xalq_talimi | Неотсортированное

Telegram-канал xalq_talimi - Xalq ta'limi

4141

📌 Ta’lim to‘g‘risidagi so‘nggi yangiliklar 📌 Dars ishlanmalar 📌 Video darslar 📌 Testlar 📌 Foto lavhalar 📌 O‘qituvchi faoliyatini ommolashtirish fotolavha joylash tartibi @Fotolavha_joylash Biz bilan bog‘lanish @XT_uz_bot

Подписаться на канал

Xalq ta'limi

Ўқитувчининг шароити яхши бўлса, жамиятда кайфият ўзгаради — президент

“Муаллимлар учун ипотекани арзонлаштириш масаласини муҳокама қилишга тайёрман” – деди давлат раҳбари педагоглар билан учрашувда.

👉 https://kun.uz/91547033

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Ҳурматли устозлар!

16 декабрь куни ўтказилган Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари Давлат тест маркази томонидан 27 декабрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

⚠️Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга асосан синовларда максимал баллнинг 80 фоиз ва ундан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этади. Иккинчи босқич жараёнлари 2023 йилда ўтказилади. Иққинчи босқичдан муввафақиятли ўтган устозлар ҳар ойлик устамани у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида оладилар.

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

Тоғ-кон ва геология вазирлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Табиат ресурслари вазирлиги;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Сув хўжалиги вазирлиги;

Рақамли технологиялар вазирлиги;

Адлия вазирлиги;

Транспорт вазирлиги;

Маданият ва туризм вазирлиги;

Мудофаа вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ташқи ишлар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 2023 йил давомида жами 9 кун қўшимча дам олишади.

Янги йил кунларидаги дам олиш 3-4 кун давом этади: 31 декабр – ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни; 1 январ – якшанба; 2 январ – барча учун қўшимча дам олиш куни; 3 январ – ҳафтасига олти кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун эса 7 январ (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни.

👉 https://kun.uz/11511777

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Xalq ta'limi

⚡️⚡️«Мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлади.

Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур, деб ҳисоблайман», — Президент.

«Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади.

Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак», — Президент.

каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди                                                 

каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

⚠️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЖАМҒАРМАСИ ЛАУРЕАТИ БЎЛИШ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН СИНОВЛАР БЎЙИЧА ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН АЙРИМ САВОЛЛАР ЮЗАСИДАН

Халқ таълими вазири жамғармасидан устама олиш учун ўтказиладиган синов жараёнлари бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўп босқичли танлов асосида бевосита Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда ташкил этилади.

Танловга номзодларни тақдим этиш халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган. Ўз навбатида халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойиши
га мувофиқ ташкил этилган.

Айтиш жоизки вазир жамғармаси учун номзодлар умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ тақсимланган.

Демак, Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий кенгашлар тавсия қилган педагоглар, биринчи босқичда Давлат тест маркази томонидан тайёрланган, ўтказилган ва текшириладиган синов материалларидан 80 фоиздан ортиқ натижа кўрсатишлари талаб этилади. Яъни, номзодлар белгиланган даражадан паст кўрсаткич қайд этса, кейинги босқичга ўта олмайди.

Шуни қайд этиш керакки, биринчи босқич синовлари ДТМ вакиллари томонидан қоғозли шаклда ўтказилиб, барча материаллар синов жойига Фельдъегерлик хизмати томонидан олиб келинган ва олиб кетилган.

ДТМ синовларида 80 фоиздан юқори балл олганларнинг касбий кўникмалари эса 2023 йилда иккинчи босқич доирасида жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган гуруҳ томонидан баҳоланади. Якуний лауреатлар айнан шу босқич натижасига кўра аниқланади. Бу жараёнга бевосита иштирок этишни истаган жамоатчилик фаолллари таклиф қилинади.

Ҳар бир жараён бир-бирига боғлиқ бўлмаган, мустақил ташкилотлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Номзодларни билимини текшириш – ДТМ томонидан амалга оширилади.
ДТМ синовидан ўтиш балини тўплаганларнинг касбий кўникмалари эса жамоатчилик аъзоларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ томонидан баҳоланади.

Бу ҳақда вазирлик расмий саҳифаларида ҳамда АОКАда ўтказилган брифингда ҳамда бир неча бор батафсил маълумотлар тақдим этилган.


каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

⚠️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЖАМҒАРМАСИ ЛАУРЕАТИ БЎЛИШ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН СИНОВЛАР БЎЙИЧА ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН АЙРИМ САВОЛЛАР ЮЗАСИДАН

Халқ таълими вазири жамғармасидан устама олиш учун ўтказиладиган синов жараёнлари бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўп босқичли танлов асосида бевосита Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда ташкил этилади.

Танловга номзодларни тақдим этиш халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилиши Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган. Ўз навбатида халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойиши
га мувофиқ ташкил этилган.

Демак, Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий кенгашлар тавсия қилган педагоглар, биринчи босқичда Давлат тест маркази томонидан тайёрланган, ўтказилган ва текшириладиган синов материалларидан 80 фоиздан ортиқ натижа кўрсатишлари талаб этилади. Яъни, номзодлар белгиланган даражадан паст кўрсаткич қайд этса, кейинги босқичга ўта олмайди.

Шуни қайд этиш керакки, биринчи босқич синовлари ДТМ вакиллари томонидан қоғозли шаклда ўтказилиб, барча материаллар синов жойига Фельдъегерлик хизмати томонидан олиб келинган ва олиб кетилган.

ДТМ синовларида 80 фоиздан юқори балл олганларнинг касбий кўникмалари эса 2023 йилда иккинчи босқич доирасида жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган гуруҳ томонидан баҳоланади. Якуний лауреатлар айнан шу босқич натижасига кўра аниқланади. Бу жараёнга бевосита иштирок этишни истаган жамоатчилик фаолллари таклиф қилинади.

Ҳар бир жараён бир-бирига боғлиқ бўлмаган, мустақил ташкилотлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Номзодларни билимини текшириш – ДТМ томонидан амалга оширилади.
ДТМ синовидан ўтиш балини тўплаганларнинг касбий кўникмалари эса жамоатчилик аъзоларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ томонидан баҳоланади.

Бу ҳақда вазирлик расмий саҳифаларида ҳамда АОКАда ўтказилган брифингда ҳамда бир неча бор батафсил маълумотлар тақдим этилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Самарқанд шаҳридаги мактабларда қишки таътил қисқароқ бўлади.
Самарқанд шаҳридаги барча мактабларда ва вилоятнинг тўрт туманидаги айрим мактабларда III чорак 5 январдан бошланади.

Самарқанд вилоятида ўқув йили бошланиши кечиктирилган мактабларда III чорак дарслари бироз эртароқ — 2023 йилнинг 5 январидан бошланади.

http://t.me/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

♾Биласизми?

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ "МЕТОДИК КУНЛАРИ" БЕКОР ҚИЛИНИШИГА АСОСИЙ САБАБ НИМА?

Маълумки, узоқ вақт мобайнида фан ўқитувчиларининг ўз устида ишлашлари, касбий маҳоратини ошириб, ўз билимини мунтазам бойитиб боришлари мақсадида “методик кун”лар ўтказиб келинган.

Афсуски, амалиётда, “Методик кун”лар ортиқча ҳужжатбозлик ва бюрократияга сабаб бўлиши, айрим педагоглар томонидан эса белгиланган ўқувларга бормай, методик кунга қўшимча дам олиш куни сифатида қараш юзага келган. Бундан ташқари, методик кунлар давомида ўқитувчиларнинг мактабга бормаслиги оқибатида дарс жадвалларида номувофиқ ҳолатлари юзага келган.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада иштирок этган 61 фоиздан ортиқ ўқитувчилар “методик кун ўрнига бошқа кунлардаги дарс соатларини тақсимлаб, ҳафта давомида ортган бўш вақтларда мактабда ўз малакасини оширган маъқул” эканлигини таъкидлаб ўтишган.

Масалан, аввалги тартибга кўра, душанба “математика ва информатика” фани “методик куни” этиб белгиланиб, шу кунда бутун республика бўйича математика ва информатика фанлари ўқитилмаган. Бошқа кунларда эса 4-6-соатларга ушбу фанлар қўйилган. Табиийки, фанларнинг катта кўламда ва айрим ҳолатларда ҳафтанинг охирига кунларига қўйилиши ўқувчиларнинг ушбу фанларни ўзлаштиришида қатор қийинчиликлар туғдириб келган.

“Методик кун”нинг бекор қилиниши орқали устозларнинг узоқ масофаларга қатнаб семинарларда мажбурий иштирок этиши олди олинади. Уларнинг мустақил ўз устиларида ишлашлари учун имкониятлар яратилади. Бунда педагоглардан яратилган онлайн платформалар орқали ўз малака ва тажрибасини мунтазам равишда ошириб бориш сўралади.

Шунингдек, янги тартиб дарс жадвалида дастлабки дарс соатларида кимё, геометрия, физика, алгебра, она тили, чет тиллари каби мураккаб фанларни қўйиш орқали бу фанларни ўзлаштиришига кенг имконият яратади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram

Читать полностью…

Xalq ta'limi

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ 28 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2023 йил 10 январгача давом этади.

III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

*

ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ШКОЛЬНИКОВ НАЧИНАЮТСЯ С 28 ДЕКАБРЯ

27 д
екабря — последний день II четверти для школьников, а 28 декабря — первый день зимних каникул.

К
аникулы продлятся 14 календарных дней, до 10 января 2023 года.

Третья четверть начнется 11 января 2023 года.


каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

"Болани ота-она эмас, тизим тарбиялайди"— тарбиянинг янгича усули

Бола тарбиялаш энг машаққатли ва масъулиятли иш. Айниқса, маълум ёшга етган ва турли кўникмалар шаклланган болани тарбиялаш жуда ҳам қийин.

Анвар Юсуповлар оиласи 5 нафар болани ўз тарбиясига олган. Ҳозирда ушбу хонадонда 9 нафар бола вояга етмоқда. Турли ёшдаги ўз феъл-атворига эга болалар оилавий муҳитга қай даражада кўникиб кета олди? Чекишни ҳам оддий ҳол ҳисоблаган бу болалар ёмон иллатларни ташлаши учун ота-она қандай йўл тутди?

Мазкур видеода оилада яратилган ўзига хос тарбия тизими ҳақида билиб олишингиз мумкин.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

Читать полностью…

Xalq ta'limi

“Халқ таълимида бугунги қилинаётган ишларнинг натижасини 5-10 йилдан кейин кўрамиз” — Бахтиёр Саидов

Халқ таълими вазирининг айтишича, Ўзбекистондаги мактабларнинг 20 фоизида инфратузилмаси муаммоли. Бунга сабаб эса 1991 йилдан 2016 йилгача таълимга етарлича эътибор берилмаганидир. У аввалги масъулларни айблашдан йироқлиги, “ўша пайтдаги вазият” тақозоси шундай бўлганини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/62063132

каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Қиш мавсумини ўтказишда муаммолар юзага келаётган мактаблар ҳолати бирма-бир таҳлил этилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича зарур топшириқлар берилди

🔰Бугун Халқ таълими вазирлигида умумтаълим муассасаларининг қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мактабларда юзага келаётган муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечимига бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

✅ Йиғилишда вазирлик мутасаддилари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот берди.

💠 Вазир Бахтиёр Саидов тадбир аввалида мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва бу борадаги жойлардаги мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтди. Жумладан, синфхона ва бошқа ўқув хоналаридаги мўътадил ҳарорат, иссиқлик етказиш ускуналари ва қозонхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича ҳудудларда олиб борилаётган жараёнларни атрофлича таҳлил қилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/877

каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Совуқ туфайли мактабларда навбатдан ташқари таътил берилиши бўйича таклифлар янграмоқда. ХТВ муносабат билдирди

@xalq_talimi

https://kun.uz/38337999

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Шавкат Мирзиёев: “Фарзандларимизни алдаб бўлмайди”

“Муаллимнинг ўрнини конституцияда мустаҳкамлаш менинг энг катта ниятим. Токи ўзгарувчан қонунлар билан бу масала ўзгармасин” – деди президент таълим соҳаси вакиллари билан учрашувда.

👉 https://kun.uz/02068451

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Иссиқ овқатми ёки енгил тамадди – бепул овқатланиш қайси кўринишда бўлади?

Келгуси ўқув йилидан республикадаги барча мактабларда бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатлантириш тизими йўлга қўйилади. Президент ўз нутқида бу тушлик шаклида бўлишига ишора қилганди. ХТВ Kun.uz сўровига жавобан бепул овқатлантириш иссиқ овқат ёки Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм мактабларида йўлга қўйилган енгил тамадди кўринишида бўлиши ҳозирча аниқ эмаслигини билдирди.

📹👉 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ

Читать полностью…

Xalq ta'limi

2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

2 январь – душанба;
30 июнь – жума
.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

http://t.me/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Саида Мирзиёеванинг ўқитувчилар ҳақидаги ташаббуси МДҲ давлатлари депутатлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Мария Захарова ҳам ушбу нутқ бўйича муносабат билдирди.

👉 https://kun.uz/54821271

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Xalq ta'limi

⚡️⚡️Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади

«Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик.

Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади», — Шавкат Мирзиёев.

каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Саида Мирзиёева: Шундай жамият қуришимиз керакки, унда ўқитувчининг қадри ҳам, қадди ҳам баланд бўлиши зарур!

“Бутун жамият ўқитувчини ҳимоя қилиб, уни мажбурий меҳнатга, турли қўшимча ишларга жалб қилишга қарши турсагина, бунга эриша оламиз”, – деди Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева “Заковат” олимпиадаси финалидаги нутқида.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Халқ таълими вазири жамғармаси маблағлари ҳисобидан мактаб ўқитувчиларига устама тўлаш учун ўтказиладиган саралаш жараёнлари қандай ташкил қилинади?

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар номзодлар қай тартибда ва қандай омиллар асосида саралаб олинди?

Вазир жамғармаси маблағлари устамалари қанча вақт давомида тўлаб борилади?

Бу ҳақда 13 декабрь куни АОКАда ўтган брифингда маълумот берилган.


каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

⏺Халқ таълими вазири мактаб директорларини огоҳлантирди

Таълим муассасаларида қишки мавсумни барқарор ўтказиш ва иссиқликни сақлаш бўйича ташкил этилаётган навбатчиликда мактаб директори ва педагогларни қолишлари мумкин эмаслиги, заруриятга кўра, бу жараёнга фақат хўжалик ишларига масъул ходимларгина жалб этилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

“МЕТОДИК КУН” БЕКОР ҚИЛИНИШИ САБАБЛИ БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ 6 КУНЛИК ТАЪЛИМГА ЎТАДИМИ?

Бошланғич синфлардаги ўқув жараёни аввалгидек беш кунлик таълим асосида давом эттирилиб, бу тартибга ҳеч қандай ўзгариш ёки қўшимчалар киритилмаганлигини маълум қиламиз.

Умумий ўрта таълим мактабларининг Бошланғич синф ўқитувчилари шу кунга қадар давом этган тартиб доирасида шанба куни ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий педагогик жараёнга оид йиллик иш режасида ҳар бир педагог ходимнинг лавозим мажбуриятларида белгиланган вазифалар билан шуғулланишлари тавсия этилади.


каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Биласизми

⚠️Халқ таълими вазири жамғармаси маблағлари ҳисобидан мактаб ўқитувчиларига устама тўлаш учун ўтказиладиган саралаш жараёнлари қандай ўтади?

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар номзодлар қай тартибда ва қандай омиллар асосида саралаб олинди?

Вазир жамғармаси маблағлари устамалари қанча вақт давомида тўлаб борилади?


каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Финландия таълими дастури ва дарсликлари тажрибадан ўтказилмоқда

Мактаб ўқитувчилари иштирокида Финландия таълимининг янги ўқув дастури ҳамда дарсликлари тажрибадан ўтказилмоқда.

👉 https://kun.uz/55067715

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Xalq ta'limi

⚡️Ўқитувчиларнинг методик кунлари ҳам фан ойликларини ўтказиш тартиби ҳам расман бекор қилинди

Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан ўқитувчиларнинг методик кунлари, фан ойликларини ўтказиш тартиби бекор қилиниб, ўқитувчи иш тажрибасини оммалаштириш тартиби онлайн платформага ўтказилди.

Энди ўқитувчилар белгиланган вақтда мажбуран фан ойлигини ўтказиб, ҳисоботларни халқ таълими бўлимларига топшириши шарт бўлмайди. Шунингдек, ўқитувчилар ҳафтада бир кун қайсидир мактабга ўқувга боришлари ҳам шарт эмас.

Энди улар исталган вақтда, ихтиёрий тарзда ўз устиларида ишлаши мумкин. Бундай тартибнинг жорий қилиниши мактаблардаги дарс жадвали тузишда келиб чиқаётган айрим муаммоларнинг ҳам олдини олади.


/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Халқ таълими вазири – қачон охирги марта автобусда юргани, 5 соат ухлаши ва тизимдаги қариндош-уруғчилик ҳақида

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳукумат аъзоларининг жамоат транспортида ва пиёда юриши, мактабларда директорларнинг ўз қариндошлари бўлмиш ўқитувчиларни ишга олиши ҳақида журналистлар саволларига жавоб берди.

👉 https://kun.uz/41741985

каналга уланиш👇👇👇
/channel/xalq_talimi

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Давлат раҳбари Конституцияни ўзгартириш бўйича фуқаролар билдирган барча таклиф, фикр ва мулоҳазалар инобатга олиниши, Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилишини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/83713837

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Xalq ta'limi

Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди

@xalq_talimi

https://kun.uz/96800832

Читать полностью…
Подписаться на канал