womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

📹 DUMBUL bola kamedia 2021

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли тонг

⛅️ Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Ривоят қилурларким, ТАҚДИРнинг бениҳоя тенгсиз гўзал, оқила қизи бор экан. Қарангки, бир вақтнинг ўзида АҚЛ, ДАВЛАТ ва УМИД деган йигитлардан совчилар келишибди. ТАҚДИР қизини чақириб "Куёв бўлмишни ўзинг танла, қайси бири сенга маъқул?" деб сўрабди. Доно қиз ўйлаб туриб жавобини бошлабди:
— АҚЛ инсондаги энг олийжаноб фазилатдир. АҚЛ ёрдамида дўстни душмандан, ҳушёрни эса девонадан фарқлаш мумкин. Лекин АҚЛнинг бир айби борки, кишини чалғитиб, хатарли йўлларга солиб қўймоғи ҳам мумкин. "Ақллилик балоси" деб бекорга айтмаслар.
— ДАВЛАТ ҳақида нима дейсан?
— ДАВЛАТ — ишбилармон ва ҳукмдордир. Давлатнинг итоатида кўп нарсалар бор. Бироқ, унда вафо йўқ. Агар ихтиёрни ўзимга берсангиз мен УМИДни танлагум. Чунки УМИД ҳар қандай ҳолатда ҳам инсондан ажралмайди, ҳар қандай ҳолатда ҳам вафолигидан чекинмай, энг яқин дўст бўлиб қолади, — деган экан оқила қиз.

P.S.: Ақлингни йўқот, давлатингни йўқот, лекин умидингни йўқотма. Зеро ноумид - шайтондир!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ишонинг...

Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан.

Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар.

Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак гунохларингизга каффорат бўлибди.

Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Чоршанба тонги муборак. 👍😘

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қўша қариб яшаш-- катта бахт. ❤️

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Энди эса эркак кишини назарида қандай кўринишингизни билиб             олинг.

1️⃣узук.
Аслзода ва нафис. Эркаклар сизни аслзода  ва узига хос таъбга эга аёл сифатида қабул қилишади ва сизни гузал нарсалар билан ром этишни исташади. Сиз гуё бадиий фильм қахрамонидексиз ва сизни ёнингизда бўлиш катта шараф.

2️⃣узук. Меҳрибон.
Эркак назарида сиз очикқкўнгил ва меҳрибон аёл бўлиб кўринасиз. Оддий нарсаларга жахли чиқмайдиган ва жанжал кўтармайдиган. Эркакларга дўстидек сиз билан мулоқот қилиш қулай.

3️⃣узук. Сирлилик .
Эркаклар сизнинг қалбингизни гўзаллиги ва маънавий дунёингизни бойлиги ром бўлишади. Улар доимо юрагингизга калит топишга харакат килишади, аммо шу вақтгача хеч ким буни уддаламади.

4️⃣ узук. Болача.
Эркаклар доимо сизни ёш боладек химоя қилишга ва сиз учун зарур қарорларни кабул килишга харакат киладилар. Ҳаётий маслаҳатлар беришга интиладилар. Сизнинг эркаликларингизни жиддий қабул қилмайдилар.

5️⃣узук. Донолик ва хотиржамлик.
Эркаклар сизни идеал хотин сифатида кўришади, бунга сабаб сизнинг аёллик донолигингиз , юмшок табиатингиз ва чекинишга мойиллигингиздир. Сиз улар учун хақиқий хазинасиз.

6️⃣ узук. Драма кироличаси.
Сизнинг қизиққонлигингиз ва темпераментлигингиз эркаклар эътиборини жалб килади. Сиз улар кўз ўнгида кучли шахссиз ва улар сиздан чўчишади.

7️⃣узук. Совуққон.
Эркакларда сизнинг ташки совуққонлигингиз ва мағрурлигингиз овчилик хиссиётини уйготади. Бу уларга ўта эҳтиросли туюлади.

8️⃣узук. Нафис ва романтик.
Эркаклар сизнинг қалбингиз севгига ва нафисликка тўла деб ҳисоблашади, дунё ташвишларидан дам олиб сизнинг эркалашингиз ва меҳрингизда чўмилишни ёқтиришади.

9️⃣ узук. Кучли ва қаттъиятли.
Эркакларга сиз етук шахс ва катий ҳаётий принципларга эга булиб кўринасиз. Кўпчилиги сизни ҳаётда бирга қадам ташлай оладиган жуфт сифатида қабул киладилар.
Албатта бу тест сизга маъқул деган умиддаман😊

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Аксириш неъмати.

Аксириш билан вужудимизда:
– Мия ва юрак томирлари кенгаяди;
– Кўз ёши каналлари очилади;
– Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади;
– Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади);
– Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.

Аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолиш шунчалик зарарли. Киши бир лаҳзада инфаркт бўлиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келииб инсулт бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бир эркак ҳар доим хизмат сафаридан қайтишда хотинига қўнғироқ қилиб:⠀
— Азизам, мен бир соатда бораман, - деб қўяркан...⠀
Бир сафар эри қўнғироқ қилмасдан, тўппа-тўғри уйга келаверибди. Эшикни очиб кирса, хотини жазмани билан ўтирган эмиш...

Секин оёқ учида кўчага чиқибди-да, қўнғироқ қилиб:⠀
— Азизам мен етиб келдим, ҳозир уйга кираман, - дебди. Кирса, уйда хотинидан бошқа ҳеч ким йўқ! Шунда ҳалиги эркак чуқур ҳўрсиниб:⠀
— Икки "цент"ни тежайман деб, оилам бузилиб кетай деди-я, - деямиш...

😳😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🇺🇿 Байрамингиз билан Ватанимиз ҳимоячилари🎊

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🇺🇿🇺🇿 АРМИЯМ🇺🇿🇺🇿


14 -январь.Ватан ҳимоячилари куни билан барча ватан посбонларини чин қалбимдан муборакбод этаман.
ЮРТИМИЗ ДОИМО ТИНЧ,
ХОНАДОНЛАРИМИЗ ОБОД БУЛСИН ИЛОХИМ🤲

ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИМИЗНИ ОНАЛАРНИ ДУОСИ ,ДОИМО АСРАСИН🤲🤲🤲🤲

       

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ЯХШИ ОДАМ

Бир замонлар қирол, ўз саройига келадиган йўл устига катта ҳарсанг тош қўйдирди. Тижоратчилар, карвончилар, сарой хизматчилари бу йўлдан ўтар эдилар.
Уларнинг ҳаммаси бу катта қоянинг атрофидан айланиб ўтиб саройга кирар эдилар....

Бир куни бир қишлоқлик одам шу йўлдан юриб келди. Кўрсаки, айни одамлар юрадиган йўл устида каттагина ҳарсанг тош ётибди. Дарҳол, устидаги чакмонини ерга отиб, одамларга ноқулайлик туғдираётган бу катта тошни олиб ташлашга киришди.
Бир қанча муддат астойдил ҳаракат қилиб, терлаганча тошни йўлнинг четига суриб қўйишга муваффақ бўлди..

Чакмонини қайта кияркан, тошнинг ўрнида бир халтача ётганини кўради. Халтачани қўлига олди. Халта олтин билан тўла эди. Ичида эса, подшоҳнинг бир хати ҳам бор эди:
«Бу олтинлар, харсанг тошни йўлдан олиб ташлаган ЯХШИ ОДАМга тегишлидир».....

Қирол одамларга шу йўл билан муҳим бир ДАРС беришни ирода қилган эди.


🥀 «Ҳар бир тўсиқ - инсонларга қулайлик яратиш орқали савоб олишимиз учун бир ИМКОНдир!»

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Яқинларим сизни соғиндим)))

Хуршид Карим сўзи

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ким нимани кўришни хохласа кўрадида😂😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Тутган рўзаларингизни Оллохим ўз даргохида қабул этсин. 🤲

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун, яхши дам олинг.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Рўзадор фақат сиз эмассиз.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​Рўмол ўраб беркитибман зийнатимни,
Кўп термулиб, қолдирмангиз хижолатда.
Агар сизга нозли қараш қилар бўлсам,
Нима дейман Яратганга қиёматда.

Гулдан нозик, нафисдурман, ғунча мисол,
Бўлгим келар ҳар лаҳзада ҳимоятда.
Номахрамдан кутсам агар ширин висол,
Нима дейман Яратганга қиёматда.

Забонимда ишқ куйимас, Ҳақ Каломи,
Илдам бўлай Пайғамбарга саловатда.
Ҳар ишимда айтилмаса Роббим номи,
Нима дейман Яратганга қиёматда.

Фирдавс Жаннат меваларин тотгим келар,
Бунинг учун ҳар дам бўлай ибодатда.
Агар ўлсам қабримда тинч ётгим келар,
Нима дейман Яратганга қиёматда...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ассалому алайкум🌹
Хайрли тонг

Инсон табиатан доим хайрлисига толибдир...
Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлиси...
Яшасак ҳам, ҳатто кетар чоғда ҳам хайрлиси бўлсин деймиз...
Майли, истаганларимиз бўлмасин,
Аллоҳ таоло биздан рози бўлсин!
Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...

Аллоҳнинг раҳматию мағфиратини тилайман сизга🌸

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ҚУЛ МАНМАНЛИК ҚИЛМАЙДИ!
🍃
Расмда Қуёш ва сайёралар солиштирилган.

Ерни Қуёшни олдидаги тўртта кўриниб турган сайёрлар орасидан қидирманг.

Балки чап тарафдаги кичкина тўртта қорамтир нуқталардан учинчиси биз яшайдиган Ер.

Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Шундай юлдузлар борки, уларнинг олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади.

Энди Қуёшга нисбатан шундай кичкина қора нуқтада, улкан юлдузларга нисбатан эса нуқтадан ҳам анча кичрайиб кетадиган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?!

Бизни нима қутуртиряпти?

Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, завод, фабрикаларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?!

Аллоҳ таоло истаса, бир сониянинг триллиондан бир улушида ҳамма нарсамизни олиб қўяди!

Нажосат йўлидан икки марта ўтганимизни унутмайлик!

фиръавн, ҳомон, қорун, абу жаҳлнинг оқибатини эсдан чиқармайлик!

Биз Аллоҳ таолонинг қулимиз. Қулга эса қуллик, хокисорлик, камтарлик ярашади!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Психологик_тест

Бугунги психологик тестимиз аёллар учун!
Узуклардан бирини танланг,  эркаклар  сиз ҳақингизда қандай ўйлашини билиб олинг. 😊

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📹 Яхши қизлар Дадасига ўхшайдилар...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Пайпоқ керак эмас😂😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

"Ҳаёт тўфонлари сени қанчалар тўзғитмасин инсонларга холингни яхши кўрсатавер... Бошқаларнинг сенга раҳми келганидан кўра дардингни яширганинг анча гўзалроқдир!".

Нельсон Мандела.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​АРМИЯМ

«14 -январь Ватан ҳимоячилари куни» билан барча ватан посбонларини чин қалбимдан муборакбод этамиз.


Аскар бор юрт саломат,
Элда тинчлик ҳаловат,
Яшнар равнақ, тижорат,
Бор бўлгин сен армиям.

Ҳур Ватан,нурли осмон,
Иззатда ҳазрат-инсон,
Кекса, ёш ҳуррам, шодон,
Бор бўлгин сен армиям.

Қадамлари ўт , чақин,
Нигоҳлари чўғ,ёрқин,
Ёвлар йўлолмас яқин,
Бор бўлгин сен армиям.

Дунё лол санъатингга,
Доғ тушмас сарҳадингга,
Шубҳа йўқ қудратингга,
Бор бўлгин сен армиям.

Кўксида номус ва ор,
Жалолиддин ёди бор,
Темур руҳи мададкор,
Бор бўлгин сен армиям.

Ўсгин қувватга тўлиб,
Шону,шавкатга тўлиб,
Ватанга қалқон бўлиб,
Бор бўлгин сен армиям.

Аскар бор юрт саломат,
Элда тинчлик,ҳаловат,
Яшнар илму,саодат,
Бор бўлгин сен армиям.

Хуршид Карим.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
❄️✨❄️✨❄️✨❄️

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Мен шуни тушундимки, одамлар индамаганларни қўрқоқ, кўз юмганларни аҳмоқ, кечиришни билганларни тўрвадаги каклик деб ўйлайдилар. Ваҳоланки, улар биз истаганимиз учун ҳаётимизда борлар.

Ўзингга хуш келдинг

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

❗️ХУРРАК ҚИЙНАСА СИЗНИ...

😴  Барра карам баргини майда тўғраб, бир ош қошиқ асал билан аралаштириб, уйқудан олдин истеъмол қилинг.
Бу даво усули бир ой бажарилади.

😴 Уйқудан тўрт соат олдин бурунга бир неча томчи чаканда мойи (облепиховое масло) томизинг.
Агар муолажани 2-3 ҳафта бажарсангиз бурундан нафас олиш осонлашиб, хурракдан бутунлай халос бўласиз.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

— Дадаси мени севасизми? 
— Пулим йўқ.
— Мен кўнгил учун сўраябман, сиз эса дарров бошқача тушинасиз. 
— Ҳа, севаман, жонимдан ортиқ.
— Бўлди энди қизиғи йўқ пулиз бўмаса.

😂😂😂

Читать полностью…
Подписаться на канал