xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

Тонг ёришар вақти ҳовли этагига ўтиб юз-қўлини чайиб қайтаётган Қумрихоннинг қулоғига ўғли ва келинининг хонасидан келаётган ингроқ овози чалиниб юрагига ўт илашди.
У хонага яқинлашган сари ингроқ овози бир тиниб, бир кучайиб Қумрихонни янада ўтини ёрди. Овоз Барнога тегишли эди.
- Барно... Барно...- қўрқа-писа овоз берди Қумрихон,- келин, тобингиз бўлмаяптими?!
- Иииммм, - базўр инграган овоз эшитилди ичкаридан,- ҳозир ўлиб қоламааан...
- Воой менгина ўлай, - пастаккина зинадан қоқила-суқила ичкарига отилди Қумрихон,- сизга нима бўлди, келин?
Барно шундоққина кираверишдаги кавшандоз устида ғужанак бўлиб ётган экан. Қумрихон кира сола келинини ёнига чўкка тушди. У келинини қўли билан аста туртди:
- Барно кўзингизни очинг!
Барно жавоб ўрнига аранг ингради:
- Иииммм...
Келинини ўнгламоқчи бўлган Қумрихоннинг қўлига иссиқ ва шилимшиқ алланима ёпишди. Дастлаб бу нарсанинг нималигига тушунмаган Қумрихон тез орада келинининг лаҳта-лаҳта қора қонига беланиб ётганини фаҳмлади.
- Ё худойим, бу нимаси энди? - даҳшат билан шивирлади Қумрихон, - бу келинга нима бўлган ўзи!?
Қумрихон ўрнидан чаққонлик билан туриб ярим очиқ эшикни иккала табақасини кенг қилиб очиб юборди. Отган тонг Қумрихонга Барнонинг кўйлаги далва-далва бўлиб йиртилгани, очиқ бўйни ва елкалари қонталаш моматалоқ бўлиб кетгани, у ер, бу ерида тиш изларини кўрсатиб қўйиб эсхонасини чиқариб юборди.
"Ҳаким... Ҳаким қаерда? - ўғли ёдига тушиб бирдан даҳшатга тушди Қумрихон,- хотини бу аҳволда, болам қаерда экан?"- талвасага тушганча келинини айланиб ўтиб ичкарига шошилди аёл. Ичкарига киргач эса...
Ағдар-тўртар бўлиб кетган ётоқхонанинг ўртасидаги ўринда Ҳаким ҳеч бир кийимсиз шармандалик бир аҳволда тош қотиб ухлаб ётарди.
Қумрихон тез орада келинини бу аҳволга солган ўғли эканлигини фаҳмлаб даҳшатдан тили тутилди:
- Вооой шўрииим!? - беихтиёр юзини тирноқлади у,- бу нима қилганинг, ҳайвон!? Қиз шўрликни ебсан-у, тўнғиз?!
Қумрихон ўғлининг бу аҳволида бировни ёрдамга чақиролмаслигини тушуниб тезда уни кийинтириш пайига тушди. У титраб-қақшаб, минг бир номусларга ўлиб наҳс босиб ётган ўғлини кийинтирар экан, ҳамон кайфи тароқ бўлган Ҳаким соғ оёғи билан уни кўкрагига зарб ила тепиб қолди.
- Ииииҳҳҳ...- нафаси қайтганча кўксини чангаллаб тиззалаб қолди Қумрихон,- бу нима қилганинг, худобехабар!? Икки дунёинг куйиб кетади-ю?
Оғриқ зарбидан Қумрихоннинг кўз ўнги қоп-қоронғи бўлиб тиниб ке тди.

📌@xazon_rezgi /131

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎧Yangi qulayliklar bilan tanishing!

— Endi Instagram'dan postlaringizni yanada chiroyli va tartibli yuklab oling! Bot bir nechta surat va videolarni birlashtirib taqdim etadi.

— Ushbu imkoniyat nafaqat Instagram, balki TikTok uchun ham mavjud! TikTok'dan yuklangan media videoda foydalanilgan audiosi bilan birga yuklanadi.

🆕 Endi bot Threads platformasidan ham yuklay oladi!

Botdan foydalanib ko'ring! 🔥👉 @navo_tinglabot

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR

🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:

- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂

💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+IlcOo1o4hXc1Njgy
/channel/+IlcOo1o4hXc1Njgy

Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️#хайрли_тонг

Aссалому алайкум.
Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tekinga salatlar o’rgatadigan kanal 🥒🥗🥬😍

((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari

👆👆👆👆👆👆
Tekinga Pishiriqlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlar


🇺🇿Har xil mazali Salatlar shu kanalda joylangan✅

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳🔳🔳

- Мен бир нарсага тушунмаяпман,- деди орадан бир хафта ўтгач Абдужаббор Аленага тушлик вақти шивирлаганча,- нима учун санитарларни кийиниш хонасида мен учун ҳар сафар ўлчамимдан бир нечв баробар катта кийимларни танлаб кийдираяпсан? Яна юзимни ҳамиша ниқоб билан тўсишга ҳаракат қилганинг қилган? Бу ерда бир гап борлигини кўнглим сезиб турибди?
- Саволингга кечаси камерада жавоб бераман,- деди Аленв гапни калта қилиб,- ҳозир эса чалғимай тезроқ тушлик қил. Тушликдан сўнг ишимиз кўп. Ўн саккизинчи бўлма ўликлар билан тўлиб кетибди. Кечгача у ерни бўшатиб, тозалаб қўйишимиз керак.
Абдужаббор Аленага яхши деган маънода бош ирғади.
Кечга яқин жисмоний ишдан ҳам кўра руҳий зиқликдан ҳолдан тойган Абдужаббор камерага қайтганда кечки овқатни ейишга ҳам иштаҳаси бўлмади.
- Ўзингни зўрлаб бўлса-да у, бу нарса еб ол,- йигитни овқатланишга зўрлади Алена, -йўқса ҳолдан тойиб қоласан. Бу эса... Ўзинг яхши билганинг каби ўз тақдирингга ўлим ҳукмини бичиш дегани.
- Бир вақтлар раҳматли бобом "Қачонки инсон қабрда ётган марҳумларга ҳавас қилса оҳир замоннинг бўлгани шу" дердилар. Тўғрисини айтсам...
- Яна бошладингми? -зардаси қайнади Аленанинг,- ўлишни истаяпман демоқчимисан!? Билиб қўй! Бугун куйдиришга юборилган юзлаб одамлар бундай демаган бўлардилар. Кўриб турибсан, тажриба учун айнан соғлом одамлар танлаб олинганини. Сенингча улар яшашга ҳақли эмасмидилар? Билишимча айнан улар учун ўзингни айбдор ҳисоблаяпсан. Гўёки, улар ўлиб сен ҳамон тирик юрганинг учун виждонинг қийналиб кетаётганиги ҳам яхши ҳис қилиб турибман. Сабаби бу туйғулар менинг ҳам бошимдан ўтган.
Сенга бир маслаҳат айтайми? Яна шундай марҳумлар сонини кўпайтирмаслик учун, кимгадир яшашга имкон яратиш учун ҳам яшаб қолишга жон-жаҳдинг билан кураш. Сенингча биз бу ерда қўл қовуштириб ўтирибмизми? Қанчадан қанча маҳбусларни майиб бўлсада ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Аста-секин сен ҳам баридан хабардор бўласан,- Алена Абдужабборнинг кафтига меҳр билан кафт қўйди,- илтимос, руҳингни чўктирма. Ундан кўра овқатни битта қолдирмай оҳиригача е!
Абдужаббор Аленага эътироз билдирмай овқатланишга тутинди.
- Ҳа айтганча?! - деди Алена Абдужабборга синчковлик билан тикилиб,- боя менга бир савол бергандинг. Нима учун сени рўдапо кийинишга мажбур қилишим ва юзингни иложи борича ўраб юришингни тайинлашим ҳусусида.

📌@xazon_rezgi /129

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

Бугун Ҳакимнинг жазаваси қўзиб кетди. У Марварид билан эртага кўришишга ваъдалашганди. Бироқ кутилмаганда нияти айниди. Марвармдни бугун кўргиси келиб қолди.
Бунга тушлик вақтидан ошганда колхоз омборининг қоровули Бунёд тоғанинг тайёрлаган бир товоқ сергўшт қилиб димланган қовурдоғи ва у билан бирга захар маҳрига отиб олган мусалласи сабаб бўлди. Гарчи таом тантиларча тайёрланган бўлса-да, ундан олдин оч қоринга ичилган мусаллас ўз ишини кўрсатмай қолмаганди. Ҳаким Бунёд тоға билан то кун ботарга қадар отамлашди. У бекорга вақтни чўзмаганди. Ҳаким шом қоронғусида Марваридникига тутзор тврафдан пусиб бориб кўнглини обдон хушлашни ният қилганди. Бахтига колхоз омбори билан Марваридларнинг уйи орасидаги масофа айтарли катта эмасди.
Ҳаким режа қилгандек Марвариднинг уйига пастки ҳовли тарафдан кун ботгандан сўнг кириб борди.
Кун бўйи куймаланадиган Марвариднинг қайнонаси эрта уйқуга кетишини яхши билган Ҳаким тап тортмай келинчакнинг хонасига йўл олди. У даҳлиздаги эшикдан ичкарига сассиз қадам босган ҳам эди-ки, ётоқхонадан эшитилган бўғиқ овоздаги шивирлашлар йўлида таққа тўхтаб сергак тортишга мажбур қилди.

-Оббо, бўлди-да энди, нечча марта такрорлашим керак, сизга? - ноз аралаш зорланарди Марварид,- ўша гўрсўҳта билан орамизда ҳеч гап йўқ! Ҳа! Минг марта такрорлашим керакми энди? Сиз турганда келиб, келиб куним ўша "ҳайвон" га қолибдими? Қуруқ шақур-шуқур суяк бўлса? Кундуз куни ҳеч тикилиб қараганмисиз мундоқ? Қачон қараса лаби бичилиб, сўлакайи оқиб ётади?
- Орамизда ҳеч гап йўқ дейсан-у, Ҳакимнинг лаблари бичилганигача ёддан биласан!? Билиб қўй! Рашким ёмон мени! Ундан кейин ит теккан товоқдан овқат емайман. Ирганаман!
Ҳакимнинг бошига гупиллаб қон қуюлди. У қўллари мушт бўлиб тугилганча овоз эгасини танишга ҳаракат қиларди
- Йўлдош акажооон! - янада суюлиб нозланди Марварид, - ўзингизни кимга тенглаштиряпсииииз? Ундан кейин-чи, мен ҳам ит теккан товоқ эмас, ҳар чертганда "жаранг, жаранг" овоз чиқарувчи тоза чинниман! Агар гапларимга ишонмаётган бўлсангиз, марҳамат! Юрагимни эзавермасдан шартта ташланг-у, кетинг!
-Бўлди, бўлди, асалим! Жаҳлинг бурнингни учида туради-я? Нима қилай, сени яхши кўраман-да!? Яхши кўрганимдан кейин шунақа рашк қиламан.

Ҳаким овоз эгасини энди "таниганди". Ёши ўттизларни қоралаб қолган Йўлдош уруш бошланиши билан фронтга кетган, бу йил баҳорда елкасидан қаттиқ яраланиб ортига қайтиб келган эди.
- Мен сизни хотинчангиздан рашк қилсам ҳам тишимни тишимга қўйиб чидаб ўтирибман-ку?! - Марвариднинг овози гинали эшитилди

📌@xazon_rezgi /127

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН🔥

💰Хурматли аёллар уйдан чиқмаган ҳолда пул топишни хохлесизми
Менижирликка ишга таклиф этаман
🎉 Чет эл саёҳатлари
🎉 уй мошина энди орзу эмас
💸 Бир ойда 5.. 10.. 20.. 30..милён  даромад керакми ёки ўз харакатиз билан янада юқори даромад?

📱Сотув ҚИЛМАСДАН телефон орқали қонуний ишлашни хохлесизми?
❗️❗️🎁🎁Текинга совга олишга  нима дейсиз?
Асосийси стаж кетади
‼️‼️Ҳамма аёллар учун тўғри келади
💵📲💰💎Хозир интернет асри бундан сиз фоядаланинг уйдан чиқмей пул  топинг.

MUROJAT UCHUN !!!!

/channel/+ocBnFZ71CMUwYjIy
/channel/+ocBnFZ71CMUwYjIy /channel/+ocBnFZ71CMUwYjIy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кекса отахон ҳар куни маҳалладаги бир болакайнинг яланг оёқ, резина тўп билан футбол ўйнаётганига кўзи тушарди. Бир куни дўконга бориб пойабзал олди ва болага тутқазди:
— Буни кийиб ол, болажоним, сенга деб олдим.
Болажон қувончдан қийқириб юборди ва шу заҳоти пойабзални кийиб олди. Сўнг соч-соқоли оппоқ бобога ҳайрат билан тикилиб:
— Сиз Аллоҳмисиз? — дея сўради. Кекса кишининг қўл-оёғи қалтираб, лабини тишлади ва:
— Астағфируллоҳ, болам, ундай демагин.

Қўл-оёқчалари кир, қалби дунёдаги энг тоза нарсадан ҳам покиза болакай яна ҳайрат тўла нигоҳларини бобога қадади:
— Унда сиз Аллоҳнинг дўсти экансиз-да! Чунки мен кеча тунда Аллоҳга пойабзалим йўқлигини айтгандим, менга пойабзал юборгин, дея йиғлагандим...

Отахон кўз ёшларини кўрсатмаслик учун болани бағрига босди...

Дарҳақиқат, ҳаётимизга яхшиликлар Аллоҳнинг суйган бандаларидан келар эканда? Биз ҳам яхшилик илинжида буни илиндик. Сиз ҳам шерик бўлинг...

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат

БЕБАҲО МУЛК (ҳаётий ҳикоя).

Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади .

- Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг. 
Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди.
Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган. 

- Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил.

Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди. 

- Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди. 

- Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди. 

- Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил.

- Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз.
Келин халатининг чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди...

Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди.
Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди...

Эртаси куни ...

Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди.
Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди. 
Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади.
... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади:
- Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим. 
Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди .
- Олиб чиқ, Нодир.
Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди. 
- Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди. 
Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.

​​

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

99% odamlar bu misolni hal qila olmaydi.

Siz bu misolni yecha oldingizmi?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тун

Агар тун бўлмаса эди,
Биз кунни севмас эдик.
Агар дард бўлмаса эди ,
Бахтнинг қадрига етмас эдик...

Хайрли тун , яхшилар ...
Эртагача ...


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Фарзанд деганлари ичингдан тушган иссиқ илон экан. Қумрихон ҳам ҳарчанд дили оғримасин, ўғлининг қилмишларидан юраги эзилиб ўртанмасин барибир фарзандидан воз кеча олармиди!? Она ҳар қандай вазиятда ҳам- она. Фарзандини оқлашга ҳар қандай вазиятдаям важ, корсон топа олади.
Қумрихон ҳам айни дамда Ҳакимнинг келини ва ўзига нисбатан қилган қилиқларини урушга боролмай тенгқурларидан ажралиб ҳамда бир умрга майиб-мажруҳ бўлиб қолганининг аламига йўйди.
У оғир-оғир нафас олганча, оғриқ зарбига базўр чидаб ишини оҳиригача етказди, яъни ўғлини батамом кийинтириб қўйди. Сўнгра ташқарига йўл олиб Ҳайдаралини уйғотди ва Баҳри дояни айтиб келишга жўнатди.
-Тезда Баҳри холани олиб кел! Нима гап деб сўраса "Билмайман, онам чақиряптилар" дегин.
Ҳайдарали уйқули кўзлари билан ҳакиқатдан ҳам ҳеч нарсани тушунмасдан икки кўча наридаги доя холаникига йўл олди.
Баҳри доя етиб келгунча Қумрихон даҳлизга икки қават кўрпача тўшаб беҳуш бўлиб ётган Барнони у ерга судраб ётқазди. Ўғлини кийинтирган каби амал-тақал қилиб келинини ҳам кийинтирган бўлди.Бу ишларни бажариб бўлгунча Қумрихоннинг бўлари бўлди.Энди кўкрагидаги оғриқнинг ёнига белидаги симиллаган, кўнглини қаттиқ беҳузур қилиб юбораётгани қўшилди. Шунга қарамай Қумрихон энди хонадаги қон юқиларни артиб тозаламоқчи бўлган ҳам эдики, Баҳри доя халлослаганча Ҳайдаралини ёнига солганча келиб қолди.
Баҳри доя отмиш ёшлардаги фаросатли ва хушёр аёл эди. У хонага кириб атрофга бир қур назар ташлади-ю, салом берган Қумрихонга тезда самовар
қуйиб сув қайнатишни буюрди.
Қумрихон эшик орқали самовар қайнатишни кичик ўғлига буюриб ўзи келинини синчиклаб текшираётган доянинг ёнига тиззалади.
- Боласи нобуд бўлибди, йўлдоши кўчганга ўхшайди- гапни калта қилди Баҳри доя,- тез тоза чойшаб олиб келинг.
Қумрихон талмовсираб ўрнидан туриб доянинг айтганини ҳозир қилди.

- Сувни ҳам тезлаштиринг. Бола қовуққа тиқилиб ётибди. Зудлик билан туғдириб олмасак
бўлмайди. Ичида қон кетиб ивиб қолган бўлиши мумкин. Бунинг асорати оғир бўлади.
Баҳри доя чаққонлик билан чойшабни шарт- шурт йиртиб тўрт бўлакка бўлди-ю, Барнонинг оёқ тарафига ўтиб куймалана бошлади.
- Сиз сувни тезлатинг! - деди у Қумрихонга қарамай, - сув қайнаган бўлса жомга силароқ солиб тезроқ илитиб келинг. Келинингиз кўп дард чеккан кўринади, оғриқ сезмай қўйибди, ҳомила нобуд бўлса ҳам шунақа бўлади.

📌@xazon_rezgi / 132

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор бўғзидаги овқатни базўр ютганча Аленанинг оғзига илҳақ тикилди.

- Хуллас, ҳозирги сўзларим учун сендан олдиндан узр сўрайман,- оғир хўрсинди Алена, -гап шундаки...
Гап шундаки кўриб турганингдек ҳар биримизнинг ишимизни кузатиб турувчи эркак ва аёл назоратчилар, яъни ауфзееринлар мавжуд. Шу вақтгача сен уларнинг бир қанчасини таниб ҳам улгурдинг. Аммо улар орасида эҳтиёт бўлишинг лозим бўлган, бироқ ҳали дуч келмаган бир назоратчи бор. Унинг исми Ирма.Тўлиғича айтсак Ирма Грезе. Ёши ўн тўққизда бўлиши керак у алвастининг. Унга учинчи Рейх офицерлари унинг бениҳоя гўзаллиги учун "Освенцим гўзали" дея хушомад қилашади. Маҳбуслар учун эса у нақд урғочи шайтоннинг ўзгинаси. Мен эса Ирмани Йозеф Менгеленинг аёл варианти деб атаган бўлардим. Хуллас маҳбусларни хорлаш ва таҳқирлашда унинг олдига тушадигани йўқ. Эркак-у аёлларни баданини пичоқ билан тиликлаш, ёғоч устунга бирйўла қўл ва оёғидан михлаш, турли хил усулларда осиб ўлдириш, тириклайин терисини шилдириш, ўша терилардан сумка ва турли анжомлар тайёрлатиб фойдаланиш...
Бу каби ишлар Ирма Грезе учун шунчаки эрмак, денгиздан бир томчи. Энг ёмони нима биласанми? Энг ёмони эса Ирманинг ўта шаҳватпараст аёл эканлигида. Бу фанда қандай аталади билмадим-у, бироқ Ирма ҳеч қачон бирон киши билан жинсий муносабатга киришиб... Узр...- юзини четга бурди Алена,- хуллас у ҳеч қачон бундай муносабатлардан қониқиш ҳис қилмайди. У ҳатто бир кечада бир неча эркакни қабул қилса ҳам ҳеч биридан муроди хосил бўлмайди. Ўз сафдошлари майли. Ирма учун улар бир аўнгилхуши. Аслида Ирма ўзига жуфтни асосан маҳбус эркаклар ва баъзи ҳолларда маҳбуса аёллар орасидан танлаб олади. Лагерга келган келишган, сарвқомат, хушсурат маҳбус ва маҳбусалар бор-ки, бари Ирманинг "бир кечалик меҳмони"га айланади. Эртаси куни эса улар тонг сахарлаб газ камерасига равона қилинади.
- Астағфируллоҳ,-Абдужаббор отаси Абдуқаюм ака қаттиқ ҳайратга учраганда кўп бора такрорлайдиган иборани беихтиёр қайтарди,- аёллар билан ҳам дейсанми!? Ё мен нотўғри эшитдимми?
-Йўқ! Сира нотўғри эшитганинг йўқ! Ирма ҳам эркак, ҳам аёллар билан бирдек жинсий муносабат ўрнатиб кетаверадиган даҳшатли аёл.
- Тавба... Маҳлуқ дегин?!
- Ҳмм... Менинг бувим бир вақтлар шу ҳақда айтиб бергандилар. Жуда камдан кам аёлларда бачадон тескари жойлашар экан. Бундай аёллар ўз ҳиссиётларнини асло жилрвлай олмас эканлар. Улар тинимсиз ўзларига жинсий,тарафдан жуфт қидирар, у жуфт ҳоҳ эркак, ҳоҳ аёл бўлсин талаби қонмагач , жазавага тушиб қутириб кетар экан. Бувим у аёлларни "қутирган бачадонли (бешенная матка) аёллар" деб атагандилар.
Сўнгги икки ой ичида тўққиз нафар санитар Ирманинг "шарофати билан" бу ёруғ дунё билан видолашди. Бу санитарлар бўйича қилинган ҳисоб холос. Қолган жабрдийдаларнинг сонини Ирманинг ўзиям биилмаса керак.
Мен эса сени кўзга ташланмайдиган қилиб кийинтириб Ирмадан шу йўл билан асраётганимни энди тушунгандирсан?
Абдужаббор чуқур тин олди:
- Раҳмат сенга, Алена... Билмадим бу яхшилигингни қандай қайтарарканман? Қайтара олармиканман ўзи?! Буни ҳам билмайман.
- Яхшилигимга жавоб қайтармоқчимисан? - Абдужабборга ҳазин тикилди Алена,- унда менинг учун ўзингни асра. Тушунарлими, кўк кўзим?!
- Бу иш анчайин қийин... Аммо ҳаракат қиламан, .- Абдужаббор шундай деб дастурхонга ишора қилди,- кел шуларни тугатайлик...

📌@xazon_rezgi /130

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Капалакка айланган ДAДAМ

Ўтаверар тўхтамай замон, Гапларини соғинсам ёмон.
Кўнгил сўраб кептурар ҳамон, Капалакка айланган ДAДAМ...

Муаллиф: ноъмалум
Ижрода: Лочинбек Эркинзода

Каналга уланиш 👇 :

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Дадаси, тахоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
- Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
- Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
- Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
- Дадаси, тушлик қилиб олинг.
- Дадаси, кеч қолмай келинг.
- Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
- Дадаси, чарчамадингизми.

Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.

- Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
- Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
- Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
- Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
- Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
- Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
- Онаси, узр, кел ярашайлик.
- Онаси, қанақа кўйлак оберай?
- Онаси, мени дуо қил.

Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изхорлари.

Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин...

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Ким билан пана пасқамда иш битириб юрибсан, жувонмарг?
Қизини аямай тарсаки билан сийларди. Хуршид ҳам ўзини зўрға босиб турарди. Тез ёрдам ходимларини кузатиб киргач онаси синглисини аямай ураётганига гувоҳи бўлди.
-Юзимни ерга қаратдинг ифлос. Менга ҳозироқ кимлигини айтасан. Ким билан ўйнашдинг гапир?
Ҳилола юзларини қўли билан ёпиб ўтириб олганди.
-Ҳозир ўлдираман буни.
Хуршид қўлида пичоқ билан пайдо бўлди...
/channel/shamsinurijodi
/channel/shamsinurijodi
Давоми 👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен севган шеър қўшиқ бўлибди.

Шеър муаллифи : қадрдон укамиз Камронбек Исмоилов.

💦Ёмғир бўлсам керак аслида...

🎤 Сардор Мамадалиев



Оқшомингиз осуда ўтсин...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Оббо, яна бошладингми? - Йўлдошнинг овози зардали эшитилди, -хотиним бошқа масала. Сен эса бошқа! - зум ўтмай эркакнинг овози мулойимлашди,- Марваридим ўзимнинг, жаҳл қилиш сенга бирам ярашади-ки?! Бурничангни учида турган жаҳлчаларингдан сенинг! Кел бағримга!
Ҳаким бу ерда ортиқ қолгиси келмади. У даставал хаёлига келган биринчи фикр- ҳар иккисининг ҳам устига бостириб кириб шарманда қилиш режасидан ҳам тезда воз кечди. Бу ҳолда у нафақат бу икки беҳаё, балки ўзи ҳам шарманда-ю шармисорлик деб аталмиш "насиба"дан бебаҳра қолмаслигини тўлиқ англаб етганди. Буларнинг бари Ҳакимнинг ғазабини баттар алангалатиб юборганди. У базўр тишини тишига қўйиб ич-ичидан ғижиниб сўкинганча Марвариднинг уйини тарк этди. Йўл-йўлакай яна колхоз омборига бош суқиб, боя Бунёд тоға ўчоқбошининг орқасига беркитиб қўйган мусалласнинг қолганини ҳам нафсига уриб олган Ҳаким уйигаалла-паллада кириб келди.Бу вақтга қадар олди одамлар бир уйқуни уриб олган эдилар.
Бахтга қарши уни бугун ҳеч ким кутиб олмади. Гандираклаб ой нури тушиб турган ётоқхонага кириб борган Ҳаким ўринда муштдек бўлиб ухлаб ётган Барнонинг тепасига бориб серрайиб туриб қолди:
"Аёл зотининг ҳаммаси бир гўр! - кайф устида ғижинганча ўйланди у,- иши тушса "акажооон" иси- биз! Орқамиздан эса оғзини тўлдириб бемалол "ҳайвон" дея номимизни булғалайди. Субут деган нарса йўқ буларда! Биттаси анави Марварид! Уч кун олдин тонггача "Ягонамсиз!" дея нозланиб ишва-ю карашма қилиб чиққанди. Бугун эса... Ҳе, онангни...!
Биттаси манави ойимча! Шу кунгача бирор марта эр ўрнида кўргани йўқ. Буям илк тунимизда ҳайвондан олиб ҳайвонга солганди. Мен бўлсам, шу вақтгача унга қайтиб қўлимни теккизганим йўқ. Менга бола туғиб бераркан деб бошимга чиқарвордим ўзиям. Етар шунча талтайгани. Энди буни қош-қовоғига қараб ўтирадиган анойи йўқ! Марҳамат қилиб хотинлик вазифаларини бажариб қўйсинлар бу ёғига!"
Ҳаким кўп ўйланиб ўтирмай уйқу оғушига ғарқ бўлган Барнонинг ёнига гурсиллаб ўзини ташлади...
Чўчиб уйғониб кетган ва ҳеч нарсага тушунмай довдираб қолган Барно кўп ўтмай жон-жаҳди билан Ҳакимга қаршилик қилишга киришди. Бироқ ҳомиладорликдан заифлашиб қувватсизланиб қолган жувон кайф устида ўзини идора қила олмаётган маст эркакга бас кела олмади...

📌@xazon_rezgi /128

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙋‍♀️ Қизлажонла!

🤦‍♀️ Силаниям ҳар куни нима овқат пиширсам экан? деган савол қийнаб юбордими?

🤷‍♂️ Уйдаги эркаклар бўлса доим "Билмиман"" деб жавоб беришади.

👩‍🍳 Яқинда дугонам тавсияси билан Осон Рецептлар каналига қўшилиб олиб муаммодан қутилдим.

💁‍♀️ Айниқса кундалик учун осон рецептлар жуда кўп экан. Сизга ҳам илиндим. 👇🏻/channel/+sfdDWRpqG28yMDNi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔈🔈30 KUNLIK OZISH KURSI.

❤️Uyimizdagi bor mahsulotlarni iste'mol qilgan xolda vazn yo'qotish

💛Doimiy NAZORAT va savolingizga javob olish imkoniyati

💛QABZIYAT muammosidan xalos bo'lasiz

💛Organizmdan ortiqcha yog'larni eritish sirlari

♥️ 1 OYDA 6 KGDAN 10 KG GACHA OZISH IMKONI

Kanalga kirish
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/stop_semizlik1313
/channel/stop_semizlik1313
/channel/stop_semizlik1313

Murojaat  uchun 👇👇👇
✍️ @ZarinaMusayeva89

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👩‍🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩‍🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩‍🦰
—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩‍🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈

👩‍🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌦🌧 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR

🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:

- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂

💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+P2HX-xd6nHg1NjMy
/channel/+P2HX-xd6nHg1NjMy


Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор Алена билан бирга нонуштага қадар ўн беш нафар бемор болани кўриб, жарроҳлик амалиётидан қолган яраларига малҳам қўйиб боғлаб чиқишди. Иккинчи палатада атайдан танасига сил касали юқтирилиб, тажриба ўтказилаётган қизча оламдан ўтибди. Уни чойшабига ўраб коридорнинг охирги хонасига топшириб келишди.
- Қизалоққа ичирган таблеткаларим фойда бермади,- чуқур оҳ тортди Алена,- икки кундан буён балғами қон аралаш кўчаётганди.
Алена Абдужабборни санитарлар хонаси орқали кичикроқ хонага олиб ўтди. Бу ер санитарлар учун ошхона вазифасини ўтар экан.
Алена билан бирга юриб кўрганларидан Абдужабборнинг иштаҳаси ғиппа бўғилган эди. У ҳатто қанд солинган қайноқ чойга ҳам қарагиси келмас эди.
- Менга қара! - деди Алена йигитга қатъият билан тикилиб,- ҳозир сенга бир гап айтаман. Яхшилаб эшит ва ёдингда сақлаб қол: "Эркак эркак бўлиб яратилгани учун ҳам эркак бўлишга мажбур!"
Энди эса яхшилаб нонушта қилиб ол. Нонуштадан сўнг катталар бўлимида хизмат кўрсатамиз.
Катталар бўлимидаги аҳвол болаларникидан қолишмас экан.
Бу ерда ҳам атайлаб турли вирус ва инфекциялар юқтирилганлар, кўнгил хуши учун қўл, оёқ ёки танасининг айрим ички аъзолари кесилганлар, айрим турдаги дорилар синовини танасида синаб кўрилаётганлар, қўйинг-ки, инсон кўринишидаги, инсон номидаги икки оёқли жонзоднинг миясига нима хаёл келса, шуни ҳеч иккиланмай турли тажрибада синаб кўрилишга маҳкумлардан тузилган жамоа эди бу жамоа...

Абдужаббор кун бўйи Алена билан бирга ишлади.
Кечга яқин уларни яна бир хонада тунаш учун қолдиришди. Бугун стол устидаги таомлар кечагидан кўра кўпроқ эди. Абдужаббор ўзига ҳам алоҳида тегиш ажратилганини фаҳмлади. Бироқ унинг кечаги каби иштаҳаси йўқ эди.
- Табриклайман, -деди Алена курсига ўтириб кун бўйи юраверганидан шишиб кетган оёқларини қўллари билан уқалар экан столдаги егуликларга ишора қилиб, - сени санитарликка қабул қилишибди. Демак, яхши бола бўлиб юрсанг қачонгачадир танангга скалпель тегмай туради.

Абдужаббор хонадаги ёлғиз кроватга ўнг ёнбошини босиб ётар экан, бутун аъзои бадани қақшаб кетаётганини ҳис қилар эди. Унинг Аленага жавоб қайтаришга ҳам қуввати қолмаганди.

📌@xazon_rezgi /126

Читать полностью…
Подписаться на канал