Assalomu alaykum Gulbahor opa ilohim ko'z ko'ziz dard ko'rmasin. Juda katta qiziqish b.n asaringizni o'qib kelyapman har kungi beriladiga sonlarini intiqlik b.n kutaman hozirda 8oylik xomiladorman ishonsangiz vujudimda katta bo'layotgan farzndim men qatori asar voqealarini his qiladi buni har asarni o'qish mobaynida goh yig'laganimda goh kulganimda qimirlab qolganidan bilaman sizga kattakon rahmat opajon qalamingiz hamisha o'tkir bo'lsin
Читать полностью…#Ибрат бекати
Испанияда деярли ҳамма уйларнинг ошхонасида ҳар хил рангдаги ва ҳажмдаги пластик қопқоқлар солинадиган ваза туради. Шунча яшаб кузатиб мен улар нега буни сақлашларини сўрамаган эканман. Бир куни супермаркетга кириб кўзим катта қутига пластик қопқоқларни солаётган одамларга тушди. Қутини олдида 8 ёшли қизалоқни расми турарди. Мен қизиқиб одамлардан қизнинг кимлиги ҳақида сўрадим. Айтишларича, қизалоқнинг юраги хаста экан, уни фақат Германияда, 90 минг евро эвазига операция қилишар экан. Қизалоқнинг ота-онаси телевидение орқали мурожаат қилиб ёрдам сўрашибди. Пластикни қайта ишлайдиган корхона раҳбари ушбу мурожаатни кўриб аҳолига ушбу суммани 200 тонна пластик қопқоқ эвазига беришини айтибди.
Баъзилар учун бу албатта кулгили ҳолат ҳисобланади, аммо Испанияда супермаркетларга, спорт клублари, аҳоли кўп тўпланадиган жойларга қутилар жойлаштирилибди. Тома тома кўл бўлур дейилганидек бир неча ой ичида айтилган миқдор йиғилибди. Қизалоқ дарддан холис бўлибди.
Энди бу иш одат тусига кирибди.
Эндиликда ногиронларга ёрдам фонди, кам учрайдиган касалликлар фонди ва бошқа хайрия ташкилотлари чиқиндини қайта ишлаб чиқарувчи компаниялар билан шартнома имзолаганлар. Одамлар эса қопқоқ йиғишда давом этмоқдалар..
Кундалик қилинадиган кичкина иш, аммо кўп нарсани ўзгартирадиган улуғ иш..
©интернет
/channel/xazon_rezgi
Азизлар, фақат бугун сизларда асарни тўлиқ сотиб олиш имкони бор. Эртадан бошлаб бошқа лойиҳаларда иштирок этаётганимиз сабаб асар сотуви тўхтатилади.
Читать полностью…#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Аушвиц Биркенаудаги Йозеф Менгеле, Ирма Гразе, Мария Мандел каби қаттол ва ваҳший инсонлар билан бир қаторда DEF корхонаси бошлиғи Оскар Шиндлер, унинг ёрдамчилари Юсеф Ланг, Амунд Кокс, Ханс Штокер каби олийжаноб, саҳоватпеша ҳамда бағрикенг инсонлар ҳам немис миллатига мансуб кишилар эди.
Оскар Шиндлернинг корхонаси 1939 йилда Польшанинг Қраков шаҳрида ташкил топган ва нацистлар учун ҳарбий таъминот буюмлари ишлаб чиқарувчи объект сифатида рўйҳатдан ўтказилган эди. 1942 йилдан бошлаб эса ўзининг инсонпарварлик ҳаракатларини амалга ошира бошлаган эди. 1944 йилда Қизил Армия фронтга яқинлаша бошлаганда Шиндлер ўз корхонасини Чехославакиянинг Брененец шаҳрига кўчиришга муваффақ бўлди. Бу вақтга келиб Оскар Шиндлернинг Освенцим- ўлим лагеридан ҳаёти сақлаб қолишга эришган маҳбуслар сони 1200 дан ортиб кетган эди.
Гарчи Абдужабборни концлагердан олиб чиқилаётган вақтда рўйҳатда ёрдамчи тиббий ходим сифатида қайд этилган бўлса-да, у корхонага келган вақтдан бошлаб оддий ишчи сифатида ишлай бошлади. Абдужабборнинг иши у қадар оғир эмас эди, шунингдек усти бут, қорни тўқ ҳамда яшаши учун қулай бошпана ҳозирланган эди. Абдужаббор шу тариқа Шиндлер қўл остидаги корхонанинг идишларни эмаллаш цеҳида бир йилдан ортиқ ишлади. Унинг учун корхонадаги яаолияти давомида кўнгилни хира қиладиган бир тарафи бор эди холос. У ҳам бўлса ўзининг тирик, соғ-омонлиги ҳақида оиласига икки оғиз хат ёзиб, хабар беришнинг имкони йўқлиги эди.
Бу давр ичида Освенцимда қолган Алена ҳақида, унинг жасоратлари ҳақидаги хабарлар Абдужабборнинг кўнглини кўтариб турди.
1944 йилнинг августидан бошлаб Қизил армия аскарлари Польшани озод қилиш учун қарши ҳужумга ўта бошладилар.
Куни тугаётганини ҳис қилаётган нацистлар Германияси Польшани бой бериш ўзлари учун мисли кўрилмаган талофат бўлишини англаб жон-жаҳдлари билан қаршилик кўрсата бошладилар.
Ваниҳоят 1944 йилнинг октябрида Шиндлер ўз корхонасини Чехославакияга кўчираётган вақтда Абдужаббор икки нафар шериги билан фронт чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлди ва бир қатор текширувлардан ўтиб яна совет армияси сафига қабул қилинди.
📌@xazon_rezgi /143
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
- Хушхабар дейсанми? - ичаётган суви томоғига тиқилиб энтикди Абдужаббор
Алена унинг елкасини беозор қоқди:
- Ҳа Абдужаббор, нима бўлди?
- Бу ерда "хушхабар" деган сўз эриш туюлар экан-да?! - ҳайратини яширмади Абдужаббор,- эшитганим рост бўлса нима ҳақида эди ўзи ўша хушхабар?
- Нотўғри эшитганинг йўқ, Андрей. Хабарга келсак у ҳақиқатда ҳам хушхабар дейишга арзийди. Хуллас, бу ерда менинг бир дўстим бор. Номи Оскар. У билан танишганимга олти ойча бўлди. Гапни чувалаштирмай лўндасини айтаман. Қисқаси Оскар ўзига тўқ немис саноатчиси. Освенцимга бир неча ой илгари шу ердаги маҳбусларни текин ишчи сифатида ўз фабрикасида ишлатиш учун олиб кетиш мақсадида ташриф буюрган. Оскарнинг фабрикасида эмаль идиш-товоқлар, қозонлар ва нацистлар учун энг аҳамиятлиси снярд қопламалари ҳамда бошқа ҳарбий жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Шу сабабдан нацистлар Германияси Оскар Шиндлерни (унинг фамтлияси шундай) давлат эътиборига молик инсон дея тан олган. Мен сенга айтсам даставвал Оскар ҳақиқатдан ҳам маҳбуслардан ўз мақсади йўлида фойдаланишни режа қилган эди. Бироқ Освенцимга келгач бу ерда маҳбусларга қилинган зўравонлик, шавқатсизлик, ҳунрезлик, оммавий геноцид саҳналарини кўриб фикри ўзгара бошлайди. Эндиликда Оскарнинг мақсади бутунлай бошқа ўзанга бурилган. У фабрикада ишлатиш ниқоби остида имкони борича кўпроқ маҳбусни бу жаҳаннамдан олиб чиқиб кетиш пайига тушган.
Абдужаббор...- Алена маҳзун жилмайганча Абдужабборнинг исмини илк бор тўғри ва тўлиқ талаффуз қилди,- энди сенинг ҳам бу ерлардан кетадиган вақтинг бўлди. Эртага сен Оскарнинг Deutsche Emailwarentfabrik (DEF) фабрикасига йўл оладиган икки юз кишилик маҳбуслар составида ишчиларга ёрдамчи тиббий ходим сифатида ҳамроҳ бўлиб бу ғурбатхонадан холос бўласан.
- Сен-чи? - шошилиб сўради Абдужаббор
- Менми? - жилмайди Алена,- менинг бу ерда ҳали қиладиган ишларим кўп. Бу ёғига йўлингни ўзинг менсиз босиб ўтишинг керак. Албатта ишончли ҳамроҳлар сафида. Сендан энди кўнглим тўқ.
- Йўқ, Алена! Сенсиз ҳеч қаёққа кетмайман! - тихирлик қилди Абдужаббор,- бу ёғига ҳам пешонада борини бирга кўрамиз!
- Абдужаббор... Азизим...Сени ўз укам қаторида, ҳатто ундан ҳам кўпроқ яхши кўраман. Яхши укалар опалари нима деса "ҳўп бўлади" дейиши керак. Тушунарлими? Агар хўп бўлади демасанг, демак яхши укамассан. Билиб қўй, сен ҳақда Ўзбекистондаги ойимга "Укамни бағрингизга саломат етказаман" деб тушларимда ғойибона ваъда берганман. Илтимос мени ёлғончи қилма,- Алена Абдужабборнинг елкасига эркаланиб бош қўйди,-
бу иккимизни ушбу камерада кечираётган сўнгги тунимиз. Эртага сен Освенцимнинг инсон таналари қуйиндилари билан тўйинган рутубатли ҳавосидан холос бўлиб, тоза, мусаффо, озодлик эпкини билан сийланган оламга кетасан.
Абдужаббор ... Учрашганимиздан буён сендан бир нарсани сўрадим. Хайрлашув онларида ҳам сўровим-шу! Ўзингни асра! Урушдан сўнг дунёни қайта қуришда сен каби пок кўнгилли инсонлар жуда керак бўлади. Янги дунё поқлик устига қурилиши керак!
- Алена... - қизнинг елкасидан маҳкам қучди Абдужаббор, - насиб қилиб узоқ умр кўрсам фарзандларимга "Мени қирғинбарот урушда бир фаришта асраб юрган" дея ҳикоя қилиб бераман.
- Майли руҳсат,- кулимсиради Алена,- фақат оширворма. Тағин болаларингни онасини рашки қўзғаб кетмасин.
Абдужаббор ва Алена оғизларини қўлларини беркитганча кулиб юбордилар. Улар тўйиб-тўйиб кулар ва... тўйиб-тўйиб йиғлар эдилар...
📌@xazon_rezgi /141
#ҳикоя
ШАФТОЛИ
- Болам , чида ҳомиладорлик дард эмас ,- Она гўшакга гапирар экан , чуқур уф тортди .
- Нима қилай , ойижон . Турсам ҳам , юрсам ҳам кўз ўнгимдан кетмаяпти . Бутун хаёлим фақат шунда бўлиб қолди.
- Болам , биз ҳам ха деса эшигингни тақиллатиб, салом бериб кириб бораверолмаймиз- ку. Айб бўлади , ахир. Ўзи борганимизга уч кун бўлмади.
Эрингга айт дардингни. Эр дегани шунақа вақтда хотинига яхшироқ эътибор бериши керак.
Нодира опа шундай деди- ю , барибир қизига юраги ачиди. Қизи Шоира ҳомиладор. Ҳомиладорлиги жуда оғир кечяпти. Умуман қозон овқат ея олмаяпти. Унда, бунда кўнгли хўл мева тусайди халос . Уч кун олдин ҳар хил мевалардан икки яшик қилиб олиб бориб ташлашган эди. Ўшанда қизини кўриб Нодира опанинг юраги эзилиб кетди. Бояқиш Шоиранинг рангини кесакдан фарқи қолмабти. Жилмайса , милклари оппоқ бўлиб кўринади . Қудаси Ҳанифахон эса ...
Тавба шу аёл ҳам хомиладор бўлган- ку?! Нега тушунмас экан- а ?! Келиннинг уйидагилари бекорга олиб келмагандир шунча нарсани деса бўлади- ю ?! Унинг ўрнига "Вой яхши бўлди , синглим туғилган кунининг таванига нима қиламан деб турувдим" дея меваларнинг бир яшигини олиб жўнабди. Қолганини "Қуда холангларни дуо қилинглар" деб ўртада оила аъзоларига едириб юборибди. "Хой келин , манави тўртта олма , тўрт бош узумни уйингизга обкириб қўйинг, кўнглингиз тусаса ерсиз" дейишга шунчалик кўп фаросат керакмикан- а ?!...
- Айтдим , ойижон. Айтдим. - ҳиқиллади Шоира, -улар ҳам сўраганимни олиб келадилар- у, ойижонга берадилар . Ойижон бўлса ...
Куёвингиз "Биз ўғри томоқ бўлиб ўсмаганмиз , ана ҳамма билан е "- дейдилар у-бу нарса десам ...
- Шоира , шу айтган шафтолингни олиб борганим билан қўлингга тегмаганидан кейин ...
Нодира опа бўғилди. Деразадан келини Дилдорага кўзи тушиб овозини пасайтирди :
- Бўпти , бир иложи топилар...
Нодира опа Шоира билан ҳайрлашгач , анча ўзига келолмади. Нима қилишни билмай боши қотди . Қизига "уйга кел" деса , келиш - кетиш график асосида . Йигирма кундан бир кун олдин хам жавоб йўқ . Бу ёқда ёз . Қизи таътилда . У институтидаги ўқишида бўлгандаям бошқа гап эди .
Нодира опа нима қилишни билмай оғир ўйга чўмганди ...
* * *
Шоира гўшакни қўйгач, беихтиёр ёдига бундан уч йиллар аввал қизлик уйида бўлиб ўтган бир воқеа тушди. Ўшанда эрта баҳор эди. Ошхонада ҳандалакдек турган қовунни кўриб энди қўлига олиб кесаман деганда ойиси келиб қолиб "тегма" деб койиган эди. "Буни аканг келинойингга олиб келган , сен ейишинг шарт эмас , аммо Дилдора келин ойинг емаса бўлмайди" деганини эслади . Ўша куни Шоиранинг асаби бузилиб турган эди , аламини беайб келинойисидан олиб, онаси кетиши билан қовунни бир ўзи тинчитиб қўйганди .
Аммо оила аъзоларидан ҳеч ким ўша қовунни сўроқламаганини бугун эсласа, келинойисининг сабр- у тоқатига тан беради .
Шоиранинг хаёли яна шафтолига кетди. Қип- қизил бўлса , муздек бўлса ... Тўйгунича еса. Нечтасига тўяркин... Ким билсин ...
Ич- ичидан йиғи кела бошлади : " Лоақал бир дона бўлсайди ..."
Шоира ўзини у ёққа ташлади , бу ёққа ташлади. Кир ювганда ҳам , уй тозалаганда ҳам , овқат пиширганда ҳам... Фақат шафтоли ... Шафтоли...
Шоира маставага гуруч солмоқчи бўлиб турганда, эшик қўнғироғи жиринглади .
Ташқаридан қайнонасининг овози эшитилди :
- Ваалейкум ассалом , кираверинг , қудамгилар яхшими ?
Шоира ошхонадан чиқиб, қўлида тўртта патир кўтариб олган келинойиси Дилдорага кўзи тушди .
- Ҳаммалари яхши. Аммо мени бу ерга келганимни билишмайди. Мен малака оширишда эдим . Бирровга киргандим. Шоирахонда бир китобим бор эди . Зарур бўлиб қолди- да ...
Шоира ҳеч нарсага тушунмай анграйиб турарди . Дилдора илдам келиб Шоира билан кўришди ва уни келинлик уйига етаклади :
- Илтимос , Шоирахон , жуда шошиляптувдим , китобни олиб беринг.
Ичкарига киргач , эшикни ёпган Дилдора елкасидан сумкасини олди ва қора халтага ўралган ниманидир чиқариб камод тортмасига шошилинч жойлади .
Хонани шафтолининг хушбўй иси тутиб кетди...
Хазонрезги
Манзилимиз👇
@Xazon_Rezgi
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор
Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
Барно шу ётганча аср вақтигача бошини кўтармади. Кун оғганда Баҳри доя хабар олишга келган вақтда у тирсакларига таяниб базўр ўрнидан қўзғала олди холос.
- Ётавер, қизим, - Баҳри доя Барнони қорнини аста эзиб текшириб кўра бошлади,- бу ерингда оғриқ йўқми, бу ерингда-чи? Ҳаа яхши...
Баҳри доя бу сафар Қумрихонга эргашиб ўчоқ бошига бориб ўзи дамлама тайёрлаб келди ва Барнога зўрлаб ичира бошлади. Бу галги дамлама нимтатир ширин бўлиб ичган сари иштаҳани очар эди. Барно дамламани оҳиригача ичиб ёстиққа бошини беҳол ташлади.
Баҳри доя Барнонинг бошида яна бироз куймалангач уй эгалари билан хайрлашиб уйига отланди.
Қумрихоннинг бахтига Баҳри доя кетиши билан ичкари уйдан Ҳаким уйғониб чиқиб қолди. Қумрихон ювуқсиз юзларидан нур қочиб, сочлари пахмайиб чиқиб келган ўғлига ижирғаниб кўз ташлади:
- Бошингдан сув қуйиб, покланиб кел.
Ҳаким онасига жавоб қайтармай ҳовли этагидаги ҳожатхонага ўтиб кетди. Қайтишда ариқ бўйида сув тўлдириб қўйилган челакдаги илмилиқ сувни олди-ю бошидан биттада шариллатиб уст-бошлари устидан қуйди.
Ҳаким дордаги тоза кийимларини олиб ўчоқбоши ёнидаги ҳужрахонада алмаштириб олгач дастурхон ва кўрпачалар тўшалган кенг каловатдан жой олди:
- Ойии!? У, бу нарсангиз борми? Қорним пиёзнинг пўсти бўлиб кетди-ю?!
Қумрихон бир оғиз сўз демай катта сопол косадаги шавлани олиб келиб дастурхонга дўққилатиб қўйди. Ҳаким ундаги ноҳуш кайфиятга парво қилмади:
- Ҳаа келинингиз кўрпа-тўшак қилиб талтайиб ётиб олди?! Яна касалмишми?! "Йиғиштир жийда-халтангни, ўт буёққа!?" демадингизми у қирчанғига!
- Демадим! - кўзлари чақчайди Қумрихоннинг.
- Айтиш керак эди?! - беписандлик билан таъкидлади Ҳаким,- бунақада иззатини билмай бошингизга чиқиб олади.
- Бошимга чиқиб олса тепкилаб-тепкилаб тушириб берадиган сен борсан-ку, болам!? -лаблари титради Қумрихоннинг,- худди тепкилаб болангни жувонмарг қилганинг каби.
- Нимааа!?- ранги гезарди Ҳакимнинг,- ўзингизча нималар деяпсиз, ойиии?!
- Нималар деяпман?!- бўғзидан сўз эмас, олов отилди Қумрихоннинг,- туни билан нима каромат кўрсатдинг, худобехабар?! Юкли аёлниям шунақа қийнайдими!? Қоп-қора қонига белаб ташлабсан-ку, шўрликни!? Ҳеч бўлмаса туғилажак болангни ўйламадингми, беюз? Эссиз-а эссиз...Ўғил бола экан!? Новзаниндек бўлиб қолган экан-а?- Қумрихон шундай деб жаҳл билан ортига ўгирилиб кета бошлар экан сўнгги сўзларини ўзигагина эшитарли қилиб шивирлади,- бебисмиллоҳ туғилган сендек боладан яна ниманиям кутиш мумкин...
📌@xazon_rezgi /139
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳🔳🔳
Раҳима хола бугун Матлубадан онаси Қундуз опоқининг тоби йўқлигини эшитиб бир девор дармиён қўшнисидан хабар олиш пайига тушди. Кун чошгоҳга яқинлашганда эрталаб тандирда ёпган иккита зоғора нонини кичикроқ дастурхонга ўраб ёнига баҳорда пиширган тут шиннисидан бир коса солиб қўшнисиникига отланди.
Кўчага чиққанда уч дарвоза нарида тугун қўлтиқлаб келаётган Баҳри дояни кўрган Раҳима хола қўлидагиларни ариқ бўйидаги пастак супачага қўйди. У қаддини ростлаб доя аёл етиб келиши билан айланиб ўргилиб сўраша кетди:
- Ассалому алайкум, Баҳри опа!? Соғ- саломат, бардам- бақувватмисиз? Укаларимдан хат-хабар келиб турибдими?
- Ваалейкум ассалом, - деди Раҳима холани кўрган доянинг тунд чеҳрасига нур ёйилиб,- Аллоҳга шукр, мен яхшиман. Искандар билан Самандар болаларимдан ҳам хат-хабар келиб турибди. Искандардан ўтган хафта хат олгандим. Командирлари "Ота-онангга раҳмат" дейишгани ҳақида ёзибди ўзидан кўпайгур болам. Самандарим эса тўрт ой хабар ёзмай бир қўрқитса десангиз. Ундан ҳам тўрт кун олдин хат келди. Халиги қуршов деганларига тушиб қолганмиш. "Энди ҳавотир олманг, ойи. Немисларни онасини учқўрғондан кўрсатгани кетяпмиз" деб ёзибди хатида.
Баҳри доя шундай деб Раҳима холага синчковлик билан боқди:
- Ўзингизда нима гап Раҳимаой!? Абдужаббор боламдан хабар борми? - Раҳима хола унга жавобан "йўқ" деган каби бош чайқади. Баҳри доя дарровда таскин беришга шошилди,- мана мени айтди дейсиз, Абдужабборингиздан ҳам ҳадемай хабар келиб қолади. Худди менинг Самандаримга ўхшаб. Дуо қилаверайлик-чи!? Ахир дуо тақдирни ўзгартиради дейишади-ку? Ноумид фақат шайтон.
- Тўғри айтасиз, опа! - жилмайишга ҳаракат қиларкан Раҳима хола,- очиғи болам ҳақида ўйласам ичимдан офтоб чиқиб келаётгандек кўнглим ёп-ёруғ бўлиб кетади. Шунга болажонимни соғ-саломат деб ўйлайман. Мен сизга айтсам боламга бошим қоронғи бўлганда ҳам тўққиз ой шунақа кўнглим ёришиб юрган. Шунинг учун Абдужабборим омон-эсон туғилиши, яшаб кетишига ишончим баланд бўлган. Худойимнинг ўзи ҳам бандасига билдириб қўяр экан-да! Аввалги нобуд бўлган гўдакларимда нуқул ичимга чироқ ёқса ёришмас, дилим ҳира бўлиб юрардим.
- Мен сизга айтсам Абдужабборингизни тоълеи баланд бўлади. Мана мени айтди дейсиз. Ҳа! У туғилганда юзи билан битта нур бўлиб, жилмайиб дунёга келганди. Мен ўттиз йилдан ортиқ доялик қилган бўлсам умрим давомида фақат битта гўдакнинг ўз киндигини ушлаб туғилганига гувоҳ бўлганман. У гўдак бизнинг Абдужабборимиз эди. Бунга нима дейсиз?!
- Боламга доялик қилганингиз ҳамон ёдимда, опа. Ўшанда энди доячилик қилишни бошлаган йилларингиз эди. Бирам кўзга яқин эдингиз-ей? Ўзим не аҳволда дард чекиб ётибман-у, орада кўзимни сиздан ололмайман денг. Қошингизга ўсмани шунақа ярашиқли қуюқ қилиб қўйиб олардингиз-ки, бир кўрган яна кўрсам дерди
- Ўша қош қани десангиз ҳозир? "Ўтди карвон, кетди даврон. Энди давронлар қайдадир?" деган экан машойихлар. Майли бу гаплар бир тараф. Ўз йўлига. Ҳозир ҳаммамизнинг дардимиз бир. Насиб қилса болаларимиз урушдан эсон-омон қайтади. Ҳали бир этак набираларнинг қуршовида шовқиндан бошимиз айланиб ўтирадиган вақтларимиз ҳам бўлади, Раҳимаой.
- Тилингизга шакар, опа, илойим айтганингиз келсин. Вой, бу нима кўчада туришимиз? Юринг, уйга кирайлик. Бир пиёла чой устида бемалол гурунглашамиз.
- Келаси сафар, Раҳимаой. Ўзим эрта-метан уйдан чиқиб кетгандим. Эчким яқинда болалаганди. Улоқчаси оч қолиб кетди.
- Ўзим ҳам этувдим-а? Доя опам эрталабдан кимларгадир қувонч улашиб келяптилар деб?
- Кошки бари сиз айтгандек бўлса, Раҳимаой,- афсус билан бош чайқади Баҳри доя,- бироқ бу сафар бундай эмас.
- Тинчликми, опа?- зумда ташвишга тушди Раҳима хола,- кимгадир бирор гап бўлдими?
📌@xazon_rezgi /137
#Ҳикоялар
Тузли қаҳва
У қиз билан бир оқшомда учрашган эди. Ёшлар давраси. Ажойиб бир кеча эди.
Оқшом сўнггида қизни қаҳва ичишга таклиф қилди.
Қиз шу вақтгача бир оғиз гаплашмаган йигитнинг таклифидан ҳайрон бўлди. Лекин тарбия белгиси сифатида беш дақиқага бирга ўтиришга рози бўлди. Шундоққина бурчакдаги қаҳвахонага кирдилар. Йигит шу қадар ҳаяжонланардики, юраги уришидан ҳатто гапиролмади. Унинг бу ҳоли қизни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўйди…
Мен энди кетишим керак дейишга чоғланиб турган ҳам эди-ки, йигит бирдан официантни чақирди.
Менга озроқ туз узатворолмайсизми деди. Қаҳвамга қўшиш учун. Ҳатто ёнидаги столда ўтирганлар ҳам йигитга ҳайрон бўлиб қаради. Йигит уятдан қизарди, лекин тузни қаҳвасига солди ва ича бошлади.
Қиз жилмайиб «ажойиб одатингиз бор экан», деди… Йигит тушунтира бошлади: «Ёшлигимда денгиз бўйида яшардик. Доим денгиз соҳилида ўйнардим. Денгизнинг тузли суви таъми оғзимдан ҳеч кетмайди. Шу таъм билан катта бўлдим. Шу таъмни севдим. Қаҳвага шунинг учун туз қўшиб ичаман. Ҳар доим туз таъмини сезсам, болалигимни, денгиз бўйидаги уйимизни ва бахтли оиламни хотирлайман… Ота-онам ҳозир ҳам ўша ерда яшайди.
Буларни гапираркан, йигитнинг кўзлари ёшланди… Қиз эшитганларидан жудаям ҳаяжонланган эди. Ўз туйғуларини бундай самимий айтган, уйини, оиласини бундай соғинган одам уйи, оиласини севган бир инсон бўлиши керак эди. Уйини ўйлаган, уйига интилган, уйидан паноҳ топа олган бир одам… Туйғуси бор бир одам…
Қиз ҳам суҳбатлаша бошлади. Унинг ҳам уйи узоқларда эди. Болалиги каби… У ҳам оиласи ҳақида гапириб берди. Жуда ҳам ширин бир суҳбат бўлди. Илиқ ва мароқли. Бу суҳбат икки қалб боғланишининг ширин бир бошланиши эди…
Учрашишда давом этдилар ва ҳар бир яхшилик билан тугаган эртаклардаги каби малика ва шаҳзода турмуш қурди, умрларининг охиригача бахтли ҳаёт кечирди. Малика шаҳзодасига қачон қаҳва тайёрласа ичига бир қошиқ туз соларди, бутун умр бўйи…
40 йилдан кейин, йигит бу дунё билан видолашди. Вафотимдан кейин ўқийсан дея суюкли аёлига бир мактуб қолдирди. Сатрларда шундай ёзилган эди:
«Суюклигим, ёлғизгинам. Илтимос мени кечир. Бутун ҳаётимизни бир ёлғон сўз устига қурганимиз учун кечир. Сенга ҳаётимда бир маротаба ёлғон гапирдим.
Биринчи марта кўришган кунимизни эслай оласанми? Шундай ҳаяжонланган ва шундай шошиб қолган эдимки, шакар дейиш ўрнига туз деб юбордим. Сен ва атрофдагилар менга қараб турганларидан, адашиб кетдим дейишга жуда ҳам уялдим, ёлғонимни давом эттирдим. Бу ёлғон муносабатларимизнинг таъмали бўлиши мумкинлиги ҳеч хаёлимга келмаган эди. Сенга бир неча бора ҳақиқатни айтишга ҳаракат қилдим. Аммо сени йўқотиб қўйишдан қўрқиб, ҳар сафар фикримдан воз кечдим.
Ҳақиқат шуки: Мен тузли қаҳвани ёқтирмайман. Унинг таъми жуда ҳам бемаза ва ахмоқона таъм. Аммо бундан заррача ҳам пушаймон эмасман. Сен билан бўлиш ҳаётимдаги энг катта бахтим эди ва бу бахт учун мен тузли қаҳвадан қарздорман.
Дунёга яна келиш, ҳаммасини бошқатдан яшаб кўриш, сен билан яна танишиш ва бутун ҳаётимни сен билан яна ўтказишни хоҳлар эдим, бунинг учун иккинчи бир ҳаёт бўйи тузли қаҳва ичиш мажбуриятида қолсам ҳам…»
Кекса аёлнинг кўз ёшлари қоғозни намлади.
Бир куни набиралари билан суҳбатлашиб ўтирганида улар ундан бобоси ичган тузли қаҳва қанақа эди дея сўраб қолишди.
Аёл чуқур хўрсиниб:
— Жуда мазали эди! — деди…
Турк тилидан
Муҳаммад АЛИХОН таржимаси
👇👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
НОЧОРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ МУКОФОТИ
Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб:
— Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл:
— Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди:
— Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман.
Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар.
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, "Солиҳлар гулшани" китобидан
@xazon_rezgi
Эйнштейн билан содир бўлган қизиқ воқеа ...
Жаҳон илм-фани Алберт Эйнштейндан сўнг унингдек истеъдодли олимга гувоҳ бўлмади. Бу хушчақчақ ва қувноқ инсон билан боғлиқ хотира, воқеалар ҳануз эсланади, одамларга кайфият улашиб келади. Шулардан бирини қуйида эътиборингизга ҳавола қиламиз.
* * *
Бир куни Принстон шаҳридан поездга ўтирган Эйнштейннинг ўриндиғи бирпасда қўлёзма қоғозларга кўмилди. Поезд қўзғалгач, чамаси бир соатдан сўнг чипталарни текширувдан ўтказаётган вагон кузатувчиси қисқичини ўйнаганча олимнинг ёнида ҳозир бўлди.
Эйнштейн чиптасини кўрсатиш учун қўлини нимчанинг чўнтагига тиқди. Чипта бу ерда йўқ экан. Сўнг олим ўрнидан қўзғалиб шимнинг чўнтакларини ковлади. Бу ердан ҳам чипта чиқмади. Шошиб қолган Эйнштейн чарм сумкани қўлига олди. Йўқ!
Олим бир оз хижолат бўлиб кузатувчига қаради, сўнг ён-веридаги қоғозларни титкилай бошлади. Шу вақтгача безрайиб турган кузатувчининг нигоҳида хайрихоҳлик пайдо бўлди.
"Жаноб Эйнштейн, мен сизни танийман! Биз барчамиз сизни жуда яхши биламиз, чипта сотиб олганингизга ҳам шубҳам йўқ. Қайғурманг, ҳаммаси жойида!"
Олим маъноли нигоҳи билан унга миннатдорчилик билдирди.
Кузатувчи йўловчиларнинг чиптасини текширишда давом этар экан, бир фурсатдан сўнг буюк олимнинг тиззалаганча ўриндиқ остини кўздан кечираётганига гувоҳ бўлди. Кузатувчи шоша-пиша орқасига қайтди ва Эйнштейнни тинчлантиришга уринди.
"Доктор, сизни яхши танийман! Чипта муаммо эмас. Шарт ҳам эмас. Биламан, сиз чиптасиз чиқмайсиз," кузатувчининг овози хижолатомуз эди.
Эйнштейн қўлларини ўриндиққа тираганча кузатувчига жиддий қиёфада қаради.
"Ўртоқ, мен ҳам ўзимнинг кимлигимни жуда яхши биламан. Бироқ, ҳозир чиптани топмасам бўлмайди! Чунки қайси шаҳарга бораётганимни унутиб қўйдим!"
Масала ўзи ўйлаганидан ҳам жиддий эканини тушунган вагон кузатувчиси Эйнштейнга кўмаклашиш учун беихтиёр ўриндиқ остига энгашди.
Shukhrat Sattorov таржимаси ва талқини
/channel/xazon_rezgi
ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТ💥💥
Уйда утирган холда бепул тикувчиликни урганмокчи булган опа сингиллар диккатига
❤️мастер класлар
❤️чиройли фасонлар
❤️тикувчилик дарсликлари
❤️Хаммаси мутлока текин
Ургатадиган канални линкини колдираман👇👇
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy
/channel/+x9MswBf7Wpc4NTUy
Qoshilib olamiz☝🏻☝🏻
Гап йўқ асарингизга. Аввалига юрагим бетламай ўқирдим, юрагим негадир инсонлар ҳаётидаги, асрларнинг мисли кўрилмаган азоб -уқубатларини кўторолмай қолди, ўқишдан олдин ўзим қийналиб кетардим, ГУЛБАҲОРОЙ бунча азобларни қандай қийналмай ёзаркин деб ...🥲🥲🥲
Читать полностью…Бирам енгил тортдимееееее. Раҳмат қадрдоним, саломат бўлинг. Давомини кутамиз!!!! Соғлиқ, куч қувват, илҳомпариси доим ёнингизда бўлсин!!!!
Читать полностью…КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩
УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗЛАРМИ БУНИНГ УЧУН ТЕЛЕГРАМДА. МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ СИЗЛАРГА ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇
МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН КАНАЛ😊😊
💥💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥💥
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
💥💥ФАСОНЛАР💥💥
/channel/+M3l75BTzZuMzMDcy
/channel/+M3l75BTzZuMzMDcy
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор р
Рахматуллаева (Хазонрезги)
Эртаси куни 204 маҳбусни ўз бортига ортиб олган саккиз нафар "Opel Blitz" юк машинаси йўлга тушган вақтда Алена санитар кийимини кийиб ҳар кунги иши Менгеле тажрибаси остида тиғ остидан чиққан беморларнинг имкон борича жонини асраб қолиш учун ҳизматга киришган эди. Саноқ бўйича еттинчи рақамли юк машинасида ўлим лагери номини Аушвиц Биркенау- Освенцим концентрацон лагерини тарк этаётган Абдужабборнинг юрагини қарама-қарши ҳислар қамраб олган эди. Абдужаббор бу лагерда минглаб инсонлар ҳокини қадоқлади, айтиш жоиз бўлса (балки бўлмаса!) сўнгги йўлга кузатди, юзлаб бемаъни тиббий тажрибалар остида вужуди мислсиз қийноққа учраган беморлар олдида қўли калталик ва чорасизликдан эзилди, яна юзлаб эркак, аёл, ўспирин, болалар дардига дармон бўлишда ўзида куч топди, саноғини ўзи чамалаб кўрмаган бир неча инсонлар у туфайли омон қола олди. "Инсонийлик" деган номга асл муносиб, тенгги ва қиёси йўқ инсон Алена билан маслакдош бўлди. Освенцимга кечирган ўн ойнинг олти ойини у билан бир камерада ўтказди. Аленанинг матонати олдида бош эгди, ўзида ҳам куч, сабр, тоқат, бардош, ваъфо, меҳр каби туйғуларни янада кучлироқ ривожлантира билди.
Абдужаббор юк машинаси бортида Аушвиц Биркенаунинг асосий дарвозасидан чиқиб кетар
экан кўзи пештоққа маҳкамланган немис тилидаги “Arbeit macht frei” иборасига тушди, бу “Меҳнат сизга озодлик беради" деган маънони билдирар эди. Абдужабборнинг кўнгли бузилди. Ичкарида қолаётган қисматлари ўлимга бичилган минг- минг инсонларни ўйлаб кўзларига беихтиёр ёш қалқди. Улар орасидаги жигаридек азиз, энг яқин дўсти бўлиб қолган Аленани эслаб оҳиста шивирлади:
- Сен ҳам ўзингни асра... Сен кабилар борлиги учун ҳам эртанги кундан ҳали умид қилса бўлади ...
🔳 🔳 🔳
1943 йил сентябрь...
Оскар Шиндлернинг корхонаси Польшанинг Краков шаҳрида жойлашган бўлиб, Освенцим билан оралиқ масофаси 66 километр эди. Юк машинаси бу масофани бир соатда босиб ўтар эди.
Маҳбусларни Оскар Шиндлернинг асосий ёрдамчиларидан бири Ханс Штокер кузатиб келди.
Маҳбуслар белгиланган манзилга етгач аввал енгил тамадди қилиб олишларига шароит яратиб берилди. Орадан бир соат вақт ўтгач барчаларининг соч ва соқоллари қиртишлаб олиниб ҳаммомга киритилдилар. Ювиниб, тараниб покиза бўлиб чиққан маҳбусларга янги ва тоза кийим-бош берилди. Озода, шинам хоналарга жойлаштирилди. Шундан сўнг маҳбуслар, эндиликда Шиндлер корхонасининг ишга қабул қилинган янги ишчиларига кечки иссиқ овқат берилди. Овқатдан сўнг дам олишларига руҳсат этилди. Освенцим билан солиштирганда Deutsche Emailwarentfabrik (DEF) роҳат- фароғат диёрининг ўзгинаси эди.
Эртаси куни Ханс Штокер ишчиларни корхона фаолияти билан таништирар экан, уларнинг истиқболига бениҳоя кўркам, очиқ чеҳрали ва барваста бир эркак чиқиб келди.
Бу корхона эгаси Оскар Шиндлер эканлигини Абдужаббор кўнгли билан ҳис қилди. Кўп ўтмай Абдужаббор ўз ҳисларида адашмаганига амин бўлди. У яна шу нарсага ҳам қатъий қарор қилдики, бир гуруҳ инсонлар жамоаси учун бутун миллатга баҳо бериб бўлмас эквн. Абдужабборнинг назарида аслида дунёдаги инсонлар гўёки яҳлит бир жамоа ва улар икки хил: яхши ва қабиҳ инсонларга бўлинардилар.
📌@xazon_rezgi /142
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Элнур аямай Раънони бошига муштлади...
-дада урманг дедиммм...-Омина йиғлаб юборди...Раъно изиллаб йиғлаганча Оминани ҳайдади...
-бор қизим хонангга бор! Турма бу ерда...-дея бақирди...Омина дахшатли калтакланишни қўлидан ҳеч нарса келмай йиғлаб кузатаркан эркак зотидан нафратланиб борарди...хаёлига қатъий фикр урулиб ошхонага чопди...қўлига ўткир тиғли ошхона пичоғини олди ва ортига чопди...дадаси онасини кўйлагидан тортиб судрарди...
-йўқоласан уйимдан!
-дадаааа...-деди Омина биринчи бора бақириб...-уришни бас қилинг йўқса ўлдираман.сизни!
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаким онасининг сўзларидан ўзича нималарнидир чамалади, кечаги тунни эслашга уриниб айрим нарсаларни, айниқса Марвариднинг ҳиёнатини ҳотирлашни уддасидан чиқди ҳам. Бундан асаби янада бузилди, ўзини боса олмай барига жаҳл билан қўл силтаганча қўчага йўл олди.
Бўлиб ўтган воқеадан кечга томон хабар топган Шермат раиснинг ҳам зумда кайфияти бузилди:
- Битта боланиям эплаб туғолмаган пандовақи бу келининг?!- деди жаҳли чиққандан унинг чап бети учиб,- ошга-ўртоқ, бошга-тўқмоқ! Яхшики уни биров қўшга қўшиб омоч торттирмабди. Ўзи шунақа аяган кўзга чўп тушади деганлари шу... Қайнона келин икковингни бирингни олиб бирингга урадиган! Ҳе оналарингни...
Қумрихон эрига гап уқтириш бефойдалигини сезгани бир тараф, унга жавоб беришга қуввати етмагани бир тараф тилини ичига ютди.
Барно уч кун деганда ҳовлида бемалол юра бошлади. Бу орада Қумрихон ётиб қолди. Ҳаким эса ҳеч нарса бўлмагандек "Чидасанг шу!" дегани қабилида нари бориб, бери келиб юраверди.
Тўртинчи куни қаддини бир амаллаб кўтариб ҳовлига чиққан Қумрихон қўлида тугун-терсагини йиғиштириб кўча эшик тарафга йўл олган Барнога кўзи тушиб, бор кучини тўплаб келинига овоз берди:
- Қизииим... Барно...
Барно қайнонасининг овозини эшитиб йўлида таққа тўхтади, бироқ ортига қайрилиб қарамади.
- Барно?! - деди ҳансираганча келинини айланиб ўтган Қумрихон унга илтижоли тикилиб,- қаёққа? Йўл бўлсин, болам?!
- Уйимга,- бўғиқ овозда жавоб қайтарди Барно ерга қараганча, - ортиқ бу ерда бир кун ҳам қололмайман.
- Жон қизим, ақлингизни йиғинг. Эл-юртнинг олдида бошимизни маломатга қўйманг.
Барно жавоб қайтариш ўрнига тугунини маҳкамроқ қучди.
Шу пайт кутилмаган ҳолат юз берди. Қумрихон келинининг оёқлари тагига тиз чўкди:
- Илтимос,- деди у титраб қақшаганча,- илтимос, жон қизим мени ташлаб кетманг. Мен... Менга раҳмингиз келсин. Мен ҳам бу хонадонга сиз каби ўз ҳоҳишим билан келмаганман. Мен ҳам келин бўлганимда... Худди сиздек мажбур бўлганман. Шунча йил... Шунча йил дардим ичимда бўлган.Бир куни ёруғликка чиқарман деб умид қилгандим. Билсангиз, мени сиртимгина одам... Шунча йил ўз эримдан бир оғиз ширин гапга зор бўлиб яшаб ўтдим. Сиз келгач бағримга бироз шамол теккандек бўлганди. Сиз ҳам мени ташлаб кетсангиз кимга суяниб яшайман? Эл-юртни олдида ким деган одам бўламан ?! Одамларнинг юзига қандоқ қарайман? Хали Ҳакимнинг яхши одам бўлиб кетишидан умид бор. Аммо сиз кетсангиз бу умиддан ҳам мосуво бўламан. Жон болам, ҳеч бўлмаса бир ойгина сабр қилиб туринг. Бир ойгина муҳлат беринг... Бир ойги...
Қумрихон Барнонинг этагига қўл узатди-ю, сўзини тугата олмай ҳушидан кетиб йиқилди.
- Ойиии... Ойиии- қўлидаги тугунини ташлаб Қумрихонга қараб интилди Барно, - кўзингизни очинг. Илтимос мени қўрқитманг.
Барно Қумрихонни бошини қучоғига олганча атрофга аланглади:
- Ҳайдарали, қаердасиз? Сув! Сув олиб келинг! - унинг кўзларидан икки томчи чирт этиб узилди,- ойиии, - деди у бемажол овозда, - хўп кетмайман... Кетмайман... Фақат кўзингизни очсангиз бўлди...
📌@xazon_rezgi /140
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Баҳри доя бир муддат "Айтсамми, айтмасамми" дея твраддудланди-ю, гапнинг буромади бошлангани учун ахири айтишга қарор қилди:
- Ҳозир Қумрихонларникидан келяпман. Келини ҳомиладор экан, боласини чала туғиб қўйибди.
- Воой бечорагина,- астойдил куйинди Раҳима хола,- кўз тикиб, кун санаб туғилишини интизор кутган гўдакдан ажралиш қанақа аламли бўлишини мендан сўранг. Келин шўрлик ҳам бор умидидан айрилгандек кўзига ҳеч нарса кўринмай ғам чекиб ўтиргандир. Ҳаҳ, ҳозирги ёшлар-а!? Ўзларини бундоқ аяшни билишмайди. Буям кучига ишониб у, бу оғир нарсаларни кўтариб қўйган бўлса керак-да?
Баҳри доя Раҳима холага алланима лемоқчи бўлгандек оғиз жуфтлади-ю, аммо тезда шаҳдидан тушди. Аста сокин овозда тилга кирди:
- Билмадим, Раҳимаой. Бу ҳақда сўраш ноқулай бўлди. Билганим шуки қиз шўрлик қаттиқ дард чеккан, кўп қон йўқотган. Ўлик ҳомиласини ҳам бир амаллаб туғдириб олдик. Илойим кўрмагандек бўлиб кетсин.
- Илойим, илойим,- очиқ кўнгил билан унга қўшилди Раҳима хола,- ҳеч бир жумлаи мўминни супрасидан қуруқ қўймасин.
- Бирам кўнглингиз тоза-я Раҳимаой!? Бу қиз Абдужаббор боламизга бўлишиб қўйилганди. Сиз унга гина сақламай чин дилдан дуо қилиб ўтирибсиз-а?
- Тақдирнинг ишларига кўнмай иложимиз қанча, опа!? - чорасиз қўлларини ёйди Раҳима хола, - Барно қизимга қолса уруш бўлсин-у, ўғлим жанггоҳга кетсин дебдими? Униям шу уруш туфайли орзу-ҳаваслари ер билан битта бўлди. Раисга келин бўлган бўлса ноиложликдан келин бўлгандир. Ўзи далада ишлаётганди. Бу вақтда даладан
қанчаям даромад бўларди дейсиз? Топган тутганлари қўш қўллаб фронтга жўнатаётган бўлишса. Битта Эътиборхонни ойлиги нимаям бўлсин? Ман Барнодан хафа эмасман. Унинг ўғлим билан фотиҳаси бўлган эди холос. Кўряпсиз-ку, жангоҳда жон олиб жон бериб юрган не-не азаматларнинг баъзи бировларини хотинлари эрлари урушга кетиши билан ола юришни бошлаганини.
- Ҳаа, - надомат билан бош чайқади Баҳри доя, - гуруч курмаксиз бўлмас экан-да.
-Шуни айтаман-да. Ўшанинг учун Барнонинг қилмишидан оғринмадим. Тўғри бошида дилим бироз оғриган бўлди, аммо кейинчалик ўзимни босдим. Ўғрилик-гуноҳ, ғарлик- гуноҳ. Аммо элга маълум қилиб никоҳ ўқиттириб оила қуриш гуноҳ эмас. Мен Барнога бахт тилайман. Худойимдан эса болажонимни эсон-омон бағримга қайтишини сўрайман. Болам бағримга қайтса
бўлди. Унгаям ўзига яраша жуфт-ҳалол учраб қолар. Яратган эгамнинг карами кенг.
- Жонингиз соғ бўлсин, Раҳимаой. Айтганча, қаергадир кетаётибмидингиз?
- Ҳаа,-Раҳима хола ўриндиқдаги тугунга ишора қилди, - Қундузхоннинг тоби қочган экан. Боя Матлуба қизим мендан хабар олишга чиққанда шунақа деб қолганди. Шунга менам эгачимдан бир хабар олай деб отланган жойим эди.
- Унда Қундузхонга менинг ҳам саломимни етказиб қўйсангиз. Илойим соғайиб кетсирлар. Мавридини топиб ўзим ҳам хабар оларман.
- Хўп бўлади, опа. Ўтган кетганда бизникига ҳам кириб кетинг, опа. Бир дилдан гурунглашамиз
- Иншааллоҳ, Раҳимаой. Иншааллоҳ...
📌@xazon_rezgi /138
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Shov Shuvli Xabar
Yulduz Usmonova nega Halimani oldiga olgani haqida gapirib o‘tdi 😳
To‘liq Videoni ko‘ring 👇
Yoqimtoy mushuklar 🫶🏻❤️🔥
Mushuklarni yaxshi ko'rasizmi🫠 Endi orzuingizdagi zotli mushukni bizning kanalimizdan toping🙂↔️🐾
💫 Kichik do'stlar sizni kutmoqda – har xil zotlar, yosh va o'lchamlar, sog'lom va shirin mushukchalar😍
Har bir mushuk o‘ziga xos, sevgi va mehr kutmoqda. Mushukchalar uyingizga iliqlik va quvonch olib kiradi🥹❤️
O‘ziga xos ko‘rinishi va muloyim fe'l-atvori bilan bu mushuklar nafaqat uy hayvoni, balki ishonchli do‘st bo‘lishga tayyor🥰
Tez va xavfsiz yetkizib berish kafolatlangan😎
Сариштали уй - фариштали уй
🤷♀ Доим келинининг нўноқлигидан шикоят қилиб юрадиган қўшнимнинг гаплари бугун мени ҳайратда қолдирди.
Айтишича, энди уйлари саранжом, озода, пишириқ ва салатлар мазали, уйларида бошқача файз ва қувноқлик ҳукм сураётган экан.🤗
- Уйга хизматкор олдингизми?
- Йўғе, қўшнижон, келиним Саришта бекажон каналидан ўрганиб, эпчил-чаққон бўлди-қолди.😍
🔥 Сиз ҳам ҳар соҳада билағон бўлишни хоҳласангиз , унда тез бу каналга уланиб олинг!👇
/channel/+1rWsJ8US3LNlZmE6
☀️🌤 #хайрли_тонг
Ассалому алайкум, дилга яқин яхши инсоним ...
Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!
Омонат дунёда омон бўлинг!
Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга ҳотиржамлик тилайман!
Топганингиз ҳалол бойлик, қилган ибодатларингиз ажр-у савобларга тўла бўлсин!
Шанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g