xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бу ифлос бўлса ўтган хафта саккиз ёшли болакайнинг бир буйрагини ҳеч қандай оғриқ қолдирадиган воситаларсиз шунчаки олиб ташлади. Эшитяпсанми, шунчаки...
Буларда ҳам шундай. Умуман олганда ҳеч бир беморларга анестазия қўлланилмайди бу ерда. Инсонлар, яъни маҳбуслар оддий биоматериал ўрнида кўрилади холос.
- Бу ерда яна неча кун чидай оламан билмадим,- деди Абдужаббор Аленага қараб,- шу ишларни кўра била туриб, манави маразларга шерик бўлишга кўниб яшагандан ўлганим яхши. Яхшиси пайт пойлаб ўша малъунларни бошлиғини бирор йўлини қилиб жонини оламан-у, кейин мениям нима қилишса қилишсин.
- Сен бу ерда биргина Менгеле қўл остида шундай тажрибалар боряпти деб ўйлаяпсанми? - деди Алена кейинги эгизакларга яқинлашар экан надомат билан,- дарахтни шоҳини синдирганинг билан фойдаси йўқ, ўқ илдизи бутун экан у яна ўзини тиклаб олаверади. Шу сабаб бу ҳунрезликларга узил-кесил нуқта қўйиш учун улар устидан ғалаба қозонишимиз лозим.
- Алена, бу жаҳаннамдан бирорта маҳбус қоча олгани ҳақида эшитдингми?
- Қочишга ҳаракат қилганлар ҳақида эшитдим, бироқ бирорта маҳбусни озод бўлгани ҳақида эшитганим йўқ.
- Бу болаларга нима қилган? - сўради кўзлари боғлолиқ эгизакларга яқинлашар экан Абдужаббор
- Менгеле уларнинг кўз рангларини ўзгартирмоқчи бўлиб турли хил препаратлардан укол қилган.
- Ва...
- Ақли жойида бўлган одам яхши билади-ки, кўз гавҳарига инъекция юборган билан унинг ранги ўзгармайди. Яхшики у ифлос инъекцияни фақат битта кўзга юборган. Ана ўша кўз бутунлай кўр бўлиб қолди. Саккиз ёшли Гавриэль ва Михаэлларнинг бахтига бир кўзлари соғ қолган.
- Зора шу билан фалокатлари аригани рост бўлса, - Абдужабборнинг овозида энди умид оҳанглари сезилмай қолганди.
Алена ва Абдужаббор ҳар икки эгизакларнинг кўзларидаги боғламларни алиштиришар экан, кўз косасининг ҳаддан ташқари шишиб ундан йирингга ўхшаш қандайдир қўланса ҳид келаётганини ҳис қилиб юраклари туздек ачиб кетди.
- Ишқилиб бу ўзгариш қоннинг айнишига сабаб бўлмаса бўлгани.
Абдужабборнинг сўзига жавобан Алена қўлқопи тагидан аллақандай таблетка олиб эгизакларнинг оғзига солар экан уларга имо ишора билан ютишни тайинлади.
- Аленааа...
- Тшшш. Жим бўл,- деди Алена,- бу дориларни омбордан аранг ўғирлаб олдим.
- У таблеткалар...
Алена Абдужабборнинг яримта сўзидан тушуниб олди:
- Сульфаниламид бердим буларга. Ренарс билан Эдгарсга ҳам...
- Сен шунчалар довюракмисан, Алена?! - Абдужаббор қизни маҳкам қучиб олгиси келди,-буёғига менга ҳам йўл кўрсат. Нима иш буюрсанг ҳам ўнг қўлинг бўламан.
- Яхши,- деди Алена ортиқча ҳаяжонларсиз, - ишимизда давом этамиз. Бу болалардаги ўзгаришларни беморлик варақасига қайд қилиб бўлганимдан сўнг, кейинги беморларга ўтамиз.

📌@xazon_rezgi /125

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Tarixni chuqurroq oʻrgangan insonlar bilishadi urushda qatnashmagan boʻlishsa ham.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алейкум, Ўткир Ҳошимов раҳматли адибимизнинг Тушда кечган умрлар китобини ўқиганимда Афғонистондаги уруш воқеалари ҳам шундай моҳирона тасвирлаб берилган эди,ман раҳмат айтаман жуда зўр асар бўлган. Ижодингизга Аллоҳ барака берсин!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум бу асар ни укиган укувчи да урушдан узи катнашган инсон тилидан ёзилган деган фикр келишига аник, ман бу орада бобонгиз сузлаб берганлар деб тахмин килганман

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Менинг она томондан бобом урушда катнашганлар, лекин улардан бу хакида сураш, сухбатлашиш насиб килмаган, елкаларидан ук еганлар, курсатингчи дейишга уялардик

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Менинг хам отам урушга борган тинч замонамизда галаба байрамида отамни мактабга чакириб уруш хотираларидан айтиб беради кейин фахрий пионер деб кизил галстук богласа уйда акам икковимиз галстук талашардик отам менга берарди хозир болаларим набираларимга отам айтган нарсаларни айтсам Яна айтинг отангиз нималар килган урушда дейди хозир укияпману немислардан шунчалик нафратланиб кетаяпман одам боласиям шунча разил буладими агар кучук Бир нарсангизни еб куйса шунчалик азоб бермайди одам отам айтарди совукда Днепрдан сузиб утардик кийимларимиздан музлар осилмб коларди дерди Энди ундай кунларни хеч Ким курмасинку Сал совукларга чидолмаймиз бечора оталаримиз бизларни яхши яшашисиз учун нималарга чидаган шу кунларни кадрига етайлик кадрдонлар сизга катта Рахмат Гулбахоржон Кани Энди купрок йошлар хам укиса шундай асарларни хозирги кунларни купрок кадрига етармиди

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен хам хайрон колдим кейин уруш хакидаги китобларни укиб асар га материал тахлаган деган карорга келдим йозишдан чарчаманг Кизим сог булинг

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хурматли Хазонрезги.Рахмат.
Ижодингизга куз тегмасин.
Кани эди асарларингиз
КИТОБхолида булса
Хаммасидан сотиб олган
булардим чункиневара чевараларим хам укишларини хохлардим.
Сог булинг Омон булинг.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мени дадам урушга борган лар 42 45 урушда булган лар жуда кам гапирардилар уруш хак, ида мен кенжа фарзанд эркатой эдим куп сурардим нега гапириб бермайсиз деб
У кунларни хеч ким курмасин деярди лар Онам айтиб берарди дадам хак, ида Берлиндан махбусларни олиб к,айтганларини Чехословакияда яраланганини хаммасини Онамга айтиб берганлар Фарзандларга айтмасдилар
Аллох охиратини обод к, илсин эсласалар билинради дадам хеч кимга гапирмай СУКУТДА к, олардилар Онам дадангизни безовта к, илманг деярдлар
Мени Аллох берган мукофотларим деб 8 фарзанд ни жуда авайлаб устирганлар

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум кадрдон
Хазонрезги .хакикатдан хам жуда махорат БН езилган Асар ,худди куз олдимда кино кургандек таьсирланиб укийман.
Уткир
Хошимовнинг Икки эшик орасини камида ун марта укиганман шу китобни охирида шундай жойлари борки, адибга савол беришади СИЗ урушда булганмисиз деган демак Асар укувчини чинакамига Асир эта олган иншааллох синглим сизни каламингизга мансуб ушбу Асар хам хакикий уруш даврини шунаканги махорат БН тасвирлагансизки ,худо хохласа бу Асар хам улмас дурдоналардан бири бб колади ижодингизга улкан зафарлар ,муваффаккиятлар тилайман оилавий Бахт доимий хамрохингиз булсин синглим рахмат

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух яхшимисизлар, саволга жавоб берилмабдику, жавоби мен учун ҳам қизиқ, айнан мени қизиқтирган савол берган ушбу нома эгаси

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен хам шуни уйлагандим,уфкни,икки эшик орасини, шинелли йилларни,эр бошига иш тушса ва яна бошка асарларни укиганман,езувчилик кобилиятига вакт ва масофа тасир килмайди деб уйладимда савол бермай куяколдим

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДИККАТ_ЁДЛАНГ 😢

ҚАРЗДОРМИСИЗ❓
ФАРЗАНД КУТАЯПСИЗМИ


УНДА ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЕТАСИЗ, ИНШААЛЛАХ🤲

ИСТИҒФОРНИ ЁДЛАБ ОЛИШ УЧУН БОСИНГ👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

• "Asabimni jilovlay olmay bolamni qattiq urib yuboraman yoki baqiraman... Uyquda yotganida esa qilgan ishimdan qattiq afsuslanaman..."

• "Doim meni ota-onam aka-ukalarim, opa-singillarim orasida adolat qilishmagan"

• "Xozirgi internet rivojlangan davrda bolalarimizni qanday nazorat qilolamiz?"

Agar sizni ham shu savollar qiynayotgan boʻlsa, aynan bugun BEPUL dars orqali oʻz muammolaringizga yechim toping!

📣 Men Ilhom Abdurahmon!

70% insonlar avvalgi BEPUL darslarimizda qatnashishga ulgurmaganligi sababli qayta efir qilishimizni ma’lum qilamiz..
Va bu safargi efirda qatnashganlar uchun sirli sovg’a taqdim etiliadi
🎁


👍 Sizni “Farzandim kelajagi va biz” nomli 4 kunlik BEPUL va foydali
Intensivga taklif qilaman! ⚡️

💡 Ha, aytgancha! Bu yopiq guruhda men sizga bitta ajoyib "BONUS" ham tayyorlab qoʻyganman! 🎁

Yopiq kanal: ⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
/channel/+Wfv4djrhdV05N2Vi
/channel/+Wfv4djrhdV05N2Vi
/channel/+Wfv4djrhdV05N2Vi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор р
Рахматуллаева (Хазонрезги)

Алена ғира-шира қоронғуликда пайпасланиб столнинг устини йиғиштира бошлади: 
    - Бугунга шунча асаббузарлик етар,- деди у ишини битиргач Абдужабборга яқинлашиб,-ярим соатларда эшик очилиб ҳожатга чиқишга руҳсат берилади.  Унгача  яхши гаплардан гаплашиб ўтирсак нима дейсан?  Айтган-ча,  қаллиғинг борми?  У қанақа қиз?  Ота- онанг ҳақида гапириб берсанг ҳам жон деб эшитардим,  -хўрсинди Алена,  -билсанг,  ўша бахтли,  беташвиш кунларни бирам соғиндим...
    Алена Абдужабборни кроватга бошлаб бориб унга ўтқазди ва ўзи ҳам ҳорғин кўринишда унинг елкасига бош қўйди...

Абдужаббор Освенцимга келганидан буён ўтган етти ой мобайнида илк бора шу кеча осойишта ухлади. Алена иккиси бир кроватда узоқ йиллар давомида энди топишган жигарлардек безор ором олишар эди...

-Андрей, турақол! -деди тонг ғира-ширасида Алена,- эшик очилди. Тезда ювиниб санитарлар бўлмасига боришимиз керак. У ерда кийимларни алмаштириб беморлар жойлаштирилган палаталарга кирамиз.
Абдужаббор уйқуси ўчмай туриб эътирозларсиз Аленага эргашди.
Санитарлар бўлмаси кенггина хона экан. Абдужаббор у ерда ўзи ва Алена каби эркак, аёл аралаш ўттиздан ошиқ санитарга дуч келаман деб ўйламаганди. Санитарлар бир-бирларига сўз қотмай оқ халат, бошларига юзни ўраб, фақатгина кўзни очиқ қолдириб турувчи қалпоқ, қўлларига резина қўлқоп таққанча икки кишилашиб хонани тарк эта бошладилар.
- Сен менга шериксан, -деди Алена Абдужабборга нима учундир ўлчамидан бир неча баравар кенг, ҳилпиллаган кийим узатганча. Абдужаббор бир кийимга бир Аленага савол назари билан қараган эди, қиздан "айтганларимни муҳокама қилмай бажар" деган мазмундаги ишорани олди, - ҳозир бориб операция қилинган беморларнинг ҳолидан хабар оламиз. Улардаги ўзгаришларни маҳсус дафтарга қайд этишимиз керак.
Бу ишларга бир соат вақт кетади. Бир соатдан сўнг нонуштага борамиз. Қолганини кейин тушунтираман.
Аленага иккита палата ажратилган экан. У палаталарнинг ҳар бирида саккизтадан инсон жойлаштирилган экан.
Абдужаббор палаталарда бу қадар аянчли манзарага дуч келаман дея ўйламаган эди. Уларга ажратилган биринчи палатада асосан эгизаклар жойлаштирилган экан. Бу палатада операция қилинган эгизаклар тўрт ёшдан 16 ёшгача бўлган йигит қизлардан иборат эди.

- Фақат ўзингни бос! - Абдужабборнинг нафасига нафасини тўғрилаганча шивирлади Алена,- бу болаларга энди ҳеч қанақасига ёрдам беролмайсан. Буларнинг деярли бариси ўлимга бичилиб бўлинган.
Абдужаббор Аленага жавоб қайтармади. Унинг қаттиқ ғазаблангани қўлқоп таққан қўлларининг титраганидан ҳам сезилаётган эди.

Кираверишдан чап қўлда иккита кровать ёнма-ён бирлаштириб қўйилган бўлиб, унда ўн тўрт ёшлардаги икки эгизак ранги бўздек оқарганча инграшга ҳам мадори қолмай беҳол ётардилар.

- Булар Ренарс ва Эдгарс,- оғир тин олганча болалар устига ёпилган чойшабни авайлаб очар экан Абдужабборга изоҳ берди Алена,- биласан, табобатда ҳамиша сиам эгизакларига қизиқиш билан қаралган. Уларнинг операция йўли билан ажратиш ҳақида бош қотирилган. Йозеф ҳам "табобатнинг бу чигал тугунини ечишга бел боғлаган". Аммо у ҳозир тескари йўлдан бормоқда. У сиам эгизакларини ажратиш учун, авваламбор оддий эгизакларни уларга ўхшатмоқчи. Шунинг учун у ўтган куни Ренарс билан Эдгарсни қўлтиқ остидан бошлаб то бўксасига қадар терисини икки см қалинликда тиликлаб сўнгра уларни бир-бирига ёпиштириб тикиб ташлабди. Ва бу жарроҳлик амалиёти ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи воситаларсиз бажарилган...

- Ҳайвон! - деди Абдужаббор оғир-оғир нафас олганча...

- Ҳайвонлар бундай иш қилмайди,- деди Алена йигитчаларнинг бирлаштириб тикилган чокларига малҳам суртганча, - ҳайвонлар баъзи инсонлардан маъсумроқдирлар.

📌@xazon_rezgi /124

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум. Хайрли кеч, яхшилар.

Фикр ва муносабатларнинг ўзи бир асар бўлибди.

Қимматли вақтингизни ажратиб муносабат ёзганингиз учун раҳмат. Бориларга шукр...

Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Oʻtkir Hoshimovning ikki eshik orasi romanida ham daxshatli voqealar yoritilgan. Bizning hozirgi tinch hayotimiz uchun qanchadan qancha insonlar jonini tikkan.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Raxmat Gulbahor opa.Ta'riflashga so'z ojiz.Huddi o'sha davrda yashagandek bo'lyapman asarni o'qiyotganda.Manzaralar ko'z oldimga kelyapti.
Ikki eshik orasi asarini o'qiganimda ham manzaralar ko'z o'ngimda gavdalanardi.
Biz bilmagan ma'lumotlarni asar o'qish davomida bilib olyapmiz.Yosh avlodga bu asarni òqishni tavsiya qilgan bo'lardim.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Кани энди ушанда хозирги аклимиз булганда, жуда куп азиз инсонларимизни вактида кадрига етмай бой бердик, афсус😭😭😭😭

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сиз билан хеч булмаганда исмимиз бир хил булганидан хурсандман, асар учун катта рахмат

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Уруш хакидаги лавхалар одамлар устида тажрибалар А.Мухторнинг ЧИНОР романида хам ёзилган.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алейкум асарга гап йук..Мен хам асарни зур кизикиш билан укияпман.Хаттоки тушларимга хам киряпти .Гулбахорхон ижодингизга омад тилайман

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Сиз езганларни ук, иб дадам ни куп хотирладим 😢😢
Аллох рози булсин сиздан ижодизга парвозлар тилайманДадам айтганларидек у кунларни хеч ким курмасин

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алейкум, Сунгги нафасгача асарини укиб бораяпман. Аввалги ёзган асарларингизни хам укиганман, аввалгилари хам жуда яхши, лекин уларни деярли хаммасида бош кахрамонни жуда хам хар тарафлама бекаму- куст килиб курсатгансиз деб уйлайман. Бу албатта шахсий фикрим. Лекин бу асарингиз жуда прафессианал даражада ёзилаяпти, ёзувчи сифатида жуда усгансиз деб уйлайман. Айникса уруш йилларидаги фронтдаги вокеалар, жой номлари , вактлари хаммаси жуда анник езилган. Бу асарни китоб холатида чикарсангиз хам жуда яхши кутиб олинади деб уйлайман. АЛЛОХ сизга куч ва гайрат берсин!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Assalomu alaykum men ham gʻoyibona muhlisizman berib borilayotgan hikoyalarizni asarlarizni juda qiziqib oʻqiyman undan hayotga kurashib yashashga kuch olaman katta raxmat sizga hech qachon charchamang shunaqangi asarlarni yozib hecham charchamang! Sizni gʻoyibdan kuzatib duvo qilib qoluvchi muhlisingiz.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен хам унча бунча асарни ўқимайман. Лекин сизни асарларингизга қизиқиб қолдим. "Ньюренберг қасоси" романини ўқиганман. Уруш давридаги асл хақиқатлар дахшат. Сизни асарингизни ўқиб шу хисни туйдим. Омадингизни берсин

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Худди уша вокеаларни ичида юргандек ёзилган.Тасанно ! Гулбахор опа, сиз билан учрашишни жуда жуда хохлайман.Качон уша кун насиб киларкин ?Хеч булмаса суратингизни курсам хам майли эди ,опажон

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)

Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум. Авваламбор кичкинагина меҳнат ммҳсулум #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари юзасидан билдирилган самимий муносабат учун раҳмат. Бу саволларнинг жавобини эса насиб қилса асар якунида айтиб ўтаман.

Борингизга шукр...

Хазонрезги

Читать полностью…
Подписаться на канал