womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

🌹Орзу қилинг охири гўзал бўлсин👍

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўғри банкдаги барчага бақирди:
“Қимирламанг. Пул давлатники. Жон эса сизники”.


Банкдаги барча одам жимгина ерга ётиб олди. Бунга “Фикрни чалғитувчи усул” дейилади. Одатий фикрлардан чалғитиш.

Бир аёл бориб столнинг устига ётиб олди, шунда ўғри унга бақирди: “Уят-е! Бу ерга ўғрилик учун келдик. Ишрат учун эмас!” Бунга “Моҳирлик” дейилади. Фақат қойиллатиб қиладиган ишингизнигина бажаришга қасд қилинг!

Банк ўғрилари уйга қайтишганда, кичик ўғри катта ўғридан сўради:
“Ака, қанча ўғрилаганимизни бир санамаймизми?”

Катта ўғри ёқтирмай жавоб берди:
“Аҳмоқ. Шунча пулни қачон санаб бўламиз? Кечроқ телевизорда қанча ўғрилаганимизни ўзлари айтишади”. Бунга “Тажриба” дейилади.

Бугунги кунда ҳаётий тажриба қоғозда битилган малакадан кўра анча муҳим. Ўғрилар банкдан чиқиб кетишганида банк раҳбари ишчисига тезроқ милиция чақиришни тайинлайди. Аммо ишчи раҳбарига:
“Тўхтанг! Келинг банкдан ўзимиз учун яна 10 миллион олиб, аввал банкдан ўмарган 70 миллионга қўшиб қўямиз”.

Бунга “Оқимга қараб сузиш” дейилади. Ҳар қандай қийинчиликни ўз фойдасига буриб олиш!

Ишчи яна:
“Қани эди ҳар ой шунақа ўғрилик бўлиб турса” деди. Бунга “Кўнгилхушлик” дейилади. Ички қувонч ишдан муҳим.

Кейинги кун, Телевизорда банкдан 100 миллион ўғирлангани айтилди. Ўғрилар ишонмай пулларини санаб чиқишди, аммо улардаги пул 20 миллион эди. Ўғриларнинг жаҳли чиқиб шундай деди:
“Биз ҳаётимизни хавфга қўйиб атиги 20 миллион олдик. Банк раҳбари кўз очиб юмгунча 80 миллион ўмарди-я! Бунақа ўғри бўлгандан кўра, ўқимишли ўғри бўлганим яхши эди!” Бунга “Билим олтиндир!” дейилади.

Банк раҳбари мамнун. Унинг қилмишларини мазкур ўғрилик қоплаган эди. Бунга “Вазиятдан унумли фойдаланиш” дейилади. Ҳақиқий ўғри ким?

😜😜😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌸Гулларданда гўзал инсоним
Беғуборим мехри осмоним
Қадрдоним яқин инсоним
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.

🌸Орамиздан қочса-да гаплар
Буришса-да не юз, не афтлар
Бузилмасин тизилган сафлар
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.

🌸Ҳаммамиз инсон, ҳаммамиз ожиз
Бир-биримизни кечирмоқ жоиз
Қадрингиз баланд, билинг юз фоиз,
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Фарзанд...

Укамнинг 5 та қизи бор. Келиним ҳар сафар ўғилнинг умидида туғаверади. Қизлари нимжонгина. Баъзан қаттиқ жаҳлим чиқиб, келинимга дакки бераман. Қизларини чала-чулпа эмизиб, кейингисига иккиқат бўлиб олаверади. На ўзига тузукроқ қарайди, на қизларига. Нима бўлса ҳам ўғил туғилса бўлди. 6 чисига бўйида бўлганини эшитиб: "Яхшиликка бўлсин", деб қўйдим. Эр-хотин шифокорга боришса: "Қиз!", дебди. Укамни фиғони чиққан, келиним йиғлаган. "Эсинглар жойидами ишқилиб? Қанчадан қанча бефарзандлар бор, тирноққа зор. Аллоҳ бериб турибди-ку кетини узмай шукр қилинглар. Қизми, ўғилми соғ туғилсин", дедим иккаловига қараб. Кейин эр-хотин ўзаро ўрталарида маслаҳатлашиб, болани олдирадиган бўлишибди. Биз бу ишлардан хабаримиз ҳам йўқ. Болани бўлаклаб олиб бўлган шифокор: "Ишқилиб ўғлинглар бормиди, ўғил эканда?", деб укамдан сўрабди.
Аллоҳга нонкўрлик қилган укам ўзини еб битирди. Келиним бир бурда бўлиб қолган.

Ношукурлик инсонни балога етаклашига яна бир бор иқрор бўлдим.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

❓Ақлли ва доно аёл: уларнинг фарқи нимада деб ўйлайсиз?

Ақлли аёл доно аёлдан биринчи навбатда ўзининг хулқ-атвори, одатлари ва атрофидаги одамлар билан мулоқот қилиш услуби билан ажралиб туради.

📎Мисол учун, агар эр хато қилган бўлса, ақлли аёл дарров унга  хатоси нимада эканини аниқ кўрсатиб беради. Ва қанча вақт ўтган бўлишига қарамай эрининг хатоларини эслаб, эслатиб туради.

✅Доно аёл бундай вазиятда нима қилади?  Катта эҳтимол билан ҳеч нарса.  У ҳамма нарса рисоладагидек кетаётгандек тутади ўзини.  Эрининг хатосини кўрсада, уни ошкор қилмайди. Вазият яхшиланиши учун уни қўллаб-қувватлайди ёки тасалли беради.  Вазиятни яхшилаш учун қандай йўл тутиш (хатони тузатиш) борасида вариантларни биргаликда излашни таклиф қилади.

🪄Ақлли аёл қийин ҳаётий вазиятда назоратни ўз қўлига олишга ҳаракат қилади ва бир вақтнинг ўзида вазиятдан қандай чиқишни ўргатади. 

✅Доно эса шеригининг кучига ишонади ва унга далда беради.  Бундай аёл мулойимлик билан тўғри йўналишга бошлашга қодир.

➡️Ақлли аёл ҳар доим атрофдагилар учун қандай яшашни ўргатмоқчи, уларни ўзгартирмоқчи бўлади ва низоларга киришади. 

☄️Доно аёл эса фақат ўз ҳаётини бошқариши мумкинлигини тушунади.  У дунёни ва яқинларини ўзгартириш ўрнига уларни тушуниш ва қабул қилишга интилади.  У атрофидаги одамларни ижобий ва салбий томонлари билан қабул қилади.

⚡️Ақлли аёл учун ҳаёт осон эмас.  У ҳамиша катта масъулият юкини ўз зиммасига олади.  Бошқа одамларнинг муаммоларини ҳал қилишга ҳам ўзини бағишлайди, бу унга завқ беради. 

🙏Доно аёл эса яшаётган ҳар бир кунидан завқ олади ва фақат ўз масъулияти учун жавобгар бўлиб ҳаёт кечиради...

Сиз қайси бирисиз?

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Табиат — буюк устоз!

😀 Кунгабоқар ўсимлиги қуёш томонга қараб ҳаракатланиши барчага маълум. Лекин қуёш булутлар билан беркинган пайтда ёки ёмғирли паллаларда улар қандай ҳаракатланади?

✅Бундай пайтларда кунгабоқарлар бир-бирига юза қисмини яқинлаштириб олишади ва шу орқали бир-бирига энергия улашади. Табиат ажойиб!

✅ Тасаввур қилинг, буни ҳаётимизга ҳам қўлласак! Ҳар кимнинг ҳаётида ҳам "булутли" дамлар бўлади. Бундай пайтда инсонлар бир-бирини қўллаши ва уларга куч бериши лозим! Табиат бизга кўп нарсада устоздир. Яхшилигингиз ва табассумингиз билан ўртоқлашинг, у сизга қайтиб келади!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хотин:
- Ота-онамларникига бориб келаверайми?

Эр:
- Ҳа, боравер, салом айт.
- Йўқ, ҳам демайсиз, осонгина "боравер", дейсиз-а, сиз мендан қутулмоқчисизда-а?

Хотин яна:
- Ота-онамларникига бориб келсам майлими?

Эр:
- Хўп, лекин бугун эмас, эртага борарсан.
- Мен сизни жуда яхши биламан, шунақа, сиз мени уйга қамаб қўясиз доим.

- Майли, бирга борамиз унда.
- Мени ҳатто ота уйимда тинч қўймайсизми энди. Дам олиш учун шу озгина фурсатни кўп кўряпсизми менга?

- тууут-туууут......тугади)))😂😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

✨😍🌸🦋
Ширин қизалоқлар❤️

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Жума тонги муборак бўлсин.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

• Ишинг юришаверса, фазлимдан, деб билма. Cендан яхши қанчадан-қанча инсон бу дунёда иши унча юришмаган ва юришмаётган бўлиши мумкин.
• Бойлигинг кўпайса, ҳаракатимдан деб ўйлама. Сендан яхши ва кўп ҳаракат қилган ва қилаётган инсонлар камбағал бўлиши мумкин.
• Дуоларинг кетма-кет қабул ва ижобат бўлаётганини сезиб қолсанг, яхши амалларим учун деб ғурурланма. Сендан яхши амал қиладиганлар жуда кўп бу дунёда.
• Аллоҳ тўрт мучангни соғ қилган, сиҳат-саломатлик берган бўлса, Аллоҳ мени яхши кўрганидан деб билма. Аллоҳга сендан суюмли қанча инсон саломатлиги унча эмас, лекин шукр қилишади.
• Умрингни узун қилса, мени ўта суйганидан ва менга фақат яхшилик тилаганидан деб ўйлама. Чунки Аллоҳ суйган ва яхшилик истаган қанчадан-қанча инсоннинг умри узун бўлмаган...
• Хуллас, кетма-кет кўраётганинг неъматлар тўғри йўлдалигингдан, амалларинг қабул бўлаётганидан эмас, имтихон учун, сени синаш учун ҳам бўлиши мумкин.
• Ҳовлиқма. Аллоҳдан қўрқ. Ўзингни ўнгла.

Нуриллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Расмда 20 ҳафталик ҳомиланинг юзи.

Ҳаммамиз шу босқичдан ўтганмиз. Аммо у лаҳзаларни эслолмаймиз.

Пули, танишлари кўплиги, мансабдорлиги, уйи, машинаси қимматлиги ва ҳоказолар сабабли одамлардан ўзини катта олиб, уларни менсимайдиган кимсалар ҳам шундай ожизлик, заифлик босқичини босиб ўтган.

Бошидан шундай заифликни ўтказган ва вафотидан сўнг қуртларга ем бўладиган инсон асло бировга кибр қилмаслиги, ўзини катта олмаслиги керак.

Бизга фақат камтарлик, хокисорлик ярашади. Бу менга, сизга, унга ва барчамизга тегишли.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қаттиқ йўтал тутганда оддийгина пиёз ёрдамида даволаш!

Тарқатинг!

✅ Халқимиз кўпчилик касалликларни оддий ва самарали усуллар билан даволашади. Албатта, буни биз қўллаб- қувватлаймиз. Лекин, жиддий касалликларда «билимдонлик» қилиш ярамайди. Халқимиз ишлатадиган энг самарали воситалардан бири бўлмиш пиёз ҳақида сўзлашамиз.

• 500 грамм эзиланган пиёз,
• 400 грамм шакар,
• 50 гр. асал.
• 1 литр сувда паст оловда 3 соат атрофида қайнатилади ва докадан сиздирилиб, шишага солиб қўйилади.

✅ Бу аралашма ҳар куни бир ош қошиқдан ичилади.
✅ Аралашма салқин ва қоронғи жойда сақланади.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#кулги

КАЛКУЛАЁТИР

Бир идоранинг бош бухгалтери умрбод рақамларни чўт ва қоғозларда ҳисоблайвериб, диққатбозликдан ёмон қариган, кал бўлган ва лупа кўзойнак тақаркан. Шунга яраша муомаласи ҳам қўпол, ҳаммага кескин гапириб дилини хуфтон қиларкан. Лақаби эса “Кал” экан.

Бир куни бир ходим қўрқа-писа унинг хонасига кирибди. Қараса, “Кал” қандайдир япалоқ нарсанинг тугмаларини босганча қиқир-қиқир кулаётганмиш. Тишининг оқини кўрсатишни мутлақо унутиб юборган одамнинг кулиши ҳам итнинг ириллашига ўхшаркан. Ҳайрон қолган ходим секин орқасига қайтибди ва хонама-хона юриб “Кал” кулаётир, “Кал” кулаётир!” деб суюнчилаб чиқибди. Бошқалар ғоятда қизиқсиниб, бош бухгалтер — “Кал” хонаси эшигини очиб мўралай бошлабдилар. Ҳақиқатан ҳам у аппарат тугмаларини босиб-босиб хурсанд бўлаётганмиш.

Секин-аста бир-иккита ходим ҳисоблайдиган аппаратчи сотиб олгандан кейингина кулишнинг сабабини тушунибди ва аппаратнинг номи “калкулаётир” бўлиб кетибди...

Ориф Фармон
😂😂😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#МашаАллоҳ

Бу беғубор табассумни кўриб дунёнинг ғам-ташвишлари эсингиздан чиқиб кетади 😍

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум!

❄️Аллоҳ бу тонгда қилган ният ва дуоларимизни ижобат айласин.

❄️Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

❄️Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик берсин!

❄️Яхшилик ва яхшилар доим ҳамроҳингиз бўлсин.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Мўъжизавий аспирин кепакни йўқ қилади

🔶2 та аспирин таблеткасини майдаланг. Уларни ўзингиз фойдаланаётган шампунга қўшинг. Сочингизни ҳар доимгидек ювинг. Бу кепекни самарали равишда йўқ қилиб ташлашга ёрдам беради

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қуръонни қайта-қайта ўқидим 90- жойида Аллохим ризққа кафил эканлигини ва фақат бир жойда Шайтон ризқ учун ғам еб фақирлик билан қўрқитишини ўқидим.

Надоматлар бўлсинки Инсонлар Роббисини 90 ваъдасини унутиб шайтонни 1 ёлғонига алданишини кўрдим.

Хасан Басрий рохматуллоху алайх

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум
азизлар!

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

Илохим ҳар бирингизнинг кўнглингиз
ХОТИРЖАМЛИКни,

Юзингиз ТАБАССУМни,

Хонадонингиз БАРАКАни,

Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,

Қалбингиз ИЙМОНни,

Танингиз САЛОМАТЛИКни,

Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

❄️❄️

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Аёл зотини йиғлатма...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Доимо охиригача курашинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Дадаси пулимиз йўқ, пулим бор хохласангиз қарз бериб тураман😂😂😜

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🍃🌺 Ҳар куни иложи борича кўпроқ одамларга бахт, омад тиланг!

🍃🌺 Бу билан Сиз ҳам ўз ҳаётингизга бахт, муваффақият ва соғлиқни жалб қиласиз.

🍃🌺 Кимга қалбан нимани тиласангиз, шу нарса сизнингиз ҳаётингизга 10 баробар бўлиб қайтади. Сиз Аллохга, борлиққа қандай муносабат билдирсангиз, сизга зиёдаси билан қайтаради.

Мен сизга БАХТ тиладим!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қариндошлар...

Совуқ иссиқ кунларингда керак бўлар,
Хар корингга ярайдиган кўмак бўлар.
Жим турмайди ёрдамчидир тиргак улар,
Жон қариндош, ён қариндош қариндошлар.

Кўп машкуллар бўлар умр савдосида,
Бош чиқмайди ташвишларни ғавғосида.
Улар пайдо мехрибондир шайдосида,
Жон қариндош, ён қариндош
Қариндошлар.

Турмас асло бегонадай ётдай сира,
Йиқилсанг гар душмандайин сенга қараб.
Дуо қилар, хар кун сенга омад сўраб,
Жон қариндош ён қариндош қариндошлар.

Опа ука,ака сингил тоға амма,
Бир ёқадан бош чиқаркан бунда хамма.
Жигарлардан хол сўрашни қилмас канда,
Жон қариндош ён қариндош қариндошлар.

Сизга битдим юрагимдан номаларим,
Жигаргўша иниларим оғаларим.
Соғ саломат бўлинг яқин тоғаларим,
Жон қариндош ён қариндош қариндошлар...

Нурулло Нурлий

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб қирга...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ўзингизни севинг аёллар.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Шундай айёр қизлар ҳам бор😜😜😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Қиз фарзанди борлар, қизларингизга кўпроқ эътибор беринг, кўпроқ гаплашиб ўтиринг. 18-20 йил "лип" этиб ўтиб кетади. Кейин соғиниб юрасиз...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Кўчани чангитиб юрдик сен билан,
Яхши-ёмон кунни кўрдик сен билан,
Баъзан узоқлашиб турдик сен билан,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Болалик кунлари энди хотира,
Ният эзгу эди, юрак – бокира,
Йиғласак ҳам, ортга қайтмайди сира,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Гарчи бугун сен-ла йўлимиз ўзга,
Фикрлар ўзгаю, дилимиз ўзга,
Сўзимиз қовушмас – тилимиз ўзга,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Ҳол-аҳвол сўрармиз совуқ, қалбаки,
Тилдаги сўз бошқа, бошқа қалбдаги,
Эрта бир-биримиз топмасмиз, балки,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Қучоғингни очиб, уйларимга кел,
Яхши кунларимга, тўйларимга кел,
Зериксам, ёнимга, ўйларимга кел,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Вафо Мўмин, сен бир оташин бахши,
Оқибат — юракнинг энг гўзал нақши,
Не қилса ҳам, дўстнинг эскиси яхши,
Дўстларни унутиб қўйма, эски дўст.

Вафо Мўмин

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун азизлар.
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…
Подписаться на канал