Бир киши донишманддан сўради: - Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?
Донишманд унга жавоб берди: - Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!
Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ...
Кунларнинг саййиди жума муборак...
@xazon_rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Хооооп,- деди Шермат раис чуқур нафас олиб Азимнинг қаршисига келиб унинг елкасига дўстона қўл ташлади,- мана орангизда битта бўлсаям эркак бор экан-ку!? Баракалла, йигит! -раис унинг елкасига аста шапатилади,- яшавор, азамат! Ҳақ гапни айтибсан. Шу десанг,- Шермат раис аста ўғли тарафга яқинлаша бошлади,- шу Ҳакимбойваччанинг отаси эканлигимга ўзимнинг кўнглимдаям кўпда шубҳа уйғоняпти-да. Менинг ўғлим бировни никоҳига кираётган қиз ҳақида бундай бемаза гапларни гапиришдан ҳазар қилган бўларди,- у ўғлига нафрат билан тикилди,- менга қара, ўв шербачча!? Шерлар энг олд ва тоза таомни ейди! Агар ўзингни бировни нишхўрдига зор ютоққон сиртлон деб ҳисобласанг ўзинг биласан!
Энди ҳамманг менга қара! - йигитларга юзланди Шермат раис,- мана бу "ўтириб қўйган" жойларингни йиғиштирларинг-да, уйларингга жўналаринг! Агар яна бир марта бугунги аҳволга дуч келсам гинанг ўзларингдан!
🔳 🔳 🔳
- Ўғлинг қани?
Икки соатларда уйга қайтган Шермат раиснинг Қумрихоннинг саломига алик ўрнида берган жавоби шу бўлди.
- Уйда,- деди ўғлидан бўлган воқеани чала-ярим эшитиб шундоқ ҳам юрагини ҳовучлаб ўтирган Қумрихон қўрқа-писа
- Чақир бу ёққа!
- Ҳозир!
Ўғлини чақирган Қумрихон тезлик билан зипиллаб ортига қайтди.
Раис этиги билан супага чиқиб оёғини узатди. Қумрихон унинг этигини авайлаб тортиб ечгач, жуфтлаб ерга қўйди ва пайтавасини тескарисига ўрай бошлади.
Тез орада юз-кўзи шилинган Ҳаким отасининг қаршисига чиқди:
- Чақирдингизми, ада?!
Шермат раис тўғрисидан жой кўрсатди:
- Ўтир!
Ҳаким бошини эгганча адасининг рўпарасидан жой эгаллади .
- Овқат... олиб келайми?
Қумрихоннинг саволига жавобан Шермат раис шундай ўқрайдики, аёлнинг нафаси ичига тушиб беихтиёр ортига тисралди.
- Менга қара, - деди Шермат раис ўғлига тепадан қараб,- қачонгача шалтоғингни бунақа оқизиб юрмоқчисан?
- Нима қилдим, ада? - ерга қараб пўнғиллади Ҳаким, - нима энди бир оғиз гапирмай оғзимни тикиб қўяйми!?
#давоми_эртага
📌@xazon_rezgi /28
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Нима томоша бор бу ерда? Очиб қўйибдими, сенларга?! Далада ҳамма экинни ўт босиб ётибди! Сенлар бўлсаларинг бу ерда оғзингни сувини оқизиб текин томоша кўрасанлар!? Ҳе онангларни... ҳаммангни?!
Мен барчангни эслаб қолдим, эртага эрталаб кун чиқмасдан шийпонни олдида тўпланмаларинг ёки кеч қолларинг, нима қиларканман? Қури ҳамманг! Бўл! Тез!
Тўпланганлар раисга эътироз билдирмай нафасларини ичга ютганча тезда тарқалдилар.
- Қани энди сенларга навбат! - деди Шермат раис ҳамон анҳордан чиқмай ҳукмини кутаётган йигитларга,- бу ерга келларинг-чи?
Йигитлар энгил-бошидан шўлдиллатиб сувларини оқизиб супанинг олдида қайтадан саф тортишди.
- Кўрдик,- деди Шермат раис дастурхонга ишора қилиб,- эркак бўлиб қолибсанлар!? Аммо лекин-чи эркак бўлдим деган валломат оҳиригача эркак бўлиши керак, тушунарлими?! Ярим пиёлани заҳри-маҳрига уриб кейин кетига қараб сийиб ўтириши керакмас! Қани айтларинг-чи, нимани бўлиша олмадиларинг? Ё катта холангни эрини талашдиларингми ?
Сен гапир! - деди Шермат сассиқ юз-кўзи дўмбира бўлиб шишиб кетган Азимнинг қаршисида тўҳтаб,- ойтовоқдек башарангга қараганда, сенда бир гап борга ўхшаяпти?
- Ҳеч гап йўқ, раис бува,- кўзларини ерга олди Азим,-йигитчилик, шунчаки ўзаро ҳазиллашгандик.
- Ҳоо шунақа денг, акаси? - сўзларидан чак-чак заҳар томганча қўлини белига қўйиб, у ёқдан бу ёққа бориб кела бошлади Шермат сассиқ,- ҳазиллашганда шунчалик афти-башараларинг бежалса, чинакамига уришсаларинг нима бўларкан? Биринг иккинчингни юрагингни суғуриб олмагунча тинчимас экансанларда?
Йигитларнинг индамай бошларини эгиб туришлари Шермат сассиқни бадтар асабини бузиб юборди.
- Шунақа янги тушган келиндек ишва билан ер чизиб тураверсаларинг мелиса чақириб барчангни ўн беш суткага тиқдиртириб юбораман! Ана ўшанда кўраман мулла минган эшакдек ювош тормаганларингни?! - у шундай деб энг чеккада турган пачоққина йигитни қаршисида тўҳтади.
- Эй сен, Мамарасулни ўғли!? Аданг тутдан йиқилиб неччи ойдан буён белини кўтаролмай инқиллаб бир аҳвол бўлиб уйда ётибди, сен бўлсанг унинг оғирини енгил қилиш ўрнига бу ерда нафсингни чилдирмасига шоҳ ташлаб ўйнаб юрибсанми?! Ҳайф- э, сенга ўғил деган ном!
📌@xazon_rezgi /26
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🇹🇷 Turk tilini Xalqaro C1 saviyali pedagogdan BEPUL o'rganishni istaysizmi?
Yuqoridagi o'quvchim 2oyda shu darajada gapirmoqdalar!
- Qiziqarli vediodarslar ✅
- Vedioluğatlar ✅
- Kino, multifilm, musiqalar ✅
- Kunlik topshiriqlar ✅
👆 orqali Turk tilini ushbu kanalda bepul o'rganasiz! 🇹🇷
Kanalga obuna bo'ling va hoziroq boshlang ⬇️
/channel/+P6dh_X1c8OFkOGQy
/channel/+P6dh_X1c8OFkOGQy
/channel/+P6dh_X1c8OFkOGQy
⭐️Машхурлар🔥 Райхон Лола Муниса Севинч қанақа 💄Косметика ва 💋🔮Парфюмериялардан фойдаланада😍 Уларнинг доим Қизлардек👩🏻 Ёш ва Гузал куринишининг сабаби нимада? Сизга қизиқми?
💃Биз айнан Машҳурлар Фойдаланадиган Канални топдик ҳамма нарса бор🤗
💄Косметикалар 💋Парфюмериялар Атир-упалар 🧴Юз Парвариши учун Кремлар Байрам боб совғалар🦢 СКИДКА ЭЛОН ҚИЛГАНМИЗ❗️
БИТТА КИРИБ КӮРИНГ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ🌸🌷👇
https://telegram.me/joinchat/SxjeCMt4PyDMx6Vg
ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.
Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...
©интернет
@xazon_rezgi
Aссалому алайкум, яхшилар...
Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз яхшилар ва яхшиликлар ардоғида мазмунли ўтсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ😊😊
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
/channel/+NmwJg0TlO1RiOGFi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Ойиии? Индамасам мени эрта-индин шу йигитга узатиб юборасиз шекилли?
- Бундай асл инсонлар ҳар қадамда харидор бўлишавермайди-да, қизим. Ундан кейин ўқиш ҳақидаги орзуларингга келсак, мана мен ҳам адангларга турмушга чиқиб техникумни битирганман. Одамда истак бўлса бас, шижоат истакнинг ортидан келади. Йигит ўқимишли, муомалали, табиати очиқ, бир сўз билан айтганда яхши инсонларнинг фарзанди. Бундай инсонларни палаги тоза инсонлар дейишади. Қани кўрайлик-чи, аданглар келсалар нима деркинлар?
- Адамлар ҳалиям қайтмадиларми, ойи?
- Ҳа, анча қолиб кетдилар. Эркаклар бир гурунглашишган шекилли.
Асрга яқин уйга қайтган Азиз ака аёлидан бугунги совчилар ҳақидаги хабарни эшитгач ўйланиб қолди:
- Ҳакиқатда Абдужаббор ёмон йигит эмас,- деди у кўзларини бир нуқтага тикканча,- ҳатто жуда аъло тарбияли йигит деса ҳам бу таъриф кам унга.. Мен ўйлаб, ўйлаб, кундузи чироқ ёқиб ҳам Барнога бундан муносиб номзодни топа олмаган бўлардим. Аммо битта қарши томони бор-да! Қизингни бу йил узатсак ўқиши нима бўларкин? Шу томони кайфиятни андак ҳижил қиляпди-да?!
Эътиборхон эрига Раҳима опанинг сўзларини бирма-бир етказди:
- Шундай адаси, қизингиз ўқишга кирса Раҳима опа ўзлари қарашарканлар. "Фарзандли бўлса ҳавотир олманглар боғча опасиям тайёр" дедилар
- Азмойишингдан қизингни шуларга узатгин бор шекилли? - аёлига синчков назар ташлади Азиз муаллим
- Билмадим, адаси, билмадим,- деди бўшашганча Эътиборхон,- ростини айтсам бошим қотиб қолди. Шу Раҳима опанинг хонадони менга кўп томонлама ёққани рост. Уйларимиз яқинлигини айтмайсизми? Биттагина қизимизни соғиниб юрагимиз ўртаниб ўтирмасдик. Турмушга берсак ҳам бағримизда юргандек бўлаверарди. Мана мен уйимдагиларни соғинганимда қанчалик қийналишим ўзимга аён. Узоқни иши барибир ҳам қийин экан-да, адаси...
@,Xazon_Rezgi /23
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор рахматуллаева (Хазонрезги)
- Нимага вой дейсанг, ҳой қиз? - қошини қоқди Абдужаббор,- агар ҳаммаси биз ўйлагандек бўлса насиб қилса августда тўй.
- Ўқишим-чи? Ўқишим нима бўлади?
- Ҳалитдан бери нима деяпман мен? Тўйдан кейин кузда шаҳарга бориб ўқийверамиз. Шанба-якшанба кунлари эса қишлоққа келиб турамиз. Ораси унчалик ҳам узоқ эмас-ку?
Барно бошини эгиб ўйланиб қолди. У ҳозиргина эшитган янгилигидан гангиб қолган каби эди. Бу хабар юрагини бир қувонтирса, бир ҳадикка соларди. Агар ота-онаси "Қизимиз ҳали ёш, ўқиши керак" деб Абдужабборнинг совчисига рад жавоби беришса нима бўлади? Ахир Барнонинг ўзи ҳам бу гапни онасига неча маротаба такрорлаган эди-ку? Энди сўз Абдужабборга бориб тақалганда шу чоққача айтганларига қарши нима ҳам дея олади? Йигитнинг сўзларидан ота-онаси унинг бошини икки қилишга астойдил киришган кўринишади. Агар Барнонинг уйидагилар уларга рад жавобини беришса қишлоқда Абдужабборни бажонидил куёв қилишга орзумандлар сон мингта...
- Ҳой, қиз?! Нималарни ўйлаяпсан?
Йгитнинг овозидан ўзига келган Барно бош чайқади:
- Шундай ўзим. Энди мен уйга борақолай.
- Барно...
- Лаббай?
- Менга турмушга чиқишга розимисан ўзинг? - сўради Абдужаббор қизга муҳмббатга тўла кўзларини тикканча
Барно уялганча ерга қаради.
- Айт, Барно?!
- Ота-онам нима десалар шу...- ердан кўзларини узмай жавоб қайтарди Барно,- энди эса хайр. Яхши қолинг.
Барно шарт бурилиб оҳудек илдамлик билан келган йўлидан қайтиб кетаркан Абдужаббор унинг изидан хушҳол шивирлади:
- Сен ҳам яхши бор, Барно...
Барно уйларига қайтиб келганда тўрдаги уйдан аёлларнинг жовур-жувир суҳбати эшитилиб турарди. Барно Абдужабборнинг онаси Раҳима холанинг овозини таниганда, ҳаяжондан юраги тўҳтаб қолай деди.
- Шунақа айланай,-дерди Раҳима хола дилбар овозда,- қизингизни ўғлимизга берсангиз ҳечам янглишмайсиз. Ўқишларидан ҳам ҳавотир олманг.
@xazon_rezgi /21
Бу дунёнинг югур-югур ташвишлари,
Одамларнинг сохта-ю, чин олқишлари,
Энг хуш овоз булбулларнинг хонишлари,
Онамнинг бир кулишига арзимайди.
@xazon_rezgi
#давоми
"Нафосат опам ҳам қизиқлар, - дея афсус билан ўйлар эди у, - инсон ўзининг ибодатига шунчалик бино қўйиши тўғри эмас- ку. Ахир бундай ибодат миннат бўлиб қолмайди-ми? Қолаверса , ибодат "хослар" учун эмас, барча банда учун бирдек фарз қилинган амал бўлса . Наҳотки инсон топган-тутганига етишиши қилган ибодати эмас, шунга қодир қилган , лойиқ кўрган Аллоҳнинг инояти туфайли эканлигини фаҳмлаши учун шу қадар кўп фаросат керак бўлса?! - Озода мийиғида жилмайди ,- ҳаа , Аллоҳнинг ўзи бандаларига ҳар бир ишдан ҳикмат ола билишни ўргатиб қўйибди , йўқса бир вақтлар фаришталарга дарс берган шайтон ўзининг насабига ўзи шу таҳлит маҳлиё бўлиб , шу кибридан то қиёмат лаънатланган бўлмас эди"
Жамила опа ва Озоданинг хаёлларини Нафосатнинг :
-Ойижон , биз энди турайлик. Бизга битта дуо қилинг , - деган овози бузди.
Дуодан сўнг унинг :
- Овсинжон , бизга тугун тугманг, юк билан кетгимиз йўқ ,- деган сўзларидан кейин Озода овсини келишида олиб келган тўртта ёпган нон ва ярим лоток тухумни эслади . У ҳозир овсинига Қўҳи- қоф тоғининг ярмини қайириб келтириб берса ҳам, Нафосат бурнини жийириб менсимаслигини билиб индамай қўяқолди.
Нафосат билан Нозималар кетишгач қайнона - келин бир-бирларига сўз қотмай тушлик қилишди.
Шу куни асрга яқин Жамила опанинг хонасидаги уй телефони жиринглади :
- Алло , -деди куймаланганча гўшакни кўтарган Жамила опа, - эшитаман, кимсиз?
- Вой ўзимни ойижоним- ей, ким бўларди , бу мен келинингиз Нафосатхонман.
- Ҳа Нафосат , тинчликми , нима гап ? - деди Жамила опа келинининг номидан атай "Хон" қўшимчасини тушириб .
Аммо "Нафосатхон" ҳозир буни пайқайдиган аҳволда эмасмиди ёки ўзини гўлликка солдими, гапини давом эттира кетди :
- Ойижон-ей, қанақа одамсизлар ўзи? На сиз , на Озодахон бир оғиз бир нарса демайсизлар ? Ахир Собиржон ҳокимиятдан ишдан олинмабдилар- ку? Балки вазирликка масъул лавозимга кўтарилибдилар- ку? Шу гапларни кўчадан эшитишимиз керакмиди ? Хуллас , бояги боришимиз ҳисобмас . Кечга овқат қилманглар , ўғлингиз ҳозир бир тоғорадан кабоб билан норин олишга кетдилар. Яна бошқа майда-чуйдалар дўкондан чиқади. Сизлар ҳеч нарсага уринманглар . Озодахон чой қўйиб қўйсалар бўлгани.
Жамила опа бир кўнгли келинига "Кун иссиқ , боя ичган муздеккина сувингиздан олиб келақолинг " демоқчи бўлди-ю , аммо дилидаги сўзларини тилига тизгунча келини трубкани қўйиб улгурган эди.
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
💃𝑺𝑬𝑽𝑰𝑴𝑳𝑰 𝑮𝑶’𝒁𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑶𝑳✅ 𝑩𝑶’𝑳𝑰𝑺𝑯𝑵𝑰 𝑿𝑶𝑯𝑳𝑨𝒀𝑺𝒁𝑴𝑰 😍🤩
❤️𝑼𝑵𝑫𝑨 𝑩𝑰𝒁𝑵𝑰𝑵𝑮 𝑲𝑨𝑵𝑨𝑳 𝑨𝒀𝑵𝑨𝑵 𝑺𝑰𝒁 𝑼𝑪𝑯𝑼𝑵 😍🤩🤩
💄 𝑬𝑵𝑮 TRENDDAGI✈️✈️ 𝑲𝑨𝑺𝑴𝑬𝑻𝑰𝑲𝑨𝑳𝑨𝑹 KIRSANGIZ QAYTIB CHQB KETGIZ KELMAYDI BUNAQA NARHLARDA HALI BOLMAGAN BOMBA NARXLARDA🔥🔥🔥
TUSH 15.000 👠👠
PADVOTKA. 10.000❤️❤️
PAMADA. 4 tasi 15.000💄💄
FERRAMON ATR 35.000💗💗
Kist naborlar 10.000🥳🥳
𝑵𝑨𝑹𝑿𝑳𝑨𝑹𝑫𝑨𝑵 𝑺𝑯𝑶𝑲𝑲𝑨 𝑻𝑼𝑺𝑯𝑰𝑺𝑯𝑰𝑵𝑮𝑰𝒁 𝑨𝑵𝑰𝑸🤫🤫🤫
DOSTAVKA TEKIN🚗🚗🚗
PASDAGI LINK USTIGA BOSING👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi
/channel/+nn6PNui1WeEzMjNi
⚠️⚠️⚠️⚠️
❤️🔥 Bu post er xotin munosabatlaridan qiynalayotgan va bir xillikdan zerikkan ayollar uchun maxsus!
✍ Maʼshuqaning sirli smslari
😘 Erini rom qiluvchi videtryuklar
🌹 Maʼnoli vidoeroliklari
☺️ Psixologik maslahatlar
Hammasi ❤️💚❣💗🤎 ga berilib borarkan❗
Erim oʻzgarganimdan butunlay 💓💜❤️🩹🤍🧡🩷 qolyaptilar hayotimiz ancha osonlashdi.
💻 Kanal silkkasini pastda qoldiraman silayam foydalanilar..👇👇👇
/channel/+dM-9p2DqYL4yMzIy
/channel/+dM-9p2DqYL4yMzIy
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Кечиринг, амаки,- деди ерга қараганча Мамасиддиқ,- Ҳаким қўярда қўймай чақирганига кўнглим бўлмай келгандим бу ерга. Тўғри айтдингиз, адамлар касаллар, шу сабаб ўзимниям кайфиятим йўқ эди.
- Ҳўш, кейин нима бўлди?! - йигитга важоҳат билан тикилди Шермат раис
- Кейин бу ерга келдик, ўтирдик. Бироз еб, ичган бўлдик. Гап орасида Ҳаким сал бошқачароқ гап айтворди,- Мамасиддиқ "Мени кечир" дегандек Ҳакиига мўлтираб қараб қўйди.Ҳаким эса бир туки ўзгармай без бўлиб тураверди, бу унинг "Осмон қўлингда бўлса ташлаб юбор" дегани эди.
-Ҳўўўшшш... Нима дедилар бизнинг бойвачча?! - раиснинг саволи ҳудди ҳукмдек янгради, унга сари йигит бадтар довдирай бошлади
- Шу... Ҳалиги... "Азиз муаллимнинг қизини бир кун бўлсаям хотин қилмасам отамни боласимасман"... деди.
- У қизни Абдуқаюм ака ўғлига келин қилаяпти деб эшитмабмидим? -бу сафар овози гулдираб чиққандек бўлди Шермат раиснинг.
- Ҳмм шунақа. Эртага фотиҳа тўйи экан. Кузгача келинни тушириб олишаркан деб эшитдик.
- Хўп ундан кейин нима бўлди? Ҳакимбойваччса "Отамни боласимасман" деб қасам ичибди, кейин-чи?
- Кейин Азим... унга...
- Хўўўш?
- Азим унга Абдужаббор қизни бурнингни тагидан олиб кетиб бўлди-ю, сен ўзингга... Сен ўзингга...
- Нима "Сен ўзингга" ?!- қамчисини дастасини маҳкам қисди Шермат раис
Мамасиддиқнинг кўзлари янада аланг-жаланг бўла бошлади. У раисга жавоб қайтара олмай ерга қаради
- Гапир! Ҳали кўп кутаманми? Мени сенлар билан пачакилашиб ўтиришдан бошқа қиладиган ишларим кўп ҳали!
- Азим "Уч ойдан буён бир натижа чиқаролмадинг. Яхшиси ўзингга бошқа ота излай қол" деганди шундан жанжал чиқиб кетди. Бор гап шуу... - Мамасиддиқнинг енгил тортгани атрофдагиларгаям сезилди.
@xazon_rezgi /27
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бўлаётган жанжалнинг овозаси кўча тарафга ҳам эшитилгани боис урушаётганларнинг қошида зумда томошаталаб ёш-яланглар йиғила қолди. Тўполонга дўппи кийдираётган маст-аласт йигитлар томашабинлар ёнида янада шерлашиб кетишди.
Бу жанжал бир яхшилик билан тугамаслиги аниқ эди, агар...
- Бу ерда нима бўляпти?
Важоҳат билан берилган савол аввалига йигитларга таъсир қилмади.
- Бу ерда нималар бўляпти деяпман, сен баччағарларга?
Савол ортидан қамчининг шиддат билан "виз-виз" ҳавони кесган овози эшитилди.
Мушт зарби жунбушга келтирган йигитларнинг ҳовурини қамчининг аччиқ заҳри кесди. Бир зумда беш йигит мўматалоқ бўлган афт-ангори, йиртилган-сўтилган кийим-кечаклари билан анҳор қирғоғида муъте кўринишда бош эгиб бир қатор саф тортишди.
- Падарингга минг лаънат сенларнинг! - деди ҳозиргина уларни қамчи билан аёвсиз "сийлаган" Шермат раис ҳансираганча,- қаерда кўргансанлар мени бир саволни икки марта қайтарганимни? Иззатларингга тўнқаядиган бўлиб қолдиларингми ҳали?
Йигитлар жанжал бутунлай бошқа оқимга йўл буриб кетганлиги сабаб, зумда кайфлари тарқаб хаёллари бошидан учганча ерга қараб тек қотишган эди.
Шермат раисни халқ орқаваротдан "Шермат сассиқ" дея сифатлар эди ва у шу чоққача ҳеч қачон у ўз номига ҳилоф иш қилмаганди.
- Сен жўжаҳўрозлар, кетингдаги қумалоқларинг қотмасдан ўзларингча одам сонига қўшилиб қолдиларингми?
Шермат сассиқ қатор бўлиб турган йигитларни, энг биринчида турган ўғли Ҳакимдан бошлаб, бирма-бир анҳорга итариб юборди:
- Ҳе наҳс босганга ўҳшаб сасимай ўл баринг! Яхшилаб чўмилиб ўзларингга келиб олларинг бир!
У шундай дея туриб ортига ўгирилди. "Бу ёғи нима бўларкин?" дея ўзини кузатиб турганларга совуқдан совуқ нигоҳини қадади:
@xazon_rezgi. /25
Бир киши туш курибди. Тушида ўлиб, дўзаҳга тушибди. Ҳамма ери ёнаркану, факат кўрсаткич бармоғи ёнмасмиш. Негалигига ҳайрон булиб турган экан. Овоз эшитилибди:
— Сен эслайсанми, тириклигингда машинада кетаётиб шеригингга шу бармоғинг билан "Шу уйда синглим яшайди" дегандинг, шунга шу бармоғинг ёнмаяпти. Агар ҳолидан хабар олганингда мукофотини ҳозир билардинг...
©интернет
Опа-сингилларимизнинг ҳолидан хабар олиб турайлик!
@xazon_rezgi
ДОНОЛАР БИСОТИДАН ҲИКМАТЛАР
1. Ишонч кучингга куч қўшади.
2. Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
3. Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
4. Яхшини ёмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
5. Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
6. Дард мардни енголмайди.
7. Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
8. Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
9. Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
10. Кўнглида ёмонлиги бўлмаган киши ёмонни ўзига яқин тутмайди.
11. Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
12. Иккилангандан таваккал қилган яхши.
13. Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ёмонга қолади.
14. Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
15. Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
16. Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
17. Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
18. Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
19. Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
20. Бировни айблаш ўзини оқлашдир.
@xazon_rezgi
МОДАГА КИЗИКУВЧИ ЧОТКИ КИЙИНИШНИ ХОХЛОВЧИ ОПА СИНГИЛЛАР🤩🤩
СИЗЛАР УЧУН БОМБА ЯНГИЛИК ФАСОНЛАР ОЛАМИНИНГ ЭНГ СУНГИ УРФДАГИ
❤️Уйга кийишга
❤️Кучага кийишга
❤️Ишхонага кийишга
❤️Маросимларга кийишга
❤️Базмларга кийишга
ЛИБОСЛАР КОЛЛЕКЦИЯСИ БЕРИБ БОРИЛАЁТГАН КАНАЛНИ ТАФСИЯ КИЛАМАН
/channel/+zcgbt_Y7LI4wZjA6
/channel/+zcgbt_Y7LI4wZjA6
ТЕЗДА ОБУНА БУЛИБ ОЛАМИЗ
/channel/+Utiki4LnFuQ5MzIy
/channel/+Utiki4LnFuQ5MzIy
"Millionernisa" никли обуначимиздан келибди бу видео.
Раҳмат каттакон. Менга жуда ёқди. Боризга шукр...
Сизнинг бaҳонангизда #Қора_марварид ни яна бир бор ёдга олдик...
✍ @Xazon_Rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Барнонинг ўзи нима деяпти?
- Қиз бола нима дерди? Аммо ундан ҳали очиқчасига сўраганим йўқ. Раисни ўғлини номини эшитганда бир сапчиб тушаётганди, бироқ бу совчилар ҳақида гапирсам нима учундир индамай эшитди. Ё менга шундай туюлдимикан-а?
-Майли, онаси, барини вақтни измига қўйиб турайлик-чи, тўғри йўлни унинг ўзи кўрсатар...
Ҳақиқатдан ҳам вақтнинг ўзи барини ўз ўрнига қўйди.
Раҳима хола учинчи бор совчиликка келганда Азиз муаллим ва Эътиборхонларнинг розилиги олиб изига қайтди. Ҳар икки томон орадан бир хафта ўтгач фотиҳа тўйини ўтказиб элга маълум қилишга келишиб олдилар. Энди Абдужабборнинг уйидагилар ҳам, Барнонинг уйидагилар ҳам йигирма иккинчи июнь-якшанба куни санасида бўлиб ўтадиган фотиҳа маросимига елиб-югуриб тайёргарликни бошлаб юборгандилар...
🔳 🔳 🔳
-Иккаласиниям ўлдирмасам йигит эмасман!
Эртага Абдужаббор билан Барнонинг фотиҳа тўйлари бўлиши ҳақидаги хабар Ҳакимни қутуртириб юборганди. У ўзига яқин тўртта оғайнисини дўконининг орқасидаги супага чақиртириб олиб улар билан бўккунча ичиб, борган сари жазавага туша кетди:
- Мана кўрасанлар, шу ойимчани бир кун бўлсаям хотин қилмасам отамни ўғли эмасман. Кўчада без тераман ундан кўра?!
- Уч ойдан бери шу гапни айтасан, ҳийқ! - деди Ҳакимнинг ўзига ўҳшаб кайфи тарақ бўлиб қолган оғайниси Азим,- аммо қўлингдан ҳемириниям иши келгани йўқ. Ҳийқ! Сен яхшиси ўзингга бошқа ота топ. Ҳийқ! Нимага десанг, у қиз барибир сенга хотин бўлмайди. Анави Абдужаббор пўрим уни тумшуғингни остидан аллазамон илиб кетиб бўлди. Ҳийқ!
Ҳаким аламига чидай олмай Азимнинг башарасига қўлидаги пиёлани бор кучи билан қулочкашлаб солди. Азим Ҳакимдан бундай "жавоб" ни кутмаганди. Нохос теккан пиёла йигитнинг пешонасини йиртиб юборди шекилли унинг юз-кўзлари зумда қоп-қора қонга бўялди.
- Иииммм,- юзини чангаллаганча бўкирди Азим,- ҳайвон экансан сен бола!
У ўрнидан чайқалиб турди-ю, қўлидаги қонга кўзи тушиб ўзини тўҳтата олмай Ҳакимнинг устига шердек ташланди.
Бирпасда ҳаммаёқ тало-тўп бўлиб кетди. Ким уришган, ким ажратган, ким ким томон-четдан қараган одам буларнинг ҳеч бирига тушунмаган бўларди.
#давоми_эртага
📌@xazon_rezgi /24
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Жон синглим, биласиз шу кўзимни оқ-у қораси Абдужабборимдан бошқа фарзандим йўқ. Барнохон бизга келин бўлсалар уларни келин эмас, қизим ўрнида кўраман, гиргиттонингиз бўлай.
- Опаааа,- Барно ёнида илжайиб турган укаси Ҳамдамни кўриб довдираб қолди,- гап пойлаяпсизми?
- Ҳечам-да?-дарҳол ўзини қўлга олди Барно,-шунчаки ким экан деб қизиқиб тургандим..
- Алдаманг, опа! Гап пойлаб тургандингиз?!
- Бор ишингдан қолма, -укасидан астойдил ўпкалади Барно, -мен сенга ким экан деб қизиқиб тургандим дедим. Ҳоҳ ишон, ҳоҳ ишонма. Ишонмасанг катта кўча...
- Улар анави катта кўча юзида турадиган Раҳима хола билан Сабоҳат холалар. Ўғиллари Абдужабборга совчи бўлиб келишибди,- изоҳ берган бўлди Ҳамдам.
Барно "Буларнинг менга қизиғи йўқ" деган кўринишда ўз хонасига кириб кетди. Орадан ярим соатдан ошиқроқ вақт ўтгач онаси хонада ҳозир бўлди.
-Барно,- деди у кроватда девор тарафга қараб чўзилиб ётган қизига яқинлашиб,- ухламаяпсанми, қизим?
- Ухлаяпман, ойи,- тезда жавоб қайтарди Барно ва кўп ўтмай ўрнидан қўзғалиб кроватга ўтирганча ойисига юзланди,- тинчликми, ойи?
- Қизим, сенга совчи келди,- Барнога осойишта нигоҳини қадади Эъзозахон
Барно жавоб қайтармай онасига тикилиб ўтираверди.
- Бугун, сенга иккита йигитдан совчи келди.Биринчиси ўзинг билган Ҳакимжондан.
- Ҳакимжондан?- энсаси қотди Барнонинг,- "жон"ингизга нима бор, ойи? Ҳаким денг? Хонликдан тушиб қолармиди!?
- Иккинчиси,- қизининг сўзига парво қилмай давом этди Эъзозахон,- Раҳима холанинг ўғли Абдужаббордан. Сен уни яхши танийсан.
- Ҳа танийман, ойи. Шунга нима бўпти? - Барно онасига жиддий тикилди.
- Бир гап айтайми? Шу аёл уйимизга кириб келса юрагим "жиииз" этиб кетса бўладими? Бирам дилкаш, бирам ширинсўз аёл-да ўзиям. Мен уларга кўнгилларига тегмайдиган қилиб "Қизимни узатмаймиз, у шаҳарда ўқимоқчи" десам, "Хабаримиз бор айланай, барча гапни билиб келганмиз. Ўғлимнинг аёли ўқиса келиним ўқимишли деб мен ҳам гердайиб юраман қайтага. Қизпошшамизни ўзимиз ўқитиб оламиз" деб ваъдаларни қуюқ қилдилар.
📌@xazon_rezgi /22
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
⁉️Qaysi ayol yoshi kattaroq koʻrinadi?
😮Psixologlarning tadqiqot natijalariga koʻra bu savolga faqatgina noyob iqtidor soxiblarigina javob bera olishar ekan. Oʻzingizni sinab koʻring
#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
"МАНСАБ" (ҳикоя)
- Йўқ , йўқ чой қуйманг. Иссиқ кунда мана шу минерал сув яхши ,- Нафосат қўлидаги ярим литрли баклажкадаги сувни пиёлага ҳам қуйишга хафсала қилмай оғзидан хўплаб - хўплаб қўярди.
- Нондан тишланг болам , - дастурхонга ишора қилди Жамила опа- тушлик вақти ҳам бўлиб қолди , ҳадемай овсинингиз Озоданинг ҳам овқати пишиб қолади.
Нафосат қайнонаси Жамила опанинг сўзларига жилмайиш билан жавоб бериб кифояланди. Ёнида ўтирган ўзига ўхшаб қўлидаги идишидан сув хўплаб ўтирган қизи Нозимага :
- Барибир ҳам муздек сув яхшида а ? - деб писанда қилиб қўйишни унутмади.
У тез орада овсини таом сузиб келтиришни тахмин қилиб қизига :
- Бор Озода келинойингларни чақиргин , биз турамиз , овқатга уринмас экансиз де .
- Ўзи келганларингизга ўн беш дақиқаям бўлмади- ю , дарров турамиз дейсиз. Кунда келаётган бўлмасангиз. Аввалги келишингиз билан бунисини ораси бир ойдан ошди- ёв,- деди Жамила опа Нозиманинг ортидан интизор боққанча .
Жамила опанинг сўзларига Нафосат ҳозиржавоблик билан донолик қилди :
- Ойижон , шу кунларда иш бирам қайнаган- ки. Қолаверса вақтда барака йўқми билмадим, бир зумда тонг отади , бир зумда кун ботади.
Шу вақт олдинма - кетин хонага Озода ва Нозималар кириб келишди.
Нафосат сўз ўзанини зумда овсинига бурди :
- Эшитдим овсинжон , эшитдим. Собиржон ишдан олинибдилар. Биламан бундай вақтда таскин бериш малол , аммо ... ,- Нафосат ўзига қарай туриб лаб жуфтлаган овсинини гапиртиргани қўймади, - мен ҳозир сизга бир нарса айтаман шуни қўлласангиз аҳволингиз ўнгланиб кетади. Хуллас ... Ўзингизни комил ибодатга бағишланг. Нима сўрасангиз Аллоҳдан сўранг . Аллоҳ бергувчи. Мана бизни қаранг. Тўрт йил аввал ким бизни шунақа бойиб кетади деб ўйловди ? Ўзингиз ҳам биласиз- ку вақти келса бир бурда нонга зор бўлган вақтларимиз бўлган. Аммо ҳозир... Мен ўзимизни бойиб кетганимизни , шу кунларга етишишимизни қилган ибодатимидан деб биламан. Тўхтамай ибодат қила- қила шу кунларга етишдим.
Нафосат қайнонасидан ҳам ҳаё қилмай овсинига узоқ маслаҳат берди.
Жамила опа дамини ичига ютганча бир оғиз ғиринг дея олмади. Нафосат келин бўлиб тушганидан бошлаб қайнонасига ҳизматкор эмаслигини таъкидлаб яшаганини, даргоҳида кечган салкам ўн йиллик турмушининг ярмидан кўпи отасининг уйига кетиб қолиш билан ўтгани , ахири уйдаги кўнгилсизликлар жонига теккач қайниси Собиржон ўзининг Халқаро кўрик танловда қатнашиб мукофотга олган "дом"ини уларга бериб бўлак чиқартириб қутилганини , шундаям янгаси тушмагур "Қайнижоним бу ишни ота ҳовлига эга чиқиш умида қилди" дея гап чиқарганини эсларди. Ўшанда алоҳида яшай бошлаган акаси билан келинойиси кунда, ойда "Очмиз" деб келиб , уйларидан "Кўргандан кўз ҳаққи" деб бор- буд қилиб қўйган рўзғорликларини шилиб безор қилиб юборишгандан кейин Собиржон иккинчи бор мардлик қилди. Боқувдаги учта новвосини сотиб шаҳарнинг гавжум еридан ижарага яхшигина дўкон олиб берди. Шу билан тил -жағсиз акаси ва тил- жағли келинойиси "ўзидан тинди" . Тўрт йил ичида дўконни ўз номларига сотиб олиб , яхшигина супермаркетга айлантиришди. Ўзлари ҳам тенглари бўлмиш "киборлар" даврасида гап ея бошлашди.
Оқибатда эса аввалги остонани назарлари илмай қўйди. Уларни ўзлари билан олиб келган сувларини бу ердаги пиёлага қуймай баклажканинг оғзидан хўплаб ўтиришларининг сабаби ҳам шу эди.
Жамила опа шулар ҳақда ўйланиб турган вақтда Озода бошқа нарсани хаёл қилаётган ,.
@Xazon_Rezgi
ЧЎПОНГА ИЛМ КЕРАК(МИ?)
Қадим замонда ўқиш ва ёзишни ёмон кўрадиган бир бола бўлган экан. У турли баҳоналар билан мактабга бормас, борганда ҳам берилган вазифаларни бажармай, фақат ёмон баҳо олар экан. Ота-онасининг танбеҳларига қулоқ солмай, "Мен катта бўлсам, чўпон бўламан, қўй боқиш учун ўқиш керак эмас", дер экан.
Бир куни уйлари яқинидаги ўтлоқдан қўзиқорин териб келиш учун чиқибди. Қўзиқоринларни териб юриб, уйларидан анча узоқлаб кетибди. Юриб-юриб унча чуқур бўлмаган бир дарё соҳилига келибди. Нариги соҳилдан ҳам қўзиқорин термоқчи бўлиб кўприк қидирибди. Яқин атрофдаги кўприк олдига бориб қараса, унинг четидаги тахтачага нимадир ёзиб қўйилган экан. Бола ёзувни ўқий олмабди ва тўғри нариги соҳилга қараб юрибди. Кўприкнинг ўртасига келганда у синиб, бола сувга тушиб кетибди. Овозининг борича ёрдамга чақирибди. Шу орада қўйларини ўтлатиб юрган бир чўпон калтагини узатиб, болани сувдан чиқариб олиб, сўрабди: "Нега бу кўприкдан ўтдинг?! Кўприк устидаги "Бу кўприкдан юрманг, нарироқда янги кўприк бор", деган ёзувни кўрмадингми?" деб сўрабди. Бола унга жавобан: "Кўрдим, лекин ўқий олмадим, чунки мен ўқишни билмайман", дебди. Шунда чўпон унга: "Э болам, ҳатто қўй боқиш учун ҳам ўқиш керак", дебди.
©интернет
@xazon_rezgi
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g