xazon_rezgi | Неотсортированное

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

24200

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Подписаться на канал

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Директорнинг ёнида одам бор экан,  Осиё қабулхонада навбат кутиб телефонини қўлига олди.
У интернет тармоғига уланар экан, ўзи икки ой аввал мурожаат қилиб мактуб йўллаган идорадан жавоб келганини кўриб юраги ҳапқириб кетди.

Осиё Жиззахдаги аввалги ишлаган мактабидан бўшаганидан буён қайтиб ишга кирмаган, асосий вақтини Сурайё опанинг парваришига бағишлаган эди. У қайнонасининг "Мени деб уйда ўтириб қолманг, мана Чаросхон ҳам кунимга яраб турибди, сиз ярим кун ишга бориб кўнглингизни ёзиб келаверинг" деган сўзларига "Ишлаш қочмас, ойижон, аввал сиз оёққа туриб кўнглим ҳотиржам бўлсин" дея қатъий рад жавобини берган эди.
Осиё қўлидаги мактубни ўқир экан, кўз ўнгига дарҳол адаси келди. У директор қабулхонасидагиларга кейинроқ келишини айтиб, ўзи ташқарига йўл олди.

- Адажон, - деди у Икромжон акага қўнғироқ қилиб,- менга ёрдамингиз керак. Шу топда сизни кўрмасам бўлмайди. Жуда ҳам зарур бу...

Осиёнинг қўнғироғидан оёғини қўлига олиб етиб келган Икромжон ака ундан бор гапни эшитиб танидан мадор қочди, бироқ тезда ўзини ўнглаб олди.

- Бу хабарни биринчи менга айтганинг жуда соз иш бўлибди. Энди нима қилишимизни келишиб олишимиз керак...

🔳 🔳 🔳

Шу куни кечга яқин Жалолиддиннинг биринчи синфга чиққани муносабати билан Латофат аяси иккиси қўлларида торт ва мева-чева олиб Адҳам акаларникига кириб келган Икромжон ака дастурҳон устида қизиқ хабарни айтиб қолди.

- Адҳамжон ака... Мен ва ёрдамчим навбатдаги объектни мувафаққиятли топширганимиз учун Ялта шаҳрига бориб саёҳат қилиб келиш учун беш кунлик йўлланма билан тақдирлангандик. Бироқ ёрдамчимга ўғиллари Умра зиёратига бориш учун йўлланма олиб беришганлиги учун у киши мен билан кета олмайдиган бўлиб қолдилар. Латофат боргин десам, унга ишидан жавоб тегмади. Шунга ижозат берсангиз Осиё мен билан кетса дегандим...

Адҳам ака Сурайё опага қисқа нигоҳ ташлади-ю, кулимсираганча Икромжон акага розилик ила бош силкиди:

- Албатта, Икромжон ака. Қизим сиз билан бемалол бориб келаверсинлар. Жалолиддин боламни ўзим мактабга олиб бориб, ўзим олиб келаман. Қолаверса бувиси бор, яна бир қизим Чарос бор. Биздан ҳавотир олманглар, яхши дам олиб келинглар...

🔳 🔳 🔳


Икромжон ака ва Осиёнинг жўнаб кетганига тўрт кун бўлди. Орада Осиё адаси билан манзилга яхши етиб келишгани, ўзлари каби саёҳатчилар билан дам олишаётгани ҳақида икки марта телеграмм қўнғироғини амалга ошириб уйдагиларни ҳотиржам қилди.

Кечга яқин Осиёдан яна қўнғироқ бўлганида Адҳам ака кутубхонада эди.

- Ассалому алайкум, адажон...- деди Осиё ҳаяжон билан, ёлғизмидингиз?

- Ҳа, ҳа, - деди Адҳам ака шошиб қолганидан алик олишни ҳам унутиб ,-кутубхонада эдим, ҳозир ойингизни ёнига чиқаман...

- Тўҳтанг, адажон, шошилманг,-Осиёнинг ўзи шошганча тез-тез гапирар эди,- адажон... Мен сизга ҳозир бир видео жўнатаман. Сиз уни батафсил кўринг . Шунда менинг ва адамларнинг нима учун кутилмаганда саёҳатга кетиш сабабларимиздан огоҳ бўласиз. У ерда ҳамма, ҳаммаси бор. Барча саволларнинг жавоби ҳам.
Адажон, видеони кўриб бўлгач нима қилишни ўзингиз биласиз. Биз индинга эрталаб уйда бўламиз.

Адҳам ака "Ҳўп, қизим, ҳўп" деганча Осиё билан хайрлашиб кўнгли алланечук бўлганча, у юборган видеони очиб кўришга тутинди.

Видеода Россия телеведениясининг НТВ каналида намойиш этиладиган "Жди меня" кўрсатувининг навбатдаги сони муҳрланган экан.

Кўрсатув бошловчилари даврадагилар билан саломлашиб олгач навбатдаги воқеани ҳикоя қилишни бошладилар...

-Бугун сизга ҳикоя қилган навбатдаги воқеамизга "Тушларда севдим сени" дея ном бергимиз келди. Биласизми, бизга мактуб ёзган аёл ўз фарзандининг отаси ҳақидаги ўлим хабарини эшитгач бу хабарга сира ишонмаган экан. Нима учун дейсизми? Сабаби бундай. Қаҳрамонимиз бўлмиш у аёл турмушга чиқишдан неча йиллар аввал бўлажак турмуш ўртоғини тушида кўрган экан. Ана ўша тушлар аёлнинг ҳаётида бир эмас, бир неча бор такрорланган, унда


@xazon_rezgi /98

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳикматлар бисотидан 📺👇
Она меҳри ҳақида ибратли ривоят

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Oilaviy munosabatlarim yaxshi emas.😔 Erim bilan ko‘p urishardim.
Uy ishi deb o‘zimga qaramasdim
🫣

😔 Bola tarbiyasida ham qiynaldim. Qadr qimmatimni, o‘zimni yo‘qotib qo‘ydim.💔

Nima qilishga boshim qotib o‘tirsam, bir dugonam   "Qaynonalar maslaxati"ga ulanib ol, ayollarni qadr qimmatini ko‘tarishni o‘rgatar ekan ☺️" dedi.

🥰Yo‘qotib qo‘ymay deb tezda obuna bo‘lib oldim!

2 oy  "Qaynonalar maslaxati" xar kuni kuzataman.👩‍💻
Oilaviy munosabatlarda va o‘zimni qiynagan boshqa muammolarga xam yechim topdim!

Xozir juda baxtliman
❤️😍

Tezda ulanib olinglar, keyin qidirib topa olmaysizlar!👇

__╔═💖══════╗_
_🎁    КИРИШ 🎁_
__╚══════💖═╝_

🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

— Куёв бола, умрингизда илк бор аёл зотига қўл теккизган бўз йигитдек осмону фалакда юрибсиз. Ҳали завжаларингиз сони тўрттага етса, ердан изингизни қидирамиз, чоғи? - дея калака қилди раҳнамоси эримни...
Эрим илжайди. Билдимки, эрим яна учта хотин олади. Кейин нима қиламан?
Биринчи бор, нима ўйлаётганимни, нима қилаётганимни, умуман кимлигимни билмайдиган телба ҳолига тушдим. Демак, жондан севган эрим ҳозирданоқ ҳар куни қизларни бирма-бир...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#байрам_муборак

🇸🇱🇸🇱🇸🇱 БАХТИМИЗГА БОР
БЎЛИНГ 🇸🇱🇸🇱🇸🇱

Қаторингда норинг бўлса, юкинг ерда қолмагай,
Сарҳадларинг, қўрғонингга душман чангал солмагай,
Жонин берар душман балки, билъакс жонинг олмагай,
Бахтимизга бор бўлинг, Ватаним посбонлари.
Озод юртим таянчи , сизсиз шавкат, шонлари!

Сиз борсизки, ҳар бир уйда мунис гўдак кулгуси,
Қўли дуода қариялар , мудом шукр туйғуси,
Ҳаётидан рози элим ҳар куни тўй қилгуси,
Бахтимизга бор бўлинг, Ватаним посбонлари,
Мангуберди авлодлари, Рустами достонлари.

Ҳаловатдан кечиб ҳар дам ўйлайдирсиз бизларни,
Келажакка умид билан боққан қора кўзларни,
Аллоҳ ўзи асрасин, жон жигарларим сизларни ,
Бахтимизга соғ бўлинг, Ватаним посбонлари,
Темур бобом издошлари, ғурури осмонлари.

Сиз борсизки, юртимиз тинч, истиқбол- нурли тилак,
Ҳаёт кечар маъромида , ҳаловатда ҳар юрак,
Қадрлигим, азизларим , байрам бўлсин муборак!
Бахтимизга соғ бўлинг , Ватаним посбонлари,
Шижоатда тенги йўқ ўзбегим ўғлонлари...

Бизлар учун ўзни асранг, доим бўлинг саломат,
Касбингиздан барака -ю, тарк этмасин ҳеч омад,
Сиздек фарзанд ўстирган ота - онангизга раҳмат!
Бахтимизга соғ бўлинг , Ватаним посбонлари,
Жонимизга жон томир, сиз мард-у майдонлари.

Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Диққат

БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯

ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН
⭕️

Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Кўнглимизда қолганларга ҳам , кўнглимиздан қолганларга ҳам тилагимиз бир :
Аллоҳ сизни яхшиликлар билан сийласин ...
Бизни дегувчи дилига эзгуликни жойлаганлар :
Сизни севувчи инсонлар борлигини унутманг.
Ажиб хотиралар ,беғубор туйғулар ҳамроҳингиз бўлсин .

Тунингиз хайрли ўтсин ...

Эртагача ...

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аёл ўқитувчига қанчалар «осон» эканига бир мисол 😅

Видеони аёл ўқитувчиларимиз бор гуруҳларга секииин жўнатиб қўямиз!
😉

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Гулбаҳор Раҳматуллаева- Хазонрезги

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Шу пайт эшикдан кириб келган Икромжон ака ва Латофатлар собиқ қудаларини кўриб тараддудланиб қолишди.

- Адҳамжон ака?!-ва ниҳоят ўзини қўлга олди Икромжон ака,-биз тарафларга қайси шамол учирди?

- Яхшиларнинг шамолида, Икромжон ака,- ўрнидан туриб Икромжонни бағрига босар экан Адҳам ака чуқур ҳўрсинди,- Жалолиддин боламнинг шамоли. Набирагинамнинг...

Собиқ қудасининг барча гапдан хабари борлигини фаҳмлаган Икромжон ака енгил тортди:

- Борингизга шукр, Адҳамжон ака. Мана Жалолиддиним яна битта бобосини топди.

Шу куни Икромжон Адҳам акани ўз уйида олиб қолди. Тунда икки бобо бир набирасини эркалаб ўрталарида олиб ётишар экан Адҳам ака Жалолиддиндан "Фамилиянг нима, болам?!" дея шивирлаб сўраб қўяр, унга сари Жалолиддин "Ааатттаммуууппп" дея эркаланар эди.
Икромжон Умид мавзусида Адҳам аканинг кўнглига тегиб қўймаслик учун иложи борича эҳтиёт бўлиб ҳол сўраган бўлди-ю, отанинг юрагини ортиқ тимдаламаслик учун ўзини ортиқча саволлардан тийди.

Бироқ... Тун ярмида Икромжонни ухлаб қолган деб гумон қилиб бесасгина ташқарига йўл олган Адҳам ака ҳовлидаги ўрик дарахтининг ёнига чўккалаганча овозини чиқармай узоқ йиғлади.
Унинг аҳволига нимқоронғи даҳлиз орқали гувоҳ бўлиб турган Икромжон шу топда Адҳам акага бир оғиз сўз айтиб юпатиш қанчалар ортиқча эканлигини билар, шу билан бирга ушбу ҳолатни кузатиш ўз юрагига ҳам оғирлик қилар, ич-ичидан "Оҳ ота-я?! Қандоқ инсон эди авваллари? Энди эса фарзанд доғи бояқишни адои-тамом қилиб еб битирибди" дея эзилар эди.

Адҳам ака эрта тонгда тетик ва кўтаринки кайфиятда уйғонди. У нонушта пайтида оила бошлиқларига илтижо оҳангида илтимос қилар экан кўзларини набирасидан узмас эди.

- Икромжон ака... Руҳсат берсангиз симпозиум тугаса, қизим билан набирамни бир неча кунга Тошкентга олиб кетсам. Илтимос... Сурайёдан эса ҳавотир олманглар.
У... Сурайё кўзлари очилиши, хатоларини тушуниб етиши учун етарлича тўлов тўлади. Карами кенг Аллоҳ чин дилдан тавба қилган гуноҳкор бандасини кечирганда биз хом сут эмган бандалар бир-биримизни кечирмасак инсонийликдан бўлмас. Ҳаётнинг ушбу таҳир ўйинларида энг кўп жавоб берган, умрининг оҳиригача ҳам жавоб бериб ўтадиган Сурайё бўлади. Ҳозир уни кўрсангиз танимайсиз. Аввалги Сурайёдан асар ҳам қолмаган. Шунинг учун...

- Адҳам ака...- Икромжон унга далда берган оҳанда деди,- ўзингизни ортиқ уринтирманг. Сиз бафуржа ишларингизни битириб келаверинг. Осиё ва Жалолиддин эртага тушдан кейин тайёр бўлиб сизни кутиб туришади. Биз эса Латофат иккимиз бу ердаги ишларимизни битириб шанба ё якшанбаларга Тошкентга бориб қоламиз. Унгача қизим ва набирангиз сизларнинг иҳтиёрингизда...

Адҳам ака Икромжондан бу қадар оқибатни кутмаган эди. Унинг кўнгли бир зумда ёришиб осмон бўлиб кетди.

Адҳам ака бу хонадонни тарк этганда икки елкасидан қанот учиб чиққан каби қадамлари енгил эди...

🔳 🔳 🔳

- Сурайё, онаси...- сафардан қайтган Адҳам ака очиқ чеҳра билан аёлининг ёнига омонатгина эгилди,- биласанми мен сенга кимни олиб келдим? Агар ҳаяжонланмайман, ўзимни вазмин тутаман деб ваъда берсанг уни ёнингга чақираман...

Адҳам ака ҳарчанд Сурайё опани ҳотиржам бўлишга чақирса ҳам аёли эрининг офтобдек ёришган чеҳрасидан ўзича бир яхшиликни тусмоллаб, аланг-жаланг қилиб қолди:

- Уууу... Уууммииитддд... Боооллллааааммм...

Адҳам ака кўз ёшларини тия олмай аёлига жилмайди:

- Ҳааа... Боланг қайтди, онаси... Кичкина Умидимиз қайтди...

Адҳам ака ўзини четга олиб сурилганча йўл бўшатди.

Остонада кичкина Жалолиддинни етаклаган Осиё кўринди...


#давоми_эртага 📌

Муаллиф: Хазонрезги

@xazon_rezgi /96

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

хабарни сизларга етказа олмадик. Эндиги энг асосий дардимиз гўдагимнинг соғ-омон дунёга келиши эди.  Вақти соати етиб у-Жалолиддин дунёга келди.  Бундан бу ёғига болажонимнинг жилмайиши,  кулиши,  биринчи бор қадам босишларга овуниб кунларимиз ўтаверди.
  
Вақти келиб Жалолиддиннинг тили чиқди. Биласизми,- ҳазин жилмайди Осиё,- унинг тили "дада" деб чиққан эди. Жалолиддин тинимсиз "дадда" лаб чуғурлайвергач, кўнглим бузилиб кетди ва "Нима бўлса бўлар" деб уйдагиларни огоҳлантирмай Жалоллиддинни бағримга босганча ўғлимнинг дадасини излаб йўлга тушдим. Йўл бўйи улар билан бўладиган учрашувни, Жалолиддин ҳақидаги янгиликларни қандай қилиб айтишни ўйлаб юрагим неча йиллик соғинчдан дук-дук уриб борар эди. Таксида бир вақтлар ўзим келин бўлиб тушган кўчага кириб келганимда, Умид ака куёвлик либосида бошқа бир аёлни қўлтиқлаб уйга олиб кираётган эдилар. Мен собиқ турмуш ўртоғим, ўғлимнинг дадасининг никоҳ тўйининг устидан чиқиб қолган эдим.
Ва... Индамай ортга қайтиб кетишга мажбур бўлдим.
Шу воқеага ҳам тўрт йилдан ошиқ вақт ўтибди. Мен қайтиб остонангизга бош уриб боришга, Жалолиддин ҳақида хабар беришга юрагим дов бермади. Билмадим, балки аёллик ғурурим йўл бермагандир. Бора-бора Умид ака бошқа аёл билан яшасалар мен ҳам ҳаётимнинг мазмуни ўз Жалолиддиним билан бирга умр кечиравераман деган қарорга келдим. Тан оламан бу қарорим заминида Умид акадан аразлаш, ҳудбинлик йўқ эмас эди. Аммо йиллар ўтиб бир нарсага иқрор бўла бошладим.
Жалолиддин ота меҳрини қўмсамоқда эди. У тенгдошларини кузатиб отаси борларга қараб кўнгли ўксимоқда. Ҳадемай мактабга чиқади, бироқ "Аяжон, менинг адажоним қачон келадилар?" деган саволларни бергани берган. Мен унга "Аданглар учувчилар. Сен мактабга чиқиб ақлли бола бўлганингда қайтиб келадилар" дея жавоб берган эдим. Қўшни буви эса "Болажоним кўпдан кўп савоб йиғсанг, даданг шунчалар тез қайтиб келади" деганлари учун фикр-у хаёли шунда бўлиб қолган. Икки ой аввал Тошкентга бориб қайтган адамлар...-Осиёнинг кўзларида ёш ғилтиллади,- улар Умид акам ҳақида ҳунук, ноҳуш хабарни етказиб келдилар...

Адажон...

Мен ўша кундан буён тинимсиз пинҳона кўз ёши тўкаман. Ҳаётда ҳамма нарсага тайёр эдим-у, аммо ўғлингизни йўқотишдан бошқа...

Адажон...

Мен ўз фарзандини ота дийдоридан бенасиб қилиб қўйган бахтиқаро онаман. Рашк, алам, муҳаббат мени шу куйга солди. Юрагимдаги бу оғир юк билан яшаш менга нечоғлик оғир эканлигини билсангиз эди. Гоҳида шу қадар тушкунликка тушаман-ки, чеки-чегараси йўқ.
Бироқ Жалолиддинни сиз ва ойижоннинг ҳузурларига олиб бориш ниятим бор эди...

У отасини кўрмади, бироқ бобо, бувисини танишга ҳақли деб ўйлаб юргандим... Бугун эса сизни бу ерда кўриб ниятим чин дилдан бўлганлигини ҳис қилдим...

Осиё Адҳам акага яна кўп нарсалар ҳақда гапиришни истаган эди, аммо гапира олмади... Қани энди аёллик ҳаёси йўл қўйса-ю, ҳаётидаги ягона эркак Умиддан бошқасини тан олмаганини, ололмаганини айта олса... Ундан нафратланишни қанчалик истамасин бунинг уддасидан чиқа олмагани ҳақида айта олса.
Умидни бор фазилати ва камчиликлари билан жон қадар суйганини айта олса...
Умидсиз дунё унга қанчалар тор бўлгани ҳақида ҳайқира олса...
Йўқ... У булар ҳақда айта олмайди. Қандай ҳам айта оларди. Ахир ҳақиқий ишқнинг бошланғич манзили ҳам, ибтидоси-ю, иқтидоси кўнгилда бўлса... Ҳар бир кўнгилнинг эса ўз эгаси бор...
Унга бошқаларнинг ҳадди йўқ... Ҳаққи йўқ...

@xazon_rezgi /95

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

КИЙДИРИНГ

   Машҳур луғат олими ибн Жиннийнинг бир кўзи кўр эди. Ёқут ал-Ҳимавий унинг таржимаи ҳолини ёзаётиб, "унинг бир кўзи кўр эди" дейишнинг ўрнига шундай деган эди:
   "У бир кўзидан фойдаланар эди!".
  
  Аслида маъно зеҳнимизда яланғоч ҳолда дунёга келади. Биз унга сўзлардан иборат кийимларни кийдирамиз!
   Фикрларингизга сўзлардан иборат чиройли кийимларни кийдиринг. Улар жозибадор бўлиши учун тилло суви билан безанг!
   Баъзи сўзларингизни жунга ўрангки, маҳзун ундан илиқлик топсин!
   Баъзисига эса ипак кийим кийдирингки, синган қалблар унда юмшоқликни ҳис қилишсин!
  Дунёда баъзи инсонлар ўзларидаги даҳшатдан қаердадир яширинишни исташади!

Муаллиф: интернет

Ана шунақа гаплар, азизлар...


Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Камтарин бўл, аммо камтарлик орқасида ғуруринг яққол сезилиб турсин!

Андишали бўл, аммо андишасиз олдида ҳеч қачон тилингни қисқа қилма!

Икки букилиб таъзим қилганга уч букилиб таъзим бажо айла. Аммо қаршингда тоғдек кериладиганлар олдида ўзингни осмон қадар тут!

Бир юзингга урсалар, икки юзига уриб жавоб қил! Шунда сен билан ҳисоблашадиган бўладилар!

Ҳеч қачон осмонга тупурма! Осмон қахрли. Тупугинг юзингга қайтиб тушади!
Ҳеч қачон ерга тупурма! Ер меҳрли, тупугинг юзингга сачрамайди. Аммо шу Ер сени кўксида кўтариб юради.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, қадрдон...

Бошланаётган янги кун хаммамизга омад келтирсин!

Ўйлаган барча яхши ниятларимизга яратган эгам етказсин!

Хафта аввали душанба тонги барчамизга хайрли келсин!

Каналга уланиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

41-қисм

-Ассалому алайкум, Ойижон...- Осиёнинг кўзларидан милт-милт ёш қуйилар эди, - мен келдим...

Осиё Сурайё опа ётган ётоқнинг ёнига тиззалади. Унинг ўнг қўлини олиб ўпганча юзларига босди. Сўнгра овози титраганча Сурайё опага меҳр билан тикилди:

- Қочқоқ қизингизни кечиринг...

Сурайё опа Осиёга жавоб қайтаришга уринар, бироқ ҳаяжондан яримта сўзини ҳам айта олмай тинимсиз кўз ёш тўкканча "имм, имм" дея тили ғўлдирар эди.

Икки муштипар узоқ йиғладилар. Уларнинг ҳар иккисининг дарди бир- Умид эди...

"Мени кечир, қизим,- дер эди кўзлари Сурайё опанинг, - биламан кечирим сўрашга нолойиқман. Қилган қилмишларимни эсласам мени ер кўтариб турганига ҳайрон қоламан. Назаримда у ҳам менингдек гуноҳкорни ўз бағрига олгиси келмаяпти шекилли. Қилган гуноҳларим жабрини ҳали узоқ тортишимни ўзим ҳам яхши биламан.

-Ундай деманг, ойижон...-жавоб қайтарди Осиёнинг кўзлари,- она ҳам ўз фарзандидан кечирим сўрайдими? Сиз ҳам воқеалар ривожи бундай чаппасига айланиб кетишини қаердан ҳам билибсиз? Ойижон, сиз эмас, кечиримни мен сўрашим керак аслида... Мен..."

Осиё қўли билан Жалолиддинга қўли билан "бери кел" дея ишора қилди:

- Ойижон...- овози титради,- бу адажон орзу қилгандек шажарангиз давомчиси, сиз бир неча йиллаб интиқиб кутган набирангиз- Жалолиддин бўлади.

- Бувиси, бу болангни фамилияси Аттамуууп экан, қарагин-а?- суҳбатга қўшилди Адҳам ака, - мен уни исм, фамилиясидан топиб олдим. Сен бўлсанг мени нуқул шошқалоқликда айблар эдинг.

Осиё Жалолиддинни Сурайё опага яқин олиб келди

Сурайё опа Жалолиддин яқинлашгач ўрнидан тураман дегандек бесаранжом бўлиб қолди.

Осиё унинг ниятини тушуниб Адҳам ака ёрдамида қайнонасини ўтиришига ёрдамлашиб,, орқасига учта ёстиқ тиради.

Сурайё опа ўрнига ўтириб олгач ишлашга ярайдиган ўнг қўли билан Жалолиддинга қучоқ очди: "Кел ўзимга, болам..."

Бувисининг хаёлан қилган чорловини тўғри тушунган Жалолиддин унинг бағрига бош қўйди:

- Ашшалому алайтом, бувижон

Сурайё опанинг Жалолиддинни бир дунё соғинч, меҳр, муҳаббат билан бағрига босиб турганини кўрган Осиё бу аёлнинг ҳаётидаги олий ҳақиқатни тушуниб қолди:

- Сурайё опа умрининг энг азиз йиллари, ёшлиги, ҳусн-таровати, соғлиғи, жондан азиз фарзанди Умиднинг фироғи эвазига....- Жалолиддинни Аллоҳдан тилаб олган эди !!!

Осиё бу манзарани кузатар экан Адҳам акани қайта учратган кунида дилига туккан ожизгина режаси эндиликда буткул қатъий қарорга айланди.

Якшанба куни Икромжон ака ва Латофатлар Сурайё опани кўришга келганларида Осиё уларни ўз қароридан хабардор қилди:

- Аяжон, дадажон... Мен Жалолиддин билан ўз ота уйида яшаб қолмоқчиман, бобо- бувилари билан бирга...

🔳 🔳 🔳

Орадан тўрт ой вақт ўтди...

Осиё чиройли мактаб формаси ўзига ярашган Жалолиддинни бобо ва бувиси ёнига бошлаб кирди:

- Биз тайёрмиз, бобожон, бувижониси. Жалолиддин ўғлингиз сизнинг чиройли дуоларингизни олиб бугун биринчи синфга боради.
Аввал Адҳам ака, ортидан Сурайё опа набирасини чиройли дуо қилдилар. Осиё қайнона-ойижониси Сурайё опанинг дуога баравар кўтарилган икки қўлини кўриб ич-ичидан севинар эди. "Энди навбат оёғингизга, ойижон,- ўйлади у энтикканча,- шифокорларнинг айтишларича насиб қилса муолажа ва машқлар сабаб қишгача юриб ҳам кетар экансиз".

Оила аъзолари дастурҳонга чиройли фотиҳа ўқиб "Биринчи
қўнғироқ" тадбири учун кўча бошида жойлашган мактаб томон йўл олдилар. Осиё чиройли гулдаста ушлаб олган Жалолиддиннинг қўлидан етаклаб олган, Адҳам ака эса бахтдан юзи гулгун яшнаган Сурайё опа ўтирган аравачани тутқичларидан меҳр билан бошқариб борар эди.

Тадбир тугаб болажонлар биринчи дарс учун синфларига кириб кетишгач, Адҳам ака бироз толиқиб қобган Сурайё опани уйларига олиб кетди. Осиё эса айрим ҳужжатларга имзо чекиши учун мактаб директорига учрашиши кераклиги учун у ерда ушланиб қолди.

#давоми_бор

@xazon_rezgi /97

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

➡️TOʻGʻRI OVQATLANISH ➡️ISHTAXANI TABIY BLOKLASH
➡️TANANGIZ OSILMASDAN
➡️SOGʻLOM OZISH MARAFONI
➡️ENG ARZON NARXLAR
➡️ENG SIFATLI OZISH
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
1️⃣OY 50 MING
2️⃣OY 100 MING
3️⃣OY 150 MING
📌📌📌📌📌📌📌📌📌
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//t.me/SADOQAT_DIETOLOG
TEZ ULANVOLING OCHIRILADI

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳаёт_манзаралари

ЭРКАК

Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир махалланинг тўрида жойлашган эди. Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳаррир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки...
Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? "
Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик.
Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди.
- Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат...
Томоғимни нимадир ачиштира бошлади.
Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди...

Манзил :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эркак...

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️
TOʻGʻRI OVQATLANISH BILAN VAZN TASHLAYSIZ
XECH QANDAY DORI VA KAKTELARSIZ
UY SHAROITIDA OZISH
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
DIEOLOG NAZORATI
DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
ENG ARZON NARXLAR
ENG ARZON NARXLAR
🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤🎤
1 ) OY 50 MING
2 ) OY100 MING
3 ) OY 150 MING

TEZ GURUHGA ULANIG
SIZDA HAM SHUNDAY IMKONYAT BOR

✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ТАБРИК

Ассалому алайкум .
Ички ишлар тизимида ишлайдиган соҳа вакилларини , Ватан ичида Ватан ҳисобланмиш оила қўрғонимиз посбонлари - ота , ака , ука, жигарларимизни - ҳаммаларини Ватан ҳимоячилари куни билан чин юракдан табриклайман. Ҳар доим юртимиз , хонадонимиз тинч , осмонимиз мусаффо бўлсин !

Эҳтиром ила Хазонрезги

Каналга обуна бўлиш
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

Aссалому алайкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни ҳотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин

Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​​​А Б О Р Т

(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)

Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭


ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️

Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…

Бу сирни очаман ёзиб олинг: 
•кечки пайт ухлашдан олдин 
бинтга… Давомини ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Чоршанба куни сочни ювиш Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ❗️

Янги келинлигимда бошимни ювиб сочимни қуритаётган вақтим қайнонам хонамга кириб қолди. Кейин бошимни ювганим учун урушиб бериб, чорчанба куни мумкинмаслигини айтиб берди. Эшитиб жудаям қўрқиб кетдим

Айтишича, агар аёл киши чоршанба куни бошини ювса...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

40-қисм

-Қудамгилар кўринишмайди? -айвонга қилинган жойда Жалолиддинни қучоғидан қўймай сўради Адҳам ака.

- Ишда эдилар,- деди Адҳам акага чой узатар экан Осиё,- ҳадемай келиб қолишади.

- Қизим, - оғир ютинди Адҳам ака,- тақдир насибангиз қўшилиб бу ерларга келиб қолган экансизлар-да. Биз бўлсак сизни Тошкентдан излаб юрибмиз. Қариндош-уруғларингиз эса сиз ҳақда "Иккинчи қайта турмуш қуриб кетди" деганларидан сўнг, буёғига излашдан маъни йўқ деб барига қўл силтаб қўя қолган эдик...

- Турмушга чиққаним йўқ, адажон, - ийманиб ерга қаради Осиё, - қариндошларимиз бизни ортиқча безовта қилмаслигингиз учун ёлғонлашган чамаси.

- Қизим, нима учун...Нима учун набирам борлигини биздан яширдингиз? Ахир...

- Жалолиддиннинг ҳақда ўғлингиз билан ажрашганимиздан сўнг билиб қолдим. Унгача ҳам тобим бўлмай юргандим- у, аммо буларнинг бари ўша кезлари бошимга тушган савдолар туфайли деб ўйлабман. Сўнгра эса янгиликни айтсам барибир ишонмайсизлар деб ўйладим. Ўша туҳмат бошимга тушган кезлари ўғлингизнинг менга ишонмаганлари юрагимга жуда оғир ботган эди. Шу ҳам бир сабаб эди менимча.

- Ўша куни "Мен ишдан келиб барини бир бошдан тафтиш қилиб кўриб чиқаман" деган куним қайтгунимга қадар сиз кетиб қолган экансиз.

- Адажон... Мен кетиб қолмаганимда ойижонннинг аҳволлари нима кечарди? Ахир бу ишларнинг бошида улар турган эдилар. Ўша малъун Одилни келишини айтиб менга тайинлаб вилоятга кетган ойижоннинг ўзлари эдилар-ку!?.
Мен келин бўлиб қандай қилиб шу хонадон соҳибасини ёмон отлиқ қила олардим?! Мен оқлансам, ойижоннинг номлари қора бўлиши аниқ эди. Бунга йўл қўйиш мумкинми эди...

Тўғри ўша куни ойижонни ўзларига оғир ботадиган қилиб, қаттиқ-қаттиқ гапирдим. "Гувоҳим Аллоҳ, унинг ўзи жазоингизни беради" дедим.
Хонамда ёлғиз қолганимда эса ҳар тарафлама ўйладим. Очиғи айбсизлигим исботланса Умид ака мен туфайли оналари билан юзкўрмас бўлиб кетишларидан қўрқдим. Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор деганларидек, "Шу баҳона бўлиб Умид ака билан бир йўла ажралишиб қўяқоламан. Улар ҳам ота бўлиш бахтига муносиблар" дедим. "Майли номим ёмон бўлса бўла қолсин, шунинг ортидан сизнинг оилангизга бахт келса розиман"-бу менинг ўша вақтда келган оҳирги қарорим эди.
Туҳмат юки жуда оғир бўлар экан. Ўша куни" Уйга борсам ота-онамга вазиятни қандай тушунтираман, мени ўз эрига ҳиёнат қилишда айблашаяпгани ҳақида қайси бетим билан айтаман" деган ўйлар исканжасида дугонам Элноракига йўл олдим. Биласиз Элнора тоғаваччам Жавлонга турмушга чиққан, шаҳарнинг бир четида уч хонали квартира сотиб олганларига кўп вақт бўлмаганди.
Бор гапдан хабардор бўлган Жавлон ўзи бизнинг уйга бориб ота-онамни ҳотиржам қилиб келди. Орадан вақт ўтгач мен адамлар орқали ажралиш таклифини айттириб юбордим. Кўп ўтмай ажралишдик ҳам. Ўшанда адамлар ҳам, аямлар ҳам менинг тақдиримга кўп куйишди. Яшириб нима қилдим?! Ўғлингиз билан ажралишганимиз менга қаттиқ зарба бўлган эди. Аммо мен шўрликка бошқа илож ҳам қолмаган эди-да?! Тақдир зарбасини кўтара олмай ётиб қолдим. Уйга чақирилган тез ёрдам шифокорлари қон босимим кескин кўтарилиб кетганлиги сабабли мени зудлик билан шифохонага элтишди. Ҳомиладорлигимдан ўша ерда хабар топдим.
Шифохонадан чиққан вақтим адамларга Жиззах вилоятида янги турар-жой биноларини қуриш учун таклиф берилганлигини эшитдим. Шунда бир қарорга келишга иккиланиб турган адамларга "Маълум вақтгача бўлса ҳам мени бу ерлардан олиб кетинг" дея ёлбордим.
Жиззаҳга кўчиб келганимиздан сўнггина ҳомиладорлигимдан хабар топган адам ва аям бу ҳақда сизларга хабар бермаслик жуда катта адолатсизлик бўлишлигини таъкидлашди. Мен бир қарорга келгунимга қадар бошимга яна бир синов тушди. Қонимда топилган инфекция сабаб туғилажак гўдакнинг ҳаёти хавф остида қолган эди. Шу сабаб яна ўз ташвишимиз билан бўлиб набиралик бўлишингиз ҳақидаги


@xazon_rezgi /94

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қанча ухлади билмайди, томоғи қуриб уйғонди. Ёнидаги дўмбочкада сув турганди, олиб бир симиришда тугатди. Кейин ёнига ўгирилиб Жайрона йўқлигини кўрди. Тунги чироқни ёқди. Хонага кўз югуртириб, бирдан қолган кайфи ҳам тарқаб кетди. Жайрона хона тўрида ётар, устига ташланган юқа ёпинчиқдан яланғоч елкалари ва оёғи тиззасигача кўриниб турарди. Сочлари ҳам бетартиб...
- Жайрон,- Мардбек учиб туриб, қизни елкасидан тортиб ўзига қаратди,- Жайрон!
    Қиз эса...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЯНГИЛИК

Псориаз ва экземадан халос бўлишнинг ишончли усули топилди!

Тошмалар совуқ кунда ёрилиб азоб беряптими?

Терингизга игна санчгандек оғриқ беряптими?

Хозироқ янги, 100% табиий усул билан танишинг. Ибн Сино табобати асосида...

Кафолатланган бу усул орқали барча псориаз ва экземадан халос бўлмоқда

Бу усул натижасини хозироқ ўзингиз кўринг👇👇👇

➡️➡️➡️ https://bit.ly/1stop_psoriaz
➡️➡️➡️ https://bit.ly/1stop_psoriaz
➡️➡️➡️ https://bit.ly/1stop_psoriaz

(Бир ойлик даволаниш бепул, хозироқ кўк ёзув устига босинг)

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Синдирсалар қўлларида ифорин қолдирадиган гулдек бўлинг!
Ҳеч кимга ёмон сўз айтманг.
Ҳеч кимнинг озорига озор билан жавоб қайтарманг! Аксинча улар ҳаққига юракдан дуода бўлинг, шунда қалбингизни нафрат эгаллаб олишидан қутқарасиз...
Хайрли оқшом, Қадрдон!

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…
Подписаться на канал