Японларнинг фикрича сочингизни узунлиги, деярли 100% эҳтимол билан сиз ҳақингизда айтиб беради...
Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат.
Сочингиз узунлигини танланг ва сочингиз сиз ҳақингизда нималарни айтишини билиб олинг.
Сочингиз узунлигини танланг👇
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Биламан ойинг ўз ишини давом эттиради, зеро кўпчилик эркак шифокорлар ҳам жадаллик билан аллақачон фронтга жалб қилинганидан хабарим бор. Сенга эса айтаримни айтдим.
- Хўп, раис бува,- Барнонинг ўрнига жавоб қайтарди Эътиборхон,- бари сиз айтгандек бўлади. Барно билан Адҳам билан Ҳамдам ҳам бирга далага қарашгани боради. Уларнинг ҳам қўлларидан анча-мунча иш келиб қолган.
- Барака топинглар...- Шермат раис ортиқча гап қўшмай ариқ бўйидаги ўрик дарахтига боғланган оти тарафга йўл олди.
У йўл-йўлакай ўзига ҳамроҳ бўлиб қўшилган табелчи йигит Қудратиллага "Кейинги кунларда шу отим ҳам ҳунар чиқариб қолди. От деганам кайфиятни билар экан-да. Уруш бошлангандан буён асаблар таранг. Бу ёқда бу падарқусурнинг қилиғи ортиқчалик қиляпти..." деган сўзларини биров эшитди, биров эшитмади...
Гарчи раис эртадан деган бўлса-да, Барно укалари билан тушдан кейин Норпошшани звеносида ишлагани чиқа бошлади.
- Раис-ку майли, -деди эртаси куни Норпошша офтобда ҳансираб кетмон чопар экан,- нега анави сўлтамат ўғли Ҳаким урушга кетмаяпти? Нима унгаям "Хотинларга хола бўласан!" деган бронь ўлгурдан берилганмикан?
Норпошшанинг сўзларидан маҳзунгина бўлиб юрган Барнонинг кутилмаганда кулгиси қистади:
- Ажойибсан-а, Норпошша? Ҳа ўзинг эмасмидинг яқинда "Ҳакимжон акамни кўз остимга олиб қўйдим деган? Балки оҳинг худога етиб сизларга аҳд-у паймон қилиб олишларинг учун имкон берилгандир?"
- Эээ, -чуқур уҳ тортди Норпошша,- атрофга қара, юзидан тук чиққанларни бари фронтга кетиб бўлди. Бу кишим бўлса от миниб ҳали у ёққа салтанг-салтанг қилиб юради, ҳали бу ёққа. Нима эмиш, оталарининг оти пишқириб кетиб қилиқ чиқараётганмиш,- Норпошша шундай деб овозини пасайтирди,- аммо мен-чи, бу гапга ишонмадим, ўрто...
- Қайси гапга?- ҳайрон бўлди Барно,- отни айтяпсанми?
- Йўғей, отни эмас,- ҳамон паст овозда гапида давом этди Норпошша,- "Ҳаким чўп урушга кетаркан" деган гапга. Менимча
шу йигитда бир гап бор-ов.
Барно белини ростлаш баҳонасида қаддини кўтариб орқадаги чопиқчиларга қаради. Уларнинг анча нарида эканликларини кўриб ҳотиржам бўлгач яна эгатга эгилди:
- Бу гапинг билан нимадир демоқчисан-а? - деди у ерга қарс-қарс кетмон солаётган дугонасига қарата
- Барно, - деди Норпошша ҳам ишдан бошини кўтармай ,- бу бола бекорга бу ерда тентираб юргани йўқ. Бир айби бор бунинг?!
- Воой, қанақа айби бўлсин? Сен ҳам ажойибсан-да, Норпошша!?
- Эээ, мана мени айтди дейсан ҳадемай!?-Норпошша бироз тин олди-ю гапида давом этди, -
ўтган куни нариги қишлоқлик аммам келгандилар. Қўшниларининг ўғлини урушга олган жойида Тошкентдан қайтариб юборибди. Нимага дегин? Ўша йигит уйқусида иштонини кўллаб қўяркан...
Ҳаким чўп ҳам бўлса, бўлмаса сийғоқ чиқади-ёв...
- Тавба,-деди пешонасидаги терни артганча Барно,- қўй-ей, билар-билмас бировга унақа туҳмат қилма. Агар туҳмат бўлмаганда ҳам соғлиғидаги муаммо учун инсоннинг устидан кулиш яхши иш эмас.
Норпошша Барнонинг сўзларига парво қилмай овозини янада пасайтириб ҳиринглади:
- Барно, бир фалокатинг арибди мен сенга айтсам. Ҳов ўшанда Ҳаким чўп сенга совчи юборганда ҳўп деб рози бўлганингда борми, кундузлари "Офтоб қаерга тушаркан?" ҳокандоздаги кул билан кўрпача кўтариб юрармидинг?!
- Бўлди қил дедим сенга? -астойдил жаҳли чиқди Барнонинг, -аҳир ўзинг эмасмидинг яқинда "Ҳаким акам уйлансалар жон деб тегардим" деган? Ё узумга бўйинг етмай пуф сассиққа чиқдими?
- Ҳеч-да, - лабини намойишкорона бурди Норпошша,- мени орзуйим Ҳаким чўпга турмушга чиқиш эмас, балки Шермат сассиқ, иии кечирасан, Шермат раисга келин бўлиш эди. Нимагалигини айтайми? Шу кишига келин бўлсам, вақти келиб биология фанидан илмий иш ёзаман. Билсанг ер юзида Шермат раисчалик инсон аъзоларини эсда қоларли қилиб ўргатадиган одам йўқ... Бир келиштириб сўкса борми...
📌@xazon_rezgi /45
— Рози эмасмисан?
— Ундан кўра ўлганим яхши.
— Шунақа де? Бу ёққа кел.
Аям сочимдан бураб орқамга муштлай кетди.
— Мен сен жинқарчага ўлишни кўрсатиб қўяман,- шундай дея нон ёпишга тайёр тандирга бошимни мажбурлаб киритди.
Дод дедим. Аммо унга кучим етмасди. Йиғладим. Аям бошимни тандирдан чиқарай демасди. Бўйнилар ачишиб куйганидан оғрий бошлади.
— Сенга гапираяпман.
Бўйним, бошимда ачишишлср кучаяверди. Астмам бош кўтарди. Ҳаво етмай қола бошлади
Давоми👇👇👇👇
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️
🤔Talabasiz ishlashga vaqtingiz yoqmi❓ Lekin puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz💬
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
✅/channel/+AAWRE9twOM0yNjVi
🟠🟠🟠🟠🔴🔴
🔴 Дарсини батафсил ўрганишни истасангиз хозироқ телеграм каналимга уланинг.
🔴 Ва тикувчилик сирларини биринчилардан ўрганинг
🔴🔴🔴
/channel/DinaraTurayevabepulvebinar/280
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Буйруқни эшитган Абдужаббор янада қадамини тезлаштирди.
У қизнинг ёнига етиб борганда "Ҳамма машинага!" деган буйруқ қайта эшитилди.
- Барно,- деди Абдужаббор ҳансираганча паст овозда қизнинг қўлларини ушлар экан, - мен сени жудаям, жудаям яхши кўраман. Илтимос, мени кут. Севгимиз ҳурмати мен албатта қайтиб келаман...
- Сизни албатта кутаман, Абдужаббор ака, албатта кутаман. Токи тирик эканман, токи танамда жоним бор экан сизни кутаман,- йигитга муҳаббат тўла кўзлари билан интизор боқди Барно
Шу пайт фронтга йўл олган йигитларни отган борти очиқ юк машинаси Абдужаббор ва Барнонинг ёнига тезлигини пасайтириб кела бошлади.
- Ака, машинага! - Муҳаммаджон машина бортидан осилганча қўлларини чўзди
- Барно... - икковларигагина эшитиларли қилиб шивирлади Абдужаббор,- илтимос ўзингни асра... Менинг учун асра...
Абдужаббор шаҳд билан ортига ўгирилди-ю, машина томонга югурди. Уни кўплашиб машина юкхонасига тортиб олдилар. Машина Абдужабборни олгач айланма ҳаракатлар билан келган йўлидан қайта бошлади. Абдужаббор отаси, онаси, яқинлари ёнидан ўтаётганда уларга қўл силтай бошлади. У онасининг пинжига тиқилганча ўзига хайр ишорасини қилаётган Матлубага кўзи тушгач бор овози билан бақирди:
- Матлубаааа! Онамдан хабар олиб тууур! Менга тез-тез хат жўнатинглаааар!
📌@xazon_rezgi /43
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Бу ойимларнинг зираклари. Уларга Фароғат бувим берган эканлар. Ойим яхши ният билан бу зиракларни сенга бериб юбордилар. Аслида келинсаломда ўз қўллари билан тақиб қўймоқчи эканлар-у, аммо ҳозир беришга қарор қилибдилар. "Келинсаломда келинимга яна бошқа тилла атайман" дедилар улар...
- Раҳмат...- Барно титроқ қўллари билан рўмолчали тугунчани олиб аста очди ва ундан четлари тилло нақшли ўртасида зумрад кўзи бор зиракларни олди,- бунчаям чиройли бўлмаса бу зираклар!?
Абдужаббор жилмайди:
- Ойимлар бу зиракларни сенинг чиройингга мослаб танлаганлар. Бўлмаса уларни зираклари кўп эди.
- Раҳмат,- Абдужабборга эркаланиб боқди Барно, - уларга ҳам алоҳида раҳматимни етказиб қўйинг.
- Хўп...
Абдужаббор билан Барно бу сафар анҳор бўйида узоқ қолиб кетдилар...
Фотиҳа тўйидан уч хафта ўтиб қишлоқ аҳли Абдужаббор, Муҳаммаджон ва яна йигирма бир нафар йигитни фронтга кузатиш учун Янги турмушдаги ягона клубнинг ёнига йиғилдилар...
Бу вақтга келиб одамлар урушнинг бор ваҳшати билан англай бошлаган ва унинг тез орада тугамаслигини фаҳмлаб улгурган эдилар...
📌@xazon_rezgi /41
#СубҳанАллоҳ
Изоҳсиз ... Бошқа гап йўқ ...
Манзилимиз 👇:
https://t.me/joinchat/xazon_rezgi
#хайрли_тонг
Aссалому алайкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин ...
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз мазмунли ўтсин!
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
КУЙЛАК ФАСОН ТОПИБ ТИКТИРАМАН ДЕБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥Кизалокларимизга
💥Муслималаримизга
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 2024💥
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
/channel/+PfiTIOl5M9k3ZDMy
💥ГУЗАЛЛИККА ШАЙДОЛАР💥
/channel/+Uwl9ClKdJzQ3YjUy
/channel/+Uwl9ClKdJzQ3YjUy
🗣Hamma narsa yeb ozamiz 📣
❤️11- kunda -10 kggacha OZISH ⏺
Nazorat va natijaga 101 % kafolat‼️
Oliy malumotli Dietolog Nutrisiolog
@MadinaAvazovna bilan ozasiz va natijani ushlab qolasiz 🔘
Eng asosiysi DORILARSIZ va DIETALARSIZ uyingizdagi bor masaliqlarni yib turib ozasiz
Emizikli va xomiladorlar xam qatnashsa boladi ❤️
Bizning manzil ⬇️⬇️⬇️
@Super_ozish3
/channel/super_ozish3
/channel/super_ozish3
/channel/super_ozish3
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
БАРАКАНИНГ САБАБИ
(ҳаётий ҳикоя)
Бу келинчакни анчадан буён танийман. Ўзи кўпда кўзга "ярақ" этиб ташланмайди. Одмигина кийинади , маҳалладаги тўй- ҳашамларда ҳокисоргина , камсуқумгина бўлиб иштирок этади . Бироқ шунга қарамай ҳурматга сазовор келинчак у - Барнохон.
Бир куни қизиқ воқеа бўлди. Харид учун маҳалла гузаридаги дўконга чиқдим. Дўконда одам гавжум эмасди. Бир вақт дўконнинг кенг ойнасидан Барнохонни кўрган қассоб йигит ёнидаги шеригига сўз қотди :
- Аваз ака , қараб туринг . Анави келинойи кириб гўшт сотиб олсалар торози ҳеч тош босмайди. Роса ҳайрон қоламан. Ўтган сафар "Бир килограмм гўшт тортиб беринг" деб сўрагандилар. Тарозининг палласига ҳали гўшт ташлайман, ҳали гўштдан кесиб соламан , қани мувозанат жойига келса. Хуллас бир килограмм гўштнинг ўрнига салкам уч килограммча солганимдан сўнг мувозанат барқарор бўлди . Келинойидан сўнг гўшт харид қилган амаки сал қолса мен билан уришиб кетай дедилар. Улар олган икки килограмм гўштнинг салмоғи сал аввал келинойи учун тортганимнинг олдида жуда кам кўринган эди- да.
Қассоб йигитнинг сўзларини эшитиб бир ойча аввал Барнохоннинг қайнонаси айтиб берган воқеа ёдимга тушди .
"Шу келинимда бир сир бор-да. Қўли нимага тегса гуллаб , яшнаб , ўзидан кўпайиб кетаверади. Бир куни "Ҳой Барнохон , бизнинг далага бориб қулупнай теримига қарашиб юборинг" деб уйига ўтган эдим. Барнохоннинг ўзи ҳам томорқасида етиштирган қулупнайларни териб турган экан. У таклифимни эшитиши билан "Ойижон , ҳозир бу қулупнайларни териб олай , кейин бориб сизларга ёрдамлашаман" деб қолди . Мен ҳам "Далага бирга борамиз" деб келинимни ёнига теримга тушдим. Бироқ икки ариққина қулупнайни ҳали терамиз , ҳали терамиз. Қани тугаса ? Икки қадам силжимасдан бир тоғорача тўлади. Хуллас шу тариқа тушгача қулупнай терсак денг?!
Ҳоҳ ишонинг , ҳоҳ ишонманг , шу келинимда бошқача барака бор" - дея ҳикоясини якунлаган эдилар Барнохоннинг қайнонаси.
Шуларни эслар эканман дўконда бир четда турганча кўз қирим билан Барнохонни кузата бошладим.
Барнохон дўкондагилар билан сўрашганча харидларни амалга ошира бошлади.
- Келинойи , акам йўқмидилар ? - деди қассоб йигит Барнохон гўшт растасига яқинлашгач , - одатда гўштни улар олардилар-да ?
Мен қассоб йигитнинг "муддаоси"ни англаб турибман. Барнохон эса ийманганча бош чайқади :
- Акангиз ишда эдилар . Қўнғироқ қилиб ўзлари билан меҳмон олиб келишларини айтдилар. Шунга манти тайёрлаб турай дегандим .
Мен қассоб йигит тортган лаҳмга қарадим. Бир килограмм деб тортилган гўшт ҳақиқатда ярим халта чиқар эди .
Дўкондан Барнохон иккимиз бирга чиқдик. Мен ўзимдаги қизиқишни боса олмай Барнохонга юзландим :
- Синглим , бир нарса сўрайман. Фақат ростини айтасиз . Сиздаги бараканинг сири нимада ? Яна гапни чалғитаман деб овора бўлманг. Мени баридан хабарим бор. Сиздаги ғайритабиий барака сирини назарда тутяпман.
Барнохон ҳокисоргина жилмайди :
- Қанақа сирни айтяпсиз , опажон ? Менда сир нима қилсин? - Барнохон қошларини чимирганча алланималарни ўйлай бошлади,-агар бир воқеани айтмаса...
- Айнан ўша "агар"ни гапириб беринг- да ! - қистовга олдим мен қизиқишим устун келиб.
- Бу узун ҳикоя ,- Барнохон ўйчан ва хомуш бўлиб қолганди ,- бироқ уни сизга имкон қадар қисқа қилиб айтиб беришга ҳаракат қиламан.
Иккимиз дўкон саҳнидаги ўриндиққа чўкдик.
- Бундан ўн йиллар аввал дадам оғир касалга чалиндилар,- ҳикоясини бошлади Барнохон,- улар кунлари саноқли қолганини ҳис қилганларидан кейин касал ётган ҳолларида барча дастмояларини биз олти нафар фарзандларига тенг тақсимлаб кам- кўстимизни бутлашга тушдилар. Бир акамнинг неча йилда кўрган ўғлига тўй қилиб бердилар , бошқасининг чала битган иморатини томини ёпиб бердилар, учинчимизнинг яна бошқа кам- катагини ростлашга тушдилар.
Мен фарзандлар орасида энг узоқ манзилга турмушга чиқиб кетган қиз эдим. Кунлардан бирида менга Ойижоним қўнғироқ қилиб қолдилар:
Ассалому алайкум , азизлар.
Барчангизни бугун "Ажр" номли ҳикоям асосида саҳналмштирилган новеллани кўришга таклиф киламан.
🔥 ЯНГИ КЕЛИНЧАКНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ
Қизимни бўйи етганда уйимиздан совчилар аримай қолди шуларнинг орасида бир оила ёққандай бўлди. Келин куёв хавас қилгулик яхши турмуш бошланди. Тўйдан 15 кундан кейин қудамга телефон қилиб хол ахвол сўрагач қизим билан гаплашишга рухсат олдим. Лекин қизим салом беришга улгурди холос.... Қизим тўйдан 2,5 ойда келди. Телефонга рухсат йўқ. Биз учун хаёт аччиқ томонларини кўрсата бошлади. Қуданикига боришга қарор қилдик. Борганимизда эса шундай манзарага дуч келдикки.... Айтишга тилим бормайди...
😨😰😱
ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👇
/channel/Solixa_Ayol/50539
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Эртага бошқа звенога ишга чиқаман,- ҳўрсинди Барно,- сен бу ерда алламбало гап-сўзларинг билан ишлагани қўймаяпсан.
- Ўзинг биласан, -деди пинагини бузмай Норпошша,- аммо билиб қўй "Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи қайтар ёр-ёр" бўлмасин. Майли, кетсанг хафа бўламан-ку, бироқ қачон қайтиб келсанг бағрим очиқ...
Барно дугонасига жавоб қайтариш ўрнига енгил хўрсиниб қўйди...
🔳 🔳 🔳
- Аданг даладан қайтсалар, ҳамон уйқунг ўчмаганини кўриб таъбингни тирриқ қиладилар,- жавранди тўнғич ўғлини базўр уйғотиб чиққан Қумрихон,- биласан-ку бунақа пайтда аданглар "Янги туққан хотиндек ялпайиб ётганинг ётган" дан бошлайдилар ҳамма гапни.
-Уфф, ойи, уларни энди кўряпсизми? -норози оҳангда тўнғиллади Ҳаким,- гапирсалар гапирибдилар. Шунга шунчами?
- Ҳаа шунга шунча!-дили оғриди Қумрихоннинг,- сен ялпайиб ёт-да, гапни мен эшитай. Иии, ана отни дупури эшитиляпти. Аданг келдилар шекилли. Бўл тез ўзингни йиғиштириб ол. Мен чойдан хабар олай-чи?
Қумрихон хонтахта устидаги чойнакни кўтарганча ўчоқ бошига зипиллади.
Кўп ўтмай кўча тарафдан Шермат раиснинг қораси кўринди.
- Ҳмм, ҳалиям сасиииб ётувмидинг?!- деди у салом берган ўғлига, -бизнинг уйда қуёш пешинда чиқадими дейман?!
- Боя тургандим, ада. Шунчаки бирор иш буюрасизми деб сизни кутиб ўтиргандим.
Шермат раис керзавой этигини ечмай темир калавотнинг очиқ тарафига омонат қўнди.
- Отни олгин-да, қирга бориб ўша ердаги чайлада бўлиб тур. Ўзим бормагунимча ҳеч қаерга силжимай ҳап ўтир,- деди у ҳамон уйқуси ўчмай калавотда сўлжайиб ўтирган ўғлига жиддий тикилиб.
- У ерда ҳеч ким қолмади-ку, ада?!- отасининг гапи Ҳакимга малол келгани авзойидан билиниб,- бир кафт ҳам буғдойни увол қилмай йиғиштириб олган бўлсак. Йигитлар ҳам қишлоққа қайтганига бир хафтадан ошиқ вақт бўлган бўлса. Нима энди бориб чиябўрилар билан отамлашаманми?
Шермат раис қошларини уйганча ўғлига шундай ўқрайиб қаради-ки, Ҳакимнинг нафаси беихтиёр ичига тушиб кетди.
-Мен сендан қирдаги ишларни ҳисоботини сўрадимми ёки ўша ерга бориб тур дедимми?- Шермат раиснинг саволи саратонда қаҳратон изғини нафасидек сезилди,- чиябўрилар билан отамлашасанми, бошқа нарса қиласанми бу ёғини ўзинг биласан. Жирт-жирт қилмасдан айтганимни бажар!
Шермат раис қолган аламини ўзи томон пилдираб келаётган хотинига қараб сочди:
- Менга қара! Қачонгача "Эрта-ю кеч тиними йўқ, қилаётган ишининг унуми йўқ" бўлиб юрмоқчисан? Тайёрлан, ҳадемай далага чиқасан, сенам. Пана-панадаги одамлардан "Раиснинг хотинининг шоҳи бўлганлиги учун далага чиқмаяпти экан" деган кесатиқларни эшитишга тоқатим йўқ менинг.
Буюк доҳийимиз ўртоқ Сталин барча миллатларни бир кўз билан кўрганлари каби сен ҳам мен учун мана шу колхоз ишчиларидан бирисан! Тушундингми, вей!?
-Тушундим, адаси, тушундим,-эрининг чакагини тезроқ ёпишга шошилди Қумрихон
- Тушунган бўлсанг, кечга туззукроқ қилиб битта ош дамлаб қўй! Анави кўк товоққа гўштли қилиб сузиб, устига нон босиб тайёрлаб турсанг, бориб бировни кўриб келадиган жойим бор. Номозшомга қолмай тайёр турсин...
- Хўп, адаси...
Қумрихон эрининг кимни кўриб келишига ичи ёниб қизиқиб турса-да, аммо бу борада савол беришдан ўзини тийди. Савол берганда ҳам эридан энг камида "Катта холангни эри билан шакаргуфторлик қилмоқчиман, яна нима саволинг бор?" деган "ширин сўз" билан сийланиши тайин эди.
Шермат раис чой ичиб бўлгунча Ҳаким колхоз чегарасидаги кимсасиз қирга йўл олган эди.
Қишлоқдагилар қир деб аташадиган жой колхоз чегарасида жойлашган бир терак бўйидан беш терак бўйича баландликдаги тепаликларни ўз ичига олган бўлиб таҳминан йигирма гектарча
майдонни эгаллаган ер эди.
📌@xazon_rezgi /46
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#қайнонам_онам 😊
ҚАЙНОНАМДАН БЎЛАК ЧИКДИМ
Ушалганда тилак -чикдим,
Охир ютиб юрак чикдим,
Дугоналар суюнчи,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Орзуларим талай, талай,
Ўз кунимга ўзим ярай,
Юлдузни бенарвон урай,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Ўтди бир ёз, битта қиш,
Қолипдан кўчибди ғишт,
Билсам экан зўр ташвиш,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Бўлак чиқиб қайнонамдан,
Бемажолу ҳайронаман,
Қўрғон эмас, вайронаман,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Кўчамда ҳамма хўжайин,
Асабга ўйнар атайин,
Бир кун "портлаш"им тайин,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Қўшним ... Ахлатин супирар,
Бирови носин тупирар,
Камига иғво гапирар,
Қайнонамдан бўлак чикдим.
Едирилмас пошналари,
Кунда жуфтим ошналари,
Онам ишга туққан мани,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Ҳожам-Амир Олимхон,
Жаҳли чикса золим хон,
Ўлмаган жон мани жон,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Айвондан туриб бақирар,
Номимни "Эй" деб чақирар,
Камига яна дўқ урар,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Дейди:
- Ошни гўштлирок сузгин,
Лағмонни кокилдек чўзгин,
Манпарни нохотдек узгин,
Қайнонамдан бўлак чиқдим
Чангаллайман ман бошимни,
Ичга ютаман ёшимни,
Оллоҳ синар бардошимни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Бор бўлсин-а бу зорманда,
Кунда бир лозиманда,
Дунё ташвиши манда,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Пайхон гул-у, лолаларим,
Эплаш қийин болаларим,
Асаб кетди, холаларим,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Панд бермокда соғлигим ҳам,
Қувонч оз-у, кўпайди ғам,
Мен шўрликга бормикан дам,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Ҳар ташвишга ўзим қалқон,
Ҳар чигалга ўзим имкон,
Яшаяпман бўлиб бежон,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Туби тўлмас бу ғоримни,
Ғор аталмиш рўзғоримни,
Турмуш чалар сабр торимни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Билмагандим қайнонамни,
Дуогуйим, ҳамхонамни,
Онам ўрнида онамни,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
Уй тўридан жой қилай,
Ризосин дилга жо қилай,
Ҳар куни дуосин олай,
Қайнонамдан бўлак чиқдим.
.. Хамма билсин елиб келдим,
"Ойижон"ни олиб келдим,
Энди тўкис юракман ман,
Рўёби бор тилакман ман.
Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хўўўп, акааа! Ҳотиржам бўлинг! Раҳима, холамлардан хавотир олмааанггг!
Кўп ўтмай Матлубанинг овози эшитилмай қолди.
Абдужаббор ўзи ва барча қишлоқдошлар йигитларни кузатиб чиққанлар то кичрайиб кўринмай қолишгунга қадар ортда қолаётган йўлдан кўзини узмади.
У айни дамда ўзини юрагининг бир парчаси ана шу киндик қони томган она заминда узилиб қолиб кетгандек ҳис қилаётгандек эди...
Шу кетишда Абдужаббор, Муҳаммаджон ва барча узоқ-яқин танишлари Тошкентдаги темир йўл вокзалига етказиб борилдилар.
Абдужаббор йўлга тушганда "Бизга қурол берадилар-у ва биз тўғри уруш бўлаётган жойларга кетамиз" деб ўйлаганди. У тез орада ўзининг бутунлай хато хаёл қилганлигини англаб етди. Вокзалдаги йигитлар иккинчи кун уч қайта рўйҳатдан ўтказилгандан сўнг, вагонларга жойлаштирилиб Қозоғистонга жўнатилди. У ерда йигитларни ҳарбий тайёргарлик машқлари кутиб турар эди.
🔳 🔳 🔳
Кўп ўтмай Янги турмуш қишлоғида гап тарқалди. Юқоридаги каттаконлар Шермат раиснинг урушга кетиш ҳақидаги илтимосига рад жавоби беришганмиш. Шермат раисга урушга бормаслик учун "бронь" деган ҳужжат топширилибди. "Сиздек шижоатли инсонлар фронт ортидаям сув ва ҳаводек зарур. Жанггоҳлардаги аскарларимиз ғалаба қозонишлари учун меҳнат фронтидагиларнинг далдаси энг муҳим роль ўйнайди" дейишганмиш каттаконлар.
Қишлоқ аҳли бу хабарни эшитиб бир учи ҳурсанд ҳам бўлишди.
"Раиснинг тили заҳар бўлгани билан иши унумли . Қолаверса замон нотинч бўлиб турган бундай вазиятда қаттиққўл бўлишнинг ҳам ўз ўрни бор. Инсонлар бошини бирлаштириб туришнинг энг асосий шартларидан бири шу" деган қарорга келишган эди қишлоқ аҳли.
Уруш бошланганига бир ой бўлмаёқ қишлоқдаги кўзга кўринадиган эркак зоти фронтга жўнаб бўлди. Азиз муаллим ҳам Абдужабборлар кетганидан уч кун ўтиб урушга жўнади.
-Энди, синглим,- деди Шермат раис Азиз муаллимни фронтга кузатиб ўпкаси тўлиб турган болалари билан турган Эътиборхонга қараб,- эртадан қизингиз далага чиқса яхши бўларди. Уйда обидийда қилиб ўтиргандан фойда йўқ,- у кейинги сўзларини Барнога қараб давом эттирди,-агар отангни ва қайлиғингни тезроқ ва соғ-омон уйга қайтишларини истасанг астойдил меҳнат қилишга кириш. Ҳадемай далага кечки картошка экамиз. Сен етиштирган ҳосил қанча аскарларимиз учун қалқон бўлишини, душманга қақшатгич зарба беришини асло унутма! Шифокор бўлишга тайёргарлик кўраётганингни яхши биламан. Ўша кунлар тезроқ келиши учун ҳам ҳозирдан ҳаракат қилишимиз керак.
#давоми_бор
@xazon_rezgi /44
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Абдужабборнинг амакиси Абдуҳошим беш кун аввал урушга олинган эди. Айрилиқ азоби эт олмай туриб бир вақтнинг ўзида Абдужаббор билан Муҳаммаджонга чақирув қоғози келди. Бу сафар фронтга кетаётган жигарларини кузатиб қўйишга Абдуқаюм ота бош бўлиб чиққан эди. Сўнгги хафталарда яқин жигарлари учун куйиб кетган ота озиб кетган, юзлари бир бурда бўлиб ўзини олдириб қўйганди. У ўзини базўр ушлаб, титроқ қўлларини очганча ўғли билан жиянини узоқдан узоқ дуо қилди..
Навбат аёлларга келди:
- Абдужаббор ўғлим,- ўзини тутишга ҳаракат қилгани билан кўзлари жиққа ёшга тўлиб лаблари қийшайиб кетаверди Сабоҳат ойисининг,- укангга кўз-қулоқ бўл. Бир-бирларингдан ажралмаларинг. Сен ҳам,- ўғлига юзланади у,- аканг нима деса сўзидан чиқма. "Хўб бўлади" дегин. Илойим икковинг бошлашиб чиқиб кетяпсизлар, биллалашиб қайтиб келинглар...
Раҳима холанинг эса гапиришга мажоли қолмаганди. У ўғлига қараган сари юраги куйиб кетаётганди. Хаёлидан нуқул "Гўшангага олиб бориши керак бўлган оёқларинг билан жанггоҳга кетяпсанми, болам?
Художоним, ё художоним... Абдужабборимни ҳам жумлаи мўмин қаторида ўзинг асрагин. Абдужаббор болам ҳам, Муҳаммаджон болам ҳам эсон-омон бағримга қайтиб келишсин. Илоё ўзинг берган омонатингга ҳиёнат қилмагин, Қодир Эгам!" деган сўзлар гир айланар эди.
- Иммм...
Раҳима холанинг юрагидаги сўзлар ташқарига шу бир оғиз ингроқ бўлиб отилиб чиқди. Абдужаббор онасининг сочидан сирғалиб тушган рўмолини авайлаб бошига ташлади. Сўнг энгашиб онасининг кўзидан тошиб чиқиб юзида ҳайрон қотган бир томчи кўз ёшини бармоғи билан аста сидириб олди-ю, юзига юзини босди.
- Ойи... -деди у шивирлаб,-ана шу бир томчи ёшингиз учун немис деганнинг хонумонига ўт қўяман!
- Абдужаббор акаааа! Абдужаббор акаааа!
Абдужаббор ва унинг атрофида йиғилганлар узоқдан ҳаллослаб чопиб келаётган Матлубани кўриб ҳайрон бўлишди.
- Акааа...- Матлуба терлаб кетганидан сочлари пешонаси ва юзларига бетартиб ёпишиб қолган эди,- буларни сизга Барно опам бериб юбордилар,- қўли билан дарахт панасида турган қизга ишора қилди Матлуба...- ана ўзлари.
Абдужаббор Матлубанинг қўлидаги тугунчани олар экан у кўрсатган тарафга интизор нигоҳ ташлади.
- Бор ўғлим,- деди Раҳима хола ўғлинининг қўлидан тугунчани олар экан ,- қизим билан хайрлашиб келақол.
Абдужаббор онасига раҳмат дегандек қаради-ю, унинг юзидан чўлп этиб ўпганча Барно тарафга югургилаб кетди. Абдужабборнинг ортидан "Ҳамма машинага чиқсин!" деган буйруқ эшитилди.
@xazon_rezgi /42
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Тўғри овқатланишнинг инсоннинг кундалик энергия даражасига таъсири қандай?
Жавоб:
Тўғри овқатланиш энергия даражасини оширади, иш фаолиятини яхшилайди ва умумий соғлиқни сақлашга ёрдам беради. Витаминлар, минераллар ва атиги ёғларни ўз ичига олган овқатлар энергияни узоқ вақт сақлашга ва кун давомида фаол бўлишга ёрдам беради.
#greencard #USA #Viza
🇺🇸Green Card uchun uydan chiqmasdan online ro'yhatdan o'ting.
Quydagi ma'lumotlarni jo'nating
1. Passport nusxasini
2. Tug'ilgan Kun, Oy, Yil.
3. Manzil (Ko'cha, Uy Nomeri, Shahar Yoki Tumani Nomi, Viloyati)
4. Oilaviy Holati (Oilali, Bo'ydoq, Ajrashgan, beva)
5. Farzandi Bo'lsa Nechta Farzandi Bor?
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
DAVOMINI O‘QISH UCHUN YOZUV USTIGA BOSING
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
📫 Telegram : @Talabalar_Admini
💸 Narx : 70.000 so‘m (oilaviy holatda 110.000 so‘m)
💳To'lov shakli: Click/Visa
🚨Rasmni oddiy telefonda olinsa ham bo'laveradi, faqat to'g'ri rasmga olinishi kerak.
Tepadagi na'munalarga qarab rasmga olinglar.👆👆👆
Maxfiy kodlaringiz shu zahoti o'zingizga beriladi.
Shoshilamiz aksiya narx tugamoqda🫠
#драбллар
"Бир ёқли"
-Оббо ?! Яна иккиқатман дегин ?
Чўпонимнинг бари тегсаям иккиқат бўлиб қолаверар экансан- да. Ўзи ейман, ичаман деб турган олтита болангни боқа олмай жоним ҳалак. Бўл тез. Вақт ўтмасдан кўз ёшингни шўлтиллатиб ўтирмай дўхтирга зинғилла. Болани бир ёқли қил.
Нимага гўлаясан? Бой бўлсам экан-ки , барчангни таъминлаб қўйсам . Топганим у бағримдан бунисига етмай яшаб ўтяпмиз- ку ўзи.
Хуллас "эркак" қаршиликга чоғланган аёлига бас кела олди. Аёли мунғайганча еттинчи фарзандини "бир ёқли" қилиб қайтди.
Афсус... Бу оила бошига қўнадиган давлат шу гўдакнинг пойқадамига созланган эди. У ҳам гўдак билан бирга "бир ёқли" бўлди.
#Навбат ...
- Нима ? Тўртинчиси ҳам қиз эканми ? Эртага шунча қизни қандай қилиб эрга бераман?! Тез чорасини кўр. Қачон-ки ўша аппарат "Ўғил" деса ўшанисини туғасан.
Бу хонадон эгаларининг пешонасига ўғил фарзанд навбат бўйича бешинчи бўлиб туғилиши ёзилган эди.
Ҳар сафар тўртинчи қиз рад этилаверди . У билан бирга ортидан келиши керак бўлган ўғил фарзанд ҳам...
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Азиз каналимиз ихлосмандлари!
Қуйида сизларга ажойиб бир канални тавсия қилмоқчимиз! Кўнгил аҳллари, руҳий тарбия қизиқувчилари учун илмий-маърифий канал! Бу сизга манфаатли бўлишига ишонамиз!
Каналга аъзо бўлиб, қўллаб-қувватлайсизлар деган умиддамиз! ☺️
/channel/rahimjon_aliy
- Барнохон , даданг сенга ҳам фалон миллион сўм тегиш ажратгандилар . Келсанг , рўзғорингга керакли буюмларни олиб берармидик?!
Менинг томоғимга нимадир тиқилди :
- Менга ҳеч нарса керакмас , Ойижон . Мен учун сиз ва дадамлар соғ бўлсангиз бўлгани .
Ойижоним менга қўнғироқ қилган куни кечга бориб дадамнинг аҳволлари тўсатдан оғирлашган. Акаларим дадамларни докторма- доктор, шифохонама - шифохона олиб , ким нима буюрса "чиқмаган жондан умид" дея дори- дармонларни сотиб олишаверган, буюрилган барча муолажаларни қилдиришган.
Эртаси куни воқеадан огоҳ бўлишим билан уйга чопдим. Дадамнинг аҳволлари анча енгиллашган , ўзлари уйқуда эканлар.
Ойижоним мени минг ҳижолат билан кутиб олдилар :
- Қизим , сенга атаган пулимизни ҳам ишлатиб қўйдик. Даданг "Бу пуллар Барнохонимга тегишли эди" деб ўзларидан ўзлари бирам хафа бўлиб қолдилар. Кечир...
Мен уларни овутишга шошилдим :
- Ойижон , мен бир фарзанд бўлиб оғирингизни енгил қилиш ўрнига сиздан яна нимани таъма қила оламан? Сизлар асло ҳижолат бўлманг ва пулларни ўз эгасига етказдик деб ҳисобланг.
Шу куни Ойижонимга кўп сўзларни айтдим . Мен бир , Ойижоним бир йиғладилар.
Икки хафтанинг нари - берисида эса дадам оламдан ўтдилар . Улар то жон таслим қилгунларигача "Барнохоннинг тегишини ишлатиб қўйдим" дея надомат чекканлари юз- кўзларидан билиниб турарди.
Дадамлар оламдан ўтгач , бир куни уларни соғинганимдан йиғлай- йиғлай кўзим илинибди. Тушимга дадажоним кирибдилар . Оппоқ кийимдаги дуогўйимнинг нурли юзлари кулиб турган эди. Улар қўлларини мен томонга чўзиб жилмайганча сўзга киришибдилар:
- Қизим , мен сенга фоний дунёда ўзимча тегиш ажратгандим ва бундан ўзгача ҳаловат туйган эдим. Аммо ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда ниятим амалга ошмаган эди.
Қизим. Барнохон. Мен ҳар икки дунё остонасида туриб сен учун Аллоҳимдан астойдил барака тиладим. Ин шаа Аллоҳ дуоим ижобаат бўлишидан умидворман.
Эшитдингми , қизим ?! Мен сенга бир ота сифатида Аллоҳимдан барака тиладим...
Тонгда уйқудан дилим жудаям равшан бўлиб уйғондим.
Шу кундан бошлаб ҳаётимда бошқача ўзгариш бўлаётганини , кун, соат , дақиқа , сонияларимга барака сизиб кираётганини ҳис қилиб турар эдим .
Ана шунақа гаплар , Опажон... Сизни қизиқтирган бор гап шу...
Мен Барнохоннинг ҳикоясини тинглаб уни қаттиқ бағримга босгим келди.
Ҳа яхшилар ... Дунёда Барнохон сингари энг азиз инсонларидан дуо олган ва Аллоҳ ушбу дуоларни ижобаат қилган ана шундай ҳазрати инсонлар борлиги рост...
Бўлган воқеа бу... Бари рост ...
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi
🙋♀Қизларжонлар!
🤷♀Уйдагиларга "Бугун кечга нима овқат қилай?" деб савол берсангиз улар нима деб жавоб беришади?
Шахсан менга шундай жавоб беришади: "Фарқи йўқ, ўзинг билганингни қилавер!" 😢
Тўғриси бундай жавобдан зерикканман. Лекин яқинда дугонамнинг тавсияси билан "Кунлик Рецептлар" деган каналга қўшилдим. Ишонасизми, энди ҳечкимдам нима овқат қилай деб сўрашимга ҳожат йўқ!
Сизларга самимий тавсиям, ҳозироқ шу каналга обуна бўлинг👇
Qora Marvarid Yakun
✍️Xazonrezgi
🎙Kumush Sirojiddin qizi
Obuna bo’lish uchun
Telegram | jonliikitob?si=Jo7FocK5s4_2r8QW">YouTube |
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Барно, зўр гап айтайми? - деди меҳр билан Норпошша,- бахтинг кулган сен қизни. Бўлажак қайнота-қайнонанг дунёда тенги йўқ инсонлар...- у шундай деб муғамбирона кўз қисди, - аммо менинг Шермат сассиқ раис қайнотам ҳам чакки инсонмас...
Барнонинг сўлғин чеҳрасига табассум югурди.
🔳 🔳 🔳
- Аҳири кетадиган бўлдингизми? - кўзлари ёшга тўлди Барнонинг
- Йиғлама, Барно... - томоғига алланима тиқилди Абдужабборнинг,- Юрагим сезиб турибди. Мен тезда қайтаман. Сен эса қайтгунимча ўзингни эҳтиёт қил. Кейин эса сира ажрашмаймиз. Қариб, қартайиб қолгунимизгача бирга бўламиз.
Барно чуқур хўрсинди.
- Пешонамизга қанча соғинч кунлари битилган экан? - у узун енгининг орасидан четлари тўр қилиб тўқилган ипак рўмолча чиқарди,- бу сизга. Мени эслатиб туради.
Абдужаббор рўмолчани олиб аста ҳидлади:
- Сени ифоринг келяпти. Қалампирмунчоқ иси...
- Ёзувиям бор,- уялганча ерга қаради Барно.
Абдужаббор рўмолчани ёйиб унинг бир четига майда қилиб тикилган "Кутаман. Б. " деган ёзувни кўриб Барнога муҳаббатга тўла кўзларини қадади:
- Сендек қиз дунёда ягона, Барно...-деди у бўғиқ овозда, ишон, ҳаётим ва юрагимда битта сенга ўрин бор... Сендан бошқа ҳеч қайси қиз у ўринга давогарлик қила олмайди...
Ҳаёдан Барнонинг юзлари ловиллаб кетди. У ерга қараганча аста:
- Мен учун ҳам,- дея олди холос.
- Барно...
- Лаббай...
Абдужаббор чўнтагидан мўъжазгина тугунча чиқарди:
- Мениям совғам бор сенга...
- Вооой... Менгами? Нима бу Абдужаббор ака?
@xazon_rezgi /40