xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

22745

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Кўнглимизда қолганларга ҳам , кўнглимиздан қолганларга ҳам тилагимиз бир :
Аллоҳ сизни яхшиликлар билан сийласин ...
Бизни дегувчи дилига эзгуликни жойлаганлар :
Сизни севувчи инсонлар борлигини унутманг.
Ажиб хотиралар ,беғубор туйғулар ҳамроҳингиз бўлсин .

Тунингиз хайрли ўтсин ...

Эртагача ...

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужабборнинг тирик экани ҳақидаги хабарни эшитган Шермат раиснинг ранг-қути ўчди:
"- Падарингга лаънат, -ғижингганча сўкинди у,- бунчаям жони савил экан бунинг?! Мен эт-устихони аллақачон чириб битгандир деб юрсам, тегирмондан бутун чиққаниничи буни? Қизиқ, икки йил давомида дом-дараксиз қайси ковакда нима пўқ еб юрган экан бу?!"

Шермат раис бозиллаган танчага оёғини тиқиб шулар ҳакда ўйлаб турган вақтда хона эшигини очган Қумрихон бўшашибгина ичкарига кириб келди.
- Ҳаа, аммамнинг лаллайган бузоғи?! Яна нима гап?!
- Барно...- ерга қаради Қумрихон
- Нима Барно?! Онанг чала туққан сен хотинни?! - тутақиб кетди Шермат раис,- гапинг ҳам ўзингга ўхшаш чала! Ярмини айтсанг, ярми бижғиб ичингда қолади. Ўша қолган ярмини мен кетимга қараб фол очиб билиб оламан! А? Гапир, товуқмия?!
Қумрихон беихтиёр ортига тисралди:
- Барно ҳеч қаерда йўқ!
- Нега йўқ?-асаби янада бузилди Шермат раиснинг,- яхшилаб қарадингми у ёқ, бу ёқни?!
- Ҳаа қарадим! Аммо ҳеч қаердан тополмадим. Менимча анави...-чайналди Қумрихон
- Гапир чайналмай?! Ҳе асабимни ўйнаган сени онангни...
- Менимча у анави Раҳима холани ўғли тириклигини эшитиб уйдан чиқиб кетган...
Шермат раиснинг ранги гезариб ўахарханда кулди:
- Шунақа дегин? Нима уйига бориб сочини тараб ўтирса Абдужаббор келиб ўша ит теккан қовунни никоҳига оларканми?
Менга қара?!- хотинига ўткир нигоҳларини қадади Шермат раис,- мабодо ўша симрай келининг қайтиб келса ҳам уйга киргизма! Мени тушундингми? Агар киргизсанг ҳар икковингни оёқларингни уриб синдираман,- Шермат раис шундай деб жаҳд билан ўрнидан қўзғалди,- мен ўзи шу келинингни қуритишга яримта баҳона излаб юргандим. Боламга эплаб битта фарзанд туғиб бермаган бунақа ношуд келинни боридан йўғи яхши. Аллазамон думига бўш челак боғлаб ҳайдаш керак эди бу қисир сигирнинг?

Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Орадан бир ҳафта ўтгач Фаровон турмушда "Раиснинг келини уйини ташлаб шаҳарга кетиб қолибди" деган гап тарқалди.
Барно ҳақда эшитганларнинг барчаси бўлган ҳодисани ўз билгичича шарҳлади, кўпчиликнинг фикри эса деяли бир жойдан чиққан эди:
"Барно Абдужаббор ҳақидаги икки йил аввалги гап-сўзларга ишониб раиснинг ўғлига турмушга чиққанига пушаймон бўлган. Абдужаббор урушдан қайтиб келса унинг кўзига қандай қарайман?" дея номусига чидай олмай уйдан чиқиб кетган".
Бўлиб ўтган асл воқеалардан эса фақат раиснинг уйидагилар, Барнонинг онаси Эътиборхон ва... Норпошшагина хабардор эдилар.
Барно ўша Абдужаббордан хат келган куни Норпошшаникига борганди. Норпошша аввалига тезлигига бориб уни эшитишни истамаган, бироқ Барно ялиниб, ёлвориб дугонасини ўзини тинглашга базўр кўндирганди. У икки йил аввалги воқеалар хақида гапириб бериб, Норпошшанинг қўлига бир вақтлар Абдужаббор ўзига совға қилган Раҳима холанинг зиракларини тутқазди:
- Буларни вақти келиб ўз эгасига қайтарсанг. Бу мени сендан охирги илтимосим.
Барнодан эшитганлари таъсирида ғазаби чандон ошиб кетган Норпошшанинг қўллари мушт бўлиб тугилди:
- Мен ўша сассиқ раисниям, уни қирчанғи ўғлиниям ўлдираман. Сенга қилганларининг жавобини ортиғи билан олишлари керак улар!

📌@xazon_rezgi /146

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

Январнинг қорга бурканган, қирчиллама совуқ забтига олган тонггида Фаровон Турмуш қишлоғига қайноқ хабар оралади.
Қундуз опоқининг овози раста бўлиб қолган ўспирин ўғли Риҳсивойнинг:
- Суюнчи берингла-а-а-а-а-а_р!!! Суюнчи-и-и! Абдужаббор акам тирик эканла-а-а-а-р! Абдужаббор акамдан хат келди-и-и-и! Акам соғ ва саломат эканла-а-а-р! Уларнинг "Ҳадемай ғалаба қозониб уйга қайтамиз!" деб ёзганларини ўз кўзим билан кўрдим! -деган сўзларини эшитган ёш-у қари бор-ки барчалари қишлоқ кўчасини тўлдириб Раҳима холанинг уйига оқиб кела бошлади.
Қалин жун рўмол билан кўкрак ва белини танғиб олган Барно Риҳсивойнинг овозини дарвозахонада туриб эшитди. У йигитчанинг сўзлари маъносини дастлаб англамади. Англаганда эса ўчоқбошига деб олиб кетаётган сув тўла ҳар икки челаклари қўлидан бир-бир тушиб ағдарилиб оёқларини жиққа хўл қилди.
Аммо Барно ҳозир буни англайдиган аҳволда эмас эди. У турган кўйи ўксиб-ўксиб йиғлар эди.
Оппоқ кулча юзлари янада оқариб кетган ёшгина масъума жувоннинг кўз ёшларида чексиз соғинч, мислсиз армон, чегарасиз муҳаббат қоришиқ эди...
Бу пайтда бир вақтлар Абдужабборнинг фотиҳа тўйига жой қилинган узун очиқ айвон қишлоқ одамлари билан лиқ тўлиб тошганди. Айвонга сиғмаганлар ҳавода учқунлаб турган қорга парво қилмай ҳовлини тўлдириб турар эдилар. Раҳима хола билан тенгдош аёллар издиҳомни орасини дадил ёриб ўтиб Раҳима хола томон интилишар, онаизорга яқинлашгач бор овозлари билан йиғлаб, кулиб уни бағриларига маҳкам босганча ҳурсандчиликларини бирга бўлишишга ҳаракат қилишар эди.
Орада айвон четида турган Матлуба ҳар янги ташриф буюрувчи келиши билан юзлари ёришганча Абдужабборнинг хатини нечанчи бор ўқиётганининг саноғидан адашиб яна жон-дили билан дона-дона қилиб ўқий бошлар эди. Матлуба Абдужабборнинг хатини "Ассалому алайкум..." дея ўқий бошлаши билан йиғилганларнинг бари нафасларини ичларига ютиб жим қолишар, ораларида кимлардир бу хатдаги сўзларни бир неча бор тинглаганига қарамай берилиб эшитишар, қизнинг сўзларига паст овоздаги пиқ-пиқ йиғи товуши жўр бўлиб турар эди...

📌@xazon_rezgi /144

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ форматда ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гулбахорим сиз тарихчи-сценаристга ухшайсиз. Ёзганларингизни укисам худди кино кургандек буламан.
Мани хар иккала бобом хам урушда иштирок этишган ярадор булиб кайтишган.(Аллох рахматига олган булсин) Бирларини кулларида, бирларини оёкларида осколка бор эди (уша пайтлари укни олиб ташланмаган экан шекиллида) Иккинчи жахон уруши вокеалари хакида набиралар сурасак хеч хам гапиришмаган. Хозирги кунингизга шукур килинглар дейишарди. Бир куни кизикувчанлик устунлик килиб бобомизга сиз хам асирга тушганмисиз десак жуда каттик урушганлар. Хаттоки хассаларини отиб юборганлар. Биз бошка уруш хакида сурамаганмиз. Демак уша даврлардаги вокеаларни эслаш уларга жуда хам огир булган булса керак.
Асар учун катта рахмат. Ижодингизга омад, узингизга соглик-саломатлик тилайман.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум яхшимисиз куллариз дард курмасин шу асарни укиб узимни худди урушга катнашгандай ушалар Билан немисла Карши урушгандай хис киламан купрок ташланг укийлик Уша даврга канчалик кейин Булганин биз ешлар хис килайлик Бир. Биримизга окибатли булайлик Рахмат сизга опажон

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Раҳмат, ва ниҳоят бугунги қисмида яхши ҳабар ўқидик.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Assalomu alaykum Gulbahor opa ilohim ko'z ko'ziz dard ko'rmasin. Juda katta qiziqish b.n asaringizni o'qib kelyapman har kungi beriladiga sonlarini intiqlik b.n kutaman hozirda 8oylik xomiladorman ishonsangiz vujudimda katta bo'layotgan farzndim men qatori asar voqealarini his qiladi buni har asarni o'qish mobaynida goh yig'laganimda goh kulganimda qimirlab qolganidan bilaman sizga kattakon rahmat opajon qalamingiz hamisha o'tkir bo'lsin

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ибрат бекати

Испанияда деярли ҳамма уйларнинг ошхонасида ҳар хил рангдаги ва ҳажмдаги пластик қопқоқлар солинадиган ваза туради. Шунча яшаб кузатиб мен улар нега буни сақлашларини сўрамаган эканман. Бир куни супермаркетга кириб кўзим катта қутига пластик қопқоқларни солаётган одамларга тушди. Қутини олдида 8 ёшли қизалоқни расми турарди. Мен қизиқиб одамлардан қизнинг кимлиги ҳақида сўрадим. Айтишларича, қизалоқнинг юраги хаста экан, уни фақат Германияда, 90 минг евро эвазига операция қилишар экан. Қизалоқнинг ота-онаси телевидение орқали мурожаат қилиб ёрдам сўрашибди.  Пластикни қайта ишлайдиган корхона раҳбари ушбу мурожаатни кўриб аҳолига ушбу суммани 200 тонна пластик қопқоқ эвазига беришини айтибди.
Баъзилар учун бу албатта кулгили ҳолат ҳисобланади, аммо  Испанияда супермаркетларга, спорт клублари, аҳоли кўп тўпланадиган жойларга қутилар жойлаштирилибди. Тома тома кўл бўлур дейилганидек бир неча ой ичида  айтилган миқдор йиғилибди. Қизалоқ дарддан холис бўлибди. 
Энди бу иш одат тусига кирибди.
Эндиликда ногиронларга ёрдам фонди, кам учрайдиган касалликлар фонди ва бошқа хайрия ташкилотлари чиқиндини қайта ишлаб чиқарувчи компаниялар билан шартнома имзолаганлар. Одамлар эса қопқоқ йиғишда давом этмоқдалар..

Кундалик қилинадиган кичкина иш, аммо кўп нарсани ўзгартирадиган улуғ иш..

©интернет

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Азизлар, фақат бугун сизларда асарни тўлиқ сотиб олиш имкони бор. Эртадан бошлаб бошқа лойиҳаларда иштирок этаётганимиз сабаб асар сотуви тўхтатилади.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Аушвиц Биркенаудаги Йозеф Менгеле,  Ирма Гразе,  Мария Мандел каби қаттол ва ваҳший инсонлар билан бир қаторда DEF корхонаси бошлиғи Оскар Шиндлер,  унинг ёрдамчилари Юсеф Ланг,  Амунд Кокс,  Ханс Штокер каби олийжаноб,  саҳоватпеша ҳамда бағрикенг инсонлар ҳам немис миллатига мансуб кишилар эди. 
     Оскар Шиндлернинг корхонаси 1939 йилда Польшанинг Қраков шаҳрида ташкил топган ва нацистлар учун ҳарбий таъминот буюмлари ишлаб чиқарувчи объект сифатида рўйҳатдан ўтказилган эди. 1942 йилдан бошлаб эса ўзининг инсонпарварлик ҳаракатларини амалга ошира бошлаган эди. 1944 йилда Қизил Армия фронтга яқинлаша бошлаганда Шиндлер ўз корхонасини Чехославакиянинг Брененец шаҳрига кўчиришга муваффақ бўлди. Бу вақтга келиб Оскар Шиндлернинг  Освенцим- ўлим лагеридан ҳаёти сақлаб қолишга эришган маҳбуслар сони 1200 дан ортиб кетган эди.
Гарчи Абдужабборни концлагердан олиб чиқилаётган вақтда рўйҳатда ёрдамчи тиббий ходим сифатида қайд этилган бўлса-да, у корхонага келган вақтдан бошлаб оддий ишчи сифатида ишлай бошлади. Абдужабборнинг иши у қадар оғир эмас эди, шунингдек усти бут, қорни тўқ ҳамда яшаши учун қулай бошпана ҳозирланган эди. Абдужаббор шу тариқа Шиндлер қўл остидаги корхонанинг идишларни эмаллаш цеҳида бир йилдан ортиқ ишлади. Унинг учун корхонадаги яаолияти давомида кўнгилни хира қиладиган бир тарафи бор эди холос. У ҳам бўлса ўзининг тирик, соғ-омонлиги ҳақида оиласига икки оғиз хат ёзиб, хабар беришнинг имкони йўқлиги эди.
Бу давр ичида Освенцимда қолган Алена ҳақида, унинг жасоратлари ҳақидаги хабарлар Абдужабборнинг кўнглини кўтариб турди.
1944 йилнинг августидан бошлаб Қизил армия аскарлари Польшани озод қилиш учун қарши ҳужумга ўта бошладилар.
Куни тугаётганини ҳис қилаётган нацистлар Германияси Польшани бой бериш ўзлари учун мисли кўрилмаган талофат бўлишини англаб жон-жаҳдлари билан қаршилик кўрсата бошладилар.
Ваниҳоят 1944 йилнинг октябрида Шиндлер ўз корхонасини Чехославакияга кўчираётган вақтда Абдужаббор икки нафар шериги билан фронт чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлди ва бир қатор текширувлардан ўтиб яна совет армияси сафига қабул қилинди.

📌@xazon_rezgi /143

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🔳 🔳 🔳

- Хушхабар дейсанми? - ичаётган суви томоғига тиқилиб энтикди Абдужаббор
Алена унинг елкасини беозор қоқди:
- Ҳа Абдужаббор, нима бўлди?
- Бу ерда "хушхабар" деган сўз эриш туюлар экан-да?! - ҳайратини яширмади Абдужаббор,- эшитганим рост бўлса нима ҳақида эди ўзи ўша хушхабар?
- Нотўғри эшитганинг йўқ, Андрей. Хабарга келсак у ҳақиқатда ҳам хушхабар дейишга арзийди. Хуллас, бу ерда менинг бир дўстим бор. Номи Оскар. У билан танишганимга олти ойча бўлди. Гапни чувалаштирмай лўндасини айтаман. Қисқаси Оскар ўзига тўқ немис саноатчиси. Освенцимга бир неча ой илгари шу ердаги маҳбусларни текин ишчи сифатида ўз фабрикасида ишлатиш учун олиб кетиш мақсадида ташриф буюрган. Оскарнинг фабрикасида эмаль идиш-товоқлар, қозонлар ва нацистлар учун энг аҳамиятлиси снярд қопламалари ҳамда бошқа ҳарбий жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Шу сабабдан нацистлар Германияси Оскар Шиндлерни (унинг фамтлияси шундай) давлат эътиборига молик инсон дея тан олган. Мен сенга айтсам даставвал Оскар ҳақиқатдан ҳам маҳбуслардан ўз мақсади йўлида фойдаланишни режа қилган эди. Бироқ Освенцимга келгач бу ерда маҳбусларга қилинган зўравонлик, шавқатсизлик, ҳунрезлик, оммавий геноцид саҳналарини кўриб фикри ўзгара бошлайди. Эндиликда Оскарнинг мақсади бутунлай бошқа ўзанга бурилган. У фабрикада ишлатиш ниқоби остида имкони борича кўпроқ маҳбусни бу жаҳаннамдан олиб чиқиб кетиш пайига тушган.
Абдужаббор...- Алена маҳзун жилмайганча Абдужабборнинг исмини илк бор тўғри ва тўлиқ талаффуз қилди,- энди сенинг ҳам бу ерлардан кетадиган вақтинг бўлди. Эртага сен Оскарнинг Deutsche Emailwarentfabrik (DEF) фабрикасига йўл оладиган икки юз кишилик маҳбуслар составида ишчиларга ёрдамчи тиббий ходим сифатида ҳамроҳ бўлиб бу ғурбатхонадан холос бўласан.

- Сен-чи? - шошилиб сўради Абдужаббор

- Менми? - жилмайди Алена,- менинг бу ерда ҳали қиладиган ишларим кўп. Бу ёғига йўлингни ўзинг менсиз босиб ўтишинг керак. Албатта ишончли ҳамроҳлар сафида. Сендан энди кўнглим тўқ.

- Йўқ, Алена! Сенсиз ҳеч қаёққа кетмайман! - тихирлик қилди Абдужаббор,- бу ёғига ҳам пешонада борини бирга кўрамиз!
- Абдужаббор... Азизим...Сени ўз укам қаторида, ҳатто ундан ҳам кўпроқ яхши кўраман. Яхши укалар опалари нима деса "ҳўп бўлади" дейиши керак. Тушунарлими? Агар хўп бўлади демасанг, демак яхши укамассан. Билиб қўй, сен ҳақда Ўзбекистондаги ойимга "Укамни бағрингизга саломат етказаман" деб тушларимда ғойибона ваъда берганман. Илтимос мени ёлғончи қилма,- Алена Абдужабборнинг елкасига эркаланиб бош қўйди,-
бу иккимизни ушбу камерада кечираётган сўнгги тунимиз. Эртага сен Освенцимнинг инсон таналари қуйиндилари билан тўйинган рутубатли ҳавосидан холос бўлиб, тоза, мусаффо, озодлик эпкини билан сийланган оламга кетасан.
Абдужаббор ... Учрашганимиздан буён сендан бир нарсани сўрадим. Хайрлашув онларида ҳам сўровим-шу! Ўзингни асра! Урушдан сўнг дунёни қайта қуришда сен каби пок кўнгилли инсонлар жуда керак бўлади. Янги дунё поқлик устига қурилиши керак!
- Алена... - қизнинг елкасидан маҳкам қучди Абдужаббор, - насиб қилиб узоқ умр кўрсам фарзандларимга "Мени қирғинбарот урушда бир фаришта асраб юрган" дея ҳикоя қилиб бераман.
- Майли руҳсат,- кулимсиради Алена,- фақат оширворма. Тағин болаларингни онасини рашки қўзғаб кетмасин.
Абдужаббор ва Алена оғизларини қўлларини беркитганча кулиб юбордилар. Улар тўйиб-тўйиб кулар ва... тўйиб-тўйиб йиғлар эдилар...

📌@xazon_rezgi /141

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​#ҳикоя

ШАФТОЛИ

- Болам , чида ҳомиладорлик дард эмас ,- Она гўшакга гапирар экан , чуқур уф тортди .

- Нима қилай , ойижон . Турсам ҳам , юрсам ҳам кўз ўнгимдан кетмаяпти . Бутун хаёлим фақат шунда бўлиб қолди.

- Болам , биз ҳам ха деса эшигингни тақиллатиб, салом бериб кириб бораверолмаймиз- ку. Айб бўлади , ахир. Ўзи борганимизга уч кун бўлмади.
Эрингга айт дардингни. Эр дегани шунақа вақтда хотинига яхшироқ эътибор бериши керак.

Нодира опа шундай деди- ю , барибир қизига юраги ачиди. Қизи Шоира ҳомиладор. Ҳомиладорлиги жуда оғир кечяпти. Умуман қозон овқат ея олмаяпти. Унда, бунда кўнгли хўл мева тусайди халос . Уч кун олдин ҳар хил мевалардан икки яшик қилиб олиб бориб ташлашган эди. Ўшанда қизини кўриб Нодира опанинг юраги эзилиб кетди. Бояқиш Шоиранинг рангини кесакдан фарқи қолмабти. Жилмайса , милклари оппоқ бўлиб кўринади . Қудаси Ҳанифахон эса ...
Тавба шу аёл ҳам хомиладор бўлган- ку?! Нега тушунмас экан- а ?! Келиннинг уйидагилари бекорга олиб келмагандир шунча нарсани деса бўлади- ю ?! Унинг ўрнига "Вой яхши бўлди , синглим туғилган кунининг таванига нима қиламан деб турувдим" дея меваларнинг бир яшигини олиб жўнабди. Қолганини "Қуда холангларни дуо қилинглар" деб ўртада оила аъзоларига едириб юборибди. "Хой келин , манави тўртта олма , тўрт бош узумни уйингизга обкириб қўйинг, кўнглингиз тусаса ерсиз" дейишга шунчалик кўп фаросат керакмикан- а ?!...

- Айтдим , ойижон. Айтдим. - ҳиқиллади Шоира, -улар ҳам сўраганимни олиб келадилар- у, ойижонга берадилар . Ойижон бўлса ...
Куёвингиз "Биз ўғри томоқ бўлиб ўсмаганмиз , ана ҳамма билан е "- дейдилар у-бу нарса десам ...

- Шоира , шу айтган шафтолингни олиб борганим билан қўлингга тегмаганидан кейин ...

Нодира опа бўғилди. Деразадан келини Дилдорага кўзи тушиб овозини пасайтирди :

- Бўпти , бир иложи топилар...

Нодира опа Шоира билан ҳайрлашгач , анча ўзига келолмади. Нима қилишни билмай боши қотди . Қизига "уйга кел" деса , келиш - кетиш график асосида . Йигирма кундан бир кун олдин хам жавоб йўқ . Бу ёқда ёз . Қизи таътилда . У институтидаги ўқишида бўлгандаям бошқа гап эди .
Нодира опа нима қилишни билмай оғир ўйга чўмганди ...

* * *

Шоира гўшакни қўйгач, беихтиёр ёдига бундан уч йиллар аввал қизлик уйида бўлиб ўтган бир воқеа тушди. Ўшанда эрта баҳор эди. Ошхонада ҳандалакдек турган қовунни кўриб энди қўлига олиб кесаман деганда ойиси келиб қолиб "тегма" деб койиган эди. "Буни аканг келинойингга олиб келган , сен ейишинг шарт эмас , аммо Дилдора келин ойинг емаса бўлмайди" деганини эслади . Ўша куни Шоиранинг асаби бузилиб турган эди , аламини беайб келинойисидан олиб, онаси кетиши билан қовунни бир ўзи тинчитиб қўйганди .
Аммо оила аъзоларидан ҳеч ким ўша қовунни сўроқламаганини бугун эсласа, келинойисининг сабр- у тоқатига тан беради .

Шоиранинг хаёли яна шафтолига кетди. Қип- қизил бўлса , муздек бўлса ... Тўйгунича еса. Нечтасига тўяркин... Ким билсин ...
Ич- ичидан йиғи кела бошлади : " Лоақал бир дона бўлсайди ..."
Шоира ўзини у ёққа ташлади , бу ёққа ташлади. Кир ювганда ҳам , уй тозалаганда ҳам , овқат пиширганда ҳам... Фақат шафтоли ... Шафтоли...

Шоира маставага гуруч солмоқчи бўлиб турганда, эшик қўнғироғи жиринглади .
Ташқаридан қайнонасининг овози эшитилди :
- Ваалейкум ассалом , кираверинг , қудамгилар яхшими ?
Шоира ошхонадан чиқиб, қўлида тўртта патир кўтариб олган келинойиси Дилдорага кўзи тушди .
- Ҳаммалари яхши. Аммо мени бу ерга келганимни билишмайди. Мен малака оширишда эдим . Бирровга киргандим. Шоирахонда бир китобим бор эди . Зарур бўлиб қолди- да ...
Шоира ҳеч нарсага тушунмай анграйиб турарди . Дилдора илдам келиб Шоира билан кўришди ва уни келинлик уйига етаклади :
- Илтимос , Шоирахон , жуда шошиляптувдим , китобни олиб беринг.

Ичкарига киргач , эшикни ёпган Дилдора елкасидан сумкасини олди ва қора халтага ўралган ниманидир чиқариб камод тортмасига шошилинч жойлади .
Хонани шафтолининг хушбўй иси тутиб кетди...

Хазонрезги

Манзилимиз
👇
@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Якшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)

Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...


👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❌Farzandlaringiz tarbiyasi buzilganda.

❌Turmush o’rtog’ingiz ishlari o’xshamaganda.

❌Qaynonangizni ko’nglini topolmaganingizda.

Sizni ayblashyaptimi ❓❓❓

😔 Eng yomoni o’zingizni o’zingiz ham ayblayapsizmi?

🎯 Unda men 12 yillik tajribaga ega psixolog Muxtasar Nazarova sizni 19-Noyabrdan boshlanadiga 7 kunlik akademiya azoligiga shu haqda gaplashamiz.

📌 Akademiya azoligida siz mutlaqo
BEPUL onlayn darslarga qatnashasiz.

💡Akademiya azoligiga qo’shilish uchun hoziroq pastdagi link bilan ro’yxatdan o’ting!!!

Akademiya azoligi 👉
/channel/+h3ooiQjZU95jZjUy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

"Ассалому алайкум. Ушбу хатим гўзал Тошкент областининг Калинин районига етиб бориб маълум бўлсинким, мен ўғлингиз Абдужаббор тўрт мучам соғ ва саломат.
Ада, ойи... Сизлар ҳам саломатмисизлар ? Иккингизни ҳавотирга солиб вақтида хат ёза олмаган ўғлингизни авф этинг. Бунинг ихтиёримга қарши ўзига яраша сабаблари бор эди. Ҳозир Польшадаман. Фашист газандаларини ўз уйида узил-кесил тор-мор қилиб келиш учун жангга киришганмиз.
Насиб қилса яқин ойларда кўришиб қоламиз. Фронт узра ғалабанинг иси келиб қолди.
Мени сўраганларнинг барчаси- Сабоҳат ойим, жиянларим, қишлоқдошларимга номма-ном саломимни етказинг.Амаким ва Абдулатиф акам, Муҳаммаджондан хабар борми? Барчангизни ўпиб, қучиб қоламан.
Абдужаббор ўғлингиз ёзди.
11 ноябрь 1944 йил... "

- Болаааммм,- ёшли кўзлари билан жилмаярди Раҳима хола,- жоним болажоним. Ўзим ўргилай сендан. Ойи деб хат ёзган қўлларинг илоё дард кўрмасин...
Художоним... Ўзингга шукр. Минг қатла шукр... Эл-юртнинг олдида юзимни шувут қилмаганингга шукр... Боламни чивиндек жонини жанггоҳларда омон-эсон асраганинг учун шукр... Шу кунларга етказганинг, шу кунларни кўрсатганинг учун шукр.
Художоним... Карами кенг Яратган эгам... Ҳар бандаи мўминнингни боласини ўз паноҳингда асрагин. Жумлаи мўмин қаторида кўз қорачиғим Абдужабборгинамни соғ-саломат бағримга етказгин... Художоним... Кўрсатган кунингга шукр...

Матлуба Абдужаббордан келган хатни ўқир экан, унинг орасидан чиққан, ҳозирда духоба нимчасининг ички чўнтагига маҳкамлаб беркитилган иккинчи- Барнога аталган хатни ора-орада пайпаслаб қўяр эди...

📌@xazon_rezgi /145

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Азизлар, фақат бугун сизларда асарни тўлиқ сотиб олиш имкони бор. Эртадан бошлаб бошқа лойиҳаларда иштирок этаётганимиз сабаб асар сотуви тўхтатилади

Эътибор учун раҳмат
Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум Хазонрезгим Асар ёзган кузу кулингиз дард курмасин каттакон Рахмат жуда ажойиб асар ижодингизга омад тилайман

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен хам кушиламан бу фикрга Абдужаббор учун жуда хурсанд булдим чикиб кетгани учун ажал комидан

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гап йўқ асарингизга. Аввалига юрагим бетламай ўқирдим, юрагим негадир инсонлар ҳаётидаги, асрларнинг мисли кўрилмаган азоб -уқубатларини кўторолмай қолди, ўқишдан олдин ўзим қийналиб кетардим, ГУЛБАҲОРОЙ бунча азобларни қандай қийналмай ёзаркин деб ...🥲🥲🥲

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бирам енгил тортдимееееее. Раҳмат қадрдоним, саломат бўлинг. Давомини кутамиз!!!! Соғлиқ, куч қувват, илҳомпариси доим ёнингизда бўлсин!!!!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩

УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА
ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗЛАРМИ БУНИНГ УЧУН ТЕЛЕГРАМДАМУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ  СИЗЛАРГА  ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇

МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН  КАНАЛ
😊😊

💥💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥💥
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
/channel/+pzJcLhJj7nZiZjhi
💥💥ФАСОНЛАР
💥💥
/channel/+M3l75BTzZuMzMDcy
/channel/+M3l75BTzZuMzMDcy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ форматда ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор р
Рахматуллаева (Хазонрезги)

Эртаси куни 204 маҳбусни ўз бортига ортиб олган саккиз нафар "Opel Blitz" юк машинаси йўлга тушган вақтда Алена санитар кийимини кийиб ҳар кунги иши Менгеле тажрибаси остида тиғ остидан чиққан беморларнинг имкон борича жонини асраб қолиш учун ҳизматга киришган эди. Саноқ бўйича еттинчи рақамли юк машинасида ўлим лагери номини Аушвиц Биркенау- Освенцим концентрацон лагерини тарк этаётган Абдужабборнинг юрагини қарама-қарши ҳислар қамраб олган эди. Абдужаббор бу лагерда минглаб инсонлар ҳокини қадоқлади, айтиш жоиз бўлса (балки бўлмаса!) сўнгги йўлга кузатди, юзлаб бемаъни тиббий тажрибалар остида вужуди мислсиз қийноққа учраган беморлар олдида қўли калталик ва чорасизликдан эзилди, яна юзлаб эркак, аёл, ўспирин, болалар дардига дармон бўлишда ўзида куч топди, саноғини ўзи чамалаб кўрмаган бир неча инсонлар у туфайли омон қола олди. "Инсонийлик" деган номга асл муносиб, тенгги ва қиёси йўқ инсон Алена билан маслакдош бўлди. Освенцимга кечирган ўн ойнинг олти ойини у билан бир камерада ўтказди. Аленанинг матонати олдида бош эгди, ўзида ҳам куч, сабр, тоқат, бардош, ваъфо, меҳр каби туйғуларни янада кучлироқ ривожлантира билди.
Абдужаббор юк машинаси бортида Аушвиц Биркенаунинг асосий дарвозасидан чиқиб кетар
экан кўзи пештоққа маҳкамланган немис тилидаги “Arbeit macht frei” иборасига тушди, бу “Меҳнат сизга озодлик беради" деган маънони билдирар эди. Абдужабборнинг кўнгли бузилди. Ичкарида қолаётган қисматлари ўлимга бичилган минг- минг инсонларни ўйлаб кўзларига беихтиёр ёш қалқди. Улар орасидаги жигаридек азиз, энг яқин дўсти бўлиб қолган Аленани эслаб оҳиста шивирлади:
- Сен ҳам ўзингни асра... Сен кабилар борлиги учун ҳам эртанги кундан ҳали умид қилса бўлади ...

🔳 🔳 🔳

1943 йил сентябрь...

Оскар Шиндлернинг корхонаси Польшанинг Краков шаҳрида жойлашган бўлиб, Освенцим билан оралиқ масофаси 66 километр эди. Юк машинаси бу масофани бир соатда босиб ўтар эди.
Маҳбусларни Оскар Шиндлернинг асосий ёрдамчиларидан бири Ханс Штокер кузатиб келди.
Маҳбуслар белгиланган манзилга етгач аввал енгил тамадди қилиб олишларига шароит яратиб берилди. Орадан бир соат вақт ўтгач барчаларининг соч ва соқоллари қиртишлаб олиниб ҳаммомга киритилдилар. Ювиниб, тараниб покиза бўлиб чиққан маҳбусларга янги ва тоза кийим-бош берилди. Озода, шинам хоналарга жойлаштирилди. Шундан сўнг маҳбуслар, эндиликда Шиндлер корхонасининг ишга қабул қилинган янги ишчиларига кечки иссиқ овқат берилди. Овқатдан сўнг дам олишларига руҳсат этилди. Освенцим билан солиштирганда Deutsche Emailwarentfabrik (DEF) роҳат- фароғат диёрининг ўзгинаси эди.
Эртаси куни Ханс Штокер ишчиларни корхона фаолияти билан таништирар экан, уларнинг истиқболига бениҳоя кўркам, очиқ чеҳрали ва барваста бир эркак чиқиб келди.
Бу корхона эгаси Оскар Шиндлер эканлигини Абдужаббор кўнгли билан ҳис қилди. Кўп ўтмай Абдужаббор ўз ҳисларида адашмаганига амин бўлди. У яна шу нарсага ҳам қатъий қарор қилдики, бир гуруҳ инсонлар жамоаси учун бутун миллатга баҳо бериб бўлмас эквн. Абдужабборнинг назарида аслида дунёдаги инсонлар гўёки яҳлит бир жамоа ва улар икки хил: яхши ва қабиҳ инсонларга бўлинардилар.

📌@xazon_rezgi /142

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Элнур аямай Раънони бошига муштлади...
-дада урманг дедиммм...-Омина йиғлаб юборди...Раъно изиллаб йиғлаганча Оминани ҳайдади...
-бор қизим хонангга бор! Турма бу ерда...-дея бақирди...Омина дахшатли калтакланишни қўлидан ҳеч нарса келмай йиғлаб кузатаркан эркак зотидан нафратланиб борарди...хаёлига қатъий фикр урулиб ошхонага чопди...қўлига ўткир тиғли ошхона пичоғини олди ва ортига чопди...дадаси онасини кўйлагидан тортиб судрарди...
-йўқоласан уйимдан!
-дадаааа...-деди Омина биринчи бора бақириб...-уришни бас қилинг йўқса ўлдираман.сизни!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаким онасининг сўзларидан ўзича нималарнидир чамалади, кечаги тунни эслашга уриниб айрим нарсаларни, айниқса Марвариднинг ҳиёнатини ҳотирлашни уддасидан чиқди ҳам. Бундан асаби янада бузилди, ўзини боса олмай барига жаҳл билан қўл силтаганча қўчага йўл олди.

Бўлиб ўтган воқеадан кечга томон хабар топган Шермат раиснинг ҳам зумда кайфияти бузилди:
- Битта боланиям эплаб туғолмаган пандовақи бу келининг?!- деди жаҳли чиққандан унинг чап бети учиб,- ошга-ўртоқ, бошга-тўқмоқ! Яхшики уни биров қўшга қўшиб омоч торттирмабди. Ўзи шунақа аяган кўзга чўп тушади деганлари шу... Қайнона келин икковингни бирингни олиб бирингга урадиган! Ҳе оналарингни...
Қумрихон эрига гап уқтириш бефойдалигини сезгани бир тараф, унга жавоб беришга қуввати етмагани бир тараф тилини ичига ютди.

Барно уч кун деганда ҳовлида бемалол юра бошлади. Бу орада Қумрихон ётиб қолди.  Ҳаким эса ҳеч нарса бўлмагандек "Чидасанг шу!" дегани қабилида нари бориб, бери келиб юраверди.
Тўртинчи куни қаддини бир амаллаб кўтариб ҳовлига чиққан Қумрихон қўлида тугун-терсагини йиғиштириб кўча эшик тарафга йўл олган Барнога кўзи тушиб, бор кучини тўплаб келинига овоз берди:
- Қизииим... Барно...
Барно қайнонасининг овозини эшитиб йўлида таққа тўхтади, бироқ ортига қайрилиб қарамади.
- Барно?! - деди ҳансираганча келинини айланиб ўтган Қумрихон унга илтижоли тикилиб,- қаёққа? Йўл бўлсин, болам?!
- Уйимга,- бўғиқ овозда жавоб қайтарди Барно ерга қараганча, - ортиқ бу ерда бир кун ҳам қололмайман.
- Жон қизим, ақлингизни йиғинг. Эл-юртнинг олдида бошимизни маломатга қўйманг.
Барно жавоб қайтариш ўрнига тугунини маҳкамроқ қучди.
Шу пайт кутилмаган ҳолат юз берди. Қумрихон келинининг оёқлари тагига тиз чўкди:
- Илтимос,- деди у титраб қақшаганча,- илтимос, жон қизим мени ташлаб кетманг. Мен... Менга раҳмингиз келсин. Мен ҳам бу хонадонга сиз каби ўз ҳоҳишим билан келмаганман. Мен ҳам келин бўлганимда... Худди сиздек мажбур бўлганман. Шунча йил... Шунча йил дардим ичимда бўлган.Бир куни ёруғликка чиқарман деб умид қилгандим. Билсангиз, мени сиртимгина одам... Шунча йил ўз эримдан бир оғиз ширин гапга зор бўлиб яшаб ўтдим. Сиз келгач бағримга бироз шамол теккандек бўлганди. Сиз ҳам мени ташлаб кетсангиз кимга суяниб яшайман? Эл-юртни олдида ким деган одам бўламан ?! Одамларнинг юзига қандоқ қарайман? Хали Ҳакимнинг яхши одам бўлиб кетишидан умид бор. Аммо сиз кетсангиз бу умиддан ҳам мосуво бўламан. Жон болам, ҳеч бўлмаса бир ойгина сабр қилиб туринг. Бир ойгина муҳлат беринг... Бир ойги...
Қумрихон Барнонинг этагига қўл узатди-ю, сўзини тугата олмай ҳушидан кетиб йиқилди.
- Ойиии... Ойиии- қўлидаги тугунини ташлаб Қумрихонга қараб интилди Барно, - кўзингизни очинг. Илтимос мени қўрқитманг.
Барно Қумрихонни бошини қучоғига олганча атрофга аланглади:
- Ҳайдарали, қаердасиз? Сув! Сув олиб келинг! - унинг кўзларидан икки томчи чирт этиб узилди,- ойиии, - деди у бемажол овозда, - хўп кетмайман... Кетмайман... Фақат кўзингизни очсангиз бўлди...

📌@xazon_rezgi /140

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn

Читать полностью…
Подписаться на канал