КУН ОЯТИ
📖«Ёлғон сўзларни ҳам фақат Оллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқирлар, ана ўшалар ёлғончилардир»
(Наҳл сураси 105 оят)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга кабира гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар-ку», деб умид қилдик»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
📚Мен у зот (Расулуллоҳ ﷺ ) нинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Фақатгина уч нарсада рухсат бердилар:
1. Урушда;
2. Кишилар орасини ислоҳ этишда;
3. Эри хотинига ва хотини эрига (бирор келишиш юзасидан, муроса учун) бўлган сўзлашувларида»
Имом Термизий ривояти
(Умму Кулсум бинти Уқба (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсанинг ёмонликдан тийиш кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун энг кўп қўрқадиган нарсангиз нима?» дедим. У зот ﷺ қўллари билан тилларини ушлаб туриб: «Мана бу!» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Суфён ас-Сақафий (р.а).дан)
📚Эй Аллоҳнинг Расули, нажот недир?» дедим. У зот ﷺ «Тилингни тий. Уйингга сиғ. Хатоингга йиғла», дедилар».
Имом Термизий ривояти
(Уқба ибн Омир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тилига эгалик қилган, уйи сиғдирган ва хатоларига йиғлаган кишига жаннат бўлсин»
Табароний ривояти
(Савбон (р.а).дан)
#Жума_муборак
🌙 Энг яқинларим, Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🕌 Яна бир Жумага соғ-саломат етказганига Аллоҳга шукрлар бўлсин !
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дан «Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган қамал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот ﷺ: « Оғиз ва жинсий аъзолар орқали қилинган гуноҳ», деб айтдилар
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир..»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир...»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, унга дунё ва охират яхшилигидан насибаси берилибди...»
Имом Аҳмад ривояти
(Оиша (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен фақат гўзал ахлоқни камолига етказиш учун пайғамбар қилиб юборилдим»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сув музни эритиб юборгани каби гўзал хулқ ҳам хатоларни йўқ қилиб юборади. Шунингдек сирка асални фосид қилгани каби, ёмон хулқ амални ҳам фосид қилади»
Имом Байҳақий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Албатта нусрат (ғалаба) сабр билан бирга, албатта шодлик ғам билан бирга, қийинчилик енгиллик билан бирга бўлади»
Бухорий ва Муслим ривоятри
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа киши борки, Аллоҳ уларга Ўз ёнидан бошпана бериб, раҳматини сочади ва жаннатига киритади.
1.У кишики, бирор нарса берилса миннатдорчилик билдиради.
2. Агар азоблашга қодир бўлса ҳам, кечириб юборади.
3. Агар ғазаби келса ҳам ўзини тинч тутади»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қачон Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа, азобини бу дунёдаёқ тезлатади. Қачон Аллоҳ бандасига ёмонликни хоҳласа, унинг гуноҳи сабабли жазосини ушлаб туради, Қиёмат бўлганда тўла-тўкис қилиб (жазосини) беради»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади»
Имом Термизий ривояти
(Оиша (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат Куни Оллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёдаги мусибатларга сабр қилганларига савоблар берилаётганида: «Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди», деб орзу қилиб қоладилар»
Имом Термизий ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазабини амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини босган бандани Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқ олдида чақиради ва унга истаган ҳурини танлаш ихтиёрини беради»
Имом Термизий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Бир киши Расулуллоҳга ﷺ «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ ﷺ: «ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ ﷺ «ғазаб қилмагин», дедилар.
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини босиб олган киши кучлидир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Қулларимдан бирининг танини, молини ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд номаи аъмолини очмоқдан уялгайман»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а) .дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: "Мўмин қулимни бирор дардга дучор этганимда уни зиёрат қилгани келганларга Мендан шикоят этмаса, унга шифо бергайман. Сўнгра эти ўрнига аввалгидан кўра хайрли эт, қони ўрнига аввалгидан кўра хайрли қон бергайман. Энди у покиза ҳолда ишини бошлагай»
Байҳақий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
#Манфаатлик_боладиган
#ДОЛЗАРБ_МАВЗУ
𝗕𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮 𝗧𝗶𝗻𝗴𝗹𝗮𝘀𝗶𝗻
𝗠𝗲𝗻 𝘂𝗻𝗱𝗮𝗻 𝘆𝗮𝘅𝘀𝗵𝗶𝗺𝗮𝗻 𝗱𝗲𝗺𝗮𝗻𝗴❌
𝗨𝘀𝘁𝗼𝘇 𝗔𝘀𝗿𝗼𝗿𝘅𝗼𝗻 𝗗𝗼𝗺𝗹𝗮 🎤
𝐓𝐀𝐒𝐈𝐑𝐋𝐈 𝗦𝘂𝗵𝗯𝗮𝘁𝗹𝗮𝗿𝗶𝗱𝗮𝗻
#ЯКИНЛАРИЗГА_ТАРКАТИНГ
#Жуда_тасирли_сухбат
Вақтингизни аямай оҳиригача куринг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇👇
𝗧𝗮𝗿𝗾𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴 ⚡
/channel/+k--loXcOMx01YmNi
Асрорхон домлa🎤
"Абдуллох Ибн Муборак,,
2-кисм
Таровех сухбатларидан
#Таркатинг
#Гýзал_маруза
Вақтингизни аямай оҳиригача тингланг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇👇
👉/channel/+k--loXcOMx01YmNi
Асрорхон домла Умар ибн Хаттоб Хаётларидан киссалар
🎙Асрорхон домла
#Кучли_марузаларидан
#Долзарб
#ТАРКАТИНГ
Расмий Саҳифа: 👇
/channel/+k--loXcOMx01YmNi
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, ибодатда бўлади».
Дайламий ривоят қилган.
Рўзадор одам ибодатлар билан машғул бўлиб, қалбий, амалий ва қавлий тоатларга бутунлай шўнғимоғи, имкони борича қалб, аъзо ва тил гуноҳларидан йироқ бўлмоғи лозим. Хусусан, ажрлар кўпайтириб бериладиган, оддий гуноҳлар ҳам улкан ҳисобланадиган рўза ойи ҳамда тоат-ибодат мавсуми бўлмиш Рамазон ойида бунга ҳушёр бўлиш керак.
> Манба <
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким (рўзадор ҳолда) ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Баъзи рўзадорлар борки, улар рўзасидан очликдан бошқа нарсага эришмайдилар. Баъзи тунда бедорлар борки, улар бедорликда уйқусизликдан бошқа нарсага эришмайдилар».
Ибн Можа, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
Насоий ва Табаронийдан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар тешиб қўйилмаса, рўза қалқондир», дедилар. «У нима билан тешилади?» дейишди. У зот: «Ёлғон ва ғийбат билан», дедилар.
Рўза қаттиқ азобдан сақланишдир. Фақат рўзадор уни ёлғон ёки ғийбат каби гуноҳлар билан «тешиб» қўймаслиги лозим.
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмонга ибодат қилинг. (камбағалларга) Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр(р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг энг ёмони бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар таклиф қилинмаган (зиёфат) таомдир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ «Ҳажжи мабрур (қабул бўлган ҳаж) нинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийиси, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «(камбағалларга) Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар»
Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари
(Жабир (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бандани Аллоҳ таоло бир жамоага бошлиқ қилсаю, у ўз қўл остидагиларни алдаб бу дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга жаннатни ҳаром қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир:
1.Омонат берилса, хиёнат қилади.
2.Гапирса, ёлғон сўзлайди.
3.ваъда қилса, унга хилоф қилади
4.Хусуматлашилса, бузуқлик қилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши унинг ёлғончи эканига кифоя қилади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу жим юриш ва гўзал хулқ!»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб деди: Мени жаннатга киритадиган амални айтинг. У зот ﷺ Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни тий, дедилар»
Ибн Абу Дунё ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидандир»
Имом Табароний ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор бир садақа Аллоҳга яхши сўздан кўра маҳбуброқ эмас»
Имом Байҳақий ривояти.
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Токи тилини сақламагунича бирортангиз ҳам иймоннинг ҳақиқатига ета олмайсизлар»
Имом Байҳақий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикрисиз гапни кўпайтириш қалбни қаттиқ қилади. Албатта, Аллоҳдан энг узоқ киши қалби қаттиқ кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга дўзах ҳаром бўладиган кишини айтайми?», дедилар. Улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», ‒ дейишди. У зот: «Оғир¬босиқ, мулойим, кўнгли яқин, муомаласи осон киши» дедилар»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хурмонинг ярмини (камбағалга бериб бўлса ҳам) дўзахдан сақланинглар. Кимки яримта хурмони топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда Аллоҳнинг ғазабига оид бир калимани гапиради. Унга эътибор ҳам бермайди. Аммо у билан дўзахга қулайди»
Имом Бухорий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Абу Зар, белинга енгил ва тарозуда бошқаларидан оғирроқ бўлган икки хислатга сени йўллаб қўяйми? - деганларида, (Абу Зар): - Ҳа, ё Расулуллоҳ, - деди. - у зот ﷺ "Ҳусни хулқ ва камгаплик"... дедилар»
Абу Яъло ва Байҳақий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўрадир...»
Имом Муслим ривояти
(Оиша (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «4 хислат бор агар улар сенга берилган бўлса, сенга дунёда булардан бошқа нарса берилмаган бўлса зарар қилмайди»
1 Хусни хулқ
2 Таом халоллиги
3 Ростгўйлик
4 Омонотдорлик
Бухорий «Ал-адаб-ал-муфрад»
(Абдуллох ибн Амр (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар «Яхшилик бу ҳусни хулқдир. Гуноҳ эса кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир»
Имом Муслим ривояти
(Наввос ибн Самъон (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Инсонга берилган нарсалар ичида энг яхшиси нима?, деган саволга, Расулуллоҳ ﷺ “Чиройли хулқ”, дедилар
Ибн Ҳаббон ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин кимса гўзал хулқи билан рўза тутган ва намоз ўқиган кимса даражасига етади»
Абу Довуд ривояти
(Оиша (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир...»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди»
Муслим ривояти
(Жарир (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мусулмонга етадиган қийинчилик, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам ва ҳатто унга кирадиган тиканни ҳам Аллоҳ унинг хатоларига каффорат қилади»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот ﷺ “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг»
Имом Термизий ривояти
(Убода ибн Собит (р.а).дан)
📚Бир киши Набий ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ходимни қанча афв қиламиз?» деди. Ул зот индамадилар. У ўз каломини қайтарди. Ул зот индамадилар. Учинчисида: «Ҳар куни етмиш марта», дедилар».
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бандаларни Аллоҳ таолога энг яхшиси – мусибат келганда, сабр қилгувчи ва неъмат берилганда, шукр қилгувчисидир»
(Имом Аҳмад ривояти)
📚Абу Дардо (р.а)дан ривоят қилинади Мен айтдим: “Эй Расулаллоҳ, мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг?”. Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: "Ғазаб қилма ва сен учун жаннат бордир"
(Табароний ривояти)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... ғазаб худди ачитқи асални бузгандек, иймонни бузади»
Имом Термизий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ учун ғазабини ютган банда ичини, Аллоҳ уни омонлигу иймон билан тўлдиради»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яралган. Агар ғазабингиз келса, таҳорат қилинг!»
Абу Довуд ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман...»
Абу Довуд ривояти
(Абу Умома ал-Боҳилий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга мухтожлик етса, у ўша мухтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан мухтожлик аримайди. Кимки ўша мухтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато этилади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло буюрдики: "Эй бани одам! Менга ибодат учун қалбингни бўшатгин, уни беҳожатлик (бойлик) билан тўлдиргайман, фақирликни дафъ қилгайман. Агар шундоқ қилмасанг, сени мушкулликдан қутқармагайман, фақирлигингдан ҳам халос этмагайман"
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй йигитча, Оллоҳни ёдингда тут, У сени ёдида тутади. Оллоҳни ёдингда тут, уни кўз ўнгингда топасан. Мўл кўлчиликда бўлсанг ҳам Оллоҳни ёд эт, У қийин ҳолингда ҳам сени ёд этади. Сўрасанг Оллоҳдангина сўра. Ёрдамни ҳам сўрасанг, уни Оллоҳдангина сўра. Зеро, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан кўмак бермоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Худди шунингдек, одамлар тўпланишиб, Оллоҳ азалда сенга ёзмаган нарса билан зарар етказмоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Чунки тақдир ёзиб бўлиниб қаламлар қуриб бўлган. Ва “Лавҳул махфуз” китоби ёпиб қўйилган»
Муслим ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, босиқликни ўзингга лозим тут. Шунда Аллоҳ сенга чиқиб кетадиган йўлни кўрсатади»
Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким сабр қилса, Оллоҳ уни сабрли қилиб қўяди. Инсонга сабр қилишдан ўзга яхши ва кенгроқ неъмат берилган эмас»
Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дўзах (нафс хоҳлайдиган) шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат (нафс хоҳламайдиган) кароҳиятли нарсалар билан ўраб қўйилгандир»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ Ашаж Абдулқайсга дедилар: «Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша хислатингни яхши кўради. Ҳалимлик ва босиқлик»
Имом Муслим ривояти.
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Асрорхон домлa🎤
"Абдуллох Ибн Муборак,,
3-кисм
Таровех сухбатларидан
#Таркатинг
#Гýзал_маруза
Вақтингизни аямай оҳиригача тингланг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇👇
👉/channel/+k--loXcOMx01YmNi
Асрорхон домлa🎤
"Абдуллох Ибн Муборак,,
1-кисм
Таровех сухбатларидан
#Таркатинг
#долзарб
Вақтингизни аямай оҳиригача тингланг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇👇
👉/channel/+k--loXcOMx01YmNi
YouTube Сахифамизга обуна булинг👇👇
https://youtube.com/channel/UCN5sGP5NzDANGZospKdDUJw
𝗧𝗮𝗹𝗼𝗾 𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗛𝘂𝗸𝗺𝗶 𝗤𝗮𝗻𝗱𝗮𝘆 ? 𝗗𝗼𝗹𝘇𝗮𝗿𝗯 𝗠𝗮𝘃𝘇𝘂
🎙Асрорхон домла
#Кучли_марузаларидан
#Долзарб
#ТАРКАТИНГ
Расмий Саҳифа: 👇
/channel/+k--loXcOMx01YmNi
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Убайддан ривоят қилинади: «Икки аёл рўза тутди. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Икки аёл рўза тутган экан, чанқоқдан ўлай дейишяпти», деди. У зот юзларини ўгирдилар [ёки сукут қилдилар]. Бояги одам гапини такрорлаган эди, у зот: «Уларни чақир», дедилар. Иккови кириб келишди. Коса [ёки катта коса] келтиришди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам икковидан бирига «Қайт қил», деган эдилар, у ярим коса йиринг [ёки қон-йиринг] ва гўшт қусди. Сўнгра бошқасига ҳам «Қайт қил», деган эдилар, у ҳам коса тўла йиринг, қон-йиринг ва янги гўшт ҳамда бошқа нарсаларни қусди. У зот шундай дедилар: «Бу иккови Аллоҳ ҳалол қилган нарсадан рўза тутиб, ўзларига ҳаром қилинган нарсани ейишган. Бири бошқасининг ёнига ўтириб, иккови одамларнинг гўштини ея бошлашган».
Читать полностью…РЎЗА ХАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда “Раййон” деган эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради....»
Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло деди: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман”»
Имом Бухорий ривояти
📚Абу Умома (р.а) дедилар: "Мен: "Ё Расулуллоҳ, мени жаннатга киришимга сабаб бўладиган амалга йўллаб қўйсангиз", деганимда: (У зот) "Рўзани риоя қил! Зеро, унинг мисли йўқдир", дедилар".
Насоий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан 70 йиллик (масофага) узоқ қилади»
Имом Бухорий ривояти
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳни рухсатисиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас»
Имом Бухорий ривояти
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум (жаннат шароби)дан суғоради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг (кўпчилиги) камбағаллар эканини кўрдим...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)