xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди. Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди. Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди. Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди. Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди. Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди. Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди. Қўшиқ тугагач, аёл иккала қизига ювининглар" деди. Аёл хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига: "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?" - деганини эшитди. Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди. Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди. Хона деворларида осиғлик диплом ва совринларини эслади. Қўлга киритган ҳеч бир мукофоти ва ютуғи бугунги шодиёнанинг ўрнини боса олмаслигини англади. "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?"

БАХТ БУ...

Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Агар бирон жойга оддийроқ кийиниб борганингизда сизни менсимай муомала қилишса, айтинг:
— Мен бу ерда тузукроқ одамлар бўлади деб ўйлабман, қарасам фақат тузукроқ кийинганлар бор экан.

Ориф Таскин

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Телебошловчи бир миллионер мехмонидан сўраяпти:
- Хаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?
- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва нихоят чин бахт нималигини англадим.
1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбахо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг хам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойихаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёхатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дархол рози бўлдим.
Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингохларда юргандек қувнашарди.
Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим хам яйраб кетдим.
Шундан кейинги холат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.
Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга махкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигохи юзимга қадалган эди. Хайрон бўлиб сўрадим:
- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?
Бу беғубор, бегунох, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:
- Отажон, Жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.
Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан хушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...
Ё Аллох! Мен қандай хаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Хамма-хаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим хам бахтли бўлолмадим, бировни хам бахтли қилолмадим. 

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚИСҚА САВОЛЛАРГА ҚИСҚА ЖАВОБЛАР

Энг яхши Устоз — изтироб.

Энг ёмон Устоз — роҳат-фароғат.

Энг ноёб қобилият — бўлишиш ва баҳам кўриш қобилияти

Энг яхши қобилият — кечиримлилик.

Энг залворли қобилият — сукут сақлаш.

Энг муҳим қобилият —Савол бериш.

Энг зарур қобилият — эшитиш.

Энг ҳавфли кураш? — фанат бўлиб курашиш

Энг ёқимсиз одат — фитнакорлик.

Энг зарарли одат — сергаплик.

Энг кучли инсон — Ҳаққа етган инсон.

Энг заиф инсон — ўзини ҳаммадан зўр деб билган кимса.

Энг донишманд инсон — қалбига қулоқ солади.

Энг қашшоқ инсон —пулни энг кўп яхши кўрадиган инсон.

Қандай одам Яратганга яқинлашади? – Шафқатли инсон.

Энг нотавон кимса? — Бировни енгган инсон.

Энг улуғвор кимса? — Ўзини енгган инсон.

Ғамдан қутилиш чораси нима? — Қувонч.

Изтиробга қарши чора нима? — Сабр

Хаста руҳнинг белгиси нима? — Умидсизлик.

Нотўғри хатти-ҳаракатнинг аломати қандай? — Жиззакилик.

Эзгу хатти-ҳаракатнинг аломати қандай? — Кўнгил хотиржамлиги.

©Симеон Афонский

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

2. ОМИР

Кеча кечқурун касалхонага олиб келинган йигирма икки ёшлардаги йигит менман.
Сал аввал қўшни хонада Орифа исмли қиз айтган ўша-кома ҳолатига тушиб қолган йигит.
Исмим-Омир. Бу исм жуда кам учрайди Омир тинчлик ва осойишталик келтирувчи деган маънони билдиради. Аммо... Қани энди шундай бўлса? Қани энди қўйилган исмимиз ҳаётимизда акс этса...
Гап кома ҳолати ҳақида эди-я?
Кома ҳолати сўз билан тасвирлаб бўлмайдиган бошқача ҳолат бўларкан. Мен ўзимни гўёки танам бошқа-ю, руҳим бошқадек ҳис қилаяпман.Тўғрироғи руҳдан иборатман ҳозир. Очиғи ўзимдаги бу ҳолатни қабул қилишим шу қадар оғир бўлди-кии...
Бу қачон юз берган эди?
Кеча...
Кеча тонгда! Мен жаҳл билан машинамни ҳайдаб кўчага чиқиб кетганимдан сўнг таҳминан ярим соатлардан ошиқроқ вақт ўтганда...
Аввалига бир кун олдин кечаси дадам билан қаттиқ гап талашиб қолдик. Ҳар сафаргидек улар бу гал ҳам сўзларини ўтказмоқчи бўлдилар. Ўринбосарлари Аббосхон аканинг қизига уйланишимни таъкидладилар. Мен йўқ дея жавоб берганимдан сўнг, "Агар ҳалиям хаёлинг ўша Латифнинг қизида бўлса, ўнг қулоғинг билан ҳам, чап чулоғинг билан ҳам яхшилаб эшитиб ол, икки дунё бир бўлса ҳам ўшанинг қизини сенга олиб бермайман!" дедилар. Мен ҳам бўш келмадим. "Сиз айтган ўша икки дунё бир бўлса ҳам, қайтиб икки бўлса ҳам фақат Фарангизга уйланаман!" дедим. Кейин эшикни жаҳл билан ёпиб хонамга йўл олдим. Йўлда патнисда чой ва ширинликлар кўтариб келаётган Нилуфар опани қўлидаги патнисини атайдан тагидан уриб икки метр нарига учириб юбордим. Тилло ҳалли чойнак ва пиёлаларнинг ерга тушиб қарсиллаб синган овозидан бироз ҳовурим босилиб хонамга кирдим.Эшикни оёғим билан тепиб ётиб ўзимни диванга отдим.
Биламан. Нилуфар опада айб йўқ. Аммо барибир уни яхши кўргим келмайди. Менинг назаримда марҳума онамни ўрнини эгаллашга унинг ҳаққи йўқ эди. Ахир мен ёш бола эмасдим. Онам вафот этганларида ўзимни ўзим эплай оладиган ёш-ўн еттида эдим. Қолаверса уйимизда онам тириклик чоғларидаёқ уй юмушларини қиладиган ходима- Раҳбар опа бор эдилар. Бироқ дадам онам вафот этганларидан сўнг орадан кўп ўтмай Нилуфар опага уйланиб олдилар. Қўшнимиз Меҳрибон келинойиям "Омир, даданг жаа ўлиб турган экан, Муҳаббатнинг қабри совумай бир жинқарчага шундоқ уй-жойларни қўш-қўллаб топширди, қўйди-я!" деганларида рост гапиргандилар. Ўшанда Меҳрибон келинойига жавоб қайтармагандим. Нимаям дердим ахир? Сўзларининг бари ҳақиқат бўлса?!

-2-

Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф
👇

@xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥Диққат, премъера! 🔥

Муаллиф: Хазонрезги

#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА

@xazonrezgionlayn

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Нохуш хабар

Россия президенти ҳозиргина ўзбекистонлик барча мигрантларига жуда тасирли хабарни эълон қилди.

Путин айтган гапи бутун ўзбекистонликларни хайратга солди...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа) ҚИЗЛАРНИ ТЕКШИРИБ КЕЛИН ҚИЛИНГ❗️

Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....


ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/TaqdirlarQismatlarHikoyalar/100831

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Siz malikalardek yashashni xohlaysizmi?
‼️Unda to'gri manzildasiz!

‼️Oilaviy krezislar;
‼️Erkak nega ayoliga befarqligini sababi;
👆Erkak nega xiyonat qiladi;
‼️Qanday ayol erkak uchun ideal auol.

Bu savollarning barchasiga javob mana shu manzilda.

📌Ha aytgancha ayol eriga istagan narsasini oldirishi uchun 100% natija beradigan TEXNIKA ham berilgan!

Sizning hayotingizni 101% o'zgartiradigan kanal.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-падарингга ланъат! Ит!-деди бақириб.Сакина полга ёмон тушди аммо номуси кучлилик.қилиб Айдизни уришга нарса қидира бошлади.
-буёққа кел!-деди Айдиз устидаги кўйлагини ечиб ташлаб.Сакина нафрат билан бақирди.
-одам бўлмай ўлиб кет!
Айдиз шимини ҳам ечиб ташладида Сакинани устига бостириб келди.Сакина айиқдек эркакни кучи етганча итараркан силласи қурий бошлади.Эркакнинг ёқимсиз нафасини ҳис қилди.Шу пайт эркак бирдан аҳҳ деб бақириб юборди.Сакина ҳаммаси тамом деб ўйлагани учун эркакни оғриқдан бужмайган юзига қараб уни ўзидан нари итарди.
-тур ўрнингдан!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Eng sara romol o'rash to'plamlari faqat shu kanalda😍♥️
Endigina hijobga kirgan qizlarimiz uchun osongina o'raladigan romol o'rash usullari 🧕🏻🦋
Kirib ko'ring va yoqib qolishi aniq🌝🥰

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫😵‍💫
ENG SIFATLI VA ARZON
NARXDA VAZN TASHLAYSIZ
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
💥💥💥💥💥💥💥💥💥
DAVLAT STANDARTIDAN OʻTGAN DIPLOM VA SERTIFIKAT
DIEOLOG NAZORATI
📣📣📣📣📣📣📣
1️⃣OY 50 MING
2️⃣ OY 100 MING
3️⃣ OY 150 MING
TEZ GURUHGA ULANIG
📤📤📤📤📤📤📤📤📤
💬💬💬💬💬💬💬💬💬
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
GURUHNI KORISH
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Осиё шу сўзларни айтар экан ён тарафдан аста-секин оҳиста қадамлар билан студияга кириб келган йигит унга яқинлаша бошлади. 

Даврадагиларнинг бари нафасини ичига ютганча уларни кузата бошлади.

   Йигит ҳаяжонда Осиёга яқинлашди:

   -МАЛИКАМ...

   Бошловчи барчага юзланди: 

   - Шундай қилиб Друг - Умид ўлим ёқасида ҳам унутмаган ягона сўзни сиз ҳам эшитдингиз. 

Осиё Умид томонга ўгирилди...

- Маликам...- такрорлади Умид..

🔳 🔳 🔳

"Баҳор қайтмайди" деганлар адашади. Борлиқни мукаммал яратган зот уни ҳамиша, то ўзи истамагунча қайтадиган қилиб созлаб яратган.

Шу сабаб ҳотиржам бўлинг:

- Кетган баҳор ҳамиша қайтади!

Муҳими
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА биз ўзимизни қандай тутишимиз...

Уни кутиб олиш учун қанчалар тайёрлигимиз...

Баҳорга қанчалар муносиблигимиз...

Ана шунда кўнгил баҳорлари қайтаверади. Ҳудди Умид ва Осиё ҳикоясидаги куз бўлишига қарамай изига қайтган баҳор каби...

"Қолгани нима бўлди?!" дейсизми...

Икромжон ака Умид ва Осиёни олиб юртга қайтди. Уларни уйларида Адҳам ака, Сурайё опа, Латофат ҳамда биринчи синф ўқувчиси Адҳамов Жалолиддин Умид ўғли бир олам қувонч билан кутиб олдилар...

Ким билсин, Жалолиддин келгуси йили ука ё сингилчалик бўлар...

Бу ҳикоямизни энди сиз тугатиб қўяқолинг, майлими?

Мен эса аллақачон янги қаҳрамонлар излаб йўлга тушдим...

Ҳаа айтганча, асар ёзиш вақтида кечикканим, куттирганим, савол, фикр-муносабатларингизга жавоб бера олмай қолганим учун мени маъзур тутарсиз. (Аслида бу фикрлар мен учун жуда қадрли ва мен уларни ҳар бирини ўқиб бораман) Сабаби мен ҳам оддий бир аёлман. Бахтини оиласи, фарзандлари ва севган касби орқали туйган оддий бир муаллима...

Исми- ГУЛ, кўнгли- БАҲОР, руҳи- ХАЗОНРЕЗГИ...

Хайр демайман, Кўришгунча...

Сатрлар орқали ғойибона дийдорлашгунча...

Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги

Асар боши: 20.01.2024.
Якуни: 25.04.2024.

Эътиборингиз учун раҳмат!
Саломат бўлинг!

#қисса_тугади 📌📌📌

@xazon_rezgi /100

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тоғаси Ситорани аёвсиз урар ва тинимсиз бақирарди:
- Севасанми, а? Севасанми? Мактабни битарар-битирмас севдингми? Нега индамайсан? Тунда учрашиб нима қилдинг?
Ситора тоғасининг калтагидан қочиб қутилмоқчи бўлиб, олдинга интилди. Чаққонлик қилган тоға унинг кўйлаги ёқасидан ушлашга улгурди. Қиз жон ҳолатда қочмоқчи бўлгани учун кўйлаги йиртилиб кетди ва Ситоранинг кўкси очилиб қолди. Шунда тоғаси...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📌ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱

Nimaga deysizmi🫣
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz👆
📌Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 💸DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
KURSIMDA
5️⃣0️⃣🔣
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling👇

/channel/resin_art_Odinabonu

Murojat uchun👇👇
@Biznes_Ledy_Odinabonu👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️

Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…

Бу сирни очаман ёзиб олинг: 
•кечки пайт ухлашдан олдин 
бинтга… Давомини ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🙊БИР КЕЧАЛИК КЕЛИН 😰
(Ҳаётий воқеа) ҚИЗЛАРНИ ТЕКШИРИБ КЕЛИН ҚИЛИНГ❗️

Онамга тавсия қилинган қизга уйландим. Тўйдан аввалги текширувлар жуда чуқурлашмади, таниш деб ахамият бермадим. Бу қизга яхши кўриб уйландим.
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси Тўй чиройлик ўтди. Туй кечаси Киёв келини ёнинга кирди,чимилдиқа киришанда, келин қиз бола чиқмади буни айбини яшириш учун қулини кесиб қони чиқарди, ва янгаларига кўрсатди, кегин Киёв келини.....


ДАВОМИНИ ЎҚИНГ... 👇👇+/channel/TaqdirlarQismatlarHikoyalar/100831

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Assalomu alaykum yaxshimisiz. Asarni oʻqib tugatdim. Xazonrezgi opajonga yana bir bora tan berdim. Ular qaysi yoʻnalishda ijod qilsalar ham oʻz maromiga yetkazmasdan qoʻymas ekanlar👏 asar judayam taʼsirli voqealarga boy ekan. Oʻqigan sari etim jimirlab ketdi. Asar har kunlik shukrlarimiz va tavbalarimizni yanada koʻpaytirishimiz kerakligini uqtirar ekan . Yaxshilik va ezgu amallar har ikki dunyomiz ziynati ekanligi yanada chiroyli ochib berilgan. Alloh har birimizning oxirimizni chiroyli, xayrli qilsin ilohim🤲🤲🤲 opajon qalamingiz bundanda oʻtkir boʻlsin, sizdan yana ajoyib asarlar kutib qolamiz. Biz muxlislaringiz baxtiga doimo sogʻ salomat boʻling 💐💐💐

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА...

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

1. ЗОҲИДА ОПА

**- рақамли тиббий марказнинг жонлантириш бўлими.
Якшанба.

-Ассалому алайкум, Зоҳида опа. Яхши келдингизми?
Зоҳида опа тиббиёт олийгоҳи талабаси Орифанинг саломига алик олар экан, унинг чеҳрасидан нималарнидир уққандек бўлди
- Ваалейкум ассалом, қизим. Бўлимда нима гаплар?
Орифа хўрсинганча жавоб қайтарди:
- Яхши хабар деярли йўқ, Зоҳида опа. Шарофат холанинг фарзандлари уларни аппаратдан узишга кўнишганмиш. "Бугун, эрта уй-жойларимизни йиғиштириб, маракага тайёрланайлик. Индинга эрталаб онамизни олиб кетамиз" дейишганмиш.
- Бечоралар. Фарзандларига жуда қийин-да бундай пайт. Бояқишларнинг кўнглидан нима гап-сўзлар ўтаётган экан?
- Тўғри, фарзандларга жуда қийин,- деди Орифа умидсиз оҳангда, аммо энг қийини беморга
бўлса керак. У ҳам ҳаёт билан бу тарзда хайрлашишни истамаган бўлса керак.
Зоҳида опа Орифага жавоб қайтариш ўрнига чуқур тин олди. Сўнг ўзига ўзи сўзлаган каби оҳиста гапира кетди:
- Одамзоднинг аҳволи шу экан-да. Бир умр югуради, елади. Оила, бола-чақа, рўзғор дейди. Аввал фарзандлар. Сўнг набиралар. Бир кун қарабди-ки умр шоми яқин қолган бўлади. Ана ўшанда англайди шунча елиб-югуришлари ўзи учун бўлмаганини. Афсуски унда кеч бўлган бўлади. Бу нарса, - Орифага маъноли назар ташлади Зоҳида опа,- мен сенга айтсам, ҳаёт қонуни дейилади. Нимаям дердим, Аллоҳ барчамизнинг ҳолимизни ислоҳ, ҳотимамизни хайрли қилсин.
Орифа,-деди Зоҳида опа оқ халатини кияр экан,- термосда иссиққина сутли қаҳва дамлаб келгандим. Бир стакан ичиб ол. Туни билан ухламагансан. Уйингга етиб олгунча ҳарна қувват бўлади.
- Қаҳвага йўқ демайман,- деди Орифа енгил эснаб,- ҳақиқатда кечаги навбатчилик оғир ўтди. Кеча кечқурун йигирма икки ёшдаги бир йигитчани олиб келишди. Автоҳалокатда бошидан қаттиқ жароҳат олган.Айтишларича чап ярим шарининг иккита жойига қон қуйилиб қолган экан. Ва...
- Ва йигитча кома ҳолатидами?-сўради Зоҳида опа Орифанинг гапини оғзидан олиб
- Шундай,-чуқур тин олди Орифа...
- Шифокорлар нима дейишяпти?
- Улар йигитчанинг бошига тиғ теккизмасликка қарор қилишибди. Ҳозирча кутишаркан. Йиғилиб қолган қонни укол ёрдамида сўрдириб юбориш ҳаракатига тушишган..
- Аллоҳ шифосини берсин. Орифа, мен ишга киришай бўлмаса. Сен эса яхшилаб дамингни олиб олгин.
- Майли, Зоҳида опа. Аллоҳ қувват берсин.
Зоҳида опа Орифага ҳайриҳоҳ нигоҳ ташлаганча хонани тарк этди

-1-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шунда Шавқиддин мени жон жойимдан ушлади. Шунчалар нозик еримдан тутдики, кўзимга ҳеч нарса кўринмай қолди.
- Ўлимдан қўрқмайсанми? Хўп, сени ўлдиришмайди. Лекин... ҳозир бир оғиз гапим билан қизингни сўйишади! Билиб қўй, ёнимга келмасанг, қизингни сўйишади! – деди у.
Бутун танам жонсиз қолгандек бўлди. Кўз олдимдан норасида қизим ва қўлида пичоқ тутган ваҳший кимса жонланди. Шу пайт телефоним жиринглади. Безгак тутгандек қалтирадим, ҳозир “Қизингни ўлдирдик”, дейишади. Ўкраб йиғларканман телефонимни олдим ва..

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#сарказм

"ҲАМКАСБЛАР"

Бўрилар итни ўраб олишди ва ғажиб ташламоқчи бўлишди. Ит улардан ўлдирмасликни сўради, бунинг эвазига қўйларни овлашга ёрдам беришга ваъда қилди.

Бўрилар ўйлаб кўриб, итни тўдада қолдиришди. Икки йил давомида ит уларга яхши ёрдам берди, ҳамма нарсани ўргатди, тирикчилик учун қулай жойларни кўрсатди, улар билан ов қилди...

Сўнг совуқ қиш келди, очлик уларни қийнай бошлади. Овлар муваффақиятсиз, бўрилар эса умидсиз эди. Нима қилиш керак? Улар барибир итни ейишга қарор қилишди. Ейишди. Суякларини кўмишди.

Кейин қабр тоши қўймоқчи бўлишди. Унга нима деб ёзишни ўйлаб, бошлари қотди. "Хўш, кимдан деб ёзамиз?"

"Дўстлардан" дейишсинми? Йўғ-е, улар қанақа дўст... Ахир уни еб қўйишди-ку... "Душманлардан" деб ёзишсинми? Бу ҳам мос эмас, ахир икки йил давомида у билан ёнма-ён яшашди, ов қилишди, биров-бировдан хафа бўлмади ...
Охири, "Ҳамкасблардан" деб ёзишди.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Манфаатли фильм бўлибти.
Меҳнат қилган ходимларга рахмат.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ТАНЛАНГАН

📕онлайн китоб

Муаллиф: Хазонрезги
Саҳифаловчи:
Ғофурова Моҳичеҳра

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

УЛУҒ САФАР (ҳикоя)
Муаллиф: Хазонрезги

Пдф саҳифаловчиси:
Мадина Бону Умарова

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Дуо қилганмидинг?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хасталаниб, озиб кетган кишини кўргани бордилар. Унинг аҳволи эътиборларини тортди. Сўрадилар:
– Бирор нарса деб дуо қилганмидинг?
– Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин, – деб дуо қилгандим.
– Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: “Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин”, деб сўрамадинг? – деб ҳайрон бўлдилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Бемор ушбу дуони ўқиган эди, Аллоҳ унга шифо берди.
Одам тилига эҳтиёт бўлиши керак. Гоҳо кишилар Аллоҳга Унинг раҳматига терс бўлган шартларни қўйиб дуо қилишади. Хатоларини тушунишлари учун Ҳақ таоло уларга сўраганларини беради. Ривоятдаги саҳобий ҳам охиратдаги азобдан қўрққанидан ҳамма машаққат шу дунёда бўлишини хоҳлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тўғри йўлни кўрсатдилар. Икки дунёда ҳам нажот топишни сўраш лозимлигини айтдилар.
Гоҳида бола касалланса, онаси: “Сенинг ўрнингга мен оғрисам, бўлмасмиди?!” деб нидо қилади. Албатта, мазкур дуо замирида онанинг фарзандга меҳр–шафқати ётади. Аммо бу жоҳиллик. Боласи, ўзи учун ҳам саломатлик тилаш мумкин бўлгани ҳолда, нега жонига жабрни сўраши керак?
Банда қачон дуоси ижобат бўлишини билмайди.
Шунинг учун доимо Аллоҳдан яхшиликни сўрайвериши лозим. Болалар уйда тўполон қилганда баъзи оналар қарғаб қолади: “Ҳов, балога учрагурлар, жим бўлинглар!” Бу қарғиш ижобат бўлиб қолса–чи?!
Аллоҳдан фақат яхшиликни сўрайвериш лозим. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди. Ривоятларда келишича, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилдилар: “Эй Раббим! Қамоқ узайиб кетди”. Аллоҳ ваҳий қилди: “Эй Юсуф! Сен қамоқни сўрадинг, Биз бердик. Агар офиятни сўраганингда, уни берардик!”
Гап шундаки, Юсуф алайҳиссаломга зино билан қамоқдан бирини танлаш ихтиёри берилганда: “Эй Раббим! Улар чорлаётган нарсадан менга қамоқ маҳбуброкдир”, деган эдилар.

"Қалблардан сўранг" китобидан

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин.

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Астағфируллоҳ 😱

Аллоҳ ҳеч кимни бошига бу кунни солмасин!


Бу инсон ҳаётлик чоғида мусулмон қилиши керак бўлган амалларни бажаради, яъни Намозларини бекамикўст ўқийди, Эҳсонларни қилади, Ҳаж амалини бажаради. Аммо, вафот этиб савол-жавоб учун Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганда бу бандага Аллоҳ қайрилиб қарамас экан.

Шунда банда сўрар экан, “Нима қилган ишимга бундай қаҳр қилмоқдасан?“ деб сўрар экан
Шунда Аллоҳ таоло...

ОГОҲ БЎЛИНГ АГАР БУ ИШНИ ҚИЛИБ ЮРГАН БЎЛСАНГИЗ ТЕЗДА ТАВБА ҚИЛИНГ👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

бир кўркам йигит ҳар сафар оппоқ отда ўзини авайлаб қучиб кетаётганини кўрар экан.

Кунлардан бир куни у аёлнинг туши ўнгдан келибди. Аёл дугоналари билан тоққа дам олишга чиққанда унга отда сайр этишни таклиф қилишибди. Бир сабаб бўлиб ҳуркиб кетган от қаҳрамонимизни олиб қочиб кетган. У "Ҳаммаси тамом" дея тақдирга тан берган вақтда отнинг тизинини бир забардаст қўл ушлаб қолибди ва ўша ҳалоскор чапдастлик билан уловга миниб қизни авайлаб бағрига олибди. Айнан шу дақиқаларда қиз бир неча йиллардан буён тушларида кўриб юрган йигитни танибди...

Шундай қилиб ҳар икки ёшнинг муҳаббат қиссаси ҳаётга кўчган экан.

Ушбу воқеага ўн икки йил бўлибди..

Ўтган йили эса аёл йигитнинг ўзга диёрда фалокатга учрагани, воқеа жойида бир неча жасадлар ёнидан ўз кўнгил эгасининг шаҳсий ҳужжатлари топилганлиги ҳақида хабар олибди.

"Мен бу хабарга сира ишона олмадим, - деб ёзган эди қаҳрамонимиз ўз мактубида,- сабаби хабар ҳақида эшитганимдан сўнг қалбим эгаси яна тушларимга кира бошлаган ва мени чорлаётганларини кўра бошладим. Бу сафар мен оқ отда борар ва у кишига қўлларимни узатар эмишман..."

Бошловчи шу ерда чуқур тин олди ва сўзлашда давом этди:

- Биз қаҳрамонимиз Ўзбекистонлик Осиёнинг мактубини олгандан сўнг чуқур ҳайратга тушдик, сабаби дунёда камдан кам инсонларга ана шундай тушларда хабари келадиган илоҳий муҳаббат инъом қилинади. Биз ижодий гуруҳимиз билан "Бундай муҳаббат шунчаки тугаб қолиши мумкин эмас" деб ўйладик ва Осиё юборган кординаталар орқали Умидни излашга киришдик.

Барчамизнинг назаримизни тортган нуқта- Умид фалокатга учраган жойни кўприк устида эканлиги бўлди ва биз сув оқими бўйлаб уни қидира бошладик. Йигитларимиз Умид деб таҳмин қилган инсонимизни фалокат жойидан тўрт қишлоқ наридан излаб топишди. Энг қизиғи ўша кезлари у топилган қишлоқ яқинида ҳам автофалокат содир бўлган ва икки инсоннинг ўлими билан якунланган, қишлоқдагилар ўша мудҳиш воқеада қаҳрамонимиз жабрланган деб ўйлаб кўп жойларга хабар бериб, бирор ижобий натижага эриша олмаган эканлар.

Таҳмин қилганингиздек қаҳрамонимиз автофалокат туфайли ҳотирасини йўқотган экан, бироқ ора-чора бир сўзни такрорлар экан.

Ўша сўз нима эканлигига қизиқяпсизми?

Яқинда бу ҳақда билиб оласиз...

Бора-бора қишлоқдагилар Друг дея исм берган йигитнинг ҳотираси аста-секин тиклана бошлабди. Ҳозир унинг ўз тилидаги сўз бойлиги анча-мунча кўпайган, бироқ ҳалигача яшаш манзилини аниқ ҳотирлай олмаган.
Биз Другни сувдан қутқариб олган ва ўз хонадонидан жой берган Вася амакини студиямизга таклиф қиламиз.
Студияга чиқиб келган етмиш ёшлардаги қария даврадагилар билан саломлашиб Другни қандай вазиятда учратгани, у билан салкам бир йил давомида кечирган ҳаёти ҳақида гапириб берар экан, бошловчи унга:

- Йигит ҳотирасини бутунлай йўқотганда ҳам ёдидан чиқармаган ягона сўз нима эди?- дея савол берди.

- Буни унинг ўзидан сўранг, - жилмайди қария.

- Яхши унда Другни студияга таклиф қилишдан аввал даврага ҳаётининг мазмунини тушларида кўрган, тушларида севган, ана шу тушлари орқали узоқ ўлкаларга излаб келган Осиёхонимни таклиф қиламиз.

Осиё даврага оппоқ кўйлакда худди фаришталарга ўхшаб сузиб киргандек бўлди.

Студиядагилар Осиёнинг гўзаллиги, малоҳати, энг асосийси садоқати ва муҳаббатига тан берганча қарсаклар билан кутиб олишди.

Бошловчилар қарсаклар овозини аранг бостиришар экан, Осиёга савол беришди:

- Агар Друг сиз излаб келган йигит бўлиб чиқмаса нима қиласиз?!- дея савол беришди.

- Мен битта нарсани аниқ биламан,- дея бошини баланд тутди Осиё,- қалбим эгаси Умид ака тириклар! Сабаби у киши ҳаётимга кириб келган вақтдан бошлаб юрагим ҳудди куй чалаётгандек бошқача ура бошлаган. Юрагим ҳамон шундай урмоқда. Тушунганингиздек, бу дегани Умид ака тирик дегани. Агар уларни бу ердан топа олмасам бошқа жойдан қидираман. То умримнинг оҳиригача...


@xazon_rezgi /99

Читать полностью…
Подписаться на канал