Вақт - бу инсоният бойлигидир. Фақат унинг моддий бойликдан ягона фарқи шундаки, ҳисобингда қанча қолганини назорат қила олмайсан.
Читать полностью…ОНАМГА ҲАМ ОЛИБ БОРАЙ
Кўрсам тансиқ ширинликлар,
Чўнтагимга солиб борай,
Боламгамас, тиригида,
Онамга ҳам олиб борай...
Қавоғини уйса ёрим,
Деса: йўқ, янги рўмолим,
Ёримгамас, тўкиб борим,
Онамга ҳам олиб борай...
Кимга ожиз чўкканим бор,
Ким изимда хайримга зор,
Риёлардан топиб бир ор,
Онамга ҳам олиб борай...
Дилим очмай дўстларимга,
Пулим сочмай дўстларимга,
Ҳақни тутиб кўзларимга,
Онамга ҳам олиб борай...
Ғамим чекар ғуссасида,
Муштдеккина жуссасида,
Камолимни ҳиссасида,
Онамга ҳам олиб борай...
Тўшагидан туролмаган,
Оёқ босиб юролмаган,
Роҳатини кўролмаган,
Қариб қадрин сўролмаган,
Ҳузурига тўлиб борай,
Онамга ҳам олиб борай...
#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин 🌸
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
ҚЎРҚУВ
Деди:
-Мен ўқийдиган ва ўзини зиёли ҳисоблайдиган аёлга қизиқмайман.
Дедим:
- Нега?
Деди:
- Чунки у файласуф бўлади, кўп жанжал қилади, итоат қилмайди. Оддий, ўртача билимли аёл мен учун яхши!
Дедим:
- Сен аслида зиёли аёлдан эмас, зиёли аёл фош қиладиган нуқсон ва камчиликларингдан қўрқасан!
Бугун жуда кўп дардим бор дема...
У дардни сенга берган Аллоҳнинг, дармонини берадиган куни ҳам келади.
Сен Роббингга дуо қил! "Дуо қилсам нима бўларди?"– дема, дуойинг қабул бўладиган кун ҳам келади...!
📝 Ўзингизни осмон тутасиз,
Мендан қандай ишқни кутасиз,
Билолмайман ичга ютасиз,
Бўлганим шу севсангиз мени!
Мен ўзимни олов тутаман,
Ҳисларимни ичга ютаман,
Ўжарликда сиздан ўтаман,
Бўлганим шу севсангиз мени!
Қўлингизда бўлса ҳам осмон,
Ҳижронлардан қолмайсиз омон,
Соғинчларда бўласиз сомон,
Бўлганим шу севсангиз мени!
Ишқим билан берсам-да озор,
Рашким билан қилсамда безор,
Феълингизни дарров қилманг тор,
Бўлганим шу севсангиз мени!
Жонингизга жазо бўламан,
Сизга оғир савдо бўламан,
Бошингизга бало бўламан,
Бўлганим шу севсангиз мени!
Қалбингизда ёшдек оқаман,
Кўзингизга мағрур боқаман,
Дилингизни ўтда ёқаман,
Бўлганим шу севсангиз мени!
Севдим десам, сизга ёқмаса,
Куйдим десам, сизга ёқмаса,
Энди сизга ёқса-ёқмаса,
Бўлганим шу севсангиз мени!
Шаҳноза Жураева.
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг, тонгларни севувчи, ҳаётни борлигича қабул қилувчи, ҳар бир лаҳзага шукрона айтувчи азизларим!
Кунингиз ёруғ, мароқли, лаҳзаларингиз файзга тўла бўлсин!
Жуда ночорликда яшайдиган кекса ёшли чол ва кампир бор эди. Кунларнинг бирида кампир узун сочларини тараш учун чолидан тароқ олиб беришини сўрабди. Чол кампирига маъюс боқиб, олиб беролмаслигини, қўл соатининг тасмасига ҳам пули йўқлигини айтибди. Кампир чолига табассум билан боқиб, хижолатга ўрин йўқлигини айтибди. Ертаси куни чол ишини тугатиб, чўнтагидаги тасмасиз соатини арзимас баҳога сотиб, кампири сўраган тароқни сотиб олибди. Уйига келиб ешик қоқибди. Эшик очилгач, чол не кўз билан кўрсинки, сочини қисқартириб кесган кампири қўлида чолининг соати учун чарм тасма тутиб турарди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир-бирининг қўлига қараб, кўзёш тўкибди. Кўзёшлари қилган ишлари бекор кетганидан емас, ўзаро муҳаббатларидан, ҳар иккиси ҳам бир-бирини хурсанд қилиш учун нимадир қила олганидан еди...
Муҳаббат кўп сарфлаш билан эмас, борини бера олиш билан исботланади!
#Ибрат
Куз келди дегунча оромимни ўғирлайсиз, хотиралар...🥀
Исмим — КУЗ. Рангим — заъфарон. Япроқларим дув-дув тўкиляпти. Қалбим — тун... 🍂
Ўлим — Ҳақ, куз —ҳақ!.. 🕌
Ёмғирни соғиндим... Маҳзун ўйларни уйғотадагин куз ёмғирини.💦
Куз — изғирин шамол ва изтироб ҳамроҳлигида сени менга эслатган фасл. Ёмғирнинг ҳар томчисида осмон кўз ёш тўкарди...
Баҳор ҳам, куз ҳам эртак. Иккинчи баҳор керак бизга қайта кўкаришимиз учун. Шохларимиз эмас, умидларимиз синган, ахир...
Умида Адизова
Маълумотларга қараганда, фанга илк бора "учар ликопча" атамасини хотини баджаҳл бўлган олимлар олиб кирган экан.
Албатта, аёлларнинг илм-фан тараққиётидаги ўрни беқиёс!
😂😂😂
- Операциянгиз унчалик оғир эмас ҳурматли бемор, шунинг учун талабалар қилади операцияни..
- Ия, ўлиб қолсамчи?
- Ҳавотир олманг, ҳаммасига 2 қўяман.
😜😂😂
Ер юзида идеал дунёни излама, у йўқ нарса. Гўзаллик тескаралик билан, самимийлик – риёкорлик билан, тан олиш — унутиш билан ёнма ён яшайди...
Бизлар ўзгартира олмайдиган нарсалар мавжуд, уларни қабул қил ва йўлингда давом эт.
Қабул қилиш — таслим бўлиш дегани эмас, гарчи биринчи қарашда мағлубиятдай туюлса ҳам.
Қўлингдан келганича ёрдам бер — ҳар бир янги кун инъоми бунинг учун имкониятлар очиб беради.
⚡️ Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади.
• "Кавсар" сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади.
• "Аттаҳиёту" ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. ИнщаАллаҳ!
Аёлларингизга айтинглар таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар.
• Бу хилда пишган таомда зулмат бўлмас. Баданга шифо, қалбга даво бўлади! Ибодатга қувват, иймонга нур бўлади...
Жинни жиннига деди: -Мен 12-қаватга чиқиб тураман. Сен ҳам қарама қарши тарафдаги 12 қаватли уйнинг 12-қаватига чиқиб турасан. Сўнгра мен қўлимдаги фонарни ёқаман. Сен фонарнинг нурига чиқиб, мен турган уйга юриб ўтасан. Келишдикми?
-Ие, тўссатдан фонаринг ўчиб қолса, йиқилиб тушаманку!
😂😂😂
Кечқурун ейилган тухум оқи организм учун фойдали
✅ Бу ярим тундан кейин тўсатдан уйғониши мумкин бўлган очликдан қочади.
✅ Тухум оқи узоқ вақт давомида ошқозонимизда бўлиб, аста-секин «ўрганади» ва шу билан бутун тун давомида танани аминокислоталар билан қўллаб-қувватлайди.
✅ Шунинг учун, агар сиз вазн йўқотмоқчи бўлсангиз, унда товуқ тухумидан тайёрланган таомларни истеъмол қилинг.
Ҳаммасига вақт даво дерлар...
Йўқ, аслида қалби тоза, нигоҳи меҳрли инсонлар даволайдилар...
"Ёнингдаман сен билан" деб, сенга елка тутганлар даволайдилар...
Йўлингни йўқотиб, сарсон кезганингда тақдир қўлида, сенга ишонч берганлар, сенга ишонганлар даволайдилар..
Сенга қайтадан яшаш завқин берганлар даволайдилар!
ПУЛИНГ БЎЛСА...
Қадринг ҳамма билади,
Омад сенга кулади.
Кўплар қуллуқ қилади,
Пулинг бўлса бўлгани,
Ширин бўлар тушларинг,
Баҳор бўлар қишларинг,
Битиб кетар ишларинг,
Пулинг бўлса бўлгани.
Дунёлар кенг тор бўлмас,
Сочинг қиров, қор бўлмас,
Сенга кимлар ёр бўлмас,
Пулинг бўлса бўлгани.
Дўстларинг сени излар,
Ҳурматинг қилиб сизлар,
Тегаверади қизлар,
Пулинг бўлса бўлгани.
Ортингдан ит ҳам қопмас,
Айбинг йўқ, айбинг топмас,
Юзингга эшик ёпмас,
Пулинг бўлса бўлгани.
Атрофинг дўстга тўла,
Қизлар ҳам исминг сўрар,
Севиш ҳам шартмас жўра,
Пулинг бўлса бўлгани.
Дўстлик қасри бузилмас,
Оқибат ҳам узилмас,
Сенсиз ошлар сузилмас,
Пулинг бўлса бўлгани.
Улфатларинг зиёда,
Қолмайсан ҳеч пиёда,
Ҳаммаси пул дунёда,
Пулинг бўлса бўлгани.
Хуршид Карим
🌸🍃🌸🍃🌸🍃
✨✨✨✨✨✨
🌞 Ассалому алайкум дилга яқин, азиз дилдошим! Сог-омонмисиз!? Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!
Омонат дунёда омон бўлинг!
Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилайман.
Кукдан ёгаётган ёмгир, заминни чанглардан тозалаб, барака бергани каби, мехр калбларингизни губордан тозалаб, кунглингизга хотиржамликни берсин.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчиликка, яхшиликка буюрсин.
Кунингиз барокатли ўтсин!!