#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Эсинг жойидами, сен боланинг? Нима илонни албатта ўлдиришинг шартмиди? Узоқроққа ташлаб келсанг бўлмасмиди? Униям оила, бола-чақаси бордир? Жони бор бўлган! Қарғаган бўлса нима қиласан!?
- Ҳавотир олманг, ойи,- беўҳшов ҳиринглади Ҳаким ҳуддики бир қаҳрамонлик кўрсатиб қўйгандек керилиб, - қарғашга улгурмади.
- Сен буни қаердан биласан? - деди Қумрихон бўшашганча,- ўз қарғамаган бўлса хотиними, болаларими, барибир қайси биридир албатта қарғайди. Замон нотинч бўлиб турган мана бунақа маҳалда қарғиш олмай тинч юрсанг яхши бўларди.
Ҳаким бир кўнгли онасига "Замон тинч бўлганда қарғиш олаверсам бўларкан-да?! " демоқчи бўлди-ю, аммо Қумрихоннинг яна қайта бошдан жаврашга тушишини ўйлаб гапиришга ҳафсала қилмади.
Ҳаким кўрпачалардан иккитасини битта қилиб тўшади-ю, бошига ёстиқ тортиб қўл-оёғини чўзди. Ташқарида қуёш лов-лов ёниб теварак-атрофни қиздириб тобора забтига олар, ланғиллама оташ билан атай ўйнашгандек чайланинг ичи муздеккина, танга роҳат бағишларди. Ҳакимнинг бебош хаёллари эгасини ҳар ёқларда улоқиб олиб юргач, кўп ўтмай уни ўз ҳолига қўйди. Йигит пинакка кетди.
Кун пешиндан оғганда уйқудан кўзини очган Ҳакимнинг ёдига ёнғоққа боғлолиқ от тушди. У апил-тапил ўрнидан туриб ташқарига отилди. Отнинг устига офтобнинг айланиб келиб қолишига бир баҳя қолган, шундан бўлса керак, сояда ётишига қарамай унинг силлиқ сағрини куннинг дамида тер босиб ялт-ялт қилиб кўзни оларди.
Ҳаким отни арқонидан бўшатиб келган йўлидан пастликка олиб тушди. Пастда оқаётган сойнинг бўйидаги ҳар доимги салқин жойга етаклаб терини қотирган бўлди-ю, кейин обдон тўйгунича сув ичишига қўйиб берди. Тўйиб сувга қонган отнинг ортиқча ўтлашга ҳуши келмади. Ҳаким уни яна қайтиб қир устига олиб чиқиб олдинги бойлаган жойидан берироққа арқонлади.
Ўзи чайлага қайтиб самовар жўмрагидан сув бураб қўл чайган бўлди-ю ичкарига кириб яна ўринга чўзилди. Бу сафар қорни очгани ҳис қилган Ҳаким ўтирган жойида тугунга қўл узатди.
Бошланганига икки ой бўлмай уруш баҳона аллақачон кўп оилаларнинг дастурхонидан барака кўтарилиб қолган бир вақтда Қумрихон ҳали ҳануз рўзғорида қилдек етишмовчилик сезмаганди. Мана ҳозир ҳам Ҳаким ўз ёғига пиёз қўшиб қовурилиб босиб берилган бир товоқ иштаҳа очар шўртаккина гўштни кўриб оғзининг суви келди. У товоқ устига ёпилган тандир нонни ушатиб гўштга қўшиб ея бошлади. Орада қайноқ чой ичгиси келди, бироқ самовар қўйишга эринди. Қорни тўйгач ўрнидан туриб чайла четида турган тўртта сопол косанинг бирини олиб ташқаридаги самовар сувидан қуйиб ичиб ортига қайтди.
"Қорин тўйди, ғам йўқ,- ўйланди у яна ўринга чўзилар экан,- энди адамларни кутиш қолди. Қачон келар эканлар-а? Мабодо бугун келмай шу ерда қоладиган бўлсам кечаси оч қолишим аниқ. Сабаби нафсим ўйнаб гўштниям чангини чиқариб юбордим. Ҳа майли, жуда кеч қолсалар ўзим уйга қайтавераман. От билан бир қадам йўл" ...
Шом қоронғилиги атрофга ёйилиб кела бошлаганда Шермат раис агроном Ҳамидулла аканинг отида чайла ёнида пайдо бўлди.
- Ҳакииим! -деди у отда туриб қўлидаги тугунни ўғлига узатар экан,- ол буни! Эҳтиёт бўл! Синадиган нарса бор!
Шермат раис отдан тушиб уни шундоққина чайла ёнидаги ёнғоққа боғлар экан ўғлига сўз қотди:
- Дастурхон туза! Қорин ҳам пиёзнинг пўсти бўлиб кетди.
Ҳаким чайладаги лампа шишани пилигини баландлаганча тугунчани ечди. Унинг ичидан нон, алоҳида ўраб товоққа солинган ош ва икки бутилка ароқ чиқди Тез орада чайлани паловнинг иштаҳаочар иси тутиб кетди.
Ҳаким ароқни кўриб ҳайрон бўлди. Одатда Шермат раис болалари ёнида ҳеч қачон ароқ ичмаганди. Ҳаким ҳатто отасини туззук-қуруқ маст бўлиб юрганини. ҳам эслай олмасди.
- Пиёлаларни обке!- деди Шермат раис нон ушатар экан,- қошиқларниям ол.
Ҳаким отасининг буйруғига сўзсиз бўйсунди. У димоғини қитиқлаётган ошдан тезроқ егиси келарди.
📌@xazon_rezgi /48
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Математик ошиқ учрашувда
— Ёқтирган рангинггиз қайси? сўрабди йигит.
— Детскиймисиз? Жиддийроқ савол беринг,- дебди қиз.
— Тенг ёнли учбурчакни меридианлари кесишган нуқтадан унинг асосига тушган перпендикуляр чизиқ узунлиги маълум бўлса, учбурчакнинг ташқи бурчакларининг йиғиндиси неччига тенг?
— Пушти ранг ёқади, пушти...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#яхшилар
"Баъзи бир одамлар қуёшдек.
Улар билан гаплашсанг қалбинг ёришиб кетади..."
Жалолиддин Румий.
О Д А М Л А Р
Шундай одамлар бор, кўзида мунг, ёш,
Ҳамиша ҳаётдан юради нолиб.
Шундай одамлар бор, юзида қуёш,
Гаплашгинг келади ёнбошлаб олиб...
Шундай одамлар бор, кўрсанг Хизрдай,
Қалбингни тарк этар андуҳу ғамлар.
Қучоқлагинг келар мангу ҳузурдай,
Бор бўлсин,
Бор бўлсин
шундай одамлар!..
© #Наргиза_17
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Роббим!
Афвинг гуноҳларни ўчирса, меҳрибонлигинг қандай экан?
Меҳрибонлигинг қалбларни нурга тўлдирса, муҳаббатинг қандай экан?
Муҳаббатинг ақлларни даҳшатга солса,
Сенга яқин бўлиш қандай экан?
Сенга яқин бўлиш ғам ғуссани кетказса, жамолингни кўриш қандай экан?
Аллоҳим! Афвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва жамолингни кўриш лаззатини сўрайман!
🍂
Ассаламу алайкум...
Яхшиям борсиз,сиз борки мен учун олам мунаввар...
Сиз менинг қуёшим қувончимсиз...
Албатта сиз учyн ҳам дуо қиламан.
Роббимга яқинлик барчамизга насиб этсин...
Хайрли тонг қадрлигим...
(Яқинларга юборамиз)
🍂
/channel/Xazon_Rezgi
Ихтиёр сизда ...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
Шу вақт ичкаридан ишлари битган Хўжайин чиқиб қолдилар. Икковимиз амаки билан хайрлашиб ўз йўлимизга кетдик. Йўлда уларга бўлган воқеани айтиб бердим . Хўжайин надомат билан бош чайқадилар- у , бироқ лом- лим демадилар .
Орадан бир хафта ўтиб яна ўша таниш дўконга бордик. Дўкончи билан суҳбатлашар эканмиз у сўз орасида Ғанивой амакининг уч кун аввал жонини ҳаққа топширганини айтиб қолди . Бу хабарни эшитиб бошқача бўлиб кетдик. Юзимизга фотиҳа тортиб , амакининг оҳиратлари обод бўлишини тиладик.
Бир ой вақт ўтиб эса таниш дўкон олдида бизни бир онахон кутиб олди. Маълум бўлишича у киши Ғанивой амакининг аёллари экан.
- Чолимнинг сизлардан қанча қарзлари бор эди ? - сўрадилар улар чуқур уҳ тортиб ,- ҳижолат бўлмай, яширмай айтаверинг ,шундоғам барини биламан. Гўрларида тинч ётсинлар деяпман-да.
Шу пайт қулоғим остида Ғанивой амакининг "Мабодо ўлиб қолсам шу пулларга рози бўласан" деган сўзлари жаранглади.
Энди у пуллар биз учун ҳалол эмасди. Биз у пулларни олишга ҳақли эмасдик. Сабаби амакига ўша лаҳзаларда "Йўқ бу шартингизга кўнмаймиз" деб эътироз билдирмагандим.
- Амаки бизни рози қилиб бўлганлар,- дедилар Хўжайин бироз сукутдан сўнг,- сиз ҳам ҳотиржам бўлаверинг.
Уйга қайтар эканмиз дунёнинг ишларига ажабланардим. Инсон ўлимини аввалдан сезармикан ёки йўқ... Амаки нима учун бу йўлни тутди ? Ахир қўлида қарзидан қутилишга етарли пули бор эди- ку . Нажоти қўлида эди-ку унинг ? Билмадим. Билганим шуки , биз ўзимиз истамаган тарзда алоқадор бўлиб қолган лафзимизни оқладик.
Буям бир нажот бўлса ажаб эмас...
Аллоҳ барчамизни ислоҳ қилсин ...
#давоми_бор
Муаллиф : Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /2
Tug'ruqxonada tug'ruqdan so'ng uch kishilik palataga ko'chirishdi. Xonada farzandli bo'lgan onalar bor edi. Bir ona esa tug'ilganiga endi bir kun bo'lgan go'dagini qarg'ardi.
-"O'chir ovozingni, kasofat, bolani qattiq siltaydi. Bola qattiq yig'laydi.
-Nega bolangizni qarg'aysiz?! U hali go'dak bo'lsa...gapim og'zimda qoldi.
-Sizga nima? Tug'ilmayam o'lsin, uchinchisi, buyam qiz bo'ldi, erim ajrashaman dedi.
-Tavba deng. Insofingiz bormi? Allohning ne'matini ham shuncha uvol qilasizmi? Axmoq ekansiz, eringiz ham g'irt axmoq! Jannatni ham oyoq osti qilarkanmi?...- hanuz jahlim bosilmasdi..
- Muncha aql o'rgatdingiz, juda mehribon bo'lsangiz qani bolangiz? Qaramaysiz, yoningizdamas..??? Davomini o'qish
#Моҳигул_Эргашева дан ажойиб туҳфа:
ХАЗОНРЕЗГИ КАНАЛИ УЧУН
КУЗНИНГ АЖОЙИБ МАНЗАРАЛАРИ
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Эртага бошқа звенога ишга чиқаман,- ҳўрсинди Барно,- сен бу ерда алламбало гап-сўзларинг билан ишлагани қўймаяпсан.
- Ўзинг биласан, -деди пинагини бузмай Норпошша,- аммо билиб қўй "Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи қайтар ёр-ёр" бўлмасин. Майли, кетсанг хафа бўламан-ку, бироқ қачон қайтиб келсанг бағрим очиқ...
Барно дугонасига жавоб қайтариш ўрнига енгил хўрсиниб қўйди...
🔳 🔳 🔳
- Аданг даладан қайтсалар, ҳамон уйқунг ўчмаганини кўриб таъбингни тирриқ қиладилар,- жавранди тўнғич ўғлини базўр уйғотиб чиққан Қумрихон,- биласан-ку бунақа пайтда аданглар "Янги туққан хотиндек ялпайиб ётганинг ётган" дан бошлайдилар ҳамма гапни.
-Уфф, ойи, уларни энди кўряпсизми? -норози оҳангда тўнғиллади Ҳаким,- гапирсалар гапирибдилар. Шунга шунчами?
- Ҳаа шунга шунча!-дили оғриди Қумрихоннинг,- сен ялпайиб ёт-да, гапни мен эшитай. Иии, ана отни дупури эшитиляпти. Аданг келдилар шекилли. Бўл тез ўзингни йиғиштириб ол. Мен чойдан хабар олай-чи?
Қумрихон хонтахта устидаги чойнакни кўтарганча ўчоқ бошига зипиллади.
Кўп ўтмай кўча тарафдан Шермат раиснинг қораси кўринди.
- Ҳмм, ҳалиям сасиииб ётувмидинг?!- деди у салом берган ўғлига, -бизнинг уйда қуёш пешинда чиқадими дейман?!
- Боя тургандим, ада. Шунчаки бирор иш буюрасизми деб сизни кутиб ўтиргандим.
Шермат раис керзавой этигини ечмай темир калавотнинг очиқ тарафига омонат қўнди.
- Отни олгин-да, қирга бориб ўша ердаги чайлада бўлиб тур. Ўзим бормагунимча ҳеч қаерга силжимай ҳап ўтир,- деди у ҳамон уйқуси ўчмай калавотда сўлжайиб ўтирган ўғлига жиддий тикилиб.
- У ерда ҳеч ким қолмади-ку, ада?!- отасининг гапи Ҳакимга малол келгани авзойидан билиниб,- бир кафт ҳам буғдойни увол қилмай йиғиштириб олган бўлсак. Йигитлар ҳам қишлоққа қайтганига бир хафтадан ошиқ вақт бўлган бўлса. Нима энди бориб чиябўрилар билан отамлашаманми?
Шермат раис қошларини уйганча ўғлига шундай ўқрайиб қаради-ки, Ҳакимнинг нафаси беихтиёр ичига тушиб кетди.
-Мен сендан қирдаги ишларни ҳисоботини сўрадимми ёки ўша ерга бориб тур дедимми?- Шермат раиснинг саволи саратонда қаҳратон изғини нафасидек сезилди,- чиябўрилар билан отамлашасанми, бошқа нарса қиласанми бу ёғини ўзинг биласан. Жирт-жирт қилмасдан айтганимни бажар!
Шермат раис қолган аламини ўзи томон пилдираб келаётган хотинига қараб сочди:
- Менга қара! Қачонгача "Эрта-ю кеч тиними йўқ, қилаётган ишининг унуми йўқ" бўлиб юрмоқчисан? Тайёрлан, ҳадемай далага чиқасан, сенам. Пана-панадаги одамлардан "Раиснинг хотинининг шоҳи бўлганлиги учун далага чиқмаяпти экан" деган кесатиқларни эшитишга тоқатим йўқ менинг.
Буюк доҳийимиз ўртоқ Сталин барча миллатларни бир кўз билан кўрганлари каби сен ҳам мен учун мана шу колхоз ишчиларидан бирисан! Тушундингми, вей!?
-Тушундим, адаси, тушундим,-эрининг чакагини тезроқ ёпишга шошилди Қумрихон
- Тушунган бўлсанг, кечга туззукроқ қилиб битта ош дамлаб қўй! Анави кўк товоққа гўштли қилиб сузиб, устига нон босиб тайёрлаб турсанг, бориб бировни кўриб келадиган жойим бор. Номозшомга қолмай тайёр турсин...
- Хўп, адаси...
Қумрихон эрининг кимни кўриб келишига ичи ёниб қизиқиб турса-да, аммо бу борада савол беришдан ўзини тийди. Савол берганда ҳам эридан энг камида "Катта холангни эри билан шакаргуфторлик қилмоқчиман, яна нима саволинг бор?" деган "ширин сўз" билан сийланиши тайин эди.
Шермат раис чой ичиб бўлгунча Ҳаким колхоз чегарасидаги кимсасиз қирга йўл олган эди.
Қишлоқдагилар қир деб аташадиган жой колхоз чегарасида жойлашган бир терак бўйидан беш терак бўйича баландликдаги тепаликларни ўз ичига олган бўлиб таҳминан йигирма гектарча
майдонни эгаллаган ер эди.
📌@xazon_rezgi /46
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#қайнонам_онам 😊
ҚАЙНОНАМДАН БЎЛАК ЧИКДИМ
Ушалганда тилак -чикдим,
Охир ютиб юрак чикдим,
Дугоналар суюнчи,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Орзуларим талай, талай,
Ўз кунимга ўзим ярай,
Юлдузни бенарвон урай,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Ўтди бир ёз, битта қиш,
Қолипдан кўчибди ғишт,
Билсам экан зўр ташвиш,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Бўлак чиқиб қайнонамдан,
Бемажолу ҳайронаман,
Қўрғон эмас, вайронаман,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Кўчамда ҳамма хўжайин,
Асабга ўйнар атайин,
Бир кун "портлаш"им тайин,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Қўшним ... Ахлатин супирар,
Бирови носин тупирар,
Камига иғво гапирар,
Қайнонамдан бўлак чикдим.
Едирилмас пошналари,
Кунда жуфтим ошналари,
Онам ишга туққан мани,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Ҳожам-Амир Олимхон,
Жаҳли чикса золим хон,
Ўлмаган жон мани жон,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Айвондан туриб бақирар,
Номимни "Эй" деб чақирар,
Камига яна дўқ урар,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Дейди:
- Ошни гўштлирок сузгин,
Лағмонни кокилдек чўзгин,
Манпарни нохотдек узгин,
Қайнонамдан бўлак чиқдим
Чангаллайман ман бошимни,
Ичга ютаман ёшимни,
Оллоҳ синар бардошимни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Бор бўлсин-а бу зорманда,
Кунда бир лозиманда,
Дунё ташвиши манда,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Пайхон гул-у, лолаларим,
Эплаш қийин болаларим,
Асаб кетди, холаларим,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Панд бермокда соғлигим ҳам,
Қувонч оз-у, кўпайди ғам,
Мен шўрликга бормикан дам,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Ҳар ташвишга ўзим қалқон,
Ҳар чигалга ўзим имкон,
Яшаяпман бўлиб бежон,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Туби тўлмас бу ғоримни,
Ғор аталмиш рўзғоримни,
Турмуш чалар сабр торимни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Билмагандим қайнонамни,
Дуогуйим, ҳамхонамни,
Онам ўрнида онамни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Уй тўридан жой қилай,
Ризосин дилга жо қилай,
Ҳар куни дуосин олай,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
.. Хамма билсин елиб келдим,
"Ойижон"ни олиб келдим,
Энди тўкис юракман ман,
Рўёби бор тилакман ман.
Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хўўўп, акааа! Ҳотиржам бўлинг! Раҳима, холамлардан хавотир олмааанггг!
Кўп ўтмай Матлубанинг овози эшитилмай қолди.
Абдужаббор ўзи ва барча қишлоқдошлар йигитларни кузатиб чиққанлар то кичрайиб кўринмай қолишгунга қадар ортда қолаётган йўлдан кўзини узмади.
У айни дамда ўзини юрагининг бир парчаси ана шу киндик қони томган она заминда узилиб қолиб кетгандек ҳис қилаётгандек эди...
Шу кетишда Абдужаббор, Муҳаммаджон ва барча узоқ-яқин танишлари Тошкентдаги темир йўл вокзалига етказиб борилдилар.
Абдужаббор йўлга тушганда "Бизга қурол берадилар-у ва биз тўғри уруш бўлаётган жойларга кетамиз" деб ўйлаганди. У тез орада ўзининг бутунлай хато хаёл қилганлигини англаб етди. Вокзалдаги йигитлар иккинчи кун уч қайта рўйҳатдан ўтказилгандан сўнг, вагонларга жойлаштирилиб Қозоғистонга жўнатилди. У ерда йигитларни ҳарбий тайёргарлик машқлари кутиб турар эди.
🔳 🔳 🔳
Кўп ўтмай Янги турмуш қишлоғида гап тарқалди. Юқоридаги каттаконлар Шермат раиснинг урушга кетиш ҳақидаги илтимосига рад жавоби беришганмиш. Шермат раисга урушга бормаслик учун "бронь" деган ҳужжат топширилибди. "Сиздек шижоатли инсонлар фронт ортидаям сув ва ҳаводек зарур. Жанггоҳлардаги аскарларимиз ғалаба қозонишлари учун меҳнат фронтидагиларнинг далдаси энг муҳим роль ўйнайди" дейишганмиш каттаконлар.
Қишлоқ аҳли бу хабарни эшитиб бир учи ҳурсанд ҳам бўлишди.
"Раиснинг тили заҳар бўлгани билан иши унумли . Қолаверса замон нотинч бўлиб турган бундай вазиятда қаттиққўл бўлишнинг ҳам ўз ўрни бор. Инсонлар бошини бирлаштириб туришнинг энг асосий шартларидан бири шу" деган қарорга келишган эди қишлоқ аҳли.
Уруш бошланганига бир ой бўлмаёқ қишлоқдаги кўзга кўринадиган эркак зоти фронтга жўнаб бўлди. Азиз муаллим ҳам Абдужабборлар кетганидан уч кун ўтиб урушга жўнади.
-Энди, синглим,- деди Шермат раис Азиз муаллимни фронтга кузатиб ўпкаси тўлиб турган болалари билан турган Эътиборхонга қараб,- эртадан қизингиз далага чиқса яхши бўларди. Уйда обидийда қилиб ўтиргандан фойда йўқ,- у кейинги сўзларини Барнога қараб давом эттирди,-агар отангни ва қайлиғингни тезроқ ва соғ-омон уйга қайтишларини истасанг астойдил меҳнат қилишга кириш. Ҳадемай далага кечки картошка экамиз. Сен етиштирган ҳосил қанча аскарларимиз учун қалқон бўлишини, душманга қақшатгич зарба беришини асло унутма! Шифокор бўлишга тайёргарлик кўраётганингни яхши биламан. Ўша кунлар тезроқ келиши учун ҳам ҳозирдан ҳаракат қилишимиз керак.
#давоми_бор
@xazon_rezgi /44
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Абдужабборнинг амакиси Абдуҳошим беш кун аввал урушга олинган эди. Айрилиқ азоби эт олмай туриб бир вақтнинг ўзида Абдужаббор билан Муҳаммаджонга чақирув қоғози келди. Бу сафар фронтга кетаётган жигарларини кузатиб қўйишга Абдуқаюм ота бош бўлиб чиққан эди. Сўнгги хафталарда яқин жигарлари учун куйиб кетган ота озиб кетган, юзлари бир бурда бўлиб ўзини олдириб қўйганди. У ўзини базўр ушлаб, титроқ қўлларини очганча ўғли билан жиянини узоқдан узоқ дуо қилди..
Навбат аёлларга келди:
- Абдужаббор ўғлим,- ўзини тутишга ҳаракат қилгани билан кўзлари жиққа ёшга тўлиб лаблари қийшайиб кетаверди Сабоҳат ойисининг,- укангга кўз-қулоқ бўл. Бир-бирларингдан ажралмаларинг. Сен ҳам,- ўғлига юзланади у,- аканг нима деса сўзидан чиқма. "Хўб бўлади" дегин. Илойим икковинг бошлашиб чиқиб кетяпсизлар, биллалашиб қайтиб келинглар...
Раҳима холанинг эса гапиришга мажоли қолмаганди. У ўғлига қараган сари юраги куйиб кетаётганди. Хаёлидан нуқул "Гўшангага олиб бориши керак бўлган оёқларинг билан жанггоҳга кетяпсанми, болам?
Художоним, ё художоним... Абдужабборимни ҳам жумлаи мўмин қаторида ўзинг асрагин. Абдужаббор болам ҳам, Муҳаммаджон болам ҳам эсон-омон бағримга қайтиб келишсин. Илоё ўзинг берган омонатингга ҳиёнат қилмагин, Қодир Эгам!" деган сўзлар гир айланар эди.
- Иммм...
Раҳима холанинг юрагидаги сўзлар ташқарига шу бир оғиз ингроқ бўлиб отилиб чиқди. Абдужаббор онасининг сочидан сирғалиб тушган рўмолини авайлаб бошига ташлади. Сўнг энгашиб онасининг кўзидан тошиб чиқиб юзида ҳайрон қотган бир томчи кўз ёшини бармоғи билан аста сидириб олди-ю, юзига юзини босди.
- Ойи... -деди у шивирлаб,-ана шу бир томчи ёшингиз учун немис деганнинг хонумонига ўт қўяман!
- Абдужаббор акаааа! Абдужаббор акаааа!
Абдужаббор ва унинг атрофида йиғилганлар узоқдан ҳаллослаб чопиб келаётган Матлубани кўриб ҳайрон бўлишди.
- Акааа...- Матлуба терлаб кетганидан сочлари пешонаси ва юзларига бетартиб ёпишиб қолган эди,- буларни сизга Барно опам бериб юбордилар,- қўли билан дарахт панасида турган қизга ишора қилди Матлуба...- ана ўзлари.
Абдужаббор Матлубанинг қўлидаги тугунчани олар экан у кўрсатган тарафга интизор нигоҳ ташлади.
- Бор ўғлим,- деди Раҳима хола ўғлинининг қўлидан тугунчани олар экан ,- қизим билан хайрлашиб келақол.
Абдужаббор онасига раҳмат дегандек қаради-ю, унинг юзидан чўлп этиб ўпганча Барно тарафга югургилаб кетди. Абдужабборнинг ортидан "Ҳамма машинага чиқсин!" деган буйруқ эшитилди.
@xazon_rezgi /42
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Ҳаким отаси уруш бошланганидан буён нима учун бу ерга ўзини дамба-дам жўнатаётганининг тагига ета олмай ҳуноби ошарди. Қирда етиштирилган ҳаккам, дуккам буғдойни ўриб, машоқ қилиб бўлишганига ҳам анча вақт бўлган бўлсада, Шермат раис ҳали у, ҳали бу баҳона билан Ҳакимни бу ерга жўнатар, бироқ буюрган ишининг натижаси билан умуман қизиқмас эди.
Ҳаким бугун ҳам онаси тушликка ўраб берган тугунчасини қўлтиқлаб қирга етиб борганда, кун чошгоҳдан ошиб пешиннинг остонасига етиб қолганди.
У ўзи миниб келган отасининг отини ёлғизоёқ йўлдан етаклаб келиб нафас ростлашлари учун қамишдан тикланган ўртамиёна чайланинг нарироғидаги икки туп ёнғоқнинг бирига боғлади-ю, ўзи яна ортга- чайлага қайтди. Чайланинг шундоққина ёнгинасида яна бир туп азим ёнғоқ дарахти бўлиб пастдан қараганларнинг назарида у гўёки чайлани қучиб тургандек кўринарди. Ҳаким чайланинг қамишдан қурилган эшигини итариб очди-ю тугунчани бир четга қўйиб ўзи бўйра устига солинган шолчанинг тўрида йиғиштириб қўйилган тўртта кўрпача ва ёстиқларни бирма-бир қоқиб ерга тўшай бошлади. У кўрпачаларни солар экан, диққат билан ҳар икки томонини кўздан кечирарди.
Ҳакимнинг бундай қилишига сабаб бор эди. Икки кун аввал ҳудди ана шундай кўрпачаларни шолчага солиб турганда унинг орасидан лўп этиб кулча бўлиб ётган каттагина сариқ илон юмалаб шолчага тушган ва хаёл билан иш қилаётган Ҳакимнинг ўтакасини ўттиз қилганди. У тезда ташқаридан вақт бемаҳал самовар қайнатишга келтириб қўйилган шоҳлардан иккитасини олиб кириб илонни илиб ташқарига олиб чиққан ва бир чеккадаги челакни тагига тиққач, устига гуваладек кесаклардан учтасини уюб бостириб қўйганди. Ҳаким бу ишларни қилгунча мугуз тангачалари орасидан билқиллаб ёғ сизиб чиқаётгандек кўринган ва ҳиди ҳам ўта қўланса туюлган илонга қараб кўнгли ағдарилиб кетаверганди. Беихтиёр синфдоши Азимнинг икки ойча аввал чойхонада ўтиришганда айтган сўзлари ёдига тушганди.
Ҳаким турган чайладан икки километрча нарида қўшни қишлоқнинг қабристони жойлашганди. Азимнинг айтишича айни шу йил баҳорда қабристонда илонлар, айниқса сариқ илонлар кўпайиб кетганмиш. "Қаерга қадам босма, бир-бирига чирмашиб ўзини офтобга солиб ётган биққидек илонга дуч келасан,- деганди ўшанда Азим, -менимча бобом айтганларидек, илонлар ўрдаси қабристонга кўчиб келиб жойлашиб олганов"
"Ҳее,- суҳбатга қўшилганди унинг ортидан Салим турқи совуқ ,- ўрда- пўрдангни билмайман-у, бироқ қабристон илонлар учун тайёр емакхона. Жон куйдириб овқат излашмай тайёрини еб ётгандан кейин кўпайишади-да илон жанворлар" . "Кўнгилни айнитмай ўл,- деди Ашур қўлидаги сочиқни Салимга улоқтириб,- гапинг ҳам ўзингдан баттар совуқ. Дастурхон бошида ўтирибмиз, нокас. Сал оғзингни тўғрила". Салимга эса Ашурни сўзлари чивин чаққанчалик таъсир қилмаган, қайтага баттар ёйилиб "илҳоми" келганди: "Вой-вўў?! Намунча таъби нозик ойимчаларга ўхшамасанг? Ўлгандан кейин истайсанми, йўқми аҳволимиз шу-да?! Илон емаса, лаҳад қуртларига емишмиз, улар бўлмаса... "
"Ўчиииир!"
Хуллас ўша куни Азимнинг сўзи яна бир жанжал келиб чиқишига сабаб бўлганди.
Шулар ёдига тушган Ҳаким кеча қунишганча бир чеккада кичикроқ гулхан ёқиб челак тагидаги илонни чўпга чалмаштириб гуриллаб ёнаётган гулханни ўртасига улоқтирдиганди. Ўша вақтда шундай туюлдими, ё ростдан бўлдими гулхан қўйнига кирган илон жуда ҳунук овозда бор кучи билан чинқиргандек бўлди. Ҳакимни қаттиқ сесканиб кетди.
Кўп ўтмай гулхан марказидаги илон "П-о-о-о-о-қ" этган овоз чиқариб ёрилди-ю, атрофга парча-парча илон пўстлари отилди. Атрофни куйган гўштнинг беҳузур иси босиб кетди.
Уйга қайтганда илон воқеаси ҳақида укаси Ҳайдаралига гапириб бераётган Ҳакимнинг ҳикояси қулоғига чалинган Қумрихоннинг эсхонаси чиқиб кетди:
📌@xazon_rezgi /47
👧 𝗢'𝗴'𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗯𝗼𝗿, 𝗤𝗶𝘇 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶❓
👦 𝗬𝗼𝗸𝗶 𝗮𝗸𝘀𝗶𝗻𝗰𝗵𝗮 𝗼'𝗴'𝗶𝗹𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗴𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗸𝗲𝗹𝗮𝘆𝗼𝘁𝗸𝗮𝗻𝗱𝗶𝗿❓
👫 𝗕𝗮𝗹𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗵𝗼𝗵𝗹𝗮𝗿𝘀𝗶𝘇❓
𝗨𝗻𝗱𝗮 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻𝗿𝗼𝗾 𝗸𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴❗️
𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗿𝗲𝗷𝗮𝗹𝗮𝘀𝗵𝘁𝗶𝗿𝗶𝘀𝗵 𝗵𝗮𝗾𝗶𝗱𝗮 𝗲𝘀𝗵𝗶𝘁𝗴𝗮𝗻𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 ❓
𝗫𝗮 𝗫𝗮𝗮 𝗯𝘂𝗻𝗶 𝗶𝗺𝗸𝗼𝗻𝗶 𝗯𝗼𝗿 ✅
📌 𝗕𝗶𝘇 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗯 𝗯𝗲𝗿𝗴𝗮𝗻 :
📝 𝗥𝗲𝗷𝗮
🥗 𝗽𝗮𝗿𝘅𝗲𝘇
🩺 𝗺𝘂𝗼𝗹𝗮𝗷𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶
🫵 𝘀𝗶𝘇 𝗵𝗮𝗺 𝗢𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗼'𝗴'𝗶𝗹, 𝗾𝗶𝘇 𝘆𝗼𝗸𝗶 𝗲𝗴𝗶𝘇𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗺𝘂𝗺𝗸𝗶𝗻.
𝗛𝗼𝗺𝗶𝗹𝗮 𝗷𝗶𝗻𝘀𝗶𝗻𝗶 𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸 𝗺𝘂𝗱𝗱𝗮𝘁𝗱𝗮 𝗮𝗻𝗶𝗾𝗹𝗮𝗯 𝗵𝗮𝗺 𝗯𝗲𝗿𝗮𝗺𝗶𝘇. ✅
𝗛𝗼𝘇𝗶𝗿𝗼𝗾 𝗽𝗮𝘀𝘁𝗱𝗮 𝗸𝗼𝗿𝘀𝗮𝘁𝗶𝗹𝗴𝗮𝗻 𝗵𝗮𝘃𝗼𝗹𝗮 𝗼𝗿𝗾𝗮𝗹𝗶 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗺𝘂𝗿𝗼𝗷𝗮𝗮𝘁 𝗾𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴⬇️⬇️
Murojaat uchun: @Farzandim1909
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
/channel/+mt8DyTvQTcBlZmQy
Бўлган Воқеа 😢👇🏻
Хотини икки йил олдин вафот этди. Олти ой давомида у ўзига кела олмади, уйдан чиқмади, ҳеч нарсага қизиқмади, Кейин у аста-секин яхшиланди,Орадан Бир йил ўтиб у яхши ва меҳрибон қиз билан учрашди. Севиб қолди, бир неча ойдан кейин улар турмуш қуришга қарор қилишди. Орадан Икки ой ўтиб нарсаларни тартибга солаётганида Ногоҳон нарсалар орасида марҳум хотининг исми ёзилган қутига дуч келди😳 Унинг нарсалари, қандайдир заргарлик буюмлари бор эди ва қутининг орқасида хат бор эди, шундан кейин қиз билан ажрашди.. Хатда фақат битта ибора ёзилган эди:
Давомини ўқинг😢👇🏻
Самад ака эса қаттиққўл бўлгани учун қизини доим тергаб турарди. Ўша куни ҳам қаёқдандир қизи ҳақида эшитиб қолади. Уйга қутуриб келиб қизини аямай урди. Қиз ҳеч нарса қилмаган, ҳаттоки у йигит билан тузук қуруқ гаплашмаганди ҳам.
-Сендай қизни боридан йўғи яхши. Ўғил бўлсанг бўлмасдими? Бошимни эгиб қўяй дедингку ифлос. Кўчага чиқсанг ўзингдан кўр осаман сени.
Вазира отасидан доим дакки эшитган, қўрқиб яшаганди. Вазирага отасини гапи жуда оғир ботди. Кейин эса... "Мендай қизни боридан йўғи яхши" дея хонасининг деворига маркер билан ёзди. Сўнгра бошини арқондан ўтказди ва...
Давоми👇👇👇
💃𝑺𝑬𝑽𝑰𝑴𝑳𝑰 𝑮𝑶’𝒁𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑶𝑳✅ 𝑩𝑶’𝑳𝑰𝑺𝑯𝑵𝑰 𝑿𝑶𝑯𝑳𝑨𝒀𝑺𝒁𝑴𝑰 😍🤩
❤️𝑼𝑵𝑫𝑨 𝑩𝑰𝒁𝑵𝑰𝑵𝑮 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑵𝑨𝑵 𝑺𝑰𝒁 𝑼𝑪𝑯𝑼𝑵 😍🤩🤩
💄 𝑬𝑵𝑮 TRENDDAGI✈️✈️ 𝑲𝑨𝑺𝑴𝑬𝑻𝑰𝑲𝑨𝑳𝑨𝑹 KIRSANGIZ QAYTIB CHQB KETGIZ KELMAYDI BUNAQA NARHLARDA HALI BOLMAGAN BOMBA NARXLARDA🔥🔥🔥
TUSH 15.000 👠👠
PADVOTKA. 10.000❤️❤️
PAMADA. 4 tasi 15.000💄💄
FERRAMON ATR 35.000💗💗
Kist naborlar 10.000🥳🥳
𝑵𝑨𝑹𝑿𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑺𝑯𝑶𝑲𝑲𝑨 𝑻𝑼𝑺𝑯𝑰𝑺𝑯𝑰𝑵𝑮𝑰𝒁 𝑨𝑵𝑰𝑸🤫🤫🤫
DOSTAVKA TEKIN🚗🚗🚗
PASDAGI LINK USTIGA BOSING👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi
Шахруза йиғларди..
-афсусдаман! Ўлишни истамайман..
-ҳўп қайтсанг нима қилмоқчисан?
Шахруза умид билан аёлга қаради.
-буни иложи борми?
Аёл оҳиста меҳр занжирини ушлади.
-Ортга қайтган инсонга абадий вақт бўлмайди..худди мана шу куни барибир ўлим топасан!
Шахруза ҳозир буни тушунадиган ҳолатда эмасди..
-ота-онамни яна кўришни истайман..
-сени огоҳлантирдим! Инсонлар Аллоҳ берган умрни асраши ва яшаши керак..сен эса кўп бора омонатга хиёнат қилдинг! Меҳр занжирини сенга берганда ҳам огоҳлантиргандим..сўнгги чора ўлим эмас.
Шахруза занжирни ушлади.Занжирда кичик соат шаклидаги нақш пайдо бўлганди.
-Эсингда қолсин шу куни ўлим сени қарши олади! Ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан барибир...
Аёл ғойиб бўлди..Занжир ярқираб нур сочди.
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
Кимда қандай билмадим. Менинг кўнглимнинг кўчалари бисъёр. Ўнлаб , юзлаб , минг битта кўчаси бор унинг. Ҳар бири ҳаётимнинг турли даврида , айрим воқеликларни ўз ичига сиғдирган ҳолда бунёд бўлган. Ҳар бир кўчанинг ўз эгалари бор. У ерда мунис - у , дилбар , лафзи ҳалол ҳазрати инсонлар , мард ва номардлар , илоннинг ёғини ялаган туллаклар, сўзи бошқа , дили бошқалар , қилмишлари менга аён- у , аммо ҳикоялари ҳеч қачон лабдан ҳатланмаган мунофиқлар , риёкорлар , дарди , илинжи пулда бўлганлар - кўп- кўп инсонлар яшаб қолган. "Кўнглимнинг кўчаси"нинг барча ҳикоялари ҳақиқат . Уни ўқиганда " Бўлиши мумкин эмас" деган эътирозга шошилманг . Бариси бўлиши мумкин , бўлиб бўлган воқеалар. Турфа тақдирлар жамланмаси, албатта исмлар ўзгартирилган ҳолда. Нима учун бу ҳақда ёзмоқчиман? Энг асосийси юракни бўшатиш , дардлашиш , диллашиш бўлса керак. Яна ... яна кимгадир қай бир воқеа манфаатли бўлса эҳтимол...
Мен бошладим. Ўзимга ва сизга сабр ...
#НАЖОТ
Биринчи ҳикоя
Бундан бир неча йил аввал оиламиз билан тадбиркорлик соҳасида фаолият юритганимиздан хабарингиз бор. Ўша пайтлар уйимизда мўъжазгина цехимиз бўлиб , у ерда ўн турдан ортиқ турли - туман сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарар эдик. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ўзимиз дўконларга тарқатар эдик. Шаҳри азим пойтахтда ўнлаб дўконлар билан олди - сотти шартномамиз имзоланган эди ўша пайтлар. Шунингдек дўконлар атрофидаги махаллалар ва кўчаларда одамларнинг ҳоҳиш истакларига кўра тўғридан-тўғри савдо қилишга ҳам тўғри келарди. Ушбу фаолиятимиз ортидан анча- мунча таниш- билиш орттирган эдик.
Улар орасида Ғанивой амаки исмли ошпаз киши ҳам бор эдилар. Амаки ёмон инсон эмасдилар , бироқ чиқимга келганда бироз феъллари тутиб қоларди. Йўлимизни пойлаб турардилар-да, маҳсулотларни олдини машинадан тушуриб олиб "Қочиб кетаётганим йўқ, оласанларда пулларингни бир куни" деб ҳисобни кўпинча насия қилиш , қарзларини йиғиб- йиғиб тўлаш одатлари бор эди. Сиз балки "У киши шунга мажбур бўлгандир , нафақага қарам одам бўлса эҳтимол" деб ўйларсиз. Йўқ , улар нафақадан ташқари қўлларида кундалик тушумлари бор ўзига тўқ инсон эдилар.
Бир куни қизиқ бўлди. Ҳайит байрами арафаси , ишчиларга муддатидан аввал ойлик тарқатишни режа қилгандик. Шу сабаб ҳар бир савдо "точкамиз" дан қарзларни йиғиштириб олишга қарор қилдик. Шу куни навбатдаги дўкон ёнида Ғанивой амаки бизларни кутиб турган эканлар. Одатлари бўйича қўлларидаги бандли саватларини тўлдириб маҳсулот олдилар. Шунда мен минг ҳижолат билан "Амаки , мумкин бўлса қарзларингизни қайтарсангиз, маҳаллада бир неча қора кўз ҳақларини кутиб ўтиришибди" дейишга мажбур бўлдим. Бу пайтда Хўжайин дўконда ҳисоб- китоб билан банд эдилар.
- Нима улар мен берадиган пулга қараб қолганми ?- дедилар амаки бироз тажанглашиб .
- Қисман ҳа ,- дедим мен ҳам бўш келмай, сизда анча қарз йиғилиб қолди- да , амаки. Шу кимларнидир пешона тери-да. Зарур бўлмаганда сўрамадик. Ҳозир эса ҳақиқатда зарур . Олдинда ҳайит . Улар ҳам байрамни тўкин- сочин кутиб олишни исташади.
- Шундайми ?
Амакининг кўнгиллари юмшаган бўлди . Улар чўнтакларидан бир даста пул чиқардилар, бироқ ундан озгинасинии айириб менга тутқаздилар- у :
- Ҳозирча шуни олиб тур. Қолганини бир амалларсан.Сизларда пул бўлмаса ариқда сув бўлмас,- дедилар тўнғилаганча ва тўғрига ишора қилдилар ҳамда эътироз билдира олмайдиган оҳангда давом этдилар ,- манга қара , қиблага қараб туриб айтаман. Қолган қарзимни келаси учрашганда бераман. Агар ўлиб қолмасам , битта- битта санаб оласан. Мабодо ўлиб қолсам шу пулларга рози бўласан. Келишдик-ми ?
Нима учундир этим жунжикди. Орага "ўлим" сўзи қўшилгани сабабидан бўлса керак бу.
- Қўйинг , амаки , ўлманг ,- дедим базўр кайфиятим тушганча ,- қарзингизни қачон берсангиз ҳам майли. Болаларингизга бош бўлиб юринг. Саломат бўлинг.
@Xazon_Rezgi /1
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан тинчлик, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Пайшанба тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Японларнинг фикрича сочингизни узунлиги, деярли 100% эҳтимол билан сиз ҳақингизда айтиб беради...
Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат.
Сочингиз узунлигини танланг ва сочингиз сиз ҳақингизда нималарни айтишини билиб олинг.
Сочингиз узунлигини танланг👇
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Биламан ойинг ўз ишини давом эттиради, зеро кўпчилик эркак шифокорлар ҳам жадаллик билан аллақачон фронтга жалб қилинганидан хабарим бор. Сенга эса айтаримни айтдим.
- Хўп, раис бува,- Барнонинг ўрнига жавоб қайтарди Эътиборхон,- бари сиз айтгандек бўлади. Барно билан Адҳам билан Ҳамдам ҳам бирга далага қарашгани боради. Уларнинг ҳам қўлларидан анча-мунча иш келиб қолган.
- Барака топинглар...- Шермат раис ортиқча гап қўшмай ариқ бўйидаги ўрик дарахтига боғланган оти тарафга йўл олди.
У йўл-йўлакай ўзига ҳамроҳ бўлиб қўшилган табелчи йигит Қудратиллага "Кейинги кунларда шу отим ҳам ҳунар чиқариб қолди. От деганам кайфиятни билар экан-да. Уруш бошлангандан буён асаблар таранг. Бу ёқда бу падарқусурнинг қилиғи ортиқчалик қиляпти..." деган сўзларини биров эшитди, биров эшитмади...
Гарчи раис эртадан деган бўлса-да, Барно укалари билан тушдан кейин Норпошшани звеносида ишлагани чиқа бошлади.
- Раис-ку майли, -деди эртаси куни Норпошша офтобда ҳансираб кетмон чопар экан,- нега анави сўлтамат ўғли Ҳаким урушга кетмаяпти? Нима унгаям "Хотинларга хола бўласан!" деган бронь ўлгурдан берилганмикан?
Норпошшанинг сўзларидан маҳзунгина бўлиб юрган Барнонинг кутилмаганда кулгиси қистади:
- Ажойибсан-а, Норпошша? Ҳа ўзинг эмасмидинг яқинда "Ҳакимжон акамни кўз остимга олиб қўйдим деган? Балки оҳинг худога етиб сизларга аҳд-у паймон қилиб олишларинг учун имкон берилгандир?"
- Эээ, -чуқур уҳ тортди Норпошша,- атрофга қара, юзидан тук чиққанларни бари фронтга кетиб бўлди. Бу кишим бўлса от миниб ҳали у ёққа салтанг-салтанг қилиб юради, ҳали бу ёққа. Нима эмиш, оталарининг оти пишқириб кетиб қилиқ чиқараётганмиш,- Норпошша шундай деб овозини пасайтирди,- аммо мен-чи, бу гапга ишонмадим, ўрто...
- Қайси гапга?- ҳайрон бўлди Барно,- отни айтяпсанми?
- Йўғей, отни эмас,- ҳамон паст овозда гапида давом этди Норпошша,- "Ҳаким чўп урушга кетаркан" деган гапга. Менимча
шу йигитда бир гап бор-ов.
Барно белини ростлаш баҳонасида қаддини кўтариб орқадаги чопиқчиларга қаради. Уларнинг анча нарида эканликларини кўриб ҳотиржам бўлгач яна эгатга эгилди:
- Бу гапинг билан нимадир демоқчисан-а? - деди у ерга қарс-қарс кетмон солаётган дугонасига қарата
- Барно, - деди Норпошша ҳам ишдан бошини кўтармай ,- бу бола бекорга бу ерда тентираб юргани йўқ. Бир айби бор бунинг?!
- Воой, қанақа айби бўлсин? Сен ҳам ажойибсан-да, Норпошша!?
- Эээ, мана мени айтди дейсан ҳадемай!?-Норпошша бироз тин олди-ю гапида давом этди, -
ўтган куни нариги қишлоқлик аммам келгандилар. Қўшниларининг ўғлини урушга олган жойида Тошкентдан қайтариб юборибди. Нимага дегин? Ўша йигит уйқусида иштонини кўллаб қўяркан...
Ҳаким чўп ҳам бўлса, бўлмаса сийғоқ чиқади-ёв...
- Тавба,-деди пешонасидаги терни артганча Барно,- қўй-ей, билар-билмас бировга унақа туҳмат қилма. Агар туҳмат бўлмаганда ҳам соғлиғидаги муаммо учун инсоннинг устидан кулиш яхши иш эмас.
Норпошша Барнонинг сўзларига парво қилмай овозини янада пасайтириб ҳиринглади:
- Барно, бир фалокатинг арибди мен сенга айтсам. Ҳов ўшанда Ҳаким чўп сенга совчи юборганда ҳўп деб рози бўлганингда борми, кундузлари "Офтоб қаерга тушаркан?" ҳокандоздаги кул билан кўрпача кўтариб юрармидинг?!
- Бўлди қил дедим сенга? -астойдил жаҳли чиқди Барнонинг, -аҳир ўзинг эмасмидинг яқинда "Ҳаким акам уйлансалар жон деб тегардим" деган? Ё узумга бўйинг етмай пуф сассиққа чиқдими?
- Ҳеч-да, - лабини намойишкорона бурди Норпошша,- мени орзуйим Ҳаким чўпга турмушга чиқиш эмас, балки Шермат сассиқ, иии кечирасан, Шермат раисга келин бўлиш эди. Нимагалигини айтайми? Шу кишига келин бўлсам, вақти келиб биология фанидан илмий иш ёзаман. Билсанг ер юзида Шермат раисчалик инсон аъзоларини эсда қоларли қилиб ўргатадиган одам йўқ... Бир келиштириб сўкса борми...
📌@xazon_rezgi /45
— Рози эмасмисан?
— Ундан кўра ўлганим яхши.
— Шунақа де? Бу ёққа кел.
Аям сочимдан бураб орқамга муштлай кетди.
— Мен сен жинқарчага ўлишни кўрсатиб қўяман,- шундай дея нон ёпишга тайёр тандирга бошимни мажбурлаб киритди.
Дод дедим. Аммо унга кучим етмасди. Йиғладим. Аям бошимни тандирдан чиқарай демасди. Бўйнилар ачишиб куйганидан оғрий бошлади.
— Сенга гапираяпман.
Бўйним, бошимда ачишишлср кучаяверди. Астмам бош кўтарди. Ҳаво етмай қола бошлади
Давоми👇👇👇👇
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
🟠🟠🟠🟠🔴🔴
🔴 Дарсини батафсил ўрганишни истасангиз хозироқ телеграм каналимга уланинг.
🔴 Ва тикувчилик сирларини биринчилардан ўрганинг
🔴🔴🔴
/channel/DinaraTurayevabepulvebinar/280
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Буйруқни эшитган Абдужаббор янада қадамини тезлаштирди.
У қизнинг ёнига етиб борганда "Ҳамма машинага!" деган буйруқ қайта эшитилди.
- Барно,- деди Абдужаббор ҳансираганча паст овозда қизнинг қўлларини ушлар экан, - мен сени жудаям, жудаям яхши кўраман. Илтимос, мени кут. Севгимиз ҳурмати мен албатта қайтиб келаман...
- Сизни албатта кутаман, Абдужаббор ака, албатта кутаман. Токи тирик эканман, токи танамда жоним бор экан сизни кутаман,- йигитга муҳаббат тўла кўзлари билан интизор боқди Барно
Шу пайт фронтга йўл олган йигитларни отган борти очиқ юк машинаси Абдужаббор ва Барнонинг ёнига тезлигини пасайтириб кела бошлади.
- Ака, машинага! - Муҳаммаджон машина бортидан осилганча қўлларини чўзди
- Барно... - икковларигагина эшитиларли қилиб шивирлади Абдужаббор,- илтимос ўзингни асра... Менинг учун асра...
Абдужаббор шаҳд билан ортига ўгирилди-ю, машина томонга югурди. Уни кўплашиб машина юкхонасига тортиб олдилар. Машина Абдужабборни олгач айланма ҳаракатлар билан келган йўлидан қайта бошлади. Абдужаббор отаси, онаси, яқинлари ёнидан ўтаётганда уларга қўл силтай бошлади. У онасининг пинжига тиқилганча ўзига хайр ишорасини қилаётган Матлубага кўзи тушгач бор овози билан бақирди:
- Матлубаааа! Онамдан хабар олиб тууур! Менга тез-тез хат жўнатинглаааар!
📌@xazon_rezgi /43
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Бу ойимларнинг зираклари. Уларга Фароғат бувим берган эканлар. Ойим яхши ният билан бу зиракларни сенга бериб юбордилар. Аслида келинсаломда ўз қўллари билан тақиб қўймоқчи эканлар-у, аммо ҳозир беришга қарор қилибдилар. "Келинсаломда келинимга яна бошқа тилла атайман" дедилар улар...
- Раҳмат...- Барно титроқ қўллари билан рўмолчали тугунчани олиб аста очди ва ундан четлари тилло нақшли ўртасида зумрад кўзи бор зиракларни олди,- бунчаям чиройли бўлмаса бу зираклар!?
Абдужаббор жилмайди:
- Ойимлар бу зиракларни сенинг чиройингга мослаб танлаганлар. Бўлмаса уларни зираклари кўп эди.
- Раҳмат,- Абдужабборга эркаланиб боқди Барно, - уларга ҳам алоҳида раҳматимни етказиб қўйинг.
- Хўп...
Абдужаббор билан Барно бу сафар анҳор бўйида узоқ қолиб кетдилар...
Фотиҳа тўйидан уч хафта ўтиб қишлоқ аҳли Абдужаббор, Муҳаммаджон ва яна йигирма бир нафар йигитни фронтга кузатиш учун Янги турмушдаги ягона клубнинг ёнига йиғилдилар...
Бу вақтга келиб одамлар урушнинг бор ваҳшати билан англай бошлаган ва унинг тез орада тугамаслигини фаҳмлаб улгурган эдилар...
📌@xazon_rezgi /41