xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#Қизиқарли_фактлар

1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқ.
2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади.
3. Одам бош чаноғи 29 хил суяклардан иборат.
4. Миядаги асаб пулси соатига 274 км тезликда ҳаракатланади.
5. Бизнинг миямиз бир кунда ҳосил қиладиган электр импулси дунёдаги жами телефонлар ҳосил қиладиган импулслардан бир баробар кўпроқни ташкил этади.
6. Инсон юраги ҳаёти давомида 182 миллион литр қонни ўзидан ўтказади.
7. Чарльз Осборн деган одамни 68 йил тўхтовсиз хиқичоқ тутган экан.
8. Одамнинг ўнг қўли чапига нисбатан 9 йил кўпроқ яшай олади.
9. Инсон ўзи кўрадиган тушларнинг 99 фоизини эрталабоқ унутади.
10. Инсон организмидаги қон томирларнинг жами узунлиги 100 минг километрга тенг.
11. Баҳорда нафас олиш даражамиз куздагига нисбатан 1, 5 баробар юқорироқ бўлади.
12. Одам тана ҳароратининг 80 фоизи бошдан чиқади.
13. Одам дунёдаги чалқанча ётиб ухлай оладиган ягона жонзотдир.
14. 4 яшар бола бир кунда ўртача 450 марта ота-онаси ёки яқинларига савол беради.
15. Киндикнинг илмий атамаси умбиликусдир.
16. Чапақайлар дунё аҳолисининг атиги 7 фоизини ташкил этади.
17. Олма ва банан ҳиди озишда ёрдам беради.
18. Агар одам бошидаги сочларнинг бир умрлик узунлиги ҳисобланса, 725 километрга етади.
19. Одам организмида яшовчи бактерияларнинг соф вазни 2 килограммга тенг.
20. Организмдаги кальцийнинг 99 фоизи тишларимиздан жой олган.
21. Агар организмимиздаги жами темир моддасини бир жойга тўпласак, соатнинг жажжигина винтини ясашгагина етади.
22. Акса уришга мажбур этувчи вирусларнинг 100 хил тури бор.
23. Ҳаёти давомида одам териси 1000 марта янгиланади.
24. Қўлдаги бармоқларда тирноқ оёқдаги бармоқларга нисбатан 4 карра тезроқ ўсади.
25. Одам организмидаги мушакларнинг энг бақуввати тили ҳисобланади.
26. Одам юрагининг ҳажми ўз мушти билан баробар, вазни эса 220-260 граммга тенг.
27. Ўрта яшар одамлар бир кунда 23000 марта нафас олиб чиқаради.
28. Кўзларимиз 10 миллионтагача рангни таний олади.
29. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди.
30. Одам суяги пўлатга нисбатан беш карра мустаҳкамроқдир.

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️#хайрли_тонг

Aссалому алайкум.
Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

BIZDA KARONA TIME QIZLAR!

LILY COLLECTION KANALIDA JUDA KATTA SKITKALAR YOMGʻIRI BOʻLYAPTI ULGURIB QOLING!

🌸Diadema 🌸Tillaqosh
🌸Karona🌸Braslet🌸Abadok🌸Ziraklar.
🌸Juda katta skitkada mini kurs rejalashtirilgan 25-noyabrda start beriladi! Tez kanallarga ulaning reklama oʻchib qolmasin yana 😊

/channel/+JB2kqf2dVmY4OGUy

📱 Telegram   //  📱 instagram

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Абдужаббор ака, - деди уч кундан сўнг уни ўз кабинетига чақирган Норпошша,- сизни бу ерга бежизга чақирмадим. Мен сизни шунча йиллардан буён асраб келган, юрагимни тинимсиз поралаган бир сирдан огоҳ этмоқчиман.
- Қулоғим сенда, - деди Абдужабборнинг диққати жам бўлиб, -гапиравер.
Норпошша қўлини костюмининг чўнтагига тиқиб алланима тугилган рўмолчани олиб Абдужаббор томонга сурди.
- Бу сизга тегишли.

Абдужаббор рўмолчани очиб бир вақтлар Барнога совға қилган онасининг зиракларини кўрди.

- Абдужаббор ака. Бўлиб ўтган ишларда Барно мутлоқо айбсиз эди. Унга Ҳакимга турмушга чиқишдан бошқа илож қолдиришмаган эди. Сизнинг тириклигингизни эшитгач эса қишлоққа сиғмади. Шаҳарга кетди. Кейинчалик Барнонинг изидан оила аъзолари ҳам кўчиб кетишди. Барно менга бу зиракларни топширган вақт "Вақти келганда Абдужаббор акамга ҳатто хаёлларимда ҳам ҳеч қачон у кишига ҳиёнат қилмаганимни айтиб қўйсанг" деганди.
Ака...-маҳзун ҳўрсинди Норпошша, -бу гапларни фронтдан қайтган вақтингиз айтмаганим учун кечиринг. Ўша вақтда Ҳакимни бир нима қилиб қўйишингиздан жуда қўрққандим. Ишонинг, бу сирни шунча йиллар ичимда сақлаш менга ҳам осон бўлгани йўқ...

- Мен юрак-юракдан Барнонинг айби йўқлигини ҳис қилиб яшаганман,- чуқур тин олди Абдужаббор,- негалигини айтайми? Ойим "Палаги тоза инсонлар ҳеч қачон инсонийлик чегарасидан чиқмайди" дердилар. Азиз муаллим ҳам, у кишининг рафиқаси ҳам ҳамиша чин инсон бўлишган. Палаклари тоза эди уларнинг. Бундай инсонлар энг сўнгги нафасларигача инсонийлик туйғуларига зинҳор ҳиёнат қилишмайди.

📌@xazon_rezgi /162

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бугун Абдужабборимизнинг оқланиб уйга қайтганини бирга нишонламасак бўлмайди шекилли. Ҳай майли, қаҳрамонимизнинг ҳаёт синовлари ва ташвишларини шунча вақт бирга кузатдик. Қувончли кунларидан ҳам баҳраманд бўлишга ҳақлисиз албатта...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор р
Рахматуллаева (Хазонрезги)

#Орадан_уч_йил_ўтди

1949 йил 27 май

-Кунлар исиб баданга анча илиқ ўтиб қолди а? - деди бугун 27 қвадратдаги дарахт кесиш ишларига жалб этилган Анатолий, -ҳадемай ёз ҳам келиб қолади.

- Биз томонларда қулупнайга маза кириб қолган ҳозир,- ҳазин жилмайганча тамшанди Абдужаббор,- ҳадемай ҳандалак ҳам пишиб қолади.

- Ҳандалак дейсанми?- -қизиқсиниб сўради Анатолий, нима у ҳандалак ?
-Ҳандалакми? -кўзлари соғинч ила порлади Абдужабборнинг,- қовунни биласанми? Ҳа, яшша! Ҳандалак-қовуннинг боласи. Сувликкина. Жуда ширин.
Абдужаббор шундай деб овози титради:
- Анатолий ака... Уйимни бирам соғиндим-ки? Онамни, аёлимни. Айниқса ҳали бир бор кўрмаган қизалоқларимни...Уларни ҳар куни тушларимда кўриб чиқаман. Фотимамнинг ўнг қошида ҳоли бор. Зуҳрамнинг эса чап юзида кулгучи . Аёлим шундай деб ёзган.

- Қани ҳадеб сайрайвермай ишингни қилларинг?! -Абдужаббор ва Анатолий бошларида олашақшақдек чиғиллаётган назоратчи Евдокимнинг овозидан кўнгиллари беҳузур бўлди,- катта холангни чорбоғи эмас бу ер ястани-и-и-иб ўтиришларинг учун. Чаққон-чаққон қимирлаларинг. Бугун лагердаги шарт-шароитни ўрганиш учун ва уни қайта қуриш учун нақд Москванинг ўзидан катта қўмондон келган. Яна унинг олдида лаллайиб бизни уялтириб қўймаларинг.
Абдужаббор билан Анатолий азбаройи Евдокимнинг овозини эшитмаслик учун ишга шўнғидилар.
Улар Евдоким таъкидлаган "каттакон" га маҳбуслар кафтдек ялангликда тушлик қилаётган вақтида дуч келдилар. Бир четда жимгина насибаларини еб ўтирган маҳбуслар ёнларига мош рангдаги ГАЗ-67 машинаси келиб тўхтади. Ундан лагерь бошлиғи Фёдор Романов билан ҳарбий кийими ўзига ярашган басавлат генерал майор тушиб келдилар.
Абдужаббор ва яна ўттиз чоқли маҳбуслар бир қатор бўлиб тизилдилар.
-Салом . йигитлар! - ўктам овода маҳбусларга  мурожаат қилди генерал –майор, - барчангизга ёқимли иштаҳа! Қани тушликни давом эттираверинглар.
Генерал-майор жойлларига жимгина ўтириб тушликни давом эттираётган маҳбусларга зимдан назар ташлаганча лагеръ бошлиғига сўзини давом эттира кетди:

-Демак янги корпуснинг қурилишини шу ерга мўъжалляпсиз, шундайми ?
-  Хаа, -деди қўли билан чап томонга ишора қилди Фёдор Романов , энг асосий бино , яъни маъмурият биносини бу тарафга режа қилиб турган эдик. 
  -Яхши фикр . буни атрофлича яна бир ўйлашиб кўришимиз керак.
Генерал-майор аста гапирганча маҳбуслар томонга яқинлашди.

-  Маҳбус  1441!
-  - Мен !

Абдужаббор ўрнидан шаҳдам қўзғалди.

- Сен...Тўғрироғи кўк кўзларинг кўзимга жуда иссиқ қўриндинг. Айт-чи, қайси фронтда жанг қилгансан.
- Асосан Белоруссия фронтида, ўртоқ генерал-майор. Ундан сўнг...

- Тўҳта-чи?! Сен осиёликсан, шундайми?

- Ҳаа, Ўзбекистонданман.
- Мен бўлсам сени беларусь йигити деб ўйлагандим. Ёдингдами? -42-нчи йил? Гомелда сени ўзим тақдирлаганман. Ўз қўлларим билан. Ўшанда шеригинг билан унвони баланд немис офицерлари ва жуда катта қийматга эга бўлган ҳарбий ҳужжатларни қўлга киритган эдинглар. Сиз туфайли минг-минглаб инсонларнинг ҳаёти сақланиб қолинган ва фронтда туб бурилиш ясалганди.
- Сиз...
-Ҳа мен полк қўмондони Владимир Соколов бўламан. У вақтда подковник Соколов эдим.

Соколов шундай деб лагерь бошлиғига юзланди:
- Бу йигит билан ҳоли гаплашмоқчиман.

📌@xazon_rezgi /159

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔴❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥💛💛💛 BIZ ONLAYN ISHCHI OLAMIZ✅
❤️❤️❤️
🔴ISHIMIZ QONUNIY VA SIZGA STAJ YOZILADI☑️

🔴ISHIMIZ 💯 NOʻLDAN OʻRGATILADI☑️

🔴YOSHINGIZNI MASOFANI AXAMIYATI YOʻQ❌

🔴OYLIK HAR OYDA PLASTIK YOKI NAXT KOʻRINISHIDA☑️
💙💙💙

🔴KAMANDAMDA FAQAT AYOL QIZLAR☑️

🔴ENG KUCHLI YORDAMGA TAYYOR LIDERLAR☑️

🔴OYLIK 100$ 1000$gacha☑️

🔴AZO BOʻLISH TEKIN☑️
🩷🩷🩷

🔴Assalomu aleykum hurmatli ayol qizla siz ham menga oʻxshab oddiy uy bekasimisiz unda bu ish aynan siz uchun turmush oʻrtogʻidan pul soʻrolmidigan yoki aksi pul ololmaydigan oʻz ehtiyoji uchun oʻz puliga ega va farzandlaris uchun xar qanday sharoit qilib bermoqchimisiz unda kamandamga qoʻshiling bizda hich qanday aldov yoʻq qayta qayta harid ham exson kunlari bor tugʻilgan kun sovgʻalari chet el sayohatlari bu goʻzallarim judayam zoʻr imkoniyat maqsadingiz bor lekin uni amalga oshirishga mablagʻ yetarli emasmi unda menga oʻxshab uydan chiqmagan xolda bola tarbiyasi bilan shugʻullanib MILLONLAR toping ish soatini oʻzingiz belgilaysiz yani kunni istalgan paytida faqat telegram orqali ishlimiz maqsadingiz yoʻlida faqat olgʻa intiling kelajagingiz uchun 1qadamni tashlash fursati yetdi maqsadi ayol qizlarni kutaman🥰🥰😊😊😊😊registratsiyadan oʻting va MILLONLAR sari qadam tashlang😇😇🙂

Kanalga ulanish
👇👇👇👇

/channel/MMS1OQO

👆👆👆👆

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Bismilloh 🌸
Assalomu alaykum Aziz Obunachilar.
Bu kanalni ochishimdan maqsad.
O'zimni Bilimlarimni Arzon va Sifatliy Narxlarda O'rgatib Siz Azizlarni Bir Soxa Va Bilim Egasi Qilish.

Kimga qaysi Soxa qiziq Bo'lsa Sotib Olish Uchun Adminkaga Murojaat Qiling.

Kurslarga yozilish uchun: 📩
@Open_Bemehir 💯

XAMMA NARSANI Qiymat Darajasi Bo'lganidek.
O'rganmoqchi Bo'lgan Soxangizni Narxi Bor.


🏃‍♀🏃 Shoshiling kurslar chegirma narxida
/channel/+sYO5PKI1rnowMGM6

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЎШАНДА ...
(ҳикоя)

Назира эрта тонгдан кўзини очди . Ҳар кунги одати . Аммо айнан ана шу одатига ҳилоф равишда ҳовлига чиқмади. Ётган ўрнида ташқарига қулоқ тутди...

Ташқаридан овоз келди :
Шип , шип ... Шип , шип ...

Янги келин ҳовли супураяпти. Ҳали тонг отгани йўқ . Ғира - шира ...

"Бола бояқиш,- ўйлади Назира ,- шу совуқда дийдираб кўча , ҳовли супуриши зарилми эди ?! . Уям бировнинг жондек азиз боласи . Онаси шўрлик ҳам ҳозир менга ўхшаб эрта сахардан хаёли ёлғизгина қизига кетиб жони саракдирмикин- а ? Ҳа ,онани яратмасин экан ?!
Вой , ишқилиб ўғли чиқдимикан ? Шу тўнғичини уйқуси ўзи бўйдоқлигидан қаттиқ эди. Кеча "Эрталаблари янги келин нарса чўчимасин , сен ҳам вақтлироқ туриб келин супир- сидир қилаётганда кўз- қулоқ бўлиб тур , озгина ёрдам берсанг эт- бетинг камайиб қолмайди " деб уришганида, ўғли чуқур уф тортиб "сўфи бетини ювмасидан супургига ёпишиб бало борми ? " деди- ю , қолди балога .
Назира ўй ўйлаб охирига етмас эди. Тўйдан олдин эҳ- ҳееей қанча аёл унга "ақл бўлишга" интилди . Ҳамманинг дарди бир : "Назира бўшмиш. Келинни бошига чиқариб олармиш бу феъли - атвори билан" .
Вой аёллар- ей . Тўйгача Назирага қанча тарбия соати- ю , қанча "мастер класс" ўтиб ташладилар . Тағин барчаси текингалигини айтмайсизми ?! Йўқ , адашибмиз ?! Текинга эмас экан ! Бу билан улар кўча -кўйда Назирани қайнона қилиб тарбиялаганликлари ҳақидаги керилиш ҳуқуқини қўлга киритар ва мазза қилиб мақтанар эканлар .

- Келинга қиздек муомала қилманг , суюлиб бошингизга чиқиб олади , кейин жойига қайтара олмай жонингиз ҳалак бўлиб кетади - деди бир овсини .
Назира индамади ,аммо овсининг кўнгли учун бошини "хўп" деган маънода ирғади . Юрагида эса "Фарзандларимнинг уччаласи ҳам ўғил бўлса . Қиздек муомала қилиш қандай бўлар экан? Билмасам ..." деб хаёл қилди- ю , хаёлининг охирига етмади .

- "Келин дегани бамисли супурги, қаерга қўйсам ўша ерда туриши керак " деди кеча бир қайнона "Оталар сўзи, ақлнинг кўзи" кўрсатувида . Сиз ҳам шу сўзларни ёдлаб олинг ва амал қилинг - Бу иккинчи овсинининг кўрсатмаси.
Назира унгаям "хўп" деб бош ирғади ва ўзича "шу билан олам- гулистон" дея ўйлади .
Эҳ бу кўрсатмалар . Назира уларни эслаб қолишга қийналиб кетаяпти- ку , новдадек келиннинг бажариши ҳали қанақа бўларкин ?!
Хуллас ўғли мана шу келини билан учрашувга чиққан кунидан бошлаб Назира обдон қайнона бўлиш илмини машқ қилди. Билмади ўхшадими , йўқми ?
Бир хафталик келинчак Муслиманинг кўзларининг жовдираб туришига қараганда Назира ўз ишини яхшигина уддалаяпти шекилли .
Назира шу топда бундан йигирма беш йил аввалги вақт - ўзининг янги келинчаклик даврларини эсга олди. Ўшанда ҳам айнан мана шундай куз фасли эди. Ўшанда ҳам хазонрезги мавсуми эди. Ўшанда ҳам Назира айнан шу келинининг ёшидаги оҳу мисол ҳуркакгина келинчак бўлган эди. Ёдида ... Янги келинликнинг биринчи хафтаси . Назира серфарзанд оилага келин бўлган эди. Уларнинг нонуштасини тайёрлаб "сен е , мен е " қилиб бўлишгунча дастурхон зумда бўшаб қолар эди. Ўша куни Назира охирги чойнак чойни дамлаб кирди- ю , ўзига дастурҳонни йиғиштиришдан бошқа иш қолмаганлигини кўрди . У иссиқ чойни секин хонтахта четига қўйди-ю, дастурхонни индамай йиғиштиришга тутинди . Хонада бағир- буғур авжида , аммо негадир қайнонаси кўринмай қолган эди .
Назира ҳамма ёқни саранжомлаб бўлгач ,ўз хонасига кирди. У қайниларининг кеча ювилган мактаб формаларига дазмол уришни мўъжаллаган эди .

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сумбула ...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир жуфт пайпоқ

Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: «Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».

Рашод Нури Гунтегин

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Туззукмисан, Матлуба? Иссиғинг чиқмадими бугун? -меҳр билан сўради Абдужаббор

- Яхшиман,-кулимсираганча жавоб қайтарди Матлуба,- фақат ойижон "Бироз қувватга киргин" деб ўрнимдан туришимга изн бермаяптилар.
- Бугун иккинчи бригадаги қуриб қолган катта тут дарахтини кесиб саранжомладик. Шунга уйга келиб сендан хабар ҳам ололмадим. Аммо бир хаёлим сенда бўлаверса дегин. Ҳозир сени кўриб кўнглим ҳам ўрнига тушди. Ҳа айтганча, овқат қилдингларми? Мен ҳозир...

-Ойижон билан ош қилгандик. Менимча пишди ҳам
- Ўҳ-ҳў! Ош дейсанми? Унда мен ойимларга қарашиб юборай,- Абдужаббор кўтаринки кайфиятда ташқарига йўл олди.
- Ҳорманг, ойи?- деди у кафтини кафтига ишқалаб,- бугун ош экан-да?! Ҳиди одамни иштаҳасини қитиқлайли-я? Келинг, лаганни менга берақолинг?!
- Ҳа болам, ота бўлишингни эшитиб бошинг осмонга етдими? Менам набира суярканман деб қувончдан теримга сиғмай кетяпман,- юзларига табассум ёйилди Раҳима холанинг
Онасининг сўзларидан Абдужаббор эсанкираб қолди:
- Ҳеч нарсага тушунмадим, ойи?!Набира дейсизми? Яъни айтмоқчисиз-ки...
- Оббо қизим тушмагур-ей?! Бирам кўнгли дарё-ки бу қизни. Мен ундан суюнчи олгин десам шуниям эвидан чиқмаган шекилли- Раҳима хола шундай деб ўғлининг елкасига қоқди,- ҳа болам , Матлуба келиним оғироёқ бўлибди. Насиб қилса кузларга бориб ота бўласан.
Қани юр, болам, қолган гапни дастурхон бошида гаплашамиз.

Абдужабборнинг бахтдан боши айланарди. Ота бўлиш ҳақидаги хушхабар шунчалик умидбахш бўлса, фарзандини қўлига олганда ўзини қанчалар бахтли сезар экан-а? Худога минг шукрким унинг фарзанди тинчлик замонида туғилади. Бувиси, отаси, онасининг бағрида соғ ва ҳотиржам улғаяди.
Абдужаббор Освенцимда дунёга келиб бошлари мажақланган, челакдаги сувга чўктирилган, тийғончиқ музга улоқтирилган, тириклайин қорга кўмилган, итларга ем қилинган-ёруғ дунёга келиб кун куриб рўшнолик кўрмаган гўдакларни эслаб эти жунжикди:
"Йўқ! -қалбан ҳайқирди у,- менинг болам соғ ва саломат вояга етади. У ҳаётидан рози ва энг бахтли инсонлардан бири бўлиши керак! Шарт!".

📌@xazon_rezgi /156

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум!
Чоршанба тонги муборак бўлсин

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

УЗБЕКИСТОН ГУЗАЛЛАРИНИ. 🔥🔥 ЭЪТИБОРИГА ТУШГАН ФАСОНЛАР ЧОТКИ 🔥 КАНАЛ

💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫

НОЗИК ДИДЛИ ХОНИМЛАР УЧУН БОМБА

👗УЙГА
👗 ИШГА
👗ТУЙГА
👗КУЧАГА
👗МУСЛИМА
👗ОНАХОНЛАРГА
👗КЕЛИНЧАКЛАРГА

💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫
ТАКРОРЛАНМАС КАЛЛЕКСИЯГА ЭГА ЧИРОЙЛИ ФАСОНЛАРНИ ЖАМЛАГАН КАНАЛ МАНЗИЛИНИ КОЛДИРАМИЗ👇
💥ФАСОНЛАР
💥
/channel/+AOGhUPQu9-hlZGZi
/channel/+AOGhUPQu9-hlZGZi
/channel/+AOGhUPQu9-hlZGZi
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+1tsQdVh_RHQyZDky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Охири йўқ ўйларимни бир жумла билан якунладим:

- Аллоҳга осон...

Хайрли тун, кўнгилдош.
Эртагача...
Насиб...

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Матлуба ҳам бу борада кўп таъкидларди. "Мен Барно опамнинг тўйлари бўлаётган кезлари қаттиқ гапириб юракларини яралаганман. Кейинчалик уларнинг беайб эканликларини кўп бора ҳис қилдим. Қишлоқдан бош олиб кетганларида эса бунга юз карра амин бўлдим" деб.

- Майли, Абдужаббор ака, энди надомат чекишдан фойда йўқ. Ёмонлар жазосини олди. Ҳақиқат қарор топди. Энг ёқимлиси эса,- жилмайди Норпошша,- Барно ҳам ҳозир бахтли. Мен икки ой аввал Тошкентга-симпозиумга боргандим. У ерда Барнони учратиб қолдим. Турмушга чиқибди. Эри Тошкентда донғи чиққан атоқли доктор экан. Ўзи эса ўқитувчиликка ўқиётган экан. Ўша кўрганимда Барно ҳомиладор эди. Менимча аллақачон кўзи ёриб қолган бўлса ҳам керак.
- Мана бу чинакам хушхабар бўлди- кулгучлари юзига нур улашганча жилмайди Абдужаббор, - энди Барнодан кўнглимиз тинч. Илойим бахтли бўлсин.

-Демак, бу масала ҳал! - қўлларини қовуштирди Норпошша,- энди иккинчи масала ҳақида гаплашсак.

- Иккинчи масала?! - сергакланди Абдужаббор,- қизиқ, қандай масала экан у?
- Энди сизнинг келгусидаги режаларингиз ҳақида гаплашсак. Хўш, бу ёғига нима иш қилишни режа қиляпсиз?

Абдужаббор ўйланиб қолди:
- Менми? Менимча шу ерда, яъни колхозда ишласам керак. Сендек раиснинг раҳбарлигида бажонидил ишлаган бўлардим.

-Менда эса бутунлай бошқа таклиф бор.

- Хўш?

- Абдужаббор ака, урушдан аввал тиббиёт институтини 2-курсини тамомлаган эдингиз-а?

- Ҳаа, - деди ўйчанлик билан Абдужаббор, -шунга ҳам 9 йил бўлибди. Шу йиллар мобайнида нима воқеалар бўлиб ўтмади дейсан?

- Тўғри айтасиз. Бироқ ҳозир гап бу ҳақда эмас. Хуллас, колхознинг келажагини ўйлаган ҳолда ва бир сингил сифатида сизга бир таклиф бермоқчи эдим.

Абдужаббор ака. Сиздан Тошкентга қайтишни ва тиббиёт институтидаги ўқишингизни тиклашингизни сўрайман. Билсангиз қишлоғимизга олий маълумотли шифокорлар жуда зарур.

- Норпошша, менга бу таклиф дабдурустдан бўлгани учун очиғи шошилиб қолдим. Бу ҳақда сираям ўйлаб кўрмаган эканман. Ундан кейин ойим, аёлим, қизларимни ташлаб кетишга...

- Ака, авваламбор Тошкент бир қадам бўлса. Ҳов деса эшитиладиган жойда. Ундан кейин ихтиёрингизга қарши қай юртларгача оёғингиз тегмади дейсиз? Энди эса кўнглингизга бир бор қулоқ солиб шифоркор бўлсангиз нима қилибди? Қолаверса Раҳима ойим ҳам бу таклифни қўллаб қувватлаяптилар. "Кўзим очиқлигида болам ҳам ўқиб дипломли бўлиб қолса, халқнинг корига яраса" деяптилар.

📌@xazon_rezgi /163

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

1949 йил 5 август

- Фотима! Фотима-ююю! Қаердасан, қизим?! Яна сув ўйнаяпсанми? Зуҳра икковинг бир жойда ўйнасаларинг бўлмайдими?
Куним сени қидириш билан ўтади-я?! Овқат сузгунимча бир зумда йўқ бўлиб қолганиничи бунинг?

Зуҳрани бағрига босганча гапира-гапира ишком оралаб дарвозахона олдига чиқиб келган Матлуба ерга тиззалаганча Фотимани бағрига босиб тинмай ўпиб йиғлаётган Абдужабборни кўриб таққа тўхтади. У ҳам эрига тикилганча сўзсиз йиғлай бошлади...
Абдужаббор Фотимани даст кўтариб ўрнидан турди-ю бир қўлини Зуҳрага узатди. Зуҳра ҳам отасидан ётсирамай уни бўйнидан қучди.
- Абдужаббор акааа...- тили базўр айланди Матлубанинг.
- Ҳа қайтдим,- Матлубага меҳр билан тикилди Абдужаббор,- бутунлай қайтдим. Мени оқлашди
Абдужаббор шундай деб ичкарига аланглади:
- Ойим...Ойим қанилар?!
- Ойижон айвондалар. Ҳозир овқат сузиб Фотимани излаб чиққандим. Юрақолинг, улар бизни кутяптилар...

Шу куни Фаровон турмушда тўй бўлиб кетди. Колхоз раиси Норпошша Ғуломова Абдужабборни қишлоққа қайтгани суюнчисига Раҳима холанинг "Қўявер, қизим, ўзимиз қиламиз" деган хай-ҳайига қарамай катта дошқозон ўрнатиб ош дамлатди.
- Раҳима ойи, ана ўзингиз айтиб турибсиз-ку, қизим деб?! Абдужаббор акам ўзимни акам. Акам келганларига бир ҳурсандчилик қилайлик. Ойимларга ҳам тайинладим. Ҳализамон ўғлимни ҳам олиб келиб қоладилар. Кичкинтойлар ҳам бир яйрашсин.
Норпошша икки ярим йил аввал фронтдан дудуқланиб қайтиб келган қўшни йигит Муроджонга турмушга чиққан, ҳозирда бир ярим яшар дўмбоққина ўғли бор эди.
Абдужаббор ўзи қамоқхонада эканлигида қишлоқда шунча ўзгариш бўлиб кетганлини билиб ҳайрон қолди, зеро қамоқхонага оила аъзоларидан фақат ҳол-аҳвол сўралган хатлар киритилар, ортиқча воқеа-тафсилотлар ҳақида хабар ёзиш манъ қилинган эди.
Шермат раиснинг ўлимидан сўнг қишлоқ аҳли бир овоздан Норпошшани раис қилиб сайлашибди. Шундан буён Норпошша қишлоқ аҳлининг оғизида "Опа" деган номни олган экан. Бир икки хазилкаш тенгқурлари эса уни ўзига "Норпошша ака" дея мурожаат қилар эмиш.
Абдужаббор янада ўктам, мард ва забардаст кўринган бу аёлга қараб завқи келди, кўнгли кўтарилди. Юрак-юракдан у билан фахрданди.
Шермат раиснинг тақдири ҳақида эшитиб эса тақдирнинг адолати олдида лол қолди.
Уни ўз пуштикамаридан бўлган ўғли Ҳаким кайфда пичоқлаб қўйибди. Қўшнилар ўша куни Шермат раисникида бўлган тўполонда раиснинг "Иккинчи оёғингни ҳам синдириб майиб қиламан" деган дағдағасини эшитишган экан. Ҳаким ҳозир Тошкентдаги руҳий ҳасталар шифохонасида эмиш. Орқаваротдан етиб келган гап-сўзларга қараганда Ҳаким тиббий комиссия томонидан кишилик жамияти учун хавфли деб топилганмиш. Энди у шифохонада бир умр шифокорлар назоратида бўлар эмиш. Қумрихон билан Ҳайдаралини қишлоқ аҳли ўз ҳолига ташлаб қўйишмабди. Қумрихон Норпошшанинг ўрнига унинг звеносида звеновой бўлиб ишлаётган экан. Бир ойча аввал Ҳайдарали ўзининг суйган қизи- шу қишлоқлик Салим устанинг қизига уйланибди.

📌@xazon_rezgi /161

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Сени Ватан хоини деган айблов билан шунча йилга ҳукм қилганларига ҳеч тушуна олмаяпман,- деди Соколов қошлари уюлганча,- қани тафсилотларни батафсил гапириб бер-чи?
-Ўша сиз билан бўлган учрашувдан сўнг кўп ўтмай вазият тақозоси билан партизанлар сафига қўшилдим. Куз ойида эса... Хатиндаги немис офицер ва солдатларини овқатдан оммавий захарлангани ҳақида эшитганмидингиз?
- Ҳа! Ҳа! - жонланди Владимир Соколов,- оббо шоввоз-ей! Ўша ишда ҳам қўлим бор дегин?!

-Ҳа... Асирга ҳам айнан ўша операция чоғида тушиб қолган эдим. Кейин Освенцимга олиб кетилдик. У ерда бир йилча бўлгач, Шиндлернинг корхонасига жўнатилдим. 1944 йилнинг кузида эса корхонадан кетиб ўзимизникиларга қўшилдим. Ғалабани Берлинда кутиб олдим.

- Шунча бўлиб ўтган ишлардан сўнг мукофотим шу ер бўлди дегин?
Абдужаббор чуқур тин олди :
- Барчаси жуда тез бўлиб ўтди. Мени уйдан олиб кетишлари ҳам, суд жараёни ва ҳукм чиқарилиши ҳам, энг қисқа фурсатларда бу ерга келтирилишим ҳам.
Энг асосийси эса менинг хоин эмаслигимни тасдиқлайдиган бирорта гувоҳим бўлмади. Освенцимда ўтказган қора кунларим ватанимга қадар таъқиб қилиб келди. Мен эса унга қарши ҳеч қандай чора кўра олмадим.

- Ғам чекма, йигит! - Абдужабборнинг елкасига дўстона қоқди Соколов, - мана мен бўламан сенинг гувоҳинг! Қанча маълумот, қанча далил керак бўлса менда бор. Насиб қилса тез кунларда ватанингга қайтиб борасан. Бу сафар ҳақиқий қаҳрамон бўлиб.
Шуни унутма-ки, олтинга ташқаридан ҳар қанча таъсир кўрсатмасинлар, унинг қийматини туширишга уринмасинлар у ҳеч қачон зангламайди. Темирга эса ҳарчанд оро бермасинлар унинг занглаш ҳусусиятидан асраб қолиб бўлмайди...

Владимир Соколов билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг бир ой ўтиб Абдужабборнинг бўйнидаги барча айбловлар олиб ташланди.

📌@xazon_rezgi /160

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Тунга ҳамоҳанг қоп-қора эмка Абдужабборни аввал район марказига, у ерда икки соатча бўлишгач эса тўғри Тошкентга олиб кетди. Абдужаббор қишнинг иззиллама тунида уйдан эгнига илиб чиққан тўнига ўралганча қунишиб борар, ёнидаги ходимлардан ўзига қандай айблов қўйилгани ҳақидаги саволларга жавоб ололмай асаби борган сайин таранглашиб борар эди.
Абдужаббор ўзига қўйилган айблов ҳақида эртаси куни кун ёришганда хабар топди.

" Ватан хоини! "

Нақадар аянчли айблов...

НКВД терговчиси майор Ҳомид Усмонов Абдужаббор билан бўлган илк тергов жараёниданоқ у кабилардан қаттиқ нафратланишини яшириб ўтирмади:
- Шамол бўлмаса дарахтнинг барги қимирламайди. Сенинг бу ерга олиб келтирилганинг бекорга эмасдир. Сенга битта маслаҳат: яхшиси бор айбларингга ўзинг чин дилингдан иқрор бўл. Бу айблов юзасидан чиқариладиган ҳукмни бирмунча енгиллаштиради.

Абдужаббор қилмаган қайси айбини тан олиши керак эди?!

Тинимсиз елиб-югуриш, уринишлардан сўнг амакиваччасининг Тошкентдаги ҳибсхонада сақланаётганидан хабар топган Абдулатиф Абдужабборнинг суди бўлаётган куни пойтахтга етиб келди. Ва ёпиқ тартибда ўтказилган суд қароридан кечга бориб хабар топди:
-
1942-1944 йиллар давомида душман ихтиёрига асир тушган Абдуқодиров Абдужаббор Абдуқаюмович ўзига қўйилган айбловга қарши рад этувчи ҳеч қандай, дадилларни келтира олмаганлиги сабабли, унинг ҳатти-ҳаракати давлатга нисбатан хоинлик сифатида баҳолансин ва унга нисбатан 18 йиллик қатъий режимдаги қамоқ жазоси тайинлансин! Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ!
Абдужабборни эртаси куни тонгдан жазо муддатини ўташ учун Россиянинг Свердловскдаги қамоқхоналар ва лагерлар ГУЛАГ (Главное управление лагерей) тизимининг бир қисми сифатида 1930-йилларидан бошлаб фаолият юритган ва минглаб маҳбуслар сақланган Свердловск лагерига жўнатдилар.

Абдулатиф ортига шумхабар ва бўш қўл билан қайтди.

Раҳима хола ва Матлуба қишлоқда бўзлаганча қолиб кетавердилар...

Шу бўйи Абдужаббор яна дому дараксиз кетди...

Кузнинг ўртасига бориб Матлуба эгиз фарзанд кўрди. Қизалоқларга Фотима ва Зуҳра дея ном бердилар...

📌@xazon_rezgi /158

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир киши ҳайвонот боғи очиб, унга кириш нархини 200 доллар қилиб белгилабди. Аммо, неча кун ўтмасин, негадир ҳеч ким унга киришни хоҳламабди. У киши нархни 100 долларга туширибди, аммо ҳайвонот боғига ҳеч ким келмасмиш. Нарх 50 долларга пасайтирилибди. Шунда ҳам бирорта меҳмон бош суқмабди.

Шундан кейин ҳайвонот боғининг эгаси унга киришни бутунлай бепул қилибди. Ичкари одамлар билан тўлгач, у қафасдаги шерни қўйиб юборибди ва чиқиш нархини 500 доллар қилиб белгилаб қўйибди.

Қиссадан хисса шуки, ҳар хил бепул, текин нарсалар ҳақида эшитсангиз, дарров чув тушманг, балки улар ҳам шерни қафасдан чиқариб, сизни кутиб туришгандир...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#давоми

Назира энди бир сидра кийимга дазмол босган ҳам эдики , ортидан оҳиста "болам" деб чақирилган товушни эшитган эди ўшанда. Хаёл олиб қочган экан , чўчиб тушганди. Кейин эса ўгирилиб қайнонасини кўргач, ўз ҳолатидан уялиб "лавлагиси чиқиб" кетганди.
Базўр "келинг , ойижон" дея олган эди , халос .
Бир хафталик қайнонанинг аҳволи уникидан кам эмас эди. У хам дув қизариб қўлидагини тортинганча Назирага узатганди ўшанда:

- Болам , мана буни еб олинг. Дазмолни кейин қиласиз.

Шундагина Назира қайнонаси қўлидаги тақсимчада иккита чала қилиб қовурилган тухум ва тўртта япроқ қилиб кесилган бўлка нонни кўрган эди. Назира эътироз билдиришга улгурмай қайнона - онаси шарт ортига бурилиб хонадан чиқиб кетган эди.
Назира ҳозир қайнонасининг ўзига биринчи маротаба таом илинган кунини эслар экан , ширин тамшаниб қўйди, димоғига ўша - бундан йигирма беш йил олдинги қўлига тутқазилган қовурилган тухумнинг ҳиди келиб кетди . Қайнонаси бу одатини неча йиллар канда қилмади . Хатто орадан йиллар ўтиб уйи - жойи бўлак бўлганида ҳам ,унинг "Болам " деб... неларнидир енг учида илиниб келиш одати йўқолмади. Шуларни эслар экан , Назира юраги дукурлаганча шивирлади "Ўзимнинг Ойижоним"...
Бирдан Назиранинг кўнгли ёришиб кетди . Шунча кундан буён "зўр қайнона " бўлишга қаратилган ҳаракатини энди йиғиштирса ҳам бўлиши кераклигини англади. У зўр қайнона бўлиши шарт эмас , шунчаки "ойижон"исига ўхшаса бўлди экан ...

- Болам ...

Ҳовлидаги супуриндиларни ахлат челакка солаётган Муслима ялт этиб бошини кўтарди . Дик этиб қаддини ростлади . Беихтиёр қўлини кўксига қўйди :

- Лаббай, ойижон ...

- Қўлингизни чайинг-да , бу ёққа қараворинг ...

Назира ортига бурилди .

Бир оздан сўнг хонага кирган Муслима ҳайрон бўлди . Назира уни қўярда - қўймай дастурҳон атрофига ўтказиб , нонушта қилишга "мажбурлар" эди .

- Уялмасдан катта- катта енг . Ҳали ишимиз кўп . Бугун бир қовоқ сомса қилайлик . Кейин ,- Назира куни кеча кўрган муштипар-ҳокисорини эслаб энтикди - кейин ойижонни кўриб келамиз . Улар қовоқ сомсани жуда яхши кўрадилар ...

Муслима ҳам шу топда қайнонасинин юзига бунчалик офтоб балқиб кетишига сабаб бўлган "Қайнона - бувижон" ни яхши кўриб кетди ...


Муаллиф : Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг❗️

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tug'ruqxonada tug'ruqdan so'ng uch kishilik palataga ko'chirishdi. Xonada farzandli bo'lgan onalar bor edi. Bir ona esa tug'ilganiga endi bir kun bo'lgan go'dagini qarg'ardi.
-"O'chir ovozingni, kasofat, bolani qattiq siltaydi. Bola qattiq yig'laydi.
-Nega bolangizni qarg'aysiz?! U hali go'dak bo'lsa...gapim og'zimda qoldi.
-Sizga nima? Tug'ilmayam o'lsin, uchinchisi, buyam qiz bo'ldi, erim ajrashaman dedi.
-Tavba deng. Insofingiz bormi? Allohning ne'matini ham shuncha uvol qilasizmi? Axmoq ekansiz, eringiz ham g'irt axmoq! Jannatni ham oyoq osti qilarkanmi?...- hanuz jahlim bosilmasdi..
- Muncha aql o'rgatdingiz, juda mehribon bo'lsangiz qani bolangiz? Qaramaysiz, yoningizdamas..??? Davomini o'qish

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😱Farzandingizga telefon berib, uning rivojlanishida orqada qolishiga sababchi bo'lasiz

Ko'p vaqtini ekran qarshisida o'tqazadigan bolalar nutq, motorika va ijtimoiy moslashuvda muammolarga duch keladi. Ular o'ziga ishonmaydigan, yopiq xarakterli bo'lib ulg'ayadi.

Bunaqa holat bo'lmasligini oldini olish mumkun!

Kuniga atiga 30-40 daqiqa bolangiz bilan o'yin o'ynasangiz kifoya. «Baxtim farzandim» kanalida eng qiziqarli va noodatiy o'yinlar to'plami bundan tashqari bolalar uchun retseptlar, bola tarbiyasi uchun maslahatlarni topasiz

Baxtim farzandim kanaliga obuna bo'ling va farzandingiz salohiyatini maksimal darajada rivojlatiring!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор уйга кириб келганда юзлари янги хабар таъсирида қувончдан ўзгача жилоланиб турарди.
Матлуба эрининг бор гапдан хабар топганини ҳис қилиб уялганча ерга қаради.
-Келақол, болам. Онанг ўргилсин сенлардан,-дастурхон бошида Раҳима хола дуога қўл очди,- қани омин! Келаётган болам отали-онали, изли-қутли, ризқли-насибали бўлсин. Қодир эгам гўдаккинамни ўз сутига эга қилсин. Матлуба қизим уни эсон-омон бағрига босиб олсин. Мен ҳам қариган чоғимда сизларни роҳатларингни кўрай. Ортимда қолинглар илойим. Аллоҳу акбар...

Оила аъзолари энди бир-икки ошам ошдан еган ҳам эдилар-ки, кўча дарвозасининг шитоб билан тақиллагани эшитилди.

- Шу пайтда ким бўлса экан?
Онасининг саволига Абдужаббор ҳотиржамлик билан жавоб қайтарди:
- Ҳозир биламиз-да, ойи? Бориб хабар олай-чи?
Абдужаббор устига тўнини ташлаб кўчага чиққанда кўзи бири граждан, иккинчиси ҳарбий кийимдаги кишиларга тушди:
- Ассалому алайкум. Келинглар хизмат?!
- Абдуқодиров Абдужаббор шу ерда яшайдими? -ҳарбий кийимдаги эркак Абдужабборнинг саломига алик олмай совуққина сўради.
- Ҳаа, -ҳайрон бўлганча жавоб қайтарди Абдужаббор,- Абдуқодиров Абдужаббор мен бўламан.
- Биз НКВД ходимлари Улуғ Ашрапов ва Аҳрор Лутфуллаевлар бўламиз,- Абдужаббор уларнинг ой нурида кўрсатган шахсни таслиқловчи ҳужжатларига кўзи ўтмади,- ҳозир биз билан кетишингизга бирга тўғри келади.
-Тинчликми, нима гап?!
- Борганда биласиз! - қуруққина жавоб қайтарди Лутфуллаев деганлари

- Яхши, унда мен ойимлар ва вёлимни бир оғиз огоҳлантирай.

- Бунга ҳожат йўқ. Зудлик билан кетишимиз керак.
- Ҳа болам, ким экан?! Меҳмонни уйга таклиф қилмайсанми?
Абдужаббор дарвозахонадан эшитилган онасининг овозини эшитиб уни ҳотиржам қилишга шошилди:
- Ойи! Мен иш билан бир жойга бориб келишим керак экан.Сизлар ҳавотир олманглар. Бемалол дамингизни олаверинглар.
- Ҳаҳ, болам-а?! Ишинг ҳам бор бўлсин,- кўнгли тинчиб сўзланди онаизор,- майли борадиган жойингга эсон-омон бориб келгин.

-Хўп, Ойи...

Абдужаббор ҳар икки ходим ҳамроҳлигида ГАЗ-М1 русумли "эмка" хизмат машинасига ўтирди. Гарчи у гап нимада эканлигини билмаса-да, НКВД ходимларининг "йўқлови" яхшиликка олиб келмаслигини қалбан ҳис қилар ва бунга сайин тобора дили сиёҳ бўлиб борар эди.

📌@xazon_rezgi /157

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шўртак қурт дейсанми,  қизим?!  - кутилмаганда юзлари ёришиб ҳурсанд бўлиб кетди Раҳима хола,- вой қурт сендан айлансин-а , ҳозир сенга ўзим бир халтасини топиб келмасамми? 

   Матлуба  қайнонасининг нима учун бунчалар ҳурсанд бўлиб кетганига ҳайрон бўлди.  Раҳима хола нимчасини эгнига илганча  шошилиб ташқарига чиқиб кетди. 
   Орадан бир соат ўтар-ўтмас ўзи айтгандек бир халта эмас,  аммо бир ҳовучча чиқадиган қурт топиб келди.

  - В-о-о-ей?!  - деди у кулимсираганча,  -бир вақтлар шу қуртларга одам зоти қиё боқмасди. Ҳозир бирам тансиқ бўлиб кетибди-ки?  Қандан қаёққача бориб келибман-а шу бир ҳовуч қуртга?!  Айтишади-ку,  бир хор бўлган бир азиз бўлади деб.  Сен буларни еб турчи,  тугагунча яна топиб келаман. Жуда бўлмаса Абдужабборга айтамиз. 
Матлуба бир дона қурт олиб ҳузурланиб шима бошлади:
- Олинг, ойи, сизам.
Раҳима хола Матлубага меҳр билан тикилди:
- Ўзинг тўйиб, тўйиб еб ол, болам. Юкли аёл кўнгли тусаган нарсасини тўйиб-тўйиб ейиши керак.
- Юкли аёл дейсизми, ойижон?! У дегани...-оппоқ юзлари дув қизарди Матлубанинг.
- У дегани ҳадемай фарзандлик бўласизлар дегани, болажоним. Ҳали Абдужаббор келиб бу хабарни эшитса борми?
Мен яхшиси унинг қайтишига чиройли қилиб бир ош дамлаб қўяй.
-Ойижон, ўзим дамлайман ошни,- ўрнидан қўзғалди Матлуба
- Ҳеч-да, - бош чайқади Раҳима хола,- сен ётиб дамингни ол. Ошнинг ҳаракатини ўзим қиламан.
- Йўқ деманг, ойижон. Ўзимни анча яхши ҳис қилаяпман.
- Майли болам. Унда сабзи-пиёзни шу ерга олиб келаман. Шу ерда арчиб тўғраб оламиз. Совуқда кўчага камроқ чиққин хўпми?!
Ош дамланган вақтга Абдужаббор ҳам келиб қолди.
Раҳима хола Матлубага "Айт!" дегандек им қоқди-ю, ўзи ўчоқбошига йўл олди.


@xazon_rezgi /155

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тарих “Хатоси”

Тўққизинчи аср. Муҳаммад ал – Хоразмий алгебра фанига асос солди.
Ўнинчи аср. Абу Наср Фаробий Аристотелнинг “Метафизика” асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, “иккинчи устоз” унвонини олди.
Ўн биринчи аср. Абу Райҳон Беруний Ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади. Ибн Сино медицина Қомуси – “Тиб қонунлари”ни яратди.
Ўн тўртинчи аср. Соҳибқирон Амир Темур Евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Аҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.
Ўн бешинчи аср. Улуғбек 1019 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди. Алишер Навоий ўлмас “Хамса”сини ёзди.
Ўн олтинчи аср. “Бобурнома” оламга тарқалди.
Ўн еттинчи аср. Шоҳ Жаҳон дунёдаги етти мўжизанинг бири – “Тожмаҳал”ни бунёд этди.
Йигирманчи аср. Ўзбек – совет олимлари мисли кўрилмаган “ихтиро” қилдилар: тарих “хато”сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига “саводсиз” бўлганимизни исботлаб бердилар...

Ўткир Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⁉️ САВОЛНИ ЖИННИСИ 😁

Биз уни хар куни 2 маротаба татиб кўрамиз лекин емаймиз 🤔

Савол: У нима?

Ха сиз топдингиз, лекин буни текшириб кўриш керак 👇


ТЎҒРИ ЖАВОБ 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Тинчликми? -қошлари чимирилди Шермат раиснинг,- нима гап?!

- Шу десангиз,- атрофга ўғринча бир аланглаб олиб овозини пасайтирди Бунёд тоға,- биласиз сиз билан неча йиллик қадрдонлигимиз бор. Шунинг ҳурмати юзасидан...

- Мақсадга ўтинг, Бунёд ака,-деди Шермат раис "Вақтимни олманг" деган маънода,- биласиз ҳар бир дақиқам ҳисоблолиғ.
- Биламан, биламан, иним. Аммо шоҳига болта урса туёғи зирқирайди деганларидек сизнинг шаънингизга келадиган ҳар бир гап мениям, четлаб ўтмайди. Хуллас гап шундаки, кеча бу ерга ишлашга келган йигитларнинг ўзаро гапларининг бир учи қулоғимга чалиниб қолди. Улар биргалашиб райком бовага боришмоқчимиш.
- Нима учун?!- Шермат раиснинг диққати жамланди.
- У йигитлар райком бовадан сизни раисликдан олиб ўрнингизга Абдужабборни қўйиб беришни сўрармишлар.
- Шунақа денг?!- ғазаби қайнаб кетди Шермат раиснинг,- нима мен уларнинг чучварасини хом санабманми? Ё оналарини талоқ қилибманми?! Айбим нима экан?
- Улар "Ҳозир чиройли муомала билан иш юритадиган замон. Бу раис ўз кўнглида Амир Олимхон. Ҳаммага боқиб олган боласидек баланддан келади. Энди бунақа муомалани замон кўтармайди.Бизга уруш кўрган, қон кўрган Абдужаббордек фронтовик одам маъқул . У ёш бўлсаям ўзини босиб олган. Кекса-ю ёшни кўнглини бирдек ола билади. Колхозимиз ҳам унинг қўл остида гуллаб яшнаши аниқ" дейишди.
- Зўр гап бўлибди! -кўзлари совуқ йилтиради Шермат раиснинг,- майли Бунёд ака, қўяверинг. Ўзим ҳам "Раисликдан бўшасаммикан" деб юргандим. Ит тинади, қуш тинади, менда тиним йўқ. Ҳамма хотинини қучоғида иккинчи уйқуни уриб ётганда мен бутим бичилиб райкомда ҳисобот топшириб, камига гап эшитиб ўтирган бўламан.
Йигитлар тўғри ўйлашибди. Амал курсиси билан тобутнинг эгаси бўлмайди дейишади. Менгаям бу амални боғлаб қўйган жойи йўқ. Керак бўлса райкомга боришларига ҳам ҳожат йўқ. Ўрнимни Абдужабборга ўзим жон-дилим билан бўшатиб берганим бўлсин.
- Йўғ-ей, ундай қилманг, Шерматбой?! Бу фикрингиз ярамайди. Қайтинг бу фикрингиздан?!

Шермат раис Бунёд тоғанинг елкасига дўстона қоқиб қўйди-ю, ортиқча бир сўз демай шаҳдам қадамлар билан омборхонани тарк этди.
У ташқарига чиққач афти буришиб оёқ остига чирт этиб тупурди:
"Кўнгиллари раис бўлишни тусаб қолибдими бу жинқарчани!?-ўйлади у нафрат билан,- э нотовон кўнглингга қўтир жомашов. Сен лакалов ким билан ўйнашаётганингни билмаяпсан шекилли. Кетим билан битта боссам қайтиб ўнгланмайдиган бўлиб инжириғинг чиқиб кетади. Ҳали Шермат раисни ўзингга тенг кўрадиган бўлиб қолдингми, мишиқи?! Шошмай тур... "

🔳 🔳 🔳

Бир неча кундан буён Матлубанинг тоби йўқ. Ҳали дағ-дағ қалтираб танасига иссиқ ўтмайди, ҳали бошидан оёғигача ёниб лоҳас бўлиб қишнинг кунида эшик-деразаларини бараварига очиб бутун уйни музлатиб юборади. Бугун эрталабдан қаддини қўтара олмай тушликка овқат солишгаям ярай олмади.
-Матлуба, сенга ўзим бир қайноққина мастава пишириб берай,- деди Раҳима хола келинининг оппоқ оқариб кетган юзларига ачинганча қараб, - қатиқ, мурчлаб ичиб дув-дув терласанг ўзингга келиб қоласан.
- Ойижон, овора бўлманг,- инқиллади Матлуба,- овқат ичгим келмаяпти. Овқатни ўйласам кўнглим айниб кетяпти. Ундан кўра икки дона шўртаккина қурт бўлса қанийди?!

📌
@xazon_rezgi /154

Читать полностью…
Подписаться на канал