📍 Музқаймоқни сиз билмаган фойдалари
✍️ Шифокор Нозима Ўринова:
✅ Сутдан тайёрланган музқаймоқ таркибида кўп миқдорда минераллар, аминокислоталар, витаминлар ва липидлар мавжуд.
✅ Бир дона музқаймоқ организмни кальцийга бўлган кунлик эҳтиёжининг 15 фоизини қондиради.
✅ Музқаймоқ сил касаллигида, қон кетишларда, чарчоқлик, анемия, ошқозон ярасида тавсия этилади ҳамда музқаймоқ самарали гемостатик (қон тўхтатувчи) восита ҳисобланади, масалан, бурундан қон кетганда бир неча қошиқ ейиш тавсия этилади.
✅ Таркибида сут бўлган овқатлар овуляцияни яхшилайди. Музқаймоқни кунлик менюсига киритилган аёлларни 60 фоиздан кўпроғида овуляция яхшилангани аниқланган.
✅ Томоқ оғриғига қарши совуқ музқаймоқни аста-секин истеъмол қилиш орқали сиз томоқни паст ҳароратга одатлантиришингиз мумкин, бу келажакда томоқ касалликларига қарши туришга ёрдам беради. Совуқ десертни оз-оздан мунтазам, аста-секин истеъмол қилиш маҳаллий иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
— Қиз қандай экан?
— Кетворган экан.
— Йўғе, шунчалик чиройли эканми?
— Йўқ, борганимча кетиб бўлган экан...
😜😜😜
#ибрат
Озгина кайфияти йўқ эди. Аёлимга баъзида бир "Сизни яхши кўраман" деб хабар юбораман. Бугун шу хабарни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман.
Ташқарига чиқиб келсам, онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. "Хеч бунақа ёзмасидинг" дейдилар. Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу хабарни нега онамга юбормаганман ёки охирги марта қачон айтганман деб, ўзимни койидим.
Ростанам, шу сўзни ҳар куни ҳамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса биринчи бўлиб онамизга!
КЕЛАЖАКДА ФАҚИРЛИККА МАҲКУМ ОДАМНИНГ 15 БЕЛГИСИ
1. Эрта туришни ёқтирмайди
2. Имкон туғилди дегунча дам олишни яхши кӯради
3. Интилувчан одамларни "пул учун жонини хам беради бу" деб ҳисоблайди.
4. Хар кунги машғулоти бир ҳил: ошхона, телевизор, интернет, ётоқ ва хожатхона
5. Ишсиз, ишга жойлашса маоши оз деб нолийди.
6. Бой одамдек хаёл суради, аммо ҳаракат қилмайди
7. Доим бировга суяниб яшайди.
8. Интернетга кӯп вақтини сарф қилади.
9. Жонини қийнагиси келмайди.
10. Бир иш қилса "қовун" туширадигон одати бор
11. Яхши кӯрган сӯзи: "Ӯша кун келаверсинчи".
12. Пулни тежашни билмайди, пул бӯлди дегунча тезроқ ишлатиб юбориш пайига тушади.
13. Қарз олишни яхши кӯради.
14. Ақл ӯргатишга уста бӯлади.
15. Энг муҳими: кӯп ёлғон гапиради.
Бир одам хотинини ишхонасидаги зиёфатга олиб келибди. Бир оз тургач, хотини:⠀
— Анави сочини чиройлик турмаклаган аёл ким?,- деб сўраса. Эри:⠀
— У бошлиқнинг машуқаси!, - дебди. ⠀
Хотини яна бир бошқасини кўрсатиб:⠀
— Анави тўлагина аёл ким?, - деса.⠀
Эри:⠀
— Бош ҳисобчимизнинг машуқаси, - дебди. ⠀
Хотини бир чеккада фужерда шампан виноси ичаётган аёлни кўрсатиб:⠀
— Бу аёл кимнинг машуқаси?, деб сўраган эди. ⠀
Эр:⠀
— Бу аёл бўлим бошлиғининг машуқаси, - дебди. ⠀
Хотини кетворган бир ёш жувонни кўрсатиб:⠀
— Бу кимнинг машуқаси, - деса. ⠀
Эр ким билан гаплашаётгани эсида йўқ:⠀
— Бу меники, мени асалим бу!, - дебди. ⠀
Хотини ҳам суҳбатга ўта берилиб кетганидан:⠀
— Дадаси, бизники ҳаммасидан чиройли экан, - дермиш
😂😂😂
❗️ҲАМИША ШУНДАЙ ДУО КИЛИНГ:
🤲Аллоҳим - сендан саломатлик, ризқ, сабр, хотиржамлик. куч-қувват, хидоят, тақво, ибодат, илм, давлат, нажот, мадад, ёрдам сўрайман.
Йўл кўрсат, қўлимдан тут, ёрлақагин, мағфират қил. Раҳматингдан умидворман, раҳм қилгин. Тавбаларимни қабул эт.
Аллохим - хасадчиларнинг хасадидан, фақирликдан, қарз остида қолишдан, шайтон васвасасидан, сенга гунохкор бўлишдан сендан паноҳ сўрайман!
Бир куни ранжитди отани фарзанд,
Ота ўз уйидан бош олиб кетди.
Лекин Оллоҳ меҳри бўлиб сарбаланд,
Ота Маккатуллоҳ васлига етди.
Ота фиғон чекди Каъба қошида,
Гўё унут бўлар аламлар бари.
Нажот чарх урса ҳам гарчанд бошида,
Сира ўтолмади бир гапдан нари.
Каъбага сиғинар экан кекса чол,
Армонин ошкора айтди оламга.
Деди: «Ибодатим бўлса ҳам увол,
Фақат саодат бер ўша боламга»
Абдулла Орипов
БУВИЖОНЛАРИМИЗ АЙТАДИ...
🌸 Нокасдан қарздор бўлма, йўлда тутар, чўлда тутар.
🌸 Майда гап катта ишни ғарқ қилади.
🌸 Текин еган – кўзга тикан.
🌸 Олдин кулган кейин йиғлар.
🌸 Дунё кўрмай дунёнинг одами бўлолмайсан.
🌸 Ип кийса ҳам, ҳаёли бўлсин
🌸 Хотин эрини ё вазир қилади, ё разил қилади.
🌸 Элдан ошма, элдан қолишма.
🌸 Ҳар ким ўз кўмочига ўзи кул тортади.
🌸 Ҳосилинг кам бўлса, ҳаводан кўрма.
🌸 Сув бир лойқаламай тинимас.
🌸 Баҳорнинг бир куни йилга татийди.
🌸 Терган – термулмас.
🌸 Тўғри дарахтдан эгри соя тушмайди.
🌸 Сув қадрини қудуқ қазиган билар.
📝Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол.
Новвотми, конфетми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл...!!!
Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбўй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лахзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбўй хилқат бу шубхасиз - бола...
Аёл борки бари, қилади орзу, Уй, бойлик, тақинчоқ, пари жамоли,
Қай бирин хохлайсан, айт секин Деди: Менга кифоядир болам камоли...!!!
#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин 🌸
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Ассалому алайкум АЗИЗЛАРИМ
💐💐💐💐💐💐💐💐
БУГУНГИ КУН Хаммамизга Хайрли, шодлик кувончлар билан, файзу Барокатлар билан бошлансин.
Бошлаган ишларимизда ривож, Фарзандларимизга ОМАД, Барчамизга Соглик Саломатлик хамрох булсин.
Юртимиз тинч, Осмонимиз мусаффо булсин.
Дунё буйлаб кезиб юрган Чанг Тузонлар тезда Бартараф булсин.
🌸🌺🍃🌸🌺🍃🌸🌺🍃🌸🌺🍃🌸
Анжир шарбати буйрак учун қувват...
✅ Қуритилган анжирни баравар миқдорда янчилган ёнғоқ мағзига аралаштириб, ҳар куни 70-90 гр. дан еб турилса, совуқ мижозли беморлар буйрагини иссиқ қилиб, чахмазак (сийиш қийинлашуви)ни йўқотади. Анжир шарбати эса буйрак ва қовуқдаги чиқиндиларни ҳайдайди.
✅ 2 чойқошиқдаги қуруқ наъматак меваси 1 стакан қайноқ сувга солиб қўйилиб, суви кунига 3 маҳал овқатдан кейин ичиб турилса, шифо бўлади.
✅ Араб хурмоси (финик) данагини қайнатиб, суви ичилса, буйрак ва қовуқ тошларини майдалаб туширади.
Бугун сизга шу гапларни хеч ким айтмаган бўлса, тингланг:
❤️Сиз ажойибсиз!
❤️Сиз севимлисиз!
❤️Сиз кераксиз!
❤️Сиз ўйлаганингиздан хам 💝кучлисиз!
💝Сиз уддалайсиз!
💝Хаммаси яхши бўлади!
💝Хеч қачон чекинманг.
☝️Ҳаётдан ўрганганларим!
Муҳим бўлиш эмас, керакли бўлиш муҳим экан.
Энг катта хато бу — бошқа натижа кутиб, ўша ишни яна такрорлаш экан.
Эркак киши кечирмас экан лекин унутаркан. Аёл киши эса кечираркан лекин ҳеч қачон унутмас экан.
Ҳаётда шундай мўъжизалар бўлар эканки, уни фақатгина мўъжизага ишонганларгина кўра била оларканлар холос.
Юракдан чиққанигина юракка етиб бораркан. Самимий бўлмаганлари ярим йўлда қолиб кетавераркан.
Ш. Наврўзова
Овқатланишда тавсиялар
✅Овқатни яхшилаб чайнаш керак: ҳазм қилиш оғиз бўшлиғида бошланади. Яхшилаб чайнаш орқали ошқозон ва ичак ишини анча енгиллаштирган бўласиз.
☑️Ўта қайноқ ёки ўта совуқ нарса еманг. Гап шундаки, ошқозонда овқатни ҳазм қилиш жараёни овқатнинг ҳарорати одам танаси ҳарорати билан бир хил бўлсагина бошланади.
✅Қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилинг. Қатиқда ичак фаолиятини нормаллаштирувчи фойдали бактериялар бўлади!
Ойлик маошини олган ишчи кассирга қараб дебди:
— Сиз менга адашиб, 50 минг кам бердингиз!⠀
Кассир:⠀
— Ўтган сафар сизга 50 минг кўп бериб юборган эканман. Нега ўшанда адашганимни айтмадингиз? - деса, ишчи дермиш:⠀
— Бир марта адашсангиз майли, кечирдим. Иккинчисига қараб тура олмайман-ку! 😁😂😂
#Жума_муборак
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём, ҳажжул Масокин, Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!