#ДИҚҚАТ #ДОЛЗАРБ
😱 Атиги уйингизда бор 1 дона маҳсулотдан бўлган ичимлик билан, сиз миома, киста бачадон яллиғланиш барчасига даво топасиз
‼️Докторларни биздан бу сирли рецептни халигача яшириб келишмокда
☝️Бу рецептни ҳар бир аёл қиз, айниқса ҳомиладорлик режа қилаётган аёллар билишлари шарт! Бу махсулот....БАТАФСИЛ
😪 Кеча эрим яхши бека эмаслигимни айтиб ранжитди 😏 Ғийбатлашай деган мақсадда дугонамга телефон қилсам у бир телеграм каналини мақтаб кетди 🤷♀
🥳Шундай саранжом бека бўлиб кетасанки, эринг гапларига афсусланиб кечирим сўрайди дейди 😳 Рўзғор учун энг зўр лайфҳаклар, ёш оналарга тавсиялар, аёллар учун фойдали маълумотлар , юз, соч парвариши ҳақида маслаҳатлар ҳам ҳаммаси шу битта каналда деганига қизиқиб кириб соатлаб чиқолмай қолдим 😍
Шу фойдали канални Сизга ҳам илиндим .🤗 Тезроқ уланиб олмасангиз ўчиб қолса,тополмай қоласиз 👇👇👇
/channel/+MNuUq1r-cO0wZTJi
Қани биров чиқса ? Кейин юрагимга ҳавотир тушиб ўзим дарвозани очиб машинани уйга олиб кирдим. Ҳовлида туриб "Келин , ҳооой келин! " деб ҳали чақираман , ҳали чақираман , қани ичкаридан бир садо чиқса.
Кейин кўнглимга ҳар хил гумон оралади . Эрталаб "Болалик уйда дастурхонга санчқи қўйманг" дегандим , шунга аразладими ё бўлмасам ўғлинг "Хонамиз яхши исимаяпти , токли печка ёқдик" деганди , бирор кор - ҳол бўлмадимикан деб юрагимга ғулғула тушди .
- Ойи , - деди уларни гапига қулоқ солиб турган кичик ўғли Сарвар , - келинойим анчадан буён ҳовлида кўринмадилар. Ўзингиз бир кириб хабар олин-чи , адамлар ҳам ҳалитдан буён тиғ устида ўтиргандек бўляптилар.
Энди ҳавотир олиш навбати Рашида опага келганди. У зипиллаб келинининг хонасига йўл олди. Бориб эшикни очди . Кенг даҳлиздан ётоқхонага йўл олди . Атроф жим- жит. Тиқ этган товуш йўқ...
- Умидааа ,- келинини чўчитиб юбормаслик учун аста шивирлаб чақирди Рашида опа.
Ичкаридан жавоб бўлмади.
Рашида опа эшикни оҳиста итарди. Умида уч ва бир яшар қиз - ўғлини икки бағрига олганча уччовлари бутун дунёни унутиб ухлаб ётишар эди.
Рашида опа бир зум уларга тикилиб турдида , сўнг овоз чиқармай ортига қайтди.
- Ҳмм , тинчликми ? - Акмал ака уни бетоқат кутиб тургани овозидан маълум эди.
- Тинчлик дадаси , тинчлик. Келинингизни кўзи илиниб қолибди . Набираларингиз ҳам ухлаб ётишибди.
- Уйғотмадингми ?
- Йўқ , дадаси ...
- Тавба ? - асабий қўзғалиб қўйди Акмал ака ,- бу келинники қизиқ экан-ку ? Қулоғини тагида замбарак отилсаям парвойи палак. Мани чақирганимга ярим маҳалла одам кўчага чиққандир , аммо келининг ...
Рашида опа жилмайди , ерга қараганча оҳиста гапира келди :
- Аббосингиз шу қизни ёқтирганида "мунчаям озғин қиз экан, шамол бир пуф деса учиб кетадиган ? " дегандим. Ана шу озғин келинингиз тўрт йилда икки фарзандли бўлди. Кичик набирангиз Адҳамжон унча - мунчага қорни тўймадиган полвон бола. Яна камига қўшимча сут ҳам ичмайди . Каттаси Гулзебо шунчалар шўх- ки , ерга қўйсангиз осмонга сапчийди. Мана мени ўзим мактабда кечгача тик оёқда юра оламан , аммо уйда набираларизга икки соат қарасам кечки овқатни ейишга кучим қолмай , чўзилиб қоламан. Мен сизга айтсам Умида бояқиш тағинам фил экан. Бир оғиз чарчадим демайди-я ? Болаларидан ортиб яна рўзғор ишлариниям эплаганини айтинг.
Хуллас , бу келинни иммунитети роса пастлаб кетибди. Хонасига бориб эшикни очсам ҳам билмади. Секин чақирсам ҳам кўзини уйқудан очолмади.
Дадасиии. Биласизми нима ? Кўзимга қизингиз Асила кўриниб кетса денг. Уям Умидага ўхшаб бировларни уйида келин, - Рашида опа хўрсинди ,- бувим раҳматлик "Келин бўлиш Бедил ҳазратларининг китобини ўқишдан ҳам қийин деб" кўп айтардилар. Келинингиз ҳам обдон толиққан кўринади
Акмал ака аёлига жавоб қайтармади. У чуқур ўйга чўмиб қолган эди.
- Воой , ассалому алайкум ,- эр- хотинни хаёлларини остонада икки боласини икки қўлида кўтариб олган Умиданинг овози бузди ,- келганларингизни билмай қолибман. Қачон келгандингизлар ? Мен ҳозир чой қўйиб юборай. Овқат ҳам бор эди, уни ҳам иситаман.
- Биз ҳозир келдик ,- деди Акмал ака тетиклик билан келинининг саломига алик олар экан,- бизга чой ҳам , овқат ҳам керак эмас. Қани отланинглар . Сизларни ўзим бир айлантириб , кабоб олиб бераман деб келгандим. Набираларим ҳам уйда ўтириб сиқилиб кетишди . Бир ҳаво алиштириб келишсин , қўзичоқларим. Қизим , қани бўлақолинглар?
Умиданинг чеҳраси ёришди :
- Вооой ... Қандоқ яхши . Раҳмат , адажон,- у қайнотасига миннатдорчилик билдирар экан , шошиб қолди ,- мен ҳозир тезда тайёр бўламан ... Болаларни кўча кийимларини шу ерга олиб чиқаман.
Рашида Умиданинг ортидан кўнгли тўлиб қараб қолар экан , эрига юзланди :
- Дадаси , пластигингизга пул тушдими ? Ишингиз- чи ? Ишга бормайсизми ?
ГЎЗАЛЛАРИМ ПАЗАНДАЛАРИМ
🥹Ишончли рецепт қидириб чарчадингизми?🥹
🥰Шошманг сизга энг ишончи рецептлар каналини айтаман🥰
👇Пастдаги тугмаларда ўзизга керагини босинг ва қўшилиб олинг
🤗Шунчаки раҳмат айтсангиз кифоя
👉 /channel/+D9RxF05D5Ls0NjQy
👉 /channel/+D9RxF05D5Ls0NjQy
Айтгандай тикувчиликка қизиқувчилар учун зўр канал бор мана👇👇👇
👉Тикувчилик сирлари👈
—Беҳруз ака сиз мастсиз! -дедим.
—Жим Феруз, сени жуда соғиндим. Бу кунни қанча кутганимни билсайдинг.
Яшаб туриб ўлиш нима эканини биласизми? Нафас оласиз аммо, у нафас бурнингиздан нарига ўтмайди.
Бўғиласиз, чуқур-чуқур нафас олишга уринасиз. Аммо бари бесамар.
Мен руҳан ўлдим ҳисоб ўша онда.
Қалбим ва танам музлаган гўё. Ҳеч нарсани ҳис қилмайман.
Ҳатто мени оғушига тортган турмуш ўртоғимни тафтини ҳам ҳис қилмаяпман.
Шунчалар меҳрли, шунчалар ишқга тўла. Аммо мен учун эмас.
Мени танамда, мени жисмимда мен эмас, ўша қиз бордек.
Айтинг тамом бўлмасликни иложи борми?
—Сени севаман Ферузам!
Мен ҳатто билмаган, танимаган қизга аталган севги изҳорини эшитяпман. Яна жуфти ҳалолим томинидан.
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.
Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.
Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.
Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .
Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.
Сешанба кунингиз файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#TEZKOR
Сизи тиззалариз огрийдими? Мана сиз-
га мендан соглом бугимлар сири👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
Бу усулдан сўнг бўғимдаги оғриқлар безовта қилмас экан😍
🔔БАТАФСИЛ👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil_2/html
👆👆АЛОҚА 24/7 👆👆
(Батафсил маьлумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
балки ҳар икки фарзандига бирдек оталик қилиш чораларини излай бошлаган эди...
▪️▪️▪️
Кечга яқин Жаҳонгирнинг телефони жиринглади :
- Алло , Жаҳонгир ака ? Ассалому алайкум ! Қишлоққа яхши етиб олдингизми?
- Шаҳноза ?! - Жаҳонгирнинг кайфияти янада кўтарилиб кетди ,- бу сизми? Ҳа ! Ҳа! Яхши етиб келиб олдим !
- Уйингизда меҳмонлар бўлса безовта қилиб вақтингизни олмай. Юкингиз кўп бўлгани учун бемалол етиб олдингизми деб ҳол сўраётгандим.
- Меҳмонлар эртага келишади. Якшанбада. Вақт топсангиз сиз ҳам келинг , ҳурсанд бўламиз.
- Раҳмат каттакон. Насиб қилса бир куни албатта бораман...
Чорсу бозоридаги тасодифий учрашув йигит ва қиз ҳаётида янги саҳифа очилишига туртки бўлганди. Кўп ўтмай Жаҳонгир Шаҳнозанинг ўз ўқишларига яқин жойдаги курсда ўқишини билиб олди.
- Негадир олийгоҳда ўқишга қизиқишим бўлмади,- деди қиз навбатдаги учрашувда хўрсинганча ,- балки мактабни битирадиган йилим ойижонимни кўп тоблари бўлмаганига ўқиш ҳақида ўйлашга ҳафсалам бўлмагандир. Кейинчалик дадам ҳам ўқишимни истамадилар . "Сен кўча - кўйда юрсанг бир хаёлим сенда бўлади . Ҳеч нарсадан каминг йўқ, тинчгина уйда ўтирақол" дедилар улар.
Бу вақтга келиб , мактабни битириб бўлгандим, ойижоним ҳам вафот этгандилар. Яшириб нима қиламан . Ўзимни ўқигим келмади. Ойижонимдан кейин одамови бўлиб қолгандим.
Бир йилга яқин уйда ўтириб эса ва ниҳоят одамларга қўшилгим келди. Ҳозир ширинлик тайёрлаш курсида ўқияпман.
- Дадангиз билан бирга яшайсизми ? - сўради Жаҳонгир қизнинг тақдирига ачинганча
- Ҳаа . Мен ва дадам. Дадамлар йўқ вақтлари қўшнимиз Назира буви бизникига чиқиб турадилар. Ёки мен уларникига. Улар бувимнинг яқин дугоналари бўлганлар. Ҳовлиларимиз ўртасида девор йўқ. Уларнинг набиралари Озода мендан икки ёш кичкина. Аммо қалин дугонамиз. Ана шунақа...
Жаҳонгир Шаҳноза билан хафтада уч бора- қизнинг курсда ўқиши бор кунлари кўришар , қолган кунлари эса телефонда суҳбатлашишни канда қилмас эди. Шаҳноза "Ўқишга киришга қизиқмадим" дегани билан шунақанги кўп бадиий китоб ўқир экан-ки. У кўпинча Жаҳонгирга ўзи ўқиб таъсирланган китобларнинг мазмунини сўзлаб берар , унга сари йигит Шаҳнозанинг нозик диди ва гўзал дунёқарашига маҳлиё бўлиб борар эди.
- Сиздан зўр ёзувчи чиқиши мумкин , жуда бўлмаганда ажойиб адабиёт муаллимаси,- деди Жаҳонгир бир куни кўнглидагиларни тўкиб- солиб ,- олийгоҳга бир ҳаракат қилиб кўрсангизчи ? Шундоқ истеъдодни увол қилишнинг ўзи увол. Кези келганда буниям жавоби бор . Филологиягами , журналистикагами бир ҳаракат қилиб кўрсангиз-чи ?
Шаҳноза жилмайганча лаб бурди :
- Китобларни минглаб инсон севиб ўқийди . Аммо саноқлиларгина уларга тегишли соҳани танлайди. Мен эса ўша минглар орасидаман. Қолаверса ўзимни бирор нарса қоралашга уқувим йўқ деб ўйлайман. Аммо тайёр ёзилган китобни бажонидил ўқиб, сўзлаб бера оламан.
- Мен эса ўз фикримда қоламан . Сиздан ажойиб ёзувчи чиқиши тайин.
Шу куни Жаҳонгир ва Шаҳнозанинг фикри бир жойдан чиқмади. Бироқ шунга қарамай ҳар икки ёш биргаликда жуда бахтли эдилар.
▪️▪️▪️
Улфатлари билан тунги клубда безорилик қилиб кайф устида клуб ходимини пичоқлаб қўйган Қаҳрамон саккиз ой деганда судда иш қайта кўрилиб "оқланиб" чиқди. Бунинг учун Ғулом бизнеснинг катта бошини кичик қилиб кирмаган эшиги қолмаганди.
Ваниҳоят Қаҳрамоннинг "Воқеа жойига тасодифан бориб қолган"лиги ўз исботини топди. Жиноятни бутунлай бошқа йигит қилганлиги ва айбни кеч бўлса-да ўз бўйнига олгани учун Қаҳрамон жазони ўташ жойидан озод қилинди .
Қаҳрамоннинг озодликга чиқиши Шаҳнозанинг бошида қора булутларни кўланкамисол тўпланиб келишига сабаб бўлиши кундай равшан эди...
@Xazon_Rezgi / 14
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
/channel/Xazon_Rezgi
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Қизим... Қизим ўшанда сиздан юкли бўлиб қолган экан. Буни уйингиздан кетганимиздан икки ой ўтиб билиб қолдим. Аммо узоқ ўйлаб бу ҳақда сиз ва оила аъзоларингизга билдирмасликка қарор қилгандим. Сабаби бу болани тан олмаслигингиз, бизни туҳматчи деб айблашингиз мумкин эди. Қолаверса болани тан олган тақдирда ҳам қизимни унинг онаси сифатида қабул қилмаслигингиз кундай равшан эди. Ахир сиз кимсиз- у , биз ким эдик?
Яхшиямки бизни пойтахтда ҳеч ким танимас эди. Қизим ҳомиладорлигини билгач "Болани олдирмайман" деб туриб олди. Қолаверса бу вақтга келиб бола олдирилиши мумкин бўлган муддатдан ҳам ўтиб кетган эди. Хуллас , кўнглимда "Болани тақдирини у туғилгандан сўнг ҳал қилармиз" деган қарорга келиб қўйгандим.
Вақти соати етиб бола туғилди. У туғилди-ю...онаси ёруғ оламни тарк этди.
Туғруқхонадан қизимни жасадини олиб чиқиб ерга топширганда мен учун дунё ҳувиллаб қолгандек бўлди . Ҳаётимда яшашдан маъно қолмагандек туюлди гўё. Йиғладим, сиқтадим ... Сўнгра бир қарорга келдим. Мен қизимни гўдаги-набирамни ўзим тарбиялаб, вояга етказишга аҳд қилгандим. Бахтимга гўдак соғлом туғилганди. У кўрарди, эшитарди, вақти келиб тилга ҳам кирди.
Мен уни борган сари яхши кўриб қолавердим. Уни йигит ёшига етказиб, уйлантирмоқчи , абиралар суймоқчи эдим. У ҳақда ҳеч қачон сизга айтмоқчи эмасдим. Аммо кўряпсиз- ки , тақдир менга барини сизга айтмасликдан бошқа илож қолдирмади. Менинг саноқли кунларим қолган . Шу туфайли агар қабул қилсангиз сиз иккингизни топиштириб қўйсам дегандим. Ишонинг у сизнинг фарзандингиз . Бунга асло шубҳа қилманг.
- Демак... Демак у ўғил бола. Менинг ўғлим борми ? - тили тутилганча сўради Ғулом.
- Қаҳрамон ўн олтига кирган бўлса ҳам аллақачон йигитлик нуқси уриб қолган. Агар уни тан оладиган бўлсангиз унга сиз ҳақингизда айтаман. Акс ҳолда ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолгани маъқул .
- Қаҳрамон ?! Исми Қаҳрамонми ? Уни кўрсам бўладими ?
- Болам ҳадемай мактабдан келиб қолади. Йўқ десангиз хозирча сизни биздан хабар олишга келган саҳоватпеша инсон деб таништира тураман
Ғулом рози бўлганлик сифатида бош ирғади .
Орадан икки хафта ўтиб Муниба опа оламдан ўтди.
Муниба опанинг маъракаларидан сўнг Қаҳрамон Ғуломнинг бевақт вафот этган дўстининг ўғли сифатида уйига кўчириб келинди . Шу ерда мактабни тугатган Қаҳрамон Ғуломга бизнес ёрдамчи сифатида ёнига кирди. Бу вақтда Ғуломнинг отаси Азим ака аллақачон оламдан ўтган, онаси эса бор гапдан рўйи-рост воқиф этилган эди.
Орадан икки йил ўтиб ўғлининг ҳам ўз зурриёди борлигидан кўнгли тинчиган она ҳам бор сирни ўзи билан қабрга олиб кетди. Ғуломнинг суюкли аёли Раънога эса эрининг ёнида ким ёки кимлар бўлишининг қизиғи йўқ эди.
Ғулом Қаҳрамонни ўз бағрига олгандан буён унинг табиатидаги баъзи камчиликларга кўз юмиб юборди. Қайсидир ҳислатлари билан ўзининг йигит ёшини эслатиб турадиган Қаҳрамон ниҳоятда ўзини яхши кўрадиган худбин йигит эди. "Отаси топилгач" ва унинг етарли даражада давлатманд эканлиги Қаҳрамонни янада ўзгартириб юборганди. Гарчи у ичидаги манманлик ва кибр туйғуларини атрофидагиларга билдирдирмасликка ҳаракат қилса-да , ёлғиз қолганда "Мени энг ёрқин келажак кутмоқда" дея оғзининг таноби қочиб ёқимсиз иржаярди.
Ўшанда бувиси вафот этишидан аввал отасини Қаҳрамонга таништириб "Бу сенинг отанг. Уни ўлган деб сенга ёлғон гапиргандим . Бунинг талай сабаблари бор эди. Аммо яқинда вақти соатим етишини билиб сени унга топширишга қарор қилдим" деганда Қаҳрамон бир сўз демай ўшшайиб тураверганди. Бувисининг ўлимидан сўнг ўтган бир хафтада ўғлини ўзи билан бирга уйга кетишга кўндиргунча Ғуломнинг она сути оғзига келганди. Охири "Бор давлатим Сеники " деб йигитчанинг оёғига тиз чўккан отасининг ёлворишлари унинг қотиб кетган дийдасини юмшатиб юборди .
Аёли Раъно оламдан ўтганда ота ўғлини ўзига боғлаб олишнинг яна бир йўлини топгандек бўлди . У ҳадемай вояга етадиган қизи Шаҳнозани Қаҳрамонга никоҳлаб беришга ваъда берганди.
Шаҳноза ... Албатта Шаҳноза Ғуломнинг ўз қизи эмасди.
#давоми_бор /12
Муаллиф: Хазонрезги
/channel/Xazon_Rezgi
Ибрат учун!
🍃
Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли ишни, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлиб танилишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таникли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг олдида бир кария йикилиб тушибди --агар унга кўл чўзсам кабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказибди одам ва карияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга кабул килинмабди сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр килиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза килиб томошани кўрибди .Атрофдаги одамлар артистларни олкишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хакидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб унга индамасдан кетиб колибди.
Бир куни ёмгирли кунда одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндикда йиглаб ўтирган бир аёлга тушибди. Аёл ундан ёрдам сураб-- бир кечага бошпана сўрабди лекин одамни аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиккина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди.
"Эсингдами--дебди фаришта-- йикилиб тушган бир кария сенга кўлини чузганди--ўша кария сен ишга жойлашмокчи бўлган фирма бошлиги эди...Актриса кампирри эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди--сени бир кўришдаёк ёктириб колганди...ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? ўша аёл машхур адиба эди..у ўша куни нихоятда хасратлашмокка мухтож эди...сен унга ёрдам берганигда-- шубхасиз сен хакингда оламга достон ёзарди....афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг--агар хаммаларига ёрдам кўлингни чўзганингда сени хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди...сен бой-пешкадам одам бўлардинг..сени гўзал аёлинг-ажойиб оиланг бўларди...сен машхур инсон бўлардинг...."
ХУЛОСА: Доим эсингизда бўлсин бахтни-омадни кўриниши яширин бўлади....
@Xazon_Rezgi
КИМДА НИМА БЎЛСА...
Бир киши олма боғли янги ҳовли сотиб олганидан жуда хурсанд эди. Бироқ ён қўшнисининг ҳурмача қилиқлари кайфиятини бузарди: гоҳ эшиги олдига ахлат тўкарди, гоҳ дарвозани бежарди.
Бир куни янги уй соҳиби яхши кайфият билан уйғониб, ташқарига чиқди. Дарвозаси олдида бир челак ахлат турарди. У бир оз ўйланиб тургач, челакни ахлатхонага бўшатиб келди ва ялтирагунича тозалаб ювди. Сўнг энг сара олмалар билан тўлдирди ва қўшнисининг эшигини қоқди. Бундан қўшни қувониб кетди: “Ниҳоят, жиғига тегдим. Ҳозир жанжал бошланади”, – дея эшикни очди. Қаршисида турган қўшни унга бир челак олма тутди ва деди:
–Ҳар ким ўзида борини бировга ҳам илинади. Бизда бори шу... олмалар!
/channel/xazon_rezgi
#умр_йўлларида
КИМЛИГИНГНИ УНУТМА ...
Навниҳол қизнинг бўйи етди. Ота- онасидан энг чиройли тарбия олган қиз уларнинг дуолари билан турмушга берилди. Танлов ота-онадан бўлганди.
Қиз янги келинлик уйида гўшангадан чиқмай турибоқ ғалати аҳволга тушди. Келин бўлиб тушган хонадонининг тутуми бутунлай бошқача экан. Қайнота қайнонага иш буюрса , у лаби-лабига тегмай бобиллаб берар, арзимаган гапдан жанжал чиқиб фарзандлар жиққамушт бўлишар , бироқ сал ўтмай дастурхон бошига овқат келганда орадан ҳеч гап ўтмагандек бемалол кавшанишга тушиб кетишарди.
Куёв деганлари ҳам қатордан қолмаганди . Унинг энг "фазилатли ҳусусияти" оғзи шалоқ чиқиб қолди. Энди ҳар икки гапнинг бирида "Ўлиб қолганмисан, палакат?" деган насиба билан сийланган келинчак кўз ёшларини қулт- қулт ичига ютарди. Биларди- ки , ортиқча гап ортиқча. Тўғри муомалани сўраш бундан-да ортиқ "насиба" билан сийланиши тайин эди.
Ўз оиласидаги меҳр , муҳаббат , одамийлик туйғуларига йўғрилган муносабатга ўрганган келинчак бир ойга бормай сўлиб қолди. Кўнгил демаган қурғур бирин- кетин бой берилаётган энг яқин туйғуларига мотам тутган каби аза либосига буркана бошлади.
Орадан бир ой ўтиб уйига келган қизини кўрган онанинг эсхонаси чиқиб кетди. Унинг ранги - рўйига қараб бўлмай қолганди.
Келинчак уйига келиши билан ёрилди :
- Яшай олмайман , онажон... Асти яшай олмайман...
Она шўрликка осмон йироқ, ер қаттиқ бўлди.
Ёнди , куйди, қоврилди, пишди. Охири ҳукм чиқарди :
- Улар ким бўлса бўлсин. Қандай бўлса бўлсин. Сен кимлигингни унутма. Кимларнинг қизи эканлигини унутма. Уйингга қайт ва айтганларимга амал қил!
Уришсиз уй борми ?
Бора - бора оила аъзоларининг севикли машғулоти келинчакни эрмаклаш, устидан кулиш , қилдан қийиқ ахтариб жанжал ўқига нишон қилиш бўлди.
Келинчак бояқиш нима ҳам қила оларди? У тишини-тишига қўйиб барига чидай бошлади. Кўп вақт исёнлари жунбушга келган лаҳзаларда гап қайтармоқчи бўларди-ю , аммо Онасининг сўзлари ёдига тушаверди.
"Кимларнинг фарзанди эканлигингни унутма" ...
Аммо ҳаётда яшаши , яшаб қолиши оғир бўлди . Тазийиқлар , хўрлашлар, камситишлар новдадек қаддини букди , юзларига эрта ажин туширди , сочларига вақтидан илгари оқ оралатди.
У эса "Кимларнинг қизи эканлигини унутмай" яшашда давом этарди.
Бир куни ахири онаси чидай олмади . Қизига қараб куйиб кетган юрак- бағридан ўтли оҳ вулқондек отилди :
"Бўлмаганга бўлишма! Бизнинг қизимиз эканлигингни унут , жон болам! Ўзинг учун яша !"
У эса маҳзунгина жавоб қайтарди :
"Энди кеч, онажон ... Афсуски кимларнинг қизи эканлигим энди барчага ёд бўлиб бўлди. Мен ўзлигимга ҳиёнат қилолмайман" ...
Орадан йиллар ўтди..
Худди ана шу йиллар энг одил ҳакам бўлди. Барини жой- жойига тахлаб- нақдлади.
Келинчакнинг ортидан тушган келинлар унутувчан эканлар. Улар "кимларнинг" қизлари эканликларини унутиб дарров "шу оиланинг қизи"га айландилар.
Бундан эса оила аъзолари , айниқса қайнона ва қайнота энг катта талофот кўришди. Бу талофот улардаги мудроқ босиб ётган қалб кўзининг очилишига сабаб бўлди :
- Катта келинимиз кимларнинг қизи ... Тарбия берган ота - онасига минг раҳмат ,- деди қайнота қайнонага.
- Нимасини айтасиз , дадаси ,- хўрсинди қайнона,- шу келин туфайли дунёдан ўтар чоғимизда ҳам кўзимиз очиқ кетмайдиган бўлди. Умридан , ризқидан барака топсин... Амин.
* * *
Йиллар давомида умридан , ризқидан барака топган , топаверган келин ҳозирда фарзандларига ўзига ёд бўлиб кетган ўша гапни бот- бот такрорлашни канда қилмайди :
- Кимларнинг фарзанди эканлигингизни унутманг...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#иқтибос
Ҳаётда бўлишингиз керак бўлган энг гўзал жой, бир дуонинг ичидан жой олмоқдир.
Ҳазрати Шамс Табризий
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик олдида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У болалар кийимларига термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳмалар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди. Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»
Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушуъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.
©интернет
@xazon_rezgi
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#сарказм
Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб, сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.
Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтада бир келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, “овора бўлманг”, дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагида дам олмай, топиб борар, “бир чўқимгина” ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида “мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз”, деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди...
Мансабим жиндай ўзгарган эди, “болам"ни йўқотиб қўйдим. Суриштирсам — бошқа ота қидириб юрган экан.
© Ўткир ҲОШИМОВ
@xazon_Rezgi
-Цехга Баҳодир қараб туради,- деди Акмал ака Гулзебони қўнғироқ сочларини қўллари тарар экан ,- онаси , халта- палта олиб ол. Қайтишда молни тили, жигар яна лаҳм гўшт олиб бераман. Тилдан банкага солиб пишириб қўйсанг ,келинингга ҳам озроқ қувват бўлади.
Яна олма ,анор оламиз . Магиз , туршак , ёнғоқ ҳам
Акмал ака набирасига қош қоқди :
- Мани Зебогулим нима ейди ?
Рашида опа ташқарига йўл олар экан ўзига-ўзи шивирлар эди:
- Қодир Эгам ... Ҳаётимда жуда кўп илм олдим. Шу олган илмларимга яраша ҳузурингда имтиҳон топшираман.
Ҳозир эса қайноналик илмини ўрганаяпман. Илойим шу илмни ҳам яхши ўзлаштирай. Имтиҳонингда юзим шувут бўлмасин.
Илойим дадасининг ҳам умрилари узоқ бўлсин. Ризқларига , умрларига ўзинг барака ато эт. Шундоқ меҳри дарё жуфтни менга муносиб кўрганинг учун ўзингга шукр...
Алҳамдиллаҳ ..
Муаллиф : Хазонрезги
Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#қайноналик_илми
Имтиҳон
( воқеавий ҳикоя)
Рашида опа мактабда бир неча йиллардан буён тил - адабиётдан дарс беради. Ўтган йили нафақага чиққан бўлса-да севимли ишидан кўнгил узиб кета олмади. Қолаверса бир томонда уй- рўзғор. Топгани ҳа деса шу номи "ғор" аталмиш рўзғорга ҳарна мадор .
Рашида опа аслида кўп фарзандли оилага тўнғич келин бўлиб тушганди. Шу сабаб қатор йиллар топганини қайнона- қайнотасига илиниб келганди. Унинг эри Акмал ака собиқ иттифоқ даврида йигитлик бурчини Афғонистонда ўтаб қайтгандан буён жаҳли тез , салдан салга ловуллаб қайнаб кетадиган , кўпда ўзини идора қила олмайдиган серзарда бўлиб қолган эди. Шу сабаб Рашида опадан кейин келин бўлиб тушган олти нафар овсини вақти келиб қайнилари билан рўзғорларини бўлак қилиб чиқиб кетишган бўлсаларда , Акмал ака ота ҳовлида яшаб қолган эди. Ота- она руҳан яримжон бўлиб қолган тўнғичини бағридан нари қилишга кўзлари қиймаган эди. Улар Рашидани ҳам оғир - вазминлиги , сабрлилиги учун танлаб-танлаб келин қилишган эди.
Ўшандан буён қанча сувлар оқиб кетди...
Бири биридан ҳокисор қайнона ҳам , қайнота ҳам бирин - кетин оламдан ўтишди.
Мана энди Рашида опа билан Акмал аканинг ўзи қайнона- қайнота бўлиб ўтиришибди. Тўнғич ўғилларини уйлантирганларига тўрт йил бўлибди. Бу ёз ёлғиз қизларини турмушга беришди. Яна қаторасига бўйи етиб турган икки ўғиллари бор. Насиб қилса уларни келгуси йили бошларини икки қилиш ниятлари бор.
Рашида опа бугун биринчи навбатда тўрт , иккинчи навбатда бир соат дарс бериб бироз толиққан экан. Тўртинчи соат яна бир соат дарси бор . Ўқитувчилар хонасида ҳамкасби Нодира тобига келиб турган бир пиёла аччиқ чойни тутқазди :
- Рашида опа , сиз яхши кўриб ичадиган "чарчоқбости" чой бўлибди . Олинг.
- Вой Нодирахон , барака топинг,- чеҳраси ёришди Рашида опанинг ,- айни муддао бўлди-я ?
Рашида опа чойдан энди бир , икки хўплаган ҳам эди- ки , телефони жиринглади . Қараса эри .
- Лаббай , дадаси ... Ассалому..
- Менга қара , тез уйга келганда лаш- лушларингни йиғиштириб анави келининг билан бирга уйдан қуриларинг ! Бўл тез !
- Мени ахир яна бир соат дарсим...
Акмал ака аллақачон телефонни ўчириб бўлган экан.
- Опа , тинчликми ? Рангингиз қум бўлиб оқариб кетди?- Нодира зийракда дарров Рашида опага нимадир бўлганини фаҳмлади .
- Хўжайиним...
- Акмал акага нимадир бўлдими ?
- Қон босимлари бирдан кўтарилиб кетибди ...- бўшашганча ёлғонлади Рашида опа
- Бўлмаса тезда уйингизга боринг . Дарсингизга ўзим қараб тураман. Қон босим билан хазиллашиб бўлмайди .
Рашида опа Нодирага миннатдорчилик билдириб уйига елдек ўчди. Йўл - йўлакай бор хаёли эри билан келинида бўлди : "Тинчликмикан ? Ё келини эрига гап қайтардимикан ? Йўғ-ей ? Келини Умида бирам ройиш, юввош келин-ку ? Келин бўлиб тушганига тўрт йил бўлган бўлса шу давргача бир оғиз "тиқ" этган овози чиқмаганди унинг. Қолаверса унинг ўзи келинининг қулоғига доим қуйиб келади " Жон қизим. Биласиз , Адажонингизни жаҳллари жуда тез. Барчасига ўша Афғон урушида бўлганликлари сабаб. Қандоқ қиламиз, буям бир синовда энди. Жаҳллари чиқиб бир нималар деганларида уларга тик қараманг, ноҳақ бўлсалар ҳам гап талашманг. "Хўп бўлади" денг , шу билан одам гулистон. Уларни жаҳллари қанча тез бўлса , меҳрлари ундан юз чандон ортиқ. Буни айтмасам ҳам биласиз"
"Келининг билан қўшиб йўқолларинг" деганларига қараганда ... Ораларидан бирор гап қочдимикан- а ?"
Рашида опа уйига қандоқ етиб келганини билмади. Юрагини ҳовучлаб ҳаммалари бирга овқатланадиган хонага қадам қўйди. Қараса эри хонтахта ёнида ёнбошлаб ётибди. Авзойи бузуқ. Олдида нон , чой . Тарелкада ярим ёрти, чала ейилган қовурилган гўшт .
- Дадасиии...
Эри чеҳраси очилмаган ҳолда ўрнидан туриб чордона қуриб ўтирди .
- Ҳа нега келдинг ? Сенга фақат мактаб керак эмасми? Эр билан ишинг бормиди сенинг ? Келининг ҳам сени тарбиянгни олган? Икковинг бир хилсан!
- Дадаси , тинчликми ?
- Тинчликми демай анави келинингдан хабар ол ! Тушликка келиб дарвозани олдида икки соат сигнал чалдим .
Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди...
• Кимларнингдир айтган эртагига "раҳмат" денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди;
• Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига "раҳмат" денг, ақл кўзингизни очиб кетди;
• Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига "раҳмат" денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди;
• Кимларнингдир сизга душманлик қилганига "раҳмат" денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди;
• Сизга меҳр, қувонч улашганларга "раҳмат" денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди...
@ интернет
@xazon_rezgi
Bolangiz bilan massajga qatnab vaqt va pulingizni yo'qotyapsizmi?
🤱 Sizni farzandingizda:
– Displaziya
– Yassioyoqlik
– X va O obraz
– Tonus tushishi va boshqa muammolar tufayli shifokor massaj buyurgan bo'lsa endi siz ham ortiqcha pul sarflamasdan uy sharoitida bolajoningizni mustaqil massaj qilishingiz mumkin!
Qanday qilib deysizmi?
💁♀ Agar siz ham sohani farzandingiz uchun o'rganishni va professional massajist bo'lishni istasangiz sizni ko'p yillik tajribaga ega xalqaro diplom sohibasi professional massajist Go'zal Zaynitdinovaning telegram kanaliga taklif qilamiz!
Havola o'chirilmasidan tezda ulanib oling👇
/channel/+keUUGCvjbKJkZGMy
/channel/+keUUGCvjbKJkZGMy
Бошимга иш тушса ногаҳон, ногоҳ ...
Мени ёдлаганни , бўлганни огоҳ,
Ўзингга минг шукр, қилибсан ҳамроҳ,
Мени суйганларни сен суйгин , АЛЛОҲ...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева
(Хазонрезги)
6-қисм
Ғулом Шаҳнозанинг онаси Раъногача икки марта уйланиб , икки марта ажрашиб улгурган эди. Йигирма бир ёшида биринчи бор уйланган Ғулом орадан икки йил ўтсада фарзанд кўришмагач , ота- онасининг қистови билан ажралишганди. Иккинчи аёли билан яна икки йил фарзандли бўлолмагач Ғулом ва ота- онасининг кўнглига бу сафар ваҳима оралаганди : "Айб Ғуломнинг ўзида бўлса-я?"
Азим ака ўзимизнинг шифокорларнинг "Ҳаммаси жойида , эр ҳам , хотин ҳам соғ-у саломат, Аллоҳ тақдир қилган куни албатта фарзандли бўлишади" деган гапларига бу сафар унчалик ҳам ишонқирамади, ўрни келиб турган экан навбатдаги хизмат сафарига ўзи билан ўғли ва келини олиб Германияга учди.
Германияда топширилган бир қанча таҳлилларнинг жавоби чиққанда биров Ғуломнинг бошидан бир челак муздек сув қўйиб юборгандек бўлди .
Нима эмиш Ғуломнинг қонида номи алламбало деб аталувчи инфекция бор эмиш. Шу инфекция туфайли у минг даволанмасин умрбод фарзандли бўла олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган эмиш. Энг ёмони бу инфекция "ёмон аёллардан" юқар экан. Инфекция бошқаларга юқиш даврини ўтаб бўлибди-ю, аммо Ғуломга бир умрга бепушт деган тамғани босишга улгурган эмиш.
Ғулом Германиядан дунё кўзига қоронғи бўлиб қайтди. Жаҳл устида ўзини юпатмоқчи бўлган иккинчи аёлининг "Устимдан куляпсанми ? Бундан буён сенинг марҳаматингга муҳтож эмасман" дея талоғини бериб юборди.
Бу сафар отаси ҳам , онаси ҳам уни ўз ҳолига қўйишди. Улар ўғилларининг бир вақтлардаги бебилиска юришлари ва ана шу юришлари оқибатидан қаттиқ куйишар , шу билан бирга унга юраклари ачир эди.
Ўша кезлари Ғулом ичкиликка ружу қўйди. Ҳаётда ҳеч нарсага қизиқиши қолмаган эди унинг.
Шундай кунларнинг бирида тунда сархуш ҳолда уйига қайтаётганда бекатда йиғлаб - қунишиб ўтирган нозиккина қизга кўзи тушди. Қиз ўксиб- ўксиб йиғлар эди. Ғулом азбаройи қизиққанидан қизнинг рўпарасида машинасини тўхтатди.
- Ҳа қизи , нима бўлди ?
Қиз жавоб ўрнига баттар йиғига зўр берди . Ғуломнинг нима учундир унга раҳми келди. Қизни бир амаллаб кўндириб уйига олиб келиб онасига топширди. Эртаси куни онаси қиздан сўраб - суриштирганларини Ғуломга етказди.
Қиз бир йилча аввал турмушга чиққан экан. Уни қаттиқ севиб қолган эри уйидагиларининг "Узоқ вилоятдан қиз олмаймиз" деган норозилигига қарамай унга уйланган экан.
Хуллас ўтган икки хафта аввал ёмонлар киракашлик қилиб юрган Раънонинг эрини машинасини ўғирлаш мақсадида ўлдириб кетишибди.
Фарзанд доғида куйган қайнона бошидан кўнгли илимаган келинини "Барига сен айбдорсан , шумқадам!" дея юмма талаб ярим кечада кўчага ҳайдаб солган экан.
Раъно Ғуломларникида иккинчи куни ҳам қолишга мажбур бўлди ,сабаби келинчакнинг иситмаси кўтарилиб кетган эди.
Шу бўйи Ғуломнинг онаси Раънони бироз ўзига келиб олсин дея яна бир неча кун бағрида олиб қолди. Унинг икки ойликка яқин ҳомиласи борлигини билгач эса ўғлига маслаҳат солди : "Шу бева жувонга уйлансанг , сен ҳам болалик бўлиб қолармидинг. Катта тўй қилиб ўтирмасдан Ғулом уйланди деб гап тарқатиб қўяқолардик. Қарабсанки, одамлар бу боланинг отасини сен деб ўйлашарди ..."
Шундагина Ғулом келинчакка эътибор бериб қаради. Бир лаҳзага унинг юраги остидаги гўдакни ўзиники деб тасаввур қилиб кўрди. Оталик жуда ёқимли ҳис экан. Бу томонда эса дўст бор , душман бор. Уларнинг олдида ҳам юзи ёруғ бўлишнинг бир имкони эди бу бола.
Ғулом онасига эътироз билдирмади. Барча ташаббусни ўз қўлига олган она Раънони шу хонадонда бир умр қолишга кўндиришнинг эвини қилди.
Орадан етти ой ўтиб Шаҳноза дунёга келганда бутун оила аъзолари уни ўз жигарпоралари сифатида қабул қилдилар. Айниқса Ғуломнинг ҳурсандчилигининг чеки- чегараси йўқ эди.
Раъно ҳам бора- бора Ғуломни қизининг отаси, Ўзининг турмуш ўртоғи сифатида кўра бошлади. Қизалоқ бутун оилани қувончга, отасини ҳаётга қайта олган мўъжиза эди.
Ғулом ҳаётда яна бир ( бу сафар ўз) фарзанди борлигини билганидан сўнг ҳам Шаҳнозага нисбатан меҳри камаймади ,
@Xazon_Rezgi / 13
#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
5-қисм
Ғулом бу икки аёлга эътибор бермаган бўларди. Сабаби бу каби аёллар уларникига тез- тез келиб турар , шаҳар биқинидаги туман марказида мартабали лавозимда ишлайдиган Азим аканинг уйидан дўст- улфатларнинг оёғи узилмасди , турган гапки қўшимча аёл ҳизматига бу хонадонда ҳамиша эҳтиёж топилар эди.
Ғуломнинг эътиборини тортган жиҳат келган аёлларнинг бири қирқ ёшлардаги она , бири унинг ўн етти ёшлардаги қизи эканлигида ҳам эмасди. Қорамағиздан келган аёлнинг оппоқ, рангпар чеҳрали хушсурат қизи Муҳсина туғма кар-соқов экан.
Ғулом қизни бундай жисмоний камчилиги борлигини дастлаб сезмаганди. Она- бола ишлагани келган куни тушга яқин ошхонага кирган Ғулом қиздан "Муздек шарбат олиб олай" деганда қиз йигитнинг сўзларига парво қилмай ўгирилганча музлаткични эшигини тозалайверди.
- Нима бало кармисан ?
Ғулом қизни атай қиляпти деб уни жаҳл билан четга сурди. Шунда қиз чўчиб кетганидан кўзлари катта-катта очилди.
- Узр , болам. Қизим ҳақиқатдан ҳам туғма кар- соқов.
Ғулом Муниба опанинг сўзларидан ўзига келгандек бўлди.
- Мен... Мен билмаган эканман.
Ғулом ўшанда нима учундир қиздан чўчиб ортига тисарилди.
Муниба опа музлаткичдан шарбатли идишни олиб Ғуломга узатар экан оғир хўрсинди:
- Қизимга ҳомиладор вақтимда Хўжайиним билан автоҳалокатга учрагандик. Ўшанда Муҳсинанинг отаси ҳалок бўлганди , орадан кўп ўтмай қизим бу аҳволда дунёга келди.
Ғулом бу сафар Муҳсинага бошқача - ачиниш назари билан қаради. Муҳсина гап ўзи ҳақида кетаётганини пайқаган ва хомуш тортиб қолганди.
Айни шу дақиқаларда Ғуломнинг юраги "жиз" этиб кетганди.
Она-бола шу келганча уларникида уч кун қолиб кетишди. Орадан бир ой ўтиб улар Азим аканикига яна ташриф буюриб қолишди. Бу сафар Ғуломнинг онаси кутилмаганда жароҳат олиб ётиб қолганди, шу сабаб Муниба опа ва Муҳсина улар хонадонида уч ойга яқин қолиб кетишди.
Ана шу уч ой ўз бағрида жуда кўп сирларни яширишга мажбур бўлди.
Кунларидан бирида ўқишдан қайтган Ғулом хонадонларида Муниба опа ва Муҳсинани учратмади. "Улар қани?" деган саволига онасидан "Соғлиғим яхшиланиб қолгани учун она- боланинг жавобини бериб юбордим" деган бепарво жавобни эшитди.
Ғулом Муҳсинага анча "ўрганиб" қолган экан. Қиздан ажралгандан сўнг севимли қўғирчоғидан ажралган гўдакдек гангиб қолган йигит дастлабки ойлар уни ўз ҳолича қидирган бўлди. Бироқ қанча уринмай қизнинг ўзи тугул , изини ҳам топа олмаган йигит кўп ўтмай ўзига яна ва яна (бу сафар аламдан) янги "саргузаштлар" излаб топди.
Ғулом ҳаётида Шаҳнозанинг онаси- Раъногача ўнлаб аёллар билан учрашиб , баъзи ҳолларда бирга яшаб ҳам кўрди.
Айнан кўнглидаги аёл Раъно билан бахтли яшаб юрган кезлари эса "Муҳсинанинг дараги чиқди"
- Ғуломжон , мен Муниба опангизман. Сиз билан гаплашиб олишим керак . Илтимос йўқ деманг.
Ғулом азбаройи Муниба опанинг "гаплашиб олишим керак" деган сўзларига қизиққанидан унинг қўнғироғига йўқ дея олмади. Айнан ана шу учрашув Ғуломнинг ҳаётини ўз измидан чиқариб юборди.
Ғулом Муниба опанинг ҳузурига "Муҳсина йиллар давомида қанчалар ўзгарган экан?" , "Шунча йиллар давомида она- боланинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди экан?" каби турфа саволлар билан равона бўлди.
У Муниба опани ўзи тасаввур қилгандек барваста аёл эмас, балки бир аҳволда учратди. Аёл бедаво дардга мубтало бўлган, сўнгги кунларини яшаётган экан .
- Ғуломжон ,- деди аёл қуруқшаган лабларини базўр намлаб ,- сиз билан бу аҳволда учрашаман деб асло ўйламаган эдим. Ростини айтсам сизни ҳаётда қайта учратишни сира истамаган эдим. Бунинг биринчи сабаби раҳматли қизим Муҳсина... Ҳаа хато эшитмадингиз . Муҳсина қизим оламдан ўтган. У бу ёруғ дунёни тарк этганига бу йил ўн етти йил бўлди.
@Xazon_Rezgi /11
Ҳар куни қайта - қайта тозалашни тўхтатинг!
Сиз ҳам ҳар куни тозалаш учун 1-2 соат ажратасиз-ми? . Ҳафтасига эса 7-14 соат дегани 🙄
Вақтизни тежаш учун Телеграм каналини яратдик, унда биз уйни тартибда сақлашни ҳийла-найранглари ва сирларини айтиб берамиз 🤫 , улар билан сиз ҳар куни тозалашни унутасиз.
Ҳозироқ уланиб олинг👇 ❤️
/channel/+iyyb_G5BoVU1OTcy
/channel/+iyyb_G5BoVU1OTcy
ЁТОҒИНГИЗГА СОДА СЕПИБ ҚЎЙИНГ. НАТИЖАСИДАН АҚЛДАН ОЗИШИНГИЗ АНИҚ❗️
Самарқандан Тошкентга бордим, Меҳмонхонага ортиқча пул сарфламай деп Холамнинг уйида қолдим. Кечаси холамдан игна тугма сўрайман деп хонасига кирсам, ётоғига содда сепаётганига кўзим тушди. Хола нима бало қилаяпсиз деп сўрасам: бу бало эмас, сирли усул деб, барчасини айтиб берди. Хаммасини эштип шокка тушиб қолдим. Мана 10 йилдирки бу усулни қўлламаган йилим бўлмади. Бу сирни очип ташлайман...
Илгаритан қолган бу сирли усул шу эканки...Батафсил👇
Kuz fasliga mos 1000 dan ortiq zamonaviy ko'ylak fasonlar kerakmi? 👗
Bizning kanalda:
❤️ Vecherniy fasonlar
❤️ Maktab,o'qish uchun
❤️ Uyga kiyishga fasonlar
❤️ Hijoblilar uchun fasonlar
❤️ Katta yoshlilarga fasonlar
❤️ Qizaloqlar uchun fasonlar
Endi fasonlarni qidirib yurishingiz shart emas🤩👇
💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞 ⭐️ 💞💞💞
Ўзбекистоннинг машхур ошпазларининг пулга ўргатиладиган таомларини бизни каналда текинга ўрганишингиз мумкин.
Сиздан бор-йўғи каналга уланиш талаб этилади
🥙 САЛАТЛАР
🥘 ТУРЛИ ТАОМЛАР
🧁 ПИШИРИҚЛАР
🎂 ТОРТЛАР
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona
http://t.me/nurlioshxona
АФСУСКИ ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР БОР ВИДEОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГ😳 АКТЁР ХАҚИДА ФИКРИНГИЗ ЎЗГАРАДИ
ДАВОМИ ШУ ЕРДА 👈
✨#оқшом_таронаси ✨
Севимли таронам ...
Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g