#тезкор
🌨❄️Ўзбекистонда ҚОР ЁҒИБ хаво харорати -2 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда
13-17 октябрь кунлари республика совуқ ва нам ҳаво таъсирида бўлади.
Ушбу кунлари республика бўйлаб, тунда +3 +8 даража илиқ, шимол, Бухоро—Навоий вилоятларида нол даражагача, Устюртда -2 даражагача совуқ бўлади.
15 октябрь тоғларда қор, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
❗️Йил бошидан буён 70 ёшдан ошган 33 нафар ота фарзандли бўлган
60 ёшдан кейин фарзандли бўлганлар сони эса анча кўп — 439 нафар. 50 ёшдан кейин 15 нафар оналар фарзанд кўрган.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган 47,2 кг. наркотик мусодара қилинди – ДХХ
Фарғонанинг Қўқон, Қувасой ҳамда Сурхондарёнинг Денов, Сариосиё, Музработ ва Узун туманларида тезкор тадбирлар ўтказилган.
Натижада 14,7 кг “опий” ва 32,5 “гашиш” аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
⚡️Қишлоқ хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари 4,5 йилга қамалди
Гап шундаки, жиноят иши доирасида 2024 йил 10 январдан 21 майга қадар ҳибсда сақланаётган Азимжон Назаров ўз айбига иқрор бўлмай, ҳеч қандай жиноят содир этмаганлигини айтиб, суддан адолатли қарор чиқаришни сўраган. Судланувчининг айби эса гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тўлиқ исботлангани қайд этилди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
🚘 Ўзбекистон бўйлаб машина савдоларини онлайн кузатиб боринг!
✅ Машина олишда ёки онлайин реклама қилиб сотишда ёрдам берадиган канал
КАНАЛГА КИРИШ УЧУН👇
/channel/AVTO_MOSHINA_ELON
☔️ Бугун соябон олишни унутманг!
Негаки, пойтахт ҳамда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +20...+25° бўлади.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
🌦 Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳажжул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
#Ана_ҳолос
❗Юнусободда МИБ ходими қарийб 1 миллиард сўмни ўзлаштириб, онлайн қимор ўйнаб ютқазди!
Маълум бўлишича, МИБ Юнусобод тумани бўлими ходими 13 нафар фуқаронинг пластик карточкаларига ўтказиб, бошқарманинг депозит ҳисобварағидан 932 миллион сўмни ўғирлаган. У бу пулга онлайн пул тикиб, уни ютқазиб қўйган. Судда айбланувчи бўлим бошлиғига ўғирланган пуллардан 200 миллион сўм берганини айтди
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
⚡️Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
Тоғ-кон саноати ва геология вазирига янги ўринбосар тайинланди
Юсупов Урал Садуллаевич – тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
⚡️Раисга нисбатан 18 750 000 сўм жарима қўлланди
Қашқадарё вилоятидаги маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги бўйича тарқалган овозли хабари юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди.
Ўрганиш давомида Шаҳрисабз туманидаги “Пахтакор” МФЙ раиси Л.Ўроқов 2024 йил 9 октябрь куни Нушкент қишлоғининг “Нушкент бирлашайлик” телеграм каналига ушбу овозли хабарни юбориб ишсиз фуқароларни пахта йиғим-теримига чақирганлиги, шундан сўнг улар теримга келганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Л.Ўроқовга нисбатан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима қўлланилди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
"Диснейленд" ўз қаҳрамонларини ёрдамга чақирмаса бўлмайди
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари "Милтон" тўфони оқибатида Флоридадаги "Диснейленд"ни сув босганини акс эттирувчи суратларни чоп этмоқда.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
#диққат
🌧11 окятбрь ва 13-14 октябрь кунлари Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водий вилоятлари тоғ ва тоғ олди туманларида сел келиш хавфи эълон қилинди
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
❗️200 минг сўмлик ижара ва уч ўлим: Намангандаги мактаб ўқувчиси содир этган аянчли автоҳалокат тафсилотлари
2 октябр куни Наманган шаҳрида юз берган мудҳиш авария барчани даҳшатга солди - 5 нафар ўқувчи ижарага олган Gentra машинасида юқори тезликда ҳаракатланиб йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, юк машинасига урилди, уч бола вафот этди.
Бу шу йилнинг ўзида Наманган шаҳрида мактаб ўқувчилари ижарага олган машинада содир бўлган тўртинчи авариядир. Уларнинг барчаси ўлим билан тугаган.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
Россияда “фарзандсизлик солиғи”ни жорий этиш таклиф қилинди
Фарзандсиз россияликлар келажак ривожига, шу жумладан шахсий ҳаётига сармоя киритмаслиги қайд этилган.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
⚡️Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Илҳом Собиров тайинланди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар бермоқда.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
🌐 Иммунитетни кўтарадиган, томоқ оғриғида ёрдам берадиган коктейл!!!
➡️Банан+сутдан тайёрланади.
➡️Шамоллашни тез кетказади.
➡️Болажонларга мумкин.
🚀Яқинларга юбориб қўямиз
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
⚡️Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борди
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига етиб борди.
Давлат раҳбарини аэропортда Туркманистон вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Тангригули Атахаллиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
#расмий_маълумот
❗️Аянчли йўл транспорт ҳодисаси...
Жорий йилнинг 10-октабр куни соат 23:30 ларда Олмазор тумани Нурафшон кўчасида, ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси;
Ҳайдовчи 2004 йилда туғилган И.Т. бошқарувида бўлган Матиз русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Spark автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Шунингдек Spark автомашина ичида бўлган 2 нафар йўловчиларга ҳамда Матиз автомашина ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
⚡️Бугун, 11 октябрь — Халқаро қиз фарзанд куни.
Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли – қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.
Қиз йўқ юртга кўкламлар сеп тўшарми?
Келини йўқ тўйлар тўйга ўхшарми?
Қизлар борки, ўлка омон, қўрғон бут,
Қиз кутмаса йигит олов кечарми?
Жонлар илҳақ, илинжлар тумор бўлсин,
Маъсудалар, Маҳзуналар бор бўлсин.
© Муҳаммад Юсуф
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
Сурхондарёда юк машинаси ҳайдовчиси уч кишини уриб юбориб қочиб кетди
Captiva ҳайдовчиси ва унинг икки йўловчиси йўл четида тўхтаб машинага ёнилғи қуяётганда юк машинаси уларни уриб ўтиб кетган. Ҳодиса жойидан қочиб кетган ҳайдовчи Сирдарё вилоятида ушланган.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
#Диққат
⚡️ИИВ ЖХД ЙҲХХ фуқаролардан Мултарадар мобил комплекслари орқали қайд этилаётган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш имкони мавжудлиги тўғрисида асослантирилмаган, ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмаган хабарларни тарқатиб жамоатчиликни чалғитмасликларини сўрайди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
❗️Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Президентнинг фармони билан Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
Ерда магнит бўрони кузатилмоқда
Қуёшда 3 та чақнаш содир бўлди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
⚡️Долларнинг расмий курси тушди
Марказий банк 11 октябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9,70 сўмга арзонлаб, 12 768,30 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам тушди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
⚡Дунёнинг энг катта чўли Сахрои-кабирни сув босмоқда
Иқлим ўзгариб кетмоқда, чўллар яшил водийга, водийлар чўлга айланмоқда
Батафсил 👉 @XABARLAR_24
Элчихона Флоридадаги ватандошларни огоҳлантирди
Флорида штатининг 51 та шаҳрида "Милтон" тўфони сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Батафсил 👉 @XABARLAR_24