womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

🌤 Ассаламу Алайкум! Якшанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ифторликдан аввал ўқинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

8 март айёмингиз муборак азиз опа сингиллар. 🎁🌺

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳаммани йиғлатган кино.
Жаннат оналар оёғи остида.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌤 Aссалому алайкум. шанба тонги муборак бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🔔 «Болам онанг қарияпти, ҳушёр тургин, огоҳ тур...»

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Тиниб тинчимаган одамларей. 😳

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📹 Бахтга тикилган гаров ўзбек тилида кино.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли тонг

⛅️ Ассалому алайкум! Жума тонги муборак бўлсин!

Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Бир масжид бор эди. Мусулмонлар намоздан кейин, тарқалишаётиб, шу атрофда доим юрадиган, кўринишидан бир девонани, кийинишидан ғарибни эслатувчи кишини албатта кўрардилар, ҳазил-ҳузул қилиб, "Сиз энди қачон намоз ўқийсиз биз билан?" деб савол беришарди.
- Ўқийман, ўқийман, - дерди ҳалиги киши ва шу билан ўзи билан бўлиб кетарди.

Девона масжиддан нари кетмас, шу ернинг хизматини қилиб юрар, келувчилар учун қадрдондек бўлиб қолганди. Лекин ақли ноқис, илми йўқ, бир бечора ғариб, уларнинг олдида ким бўлибдики...

Бир кун ўша кун келди, ғарибга "инсоф берилди", у ҳам намоз ўқимоқчи бўлди.

- Қани бўлинг, таҳоратни олиб чиқинг, тақсир - деди имом кулиб.

Жамоат имомга жўр бўлди, ҳали сизнинг ўрнингизни олса-я, деб самимий хазиллашишди.

Албатта, ҳамма ғарибни яхши кўрарди. Асрга азон чақирилди. Ғариб жамоатга қўшилиб, намоз ўқиди. Такбир, рукуъ, сажда... Намоз якунланди.

Қарашсаки, ғариб ҳеч ўрнидан турмасмиш. Кутишди, туртишди, "туринг энди, намоз тугади" дейишди, жавоб йўқ.
Саждани бунча севиб қолмаса, бу девона?

- Туринг, шомда келасиз, яна ўқиймиз, тақсир.
- Бугунга етади, ухлаб қолдингизми, биродар?

Ниҳоят у турди. Кўзларида ёш. Ранги оппоқ. Уни ҳеч ким бундай кўрмаганди.

- Йўқ, туришни истамайман, нега турғаздиларинг? Нега шу пайтгача намоз ўқимадим-а? Ўзларинг мазза қилиб, менга айтмапсизларда? - Ғарибнинг эътирозлари кўпайиб кетди.

- Тинчликми, нима бўлди ўзи? - ҳайрон бўла бошлашди намозхонлар.
- Эҳ, нега шу пайтгача индамагандиларинг? Нега ростини айтмадиларинг? Ахир, саждада Аллоҳ жаннатни кўрсатаркан-ку? Нега шу пайтгача мендан яширдиларинг?

Намозхонлар бир-бирларига хайрон боқар, ғариб эса, "жаннатни кўрдим, жаннатни кўрдим" деб бақириб, кўчага югурди.

Қахрамон Асланов

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Март ойида туғилган инсонлар хақида.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📹 АЖОЙИБ ХИНД КИНО УЗБЕК ТИЛИДА ТАРЖИМА 2020 - "ЙЕРДАГИ ЮЛДУЗЧАЛАР"

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Сахарликка турган яқинларим, Уйингизга барака, Аллоҳнинг рахмати  доимо ёғилиб турсин. Тутаётган рўзаларингиз сизларни Жаннатдаги Райён томон етакласин🤲

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини аммо бирор нарсасини гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қўйибди. Қарздорнинг деҳқончилик қиладиган ери бўлиб шуни савдогар номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини келишдилар. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди. Қарздор бир қанча вақтдан кейин ишлари юришиб қарзини қайтармоқчи бўлибди лекин савдогар берган қарзни олмай ер меники деб туриб олди. Қарздор ҳеч нарса қилолмади. Кучли сиқилишдан инфаркт бўлиб, ўлими аниқ бўлиб қолди. Ўғлини чақириб бир варақни бериб деди: Ўлганимдан кейин тобутимни ўша савдогар олдидан олиб ўтиб шуни берасан. Кўп ўтмай вафот этди. Жанозага олиб кетилётганда ўғли отаси қолдирган хатини савдогарга берди. Хатни ўқиб савдогар шу онда "гурс" этиб ерга йиқилиб вафот этди. Ўғли хатни олиб ўқиса хатда...

Мен Хақнинг Хузурига кетаяпман. Агар қўлингдан келса борма - Деб ёзилган эди...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

⚜️Ўзини севиш ва қадрлаш бу -

💠Қаддини тик тутиб ўзини қувонч ва табассум билан қабул қилиш;

💠Кўзгуга боқиб ўзига табассум қилиш;

💠 Ўз хоҳишларига қарши бормаслик;

💠 Ўзгалар хоҳиш ва қарорларини қабул қилиш ва ҳурмат қилиш;

💠 Ҳаётнинг энг яхшисига ўзини лойиқ деб билиш;

💠 Инсонларни ўзгартиришга уринмай уларни борича қабул қилиш;

💠Инсонларни таҳлил ва танқид қилмаслик;

💠 Бу - инсоннинг ўзига бўлган соғлом севгиси - худбинлиги эмас;

💠Ўзига ва атрофига берадиган чексиз қувонч ва ҳадясидир;

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Тафаккур_қилинг

Ҳаким зотдан таҳорат ҳақида сўраган эдилар, у: баданингдан олдин қалбингни покла. Икки қўлингдан олдин тилингни покла. Одамлар ҳақида яхши гумонда бўл. Икки кўзинг бор экан, нима учун одамларни тилинг билан кўрасан? Одамларга улар ҳақида эшитганингга қараб эмас, улардан кўрганингга қараб муомала қил. Ҳамма одамларни бахтли қилиш сенинг бурчинг эмас, аммо бирорта ҳам одамга озор бермаслик сенинг бурчинг, деб жавоб берди.

Аллоҳ таоло барчамизга қалб поклигини насиб этсин.
✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

.
ХИТОЙ ФАЙЛАСУФИ КОНФУЦИЙ ИҚТИБОСЛАРИ

Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг эрта уйғонишдадур.

— Келажак учун курашмоқчи бўлсанг, ўтмишни ўрган.

— Жаҳл чиққанда, ақл таслим бўлур.

— Эшитдим – унутдим. Кўрдим – эслаб қолдим. Бажардим – тушундим.

— Биз табиатимизга зид инсонларга рўпара келганимизда, уларни ўзимизга мослаштирмоққа эмас, ўз-ўзимизга холис баҳо бермоққа ўрганмоғимиз лозим.

— Эзгулик ҳеч вақт ёлғиз қолмаган. Уни синаб кўрган инсон ўзини яхшиликка қўшни, деб ҳисоблайверсин.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Меваларнинг фойдали хусусиятларини биласизми?

• Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.
• Ананас — артритдан ҳимоя қилади.
• Шафтоли — стресслар енгил ўтишига ёрдам беради.
• Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.
• Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.
• Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.
• Киви — суяк тўқималари учун фойдали.
• Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.
• Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Оллохим гунохларимизни ўзинг кечир.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Тоққа чиқаётган икки дўст


Бир куни икки дўст баланд тоғга чиқишга қарор қилишди. Бу тоғ жуда хавфли ва тик бўлиб, кўпчилик уни забт эта олмасди. Дўстлар йўлда бир-бирларига ёрдам беришга келишиб олишди.

Йўлда шамол кучайиб, қор ёға бошлади. Тоғнинг ўртасига етганда, улардан бири чарчаб қолди ва:
— «Мен давом эта олмайман. Бу тоғни забт эта олмаймиз,» — деди.

Иккинчи дўсти эса жилмайиб, шундай жавоб берди:
— «Биз тоғ чўққисига чиқмасак ҳам, ҳар қадамимиз билан баландроққа кўтариляпмиз. Ҳаракат қилган одам ҳеч қачон йўқотмайди.»

Шундай қилиб, улар бир-бирларига ёрдам бериб, аста-секин чўққига яқинлашди. Бир пайт чарчаган дўст тоғнинг энг баланд нуқтасига етиб келганини англаб, кўзларига ишонмади. У ҳайрат билан:
— «Мен буни уддаладик, қандай қилиб?!» — деди.

Дўсти кулиб жавоб берди:
— «Биз фақат бир қадам ташлашга эътибор бердик. Қачонки биринчи қадамни ташласанг ва давом этсанг, чўққи албатта сени кутади.»

Ҳикоянинг сабоқлари:


1. Катта мақсадлар кичик қадамлардан бошланади.


2. Дўстлик ва ёрдам тоғни ҳам забт этади.

3. Ҳаракатни тўхтатмасанг, муваффақият сенга яқин бўлади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани олдиради.

Бошни силаш эса мияда янги ҳужайраларни пайдо қилади.

Шундай экан ҳурматли ота-оналар:
Фарзандларингизни арзимаган шўхликлари учун уларга тарсаки тушуриб ёки ёмон сўзлар билан сўкиш ўрнига бошини силаб яхши насиҳат қилинг.

Зеро, яхшилик бир кун албатта натижасини беради!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ОШҚОЗОН ЯРАСИ ҚИЙНАГАНДА...

✅ Ошқозон ярасидан фориғ бўлишда ушбу малҳам ёрдам беради. Уни таёрлаш учун: 500 грамм майиз, 500 грамм ёнғоқ мағзи, 300 грамм алоэ барги қиймалагичдан ўтказилади. Сўнгра унга 100 грамм какао, 500 грамм асл асал, 500 грамм сариёғ қўшилади. Бир хил аралашма ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
Тайёр бўлган малҳамдан биринчи ҳафтада бир чой қошиқдан кунига уч маҳал таомдан олдин истеъмол қилинади. Иккинчи ҳафтадан эса бир ош қошиқдан бир маҳал ичилади. Қунт билан амал қилинса, дард чекинади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Оллох учун охиригача кўринг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун.
✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​КАЙФИЯТИНГИЗНИ КЎТАРИШНИНГ 10 УСУЛИ

Қуйидаги 10 усул ёрдамида инсон ўз кайфиятини кўтариш мумкин

1. Мусиқа.
Агар Сиз катта шахарда, доимий шовқин ва стресс холатлари гирдобида яшасаниз бўшашиш учун энг оддий усул мусиқа тинглаш хисобланади. Мусиқа инсон кашфиётларининг энг мухими хисобланиб, қандай бўлишидан қатъий назар ўзингизга ёқкан услубдаги мусиқаларни тинглашга одатланинг.

2. Оптимист (некбин) бўлинг.
Миянгда турли хил муаммолар чарх отиб турган замонавий хаётда бунинг иложиси қийин бўлсада, ухлашдан олдин эртанги кун кўнгилдагидек бўлишига умид қилиб ётишга одатланинг.

3. Иссиқ ванна қилинг.
Кундалик оғир мехнатдан сўнг уйга қайтган одамни бир дунё уй юмушлари кутиб туради. Булар уйни тартибга келтириш, кечки овкатни тайёрлаш, болалар муаммолари ва хаказо. Шундай бўлсада ўзингизга маълум бир вақт ажратишни тинчлантирувчи иссиқ ванна қабул қилишни тавсия этамиз. Сувга гиёхлар ва аромат мойларни қўшиб, қўл телефонингизни ўчириб кўйсангиз кўнгилдагидан яхшироқ кайфиятингиз яхшиланади.

4. Вақтни тўғри ташкиллаштиринг.
Кундалик ва суткалик хаёт тарзини тўғри тақсимлаш ва вақтни одилона режалаштириш хеч қачон ғафлатда қолишингизга сабаб бўлмайди. Ишларингиз доимо текис, ошиқча муаммоларсиз кечиб, кун охирида анчагина вақтни тежаш имкони хам бўлади.

5. Стресс ва овқат.
Кўпчилик аёллар пархез қилишдан мақсад ортиқча вазнни ташлаш деган фикрда бўлади. Аслида эса пархез фақат организмни соғайтиришга қаратилади. Агар Сиз пархезда утира олсангиз, унли ва юқори калорияли овқатларн ўрнига мева ва сабзавотлар ейишга харакат килинг. Бу организмни витамин ва минералларга бойиши шунингдек, кайфиятни кўтарилишига сабаб бўлади.

6. Эски дўстларингиз.
Ёшлик давридаги хотиралар қўмсаган бўлсангиз телефонни олиб, эски ўртоқларингизни йўқланг. Ёки бўлмаса ёру-биродарларингизни кафега таклиф қилиб севимли онларингизни бирга эсга олинглар.

7. Кўнғироқларга жавоб берманг.
Айрим вақтларда нотаниш рақамдан келаётган «адашиб қилинган» қўнғироқлар нафақат вақтингизни ўғирлайди балки кайфиятингизни кун бўйи тушишига сабаб бўлади. Шу сабабли ўз вақтида бундай қунғироқларни инкор қилган маъқул.

8. Кийим.
Агар кайфиятингиз нолга тушиб қолсаю, хеч нима билан кўтаришни иложиси бўлмаса, гардеробингизни янгилаб кўришга харакат қилинг. Жиддий костьюм-шимлар ўрнига ёрқинроқ кўйлаклар харид қилинг. Бошқача атганда стилингизни ўзгартиринг.

9. Кўнгилочар жойлар.
Анчадан буён театр ва кинога бормадингизми? Мухитни шу тарзда алмаштириш, ўзингиз ва ўртоғингиз учун фойдадан холи эмас.

10. Китоб ўқиш.
Кичкиналигимизда ётишдан олдин ота-онамиз эртаклар ўқиб бергани ёдингиздами. Шу одатни давом эттириб, ётиш олдилан қувноқрок бирор китоб ёки мақолалар ўқишни йўлга қўйинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

❗️Қўлтиқ терлашини қандай даволаш мумкин?

РЕЦЕПТЛАР:
🌱Исириқ ўти шохчалари ва новдаларини майдалаб, бир ҳовучига ярим литр қайноқ сув қўйиб дамлаб қўйинг, дамламани тиндириб, қўлтиқ ости эрталаб ва кечқурун артилади.

🌱Аччиқ тош кукунидан бир чимдим миқдорда олиб, бир пиёла қайнаган сувда эритиб оламиз ва кўп терлайдиган соҳаларни артиб чиқамиз.

🌱Крахмал ва истеъмол содасини тенг миқдорда аралаштириб, ярим чой қошиғини бир пиёла сувга солинг, терлайдиган соҳаларни артиб чиқинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Аёлнинг ақли ва қалби бўм-бўш бўлса, унда на мактаб маданияти ва на масжид ибодати бўлмаса, ундан кутилган тарбия қаердан пайдо бўларди?! Аёли фақат таом ҳозирлаш ва роҳат бағишлашгагина яроқли жонзот бўлган жамият, асло ислоҳ бўлмас жамиятдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
Оллохнинг панохида бўлинг.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Онам касалман деманг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

БЎЙ ЎСТИРИШНИНГ ТАБИИЙ УСУЛИ

Бўй ўсишида аъзои-танага ижобий таъсир кўрсатадиган омил – бу жийда мевасидир.

Бунинг учун 500 грамм жийда меваси 4 литр қайноқ сувда  20 дақиқа қайнатилади. Сўнгра 3 ош қошиқдан 3 маҳал 2 ой мобайнида ичилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал