#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
- Ҳаа, қизим!? - Раҳима хола оёғини босаётган Матлубага синчковлик билан тикилиб,- бугун бошқача- хаёлинг паришон кўринади!?
- Холажон...- "айтсамми, айтмасамми" дегандек тараддудланди Матлуба,- шу десангиз...
- Гапиравер, қизи, гапиравер.
- Боя раис келганди. У уйма-уй юриб ҳаммани колхоз клубига чақириб йиғяпти. "Фронтга ёрдам" деб кимда тилла тақинчоқ бор бўлса топширишини сўраб юрибди. Пешинга клубга ҳарбий комиссариятдан одам келаркан.
- "Фронтга ёрдам" дегин?!- бирдан жонланди Раҳима хола, сўнг кўп ўйланиб ўтирмай қизга буюрди,- тур қизим, анови сандиқни оч!?
Раҳима холанинг анча-мунча тилла тақинчоқлари бор экан. Ҳаммасини ўртага ёзилган рўмолга солдирди.
- Таҳмондаги чойнакнинг ичидаям бир жуфт зирак бор эди- деди Раҳима хола Матлубага "Униям ол" деган оҳангда.
Матлуба ўзи бир ойча аввал Барноларникидан олиб келиб чойнакка солган зиракни таниди, бироқ холага эътироз билдирмай у зиракниям олиб келиб рўмолга қўйди.
- Бўлди,-деди Раҳимахола қониқиш билан, энди туг ҳаммасини!?
- Холажон,-кўзлари жовдиради Матлубанинг, буларнинг ҳаммасини бериб юборасизми? Лоақал...
- Қизим, ҳозир ўзинг айтдинг-ку, "Фронтга ёрдам" деб. Шуларнинг ҳисобига ажабмас бир кун Абдужаббор аканг ҳам "Ойи" деб эшикдан кириб келиб қолса. Булар-ку, бир матоҳ. Агар ҳозир биров "Ўғлинг қайтади, жонингни бер" дейишса ҳеч иккиланмай жонимниям берган бўлардим.
Матлуба оғир ютинди:
- Холажон, пешин ҳам бўлиб қолди. Сизни клубга олиб борайми?
- Ҳаа, қизим. Юрақол.
Клуб аллазамон одам билан тўлиб тошибди. Матлуба Раҳима
холани бўш қолган олд ўриндиқлардан бирига ўтказди-ю, ўзи орқа тарафга ўтиб кетди.
Кўп ўтмай Шермат раис ўзи билан бири ёш, иккинчиси қирқларни қоралаган ҳарбий кийимдаги икки кишини бошлаб кирди.
Клубга йиғилган ҳалойиқ гууур этиб ўрниларидан қўзғалишди.
-Ўтиринглар! - қўли билан ишора қилди Шермат раис, - танишинг бу киши ўртоқ майор Мэлс Агзамов бўладилар. Ҳозир сўз навбатини у кишига берамиз.
📌@xazon_rezgi / 117
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🔳 🔳 🔳
Совиб, тўнғиб қолган ошдек тўй ҳам бир нави ўтди.
Эътиборхон Барнони узатиб боришган аёллар билан ортга қайтиш олдидан қизини маҳкам бағрига босди:
- Ўзингни эҳтиёт қил, болам. Шуни яхши билки, "Бу дунёда ҳеч кимга керак эмасман" деб ўйлаган тақдирингда ҳам менга кераксан. Онангга...
Аёллар жўнаб кетишгач, гўшанга ёйилган хонага оқсоқланганча Ҳаким кириб келди. Барно уни ўрнидан туриб қарши олмади. У бошига ташланган оқ рўмолини кўтармай тўрсайганча ўтираверди.
- Салом қани, хотинжон?!
Барно ҳаётида бир умр унутилмас бўлиб муҳрланиб қолиши лозим бўлган ушбу дақиқаларни Абдужаббор акаси билан қандай ўтказишни кўп бора тассаввур қилганди. Ўша тассаввурларида Барнонинг юраги меҳрга, муҳаббатга лиммо-лим тўлганча ҳапқириб урар, ҳар бир дукури бутун дунёга жар солаётгандек ўзини қўярга жой тополмас эди қизгина. Ана ўшанда эшик очилиб Абдужаббор акаси кириб келарди. У билан бирга хонага қизнинг бошини айлантирадиган ажиб ифор бўйларди.
- Барнооо...- овози бошқача титраган бўларди Абдужаббор акасининг...
- Асс... ассалому алайкум...- базўр салом берарди Барно
- Ваалейкум ассалом,- алик оларди Абдужаббор акаси ,- кўп яшанг...
📌@xazon_rezgi /115
ОРҚАГА ТАШЛА
Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.
Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.
@xazon_rezgi
Ибратли хикоя
Бир қашшоқ балиқчи катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.
Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан қон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган золим одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.
Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебдилар:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Золим безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.
Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди.
©интернет
/channel/xazon_rezgi
➡️OZISHGA TAYYORMISIZ✍️
➡️10- NOYABR
➡️TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI CHEKLOVLARSIZ SOG'LOM OZAMIZ
📱📱📱📱📱📱📱📱📱📱
➡️1OYDA 4KG DAN 14 KG GACHA OZISH IMKONIYATI SIZDA BOR
➡️TANA VAZNINI ME'YORIDA SAQLASH
🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡
➡️DAVLAT RO'YHATIDAN O'TGAN
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA DIETOLOG
➡️SADOQAT OTAQOZIYVA
🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥🖥
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT ✔️
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT ✔️
🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍
1) OY 50 MING
2) OY 100 MING
3) OY 150 MING
🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
https//t.me/soglom_ozish123
TEZ GURUHGA ULANING OʻCHIB QOLADI
💥💥💥💥💥💥💥💥💥
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Доячилик...- лабини тишлади Алена,- у ҳам бўляпти. Фақат ора-чорада. Асосан эса Йозеф Менгеленинг тиббий тажрибаларида ассистентлик қиляпман. Бошқа пайт беморларга қарайман. Эртадан бошлаб ўзинг ҳам бу ердаги ишларнинг барчасидан бохабар бўлиб оласан.
Ҳа айтганча, -Абдужабборнинг юзига юзини яқин келтириб жилмайганча сўради Алена,- "эржоним" ни осиёча исми қандай эди? Ҳар эҳтимолга қарши билиб қўяй . Ким билсин балки битта яримта сўраб қолса гапимиз бир жойдан чиқсин дейман-да?
- Абдужаббор мени асл исмим...
- Абдужаббор, - такрорлади Алена,-ёдда қолиши бироз қийинроқ-у, аммо амалласа бўлади. Ҳа айтганча, бу исм қандай маънони билдиради?
- Абдужаббор исми "Қудратли Аллоҳнинг қули" деган маънони билдиради,- жавоб қайтарди Абдужаббор ўйчанлик билан.
- Оҳ-ҳо, жуда зўр-ку!?
- Ўзингни исмингни маъноси нима?
- Меникими!? Меники "Нур", "Ёруғлик" деган маънони билдиради, яна "қўриқчи" , "ҳимоячи" деган маъноларни ҳам...
- Сенинг ҳам исминг жуда мазмундор экан.
- Ҳаа айтма,- ҳўрсинди Алена,- мана ҳозирдан сени қандай ҳимоя қилсам экан деб ўйланиб ўтирибман.
- Мени нима учун ҳимоя қилишинг керак, тушунмадим? - сўради ҳайрати ошган Абдужаббор
- Сеними? - янада ғамгин тортди Алена,- кўк кўзларинг учун, азизим, айнан кўк кўзларинг учун.
#давоми_бор
@xazon_rezgi /114
😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)
✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇
👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇
#ЛАТОИФ
• ЧОЙ ДАМЛА!
Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
- Чой дамла! -, деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
- Ҳар кун шу аҳвол: «Бор чой дамла!», «Овқатинг тайёрми?!», деяверасиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб гаплашиб ўтирамиз?! -, дебди...
Эртасига ишдан келиб хотинига:...
Азизлар, ваниҳоят Аллоҳнинг фазли ва иродаси билан #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёзиб тугалланиб ёпиқ каналга жойланди. Асарни бир нафасда ўқиб баҳра олишни истаганлар
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
карта рақамига 15000 сўм тўлов қилишингиз ва чек нусҳасини админ
👉 @Yusupova_Sabo га
жўнатишингиз ва шу орқали ёпиқ канал линкини олишингиз мумкин.
Танлов ихтиёрий.
Асар ушбу каналда ҳам кунда режа асосида жойлаб борилади
Маъмурият
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Абдужабборни саноқ бўйича еттинчи хонага олиб кирдилар. У ерда беш нафар немис оёқларини чалиштирганча ароқ ичиб, нонга терилган чўчқа ёғини газак қилиб ўтиришар эди.
Стол тўрида ўтирган юмалоқ юзли, башарасида ғайритабиий табассум муҳрланиб қолган СС гауптштурмфюрер (SS-Hauptsturmführer) унвонилик офицер чап тарафида ўтирган Клаус Веберга ишора қилди:
- Шуми?
Вебер унга бош ирғаб "Шу" дея тасдиқлади.
Шу пайт хона бурчагидан:
- Адрееей! Азизииим! Ягонааам менинг! - деган хитоб эшитилди-ю, оқ халатдаги бир аёл Абдужабборга ташланиб уни ўпа кетди. Абдужаббор дастлаб аёлни танимади. Аёл уни юз-кўзидан тинмай ўпар экан, орада гапиришдан тўҳтамасди,- ваниҳоят кўришдик-а, жоним!? Аленангни унутмадингми? Мен сенинг хотининг Алена бир дақиқа бўлсин сени ёдимдан чиқарганим йўқ! - у шундай лея Абдужабборнинг юзига-юзини босиб шивирлади,- мени қучоқла, йўқса иккимизнинг ҳам ҳолимизга вой бўлади!
Абдужаббор гарчи кўп нарсага тушунмаса-да, тезда ақл-хушини йиғиб олиши кераклигини фаҳмлади:
- Алена, гўзалим мени! Сени қанчалар соғинганимни билсанг эди!- Абдужаббор Аленани маҳкам қучди.
📌@xazon_rezgi /111
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Тўғри танлов
Қийин йўлни танласанг:
– ривожланасан;
– рақобатчинг кам бўлади;
– қадринг баланд бўлади;
– ўзинг каби инсонлар, ғолиблар орасида бўласан.
Аллоҳдан муаммони ечимини сўрама, уни енгиш учун куч-қувват, ақл-заковат сўра.
© интернет
@xazon_rezgi
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Қанча яшай!? - эркалиги тутарди қизнинг...
- Дунё тургунча!
- У ҳолда қариб, қартайиб сизга ёқмай қоламан...- лаби чуччаярди Барнонинг.
- Менга ҳар қандай ҳолатда ҳам ёқасиз...
Барнонинг хаёллари шу ерга етганда Ҳаким унинг бошидан рўмолини юлқиб тортиб олди.
Барнонинг кўзлари тўла жиққа ёш эди. У Ҳакимга шу қадар кучли изтироб билан тикилди-ки, йигит беихтиёр ортга тисралди.
- Мен жуда ҳам журъатсизман...- бемадор шивирлади Барнонинг лаблари,- озгина журъатим бўлганда борми, ўз жонимга қасд қилган бўлардим. Ўшанда ҳозир сизнинг қаршингизда бу қадар абгор-у забун аҳволда турмасдим. Менда ўзимни ўлдиришга бир дунё имкон бор эди. Бироқ... Қўшнимизни уйида мени номусимни поймол қилган кунингиз энг аввало ёдимга тушгани онам бўлди. Мен уларни ўйладим. Кейин эса... Кейин эса сизнинг жирканч ишингиздан сўнг дунёга келиши кутилаётган ҳомиламни. Ахир у гўдакнинг айби нима?! Худойим берган жонни мен қандоқ бежон қилардим...
- Нимааа?! - кўзлари катта-катта очилди Ҳакимнинг,- сен ҳомиладормисан?! Мен... Бу бола... Мен ота бўламанми?!
Ҳаким эшитган хабари олдида ўзини йўқотиб қўйган, сал аввал хонага кириш вақтидаги шижоатидан асар ҳам қолмаганди.
- Мен жуда чарчадим,- жавоб ўрнига бемажол шивирлади Барно,- уйқум келди.
Ҳаким ортига тисранди. Барно икки киши учун тўшалган қалин ўринга чўзилди ва кўзларини юмди.
Ҳаким тонг отгунча мижжа қоқмай пойгакда ўтириб чиқди.
Барно эрталаб уйқудан кўзини очганда хонада ҳеч ким йўқ эди.
@xazon_rezgi / 116
Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
❗️Ғайри динларнинг олими ва мусулмон олим ўртасидаги савол-жавоб!
❓Мусулмон олимнинг саволлари қуйидагича:
• Иккинчиси йўқ бир.
• Учинчиси йўқ икки.
• Тўртинчиси йўқ уч.
• Бешинчиси йўқ тўрт.
• Олтисинчиси йўқ беш.
• Еттинчиси йўқ олти.
• Саккизинчиси йўқ етти.
• Тўққизинчиси йўқ саккиз.
• Ўнинчиси йўқ тўққиз.
• Ўн биринчиси йўқ ўн.
• Ўн иккинчиси йўқ ўн бир.
• Ўн учинчиси йўқ ўн икки.
🤷🏻♂ Буларнинг жавоби нима? Ривоятларга кўра мусулмон олим жавобларни бергач, ғайри динлар ҳам ислом динини қабул қилишган.. 😳
Жавобларни сиз ҳам билиб олинг 👇
💘💘💘💘💘💘💘
💘💘💘💘💘 🪡🧵
🧶 Вязанный - худи, двойка, платье, Абая, свитшот …
XAR XIL TURDAGI VA KATTA ASORTIMENTDA MATOLAR
Sifatli va hamyonbop narxlarda
☀️🌤 #хайрли_тонг
🍂Ассалому алайкум, дилга яқин яхши инсоним ...
🍂Умрингизни яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!
🍂Омонат дунёда омон бўлинг!
🍂Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
🍂Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга ҳотиржамлик тилайман!
🍂Топганингиз ҳалол бойлик, қилган ибодатларингиз ажр-у савобларга тўла бўлсин!
🍂Шанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Азизлар, ваниҳоят Аллоҳнинг фазли ва иродаси билан #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА асари ёзиб тугалланиб ёпиқ каналга жойланди. Асарни бир нафасда ўқиб баҳра олишни истаганлар
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
карта рақамига 15000 сўм тўлов қилишингиз ва чек нусҳасини админ
👉 @Yusupova_Sabo га
жўнатишингиз ва шу орқали ёпиқ канал линкини олишингиз мумкин.
Танлов ихтиёрий.
Асар ушбу каналда ҳам кунда режа асосида жойлаб борилади
Маъмурият
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Вебернинг шарофати билан, - хўрсинди Алена, Йозеф Менгеле бу ерга ишга тайинлангач, Вебер унга мени шу ерда ишлашга тавсия қилди. Шунгаям уч ойча вақт бўлиб қолди.
- Мениям бу ерга олиб келган Вебер. Билмайсанми, у нима мақсадда қилдийкан бу ишларни?
- Аниғини билмадим ,- чуқур тин олди Алена,- айтишларича Вебер билан Йозеф ёшликдан бирга катта бўлишган экан.
- Демак, уларнинг ҳар иккиси дўст, - деди Абдужаббор хулоса ясаган оҳангда,- буларда ҳам дўстлик деган тушунча бўлишига ишонмай қолганман лекин.
- Билмасам,- деди Алена елкасини қисиб, -э қўй уларни, -қўл силтади у,- ундан кўра кел, қорнингни тўқлаб ол.
Алена Абдужабборни хона бурчагидаги кичик столга бошлади:
- Ростини айтсам бу ерга келганимдан буён оч қолмадим. Сабаби мен ҳам учинчи Рейх хизматчилари ҳисобига ўтгандим-да. Эртадан бошлаб сенга ҳам алоҳида озиқ-овқат ажратишади. Ўзинг учун алоҳида хона ажратишадими, йўқми бунисини эса билмадим.
Абдужаббор стол устида нон, қанд, мураббо, сариёғ, картошка ва чўчқа ёғини кўриб бу ерда яшашни ҳатто шоҳона деб таърифласа бўлишини тушуниб етди.
-Ол, -деди Алена унга хонадаги ягона курсини қўйиб бериб,- эҳтиёт бўлиб егин. Бирдан кўп еб юборма. Анчадан буён тўйиб овқатланмагансан. Ошқозонингга юк тушиб тобинг қочиб қолмасин. Олавер, фақат чой илиб қолган.
Абдужаббор у кўрсатган жойга ўтираркан стол устидаги егуликларга қараб хўрсинди:
- Мен чўчқа ёғини емайман...
- Яхши,- деди Алена кўп гапдан хабари бордек,-аммо баъзан ўзинг истамаган ишни қилишга мажбур бўласан. Ёки мажбур қилишлари мумкин. Яхшиси ҳозирча бу ҳақда гаплашмайлик.
- Алена, -деди Абдужаббор сариёғ суртилган нонни аста чайнар экан,- бу ерда нима иш қиляпсан!? Айтмоқчиман-ки, сенинг соҳанг доячилик эди.
@xazon_rezgi /113
#ҳайрат
Бундай гўзалликни фақат Ўзидан бошқа зот яратишга қодир эмас!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Бўлди, томоша тамом! -деди тўрда ўтирган офицер сўйлоқ тишларни кўрсатиб кулимсираганча,- Юрген, буларни мен айтган хонага кузатиб қўй, бугун бир-бирининг дийдорига тўйсин. Эртадан эса бир тан-у, бир жон бўлиб шавкатли Германия ва фъюреримизга ҳизмат қилишади.
-"Хай, Гитлер!" ( "Heil Hitler!")-деди зумда Алена оёғини чаққонлик билан қарсиллатиб жуфтлаганча, ўнг қўлини бўйи баландлигида қия ёйиб.
Унинг бу қилиғидан офицернинг димоғи чоғ бўлиб кетди:
-Алэээна,-деди у маънодор кулимсираб,- яхши дам олинглар.
Алена унга ним табассум ҳадя этганча Абдужабборнинг қўлидан ушлаб хонани тарк этди.
Юрген Алена ва Абдужабборни коридор бўйлаб чап томонга бошлади. Коридорнинг охирида ертўлага тушадиган зина бор бўлиб, улар ертўладаги учинчи хонача киришгач, Юрген ҳар иккисининг устидан қулфлаб йўлига равона бўлди.
Алена хонага киргач Абдужабборни қайтадан маҳкам қучиб ўпа кетди:
- Ягонам ўзимнинг...
Менга қара,- деди у бироздан сўнг Абдужабборнинг қулоғига шивирлаб, - бизни кузатишаяпти. Қотган косовга ўхшаб шунақа серрайиб тураверсанг, эртага шу вақтда кулларимизни қадоқлашаётган бўлишади.
Аленанинг сўзларидан сўнг Абдужаббор қизни хонадаги ягона кроватга етаклаб борди ва унга ўтирганча Аленани бағрига тортди:
- Сени жуда соғингандим, жоним,- у шундай деб Аленага аста пичирлади,- кузатадиган туйнуги қаерда бу тўнғизларнинг?!
- Тўрида, эшикдан кичкина тирқиш қолдирилган- деди Алена унинг бўйнидан маҳкам қучиб,- икки соатларда қоронғи тушади, -жилмайди қиз,- ана ундан кейин озодсан! Яъни роль ўйнашдан...
-Бу ерда қандай пайдо бўлиб қолдинг?! - сўради Абдужаббор қизнинг сочини силаган бўлиб
#давоми_бор
@xazon_rezgi /112
#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Абдужаббор концлагерга келганига олти ойдан ошган вақтда илк бора Освенцим II- Аушвиц Биркенау ва унга ёндош Освенцим III-Моновицдан олд киравериш тараф Освенцим I га олиб кетилмоқда эди. У мана икки ойдир-ки, ўлим бўлими бўлмиш Аушвиц Биркенаудан Моновицга ўтказилган эди. Иккинчи бўлим "Ўлим лагери" деб юритилар ва у ерда кунига юз минглаб одамларнинг умрига зомин бўлинар эди. Биркенаудан фарқли равишда Моновиц меҳнат лагери эди. Бу ердаги маҳбуслар оғир меҳнатга мажбур қилинардилар. Улар олиб келинаётган маҳбуслар билан тобора тўлиб, тошиб бораётган Освенцим учун янгидан-янги бараклар қуришар, маҳбусларни шунингдек оғир саноат корхоналарида ишлаштиш учун ҳам фойдаланилар эди. Маҳбуслар учун айниқса IG FARBEN компанияси томонидан қурилган химия заводларида ишлаш учун талаб бошқаларига нисбатан кучли эди. Моновицда маҳбуслар Беркенаудаги сингари тўғридан тўғри ўлимга ҳукм қилинмас эди. Бу ерда улар оғир меҳнат азоблари туфайли ўзлари тутдек тўкилиб жон беришар эди.
Освенцим I да эса умумий лагернинг яҳлит бошқарув тизими ва инсонлар устида турли тажрибаларни ўтказувчи тиббий экперементал гуруҳ жойлашган эди.
Абдужаббор олдинда ўзини нималар кутаётгандан бехабар ҳолда Освенцим I га қадам қўйди. У узоқдан асосий дарвозага катта харфлар билан ёзиб қўйилган "Arbeit macht frei"- "Меҳнат озод қилади" сўзларга кўзи тушгач, юраги ҳапқириб кетди, сабаби бу сўзлар ёзилган дарвозанинг нариги томонида концентрацион лагерь ҳудуди тугар эди.
Дарвозадан кўзини узмай бораётган Абдужабборни унга етмай кираверишдаги учинчи корпус биносига олиб кирдилар.
Абдужабборни "таниб" бу ерга олиб келаётган нацист Клаус Вебер кираверишда уни қўриқчилар билан қолдириб ўзи ичкарига кириб кетди. Вебер кириб кетган томондан анқиб турган турли дориларнинг ҳидидан Абдужабборни тушунгани шу бўлди-ки, бу ер тиббиётга доир қандайдир бино эди.
Орадан ярим соат ўтар-ўтмас ичкаридан бир солдат чиқиб Абдужабборни ўзи билан юришга буюрди.
Абдужаббор таҳминларда адашмаган экан. У узун коридор бўйлаб борар экан бирин-кетин жойлашган хоналарнинг баъзиларининг қия очиқ эшикларидан баланд жавон ва уларга терилган турли дори-дармон, тиббиёт анжомларига кўзи тушиб Биркенауда эшитгани "Йозеф Менгеленинг экспериментал лаборатрияси" шу бўлса керак деган қарорга келди.
📌 @xazon_rezgi /110
• Таниқли инглиз сиёсатдони Уинстон Черчиллнинг шундай гапи бор: “Мен сизга соғлик ёки бойлик ўрнига, фақатгина омад тилашни афзал кўраман. Доим омадингизни берсин! Ўйлаб кўринг, ахир, ТИТАНИК кемасидагиларнинг аксари бойлар ва соғлар эмасмиди? Аммо улар орасидан айримларига омад кулиб боққан ва айнан омадлилар омон қолишган".
• Омад бор нарса — Худо назаридан қўймасин ёки паноҳида асрасин мазмунидаги дуоларнинг ижобати ҳам омаддир. Эҳтимол эшитгандирсиз, бир йирик компания раҳбари бир куни биринчи марта ўғлини болалар боғчасига олиб боришга қарор қилган. Ана шу туфайли ишга ўз вақтида бора олмай, Нью-Йоркдаги 11 сентябр ҳужумидан омон қолган.
• Яна бир йигит ширинлик дўконига кириб ўтиши зарурлиги боис бу ҳужумдан жони омон қолган.
• Бир аёл эса ҳар тонг уйғотувчи қўнғироқ 11 сентябр куни ишламагани оқибатида омон қолган.
• Бошқа кимдир ўша тонгда Нью-Жерси шоссеси йўлидаги тирбандликда қолгани туфайли бугун яшаб юрибди.
• Бошқасининг айтишича, у ўша куни доим чиқадиган автобусни ўтказиб юборган.
• Бир аёлнинг эса нонушта маҳали кўйлагига қаҳва сачраган. Бошқа кийимни ҳозирлагунига қадар вақт керак эди.
• Кимнингдир ўша тонг ҳар куни тонгда ишлаб кетадиган машинаси ўт олмаган, кимдир боласи билан ёки бошқа ташвишлар билан андармон бўлиб, яна кимгадир такси ўз вақтида келмагани сабабли офисга бора олмаган.
• Ҳаммасидан ҳам таъсирлироғи — эрталаб янги туфли олган ва янги туфли оёғини қадоқ қилгани боис, шифо излаб дорихонага кирган ҳамда айнан шу туфайли омон қолган кишининг тақдиридир. Янги туфли унинг оёғига тор келгани учун ҳам у ҳозир тирик.
• Энди ҳар гал тирбандликда қолиб кетсангиз, лифтни кутиб қолсангиз ёки кутилмаган бошқа бирор кору ҳол содир бўлса, яхшиликдан умидвор бўлинг. Эҳтимол омадингиз келиб, бу сизнинг фойдангизга бўлаётгандир. Кимнидир кутиб қолиш, кимнингдир қўнғироғингизга жавоб бермаслиги, кундалик ташвиш ва одамлар, бажарилмаган ваъдалар кайфиятингизга таъсир қилмасин. Бунда ҳам яхшилик бордир.
• Худойим чевар — унинг хоҳишлари ортида бирор ҳикмат ётган бўлади. Бунинг орқасида сизнинг омадингиз ётган бўлса, ажаб эмас.
• Ҳаммамизга омад кулиб боқсин!
©интернет
@xazon_rezgi
❤️🤩 Endi siz shunday ajoyib shirinlik va taomlani Bepul órganishingiz mumkin Nargiz kanalida faqat 🎉
Har doim bòladigan uyda bor mahsulotlardan ajoyib shoxona taomlar tayyorlashni òrganishni hohlaysizmi bularni barini @karzinaaakitchen kanalidan topishingiz mumkim 👇
Muhimi bepul ishonchli ✅
500dan ortiq Retseptlar jamlanmasi 🥘
/channel/karzinaaakitchen
/channel/karzinaaakitchen
#Шух_болааа😅
Она ўғлини боғчага кийинтиряпти...
Бола иссиқ иштонини кийишдан бош тортиб, тўполонни бошлаб юборди.
Она:
— Ўғлим, бунақада хамма ёғингни шамоллатиб, мени келажакда набираларсиз қолдирмоқчимисан? - деса,🙈
Ўғил хўрсиниб: 🤪🤣🤣