xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Силаниям ишдан келиб ужинга нима қилсам экан деб доим бошила қотадими?

😒 Қайнонам ҳам, эрим ҳам “Билганизни қилинг” дейишади.

Лекин эрим оч қолиб кетса борми маҳлуққа айланиб қолади. 👹

🥹Яқинда дугоналар гуруҳига кимдир Ойимнинг Рецептлари деган канални ташабди. Ўша каналга қўшилдиму азалий муаммодан қутилдим.

💃 Ишдан қайтгунимча осон ва тезпишар рецептни топиб қўяману, келиб 5 минутда пишириб ташлайман. Барча осон ва сара рецептлар шу каналда экан.👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Trenddagi kiyim va bujiteriyalarni qidiryapsizmi?
KUZGI va QISHGI lookk lar💘 | onlayn shopping kanalni tafsiya qilaman🫀

🧕🏻• qizlar uchun dvoykalar
😍• kuzgi asal dvoykalar
💋• asalkaaa kurtkalar
🛍️• nejniy sumichkalar
👢• oyoq kiyimlar
💍• para uzuklarr


#Adminkadan xolis tafsiya: xalollik foydadan ustun😍❤️ ulgurib qoling🤝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

    - Албатта,-сув идишни Абдужабборга қайтарар экан жилмайганча қошини қоқди Света,- ким билсин балки сенга турмушга чиқарман!?-у шундай дея Абдужабборнинг жавобга оғиз жуфтлай олмаганини кўриб қувлик билан кулимсиради,- ҳай,  ҳай, ҳай! Бўлди! Ўтинг ёрилмасин.  Менга уйлан деб бўйнингга осилиб олмайман.  Ундай кейин ўзимнинг жонажон Рязанимда қаллиғим бор.  Тўғри,  у ҳам урушда. Аммо бу уруш бир куни тугайди ва мен Фёдорга турмушга чиқаман. Сўнг к-ў-ў-ў-п бола туғаман.  Ҳа айтганча эшитганмисан?  Менинг Фёдорим урушнинг дастлабки кунлариданоқ "Рязанлик паҳлавон"  номи билан машҳур бўлиб кетган. У илк жангда пулмётда бир ўзи бир юз саккизта душманни тутдек тўкиб ташлаган.  Ана шунақа!  -танглайини тақиллатди Светка,-  мен ҳам Федямга муносиб бўлмасам бўлмайди.  Айтганча, ватанингда  сениям қаллиғинг бордир-а?

   - Бор,- ширин тамшанди Абдужаббор,  -августда тўйимиз бўлиши керак эди.
- Ҳеч қиси йўқ! - Абдужабборнинг елкасига дўстона шапатилади Светка,- ҳадемай бу уруш тугайди ва сен бориб қаллиғингга уйланасан. Биз эса Федя билан насиб қилса келаси ёз Ўзбекистонга меҳмонга бирга борамиз. Ёзда мазза-да! Мевалар ғарқ пишган палла бўлади.Сизнинг юрт мевалари нақадар тотли эканлигидан хабарим бор Унгача...- чуқур тин олди Светка,- унгача бу ердаги ишларни бир ёқли қилмасак бўлмайди. Москва-бизнинг юрагимиз! Юрагимизга ҳанжар уришларига ҳеч қачон йўл қўя олмаймиз. Эшитяпсанми, ҳеч қачон!
Светка Абдужабборнинг жавобини кутмай унинг кўксига беозор муштлади-ю, шаҳдам қадамлар билан траншея ичидан юриб кетди.

Ўн иккинчидан ўн саккизинчи октябргача бўлган муросасиз жанглардан сўнг Можайск мудофааси учун курашаётган совет жангчилари чекинишга мажбур бўлдилар. Бу вақтга келиб тиш-тирноғигача қуролланган вермахт солдатларининг қўли баланд кела бошлаган эди.
Бу пайтга келиб ҳавонинг авзойи бузилган, кузнинг ўрталари бўлишига қарамай борлиқдан қишнинг азмойиши келиб қолган эди.
Абдужабборлар батальони аскарлари ҳам қўллари мушт бўлиб тугилганча талай йўқотишлар замирида оғир қадамлар билан ортга чекина бошладилар.

@xazon_rezgi. /59

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#дилимдагилар

Умримда ҳамроҳим турфа хил дамлар,
Қай бир лаҳзаларни яшадим такрор,
Дилдан бахт тилаган азиз одамлар
Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Баъзи бир ёмонлар - тақдир ҳазили,
Чаён садоғида оғуси тайёр
Дейман қаддим эзса ҳасратлар зили-
Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Бировдан камдирман, бировдан ортиқ ,
Гоҳ бир ширин сўзга бўлганим рост зор
Гоҳ бахтдан гулдаста қилсалар тортиқ,
Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Энг гўзал сатримни битмадим ҳали ,
Ва жўшқин қиссамга келмадим дучор
Йўл олдим мен ўша бахт манзил сари ,
Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Энг бахтли кунларим менга интизор ...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

РАҚС ОШКОР ЭТГАН СИР...

Бир куни бир шоҳ хазинасига ғазначи тайинламоқчи бўлибди ва муносибини танлаб олиш учун номзодларни синовдан ўтказа бошлабди. Синов шундан иборат эканки, ким чиройли ўйнаса, ўша ғазначи бўлар экан. Номзодлар рақсларини намойиш этишларидан аввал бир хонада бир фурсат ўтириб, кейин шоҳнинг ҳузурига киришар экан.

Ҳамма номзодлар рақсларини намойиш этишаётганда қандайдир оғир ва шубҳали ҳаракатларни амалга оширишар экан. Бироқ, бир номзод шундай енгил ва беҳижолат рақс кўрсатибдики, шоҳ ўшани ғазначи қилиб тайинлашни буюрибди.

Вазирлар нимага бундай қилганини сўрашганида, шоҳ шундай жавоб қилибди:
– Ҳар бир номзод рақсини кўрсатишидан аввал тиллолар тўлдириб қўйилган хонага киритиб қўйилди ва улар тиллоларни ҳамма ерига жойлаб чиқишди. Натижада, рақс кўрсатаётганда яширган тиллолари билиниб қолмаслиги учун оғир ҳаракат қилишди. Фақатгина ҳеч қандай олтин яширмаган номзодгина қушдек енгил ўйнади.

©интернет

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳаётий ҳикоя
​​​​ИСРОФ.

Бир куни қадрдонлар даврасида карантин ва карантинда ўтказилган, ўтказилаётган тўйлар ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Сўз навбати менга келганда дилимдагиларни тўкиб - солдим.
    - Очиғи тўйлар ихчамлашганлиги сабаб ,ўтган йилги карантинда  бизнинг махаллада ҳам анчагина ёшлар турмуш қуриб олишди. Аслини олганда мен ҳам ихчам тўйлар тарафдориман. Яхши-да ,  баҳонада қанча камҳарж оилалар бемалол қийналмай тўй ўтказиб олишади. Агар пуллари ортиб қолса , бошқа орзу - ҳавасларини ҳам кўриш имконияти бўлади, - мен кулимсираб қўйдим ,- ахир пулнинг ортиқчаси бўларкан-ми, ишлатишга доим жой топилади. Бу йил эса кўпчилик ёшларнинг қўлида шириндан шакар гўдаклар. Менга қолса  "ихчамлаштирилган тўй" анъанасини бундан кейин ҳам сақлаб қолиш керак. Биз ҳам бундай тўйларга аллазамон тайёр бўлиб қолдик деб ҳисоблайман.

    Шунда қўшним Нозима тўлиб - тошиб суҳбатга аралашди :

   - Карантинда тўйлар қисқарди диб ҳурсанд бўлсак,  шундан ҳам ўз манфаати йўлида фойдаланадиганлар боракан, опа. Қизлик махалламиздаги битта хонадон эгаси бўлмиш қайнона икки ҳафталик келинни ҳайдаб юборибди: "Лапашанг, бўшашган" деб. Маҳалла- кўй  ўртага тушса "Карантинда арзимаган пул сарф қилиб тўй қилдим, керак бўлса бунақа тўйлардан  яна ўнтасини киприк қоқмай  қила оламан" дебди. Бу бултурги воқеа.  Бу йил ўша қизни қайта узатишди. Уни  уйланмаган йигит олибди. 
        Шундай қилиб " Ҳикмат излаганга - ҳикматдир дунё, иллат излаганга- иллатдир дунё" экан.

     Нозиманинг сўзларини эшитиб даврадаги барча аёллар ўйланиб қолишди.

     Нима ҳам дердик ?!

     "Исроф" деган сўзнинг мағзини ҳамма яхши тушунса керак.
    
        Исрофнинг жавоби жуда оғир келишини ҳам барчамиз биламиз .

      Гап айниқса инсон умрининг исрофи ҳақида борганда ...

    Мен Нозимга кўнглимга келган хулосани билдиришдан ўзимни тия олмадим:

   - Ҳар нима бўлганда ҳам ўша келинни Худога бир дегани бор экан. Қайнонаси уни ҳайдаб юбориб ўзидайин "офат"дан соқит қилибди. Илойим иккинчи тақдири чин тақдир бўлсин ...

    Қолган аёллар гапимга бир овоздан қўшилишди :
- Амин ...
      Хазонрезги

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​☀️🌤​#хайрли_тонг

АССАЛОМ

Тундан нурафшон тонгга етганларга- АССАЛОМ ,..
Умид , бахт, иқбол йўлин тутганларга -  АССАЛОМ ...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб ,
Баракасин эшикда кутганларга - АССАЛОМ ...

Дуога қўл очганда ОТА деган давлатшоҳ ,
"Омин" дея қўшилса ОНА дили бўлиб чоғ ,
Қайси фарзанд кўкармас , қайси ниҳол бўлмас боғ ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - АССАЛОМ ...

Танти ҳар қайси эркак меҳрин берса жуфтига ,
Ой-у , қуёш ҳавасда боқар эмиш бахтига ,
Минг- минг   ғунча гул очмиш , муҳаббатин тафтига ,
Ёрга тенгсиз гулдаста тутганларга - АССАЛОМ ...

Ҳалолимдан топганим - шириним боламга деб ,
Эрта- ю кеч тўкиб тер, ҳаётига берар зеб ,
Муқаддас қўрғон бўлмиш оиласин ғамин еб ,
"Ҳазрати инсон" бўлиб кетганларга АССАЛОМ ...

Муаллиф:        Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

➡️OZISHGA TAYYORMISIZ✍️

➡️TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI CHEKLOVLARSIZ SOG'LOM OZAMIZ

➡️1OYDA 4KG DAN 14 KG GACHA OZISH IMKONIYATI SIZDA BOR

➡️TANA VAZNINI ME'YORIDA SAQLASH

➡️DAVLAT RO'YHATIDAN O'TGAN
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA DIETOLOG

➡️SADOQAT OTAQOZIYEVA

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌
1) OY 50 MING
2) OY 100 MING
3) OY 150 MING
📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌
➡️ GURUHGA TEZDA ULANIB OLING
👇👇👇
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
GURUHNI KOʻRISH 👆👆👆👆

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева

   - Худойим, ўзинг куч-қувват бер... 
    Абдужаббор бу сўзларни ичида айтдими,  ташидами, ҳозир буни фарқлайдиган аҳволда эмасди.  У ўқлаб тайёр қилиб қўйилган милтиғи билан ўттиз метрча нарида  келаётган немис аскарини пойлаб отди.  Душман аскарининг орқага зарб билан отилиб тушганидан ўқ унинг кўксига текканини фаҳмлаган Абдужабборнинг аъзои баданидан совуқ тер чиқиб кетди:

  "Мен одам ўлдирдим..." 

- Яшавор, Абду! Бўш келма!

Абдужаббор талотўпда ўзига далда бериш учун қичқирган қуролдоши кимлигини танимади, бироқ ана шу сўзлар ўзини қўлга олиши учун етарли бўлди.
У яна навбатдаги газандани нишонга олишга киришди.
Орадан бир мунча вақт ўтгач Герасимов аскарларга тўғридан тўғри ошкора ҳужумга ўтиш учун буйруқ берди. Аскарлар қўллари баланд келганидан руҳланиб янада жон-жаҳдлари билан душманга ташлана бошланди. Абдужаббор ҳам энди ўзини бутунлай қўлга олиб олган, ҳудди кўп йиллик тажрибага эга ҳарбийдек душманга қарши бор кучи билан жанг қиларди. Икки соатларда душманнинг суроби тўғри бўлиб қолди. Жанг майдонидаги душман танклари ишдан чиқарилди. Кейинчалик Абдужаббор мудофаа учун тажрибали қўшин ёрдами айни вақтида етиб келганидан хабардор бўлганди.

📌@xazon_rezgi /57

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎀🎀🎀

Telegramda kuniga taxminan 100mingdan - 1mln so'mgacha pul toping💸💸💸

Uyda o'tirib Telegram Instagram orqali daromadga chiqishni hohlasangiz shu kanalga tez o'tib oling💰

👇👇👇
/channel/+evxZugNtEq04YWIy
/channel/+evxZugNtEq04YWIy
/channel/+evxZugNtEq04YWIy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алейкум, яхшилар.  Илтимос,  шу линк орқали кириб админимиз Гулруҳ учун 9 рақамга овоз бериб юборсангиз.
Олдиндан раҳмат ☺️

Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЭҲ, НОМАРД....

Сотувчи ҳикояси

Бозорда қанд - қурс, ширинликлар сотаман. Ҳайит куни ёнимга бир йигит келди. Бир гапириб ўн куладиган , хушчақчақ йигит.
–Ака, қурбонлик қилдим уйга меҳмон чақиргандим, ширинликларингиздан берсангиз.
–Ҳўп дея айтган нарсаларидан торта бошладим.
–Бу пистами?
–Ҳа, Эронники, килоси бир юз етмиш минг..
–Тортинг шундан ҳам ярим кило.
Пистани тортарканман, бир гапириб ўн кулаётган йигит маъюс бўлиб қолди. Пистани узатарканман, йигитнинг кўзларидан ёш тирқираб чиқаётганини кўрдим,.
–Нима бўлди сизга, таажжуб билан сўрадим йигитдан.
–Мен номард эканман, онам саксонга киряптилар, дўстларим учун писта олаяпман, аммо ОНАМГА бирор марта шу пистадан олиб бормабман. Мендан ҳам номард одам борми бу дунёда...

Рустам ЗОИР

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️

🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀

👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH           💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5

🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟

🌟

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Энг бахтли кунларим менга интизор

Гуллола Убайдуллаева ижроси

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   - Майли, итваччалар,  чучварани ҳозирча хом санаб турларинг-чи?!  - деди Семён амаки нафрат билан "чирт"  этиб ёнига тупурар экан,- яна озгина ғолибмиз дея кайф суришларингга руҳсат!  Ана ундан кейин байрам бизнинг кўчада бўлади!  Ҳар ҳолда бадбахт режаларинг барбод бўлди-ку,  сен ифлосларнинг!  Бизнинг байрам куни пойтахтда ўз ғалабаларингни нишонлашни хаёл қилгандиларинг!  Аммо ўхшамади!   Шошмай турларинг,  ўхшатиш қанақа бўлишини биздан кўрасанлар! 
    Ҳақиқатдан ҳам учинчи Рейхнинг Москва борасидаги режалари барбод бўлган эди.  Айнан Германияда туриб тузилган ушбу режа маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олмай яратилганлиги ўз таназзулининг бош сабабларидан бири эди.
    Нацистлар Германиясининг пойтахт Москвани ишғол қилишга улгурмай Россияга қиш қаҳратонининг кириб келиши душман томоннинг асосий режаларини чиппакка чиқишига сабаб бўлди.  Ўз кучига ҳаддан ошиқ ишонган фашист босқинчилари бир нарсани- табиат ҳам уларга қарши жангга киришишини унутган эдилар.  "Тез орада иттифоқ республикаларини босиб оламиз"  деган ўйда Рус заминига оёқ қўйганлар шунга яраша тайёргарлик кўрган эдилар. Шинеллари бир мунча  юпун бўлган фашистлар ноябрнинг охирларига бориб ўзларини совуққа олдира бошладилар. 
   Бу вақтга келиб ўзларини анча ўнглаб олган совет жангчилари эса энди душманларга қақшатқич зарба бера бошладилар.
    Бешинчи декабрдан бошлаб совет жангчилари яна душман аскарларига қарши ҳужумга ўта бошладилар.  Минг тўққиз юз қирқ иккинчи йилнинг йигирманчи январь куни Можайск шаҳри бешинчи сонли армия аскарлари ёрдамида тўлиқ озод қилинди. 
    Бу вақтга келиб Абдужаббор билан бир батальонда жангга кирган кўпгина қуролдош дўстлари ватан ҳимояси йўлида ўз жонларини фидо қилган эдилар. 
    Абдужаббор аллазамон қадрдон бўлиб қолишга улгурган батальони ва капитан Герасимов бошчилигида навбатдаги жангларга ҳозирлик кўрар эди.

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева - Хазонрезги

#давоми_бор

 
📌@xazon_rezgi          /60

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️Sevimli ayolning siri nimada?

📌Agar sizda quyidagi muammolar bo'lmasa bu xabarni o'qimang!

—Yoringizni xiyonati;
🛑—Intim munosabatlarni xohlamaslik;
🚨— Pul bloklari
⚠️— Oiladagi ziddiyatlar
—Yoringiz bilan munosabatlarda sovuqqonlik bo'lsa yechim bizda bor!

💯Kanalimizda har kuni bepul yondiruvchi smsla va bepul darsla berib boriladi

/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy
/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy
/channel/+F-dvd_18SvwzZjcy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☯️💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘☯️

💘SIZLARGA TEZ VA OSON TAYYOR BO’LADIGAN RETSEPTLAR KANALINI TOPDIM

💘ENG MAZALI OVQATLAR HAMDA SALATLAR, 1000 DAN OSHIQ SHIRINLIKLAR HAMMASINI SHU KANALDAN TOPASIZ

💘KANALGA TEZDA ULANIB OLING

KANALGA KIRISH⬇️⬇️⬇️⬇️
💘/channel/+DyNV-IaVNbExMjUy
💘/channel/+DyNV-IaVNbExMjUy
💘/channel/+DyNV-IaVNbExMjUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📌 Bunga ishonish qiyin lekin
98% odamlar uylarini toʻgʻri
tozalashmaydi.


🙋‍♀ Yotoq xona, oshxona, va
xojatxonalarni va xokozalarni
Xar kuni tozalash kerakmi?

💁‍♀ Chunki koʻpchilik
Kunlik layfxaklar haqida
bilmaydi !

👉Bu erda siz xar qanday
vaziyat uchun Hayotni
oʻzgartiradigan narsalarni,
topasiz.

💁‍♀ Telegramda katta
Layfxaklar toʻplami

xar doim yoningizda boʻlishi
uchun ulanib oling.

👇👇👇
/channel/+pJQq1CqmfexiYmJi
/channel/+pJQq1CqmfexiYmJi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"ОТЧОПАР" да...

"Отчопар" бозорида қадрдон дўстимни учратиб қолдим. Математик... Олим... Сигарет сотиб ўтирган экан... Мени кўриб, кўзини яширди. Мен ҳам бурилиб кетдим... Иккаламиз бир-биримиздан нега уялганимизни билмайман.
Негадир... йиғлагим келди...

© Ўткир Ҳошимов

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

    #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Албатта босиб олиш, талон-тарож учун  қилинган ҳатти ҳаракат билан ўз уйини мудофаа қилаётган томонларнинг ҳар иккисининг  олишуви бутунлай  ўзгача бўлиши табиий эди.  Бир тарафда нафс қутқуси бўлса, иккинчи тарафда Она ватан,  қадрдон гўша,  ор-номус, шаън ва шараф учун курашувчиларнинг   юракларида эрк қўшиғи  авж пардаларда ижро этилаётган эди.

    - Санитарларни муҳофаза қилиб туринг! 
    Абдужаббор тўғрисида қўлига оқ латта боғлаб олган, ўзи  ярадор аскарни қучганча эмаклаб келаётган Светкани кўриб дарров атрофга аланглади. 
    Сал нарида уларни мўжалга олиб ётган фрицга кўзи тушиб нишонни унга тўғрилади. 
   - Пааақққ... 
     Светка ўқ овозларига парво қилмай Абдужабборнинг ёнидан ярадорни ортмоқлаганча судралиб ўтиб кетди. 
    Кечга бориб душман ортга чекинди.  Абдужабборларнинг бўлинмасига ҳам нафас ростлаш учун руҳсат тегди.
    Шунда Абдужаббор кун бўйи кечган жангнинг салмоғини чамалаш учун теварак-атрофга назар ташлади.  Олд майдон душман ва совет аскарларининг жасадлари билан тўлиб тошиб кетган, улар орасида оғир ярадорлар беҳуш  ҳолатда ётган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмасди. 
      Уч кун давомида Абдужабборлар бўлинмаси ана шу майдонда мардонавор жанг олиб бордилар.  Учинчи куни шомга яқин бироз тин олиб турган вақтда Абдужабборнинг кўзи Светкага тушди: 
     - Светка! 
     Йигит  кийими тупроққа қоришиб бир аҳвол бўлиб кетган қизни базўр таниди. Унинг юзи ҳам тупроқ,  лойдан кир-чир бўлиб кетган,  аммо ўзи жон жаҳди билан эмаклашда давом этарди. Фрицлар ортга чекинган бўлишларига қарамай,  моҳир снайперларини майдоннинг бошланғич нуқталарига жойлаштириб қўйгандилар.  Яхшилаб ниқобланганча ўрнашиб ётиб олган снайперлар бош кўтарган совет аскари бор-ки,  битта-битта ўқ узиб, ҳаётига якуний нуқта қўйиб ётиш билан банд эди.
   Светка траншеяга етказиб келган ярадорни вақтинчалик медицина пунктига олиб кетишгач , Абдужаббор ёнидан флягасини чиқариб  қизга  узатди: 
   - Ол,  томоғингни хўлла.
   - Раҳмат.
   -Светка...- Абдужаббор сув ҳўплаётган қизга ажиб меҳр билан тикилди,- ўзингни эҳтиёт қил. Ҳали сен Ватанимга бориб  меҳмоним бўлишинг керак.

#давоми_бор

@xazon_rezgi /58

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир дарвеш узоқ бир шаҳарда машҳур авлиё яшашини эшитиб, унинг зиёратига отланибди. Йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, дашту саҳролар ўша авлиёнинг манзилига етиб, унинг эшигини қоқибди.
“Ҳай, ким?” овоз берибди болахона даричасидан аёл киши.
“Мен фалон юртдан ҳазратимнинг зиёратларига келган дарвешман” дебди мусофир.
“Овора бўлибсан, дарвеш, — дебди аёл. — Мен унинг хотиниман. Дунёда иккита аблаҳ бўлса, биттаси ўша. Дунёда иккита беномус, алдоқчи бўлса, биттаси ўша шайтони лаин. Зиёратингга арзимайди у”, дея бор ҳақорату маломатларни ёғдириб, эрининг бошига мағзава тўкибди. “Келган йўлингга қайт” деб гапини тугатибди.
Дарвеш ҳанг-манг бўлиб қолибди. Эътироз этмоқчи бўлиб оғиз жуфтлабдию яна ўзини тийибди. “Майли, нима бўлса ҳам кўрай, чақиринг” деб оёқ тирабди.
“У уйда йўқ, чиқиб кетган” дебди аёл.
Шунда дарвеш чор-ночор эшикдан йироқлашиб, тўрт-беш қадам нари кетибди. Бир одам учрабди. “Мабодо фалон авлиёни кўрмадингизми?” сўрабди дарвеш ундан. “Кўрдим, — дебди ҳалиги киши, — ўтин тергани ўрмонга кетди”.
Дарвеш ўрмонга қараб юрибди. Бир пайт ўрмондан авлиё чиқиб келибди. Арслонга ўтин ортиб, устига ўзи ўтириб олганмиш. Йўғон бир илонни қамчи қилиб, боши узра айлантириб келаётганмиш.
“Ҳай, дарвеш! — дебди йироқдан. — Кўнглингдан нима гаплар кечганини айтайми?”
“Айтинг” дебди дарвеш.
“Шундоқ авлиё одам шундай жоҳил хотин билан қандай тирикчилик қиларкин?” деб ўйладинг.
“Тўғри” дебди дарвеш.
“Ўйлаб қара, бир хотиннинг жаврига чидай олмасам, нечук авлиё бўлдим? Ўшанинг жаврига чидадимки, арслонни эшшак қилиб, устига ўтин ортиб, илонни қамчи қилиб юрибман” дебди авлиё.

Хўш, бу ривоят билан Мавлоно нима демоқчи? Ҳалиги аёл – шунчаки аёл эмас, дунё. Мавлоно айтмоқчики, бу дунёга келдингми, бас, у сени аяб ўтирмайди. Машаққатларга дучор қилади, бошингга таҳқиру ҳақоратлар ёғдиради. Ана шунга чидай олсанг, марра сеники, бир нимага эришасан. Чидамасанг, нарёғини ўзингдан кўр. Ҳа, дунёни чидаганга чиқарган. Мана, сизга ривоят замиридан келиб чиқадиган ҳикмат.

© Жамол Камол таржимаси


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😍9-ishtirokchi 🌹⁹GULRUX 🌹


🥰Eng ishonchli va eng mazali retseptlar kanaliga o'tib, ishtirokchimizga ovoz bering👇

/channel/+IMl1-hp0oWc3NmE6
/channel/+IMl1-hp0oWc3NmE6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

SEMIZLIK VA GARMONLAR ENDI SIZNI BEZOVTA QILMAYDI!!! CHUNKI..

👩‍⚕️Man 6 yillik tajribaga ega oliy ma'lumotli Diyetolog/Endokrinolog shifokor Go'zal Biysenbaevna sizni nafaqat to'g'ri ovqatlanishingiz balki garmonlaringizni nazorat qilish orqali sog'lom ozishingizga yordam beraman.

😚 Marafonimda +1000 ayollarni sog'lom vazn yo'qotib, chiroyli qomatga ega bo'lishlariga sababchi bo'lish bilan birga, garmonlarni ham nazorat qilish yo'llarini o'rgatganman!

Sog'lig'ingiz uchun eng foydali bilimlarni olish uchun kanalga ulanib oling va yaqinlaringizni ham taklif qilishni unutmang!

/channel/+3ws27sH8A0I4ZjYy
/channel/+3ws27sH8A0I4ZjYy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Ҳаким ҳозир докторнинг шу сўзларини эслаб қўллари мушт бўлиб тугилди:

- Ҳайдааар! Ҳайдар!

Хайрият-ки, укаси унча узоқда эмас экан.

- Ҳа, ака?! - эшикдан бош суқди Ҳайдарали,- нимадир керакми?

- Бери кел, - деди афти буришиб Ҳаким, - анави темир чойнакда қайноқ доғ сув обке.

- Ака, яқинда ичган эдингиз-у ўша дорини? Адамлар "Фақат кечқурун ичсин, ўшандаям оғриққа чидолмаса" дегандилар. Сиз бўлсангиз...
- Ҳўв ақлли! Сенга сув олиб кел дедимми? Намунча ақл берасан? Қисиииб айтган ишни бажар,- Ҳаким шундай деди-ю, укаси ўзи айтган ишни бажармаслигидан ҳадиксираб унга ҳушомад оҳангида гапиришга ўзида куч топди,- у доридан ичмайман. Шунчаки юрагим куйиб кетяпти. Тўйиб сув ичмасам чойдан чанқоғим қонмайдиган кўринади. Қара чойнак бўшаб ётибди.
Ҳайдарали тез орада чойнакка қайноққина доғ сув солиб келди. Ҳаким укасининг кўзига бир пиёла доғ сувни ичиб ўзини ўринга ташлади. У гўёки чанқоғи қонган одамдек кўзларини юмиб ўзини ухлаётганга сола бошлади.
Кўп ўтмай акасининг пинакка кетганига ишонч ҳосил қилган Ҳайдарали ташқарига йўл олди. Эшикнинг ғийқиллаб ёпилишидан сергакланган Ҳаким секин қўл узатиб кўрпачанинг қатидаги сув шиммайдиган қоғозга ўроғлиқ данакдек кўкнори ширасидан тайёрланган қора мумсимон массани олди. У қалтироқ қўллари билан кўкнори ширасига бўйра чўпчасини ботириб ундан мошдек келадиганини узиб олиб пиёла четига суртди. Қолган кўкнорини яхшилаб ўраб жойига яшириб қўйгач, пиёладаги ширачсимон массани устидан ярим пиёла доғ сув қуйиб яхшилаб аралаштирди-да нафас олмай ичиб юборди. Суюқлик анчайин таҳир эди. Ҳаким пиёлани чайиб, юқ қолдирмай уни ҳам ичгач бошини ёстиққа ташлади. Кўп ўтмай унинг боши чирпирак бўлиб айлана бошлади. Танасидаги оғриқлар ортга чекиниб, бутун жисми жони мислсиз ҳузур-ҳаловат туя бошлади...

🔳 🔳 🔳

Абдужаббор фронтга келган кунидан бошлаб то сентябрнинг охиригача Можайск шаҳрининг ўзида 220 километрли мудофа чизиғи барпо бўлганидан хабар топиб ажабланди: "Қисқа вақт ичида шунча залворли иш амалга ошса-я... Ҳаа, олий мақсад йўлида бирлашган халқ учун улуғ қудратни намойиш этиш ҳеч гапмас!"

-Хабарингиз бор, немис газандалари 30 сентябрь кунидан бошлаб Москва остонаси шаҳарларида ўз босқинчилик жангларини бошлади. Келтирилган маълумотларга кўра эртага 12 октябрь чошгоҳга қолмай бу ерда ҳам дастлабки жанглар бошланади,- дея солдатларни огоҳлантирди лейтенант Герасимов,-шу сабаб барчангиз хизмат қуролларини шай ҳолатга келтиринг. Пойтахт остонасида фашист босқинчиларини шундай кутиб олайликки, у аблаҳлар дунёга келишганига минг пушаймон бўлишсин. Сўзим тушунарлими?
- Ҳудди шундай, ўртоқ лейтенант! - бир овоздан жавоб қайтаришди солдатлар.
Герасимовнинг айтганлари эртаси куниёқ ўз исботини топди. Можайск кузги намчил тонгининг тумани тарқар тарқамас шаҳар мудофаа чизиғининг нариги томонидан вермахт ҳарбий техникасининг овози эшитила бошлади.

- Келаверларинг, қўзичоқларим. Сизларни кўзларим тўрт бўлиб кутиб турибман...
Абдужаббор шу топда Семён амакининг ҳотиржамлигига тан берди. Ўзи ҳам диққатини жамлаб бутун вужуди кўз ва қулоққа айланди.
Кўп ўтмай душман танклари ва уларнинг ортида тиш-тирноғигача қуролланган фрицлар кўринди.

- Қурбақа рангига ўхшаган мундирларингга ўйнаб қўяй сенларни!-
Абдужаббор Семён амакини рўпарасидаги душман аскарини нишонга олаётганини кўриб сергакланди. У ҳам Семён амакининг ҳаракатини такрорлай бошлади.

- Сабр...

Абдужаббор лейтенант Герасимовнинг овозини шундоққина ёнгинасида эшитди:

- Сабр...

- Сабр!

- Ўт оооооччч!
- Ватан учууун!
- Ўртоқ Сталин учууун!

Тез орада теварак-атрофни милтиқ ва пулемёт овозлари тутиб кетди.

📌@xazon_rezgi /56

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   - Вооой,  - Раҳима хола ҳовлиққанидан этагига ўралашиб ўрнидан тура олмай қолганди, - тилларинга шакар-а, болам !? Суюнчи сендан айлансин. Қани, қани болажонимдан келган хат? Бир кўрай.
Раҳима хола Матлубадан учбурчак қилиб букланган хатни олиб бағрига босди, сўнгра уни авайлаб ҳидлади:
- Абдужабборимнинг ҳидлари келгандек бўлди-я? - деди у Матлубага жилмайиб қараб хатни узатаркан,- қани оч. Ўқиб бер-чи, болажоним нималар ҳақда ёзган экан?

Матлуба хатни эҳтиёт бўлиб очганча ўқий бошлади:
"Ассалому алайкум, ада, ойи! Соғ-саломатмисизлар? Ада, белингиз оғримаяптими? Ойи, сиз яхши юрибсизми? Сабоҳат ойим яхши юрибдиларми? Абдуҳошим амаким, Муҳаммаджондан хабар борми? Мен Муҳамаджонни бошқа кўрмадим. Хатингизни олдим, Абдулатиф акам ҳам урушга кетибдилар. Улардан хабар борми?
Ада, ойи. Мен Москва яқинидаги Можайск деган шаҳардаман. Биз тарафлар тинч. Немислар биздан анча узоқда. Биз пойтахтни ҳимоя қилиш мақсадида бу ерларда мустаҳкам истеҳком қуряпмиз. Мендан хавотир олманг. Яхши юрибман. Мени сўрган ҳаммага салом денг. Вақт топишим билан яна ёзаман. Ўғлингиз Абдужаббор..."
Хатни ўқиб бўлган Матлуба Раҳима холага жилмайди:
- Абдужаббор акам менгаям салом дебтилар. "Мени сўраган ҳаммага салом денг" деганлар-у, ўшалардан бири менман, ойи...
- Жоним қоқиндиқ, сенга қизим,- деди Раҳима хола Матлубага меҳр билан боқиб,- аканг албатта сенга салом дейди-да. Энди-чи, қизим, бу хатни чиройли тахлаб олиб қўямиз. Ҳали амакинг келганларида уларгаям ўқиб берасан. Кейин биргалашиб жавоб хати ёзамиз.
- Хўп, Раҳима ойи,- бош силкиди Матлуба,- мен энди борай. Норпошша опани звеносида картошка чопиққа қарашиб юбораяптувдим
- Шошма, қизим, - деди аста ўрнидан қўзғалиб Раҳима хола,- мен ҳам Башоратнинг пиёз ўтоғига қарашаярман. Пиёз жонворларни ўт босиб ривожлашга қўймаяпти. Ишчи кучи етишмаяпти-да. Ҳа айтганча, қизим, Барнохонни кўрсанг унга Абдужаббор акангдан хат келганини айтиб кўнглини ҳотиржам қилиб қўйгин. Қиз боёқиш тиқ этса хабар кутиб эшикка қараб термулиб ўтиргандир.
- Хўп, ойи, албатта Барно опамларга Абдужаббор акамдан хат келгани ҳақида айтаман. Балки акамлар опамларнинг ўзларигаям хат ёзган бўлсалар керак.
- Майли, қизим, майли. Ҳар нима бўлгандаям, хат келганини айтиб қўявер...
- Хўп бўлади, ойи...
- Эсим қурмасин, қизим, суюнчи бермабман-ку, сенга? Ичкарига киргин, токчадаги чойнакни ичида сен яхши кўрадиган ёғлиқ қуртдан бор. Ўзи атай сенга деб яшириб қўйгандим.
- Йўғей, ойи, шартмас...
- Мени маҳтал қилмай олиб чиқақол, қизим, уканггаям берасан... Бўлақол...
Раҳима хола ичкарига йўл олган Матлубанинг изидан меҳр билан қараб қолди.

🔳 🔳 🔳

Ҳаким оёғи лат еган вақтдан буён бир ярим ой деганда қаддини ростлади. Аммо ҳали ҳануз чап оёғини ерга боса олмасди. Озгина босишга ҳаракат қилса борми? Мислсиз оғриқ жонини кўзига кўрсатиб қўярди...

"Имм, - оғриққа чидай олмай тишини тишига қўйиб инграрди Ҳаким,- бундай азобга чидаш бергандан кўра урушга бориб пешонамдан ўқ еганим минг марта афзал эди. Кунда бир ўлгандан кўра бирйўла биттада ўлган яхши эди ҳарқалай!
Ҳаким симирқ-симирқ қилиб оғриётган оёғини авайлаб ерга босди. Ўзи ўнг оёғига таяниб ўрнидан туришга интилди. Шу пайт шиддат билан товонидан бошланган оғриқ миясидан тешиб чиқай деди.
- Аааҳҳҳ...
Ҳаким ўзини қайта ўринга ташлади. Шу ётишда ҳам ҳамон чап оёғидан бутун танаси бўйлаб оғриқ тарқаларди.
- Қачонгача давом этар экан бу аҳвол? -алам билан ўйлади у, -адамнинг қилган ишини кўринг. Урушдан олиб қолиш учун оёғимни шунчалик майдалаш зарилмиди? Болтанинг тўмтоқ томони билан берилган зарб тўпиқ суягимни шу даражада абгор қилиб ташлабди-ки , докторларнинг айтишларича ҳар битта синган суякни териб ўз ўрнига жойлашнинг асло имкони бўлмаганмиш. "Энди нима бўлса пешонангдан кўрасан, оёғингни босиб кетолсанг шуни ўзи энг зўр мўъжиза".

📌@xazon_rezgi /55

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Glavniy uchun juda chiroyli rasmlar toʻplami
Glavniy uchun juda chiroyli rasmlar toʻplami
👇👇👇👇👇
Chiroyli rasmlar toʻplami
Chiroyli rasmlar toʻplami
Chiroyli rasmlar toʻplami
Chiroyli rasmlar toʻplami

👆👆👆👆👆👆

Goʻzal latofatli ayollar va kelinchaklar uchun daxshat fasonlar toʻplami
👇👇👇👇👇
Eng yangi modalar
Eng yangi modalar
Kelinchaklar uchun ideyalar
Kelinchaklar uchun ideyalar

Читать полностью…
Подписаться на канал