womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Уйга бормоқчи бўлсам, айтмай бораман.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Эҳ, аёллар 😂🤦🏻‍♂️

Бошловчи йигит кўчадан ўтган нотаниш инсонларга қуйидагича савол берибди: «Азроил келиб: "Сени жонингни олайми ёки ёрингними?" деса, кимнинг жонини олишини истаган бўлардингиз?»

Аёллар ва эркакларнинг жавобини эшитинг
. 😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Уч кун турса тузаларкан😂😂😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​Кўнглим тилимдан, тилим эса кўнглимдан хафа

Кўнглим туйғуларини англата олмагани учун тилимдан хафа бўлса, тилим англата олмайдиган нарсаларни ўйлагани учун кўнглимдан хафа...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Синглим!

Аллоҳим етказган буюк неъматим,
Ҳамфикр, ҳамдардим аҳли жаннатим,
Борлигинг, шодлигинг улуғ давлатим,
Ўзимнинг фариштам меҳрибон синглим.

Қалбим ярасига малҳамим ўзинг,
Гуллаган боғим ҳам, чаманим ўзинг,
Ҳеч дарддан илтимос ёшлама кўзинг,
Ўзимнинг ягонам қадрдон синглим,

Тўғриси ёқади эркаликларинг,
Ўжарлик қилганинг, қайсарликларинг,
Онамнинг эркаси, аразчим менинг,
Ўзимнинг жинничам жонажон синглим.

Кўзларинг ёшлама доим омон бўл,
Ёмондан йироқ юр, яхши томон бўл,
Ёнимда опа деб кўнглим олиб тур,
Ўзимнинг қадрдон, жонажон синглим,
Онамга ўхшаган меҳрибон синглим!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🕊Ассалому алайкум,!🕊
Мўминнинг тонги нақадар гўзал!
Кунининг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, таҳорат олади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.
🕌🕊🌹🌸🌺🕊🌹🌸🌺🕊🕌
Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
Алоҳга ҳамдлар бўлсин,
кунингиз қувончга тўла бўлсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Дадамнинг кўнгиллари ҳар не истаса, муҳайё қилдим, не тусаса, топиб келдим. Бундан доим кафтларини дуога очиб "Аллоҳу Акбар" деб қўярдилар. Волидам "Ўғлингизни тузукроқ дуо қилиб қўйсангиз, яхши бўларди, ахир, сизнинг кўнглингизни топиш, дуоингизни олиш учун қўлидан келгани қадар ҳаракатни қилмадими!?" дердилар. Дадам эса бунга жавобан "Аллоҳу Акбардан ҳам яхшироқ дуо борми? Каломнинг буюги шу эмасми!?" деб қўярдилар.

Шу зайл бир неча йиллар давом этди. Бир кун атрофда йўқ бир нарсани истаб қолдилар. Мен қийинчиликлар билан топиб келдим. Шунда қўлларини дуога очдилар-да, "Эй Бор Худо-ё! Сен гувоҳ бўл, мен фарзандимдан розиман, Сен ҳам рози бўл..." деб узундан-узоқ дуо қилдилар. Мен кўзларимда ёш билан "Омийн, Омийн" деб турдим...

Ўша кундан ишларим мисли кўрилмаган даражада ўзгариб кетди, мен бундай ҳолатни аввал кўрмагандим. Дадамнинг илтижолари Ҳаққа етганди...

Ва энди, эй Қадрдоним, суҳбатдошим, мен шундан билдимки, дуонинг ижобати отанинг ризосида эди!
Уларнинг хизматини қилинг, онангизни розилигини олинг, қўлларин ўпинг, ҳар турли дуогўйларни топарсиз, аммо, бундай қўллар ўринбосарларин учратмассиз!

Огоҳ бўлинг! Бу икки кишини йўқотсангиз, қайта бундай мушфиқларни тополмассиз!...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Омад аёлга боғлиқми?

Айтишларича, аёлни ҳурмат қилмайдиган, унга беписанд муносабатда бўладиган эркакдан омад юз ўгирармиш.

Солиҳа аёл шукр қилади. Умр йўлдошини асрашини, ишлари юришишини, соғлигини сўраб дуо қилади.

Аёл нозик хилқат. Унинг қуввати хофизаси ила фикрлари хақиқатга айланиши тез кўчар экан.!

Аёлни йиғлатманг чунки унинг хар бир томчи кўз ёши учун жавобгарсиз.

Аёл эркакнинг қовурғасидан яралган!
Хўрланмасин! деб, оёқдан яралмаган.!
Эркакдан устун бўлмасин! деб, бошдан яралмаган.!
Қовурғадан яратилганки, "эркак билан ёнма-ён бўлсин, бир бирига суянчиқ бўлсин" деб.!
Қўли остидан яратганки, доим ҳимоянгиз остида бўлсин деб.!
Юракка яқин жойдан яратганки, мудом суюкли бўлсин деб!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Болада илк тишларнинг чиқиш жараёни баъзида қийинчилик билан ўтади. Бу жараёнда ота-она қуйидагиларга аҳамият бермоғи лозим:

👉Боланинг тиши чиқаётганда унинг организмида витамин Д етарлича бўлишини таъминлаш керак. Бунинг учун бола билан тоза ҳавода қуёш нурлари остида кўпроқ бўлиш тавсия этилади.

👉Боланинг тиши чиқаётганда истма чиқиши кузатилса, эмлашни амалга оширмаслик тавсия этилади. Чунки бу даврда боланинг иммунитети пасайган бўлиб, эмлашдан сўнг ноҳуш ҳолатлар вужудга келиши мумкин

👉Боланинг тиши чиқаётганда уни куч билан овқатлантирмалик мақсадга мувофиқ бўлади. Бола ўзи истаганича ейиши ёки фақат эмиши фойдали бўлади.

👉Тиши чиқаётган боланинг солаги оқиши натижасида организмидан кўп суюқлик чиқиб кетади, шунинг учун унга кўпроқ сув ичириб туриш керак.

  

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Шер уйланишга қарор қилиб, ҳамма ҳайвонларни тўйга таклиф қилибди. Сичқон ҳам тўйга келиб, шер билан расмга тушибди ва унга Франклин расми туширилган қоғоздан қистириб:
— Бахтли бўл, укам! — дебди.
— Мен сени тўйга чақиргандим. Аммо қачондан бери сенга ука бўлиб қолдим? - деб сўрабди шер жаҳл билан. Бунга сичқон:
— Уйланишимдан олдин мен ҳам шер бўлганман, деб жавоб берган экан. ))

😂😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Яхшиларга илиндим. 👍😘

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Жума тонгги муборак.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ДАЙДИ ЭМАС ЭКАН !

Мен бу ҳикояни кўп айтаман. Чунки ундан кўп таъсирланганман.
Дaмашқ бозорларидан бирида кетаётган эдим. Маҳаллаларнинг биридан бир киши чиқиб йўлимни тўсиб деди:
- Сиз масжидда азон айтасиз-а?
- Ҳа!
- Кеча бир инсон менга айтишича, Дaмашқдаги ёпиқ бозорда отишма овози эшитилибди. Нима гаплигини билиш учун бошини кўтариб қарамоқчи бўлганида дайди ўқ келиб орқа миясига тегибди. У шол бўлиб қолибди. Унинг нима гуноҳи бор эди. Меҳнат қилиш ибодат эмасми?! Унинг хотини, бола-чақаси бор эди. Ишлаш гуноҳми? Унинг нима гуноҳи бор?! Хато қаерда? Ризқ топиш учун ҳаракат қилиш айбми?!
Мен дедим:
- Мен сабаб нимадалигини билмайман. Аммо шуни биламанки, Аллоҳ зулм қилмайди. У одилдир. Аммо бунинг жавобини билмайман!

Йиигирма йил ўтганидан сўнг Аллоҳнинг ҳикмати билан масжидда бир маъҳад мудири билан гаплашиб қолдим. У шундай деди:
- Мен Дамашқ маҳаллаларидан бири бўлмиш Майдонда яшайман. Бизнинг бир қўшнимиз бор эди. У акасининг етимларга тегишли уйни эгаллаб олди. Саккиз йил мобайнида уйни уларга бермай юрди. Болалар Шом қориларининг шайхи бўлмиш бир зотга шикоят қилишди. У зот ҳозир вафот қилиб кетган. Шайх уни чақиртириб етимларнинг уйини беришини сўради. У шайхга ниҳоятда қўпол гаплар билан гапириб, уйни бермаслигини айтди.
Шайх болаларни чақириб уларга деди:
- Болаларим! Бу сизнинг амакингиз. Ундан қозига шикоят қилиб юрманг. Тўғри Аллоҳга шикоят қилинг!
Бу гап кечқурун соат 21.00 да бўлиб ўтган эди. Эрталабки соат 9.00 да уларнинг амакиси отишмада хабарни билиш учун бошини кўтариб қараган ва орқа миясидан ўқ еган биз таниган ҳалиги киши эди.
Юқорида биз ўқни "дайди ўқ" дедик. У дайди эмас, тўғри топиб келган ўқ экан!


Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Турмушимизда баъзи бир кишилардан «пулимни қора кунимга сақлаб/асраб қўйдим» каби сўзларни эшитиб қоламиз. Натижада пул ҳақиқатдан ҳам ўша инсоннинг қора кунига хизмат қилади.

Аммо-бироқ, «лекин»и бор.

Лекини шундаки, бир қарашда ёмондек туюлмайдиган сўз билан биз онг остимизга «установка» берган бўламиз. Бундан онгимиз қора кунга мўлжал олиб "ҳаракатланади". Яъни, онгимизда туғилган фикр онг остимизга кўчиб реал ҳаётимизга таъсир қилади. Албатта, бу ерда ишончнинг ҳам катта ўрни бор. Қора кун бир кун бўлишига/келишига ишонсак албатта у ўзини кўрсатади.

Энг яхшиси, «қора кун»имдан фойдаланиш ўрнига «яхши кун»имга деб ишонч билан позитив фикрласак албатта йиғган маблағларимиз яхши кунимизга хизмат қилади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📝Ҳасадгўй
(ибратли ҳикоя)


Касалхона бўлмасида иккита оғир бемор ётарди. Касалларнинг бири дераза ёнига, иккинчиси эшик яқинига жойлашганди.
– Ташқарида нима гаплар? Ойнадан у-бу кўриняптими? Жуда сиқилиб кетди-ю одам... – деди эшик олдидаги киши.
– Ў-ў! – деди жонланиб иккинчи хаста. – Осмонни, булутларни, кўлни ва олисдаги ўрмонни кўряпман.
Дераза ёнидаги киши ҳар куни хонадошига дераза ортида нималар бўлаётганини сўзлаб берарди. У кўлдаги балиқчилар, уларнинг катта илмоқлари, тутган балиқлари, соҳилда ўйнаб юрган болалар, уфққа бош қўйган қуёш, сувнинг мавжланиб туриши ва ҳоказолар ҳақида гапирарди.
У ажойиб-ғаройиб манзараларни ҳикоя қиларкан, шеригининг ичини ит тирнарди. "Бу адолатдан эмас, – деб ўйларди. – Нимага уни дераза ёнига қўйишган-у, мени пойгакка, оёқостига итқитишган? У ҳар куни дунёни томоша қилиб, роҳатланиб ётади. Мен бўлсам, бўёғи кўчган эшикдан бошқа нарсани кўрмайман”.
Бир куни ойна ёнидаги беморни қаттиқ йўтал тутди, хириллаб нафас ола бошлади. У ҳамширани чақириш учун бош томонидаги қўнғироқ тугмасига интилди, бироқ ета олмади. Чунки бунга мажоли қолмаганди, йўтал кучайган, аъзойи бадани дир-дир титрарди. Хонадоши бўлаётган воқеаларни жимгина кузатиб турди. Хоҳласа, ўзининг тугмачасини шундоққина босар, ҳамшира зумда етиб келарди. Лекин у хоҳламади.
Бироз вақт ўтгач бемор тинчиб қолди. У бу ғалвали ва диққинафас дунёни мангуга тарк этди.
Уни олиб чиқиб кетишаётганда хонадоши ҳамширадан: "Энди мени ойна ёнига олиб ўтиб қўйсангиз”, деб илтимос қилди. Ҳамшира унинг ўтинчини ерда қолдирмади. Кўрпа-тўшакларни тўғрилади, устидаги жилдини янгилагач, яхшилаб сирди. Сўнг беморни кўчириб ўтказди. Ҳаммаси жойида эканига ишончи комил бўлгач, эшик томонга йўналди. Бироқ уни касалнинг товуши тўхтатди. Унинг овозида ажабланиш бор эди:
– Ахир қанақасига?! Бу ойнадан қуп-қуруқ деворларгина кўзга ташланяпти-ку! Анави ўлган хонадошим менга ўрмонни, кўлни, булутларни, одамларни кўргани ҳақида гапирганди. Қандай қилиб? Ахир бу ойнадан одамни завқлантирадиган ҳеч нарса кўринмаяпти!
Ҳамшира маъюс жилмайди:
– У умуман кўра олмасди. Бечора шеригингизнинг кўзлари ожиз эди...

 
(Хулоса ўзингиздан)

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

• Ҳамма гап сени йиқилишингда эмас, балки йиқилгандан сўнг оёққа тура олишингда.
• Мағлубиятга учраганинг, бу сени ҳеч нарсага арзимаслигингни билдирмайди.
• Агар сен мағлубиятдан сабоқ олган бўлсанг, ўтган воқеани эсдан чиқар!
• Ҳали ниманидир амалга оширишга ҳаракат қилаётган экансан, сен омадсиз одам эмассан.
• Мўлжалдаги ишни бажаришдан тўхташ - ҳаётдаги энг катта мағлубият.
• Инсоннинг энг катта хатоси эрта таслим бўлишидир.
• Токи тирик экансан, таслим бўлма.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қабзиятни халқона давоси

✅ Кунжут мойини овқатдан 30 дақиқа олдин, бир ош қошиқдан, кунига 3 маҳал ичинг.

✅ Сурункали ич қотишида 50 г зиғир уруғи кукунини кунига 2 марта сув билан овқатдан олдин ичинг.

✅ Ҳар куни (эрталаб ва кечқурун) биттадан нок енг.

✅ Оддийгина сув ичиш тартибига амал қилиш билан ҳам қабзиятдан халос бўлиш мумкин.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

— Алло, бу тез ёрдамми? ⠀
— Ҳа, бу тез ёрдам. ⠀
— Хотиним напитка деб ўйлаб баклажкадаги бензинни ичиб юборибди, ҳозир ичи қизиб ҳовлида югуриб юрибди. ⠀
— Хавотир олманг 10 кмдан кейин бензин тугаса ўзи тўхтайди.

😂😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бу телефон сеникими ё меникими? Олдин шуни аниқлаб олайлик...😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тонг азиз диндошим.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
Оллохнинг панохида бўлинг.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

❗️Эркакнинг пулини ҳисобини хотини билиши шартми?

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Мен бахтлиман деяверинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хотинни жағини ўчириш усули😂😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қийин кунларингда атрофингда ҳеч ким қолмаса, билки муаммоларинг Аллоҳнинг зиммасига ўтибди. У Зот сенга кифоядир, шунга қувонавер..!

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳар тонг мени уйғотдинг қайта,
Бундан ортиқ бахт бордир қайда!?
Яратганга санолар айта,
Сени яхши кўраман ҳаёт!

Умрим яшил боғлиги учун,
Доим вақтим чоғлиги учун.
Тўртта мучам соғлиги учун,
Сени яхши кўраман ҳаёт!

Гоҳ дард бердинг, гоҳида қувонч,
Гоҳ панд едим, гоҳида ишонч.
Қўлларимни дуоларга оч,
Сени яхши кўраман ҳаёт!

Аллоҳ ўзи қилса ҳимоят,
Имонлар соғ, бўлса ҳидоят.
Шукрларим қилмай ниҳоя,
Сени яхши кўраман ҳаёт !

Топилади ризқим ҳам тузим,
Ёнимдадур ўғилу-қизим.
Ёруғ олам кўрмоқда кўзим,
Сени яхши кўраман ҳаёт !

Яқинларим саломат бўлса,
Гарчи жоним омонат бўлса.
Яхшиликлар тумонат бўлса,
Сени яхши кўраман ҳаёт !

Ёруғликка бошлаб маёғим,
Оппоқ рангга тўлса бўёғим.
Ерни босиб турса оёғим,
Сени яхши кўраман ҳаёт !

Қандай севмай, яйрамай нечун,
Қушларнинг шўх нағмаси учун.
Ҳамма, ҳамма, ҳаммаси учун,
Сени яхши кўраман ҳаёт!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Жума_муборак

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём, ҳажжул Масокин, Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўзингиз учун хам вақт ажратинг!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Тоза асални қандай фарқлайсиз?

Читать полностью…
Подписаться на канал