womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Болани ўйин ўйнашдан тўсиш ва тинимсиз таълим олишга мажбурлаш боланинг қалбини ўлдиради, зеҳнини пасайтиради, ҳаётини заҳарлайди.

Имом Ғаззолий

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

БИЛАМАН



Сенсиз қаро кунларим ботмаслигин биламан,
Тонгларим ҳам ёришиб отмаслигин биламан.



Зор интизор кутаман, гоҳо алам ютаман,
Сенсиз бирор куним ҳам ўтмаслигин биламан.



Ёдимдасан ҳар оним, жонингга туташ жоним,
Хаёлингдан хаёлим кетмаслигин биламан.



То умрбод кутаман, алвон гуллар тутаман,
Аммо вақт-ҳакам бизни кутмаслигин биламан.



Ҳажрингда хаста юрак, сендан ўзга не керак,
Тақдир менга сенсиз бахт битмаслигин биламан.



Йўлингда нелар муштоқ, сардори ўзим бироқ,
Сени ҳеч ким ўзимдек кутмаслигин биламан.



Сен кўкдаги моҳимсан, армонимсан, оҳимсан,
Афсус сенга қўлларим етмаслигин биламан

Хуршид Карим
❄️✨❄️✨
✨❄️✨❄️

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌤 Ассаламу Алайкум! Душанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​​​📚Қиз боланинг отасига бўлган мехри.

Тўйга бир ой қолганда қиз йигит билан учрашиб келди-ю, унга тегмайман деб туриб олди. Бу гапни аввал онасига айтди. Отасига айтишдан қўрқди. Чунки куёв бўлмишнинг отаси падари бузруквори билан жуда қалин дўст эдилар. Тақдир экан, улар бошқа вилоятга кўчиб кетишди. Йиллар ўтиб эса икки дўст ўзаро ришталарни мустаҳкамлаш ниятида фарзандларининг тақдирини боғлашга аҳд қилдилар. Қарангки, учрашувга чиқиб келган қиз менинг бошқалардан қаерим кам, дея йиғлашдан тинмасди. Ҳамма ҳайрон. Кейин сабабини билишса, йигитнинг оёғи оқсоқ экан. Бу гапни эшитгач, ота ҳам довдираб қолди. Лекин тўйни қолдиришни иснод деб билди.

Аёл йиғлаб дардини тўкади. Эркак эса ичига ютади. У йигитнинг айбини яширган дўстидан хафа бўлди. Бироқ, йигит оқсаб юрса-да ақли ҳуши жойида, топармон-тутармон, қалби мусаффо эди.

Ҳам отасининг эзилаётганини кўрган, ҳам опасининг изтиробига дош беролмаган сингил ўртага чиқди:

— Мана мен тегаман ўшанга, — деди. — Оёғи оқсагани ҳеч нарсамас, қалби бутун бўлса бўлди. Отажоним, қаддингизни кўтаринг. Эл-юрт олдида юзингиз шувут бўлишини хоҳламайман!!!

Шу билан тўй ҳам ўтди. Опасининг ўрнига турмушга чиққан сингилнинг ҳозир тўққизта фарзанди, 16 та набираси бор.

Опа эса бой-бадавлат оилага келин бўлди. Аммо тирноққа зор бўлиб, армон билан дунёдан ўтиб кетди...
✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Муaммоларингиз кўпми?

Демак ёки сиз бошқалар ҳаётига аралашмоқдасиз ёки бошқалар сизнинг ҳаётингизга....!

Аллоҳ ҳар бир инсонга фақат ўзига етарли асаб толаларини берган, уни бошқалар учун ишлатсангиз ўзингизга тугаб қолади..

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хавфли картошка

✅ Яшил картошка зарарли, чунки улар таркибида заҳарли соланин моддаси мавжуд. Яшил картошкани истеъмол қилиш дастлаб ошқозон оғриғига, кейин эса бош оғриғига ва ҳазмсизликка олиб келиши мумкин.

✅ Яшил картошка пиширилганда, соланин йўқ қилинмайди, шунинг учун яшил картошка узоқ вақт пишириш ёки қовуришдан кейин ҳам заҳарли бўлиб қолади. Шунинг учун, яшил томонлари бўлган картошка илдизларини сотиб олмасликка ёки емасликка ҳаракат қилинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

⚡️Мантиқ ҳақида:

Эркакларда: билсам — ўлдираман.

Аёлларда: ўлсам ҳам — билиб оламан...

😜😜😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ТАБАССУМ ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ


Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,ы
Тош отганлар тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Сизни ғийбат қилганларга,
Қалбингизни тилганларга,
Сизни ёв деб билганларга,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Майли боҳтонларни қучсин,
Иғволари елдек учсин,
Ўз чоҳига ўзи тушсин,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Гар қалбингиз тиғласа ҳам,
Бағрингизни тирнаса ҳам,
Юрагингиз йиғласа ҳам,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Юрманг сира қовоқ солиб,
Тақдирдан ҳеч қўйманг нолиб,
Йиғласангиз улар ғолиб,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Сизга ўтмас таъмалари,
Кор қилмайди шаъмалари,
Куйиб кетсин ҳаммалари,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Гуллар унсин изингизда,
Меҳр балқиб кўзингизда,
Дунё кулсин юзингизда,
Бир табассум қилиб қўйинг.


Майли сизга тошлар отсин,
Сиз беозор кулиб қўйинг,
Тош отганлар,тошдек қотсин,
Бир табассум қилиб қўйинг..

Хуршид Карим
✨❄️✨❄️

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

☺️Ушбу отган тонг учун,
Мусаффо осмон учун,
Яшашга имкон учун
Роббим Ўзингга шукр!

🥰АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

😍Бошланган янги кунингиз янги орзуларга, чексиз самимий умидларга, ҳадсиз-хисобсиз эзгуликларга бой бўлсин..!!

🌸Бугунги кун хонадонингизга қувонч, шоду хуррамлик олиб келсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​ЎЗИНГИЗГА ИШОНИНГ

Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳам шу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди.

Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига кириб, нега бундай баҳо қўйганини сўради. “Ёзганларинг ёшингга тўғри келмайди. Ҳолингга қараб орзу қилсанг бўлмайдими? Сен ўйлаётган ферма учун катта маблағ керак. Олдин ер сотиб олиш зарур, кейин отлар, ем-хашак… Хуллас, хом хаёлларингни қўйиб, иншони бошқатдан ёз”.

Бола хафа бўлиб уйига қайтди. Узоқ ўйланиб ўтирди. Эртасига эса ёзганларини эски ҳолатда ўқитувчисига олиб борди: “Сиз баҳонгизни ўзгартирманг, мен эса орзуларимни…

”Йиллар ўтди. Энди нафақага чиққан ўқитувчи каттакон йилқичилик фермасига ҳайратланганча қараб турар, ичкарида бир пайтлар орзулари учун “0” баҳо олган собиқ ўқувчиси мухташам уйда ўтирарди. Рўпарасидаги деворда эса иншога илова қилинган йилқичилик фермасининг рамкага солинган чизмаси осиғлиқ эди...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўз бахтимга ўзим соғ бўлай. 😘

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

20 та ишда ишлайми? 😂😂😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингни олиб кетади.
Бировлар дардингдан фойдаланади, биров меҳрингдан.
Кимдир чорасизлигингни фурсат билади, яна кимдир ишончингни.
Кемтилганинг, ранжиганинг билан бировнинг иши йўқ.
Биров орқангдан пичоқ уради, биров қалбингдан.

Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигинг ва инсонлигингни унутма.

Чунки, дунё даласида ҳар биримиз экканимизни ўрамиз, қадрдон...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди
Алҳамдулиллаҳ!

Бошланаётган янги кунимиз бизларни орзу - ниятларимиз ижобати томон йўлласин...

Бир донишманддан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир»

Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик билан қарши олайлик...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ота-она ўртасидаги фарқлар:

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Шохруххон барибир афсона. 😘

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Барчага хайрли тонг. ❄️❄️

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизларим.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
💫💫💫💫💫💫💫💫💫💫

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўзингиз севган иш билан шуғулланинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🎙Наврўз Умар
✍Хуршид Карим

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хотиндан пул яшириш оқибати 😜😜😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Кунлар тезроқ ўтишини орзу қилибману, уларнинг умрим эканини унутибман...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тонг дўстлар.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун.
Тонгда ғоибона кўришгунча.
✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

💵 Бахтли одамлар аслида бахтсиз одамлардан кўра кўпроқ пул ишлашади. Сабаби улар негатив фикрларга деярли эътибор беришмайди ва ҳаётларидан нолишмайди

👯‍♀ Гапдон қизлар ва босиқ йигитлар энг яхши жуфтлик бўлишади

💦 Узоқ вақт ёлғиз қолиш, соғлиғингизга кунига 15 сигарет чекиш каби зарарли.

💡 Инсонлар бир вақтнинг ўзида бир нечта ишни бажара олишмайди

Агар сиз бир нечта ишни бир вақтнинг ўзига бажара оламан десангиз, хато қиласиз. Олимлар, биз бир вақтнинг ўзида 2-3 та ишни қила олмаслигимизни исботлашди. Албатта, биз юриб ўртоғимиз билан гаплаша оламиз, аммо бизнинг миямиз вақтнинг муайян қисмида фақат бирта ишга диққат билан қарайди. Бу, биз иккита ҳар хил нарсалар ҳақида ўйлай олмаслигимизни билдиради

💡 Агар кимгадир пичирлаб гапирсангиз у ҳам беихтиёр пичирлайди. Аслида бунга ҳеч бир сабаб бўлмаса ҳам

👩‍👩‍👦 Статистик маълумотларга кўра, ака-ука ва опа-сингилсиз ўсган одамлар муваффақият қозониш эҳтимоли кўпроқ

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Гемоглобинни кўтариш учун супер рецепт

✅ Бир стакан ёнғоқ ва бир стакан майиз олинг. Кейин иккита ўртача лимонни уруғларни олиб ташланг ва ҳаммасини гўшт майдалагичдан ўтказинг.

✅ Бир стакан асал, бир стакан сабзи ва бир стакан лавлаги шарбати қўшинг. Ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг.

✅ Музлатгичда сақланг, овқатдан олдин кунига 3 марта 1 ош қошиқдан истеъмол қилинг

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#шунчаки

- Биласанми, ошна, мен ичган пайтимда ҳеч кимдан қўрқмайман!
- Ҳммм... Ҳатто хотинингдан ҳамми?
- Йўўўқ... Ҳали ҳечам у даражада ичмаганман!

😜😜😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Замон оғир, дунё мураккаб,
Яшаяпмиз, юракни алдаб,
Ташвишлар ҳам бўларда, бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт килинг!

Одамларга боқасиз, қуюқ,
Дейсиз: "унинг зарра гарди йўқ",
Қўйинг дўстим, кимнинг дарди йўқ,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Мана яшаб юрибмиз биз ҳам,
Босилгайдир, изтироб, из ҳам,
Туғилгансиз бир марта, сиз хам,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Қаранг, кўкда ой кўзин сузар,
Умр тотли, яшамоқ гўзал,
Ҳар неда бир ҳикмат бор, азал,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Фарзандлар хам борар улғайиб,
Яшаманг ҳеч маюс-мунғайиб,
Қани дўст, бир қўйинг жилмайиб,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гўзал яшанг, шудир матлабим,
Умид бирлан шивирлар лабим,
Илтимосим, ўтинч-талабим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Терс оқимдан чарчадингизми,
Умр нима, дарё, денгизми,
Шеърим тамом! Тушундингизми,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ўлмасбек Самарқандий.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ОМОНЛИКДАСАН, ЭНДИ АМАЛ ҚИЛ!

Иброҳим Таймий айтади:
«Ўзимни жаннатда деб тасаввур қилдим. У ердаги мевалардан еяпман. Дарё бўлиб оқаётган сувларидан ичяпман. Жаннат ҳурларини қучоқлаяпман. Сўнгра ўзимни дўзахда деб тасаввур қилдим. Дўзахийлар таоми бўлмиш заққумдан еяпман. Ундаги йиринглардан ичяпман. Темир бўйинбоғ ва занжирларга чирмашиб юрибман. Шунда ўзимга: «Нима истайсан?» дедим-да, ўзимга ўзим: «Дунёга қайтиб, солиҳ амаллар қилишни истайман», деб жавоб бердим. Сўнг яна ўзимга: «Мана, сен ҳали дунёдасан, тириксан, энди солиҳ амалларни қилиб қол!» дедим».

#Ибрат

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бир одамни қалбига 4 аёл жойлашади:

1. Онаси
2. Аёли
3. Опаси ёки синглиси
4. Қизи

1-ни рози қилиш Аллоҳни розилигига олиб боради...

2-си билан яхши яшаш расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари.

3-сига яхшилик қилиш баракани калити ҳисобланади.

4-сини тарбия қилиш жаннатни эшигини очади.

Читать полностью…
Подписаться на канал