- Қани у! Ўлдираман! - хонага қўлида арқон билан Шаҳобиддин бостириб кирди. Бурчакка қочган синглисини аямай уриб, кейин сочидан судраб олиб чиқиб кета бошлади.
- Тўхта, қаерга олиб кетяпсан қизимни?!- ўгай ўғлини қўлига ёпишди Замира опа.
- Оиламиз шаънини ер билан битта қилган қизни яшашга ҳаққи йўқ! Мен бундай иснодни кўтара олмайман. Молхонага бориб осаман буни ҳозир!
Шаҳобиддин синглисини оғилхона томон судраб кета бошлади.
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
- Жалолиддин,- ялт этиб Илҳомжонга қаради Адҳам ака, - исми Жалолиддин денг бу болакайни?
- Ҳаа! - Адҳам акадаги ҳаяжонни ҳис қилмай йўлга қараганча жавоб қайтарди Илҳомжон,- исми Жалолиддин, фамилияси Ааатттамуупп...- шарақлаб кулди у,- Жалолиддин фамилиясини шунақа ширин қилиб айтади-да ўзи...- асли Адҳамов унинг фамилияси. Сиз билан адаш фамилиядош бу болакай
- Сиз бу оилани яхши танийсиз шекилли,- Адҳам аканинг рул бошқараётган қўлларига титроқ турган эди...
- Ҳаа, яхши танийман. Жалолиддиннинг бобоси Икромжон ака бош бўлиб қурган намунали уйлардан бирини олганмиз биз. Иморатга бошдан тўлов қилиб битгунича ишнинг боришидан хабардор бўлиб тургандик. Икромжон ака билан ўшанда яқиндан танишиб чиқишиб кетгандик. Тилло инсон у киши.
- Жалолиддиннинг бобосининг исми Икромжон ака бўлса, унда нега фамилияси Адҳамов? -ўсмоқчилаб сўради Адҳам ака
- Аниқ сабабини билмайман-у, аммо Жалолиддин ота томонидан фамилия олган бўлиши керак. Икромжон ака унга она томондан бобо-ку, яъни Осиё муаллиманинг дадаси...
-Илҳомжон,- бирдан тормозни қаттиқ босди Адҳам ака, - минг бор узр. Мен ҳозир сиз билан кета олмайман.Сабаби...Сабаби бир неча йиллардан буён ахтариб юрган инсонларимни топгандекман. Ҳозир ортга қайтмасам бўлмайди.
- Устоз, бугун сизни ўз уйимда меҳмон қилиш ниятим бор эди. Шунга яраша тайёргарликни ҳам бошлаб юборгандик...
- Кейин...Кейин Илҳомжон... -Адҳам ака машинасини ортга бура бошлади,- зиёфат қочиб кетмас. Мен ҳозир баъзи саволларга жавоб олишим керак. Агар таҳминларим тўғри чиқса, унда оламда мендан бахтли инсон бўлмайди. Сизга эса барчасини эртага симпозиум ўтгандан сўнг батафсил тушунтириб бераман.
Илҳомжонни кўча юзида қолдирган Адҳам ака машинасини келган йўлига елдек учириб кетди.
- Тинчликми, ака?!- деди изма-из келаётган Миркомил,- домлага нима бўлди? Нега ортга қайтиб кетдилар!?
- Аниғини билмадим,- Адҳам аканинг изидан ўйчан тикилиб қолган Илҳомжон,- аммо нималарнидир фаҳмлагандек бўлдим...
🔳 🔳 🔳
Адҳам ака сал аввал Жалолиддинни қолдириб кетган дарвоза олдида машинасини тўҳтатди. Унинг юраги тинимсиз ҳапқирар, кўзлари ёшга тўлиб кетганидан атрофни кўришга ҳалақит бера бошлаган эди.
Адҳам ака дастрўмолини олишга ҳам тоқати етмай, кўз ёшларини ўнг қўлининг терс тарафи билан артиб қия очиқ қолган дарвозадан ичкарига мўралади. Анвойи гуллар барқ уриб очилиб ётган ҳовлининг бир чеккасида Жалолиддин қўлидаги алланимани тимискилаб ўтирар эди...
- Жалолиддин...-йиғи аралаш овози бўғилиб чиқди Адҳам аканинг
Жалолиддин унинг овозини эшитиб жилмайди ва чопқиллаганча Адҳам аканинг ёнига келди
Адҳам ака Жалолиддиннинг қаршисида тиз чўкди.
- Бобожон, яна сув ичасизми? - Адҳам акага беғубор нигоҳларини қадади Жалолиддин
- Ҳаа... -деди Жалолиддин қиёфасида ўғли Умиднинг ёшлигини кўрган Адҳам ака- фақат аввал сени бир бағримга боссам майлими?
Адҳам ака қучоғини кенг очди. Жалолиддин бироз ўйланган бўлди-ю унинг қучоғига кирди.
Адҳам ака Жалолиддинни авайлаб қучганча сочларини тўйиб-тўйиб ҳидлади , ўзидан бироз итариб оппоқ беғубор юзларига тикилди ва яна бағрига- бу сафар маҳкамроқ босди.
- Бу нима? - деди Адҳам ака кўксига алланима ботганини ҳис қилиб Жалолиддинга ҳайрон тикилди.
- Бу жажарамиз туймойи,- деди Жалолиддин "шажара" дейишга тили келишмай, яктакчасининг ичидан чарм тумор чиқариб, - унинг ичида Ибойим додам, Аттам бобом, Умммд адамлар ва...
- Ва Жалолиддиннинг исми ёзилган... Ҳудди сиз орзу қилганингиздек, адажон...
Адҳам аканинг кўз ўнги қоронғилашиб кетди. У ўрнидан гандираклаб турди-ю, қаршисида кўз ёшлари шашқатор Осиёни кўрди...
-Қизим... Ахир... Ахир бу қанақасига? Нега? Нима учун?
- Нега набирали бўлганингизни айтмаганимга ҳайрон бўляпсизми, адажон? Барини бир бошдан сўзлаб бераман,- ҳўрсинди Осиё,- фақат аввал айвонга ўтиб бир пиёла чой ичинг. Суҳбатимиз ҳали узоқ давом этади...
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага📌
@xazon_rezgi /93
Гулим, титрамагин ҳасратларимдан... 😔
✍ Рислиғой Ҳотамова
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#Кимга_айтаман
Гулим, титрамагин ҳасратларимдан,
Безима, сендан ҳам безиб кетаман.
Юрагим еб ётган аламларимни,
Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман.
Мен ҳали баҳорни кўрмаган чечак,
Тилсимлаб қўйилган дард тўла эртак.
Икки дунё аро бўлганим эрмак,
Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман.
Дўсту сирдошим йўқ сўзимдан бўлак,
Гуноҳ даштидаги изимдан бўлак,
Айтгил, кимим бордир ўзингдан бўлак,
Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман.
Асли кўрмаганим қадрим соғиндим,
Бетоқат жон билан сабрим соғиндим,
Тўғриси, қаро ер - қабрим соғиндим,
Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман.
Лабим эркаласин япроқларингни,
Кўзларимга сурай тупроқларингни.
Оч менга тиконсиз қучоқларингни,
Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман.
Ҳўрсинма, мен яна савоб этаман,
Ҳаққа ёлвораман, дардга етаман.
Ажал сари кетдим, Маҳшар қайтаман,
Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман.
Шеър муаллифи: Рислиғой Ҳотамова
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
OZMOQCHIMISIZ☺️☺️☺️
START 18-YANVAR
SIFATLI VA RIAL NATIJALI OZISHNI XOHLOVCHILAR UCHUN!
✅TO'G'RI OVQATLANISH ORQALI SOG'LOM OZAMIZ
✅ UYINGIZDAGI BOR MAHSULOTLARNI YEB
1 OYDA 8 KGDAN 12 KGGACHA OZASIZ ✅
GURUHGA KIRIB NATIJALARNI KORING✅
👩💻DAVLAT RO'YXATIDAN O'TGAN DIPLOM VA SERTIFIKATGA EGA TAJRIBALI DIETOLOG!
Murojaat uchun⬇️⬇️⬇️
@Saida_Qayumovna
TEZDA ULANIB OLING
➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️
t.me/maftunkor_qomat_offical
t.me/maftunkor_qomat_offical
t.me/maftunkor_qomat_offical
#кун_ҳикояси
ЗОЕ
Биз уч йил бирга ишлагандик. Яхши - ёмон кунлари елкадош бўлгандик. Кейин эса тақдир тақозоси билан йўлларимиз аро тушди.
Ўтган хафта у инсондан қўнғироқ бўлди :
- Опа , илтимос фалон кўргазмаларингизни бериб туринг . Тадбир ўтказаётган эдим... Илтимос ...
- Хўп. Бажонидил.
- Эрталаб уйингизга одам юбораман.
- Яхши. Кутаман.
Эртасига эрталабгача тўрт бора қўнғироқ бўлди :
- Опа , сизга ишондим-а ? Бирга ишлаганимиз ҳурмати... Тадбир тугаши билан ўзим, ўз қўлларим билан уйингизга етказиб бераман.
Ҳар сафар уни ҳотиржам қилишга уриндим. Эртасига эса одам келишини кутмай сўраганини ўғилларим орқали жўнатдим: "Тадбир сабаб ўзининг ишлари ҳам етарличадир"
Орадан уч кун ўтиб кўргазмали қуролларим қайтиб келавермагач яна ўғилларимни жўнатдим.
" Тадбир тугади. Бориб омонатимни олиб келинглар. Улар мен учун жуда қадрли" .
"Шу нарсаларни кераги ҳам бўлгани йўқ. Бекорга сўрабман" деганмиш собиқ ҳамкасбим . Менимча бу унинг раҳмат дегани бўлса керак.
Ўзимни босишга ҳаракат қилдим. "Бўлса бордир , керак бўлмаган бўлса керак бўлмагандир- да"
Орадан уч кун ўтиб бизда ҳам худди шундай тадбир бўлиши маълум бўлди. Дарҳол хаёлимга собиқ ҳамкасбимдан маслаҳат сўраш фикри келди ва ҳаялламай қўнғироқ қилдим .
Бироқ телефон қўнғироғимга жавоб бўлмади. Орадан бироз вақт ўтиб қайта қўнғироқ қилдим. Нариги тарафдан телефон босиб қўйилганини билдирилган қисқа гудок овози эшитилди.
Аввалига ҳайрон бўлдим , изидан ҳавотир олдим. Шу куни ўша рақамга билмадим неча бор қўнғироқ қилдим . Аммо бари бефойда. Тадбирга тайёргарлик бир тараф , аммо менининг юрагимга ғулув тушганди.
- Тинчликмикан ...
Эртаси куни собиқ ҳамкасбимни маҳалла гузаридаги дўконда қўни- қўнжини тўлдириб хуш кайфиятда бозорлик қилаётганини кўриб кўнглим жойига тушди:
- Ҳайрият- ей ! Тинчлик экан...
Шуларни хаёлимдан ўтказдим- у , бир четга ўтдим. Телефонимни қўлимга олиб собиқ ҳамкасбимни блокка солдим...
Менимча энг тўғри йўл шу эди.
Мен "Бир марта яшайдиган умримизни қадрингни билмаганлар учун зое кеткизмаган афзал" деган қарорга келгандим.
Нима дейсиз ? Мен тўғри иш қилдимми ? ...
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi
#якшанбада 🤗
ШИРИН ОШНИНГ СИРИ
Кутмагандим тўсатдан ,
Инсоф кирди эримга .
Бир таклиф билдирганди,
Сиғмай кетдим теримга.
-Кел хотин, сен ҳам одам,
Яйрагин , ҳордиқ олгин.
Кечга бир ош дамлайин,
Бир кўриб ҳайрон қолгин.
Кечки пайтда ул ҳожам,
Ошга бошлар ҳаракат.
Палов учун бозорга ,
Бориб қилгач ҳаражат
Дейди :
- Хотин бошладим,
Гўё маҳкам боғлаб бел
Музлатгичдан лаҳм гўшт ,
Карт думбани олиб кел.
Қўй ёғига ош қилай ,
Сен чақмоқла , тўғраб тур,
Газга гугурт чизгин-у ,
Ва қозонни илдам сур.
Жуда яхши , жуда соз ,
Энди пиёзни ҳам арт .
Ҳалқа қилиб тўғрагин,
Гўшт қизарса солиш шарт
Мушак сабзи энг зўри
Ошбопи ҳам айнан шу ,
Меъёрида қовургин,
Сўнг устидан босгин сув.
Нўхот , зира , зарчава
Магиздан яйрар палов.
Суви милт- милт қайнасин,
Хабар олиб тур бирров
Зирвак шира тортдими ,
Гуручни қилгин тайёр.
Ошни дамлаб салатга,
Ҳаракат бошлаб юбор .
Ўн дақиқа дам еса ,
Палов тайёр - сузарсан
Чаққон улгур унгача ,
Дастурхонни тузарсан.
Шундай деб ош пишгунча
Сайраб тили бетиним
Эрим дейди:
- Ош қилиш,
Бундоқ бўлар , хотиним...
Мен ҳам дейман бўш келмай,
- Қўлингиз бунча ширин.
Англолмадим- а сира,
Ош қилмоқликнинг сирин
-Хотин, мен ҳам кўп йиллар
Шу юмуш сирин тердим.
Сўнг билганим паловга ,
Бутун меҳримни бердим.
Аммо тоза чарчадим ,
Бўлиб кетдим бир беҳол ,
Ош пиширган мен бўлдим,
Сен идишни ювиб ол .
Индамай йиғиштирдим ,
Барча юқли идишни
Хаёл-ла саранжомлаб ,
Бажардим қолган ишни
Фақат ўртар бир савол
Жавоб қайдан биламан,
Мен ҳам жуфтимдек қачон
Ширин овқат қиламан ?
Хазонрезги
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
@Xazon_Rezgi
#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, яхшилар ...
Янги кун муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи таъсирли, тоълеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин...
Якшанба кунимизни мазмунли қилиб, хайр-у барокатларини ёғдирсин...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева
#асардан_парча
-Э асти сўрама, болам. Қўшни палатага бир бемор йигитни олиб келишибди. У йигит сен тенгги экан. Кеча тунда шериклари билан мусофирда юрган ўз акасини уйига ўғирликка тушган экан. У келинойисини жиянлари билан ота-онасиникига кетган деб ўйлаган экан. Хуллас, воқеа жойида уларни таниб қолган келинойиси ва уч нафар жиянини бу нокаснинг шериклари сўйиб ташлабди. Бунинг ўзи эса қилиб қўйган ишидан даҳшатга тушиб...
КИТОБИМ
Soliyeva Nargiza Turdali qizi:
Assalomu alaykum yaxshimisiz opa? Nashrdan chiqqan asarlariz ham bormi? Olib o‘qirdim kitob o‘qigan boshqada ayniqsa sizning asarlaringizni...
Дерлар орзуга айб йўқ,
Орзуларим бир талай.
Уларнинг рўёбидан,
Умидим бор ҳар қалай...
Дуода гап кўпдир рост ,
Кўпнинг дуосидир - кўл.
Заҳмат чексин-у , жоним,
Савобларим бўлсин мўл.
Югураман, еламан,
Бир жоним минг бўлакда.
Рўзғор номли юк элар
Турмуш отлиғ элакда...
Аёл , она ва жуфтман,
Лавозимим бир этак.
Сўзлай десам эшолмас ,
Ипларини кўп эртак.
Устоз номли мақомим,
Юрагимда ифтихор.
Кўриб шогирд камолин,
Қишимда куйлар баҳор...
Шунча иш орасида ,
Кўнглимни кўп эзаман...
Хазонрезги номида ,
Асарларни ёзаман.
Шеър , ҳикоя , қиссамда ,
Гоҳ йиғлаб, гоҳ куламан...
Баъзан мухлислар билан ,
Сўзлашиб ҳам тураман.
Кўпда келар саволлар:
-Жавоб беринг ҳой, эркам,
Сотувда китобингиз,
Топсак бўлади қайдан ?!
Битаман мактуб аста :
- Ёзганларим онлайн...
Нашр бўлар, ё бўлмас ,
Пешона ...
На қилайин ...
Фикрлар ёғилади :
Кўринмайди адоғи
Кўпи дилимга далда ,
Поклайди кўнгил доғин.
Чоп этилса китобим,
Жавонларни безармиш,
Кимлардир ҳаридидан ,
Дилда таскин сезармиш...
Кўплар айтар совғабоп ,
Китобим бўлар эмиш
Астойдил ўқиганнинг,
Кўнгли хўп тўлар эмиш.
Эътироф учун раҳмат ,
Бошим етди осмонга.
Аллоҳга шукр , сизни,
Дўст тутган мен Хазонга...
Аммо айтсам ростини ,
Юраккинам ёнадир...
Нашриётга тақдимим,
Китобим ...
Бир донадир !
Дуо қилинг соз чиқсин,
Дилда яшнаб офтобим.
Нашрда терилмоқда,
"Нома - Аъмол" китобим ...
Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Ассалому алейкум опажон Шу асарларингиз китоб холида чикса хаммасини олиб укирдим жудаям китоб укишни яхши кураман
Читать полностью…Оқшомингиз осуда ўтсин...
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
39-қисм
- Опа, йиғлаяпсизми? -деди синглиси Сайёра уни чўчитиб юбормаслик учун оҳиста шивирлаб, - ассалому алайкум.
Сурайё опа боши билан алик олган каби ишора қилди.
- Опажоним-ей, ётавериб белларингиз ҳам қотиб кетгандир,-деди Сайёра опасининг юз-қўлларини нам сочиқда артиб олар экан,-бугун ўзим сизни бел, оёқ, қўлларингизни яхшилаб уқалаб қўяман. Аввал қорнингизни тўйдирайлик, кейин...
Сайёра ўзи билан олиб келган тугунни авайлаб оча бошлади:
- Сизга ўзингиз яхши кўрган салат ва буғлаб димланган ош олиб келдим. Айни парҳезбоп, аммо мазасига гап йўқ. Ҳа айтганча, Назира флешкага сиз яхши кўрган кино ва спектаклларни ёзиб берди. Хуллас, бугун икки опа-сингил бир яйраймиз. Комедиялардан кўрамиз-а? Нима дедингиз?
Сурайё опа синглисига "яхши" дегандек илиқ нигоҳ ташлади. Синглисининг ёқимли кайфияти унга ҳам таъсир қилган, кўзлари ҳамон маҳзун бўлса-да руҳи тетиклаша бошлаган эди Сурайё опанинг...
🔳 🔳 🔳
Бу йил баҳор серёғин келди. Апрел оҳирлаб қолган бўлишига қарамай табиат янги тушган келиндек эркалигини ҳеч қўйгиси келмас эди. Эрталаб жилмайиб чиққан қуёш пешинда ўз ўрнини қоп-қора булутларга бўшатиб бериб ўзи кишилар нигоҳидан панада ёнбошлаб олар, амал курсиси қўлига теккан ёмғир булутлари эса ўз лашкарларини ер юзига кетма-кет юбориб борлиқни покламоқдан ҳузур туйганлари туйган эди.
Вақти келиб бобо қуёш яна ўз тахтини эгаллагач теварак-атроф "Мана бизни кўринг, нечоғлик ювиниб-таралдик, энди покиза жисмимиз билан яна қаршингиздамиз" деган каби унинг пойида эркаланиб ястанар, бунга сари кўк олтин баркашининг тантилиги тутиб ўз нурлари билан ер юзини янада сийлар эди.
Пешиндан сал ўтиб йўлга чиққан Адҳам ака Жиззахга кириб келганида куннинг дами ҳали қайтмаган эди. У вилоятга кириб келгач машинасини йўлнинг бир четида тўхтатиб ўзини кутиб олишга келишган шогирдларига қўнғироқ қилишга тутинди.
-Домлажон, етиб келдингизми?-деди жиззаҳлик Илҳомжон дилкашлик билан,- мана биз ҳам ҳузурингизга бораяпмиз. Ўн-ўн беш дақиқада ёнингизда бўламиз. Сиз ўша айтган жойингизда бўлиб туринг, ҳадемай етиб қоламиз.
Адҳам ака Илҳомжонга "Ҳўп" деб жавоб қайтарганча тармоқдан узилди ва оёқларини чигалини ёзиш учун машинадан тушди. У чўнтагидан дастрўмолини чиқариб пешона ва юзларини артар экан, ёнидан:
- Ашшалому алайтом, бобожон,-деган сўзларни эшитиб овоз чиққан тарафга қаради.
Қаршисида олти-етти ёшлар чамасидаги оқ-сариқдан келган, мовий кўзли болакай кулимсираб унга бир коса сув тутиб турар эди.
- Ваалейкум ассалом, - Адҳам аканинг юраги алланечук ҳапқириб боланинг ёнига чўккалади,- бу сув менгами?
- Ҳаа сижга,- жажжи қўллари билан авайлаб косани Адҳам акага узатди болакай, - манг олинг, ичиволинг
Адҳам ака беихтиёр косани унинг қўлидан олиб болакайга тикилди.
- Ичаверинг, сувимиз топ-тоза,- қистади уни болакай.
- Хўп болам, хўп,- Адҳам ака сувни оҳиригача ичди ва косани унга қайтарар экан чин дилдан дуо қилди,- раҳмат болажоним. Сувдек сероб бўлгин. Кооотто йигит бўлгин.
- Сижгаям яҳмат, бобожон,- у шундай деб танглайини тақиллатди,- ана энди ойижонимга бугун бешта савоб иш қилдим дейман...
- Ҳо шунақа дегин? - завқланди Адҳам ака,- исминг нима, болажоним?
- Устоз, биз келдик,- йўлнинг у бошидан кесиб кела бошлади Илҳомжон,- ассалому алайкум, яхши етиб келдингизми?
Илҳомжон Адҳам ака билан қуюқ сўрашар экан, болакайга жилмайди:
- Ҳа полвон, савобларинг кўпайиб қолдими? Бугун нечта одамга сув тарқатдинг?
- Ашшалому алайтом, - кулимсиради болакай ва Илҳомжонга беш панжасини ёйиб кўрсатди,- бешта!
- Маладес, ўғил бола! Додангга салом дегин, хўп?! - Илҳомжон Адҳам акани машинаси томон бошлади,- юринг домлажон, сизни машинангизда йўл бошлаб кетаман. Укам Миркомил изимиздан боради.
Илҳомжон Адҳам аканинг машинасига ўтирар экан, ҳамон бўш косани ушлаб турган болакайга сўз қотди:
- Жалолиддин, уйингга кирақол энди...
#давоми_бор
@xazon_rezgi /92
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
- Ўғлининг бемаҳал ўлими тоғдек эркакни ер билан битта қилганди.
Умиднинг ўлими ҳақидаги хабарни Сурайё опа хушига келгандан сўнг, шунда ҳам бир хафтадан ўтиб эшитганди. Унгача юраги билан барига иқрор бўлиб улгурган эди у.
Ўша тунда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан Адҳам акага қўнғироқ қилиниб Москва вилоятининг - рақамли трассасининг -километридаги кўприк устида катта масштабли йўл-транпорт ҳодисаси юз берганини, натижада ўн тўққиз нафар турли катта-кичик автомашиналардаги жами қирқ етти нафар инсон турли тан жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлиги, йигирма олти нафар йўловчи эса воқеа жойида ҳалок бўлганлигини, улардан тўққиз нафарини кучли мажақланиш оқибатида мурдасини ҳам таниб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолганлигини айтиб, фалокат жойидан Николай Естегнеев ва Умид Ибрагимовларнинг паспортлари топилганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
"Шу паспорт маълумотлари орқали манзилингизни топиб сизга боғландик"- дейишди соҳа вакиллари. Улар орадан уч соат ўтиб Адҳам акага қайта қўнғироқ қилиб Николайнинг оила аъзолари ўғилларининг кийими ва шаҳсий буюмларидан ўз фарзандларини танишганлигини, Умид ва яна икки дўсти у билан бирга бўлганликларини тасдиқлашгани ҳақидаги маълумотни етказишди. "Сизга қўнғироқ қилишимизнинг асосий сабаби бошқа,- дейишди улар,-айнан Умид ва унинг дўстларининг мурдалари бўлакланиб кетган. Уларни ҳатто бир-биридан ажратишнинг иложи бўлмади. Руҳсатингиз билан биз уларни дафн қилмоқчимиз. Бу ерга келиб ўғлингизнинг майитини олиб кетаман дейишда ҳеч қандай мантиқ йўқ"
Адҳам ака ўша куни ўзини у ёққа урди, бу ёққа урди, ахири илмли ёши улуғлардан кимдир уни юпатадиган сўзни топиб айтди:
- Ўғлинг шаҳид мақомида кетибди, шаҳидларга қаерда, ким билан ёнма-ён дафн этилишининг аҳамияти йўқ. Улар шундоқ ҳам жаннатийдирлар, ин шаа Аллоҳ.
Шундан сўнг ота шўрлик йўқ ўликка таъзия очди. Қабри ва жисми чет юртда қолишга ҳукм қилинган Умиднинг таъзиясидан бир хафта ўтиб Мафтуна, Муниса ва Карималарнинг бу хонадондаги "сафари қариди". Келинининг кўч-кўлонларини ортиб кетаётган машина ортидан Адҳам ака бир оғиз сўз демай маҳзунгина кузатиб қўйди. Ўз ватанидан бир дона қабр буюрмаган ўғли ғамида куйган ота учун бу инсон ва буюмларнинг тариқчалик аҳамияти қолмаган эди...
Шу куни кечга яқин у ҳусусий клиникада ишлайдиган Чарос исмли чаққонгина ҳамширани аёлига қараб туриши учун гаплашиб олиб келди. Чарос лобаргина жувон бўлиб кун бўйи беморига астойдил қарар, Сурайё опанинг уйидан унча узоқда яшамагани учун кечқурун болаларини бирини ҳамроҳ қилиб хабар олиб кетишни ҳам уддалар эди... Бугун Адҳам ака сафарга кетганлиги сабаб Сурайё опанинг ёнига синглиси Сайёра опа келиб ётишини билиб унинг ёнига кирди:
- Онажон, бугун синглингиз ёнингизга келиб ётарканлар. Мен соат нечада келай?
Сурайё опа бошини чайқаб "Келманг" дея ишора қилди.
- Бугун келмайми, онажон? - ундан сўзини тасдиқлатиб олиш учун сўради Чарос.
Сурайё опа бу сафар:
- Ҳҳммм, - деди ва Чарос хайрлашиб чиқиб кетгач ўнг қўлини узатиб тумба устида турган плейр тугмасини босди.
Сурайё опа бу плейрга ўзи севиб тинглайдиган қўшиқни Чаросга ёздириб олган эди. У ёлғиз қолган кезлари шу қўшиқни эшитиб марҳум ўғли Умид ва собиқ келини Осиёни ҳотирлар эди. Сурайё опа учун қўшиқни ҳудди-ки Умид ва Осиё куйлаётгандек бўлар эди...
-Мен ҳали баҳорни кўрмаган чечак,
Тилсимлаб қўйилган дард тўла эртак,
Икки дунё аро бўлганим эрмак,
Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман? - дея бир томонда фарёд чекар эди Осиё...
- Асли кўрмаганим қадрим соғиндим,
Бетоқат жон билан сабрим соғиндим,
Тўғриси, қаро ер - қабрим соғиндим,
Сенга ҳам айтмасам, кимга айтаман,-дея бўзлаётганга ўхшар эди Умид...
(Шеър муаллифи: Рислиғой Ҳотамова)
Сурайё опанинг мижжалари жиққа ёшга тўлди. У ўз хаёлларига шу даражада асир тушган эди-ки, эшик очилиб ичкарига қадам босиб кириб келган инсонни сезмади.
#давоми_эртага 📌
Муаллиф: Гулбахор Раҳматуллаева (Хазонрезги)
@xazon_rezgi /91
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Сурайё опа ўғлининг ҳалокатини кўриб турар эмиш-ку, аммо томоша қилишдан бошқа ҳеч бир ишга ярамас эмиш...
У Умиднинг билқ-билқ қилиб ботқоқлик қаърига чўкиб кетаётганига ортиқ чидай олмай ўзини ботқоқ қаърига отибди. Бироқ кўринмас аллақандай кучлар уни жойига қайтариб олиб келиб қўйиб яна жигарпорасининг ҳалокатини кўришга мажбур қилар эмиш.
Оҳирида ботқоқ қаърида Умиднинг икки қўли қолибди. Улар ҳам онаси томонга бир, икки бор ожизгина силкиниб талпинибди-ю...
Сурайё опа ғарқ терга пишиб кўзини очганида дераза ортида ўзи каби ҳомуш тонг элас-элас бўзариб келар эди.
У оғир-оғир нафас олиб атрофга назар ташлар экан, биринчи хаёлига келган нарса "Ҳайрият, тушим экан" деган фикр бўлди. Сурайё опа томоғи қаттиқ қақраб кетганидан тумба устида турган графиндаги сувдан олиб ичмоқчи бўлди, бироқ тинимсиз титраётган бармоқлари билан буни уддалай олмади. У эридан ёрдам сўраб чап курагида чим-чим санчаётган аччиқ оғриққа аранг бас келиб, базўр ёнига ўгирилди. Бироқ эри ўрнида йўқ, у ором оладиган жой бўм-бўш эди...
- Адаси...- Сурайё опа эрини чақирмоқчи бўлди, бироқ овози ўзига ҳам эшитилмади.
Сурайё опа шу аҳволда ўз аҳволига ҳўрлиги келиб қанча вақт ётди билмади. Бир вақт даҳлиздан Адҳам аканинг ҳунук овозда ҳўнграб, ўкириб йиғлаётганини эшитиб, кўрган туши ёдига тушди:
- Умииид!
Сурайё опанинг бу сафар ҳам овози чиқмади.
Бироқ бу сафар Адҳам аканинг овози баралла эшитилаётган эди:
- Отанг ўлсееен, болааам! Отангинанг ўлсееен, болажоним!
Сурайё опа ётган жойида теварак-атроф чирпирак бўлиб қуюндек айлана бошлади. У ҳатто ўзи ётган диваннинг бу қадар тезлик билан чириллаб айланишига бас кела олмай тўшагини маҳкам чангалламоқчи бўлди, бироқ бу ишнинг уддасидан чиқа олмай юраги бўғзига қадалди. Шу орада чирпирак бўлиб айланиш аста секинлаша бошлади ва яна ботқоқда "Ойиии, ёрдам беринг!" дея илтижо қилаётган Умид кўринди. Сал аввал қимирлашга мадори бўлмаган Сурайё опа бу сафар танасидаги мислсиз куч қаердан келаётганини билмай ўзининг Умиднинг бағрига отди. Бу сафар боласини бағрига боса олган Сурайё опа юрагида бошқача қониқиш туйди. Миясининг аллақаерида "Индинга Умид болам уйга қайтар экан" деб эрига айтган суюнчили хабар "йилт" этди ва шундан сўнг ҳеч нимани ҳис қилмай қўйди...
🔳 🔳 🔳
- Аёлингиз у дунё остонасидан қайтди. Илтимос уни эҳтиёт қилинг, уйғонганда фақат яхши, кўнгилни кўтарадиган гаплардан гапиринг...
Сурайё опа кўзини очмай тепасида турган бегона инсоннинг сўзларини эшитиб хаёлга толди.
"Қаерда эшитган эди-я бу сўзларни? Жудаям таниш? Қачон эшитганди? Ҳа, ёдига тушди! Бу сўзларни бундан саккиз йил аввал Умид ўз жонига қасд қилиб базўр ҳаётга қайтаришганда уни даволаган шифокор айтганди. Ўшанда Умид...
Умид...,- ўғли ёдига тушиб йиғлай бошлади Сурайё опа,- болам... Мени тириклайин ўлдириб кетган болам. Булар, мени нимамни эҳтиёт қилишлари керак? Ажал ҳам ҳазар қилган аёлман мен. Битта қабрга лойиқ кўрилмаган тирик мурда... Салкам беш ойдан буён ярим нимтаси ишламай тўшакка михланган мажруҳ. Яримта сўзни гапира олмай ғўлдираб қолган майиб... Аслида бу ҳам кам менга. Ҳали кўргилигим маромига етмаган шекилли кунда ажалимни сўраб ёлворсам-да ҳамон тирикман...
-Ҳаа, онаси? Яна йиғлаяпсанми? -шифокорни кузатиб хонага қайтган Адҳам ака унинг бошигаэгилди. Аёлининг кўз ёшларини авайлаб артар экан ўзининг ҳам кўнгли бузилди,- сен бунақа йиғлаб турсанг мен қандай қилиб симпозиумга бориб келаман? У ерларда ҳотиржам юра олмайман. Яхшиси сафарни қолдирсаммикан?
Сурайё опа" Йўқ" деган маънода бош силкиди:
-Ббб оооррр... ииингггг... Боооррр...
- Ҳўп, онаси, ўзингни қийнама. Фақат бир шарт билан бораман. Чароснинг айтганини қилиб дори ва овқатларинингни вақтида ичасан. Келишдикми?
- Кккеееелшш... иик...
- Жуда соз! Мен овқатдан хабар олайчи. Сенга ўз қўлларим билан бедана шўрва пишираётган эдим.
Сурайё опа эрининг елкалари осилиб букчайиб қолган гавдасига қараб ҳўрсинди:
#давоми_бор
@xazon_rezgi /90
Витаминлар ва минераллар етишмовчилиги қандай намоён бўлади?
Витамин ва минералларнинг етишмаслиги асосан юзда кўринади ва қуйидагича намоён бўлади:
▪️Темир танқислиги: терининг қуруқлиги , тирноқларнинг ёмон ҳолати, уйқучанлик ва чарчоқ;
▪️Мис: соч ва терининг пигментациясини бузилиши ва эластиклигини пасайтириш.
▪️Б витаминлари, цинк, олтингугурт: соч тўкилиши, мўрт тирноқлар;
▪️А витамини: қуруқ тери, юз ва тана, тирсакларда дағаллик.
▪️ С витамини: тери хиралашади, хиралашади, қон томирлари ва юзда ёш доғлари пайдо бўлади.
▪️ Витамин ПП (ниацин): тери оқариб, қурийди, лаблар ёрилган бўлади.
▪️Магний: шиш пайдо бўлади, юз ранги носоғлом бўлади. Тирноқлар ингичка бўлиб, мўртлашади, сочлар хира ўсади ва уларнинг ўсиши секинлашади.
Шунинг учун терингиз, сочингиз ва тирноқларингиз ҳолатини кузатиб боринг - улар сизга у ёки бу нуқсонни кўрсатади.
Манба: APTEKA_TV
@xazon_rezgi
Ишонинг...
Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...
Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар..
Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..
Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг...
@xazon_rezgi
😭Келинлик оилангизда қадрингиз йӯқми?
❌😦Сизнинг фикрингизни инобатга олишмаяптими?
🤼♀🖤Эрингиз билан муносабатингиз ёмонми?
‼️Шахсий чегараларни қӯйишга қийналяпсизми?
✅Бунинг ечими осон: Бу борада сизга " 🔴🔴🔴🔴🟠🔴🔴 🟠🔴🔴🟠🔴🔴🔴🟠🟠"даги замонавий қайноналаримиз ёрдам беради!
💯Канал ҳозирча бепул тез қӯшилиб олинг 👇👇👇
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
Соат тунгги 3 да эрига телефон келади бу ерга кел сенинг хотинингн хийонат килябди!
Эри туриб қараса хотини ёнида ётади, номерда адашишди деб яна ухлашни давом этади.
Эртанги куни соат кечги 2 да яна қўнғироқ бўлади.
- Хой эркак, бу ерда сени хотинингн хийонат килябди тушуняпсанми?
Ажабо, ахир хотиним ёнимда ётибти.
Учинчи куни яна қўнғироқ бўлди, эркак сўради: -Қани Қайерда?!
Ўрнидан туриб манзил бўйича борди у йерда...🤭
Қайнонам мени охирги пайтлар "Ошхона кушандаси" деб чақирадиган бўлиб қолди...😅
Сабаби мен ҳар куни 2-3 хил рецептларни тайёрлаб, синаб кўряпман! Натижада 1 ҳафталик "продуҳта" 3-4 кунда тамом бўляпти!
Тўғриси мен янги келинлигимда атига 4-5 хил таом тайёрлашни билардим. Лекин 2 ҳафта олдин телеграмдаги "Бувимнинг Рецептлари" каналига қўшилганимдан кейин ошхонадаги ҳаётим умуман ўзгариб кетди!
Сизларга ҳам бу каналга қўшилиб олишни САМИМИЙ тавсия қиламан👇
#TEZKOR
СИЗИ ТИЗЗАЛАРИЗ ОГРИЙДИМИ?
Мана сиз-га мендан соглом бугимлар сири👇
https://dexpress-uz.shop/s9/sustav/pro/17
Бу усулдан сўнг бўгимдаги оғриқлар бошқа безовта қилмас экан😍
📌БАТАФСИЛ👇
https://dexpress-uz.shop/s9/sustav/pro/17
https://dexpress-uz.shop/s9/sustav/pro/17
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
‼️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
Ассалому алайкум.
Қадрли дўстлар. Мана яна бир янги #ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА номли қиссам тўлиқ тайёр бўлди.
Асарни биринчилардан бўлиб
ўқишни истасангиз
Рахматуллаева Гулбаҳор 9860140114298593
карта рақамига 15000 сўм тўлов қилишингиз ва чек нусҳасини админ @Yusupova_Sabo га юбориб керакли линкни олишингиз мумкин.
КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУ БОМБА ЯНГИЛИК🤩
2025 йилда энг сунги урфга айланган либосларидан хабордор булишни хохловчилар учун дахшат фасонлар бериб бориладиган канал👇
--- уйга
---ишга
---кучага
---укишга
----базмларга
---маросимларга
Кийишга мос фасонлар жамланган канал билан
танишинг
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
/channel/+i0_FGb9yEPVhOTIy
Тикувчилик канали 👇
/channel/+pWX-NUmhNcdhMjVi
«Аслида сенсан энг вахший қотил» Ислом Каримов ушбу гапни кимга айтганлигини биласизми
Терроризмга қарши курашишга бағишланган мажлисда бир инсон, террор авж олишида мусулмонларни айблайди. Шунда Ислом Каримов унга қарата жаҳл билан «Аслида мусулмонлар эмас, сенсан энг вахший қотил» дейди. У кимлигини биласизми?
Давомини ўқинг билиб оласиз
Ассалому алайкум. Кўпчилик ёзган асарларим китоб ҳолида чиққанми, йўқми-шу ҳақда сўрашяпти.
Йўқ асарларим китоб ҳолида чиқмаган. Энг асосий сабаб китоб чиқариш билан боғлиқ вақт масаласида муаммонинг борлигидир. Аллоҳ тақдир қилган бўлса у ҳам бўлиб қолар.
Бир ҳас отсанг кимгадир бугун,
У тош бўлиб қайтади бир кун...😔
Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g