womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

📝Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чақириб меҳмон қилмоқчи бўлади. У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйиша еталаб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни ҳам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди. 
Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетақол, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли ҳар ҳил таомларни пиширишни ўрганибди, ҳурсанд бўлиб қизни олиб кетмоқчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб : Қани болам, энди шу қўйни сўйиб берсанг бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсилар, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отанга бориб айт! Сенга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсанг кейин қизимни олиб кетасан, деб айтибди.


Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга ҳаракат қил, аввало ўзингни ҳам қараб кўр, лойиқмисан...?!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Мотивация

"Ҳаммаси яхши" бўлиши шарт эмас. Муҳими, ҳамма нарсанинг ичидан "яхшиси"ни кўра олишдир...☝️

Нима ҳодиса рўй бермасин, асло руҳан тушкунликка тушманг❗️Жисман йиқилсангиз сизни туриб кетмоғингизга ёрдамга келувчилар топилади, аммо руҳан йиқилсангиз сизни тепиб ўтиб кетадилар.

Ўзингизни асло руҳан синдирманг! Нима бўлса ҳам бошингизни мағрур кўтаринг, ўта кучли сабр эгасига айланинг, тишни тишга қўя билинг.

Йўқотишларга тайёр туринг ва кўникинг. Чунки йўқотишларсиз борлиқнинг янги тортиқларини қабул қила олмайсиз. Сизга нохақ қалб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум қила билинг. Асло ва асло кўз ёшингизни ҳеч кимга кўрсатманг. Қалб йиғласада юзингиз табассум қилсин, ўзингизни қўлга олинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Гўштларнинг фойдаси ва зарарлари ҳақида биласизми?

🐏Қўй гўшти соғлом одам учун жуда фойдали, бироқ иссиқ мизожга ярамайди. Салбий таъсирини йўқ қилиш учун зирк ҳамда тотим билан пишириш тавсия этилади.

🐄Мол гўшти меъдани мустаҳкамлайди, бироқ организмда савдо ва шиш пайдо қилади. Зарарини даф этиш учун занжабил, мурч ва шарбат билан истеъмол қилиш керак.

Сиз қайси гўштдан кўпроқ ейсиз?

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бир куни ёш келин ўзини хонасида дам олиб ётган экан. Қайнонасининг жаҳли чиқиб, ҳовлида ухлаб ётган мушукни ёнига келиб “Ухлаб ётаверасанми?!” деб ура бошлабди.
Бир пайт шовқиндан келини уйғониб чиқиб, ҳовлида юрган итни бир тепибди.
Қайнонаси:
— Нега бечора итни тепасиз? – деса, келин:
— Ё ўзи ухламайди вовуллаб, ё бошқаларни ухлатмайди, - деямуш.
😜😜😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

БЎЛАДИ

Бировнинг ортидан мақтаган яхши,
Ёмонлаб қўйсангиз, ғийбат бўлади.
Агар ёлғон бўлса, айтганларингиз,
Ғийбатнинг ўрнига тухмат бўлади.

Ғийбату тухматдан асрасин Аллоҳ,
Бошингизга битган ғурбат бўлади.
Бировларни қўйинг, ўзингиз ўйланг,
Ўзни тўғриламоқ, манфаат бўлади.

Кимгадир қилсангиз яхшилик, савоб,
Уни асло гапирманг, миннат бўлади.
Риё учун бўлмасин, амалларингиз,
Қиёматда сизга, иллат бўлади.

Сиздан бахра олсин, атрофдагилар,
Эзгулик хамма вақт, ибрат бўлади.
Баҳоси тушмагай жавоҳирни хеч,
Яхшиликда доимо иззат бўлади.

Йўлларини тутинг Росулуллоҳнинг,
Бу йўлни тутмоқлик, суннат бўлади.
Ютқазмайди сира солиҳ бандалар,
Манзилида висол, жаннат бўлади.

Шуҳрат Шукур

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Хайрли_тонг

Мукаммал бўлишингиз
шарт эмас,
сохта бўлмасангиз бас!

Ассалом дунё!
Оламни борича қабул қилинг!
Иссиғи совуғи билан!
Шунда у сизни ҳам қабул қилади яхшилик ва ёмонликларингиз билан!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.

Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳаётда ҳамма нарса худди сиз ўйлагандай бўлмаслиги мумкин. Билмайсизку ўйлаганингиз сиз учун хайрли ёки хайрли эмаслигини.

Вазиятни, ҳар лаҳзани шунчаки қабул қилинг. Сизга келгани айни сизга керак бўлгани. Бўлишингиз керак бўлган жойда бўла олмаганингизни инсонларга, нарсаларга боғламанг. Шундай бўлиши сиз учун яхши бўлганини тан олинг. Ахир ичингизда сиз билмаган Сиз бор. У билан қанча яқин муносабатда бўлсангиз ҳаётнинг асл юзини кўрсангиз ҳам завқ билан қабул қила бошлайсиз.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

❗️Нима учун аёлларга оғир юк кўтариш мумкин эмас?

🔸 Эркакларнинг чаноқ соҳасида мустаҳкам мушак корсети мавжуд. Табиат аёлларнинг бу соҳасидаги мушакларини кучсиз яратган бўлиб, бу туғуруқ жараёни осон ўтиши учун ёрдам беради.

✅ Агар аёл киши доимий равишда оғир юкларни кўтарса, бу мушаклар чўзилиб, қалинлашиб кетади. Шундан сўнг, бу мушакларга эластиклик камаяди ва ўз ҳолига қайтмайди. Бу эса чаноқ туби чўкишига олиб келади.

✅ Натижада сийдикнинг беихтиёр томиши кузатилади. Аксирганда ва кулганда бу ҳолат айниқса билинади. Даво чораси фақатгина жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

✅ Аёлларга 5 кг оғирликкача бўлган юкни кўтариш тавсия этилади

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Эркак сўзи "эрка" сўзидан ташкил топган бўлиб, "эркаланишга муҳтож" деган маънони билдиради.

Шундоқ экан, муҳтарама аёллар, жуфти ҳалолингизни эркалаб туринглар! 😂😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Дунёда энг гўзал ёмғир. 💦🕋

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тонг. 💦🌿
Гўзал ўлкалардан алангали саломлар. 😘

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тун ✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ота онани тириклигида қадрланг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

📍Кўриш ўткирлиги учун фойдали машқлар

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

✔️Дераза олдига келинг. Дераза оша яқиндаги ва узоқдаги объект танлаб олинг. Аввал яқиндаги, сўнгра узоқдаги объектга қаранг.

✔️Кўзларни тез-тез юмиб, очинг.

✔️Кўз қорачиқларини аввал чап пастки бурчакка, сўнгра ўнг юқори бурчакка қаратинг ва буни тескарисини қилинг.

✔️Кўз соққаларини соат миллари бўйича ва тескарисига айлантиринг.

✔️Кўзларни горизонтал: ўнгга-чапга ҳаракатлантиринг

✔️Кўзни юқорига ва пастга ҳаракатлантиринг.

✔️Кўзларингизни тез-тез қаттиқ юмиб, очинг.

✔️Ўнг қўл кўрсаткич бармоғингизни кўз билан баробар баландликка чўзинг ва аввал бурнингиз учига, сўнгра кўрсаткич бармоғингизга қаранг.

✅ Ҳар куни 10-15 дақиқа давомида ушбу машқларни бажариш кўз толиқишлари, кўриш ўткирлиги учун ижобий таъсир кўрсатади.

 

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

КАМТАР БЎЛСАНГ

✍Бобур Бобомурод
🎙Толибжон Исроилов

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Мехрибон акажоним борингизга шукур😊😊

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Шумтака дадасини чув туширди😂😂😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Кимнидир ўзгартиришга уринма. Унинг ўзгариши сени шунчалик безовта қилса демак аввал ишни ўз ички оламингни тартибга солишдан бошла. Бошлашинг билан акс эттириш қонуни орқали ўзинг истаган муносабатни кўра бошлайсан.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хайрли тонг азиз замондошим. 🌸🍃

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌙 Ёстиққа бош қўйганда инсон,
Роҳат олар унда жисму-жон.
Оромингиз рохатли ўтсин,
Хайрли тун азиз қадрдон!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Онанинг икки кўзидан ўпсин фарзанлар.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Сув қайнатадиган чойнак ва тефални тагини лойқа чўкмалардан тозалаш усули.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Аввал ва хозир😜😜😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳаётингизда ота ёки онанинг борлиги очиқ турган раҳмат эшигидир.

Ота ёки она вафот этса, ана шу эшик ёпилади.

Шу боис у эшикни иккисининг ҳаққига дуо қилиш🤲, истиғфор айтиш ва улар номидан садақа қилиш орқали қайтадан очинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Умиди йўқ одам – илдизсиз дарахт,
Кўкаролмай хуноб, гуллолмай карахт.
Эй инсон, умид қил, насиб этгай бахт,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Баҳор қайтиб келар, эрийди қорлар,
Бойчечаклар кулиб, қуёш ҳам порлар,
Тўкилгай пойингга кузда анорлар,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Ихлос билан қилсанг ибодатингни,
Топажаксан ҳузур-ҳаловатингни.
Тўхтатсанг нолишу шикоятингни,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Кимларнидир қилмиш иблис васваса,
Кимнидир чулғаган қайғу, талваса.
Баридан қутулгунг Худо хоҳласа,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Сўра: туҳфа қилар, олийдир Худо,
Сахийдир, айлайди бахт-омад ато,
Аршга учиб кетди бир ҳовуч дуо,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни қаршилаганларга АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бугунга етказган, қалбларимизга УМИД, тилларимизга ЗИКРУ ДУО жойлаган АЛЛОҲ ТАОЛОга ҳамду санолар бўлсин!

Кунингиз ФАЙЗУ БАРАКОТга тўлсин!!!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

002. Аллоҳ бир кишига олти қиз насиб қилди.
Хотини еттинчисига #ҳомиладор бўлгач, эри ўғил кутаётгани учун қиз туғишдан хавфсираб қолди, чунки агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр унга талоқ беришга азму қарор қилди.
Эр ўша кечаси ухлаб, туш кўрди.
Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди.
Уни дўзах эшикларидан бирига олиб боришса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар, унинг дўзахга киришига монеълик қилар эмиш.
У қизларининг тўсқинлиги сабаб жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутулиб қолибди.
Олдинда еттинчи эшик турар эди.
У бу ҳолатдан саросимага тушди, нияти ва азму қароридаги хатосини билиб, қилган ишидан пушаймон бўлди.
Сўнг Роббига дуо қилиб, «Аллоҳим!
Менга еттинчисида ҳам қиз насиб қил», дея ёлворди…

#Ҳадиси_шарифда:
«Кимга #қизлар ато қилиниб, синовга учраса ва бунга сабр қилса, улар бунинг учун дўзахдан тўсиқ бўлади», дейилган

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Қачон гапиришни билишингиз - тарбиядир.
– Гапираётган кишига қулоқ солишингиз - ахлоқдир.
– Гапираётган кишини гапини бўлмаслигингиз - одобдир.
– Ҳар бир гапирган кишининг сўзини тасдиқлаб кетавермаслигингиз эса зукколикдир.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳар бир жамоада битта шунақа ходим бўлса керак-а?😅😂😂

Читать полностью…
Подписаться на канал