламан. Мени бошқалар олиб кетишади.

Мени олиб кетди бошқалар...

Мен бу қўшиқни кейинги кунларда жуда кўп тинглаяпман... Хонанда айнан мен учун куйлагандек бўлган экан.

Йўлларингга жонимни тўшаб,
Ширин каби, Лайлига ўхшаб,
Зор-зор кутдим, титраб-ла қақшаб,
Мени олиб кетди бошқалар...

Сарвдек қаддим дол бўлиб кетди,
Озорингдан шол бўлиб кетди,
Андуҳларим осмонга етди,
Мени олиб кетди бошқалар...

Хижронингда хаёлинг ҳамдам,
Унутмоғим душвордир эркам,
Кўп олишдим ўзим билан хам,
Мени олиб кетди бошқалар...

Кипригимда ёш қотди, тинди,
Ўкинчлардан фойда йўқ энди,
Севги синди, муҳаббат синди,
Мени олиб кетди бошқалар...

Кўнглим йиғлар , юрибман сархуш
Кўрган куним бўлиб қолди туш,
Етмаганим энди хайр хўш !
Мени олиб кетди бошқалар...

Етмаганим энди хайр хўш !

Етмаганим ... Етмаганим...

#давоми_бор /77

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

2- ноябрь 20** йил
- Қизим , касалхонага бир бориб куёвни кўриб келсанг бўларди .

- Бормайман.

- Нега ?!

- Ўша куёвингиз мендан сўраб уришибдими бошқалар билан.

- Вой , бу нима деганинг қизим , сени деб уришибдику...

- Шунинг учун хам бормайман-да, ойижон. Худо кўрсатмасин унга бирор нарса бўлиб қолса , мен айбдор бўлиб қолармидим. Бир умр бошим маломатга қолмасмиди. Бу йигитнинг феъли тезга ўхшаяпди. Билмадим , бу кетишда ҳаётим қанақа кечаркин ...

- Яхши ният қилавер , қизим ...

- Майли , пешонамдан кўрарман, ойижон. Аммо касалхонага бормайман. Моматалоқ афти- башарасини кўриб ўзимни айбдор ҳисоблагим йўқ.

- Ўзинг биласан , қизим. Тўйларинггаям бир ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Ишқилиб синган ерлари битсин- да.

Мен ойижонимга " нима тўйда кетмон чопармиди, юради талтайиб" демоқчи бўлдим- у , индамай қўяқолдим . Ўзи шундоғам мени деб шунча эзилганлари етар.

Хонамга кирдим. Юрагим сиқилди . "Кўзларим йўлингда"ни олдим. Керакли саҳифани қидирдим. Мана ўша саҳифа. Шуҳрат "мен ва домла Сафаров суҳбатлашган , кейин бутун группага ёппасига баҳо қўйиб берган куни ёзганлари" ...

Институтга келганимда Сабур ҳовлиқиб кутиб олди :
- Шуҳрат , Пари Сафаровни ёнига кириб кетди .
- Нима қилибди кириб кетган бўлса , имтиҳон бўлгандан кейин киради- да.
- Э , саниям ҳеч гапдан хабаринг йўқ экан-да .
- Нима гапдан ? Тушунтириб айтгин.
- Бу кўзинг гўлаймай ўлгур Сафаров Парини яхши кўриб
қолган чиқар. Пари унга янги йилдан олдин ўз ўрнини кўрсатиб қўйган экан . Бу далли бутун аламини имтихонда олишга сақлаб қўйибди. "Ҳеч кимни имтихонга киритмайман , сабабини Паридан сўранглар " дебди. Пари келибоқ бу гапларни эшитди- ю, ичкарига кириб кетди.
Нима ?! Мен йўғимда Пари билан шунча гап бўлибдими?! Мен уни ҳатто бир тола сочини шамоллардан қизғонаман. Бу ифлос ... Агар уйланмаган йигит бўлгандаям майли эди . Ха энди йигитчилик-да дердим. Икки боласи бор , ёши биздан бир неча ёш катта бу сўқимтабиатга эркаклик назариясидан дарс бериб қўйишим керакга ўхшайди.
Муштларим ўз - ўзидан тугилди. Шу вақт Пари чиқиб келди. У кулишга ҳаракат қилар, ўзини ҳеч нима бўлмагандек тутишга уринарди- ю , аммо юзлари қишнинг совуқ кунидаям бўғриқиб кетганди.
Ундан нима гап деб сўрамадим. Ичкарига кирганда Сафаровнинг ялтиллаб турган башарасига шунақанги боплаб тушургим келдики, аранг ўзимни тутиб турардим.

Эртасига кечки пайт Сафаровни Самарқанд Дарбозадаги уйидан қойиллатиб обчиқиб кетдик. Дўстим Козим қассобга бу ишлар чўт эмас. Тошкентдан чиқаверишдаги канал олдида тўхтаб , уни судраб тушганимизда Сафаров дир- дир қалтирарди. Синфдошларим мени йўлатишмади . Таниб қолиб ўқишингда муаммо бўлмасин дейишди . Козим мол сўядиган пичоқларини бир даста қилиб олиб олган экан. Атайдан Сафаровнинг тумшуғини олдига олиб келиб бир- бирига ишқалаб чархлай бошлади. Шунинг ўзидаёқ Сафаровнинг бўлари бўлиб бўлди." Айбим нима?" деди- ю , хушидан кетиб қолди. Роль ўйнаяпти десак , ростдан эси жойидамас. Куйдиргини ўзига келтириш бир азоб бўлди . Козим: "э эркак зотига иснод келтирмай ўл , Шуҳрат юзингни беркитмасанг хам бўлади. Бунақалар ... Агар бу хўкиз аёл бўлганда точна боласи тушиб қоларди " деди сўкиниб . Сафаровни ўзига келтиришганда тепасида мени кўриб ҳайрон қолди : " Абдуллаев сиз ?! Ахир нима учун?! " Мен ҳам шартта "Усмонова учун ! Фарида учун" деб ўзимни тутолмай тепиб юбордим . Сафаров "их " деганича чангак бўлиб қолди. Мен ўзимни тўхтатолмай қолдим. "Ифлос , нима хаққинг бор мени Фаридамга кўз олайтиришга. Мен уни ойдан, юлдуздан, тонгги шабнамдан қизғанаман. Мен уни ҳатто ўзимдан қизғанаман. Фаридам менинг кўнглим каъбаси , бутун дунё бу- бу Фарида , Фарида бу - бутун дунё. Менинг дунёимга тикилган кўзларинг , гап отган тилларинг бирма- бир ҳаммасига жавоб беради . Хаммасига.
Сўзларимни эшитиб турган Козим яна пичоқлари билан бостириб кела бошлади . Бу гал Сафаров нақд бир соат ўзига келмади. Сафаровни махалласини бошига ташлаб келар эканмиз , Козим,: "Шуҳрат, оғайни ўша қизни шунчалик яхши кўрасанми ,

@Xazon_Rezgi /75

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

14 - ноябрь 20** йил

Бугун Шуҳратга унаштирилганимга бир хафта бўлди. Фотиха тўйимиз ортиқча дабдабаларсиз ўтишини ўзимиз ҳоҳладик. Ҳамма ҳашамат тўйда бўлади дедик сўраганларга .

* * *
Нонушта пайти акам гап топиб кирдилар :
- Шуҳратни дўппослаб кетишганмиш . Воқеа кеча кечқурун бўлибди. Бўлажак куёвни иккита қовурғаси синибди , лаблари ёрилиб , қовоқлари шишиб юзини тўсиб қўйганмиш. Хозир касалхонада экан.

Хамма менга қаради.
Мен индамай чойимни хўпладим .
- Нима бўлибди экан ?! Хабар олиб келишимиз керак ,-
Ойижоним ташвишли овозда гапирардилар, кейин менга қараб сўрадилар:- яхши йигитмиди ўзи , гап- сўзлари жойидамиди ?!

- Билмасам , - елка қисдим мен.

- Нимани биласан , ўзинг ?!- сўрадилар жиғибирон бўлиб ойижоним.

- Сизлар билганчалик маълумотни - дедим мен бамайлихотир. (Аслида ич- ичимдан ҳунобим ортаётганди)

Касалхонага бориб келган ойижоним билан акам ортиқча ҳеч қандай маълумотни билишмай келишибди. Билишгани Шуҳратни қандайдир маст йигитлар калтаклашганмиш. Шу. .

Менга тез орада батафсил маълумот келишини билиб турардим. Ички сезгим ҳар сафаргидек алдамади . Кўп ўтмай ҳовлида Улуғбекни етаклаб Ойбек кўринди.

- Болам сани соғинибди - деди менга кўзини қисиб.

-Келинглар ,- уларни меҳмонхонага таклиф қилдим.

- Овора бўлма , Пари . Қорнимиз тўқ. Улуғбек ҳам яқинда каша еб олган.

Улуғбек , хона бурчагида турган Севинчнинг ўйинчоқларига талпинди. Ойбек уни қўлини қўйиб юборди . Ўзи ўғлининг ортидан қараганча сўзлай бошлади:

-Хуллас , Париой билиб турибсиз- а, мени нимага чиққанимни. Мен эса ҳойнаҳой Пари мени кутаётгандир деб келавердим. Гапни қисқа қиламан. Куёв бола Шуҳратбек Собирбойваччанинг гапирган гапидан хабари бор экан. Фотиҳаларинг ўтганидан кейин пойлаб юриб Бойваччани йўлига чиқибди."Авваллари Фарида менга бегона эди , энди унаштирилган қизим, яқинда ҳасми- ҳалолим бўлади. Сен уни устидан қандайдир гапларни гапириб қўйибсан. Энди гапингни қайтариб ол . Мен у қизнинг шаъни учун жавоб бераман. Яхшиликча кўн , оқибати ёмон бўлмасидан"- дебди. Собирабойвачча эса "Мен эркакман , айтган сўзимдан қайтадиган ... эмасман" дебди. Шунда Шуҳратбек "Шу ерда адашдингиз, брат . Эркакман деб кўкрагига урган эр как , бировни қизини ортидан бунақа гапларни гапириб юрмайди. Лозим кийганларни гапи бу , агар ўзингизни опа-сингилларингиз тўғрисида шунақа гапларни эшита оламан десангиз бу бошқа гап " деган экан , Собир бойвачча олдидаги йигитларга " босс" деворибди. Шуҳратбек бир ўзи бештаси билан олишишдан қўрқмабди . Шунақа гаплар.

Мен Ойбекнинг сўзларини эшитиб бундан бир неча йиллар олдин домла Сафаров билан бўлган воқеани эсладим . Ўшанда у Шуҳрат мени шаъним учун ҳеч нарсадан тап тортмаган эди- я .
Буниси эса ундан ҳам ўтиб тушибди .

- Қизиғини эшит Пари, энг қизиғи буёқда. Хуллас , бойваччаниям , унинг тўртта гумаштасиниям мелиса обориб тиқиб қўйган экан. Биласан, группавойга жазо қаттиқлигини.
Шуҳрат касалхонадан, мен билан уришган булармас, мен буларни яхши танийманку, улар бошқа эди . Бу йигитлар қайтанга мени тарафимни олишгани учун у ер бу ери шилинган деб ҳаммасини қутқариб қолибди. Собирбойвачча мелисахонадан чиқиши билан тўғри касалхонага борибди. Шуҳратга "Ман эркакга эркакман . Гапимни қайтариб олдим . Фақат битта шарт билан. Агар Фарида сенга турмушга чиққанидан кейин ақалли бир маротаба кўзида ёш билан уйига келса , билиб қўй айтган гапим қайтадан кучга киради " дебди.
Шуҳрат : "Сен бир маротаба деб катта гап айтвординг, Фарида ярим маротаба ҳам уйига йиғлаб бормайди, йигит сўзим " деганмиш.

Ойбек шунча кўп маълумот олиб келибдики , бошларим айланиб кетди.
Шуҳратнинг бу ишларига на куйишни , на қувонишни билмасдим.

@Xazon_Rezgi / 74

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
​​
23- октябрь 20** йил

Бугун Собир бойвачча мени махалла бошида кутиб олди .
Тўғрироғи оппоқ мерсини йўлимга кўндаланг қилиб тўсиб олди. Начора ... Қачон бўлса ҳам гаплашишим керакку.
Машинамдан тушмай ойнасини қиялатдим:

- Привет , лунатикам !

Собир бойвачча мендан бунақа муомалани кутмаган эди шекилли довдираб қолди , бироздан кейин лаб-лунжини йиғиштиролмай илжайди:

- Ваалейкум ассалом , пари қиз . Эшитишимча оппоқ отли шаҳзодани кутаётган экансиз , шунга бир келувдим.
У машинасини кўзда тутди шекилли. Мени эса энди роса томоша кўрсатгим кела бошлаганди:
- Ким айтди сизга бу гапни . Лекин тўғри айтибди. Ҳақиқатдан ҳам шаҳзодани кутяпман . Аммо қани у ?

Мени гапимдаги "сен- отсан" деган маънони тушунган бойваччани кўзи ола- кула бўлиб кетди. Тишлари орасидан чирт этиб тупирганча вишиллади :

- У қиз одаммас дейишганида ишонмовдим

Бойвачча мени бопладим деб ўйлади шекилли , истеҳзоли тиржайди .
Мени боплаб бўларканми , мени- я?
- Ким айтган бўлсаям тўппа - тўғри айтибди. Сиз одам эмас , балки ундан ҳам аълоси билан гаплашаяпман деб бемалол фахрланишингиз мумкин. Мен билан гаплашиш ҳаммагаяммас- да. Айтганча , мен хақимда бу гапни қаерда эшитгандингиз ? Мабодо чойхонадамасми ? ! Шунинг учун , мен ҳақимда "палон қилмасам , одаммасман" деганмидингиз ? ! Бекор айтибсизда шу гапни . Одам бўлмай қолсангиз менга ,яъни қиз болага тенг келиб қоласиз-да !? Бу сиздек бойваччага ярашармикан ?! Бииир ўйлаб кўриш керак. Мулоҳаза юритиш керак. Бунинг учун чуқур мушохада кучи керак...
Гапира туриб секин қарасам бойваччанинг юзидан қони қочибди. Менга қараб бақрайганча қотиб қолганди . Яхшиям телефони жиринглади . Бўлмаса мени лекциямга қанча тоқат қиларди.
У қўнғироққа "ҳозир кетаяпман" деб жавоб берди- ю , менга "томи кетган" маъносида боқиб :
- Гапимиз ҳали тугамади , яхши қиз - деди.

- Как жаль, мен ҳам сиз билан яна гаплашишни жуда интизор бўлиб кутаман - дедим.
Собир бойвачча махалла ичкарисига қараб кетди. Ортидан эргашдим. Узоқдан дарвозамиз ёнида турган онаси , аммаси ва ойижонимларни кўрганимда ҳаммасини тушундим . Бойвачча уларни иккинчи марта совчиликка олиб келган экан-да .
Мен уларга эътибор ҳам бермай, машинамни тўғрига ҳайдаб кетдим.
Тўртинчи эшик ёнига етганда сигнални босдим.
Улуғбек шундоққина остонада ўйнаб турган экан . Чопиб чиқди:

- Паайиий, паайиий телли .

Акаси Отабек дарров уришди :
- Хола дегин , ўласан адам уришалла сани

Бу пайтда мен Улуғбекни ёнимга ўтказиб олган , унга банан артиб бераётган эдим :
- Оташ , асалим, ойингга айтиб чиқ , мен сенларни бугун бир уйимга мультик кўришга обкетмоқчиман. Укаларингниям чақир.
Болалар билан кечки тўққизларгача мазза қилдик. Мультфилм кўрдик, Севинчни лего ўйинчоқларини бир уй қилиб ёйдик. Севинч ҳам роса яйради.
Ойбек чиқиб: "Кетдикми , солдатлар" деганда энг биринчи Улуғбек отланди:
- Тетти ада, аям йи- йи тилади .

Вой қарқуноқ-ей , онаси хавотир олаётганини бола тилида тушунтиришини- чи ...

Уларни кузатгач, хонамга ойижоним кириб келдилар ...

- Келинг , ойижон.
- Болали уй - бозор , файзиям бошқача.- улар бироз тўхтаб гапларини давом эттирдилар ,- Қизим, боя совчилар келганини кўрдинг. Мен уларга секин , муомала қилиб " йўқ" жавобини айтсам , аммаси " бор- йўғи " битта қари қиз бўлса шунга шунча ихтимат шартми дегандек ... - ойижонимни товушлари бўғилди. - дилимни ёмон оғритди.
- Айтмадизми , мани қизим асал, йиллар ўтсаям айнимиди деб...- ойижонимни юпатмоқчи эдим , аммо бадтар хўрликлари келиб кетди:
- Қизим , қиз бор уйга шоҳ хам , гадо хам келаркан...

#давоми_бор / 72

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

- Пари, қачон турмушга чиқасан?

Ойбекнинг дабдурустдан берган саволи дилимни ранжитди:

- Сенга нима?

- Одамлар гапиришаяпди, шунга?

- Менга нима?
- Пари , аслида сени хафа қилмоқчимасдим ,аммо.
- Гапиравер , хафа бўлиш ёшидан ўтиб бўлдим , гапиравер...

- Пари , сани эсимни таниганимдан бери танийман. Бир инсон сифатида яхши кўраман. Атрофингда бўлаётган гап- сўзлар мени...

- Мақсадга ўт , гапни ўрайвермасдан.

- Хуллас ... Хуллас Собирбойвачча сен ҳақинда ёмон гап гапирворибди. Катта гап гапирворибди . У... У...

- Уффф, намунча чайналасан ? Нима - У ? Нима дебди?

- У "Шу Парини бир кун бўлсаям хотин қилмасам , одаммасман " дебди

- Э , шунга шунчами ? Собир бойваччанг ўзи одаммас-ку. Шуни энди официальний эълон қилибди-да . Эътибор беришга арзимайди. Хавотир олма...

- Пари , бу ҳазилмас. Бойваччанинг балодан хам қайтмаслигини ҳамма билади . Ўзи ёшликдан сани яхши кўрарди. Мактабдан кейин неча йил қаерларда даф бўлиб кетди , ёлғиз ўзига аён . Мана икки ойдан бери пайдо бўлди-ю, хар чойхонада ичиб олиб шу гапларини айлантириб ётибди .
Сан у билан хазиллашма. Амакимлани, яъни дадангларни қўллари узунлигига ҳам ишонма. Бунақа газандаларни қўлидан ҳар бало келади.

Мен қўл силтадим:
- Билганини қилсин ...

- Ўзиям росса кучайибди . Бўйнига тақволган троссини қара. Бошмолдоқдай келади-я қалинлиги ...
Ойбек ўзини бошмолдоғини кўзи олдида бир айлантириб кўрди. Кулгим қистаб кетди.
Беихтиёр:
- Э , ўша троссига от тепсин ...- деворибман.

Ойбек, букланиб қолгунча кулди:
- Қаердан олсан-а шунақа гапларни ? Уни троссига от қанақа қиб тепади ?

- Билмасам . Талабалардан эшитгандирман- де... Қанақа тепишини қаердан биламан...,- дедим жилмайиб . Энди бу гап ўзимгаям таъсир қилди....

Аслида биздан уч синф юқори ўқиган Собир бойвачча аллақачон атрофимда айланиб юрганига, хаттоки институт эшигигача бориб ўзининг мерседесида ўшшайиб ўтирганига бир неча бор кўзим тушганди.

-Ойбек , хавотир олма , пешонамга ёзилгани бўлади...

* * *

Ана бўлмасам . Бунча тез ?!
Учрашувдан қайтганимда остонада икки аёл ва уларни кузатиб чиққан ойижонимга тўқнаш келдим. Дарров танидим! Собир бойваччанинг онаси ва аммаси . Демак, булар совчилар. Улар билан салом - алик қилмасликнинг иложи йўқ эди. Саломлашиб аста ўтиб кетдим. Бойваччанинг онаси жуда мулойим , ҳокисоргина аёл . Аммо кервоз аммаси , индамаса дунёни кетига ўт қўйворадиганлар тоифасидан.
Мени елкамга қўлини қоқиб кўришаётгаям , бир чимирилиб "ҳм" дейишни унутмади. Бу менга "бизни совчи бўлиб келганимга ўзингни еттинчи осмонда ҳисобла" дегани бўлса керак.

" Пишмайдиган савдо". Бу ойижнимнинг вазиятга берган баҳолари эди . Улар мулойимлик билан совчиларга рад жавобини ҳарчанд бермасинлар, амма тушмагур баланддан келибдилар "яхшилаб ўйлаб кўришимиз керакмиш"
Дадам ойижонимга кўп гапирмадилар :
- Йиғиштир ...

@Xazon_Rezgi /71

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Китоб ўқишнинг таъмини билганлар билади-ки, китоб ўқиш денгиз сувини ичишга ўхшайди.
Ичганингиз сари чанқайсиз, чанқаганингиз сари ичасиз.

Ҳикмaт Анил Ўзтекин


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

-Кел, меҳмонхонага кир.

Ойбек бемулозамат кириб стулга ўтирди:
- Қани , омин, мен келдим бало келмасин.

- Тшш, Ойбек илтимос , секинроқ. Севинчни уйғотворма . Кечаси билан йиғлаб чиқди- дедим мен бир ёшлардаги жиянчамни назарда тутиб .

- Бола деган йиғлаб- йиғлаб , юмалаб- думалаб катта бўлади-да .

- Тиши чиқаяпти , шунга икки ,уч кундан бери тоби бўлмаяпти ...

Ойбекнинг бир зумда ранги ўзгарди:
- Оббо , жони қийналибди-да бояқишни...
У бироз ўйланди , стол устида вазада турган меваларга қаради

- Ол , Ойбек. Яқинда ювганман. Артиб ейман десанг ана пичоқ билан ликобча

Ойбек ҳижолатомуз жилмайди:

- Пари , ўтган куни кечқурун соат ўн бирлардами , билмадим Улуғбек бир тўпалон қилса де . Телевизордаги мультида маймунни банан евотганини кўрган экан. Бир ухлаб туриб , тушига кирганми билмиман , бир жанжал қилса десанг "Банан , банан" деб . "Шу пайтда санга бананни котта холангникидан олиб бераманми?" десам , "Пайиий , Пайиийда бооой" дейди. Эсида қолганини қара

( Мен Ойбекни ўғилларини ичида айниқса шунисини кўпроқ яхши кўраман. Уч ёшларга кириб қолган бу болачасини айни ширин бўлган вақти. Бир хафтача олдин Тўрабек билан кўчада қўл ушлашиб юрганини кўриб уйга олиб кириб ярим соатча ўйнатиб ўтирувдим. Ўшанла мева еганини эсида қолган экан-да.)
Бир кўнглим шарт уйингга чиқийми дедим- у...

Юрагим ивишиб кетди:

- Ойбек, айтгин қачон одам бўласан ? Бола бечорани изиллитиб қўйиб , "дедим- у"га нима бор ? Бор жўна кўзимга кўринма ...

( Ойбекнинг жуда ғурури осмонда-да. Бировдан ёрдам сўрашни ўзига ҳақорат деб билади. Шунинг учун кўпда дадам атаганларини махалла оқсоқолига тутиб, "Тепадан келди деяқолинг. Ўзини қарздор ҳис қилиб бўйни эгилмасин, камига мен берганимни билса шундоғам олмайди " дея тайинлардилар )

Ойбек кўзлари яшнаб кулди :

- Э, Пари нима девоссан бизни хотинни ?! Уни Лобар деб қўйишибди. Ўша куни қайноғам катта-катта тўртта патир олиб келгандилар. Ўшандан бир бўлак қолганди.Бир зумда ошхонага чиқиб ўшани банан шаклида кесиб озгина шакарли сувга ботириб "Ма банан, тойчоғим" деб обкеб берди. Улуғбек ,озгина тишлади- ю "Тереймас банан" деб четга суриб ухлаб қолди. Лобар тушмагур "Адаси, яхшиям олма сўрамади , қаттан олардим" деб кулса де .

- Ке, Ойбек , шу учрашувга бормай қўяқолийлик. Ундан кўра болларингни обчиқ , биззикида ўтирамиз .

- Бекорларни бештасини ебсан. Синфдошларимиз бизни одам деб кутишвотти. Шунақа ўзингни четга тортвурсенг сондан чиқиб кетасан. Бўл тез . Санга беш мунут муҳлат . Тулпоримда кутиб тураман. Давай ...
Ойбек юзига фотиха тортиб кўчага йўл олди.

* * *
Айтган эдим- у , бунақа ўтиришлар менга эмас деб . Бир соатда толиқиб қолдим. Бугун якшанбалиги учун кеча туни билан китоб ўқиб чиққандим. Орада Севинчга вақти- вақти билан қарагандим.
Синфдошлар гапга тушиб кетишган , асосий мавзу иш, оила, рўзғор ва албатта қайнона ҳақида эди. Пайт пойлаб рестораннинг ташқи сатҳига чиқдим. Бўш креслрларнинг бирига чўкиб , кўзларимни бир зумга юмдим.

- Музқаймоққа таъбингиз қалай?

Ойбек тепамда пломбир ушлаб жилмайиб турарди.

- Э , роса тўқман , нима қилардинг оввора бўлиб.

- Атайдан олдим. сен музқаймоқ билан овора бўлсанг , мен гапларимни гапириб олардим.

- Тинчликми , қанақа гап?

@Xazon_Rezgi /70

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😯 Hoy hoy hoy sekinroq sarpo koʻrmaganmisan  namuncha qizim.

🤩-- Oyi bularni chiroyliligini qarang, kelinoyim bu fasonlarni qayerdan topgan oyi. Odamni koʻzi quvnab ketadiyu🤩🤩🤩

🥰--Haaaa qizim menam soʻragandim  sarpolarizzi fasonini qayerdan topdiz deb, kelinoyingni aytishicha bitta kanal bor emish nominiyam nima dediya
FASONLAR dedimiey ANDOZALAR dedimiey.

😍 Oʻsha kanaldan olarkan, yanachi u kanalda tikuvchilikniyam BEPUL oʻrgatisharkan, qara kelinoying menga koʻylak tikib berdi, senam tezroq ulanib olgin qizim.
👉 /channel/+EzLAVqpo_lswYzYy
👉
/channel/+EzLAVqpo_lswYzYy

Hamkorimiz:👉 Tikuvchilik sirlari 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Birgina kanal orqali ajoyib hunarga ega boʻlishga nima deysiz?

🍰 Gap turli-tuman onlayn kurslari orqali koʻplab uy bekalarini mahoratli pazandaga aylantirayotgan Ummu Imran cake kanali haqida ketmoqda.

🪩❤️‍🔥Ushbu kanaldagi kurslar narxi ham juda hamyonbop, ham juda foydali. Siz nafaqat yaqinlaringizni xursand qilishingiz, balki ular orqali yaxshigina daromad ham qilishingiz mumkin.

❤️‍🔥 Bepul retseptlar ko'pligini esa aytmasam ham bo'ladi 🔝

💁‍♀ Yaxshisi, oʻzingiz bir koʻring:

/channel/+C1EjCa2OOI02Yjky
/channel/+C1EjCa2OOI02Yjky

#ID99

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Изи қолмаса бўлди.

-Қолмайди. Сиз чиқаверинг мен ортиздан чиқаман. Барно атрофни тозалаб чиқди. Кейин эса Муниса ётган жойга келиб устидан бензин қуйиб юборди.

Кейин эса чўнтагидан гугурт чиқариб хонага ўт ёқди. Эшик олдига бориб эшикни қулфлади. Ичкарида эса ҳушсиз Муниса ётар, устига бензин сепилганидан хабарсиз эди.
Барно онасини олдига шошди.
-Яхшилаб қулфладингми?
-Ха ойи қулфладим. Очолмайди.
-Юр тезроқ, меҳмонлар кутиб қолишди.
Танбалланган эшик. Ичкарида эса уриб ҳушидан кетказилган аёл , атрофига бензин сепганча ўт қўйиб кетишган... Давоми 👇👇👇
/channel/shamsinurijodi/6871

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


-15- май 20**
Ҳомилам уч ойликдан ошди. Аммо секин- секин мазам қоча бошлади. Юрагим ... Кеча шифокорга боргандим. Айтишича юрагим жуда суст ураётганмиш. Бир хирмон дори ёзиб берди. "Ҳар хафта кўрикка келасиз, агар ўртада юрагингиз безовта қилса хафта ўтишини кутмай дарҳол келаверинг" деди.

10- июнь - 20**
Чилла кирмасдан кун исиб кетди. Кун иссиқлиги мазамни қочиряпти... Нафас ололмаяпман . Кўпинча қўл ва оёқларим ивишиб қоляпти ... Ишга ҳам бормай қўйдим. Кеча пешинда ҳушимдан кетиб қолибман. Ойижон дарҳол тез ёрдам чақирибдилар.
Кечга бориб аёллар шифокорим қўнғироқ қилди. Хўжайин билан бугун қабулга боришимиз керакмиш.
Хўжайин шаҳарга туташ вилоят туманида ишлайдилар. Қишлоқ хўжалиги институтини битирганлари сабабли , шаҳардан қирқ километрча узоқликда жойлашган манзилда каттагина ер олиб ўша ерда ишлайдилар. Бир ўзларимас. Учта курсдош бир бўлиб . Яна улар олган эллик гектар ерда ўттизга яқин ишчи хам ишлайди. Хуллас тинимлари йўқ. Аммо бугун мени деб ишдан қолдилар.
Қабулда шифокорим хўжайин ёнларида одатдагидек кўрикдан ўтказди , сўнг менга :

- Фаридахон , сиз чиқаверинг. Мен керакли дориларни Шуҳратжонга ёзиб , қаердан олишларини тушунтираман , - деди.

Юрагим бир нарсаларни сезгандек бўлди. Ахир ёш боламасман-ку. Индамай чиқиб кетдим. Ўн беш дақиқаларда хўжайин чиқиб келдилар, менга меҳр билан тикилиб :

- Буюрсинлар маликам , бугун сизни бир айлантирмоқчийдим , кўнгиллари нима тусайди ?! - деб қолдилар.

Ўша куни мени хиёбонга олиб бориб сайр қилдирдилар , овқатландик. Мен доктор ниманидир айтганлигини, ўша гапни менга айта олмаяпганликларини ҳис қилардим. Аммо мен ҳам ўша гапни эшитгим келмади. Уйга қайтдик. Сир кечки овқатдан кейин очилди

Ойижон:
- Фаридахон...

Ойижоннинг сукутлари чўзилганидан билдимки , аҳвол яхшимас. Ахири ўзимни қўлга олдим:

- Ойижон , нима демоқчи бўлсангиз гапираверинг... Эшитаман...

- Болам, -нихоят тилга кирдилар ойижон,- болам , ҳомилангиз ҳаётингизга хафв туғдираётганмиш ... Сизни соғ кўришни истасак...

- Ҳеч қачон - ўрнимдан шарт туриб кетдим, аммо додажонни хазин ифодали юзларини кўриб ,яна секин жойимга ўтирдим. ( Мен хаммасини билиб , ҳис қилиб тургандим. Шифокор бекорга хўжайинни чақирмаганиниям, бу чақириқ сабабиниям ...)

@Xazon_Rezgi /80

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 Ассаламу Алайкум!
Якшанба тонгги муборак бўлсин


Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

27- декабрь 20** йил

Бугун тўйимизга бир хафта бўлди. Келин бўлиб тушган хонадоним аъзолари жуда дилкаш, одамоҳун инсонлар экан... Тўйдан аввалги "кўника оламанми" деган хавфсирашларим энди анча барҳам топди. Кечадан ишга чиқдим. Институтда ҳам анча ишлар кўпайиб кетибди. Янги тушган хонадоним институтдан анча узоқ ва чап. Машинага ўрганган мендек одамга жуда қийин бўлиши аниқ. Ўтган куни "акамга қўнғироқ қиламан, нексиямни олиб келиб берсинлар" деганимда "Хўжайин" бир портлаб бердилар. "Агар уйингдан нина олиб келсанг , мени устимдан ҳатлаб ўтиб ишлат" эмиш . Тўғрисини айтсам , уларни бу гапларига ҳурсанд бўлдим.Кеча ишга ҳам қаймоқранг 011 жигулиларида ташлаб қўйдилар. Кечки пайт ҳам ўз таъбирлари билан айтганда "люкс- корпорейшн" ҳизматимга мунтазир бўлиб турибди. Ортиқча гап қайтармаганим хўжайинга жуда маъқул бўлган шекилли , димоғлари чоғ. Айтганча , мен уларни "Хўжайин" деб айтаяпман. Исмлари билан Шуҳрат ака деб чақириш кўпчиликни олдида менга жуда эриш туюлди. (Яна ... Бу исмни қачон айта оламан, билмадим. Умуман олганда айта олармиканман , бундан ҳам хабарим йўқ...) Аммо янги номлари уларга жуда ёққани юз- кўзларидан билиниб турибди.
Бугун тушдан кейин тўйимизни видео тасмага муҳрлаган видеочи йигит тўй дискини ташлаб кетибди. Уйдагилар йиғилишиб кўришга ўтиришди . Менга келинг дейишганди , овқатни баҳона қилиб чиқиб кетдим. Аслидаям овқат қилишим керак эди . Оила аъзоларимиз кўпчилик эмас. Додажон, ойижон, бир қайним, бир қайнисинглим, Хўжайин ва мен. Уларга уч кун аввал пишириб берган мошкичири ёққан экан, бугун яна шу овқатдан қилиб беринг деб сўрашди. Бу мошкичирини аслида дадамларни ретцеплари бўйича тайёрлагандим. Сири жуда оддий. Мош сал меъёридан кўпроқ солиб барвақт қайнатиб қўйилади . Сардагига эса ҳар доимгидек тоб берилган пиёз. Фақат менда сардак икки қават бўлади . Пиёз кўтариб олингач , яна алоҳида қилиб қийма қовуриб олинади. Овқат пишган икки хил сардакни ҳоҳлаган усулда безатиб дастурхонга тортилаверади. Бор - йўғи шу...
Ишларни бир қисмини битказиб видео кўрилаётган хонага кирсам, мени куёвникига етиб кетган саҳнани кўришаётган экан ... Ана қоп- қора ҳашаматли машина . Ичида мен ва Нигора келинойим. Мени бошим эгик. Аста "Хўжайин" куёв жўра билан яқинлашмоқда . Эшик очилди. Шу ерда мен яқинлаштириб суратга олинибман. Кўзларимда муаллақ икки томчи ёш . Бўёқларни из қилиб оқиб тушмоқда. "Хўжайин"нинг менга гул узатган қўллари кўринди... Бу ахир ...Шуҳрат таърифлаб берган кўринишку. У "ҳар доим тўйингизни кўраман , аммо у ерда ўзим кўринмайман" демаганмиди?!
Кўз ёшларим юрагимга оқа бошлади... Секин ўрнимдан туриб ошхонага йўл олдим. У ерда кўз ёшларимни секин артиб турсам Хўжайин кириб келдилар:
- Тинчликми, нима бўлди ?!
- Ҳеч гап йўқ
- Тўғрисини айт...
Тўғрисини қандай айтаман ... Қанақа қилиб айтаман ?! Гапни бурдим:
- Зумрад кампирни томидан ўтин тушираман деб уйини кўриб қолиб йиғлаган экан. Мен ҳам ... Уйдагиларни , айниқса дадамни соғиндим...
Хўжайин индамадилар. Ошхонадан чиқиб кетдилар ва зум ўтмай қайтдилар :
- Кетдик
- Қаерга ?!
- Уйингга, сенга бир дадангларни кўрсатиб келай ...
- Йўқ бормайман, кейин овқат нима бўлади ?!
- Ҳеч нима бўлмайди , ойижоним қараб турар эканлар . Юр кетдик.
Эшикдан ойижон кириб келдилар:
- Борақолинг , болам ... Овқатдан ғам чекманг.
Ўн дақиқаларда хўжайин иккимиз додажон машинага юклаб берган бир яшик анор ҳамроҳлигида йўлда кетаётгандик.... Дарвоқе ҳовлимизда тўрт туп анор бор . Додажон уни узум ишкомига ўхшатиб тараб ўстирганлар . Икки тупи ширин . Икки тупи нордон. Аммо катта- катта. Нақд чойнакдек келади, ўзиям...
Шу кун илк бор мен хўжайинга жилмайиб қарадим...

@Xazon_Rezgi /78

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎙 Oʻktambek Hayitov
✍ Xazonrezgi


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

наҳотки дунёда муҳаббатга шунчалар лойиқ қиз бўлса ?!" деб сўради. Мен унга "Ҳа" деб жавоб бердим." Унда у қизни мендан узоқроқ тут , тағин ошиқ бўлиб қолмай" деди маъюс кулиб .
Фарида. Кўз қароғим . Сиз биласизми , йўқми ... Мен жуда рашкчиман ... Баъзан сизни икки ,уч кун кўрмай қолсам, на ер, на осмонга сиғаман. Мен ҳасад қиламан . Сиз сочларингизги силаётган насим елвизакларга. Мен ҳасад қиламан. Сизга қараб кўз қисувчи юлдузларга. Мен сизни ойдан қизғонаман. Нега у сизни ҳар кеча кўриш ҳуқуқига эга. Нега оппоқ субҳлар кафтида сизга ҳар тонг шабнам тута олади
Айтинг , менда бундай ҳуқуқ қачон бўлади , қачон муҳаббат Ила лим-лим кўнглим Фарида деб чорлаган вақт "лаббай" жавобини ҳаялламай эшитар эканман. Вақти келиб тўйимиз бўлса , қувончдан парча - парча бўлиб кетмасмиканман?! Бахтнинг осмонида шунчалик юксакка парвоз қилсам , қайтиб ерга туша олармиканман. Ўз дилдорига етишган дилим титилиб кетмасмикан . Фарида ... Ягона... Кўнглимнинг танҳо ягона эркаси...

Мен дафтарни ёпганимда , кўз ёшларим сел бўлиб кетган эди. Мен қайси маконда яшаябман ?! У Шуҳратнинг ёди , бунисининг ҳаётидами... Қаерда... Тушларимда кўп бор Шухратни кўриб, унинг ортидан югуришим , кўп бора Шуҳрат дея бақириб уйғонишим ... Шу сабабли ҳаётимни яна шу исмли инсонга боғламоқчилигим ... Мен хато қилмаяпмиканман?!... Осмон никоҳи ерга тушгани ростмикан... Саробларга алданмаяпмиканман.
Ҳаётдаги умр йўлларимни боғламоқчи бўлган инсоним тушларимдаги ҳамроҳимнинг ёдимдан чиқара олармикан... Бу ҳол юз беришига имоним комил эмас. Умрим давомида ҳатто қўлларимни бир бор ушламаган инсонни йиллар давомида куйиб , ўртаниб яхши кўришим сабаби нимада ? Ундан менга қолган хотира кўзларимдами ?! Якка ўзим қолганимда бетиним Аллоҳимга қилган муножаатларимдами?! Ундан айрилганимга тўртинчи йил ҳатлади. Аммо тўрт дақиқа унутдиммикан ... Мен то тирик эканман , то ҳаёлпаришон бўлмас эканман у ёдимдан чиқмаслиги кундек равшан- ку. Ўзга инсонга ҳаётимдан жой ажратганим тўғри бўляптими ? ! Бу ўша инсонга нисбатан ҳиёнат , кечирилмас гуноҳ эмасми ?! Бир вақтлар Умид "Кўзларингдан Шуҳрат боқиб туради" деганди. Ҳаётимдаги янги Шуҳрат кўзларимда кимни ва нимани кўради ... Саволлар кўп. Жавоблар бисъёр ...

@Xazon_Rezgi /76

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Test 😍

Rasmda birinchi kimni ko'rdingiz? 🤔

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА

Аммо баъзиларининг ҳаддиларини билмасликлари ёмон алам қиларканда. Ўзи аслида қиз боланинг бозори бир қайнаркан- да...- ойижоним чуқур ух тортдилар.
- Ўзингизнинг тақдир- насиб деган сўзларингиз қаерга кетади унда ?
- Билмадим қизим дард-у хаёлим эгангга эсон-омон топшириб олиш бўлиб қолди . Кеча Роҳат опоқинг ўғиллари Сирожиддинга сўраб чиқибдилар . "Атайдан уй кийимимда чиқдим , махалладагилар устимдан кулишмасин деб , биламан тенгингиз эмасмиз, аммо нима қилай ўғлим қўймаяпти " дедилар. Мен уларга "йўқ" деб юбордим. Гап тенгимиз эмасликларида эмас, сен барибир ўша йигитга турмушга чиқмаслигингда.
- Тўғри қилибсиз. Менга у йигит ҳақиқатдан ҳам тўғри келмайди - дедим қачон қараса шўлтиллаб юрадиган Сирожиддинни эслаб.

- Бойваччани совчиларидан бир соатча олдин Мупаррах аммангни кичик овсини келгандилар . Саодат кеннойи эсингдами ?!
Мен "йўқ" деган маънода бош силкидим.

- Боласи сельхозни битирган экан. Сендан икки ёш катта . Сени таниркан . Уйдагилари уйлантиришдан гап очишса "шу қизга боринг" деганмиш.

Мен у йигитни эслагандек бўлдим. Баланд бўйли , қош- кўзлари қоп- қора, ўзиям қоратўридан келган. Аммо хушрўйгина . Ҳудди ҳинд актёри Салмонхонга ўхшаб кетарди.
Саодат кеннойи "Болам улар баланд дор, биз осила олмаймиз десалар , осилсанг баланд дорга осилган яхшида , ойижон" деганмиш. Яна "Майли беришмаса ҳеч бўлмаса бизга беришмаган деган жавобни оламиз. Оқибатини билмасдан фол очиш керакмас деганмиш".
Мен бу йигитни фикрларида секин ўзимни кўра бошлагандим. Тавба, алломаи- замон эрканлар- му?
Ойижоним гапларида давом этардилар :
Хуллас Саодат кеннойи "Овсинжон келмасдим- у , Шуҳратим ҳеч қўймади" дедилар ...

- Нима ... Нима дедингиз , ойижон.

- Ўша йигит икки оёғини бир этикка тиқиб олганмиш...

- Исмини нима девдингиз ?!...

- Шуҳрат...

( Шуҳрат!!! Мени бошимдан биров бир челак қайноқ сув қўйиб юборгандек бўлди.) Шуҳрат...

30- октябрь 20 ** йил

Бугун мен Шуҳрат билан учрашувга чиқдим. Ҳеч қандай амма- хола-ю , янгаларсиз . Ўзимиз . Негалигини билмасдим мен шуни ҳоҳладим . Кейин билсам у ҳам шуни ҳоҳлаган экан.
Шуҳрат жуда кўп гапириб бошимни ачитиб юборди . Ахири ҳиёбондаги ўриндиққа чўкдим . У "нима бўлди" дегандек менга қаради:

- Тинчликми ?

- Бунча кўп гапирасиз ? Галавам айланиб кетди.

Шуҳрат гапимни биринчи тушунмади , кейин қотиб - қотиб кулди .

- Ха , нима дедим ...

- Йўқ , ўзим , гапларингиз эриш туюлди .
У қўярда қўймай мени хиёбондаги кафега етаклади. Куз бўлишига қарамай ҳаво илиқ эди. Шуҳрат бир зумда у бу егулик буюрди . Иссиқ чой келганда ўзи қўйиб мулозамат қилиб менга узатди :
- Марҳамат .

- Раҳмат .

Ўша куни у яна анча гапларни гапирди . Ҳеч қайсиси ёдимда қолгани йўқ. Ҳа- я биттаси ёдимда қолибди .Буни ўзи шахсан ёдимда қолишини сўрагани учун эслаб қолдим . Хуллас , мени ҳамма тилакларим , истакларим амалга ошаркан, қачонки , уни ота- онасини ўзимникилардек қабул қилсам ва ҳурматларини жойига қўйсам . Аслида буни мендан сўрамаса ҳам бўларди. Мен ахир ўн саккиз ёшли ғўр қизалоқ эмасман. Мен шу вақтгача оқ- қорани таниб бўлган , ўз мустақил фикрига эга шахсман. Мендайлар учун қадрият тушунчаси аллақачон биринчи ўринга чиқиб бўлган .

Шундай қилиб ҳаётимга иккинчи маротаба иккинчи Шуҳрат кириб келди .

@Xazon_Rezgi /73

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qachongacha qorindagi ortiqcha yoĝlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?

Psixolog Dietolog bilan ishab ko'rganmisiz☺️

Cheklovlarsiz soĝlom ozishni istaysizmi🤩


1 oyda 6-15 kg soĝlom ozasiz🤩

Soĝlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩‍❤️‍💋‍👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️

Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova

Yoĝlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇

👉 /channel/TezdaOzishusuli
👉 /channel/TezdaOzishusuli

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тикувчиликни тез ва осон у́рганмок,чимисиз...
Манашундай ку́йлакларни у́зингиз тикиб олмок,чимисиз...
Унда каналимиз сиз учун...

🔸Энг сўнги бежирим фасонлар,
🔸Энг зўр видеодарслар,
🔸Энг чиройли андозалар,
🔸 Прафессионал тикувчилар
дарсларидан жамланмалар,


ХАММАСИ МУТЛОКО ТЕКИН!!!

❣️👉❣️Каналга қўшилиб олинг❣️👈❣️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🤫TUSHSH! HECH KIM ESHITMASIN!

Buyerda uyda o‘tirgan xolatda qanday qilib millioner bo'lish xaqidagi sirlar ochilyapti . Bu haqida hechkimga aytmang. .

👆Qo‘lingizdagi telefon orqali millionlarni topishni xoxlarmidiz?

O'zingiz tez kiring Bexabar qolmang👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳаёт...

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Зиннура


Каналимизга обуна бўлинг :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА


Бу дунё кўп қадим... , менгача бўлган,
Менсиз камаймайди, бўлиб қолмас оз.
Ва лек доим кўнглим бир ўй кўтарган
Менинг ким учундир яралганим рост...

Ҳаёт сўқмоғида кўпда бемажол
Юрибман девона Машрабга ўхшаб
Англадим! Ўзим-чун бу умрим малол
Ўша ким учундир юрибман яшаб...

19- октябрь 20** йил

- Парихон қанилар , кеннойи ?

Оббо Ойбекнинг овози- ку. Буткул унутибман. Бугун синфдошлар учрашуви бор девди. Уч кун олдин атайлаб уйимизга чиқиб тайинлаганди- я . Ойбек уч ҳовли нарида турадиган қўшнимиз, тўғрироғи, синфдошим. Жуда ажойиб йигит. Ажойиб- у , ғаройиб . Ушлаган жойини кесмасдан қўймайди. Мени учрашувга олиб кетмагунича тинчимайди- ёв. Менинг бу каби учрашувларга тоқатим йўқ. Бир тарафдан ўзимга ноқулай, бир тарафдан синфдошларимга. Синфимиздаги ўн олтита қизнинг мендан ташқари ҳаммаси турмушга чиққан. Йигитларимизнинг ярмидан кўпроғи ҳам оилали бўлиб бўлишди. Ҳар сафар йиғилишда асосий мавзу оила бўлганлиги сабабли бироз ноқулай бўлади. Менгаку барибир- а , аммо қизлар бемалол ҳасратлашишларига ҳалақит қилаётгандек ҳис қиламан ўзимни ... Шунинг учун

Ҳовлидан ойижонимнинг :
- Хонасида . Нима учрашув бормиди, Фарида менга индамади , отланганиям йўқ ,- деганлари эшитилди.

- Қизингиз бир баҳона тўқимаса ҳали. Айтиб қўйинг, алмисоҳдан қолган баҳоналари ўтмайди. Ман кутиб турганимни айтинг. Нақд Ойбек келди , гижинглаган тулпорида деворинг.

"Гижинглаган тулпор" кўз ўнгимга келиб кулиб юбордим. Ойбек деярли шалағи чиққан тикосини назарда тутаётганди . Қайсар . Чиқмаганимга қўймайди шекилли . Хонамдан чиқдим:

- Ха беш болали йигитча ? Эрталабдан тинчлик борми сени дастингдан ?

"Беш болалик йигит" деган асар бўларди. Ёшлигимда кўп ўқирдим. Ойбекни кўрдим дегунимча шу асар номи ёдимга тушаверади , сабаби Ойбекни бешта боласи бор . Хаммаси ўғил.
Ойбекнинг тўйи мактабни битириш имтиҳонларининг охиргисини топширганимиздан икки кун ўтиб бўлганди. Оталари Наби амаки ошқозон саратонига учрагандилар. Етти нафар фарзанднинг энг кенжаси Ойбек эди. Наби амаки Ойбегимнинг тўйини кўрсам армонсиз кетардим деганлари учун Ойбекни ўн етти ёшига тўлар тўлмас уйлантирдилар. Тақдир насиб қилса ҳеч гап эмас экан- да. Келин ҳам топила қолди . Камсуқумгина оиланинг фарзанди Лобар менимча ўша вақтда ўн олти ёшларда бўлган- ов. Тўйлари ўтказилиб, никоҳ ўқилгандан анча ўтиб, расмий рўйхатдан ўтишган бўлишса керак. Тўйга бутун синф йиғилгандик. Бечора Ойбек. Тўйида ҳали унга қараб ғилтиллайди, ҳали бунга қараб . Ойбек эсини таниганидан бери синфдошимиз, ўз партадоши Замирани яхши кўрарди . Отасининг касали уларнинг муҳаббатига бевақт нуқта қўйганди. Наби амаки тўйдан тўрт кун ўтиб оламдан ўтдилар .Ойбекнинг эса шунча йиллардан бери барибир дилидаги муҳаббати ўлмаган экан. Бир куни мен унга "Ойбек дунёда бек билан тугайдиган болалар исми қолмагунча фарзанд кўрмоқчимисан десам, ( унинг ўғилларининг исмлари Отабек, Аслбек , Тўрабек, Улуғбек, Жўрабек эди ), йўқ Пари хотиним қиз туғгунича , мен уни исмини Замира деб қўйгунимча " деган эди...

@Xazon_Rezgi /69

Читать полностью…
Подписаться на канал