xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум!
Чоршанба тонги муборак бўлсин

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

1946 йил февраль

Четдан қараганда гўё барчаси ўз измига тушган, ҳаёт бир оқимда давом этаётгандек эди.

- Такасалтанг ўғлинг қани? - нонушта вақти қаҳр билан сўради Шермат раис,- яна туни билан кўчама кўча алаканинг итидек сандироқлаб юрибдими? Қачон одам бўлади бунинг ? Эл-юртни олдида мени қиа-қизил шарманда қилди-ку бу палакат! Сендан сўраяпман ўғлинг қани?

- Ич... Ичкарида... Хонасида. Ухлаяпти,- безиллабгина жавоб қайтарди Қумрихон.
- Ҳмм...- юзларидан қон қочди Шермат раиснинг,- сас-и-и-и-б ётибди дегин? Ҳей она бўлиб сен ҳам шу болага бир насиҳат қилсанг бўлмайдими бундоқ? Ё шунақа қўнқайиб у ёқ билан бу ёққа шип-шип бориб келаверасанми ?-Шермат раис ғижиниб афтини буриштирди,- туғдим деган билан ҳаммаям она бўлиб қолавермас экан-да? Туғишни ит ҳам билади!
Қумрихон нималардир деб эрига эътироз билдирмоқчи бўлди-ю, бироқ шунинг орқасидан бошига яна бир дунё гап тилаб олишини билиб тилини ютди
Шермат раис эса бас қилай демас зди:
- Сен бунақа бўзрайиб ўтирмасдан бу шўртумшуқ ўғлингга битта қиз топ. Мана бир йилдан бери сўққабош. Хотин кўрган эркак индамай кўниб юради дейсанми? Айтса, айтмаса бунинг ҳам шундоқ юргани йўқдир? Қаерда бева-бечорани кўрса сўлаги оқиб югураётган бўлиши аниқ. Ҳали шу бебилиска юришлари орқасидан битта палакатни бошламаса эди бунинг?!
Шермат раис "Ҳее ўлаа ҳамманг!" деганча эшикни бир тепиб чиқиб кетди. Унинг юраги нимадандир ҳижил, ўша ҳижилликнинг боисини топа ололмай бадтар ҳуноби ошар эди.
Шермат раис шу кетишда тўғри колхоз омборига борди. У омборхонадаги уруғлик картошкани совуқ уриб қўйишидан хавфда эди.
Ҳайриятки Ортиқалининг звеносидаги тўрт нафар йигит уруғлик картошкани қуруқ тупроқ билан яхшилаб кўмиб қўйишган экан.
Омборхонадан кўнгли тўлиб чиқиб кетаётган Шермат раиснинг йўлини қоровул Бунёд тоға тўсди:

- Шерматбой иним, сизни бир минутга мумкинми?

📌@xazon_rezgi /153

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Оқшомингиз осуда ўтсин

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Кузга бориб Раҳима хола Абдужабборни уйлантириш тараддудига тушди.

- Болам, кўзим рчиқлигида тўйингни кўрсам,- деди Раҳима хола орзумандлик билан,- мени ҳам келин кўргим, набира суйгим келади. Биламан, Барнода кўнглинг бор эди. Биооқ минг афсус-ки...
Абдужаббор онасини кўп интиқ қилгиси келмади.
- Ўзингизни қийнаманг, ойи. Сиз нима десангиз шу. Кўнглингизга ёққан бир қизни танланг, мен унга уйланаман.
Раҳима хола жонланди:

- Вой болам, ўзимга ёққан қизни аллазамон танлаб қўйганман. Ҳмм!

-Дарров-а, ойи? - ҳайрон бўлди Абдужаббор,- бунчалар тез?

- Ҳа-да, болам. Мен у қизни анчадан буён кўз остимга олиб юргандим. Уни сен ҳам танийсан.

- Мен ҳам танийман?! - кулимсиради Абдужаббор,- демак у қиз қишлоғимиздан? Тўғри топдимми?
- Тўппа-тўғри топдинг! У қиз кўз ўнгингда ўсган. Синашта. Мен Қундузхоннинг қизи Матлубани айтяпман. Ўзимизнинг Матлуба бор-ку ўшани?!
Онасининг сўзларидан Абдужаббор бирдан бўшашди:
- Вой, ойи., Матлуба ҳали ёш эмасми?! Ундан кейин...
- Сираям ёш эмасда, ўғлим. Ўтган хафта ўн тўққизга тўлди.
Абдужаббор. Болажоним. Билсанг сен урушдалик вақтингда мана шу Матлуба коримга яради. Сен ҳақингда ёмон хабар тарқалганда ёнимга кириб далда бўлди. Узоқ хафталар бетоб бўлиб ётиб қолганимда қиз бола боши билан мени оқ ювиб, оқ таради, кечалари билан бошимда бедор ўтириб чиқди, оғзимга бир қошиқ иссиқ тутган ҳам шу. Абдужаббор. Сен йўғингда Матлуба сен бўлди. Мен Матлубани ўз қизимдек яхши кўраман. Ўзимча уни оғир кунларимда Яратган эгам юборган "Нажот фариштаси" бўлса керак деб ўйлаган пайтларим кўп бўлган.
Раҳима холанинг сўнгги сўзларидан Абдужабборнинг кўзлари тиниб кетди...

📌
@xazon_rezgi /151

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙅‍♀Эрим мен билан кам суҳбатлашади,
😢Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.
💸Ўзидан билиб пул бермайди.
🥀Совғалар қилиб, айлантирмайди.

👩‍❤️‍👨дугонам эридан олган совғаларини саёҳатларга бирга чиқишганларини айтиб беради жуда ҳавас қиламан

🧏‍♀️эримга инсоф кирар деб ўтирсам,Ўша дугонам бир канални тавсия қилиб қолди номи sheyxa sevimli ayol экан ❤️Мана 1 ойдирки хар куни кузатаман.кундан - кунга эримнинг қироличасига айланиб бораяпман

🚨Сизларга ҳам қўшилиб олишни самимий тавсия қиламан.

/channel/+XJg3XQBxG5cwZjAy
/channel/+XJg3XQBxG5cwZjAy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эрим мени охирги пайтлар "музлатгич хоним" деб чақирадиган бўлиб қолди...😅

Сабаби мен ҳар куни 2-3 хил рецептларни тайёрлаб, синаб кўряпман! Натижада музлатгич турли таомларга тўлиб кетяпти!

Тўғриси мен атига 4-5 хил таом тайёрлашни билардим. Лекин 2 ҳафта олдин телеграмдаги "Бувимнинг Рецептлари" каналига қўшилганимдан кейин ошхонадаги ҳаётим умуман ўзгариб кетди!

Сизларга ҳам бу каналга қўшилиб олишни САМИМИЙ тавсия қиламан👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📍📍📍📍📍📍📍📍
    𝙊𝙉𝙇𝘼𝙔𝙉 𝙄𝙎𝙃𝙂𝘼 𝙏𝘼𝙆𝙇𝙄𝙁
✅𝙄𝙎𝙃𝙂𝘼 𝙌𝘼𝘽𝙐𝙇🏪
✅𝙔𝙊𝙎𝙃  𝘾𝙃𝙀𝙂𝘼𝙍𝘼𝙇𝘼𝙉𝙈𝘼𝙂𝘼𝙉🥸
✅𝘿𝘼𝙑𝙇𝘼𝙏 𝙍𝙊'𝙔𝙃𝘼𝙏𝙄𝘿𝘼𝙉 𝙌𝙊𝙉𝙐𝙉𝙔 𝙊'𝙏𝙂𝘼𝙉🇺🇿
✅𝙐𝙔𝘿𝘼 𝙏𝙐𝙍𝙄𝘽 𝙄𝙎𝙃𝙇𝘼𝙎𝙃 𝙄𝙈𝙆𝙊𝙉𝙔𝘼𝙏𝙄😎
✅𝘿𝘼𝙍𝙊𝙈𝘼𝘿 𝙉𝘼𝙌𝘿 𝙆𝘼𝙍𝙏𝘼𝙂𝘼💳💰
💀𝙆𝙐𝘾𝙃𝙇𝙄 𝙈𝘼𝙍𝙆𝙀𝙏𝙄𝙉𝙂 𝙋𝙇𝘼𝙉👍
✅𝙌𝙐𝙑𝙉𝙊𝙌, 𝙔𝙊𝙍𝘿𝘼𝙈𝙂𝘼 𝙏𝘼𝙔𝙔𝙊𝙍 𝙅𝘼𝙈𝙊𝘼💟💟💟
✅𝙈𝘼𝙌𝙎𝘼𝘿𝙄𝙈𝙄𝙕 𝙐𝙔𝘿𝘼 𝙊'𝙏𝙄𝙍𝙂𝘼𝙉 𝘼𝙔𝙊𝙇𝘼𝙍𝙉𝙄 𝙄𝙎𝙃 𝘽𝙄𝙇𝘼𝙉 𝙏𝘼𝙈𝙄𝙉𝙇𝘼𝘽 𝙌𝙊'𝙎𝙃𝙄𝙈𝘾𝙃𝘼 𝘿𝘼𝙍𝙊𝙈𝘼𝙏𝙂𝘼 𝘾𝙃𝙄𝙌𝘼𝙍𝙄𝙎𝙃
𝙊𝙔𝙇𝙄𝙆 𝙃𝘼𝙍 𝙊𝙔 5⃣0⃣0⃣𝙢 𝙙𝙖𝙣 5⃣𝙢𝙡𝙮𝙤𝙣𝙜𝙖𝙘𝙝𝙖🏆

/channel/+F9A6Cwv4nDgyZWRi
/channel/+F9A6Cwv4nDgyZWRi
/channel/+F9A6Cwv4nDgyZWRi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Уят бўлади...

"Инсон қаригани билан, унинг қалби ёш бўлиб қолаверади. Шундай экан, уни қари деб одамгарчиликдан чиқариб қўйиш асло адолатдан эмас". "Қароқчи чоллар" фильмидан.

Ниҳоят, пенсияга ҳам чиқдим. Ҳали ғайратим юқори, гурсуллатиб ишлайвераман, деб ўйладим.
- Пенсияни олиб қарилик гаштини сурмайсизми? Ёшларга ҳам йўл беринг-да. Энди ишлайверсангиз уят бўлади, - дейишди.
Саломатликни сақлаш керак. Эрталаб кўчада югура бошладим.
- Ҳай-ҳай, бас қилинг-е, бу нимаси? Енгил кийимда хотинларнинг кўз ўнгида чопқиллашга бало борми? Жинни бўлиб қолибди, деб ўйлашади. Югурманг, уят бўлади, - дейишди. Йўл четида қўйларни ўтлатаётган эдим.
- Қўй боққани сиздан бошқаси йўқми? Бу катта одамга уят бўлади.
Ниҳоят, орзуларим ушаладиган бўлди. Чет эл саёҳатига тайёргарлик кўра бошладим. - -Уйда невараларни ўйнатиб ўтирмайсизми? Саёҳатни ёшларга қўйиб беринг. Сизга уят бўлади.
Маҳаллада ҳашар бошланди. Бел боғлаб ишга киришдим.
- Тўхтанг, керак эмас. Ёшлар туриб сиз кетмон ушласангиз, уят бўлади.
Тўйда менга сўз бериб қолишди. Ҳазил шеърлар, латифалар айтишни бошладим. Шу онда ортимдан узуқ-юлуқ бир гапни эшитиб қолдим:
- Шу ёшда майнавозчилик қилганини кўрмайсизми? Уят деган нарса йўқ.
Таъзияга бориб қолдик. Бир йигитнинг ошнасига айтаётган гапи диққатимни тортди:
- Бояқиш ўттизга кирмай ўлиб кетди. Мана бу чоллар эса уялмай яшаб юришибди.
Ана шунақа гаплар.

Музаффар Исмоилов.

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰 Ismingiz Ma’nosi yozilgan ajoyib glavniga qo'yadigan rasmga ega bo'lishni istaysizmi?

😇 Glavnizga Ismingiz Ma’nosi yozilgan rasmni joylab yaqinlarizni hayratda qoldiring...

🌟Rasmli Ismlarning ma'nosi🌟

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌙 Шундай ухлаган қалблар борки яқин кишисини йўқотгандан кейин уйғонади... Яна шунақа уйғоқ қалблар ҳам бор севган инсонини йўқотмаслик учун ухламайдилар.

Хайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин!

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор Барно ҳақидаги хабарни кеча ярим тунда синфдоши Юсуфдан эшитган эди.
- Тақдирга тан бермай иложинг йўқ, Абду... Бу уруш деганлари енгилни оғирдан, ҳўлни қуруқдан ажратиб асл башарасини очиб қўйди. Қишлоққа "Бедарак кетди" деган хат келгач, сен тўғрингда бўлар-бўлмас гаплар урчиб кетди. Бу гаплар босилмай туриб Барнонинг Ҳаким ҳайвонга турмушга чиққанини эшитдик.
Кел қўй, оғайни. Бир сўз билан айтганда у қиз сенинг тенгинг эмас экан. Ўзига мосини топди кетди. Мени айтсанг, шундай белафз қиздан қутилганинг учун очиғи ҳурсандман. У ёғини сўрасанг сени тириклигинг ҳақидаги хабар келгач, Барно бир кечада қишлоқдан бош олиб чиқиб кетибди. Ўзича номусга чидай олмаган қилиб кўрсатди-да ўзини. Менимча у кўзи кўзингга тушишидан чўчиган бўлса керак.Тағин билмадим. Шармандага шаҳар кенг деган гапларам бор. Бу ёқда Ҳакимнинг ҳам мияси айниб қолган дейишяпти. "Бир кам жинни бўпқопти" дейишяпти у билан икки оғиз суҳбатлашганлар...
Мана шунақа гаплар, оғайни.
- Ҳаа...- деди Абдужаббор ўйчанлик билан,- шу сабабдан Барнога ёзган хатларимга жавоб қайтмаган экан-да.
- Кўпам, сиқилаверма, оғайни. Мана бошинг омон қолди. Бош омон бўлса дўппи ҳамиша топилади. Сен фақат ўзингни қўлга ол. Яна енгиллик қилиб Ҳакимнинг кекирдагидан олмагин. Сен уруш кўрган, оқ-қорани таниган инсонсан. Ўзингни идора қилиш қўлингдан келади. Шундоқ бўлса ҳам яна бир эслатиб қўяпман-да. Бу қўлларинг Ҳакимнинг ёқасидан тутиб булғанишга нолойиқ.
- Тўғри айтасан,- чуқур тин олди Абдужаббор, - ҳамма гапинг тўғри.
Абдужаббор шундай деб ой ёруғида қўлларини бир-бирига ишқалади.
Бу қўллар қанчадан қанча инсонлар майитини ортмоқлаган, минг-минглаб инсонлар ҳокини саранжомлаган, юзлаб беморлар дардига дармон бўлишга воситачи бўлган...Саноғини ўзи ҳам билмайдиган аллақанча фашистларни жойростонига жойлаган...Бу қўллар аллақандай бебурд, ғаразгўй, номард кимсанинг ёқасидан тутишга муносиб эмас...
Ҳаа! Муносиб эмас!

🔳 🔳 🔳

Келган кунининг эртасига Шермат раис Абдужабборни йўқлаб келди. Ўғлининг ёнида юз-кўзларидан шукроналик туйғулари ёғилиб турган Раҳима хола ўртада бўлиб ўтган шунча дилсиёҳликларга қарамай раисни гўёки ҳеч нарса бўлмагандек очиқ чеҳра билан кутиб олди.

@xazon_rezgi /149

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Қўй ўрто,- ҳазин жилмайди Барно,- мен бу ишни аллақачон энг қудратли зот ҳукмига ҳавола қилиб бўлганман.  Аминманки,  Худоимнинг жазоси ҳаммасидан шиддатлироқдир. Илтимос,  улар ўз жазоларини Яратган эгам  ҳукми билан олишларига қўйиб бер.  Ўртага тушма... Мен улар учун бундан ортиғини истамайман. 

   - Хўп... Сен нима десанг шу...- дугонасининг кайфияти Норпошшага ҳам юқиб дарровда мунғайди,- ўзинг энди нима қиласан?!
    - Менми?  - хўрсинди Барно,- бир вақтлар Абдужаббор ака билан бирга қилган орзуларимизни энди ўзим амалга оширишга уриниб кўраман. Шаҳарга кетаман. Дастлаб ишлайман, келаси йили ўқишга  киришга ҳаракат қилиб кўраман...
  - Ниятингга ет,  ўртожон...
   Норпошша Барнони маҳкам бағрига босди...

🔳 🔳 🔳

1945:йилнинг 27 январь куни қизил армия қўшинлари Освенцимни озод қилдилар. Бу вақтга келиб Освенцимда қочишга тушган нацистлар ўлдиришга улгура олмаган 7000дан ортиқ маҳбус бор эди.
Освенцимдаги маҳбусларни озод қилганлар орасида Абдужаббор ҳам бор эди. У дарҳол ўзига таниш корпусга бориб Аленани излай бошлади. Маҳбуслар Аленани кеча тонгда ҳам тирик ҳолда кўрганликларини айтиб, афтидан уни лагердан қочиб озодлик учун курашаётганлар ҳаракатидагилар сафига қўшилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги таҳминни айтиб ўтдилар. "Менгеле ўз тажрибаларига тирик гувоҳ бўлганларни ўлдириш пайига тушган эди,- деди маҳбуслардан бири, - шу сабаб" Нажот фариштаси"- Алена энг оҳирги кунгача бизни ҳимоя қилди. Айтишларича уни отувга олиб чиқиб кетишаётган вақтда бирдан ғойиб бўлибди. Биз у ҳақда бошқа хабар эшитмадик. Демак, Аленамиз тирик"
- Ҳайрият, - енгил нафас олди Абдужаббор,- Аленам тирик. У яшашда ва яхшилик қилишда давом этмоқда. Менга бундан ортиқ ҳеч нарса керакмас...

📌@xazon_rezgi /147

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Давомини интизорлик билан кутиб коламиз. Олдиндан Рахмат.🥰🥰🥰

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Яна Яна отам айтган нарсаларни гапиргим келаверади хамма ярадорлар дам олайотган вактимизда уйдагилардан келган хатларни укиб яраларимиздан ечиб олган бинтларни ювиб куритишга куярдик шу орада ярадорлар ярасидан чукалаб куртларни териб ташлардик дерди Кейин Яна кайтадан. Боглардик Яна жангга кетардик Отамни билагида ручка солсак турадиган чукурчаси бор Эди шундай вокеаларни эшитиб утириб бечора отамга. ичимиздан ачиниб юзларини сийпалаб колардик Фашистларни шунчалик бола тушунчамиз Билан нафратланиб кетардик уйомон куришимиз нафрат эканлигини билмаганмиз Битта урушдан кейинги вокеада бу одам тинчлик вактида армиядан немис кизни олиб келган шуни хамма йомон курарди Момом магазинимиз бор Эди уша айолга хеч нарса сотмасди Эри келса бериб олган нарсасини хотининг келмасин дерди биз хам узимизча курсак салом хам бермай утардик нафратимизни шу Билан билдирардик э гапирсам тамом булмайди гапим Гулбахоржон сизга омад Ижодингиз бардавом булсин халк мехридан колманг хаммамиз яхши курамиз сизни кизимжоним

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Тинчликми? -қошлари чимирилди Шермат раиснинг,- нима гап?!

- Шу десангиз,- атрофга ўғринча бир аланглаб олиб овозини пасайтирди Бунёд тоға,- биласиз сиз билан неча йиллик қадрдонлигимиз бор. Шунинг ҳурмати юзасидан...

- Мақсадга ўтинг, Бунёд ака,-деди Шермат раис "Вақтимни олманг" деган маънода,- биласиз ҳар бир дақиқам ҳисоблолиғ.
- Биламан, биламан, иним. Аммо шоҳига болта урса туёғи зирқирайди деганларидек сизнинг шаънингизга келадиган ҳар бир гап мениям, четлаб ўтмайди. Хуллас гап шундаки, кеча бу ерга ишлашга келган йигитларнинг ўзаро гапларининг бир учи қулоғимга чалиниб қолди. Улар биргалашиб райком бовага боришмоқчимиш.
- Нима учун?!- Шермат раиснинг диққати жамланди.
- У йигитлар райком бовадан сизни раисликдан олиб ўрнингизга Абдужабборни қўйиб беришни сўрармишлар.
- Шунақа денг?!- ғазаби қайнаб кетди Шермат раиснинг,- нима мен уларнинг чучварасини хом санабманми? Ё оналарини талоқ қилибманми?! Айбим нима экан?
- Улар "Ҳозир чиройли муомала билан иш юритадиган замон. Бу раис ўз кўнглида Амир Олимхон. Ҳаммага боқиб олган боласидек баланддан келади. Энди бунақа муомалани замон кўтармайди.Бизга уруш кўрган, қон кўрган Абдужаббордек фронтовик одам маъқул . У ёш бўлсаям ўзини босиб олган. Кекса-ю ёшни кўнглини бирдек ола билади. Колхозимиз ҳам унинг қўл остида гуллаб яшнаши аниқ" дейишди.
- Зўр гап бўлибди! -кўзлари совуқ йилтиради Шермат раиснинг,- майли Бунёд ака, қўяверинг. Ўзим ҳам "Раисликдан бўшасаммикан" деб юргандим. Ит тинади, қуш тинади, менда тиним йўқ. Ҳамма хотинини қучоғида иккинчи уйқуни уриб ётганда мен бутим бичилиб райкомда ҳисобот топшириб, камига гап эшитиб ўтирган бўламан.
Йигитлар тўғри ўйлашибди. Амал курсиси билан тобутнинг эгаси бўлмайди дейишади. Менгаям бу амални боғлаб қўйган жойи йўқ. Керак бўлса райкомга боришларига ҳам ҳожат йўқ. Ўрнимни Абдужабборга ўзим жон-дилим билан бўшатиб берганим бўлсин.
- Йўғ-ей, ундай қилманг, Шерматбой?! Бу фикрингиз ярамайди. Қайтинг бу фикрингиздан?!

Шермат раис Бунёд тоғанинг елкасига дўстона қоқиб қўйди-ю, ортиқча бир сўз демай шаҳдам қадамлар билан омборхонани тарк этди.
У ташқарига чиққач афти буришиб оёқ остига чирт этиб тупурди:
"Кўнгиллари раис бўлишни тусаб қолибдими бу жинқарчани!?-ўйлади у нафрат билан,- э нотовон кўнглингга қўтир жомашов. Сен лакалов ким билан ўйнашаётганингни билмаяпсан шекилли. Кетим билан битта боссам қайтиб ўнгланмайдиган бўлиб инжириғинг чиқиб кетади. Ҳали Шермат раисни ўзингга тенг кўрадиган бўлиб қолдингми, мишиқи?! Шошмай тур... "

🔳 🔳 🔳

Бир неча кундан буён Матлубанинг тоби йўқ. Ҳали дағ-дағ қалтираб танасига иссиқ ўтмайди, ҳали бошидан оёғигача ёниб лоҳас бўлиб қишнинг кунида эшик-деразаларини бараварига очиб бутун уйни музлатиб юборади. Бугун эрталабдан қаддини қўтара олмай тушликка овқат солишгаям ярай олмади.
-Матлуба, сенга ўзим бир қайноққина мастава пишириб берай,- деди Раҳима хола келинининг оппоқ оқариб кетган юзларига ачинганча қараб, - қатиқ, мурчлаб ичиб дув-дув терласанг ўзингга келиб қоласан.
- Ойижон, овора бўлманг,- инқиллади Матлуба,- овқат ичгим келмаяпти. Овқатни ўйласам кўнглим айниб кетяпти. Ундан кўра икки дона шўртаккина қурт бўлса қанийди?!

📌
@xazon_rezgi /154

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ЖАННАТДА ЭРКАКЛАРГА ҲУРЛАР
АЁЛЛАРГАЧИ ?


🌙 Жаннатда эркаклар учун ҳурлар вада қилинган. Аёлларга ҳукм қандай , эркак ва аёл эр-хотин бўлмайдими ?


ЖАВОБ👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Нажот фариштаси...

Аҳир Абдужабборнинг ҳаётини сақлаб қолган фидокор Алена ҳам ўзидан яхшилик кўрган инсонлар томонидан шу номни олган эди.
Бу ёқда эса Матлубани онаси шу ном, билан сийлабди. Демак,  Матлуба ҳам Аленадек чин инсон бўлиб етишибди-да?! 
   - Ҳа болам,  ўйланиб қолдинг?  - ўғлига ташвишли тикилди Раҳима хола,- ё танловим сенга маъқул келмадими? 
   Абдужаббор бош силкиди: 
   - Ундай эмас,  ойи.  Сиз нима десангиз шу.  Фақат Матлубангиз рози бўлса бўлди.
   - Нага рози бўлмас экан,  болам?  - эрка овозда ўктамлик билан жавоб қайтарди Раҳима хола,  -мени боламнинг кимдан кам ери бор экан? 
     - Шуни айтинг,  ойи?!  -кайфияти кўтарилди Абдужабборнинг ҳам,- сизнинг ўғлингиз қандоқ-ки? 

🔳 🔳 🔳

Раҳима холанинг овсини Сабоҳатни ёнига олиб совчиликка чиқиши Қундузхонни шошириб қўйди. У Абдужаббор учун қизлари Матлубани сўрашлари мумкинлиги ҳақида сира ўйлаб кўрмаган экан. Аммо тезда ўзини қўлга олиб "Менга қолса қизимни берсам сиздек инсонларга бераман-да. Бироқ уни бошида отаси бор. У кишининг юзларидан ҳатлаб ўтиб бирон сўз айтолмайман. Қолаверса Матлубанинг кўнглига ҳам қарашимиз керак. Турмуш ўртоғи билан бир умр муроса-ю мадора қиладиган унинг ўзи" деди.

Матлуба эса...
Қизгина эса бу вақтга келиб Абдужабборга аллақачон кўнгил қўйиб улгурган, бироқ ҳисларини юрагини туб-тубида ҳаммадан пинҳон сақлар эди. Унинг юрагидаги муҳаббат куртаклари илк бор ўша Абдужаббордан "Бедарак кетган" деган хабар келганда ва орадан кўп ўтмай Барнонинг Ҳакимга турмушга чиқиши ҳодисаси билан бошланган эди.
Орадан икки йил ўтиб Абдужабборнинг дараги чиққанида дунёларга сиғмай қувонган ҳам шу Матлуба эди. Йигит фронтдан қайтганда эса Матлубанинг оёқлари Раҳима холаникидан тортилди. Қиз Абдужабборга дуч келса кўзлари юрагининг тўридаги ҳисларни ошкор этиб қўйишдан қаттиқ чўчир эди.
Раҳима холанинг совчи бўлиб чиққанини эшитган қизнинг отаси гапни чўзиб ўтирмади:
-Қизим нима леса шу...
Матлуба эса "Ўзларингиз биласизлар" деган чиройли жавоб орқали Абдужабборга турмушга чиқишга розилигини билдирди.
Орадан ўн кун ўтиб сентябрнинг илиққина хушҳаво оқшомида Абдужаббор ва Матлубанинг тўйлари бўлиб ўтди.
Чимилдиқда Матлуба билан ёлғиз қолган Абдужаббор қизнинг юзидаги рўмолини кўтариб илк бор унга зимдан разм солди.
- Ииеее? Бу нимаси?!- сўради Абдужаббор ҳайрон бўлган овозда.
Матлуба ўтирган ўрнида бир сапчиб тушди:
- Ҳа менга бир нарса бўлибдими?
- Ҳаа,- кўзларини тўлдириб қаради Абдужаббор,- мен билган пучуқ қиз қани? Унинг ўрнида сочлари қирқкокил ўрилган, юзлари сутга чайиб олингандек оппоқ, қош-кўзлари пиликдек, лаблари ғунча бир пари қиз ўтирибди.
- Ёқмадими? - кулимсираб бурнини қийшайтирди Матлуба
- Ёқди,- жавоб қайтарди Абдужаббор ҳам жилмайганча ,- айниқса мана шу бурнини қийшайтириши. У менга пучуғимни эслатиб юборди.
Абдужаббор шундай дея туриб жиддий тортди:
- Матлуба! Сенга катта раҳмат. Мен йўғимда ўрнимни босиб онамга қиз бўлиб турганинг учун. Синовли кунларида ёнларида далда бўлганинг учун. Барча-барчаси учун раҳмат. Сен... Сен менинг фариштамсан... Дунёдаги энг кўнгли тоза фаришта...

Матлуба Абдужабборга жавоб қайтармади. Унинг юзлари бахтдан лов-лов ёнар эди.

📌@xazon_rezgi /152

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Келинг, Шерматжон! Айвонга ўтинг!
Ҳовлида Абдужаббор билан бағир бериб кўришаётган Шермат раис қўлини кўксига қўйди:
- Келаси сафар, опа! Ҳозир жуда вақтим зиқ. Бир соатда райкомда партбюро бошланади. Биласиз партбюрога кеч қолиш мумкин эмас. Аммо лекин геройимизни бир кўриб кўтмасам бўлмасди. Оббо азамат-ей?! Шундай қилиб тегирмондан бутун чиқибсан-да?! Яша, шоввоз?!- Шермат раис Абдужабборнинг елкасига дўстона қоқиб қўйган бўлди,- эндиги режаларинг қандай?
Абдужаббор "Билмасам" дегандек елка қисди.
- Бу фронтовик одамнинг жавоби эмас,- деди раис унга синчковлик билан тикилиб,- агар ҳали аниқ режаларинг бўлмаса сени эртага колхоз правлениясида кутаман. Қолган гапларни ўша ерда гаплашамиз.
Шермат раис хайрлашиб чиқиб кетгач Абдужаббор онасига маъноли тикилди. Унинг қарашларини ўзича, тушунган Раҳима хола ўғлига далда берган бўлди:
- Қўявер, болам... Яхшиниям, ёмонниям- ҳаммамизнинг Худойимиз бир. Сен Худо дегин-у қолган барчасини Яратганнинг измига ташлаб қўявер. Яратган эгам чевар зот. Бандалари учун нима хайрли эканлигини ўзи билади...

Шундай қилиб Абдужаббор Қизил деҳқон колхозида кетмончилик қила бошлади.
Ишга чиққанининг эртасига у далада Норпошшани учратиб қолди.
- Норпошша , ўзингмисан?
- Ассалому алайкум, Абдужаббор ака. Ўзимман ака, ўзиммман. Мен бўлмай ким бўлсин?
- Ваалейкум ассалом, синглим. Узр анчадан буён кўрмаганимга танимай қолибман. Ундан кейин ўзинг ҳам анча ўзгарибсан.
- Яхши тарафгами, ишқилиб? Йўқ дея кўрманг, нақд хафа бўламан-а? - шарақлаб кулди Норпошша .
-Албатта яхши тарафга-да, -майин жилмайди Абдужаббор,- гапим рост. Қалай юмушлар билан чарчамаяпсанми, Пошшахон?

- Чарчаш йўқ, ака. Мана кетмонни қурол қилиб ернинг додини бериб ётибмиз.
- Ҳафсалангга балли, синглим! Фақат ернинг додини бериш эмас, тилини топиш керак. Ерга меҳр берсанг, ер сени боқади
Норпошша жиддийлашди:
- Гапингиз рост, Абдужаббор ака. Ҳақиқатда ҳам шу ер уруш вақтида бизни едирди, ичирди, кийинтирди.
Норпошша билан Абдужаббор дала юзида яна бир муддат гаплашиб қолдилар. Суҳбат орасида Норпошша Абдужабборга бир неча бор Барно ҳақида гапиришга чоғланди-ю, бироқ ўзини босди. Орага Барно мавзуси қўшилмай уларнинг ҳар иккиси хайрлашиб ўз йўлларига кетдилар.

📌@xazon_rezgi /150

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ён_дафтарча

Баъзи инсонларнинг ҳаётингизга киришлари миннат...

Ҳаётингизда юришлари миннат ...

Уларга ён боссангиз  ўзларини топилмас деб ҳисоблай бошлайдилар.

Бундайларнинг ўзларига берган баҳолари беқиёс...

Лекин улар оддий бир ҳақиқатни билмаслар  :

- Сизнинг ҳаётингиз уларгача ва уларсиз ҳам ранг-баранг ...

Буни сиз биласиз , улар эса йўқ...

Миннатчи юракда саҳоват бўлмайди...


                     Хазонрезги

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҲИМОЯ

Бу воқеага ҳали кўп йил бўлгани йўқ. Бир куни кечга томон Тошкентдаги "Чинни бозор" номи билан машҳур анчайин йирик бозорга ўт тушди. Оқибатда савдо аҳли каттагина зарар кўрди. Ўшанда қора тутун таъсирида қорайиб кетган , яхшилаб ювса тоза бўладиган у ёқ буёғи салгина уринган идиш- товоқлар арзон нархларда роса сотилганди.
Гап ҳозир бу ҳақдамас.
Ўша вақтда бир ҳодиса оғиздан оғизга ўтиб , мисол тариқасида жудаям кўп жойларда гапирилганди. Гувоҳлик беришларича , қатор савдо дўконлари яхшигина талофот кўрган бир вақтда , уларнинг марказида жойлашган бир дўкончага ҳеч зарар етмабди. Бу ҳодисотдан ҳайрон бўлган инсонлар дўкон эгасидан буни сабабини сўрашибди. Дўкон эгасининг жавоби қуйидагича бўлибди:
- Мен дўконимни Яратган Эгамнинг ҳимоясига топширганман ва ҳар доим ҳотиржам бўлганман.
Савол берувчиларнинг ҳайрон бўлганлигини кўрган дўкондор изоҳ берибди:
- Мен нисобига етган молимнинг закотини мунтазам адо этганман.

Хулоса ўрнида бир жойда ўқиган дуони келтирмоқчи эдим . Бойликни чиройли тарзда сўраш дуоси :
"Аллоҳим, мени закот берувчи бойлардан қилгин !"

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Men kechirdim.......
Sen ham kechir.......😔

✍Xazonrezgi
🎙Ra'no Tajibayevna

Kanalga ulanish 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Ассалому алайкум.

Бугун мен учун ўзгача қадрли бўлган адиба, моҳир сценарист, ижод оламида менга кўп тарафлама  устозлик қилган    Наргизахон Усанбоева (
/channel/usanboyeva) нинг таваллуд топган кунлари.
      Фурсатдан яойдаланиб Наргизахонга узоқ умр,  сиҳат-саломатлик,  оилавий ҳотиржммлик тилайман. 
Дилингиздаги жамики тилакларингиз амалга ошсин. Яна узоқ йиллар кўнглингиз каби самимий,  юрагингиз каби тоза ижод намуналарини бизга тақдим этиб чарчаманг.

Сизни яхши кўрамиз ☺️

Эҳтиром ила Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)


🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Dugooon menda erroziya bor ekan 😢

Buning ustiga erim bilan munosabatlarim ham sovigan nima qilishga boshim qotgan😔

Eh dugoshjonim doim aytaman oʻzinga qara deb ana oqibati shudaa
Yaxshisi sen trener @Trener_Indira
Dan konsultatsiya ol mutlaqo tekinga
👩‍❤️‍👩5000 mindan oshiq oilali ayollarni hayoti yaxshilanishiga yordam bergan.

👩‍⚕Bundan tashqari genekologik, maslahat psixologik, malumotlar va ayollarning soligʻi uchun barcha malumotlarni shu yerdan topasan👇

/channel/+UOd8RMrqYPc4NDli
/channel/+UOd8RMrqYPc4NDli

Man oʻzimham 2 yildan beri kuzatib maslahatlariga kirib mazza qilib baxtli ayollar davrasida yashayabmanda 🥰

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢

2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи билан, бир аёл келган. Она шифокорларга, боланинг ўлганига ишона олмаслигига ва унинг танаси билан яшашга қарор қилганини айтди. Сўнг, шифокорлар, ўлган боланинг танасини ДНК тестидан ўтказишга қарор қилишди ва ўтказишди. Натижани кўришгач, шокка тушиб қолишти. Гап шундаки, ўлган бола…Давоми👇🏻👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

    1945 йил 12 июль.
 
    Кунда хушхабар эшитишга одатланиб қолган Фаровон турмуш қишлоғи аҳолиси тонгни янги яхши хабар билан қарши олдилар:
- Юқори кўчалик Баҳри доянинг ўғли Самандар фронтдан тўрт мучаси соғ, буст-бутун қайтиб келибди.
Пешинга яқин яхши хабарлар сони яна биттага кўпайди:
- Абдужаббор урушдан қайтибди!
Раҳима хола хушхабарни бригадир Ортиқалининг ерида ўртаки сабзи ўтоқ қилаётган жойида эшитди.
- Болааам! -хушхабарнинг ҳаяжонидан ўрнидан шитоб билан турган Раҳима хола жўяк ичида мункиб кетди. Аммо ўз ҳолига парво қилмай яна олдинга талпинди. Раҳима хола ва у билан бирга ишлаётганлар баб-бараварига кенг дала ва қишлоққа олиб борувчи йўлни ажратиб турган катта ариқ томон отилдилар. Улар асосий йўлга яқинлашган вақтда йўлнинг у бошида Абдужаббор кўринди. Абдужаббор елкасидаги қопчиғини ерга ташлаганча шаҳд билан югура бошлади.

- Ойиии...

- Болааам...

Раҳима холанинг тиззаларидан мадор қочган, айни дамда сал аввалги шижоатидан асар ҳам қолмай бир қадам ташлашга-да мажоли қолмай турган ерида дағ-дағ қалтирар эди...

- Болааам...- бемадор қўлларини Абдужаббор томон чўзди онаизор.
- Ойиии...
Абдужаббор онасини кенг қучоғига олди. Ўтган йиллар давомида ғам-аламлар таъсирида муштдек бўлиб қолган Раҳима хола ўғлининг басавлат қучоғига сингиб кетди...

Шу кун кечгача ва эртаси кун бўйи Абдужабборларнинг уйидан одам оёғи узилмади. Отасининг вафотидан хабар топган Абдужаббор эртаси куни тонг сахардагина мозор бошига чиқиб қуръон тиловат қилиб келди.
Шу бўйи яна уни йўқлаб келгувлар ва уларнинг саволлари тўхтамади:
- Қаерларда жанг қилдинг?
- Нечта немис ўлдирдинг?
- Нега икки йил дом-дарагинг бўлмади?
- Яккатут маҳалласидаги Сотволдини кўрганинг йўқми?
- Немис тилини анча тушуниб қолгандирсан?
- Энди шаҳарга кетиб онангни ёлғизлатиб қўйма, бечорани шунча кўрган-кечиргани етар...
- Раҳматли амакингни ўғли Муҳаммаджон бирам дилкаш, суҳсурдек йигит эди-я, ота-бола ҳар икковларини жойлари жаннатдан бўлсин. Бечоралар қайси шаҳарда ҳоки тупроқ бўлиб қолиб кетдилар экан?!
- Яхшики, Сабоҳат ойингни бахтига бир қўлсиз бўлса ҳам Абдулатиф омон қайтди.
Абдужаббор қишлоқдошларининг барча саволларига оғринмай батафсил жавоб қайтарар, "Икки йил нима учун домдараксиз кетдинг?" деган саволга "Маҳсус топшириқ билан Беларуссия партизанлари сафида жанг қилдим" дея жавоб бериб қўя қоларди.
Абдужаббор асирга тушгани, ўлим лагери Освенцим, у ерда кўрган кечирганлари ҳақида қишлоқларига гапиришни ҳоҳламади. Зеро у ердаги воқеаларни эслашни Абдужабборни ўзи ҳам истамас, қишлоқдошларини инсон ақлига сиғмайдиган, киши шуури ҳазм қила олмайдиган ҳикоялари билан дилларини поралашни ўзига эп кўрмас эди.

📌
@xazon_rezgi /148

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум Гулбахор опа. Мен илк асарингизни укидим. Жуда тасирландим. Ва хар куни интизорлик билан кутаман. Опа асарни ёзилиши хакида хам гапириб утсангиз илтимос. Балки бу тарихни сизга якинлариз гапириб берганми шу хакда хам айтиб утсангиз. Аллох сиздан рози булсин. Укувчиларни уйлашга, фикрлашга ундовчи асарларни купини ёзишингизга тилакдошмиз. Доимо сог саломат булиб юрин.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Иш куни оғир бўлди. “Мактабда ишлаш ҳар кимга ҳам эмасда”. Йўл-йўлакай ўз ўзига гапириб келаркан, уйда кутиб турган рўзғор ишларини ўйлаб юраги сиқилди.
“Ойим келдилар!” Чопқиллаб пешвоз чиққан ўглини нари сураркан, ивирсиб ётган уй гўё тобора кичрайиб уни бўғаётгандай нафаси қайтди.
— Аҳмоқ! Лоақал еган овқатининг идишини тозалаб қўйса бўлади-ку! Ғазабини ютолмай айтиб юборган гапини эшитган ўғлига юзланиб, сохта табассум билан:
— Азизбек ўғлим, мактабингга яхши бориб келдингми? Нечта беш олдинг? — деди.
— Ҳеч қанча! — қўрслик билан қайтарилган жавобдан сергак тортди.
— Ақлли болалар ойисига шундай жавоб қайтарадими, ўғлим? — деди ўзини зўрға босиб.
— Мен дадамнинг ўғлиман-ку, ойи?! — деди юзи тундлашган ўғли ошхонада куймаланаётган отаси томон кетиб бораркан.

Аллома Ҳакимова

@xazon_rezgi

Читать полностью…
Подписаться на канал