🌿🌿ХАЙРЛИ ТОНГ🌿🌿
🍁🌞Aссалому алайкум
мехрибонларим
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
ИККИ ДЎСТ
Тарихнинг қайсидир саҳифасида икки дўст бўлган экан. Иккаласи бир жойда таҳсил олиб, илм-маърифатда маълум даражага етибдилар. Олим бўлиб етишибдилар. Аммо, улар икки хил йўлни танлабди.
Биринчи дўст таркидунёчиликни ихтиёр қилибди. Тоғларга чиқиб кетиб, кечаларини ибодат, зикр, Қуръон қироати билан, кундузларини рўза билан ўтказишни бошлабди. Бутун борлиғини Аллоҳга бағишлабди.
Иккинчи қаҳрамонимиз эса илмини халққа етказиш учун ваъз-насихат қилибди, шогирдлар етиштирибди. Оила қурибди, касб-ҳунар қилиб бойлик тўплабди. Катта боғ, масжидлар, мадрасалар қурдирибди. Халққа соф ислом таълимотларини етказиш билан умрини ўтказибди. Аҳли солиҳ фарзандлар тарбиялаб, юзлаб шогирдларни камолга етказибди.
Орадан йиллар ўтибди...
Таркидунё қилган қаҳрамонимиз, асли шариат таркидунё қилишга тарғиб қилмаган бўлса ҳам, қалбидаги мустаҳкам эътиқоди ва Аллоҳга бўлган ишқи туфайли авлиёлик даражаларини топибди. Хатто, қушлар тилини тушунадиган кароматга эга бўлибди.
Бир куни зикр қилиб ўтирса, иккита қуш гаплашаётгани қулоғига чалинибди. Улар бир-бирига, мана бу авлиёнинг бир дўсти бўлар эди ўша олим вафот этибди, дейишаётган экан.
Бу хабарни эшитиб махзун бўлган авлиё унинг қишлоғи томон йўлга тушди. Йўлда ўзини ўзи койиб борар эди, у бола-чақасидан ошиниб келолмагандир, нега мен бир бора ҳол-аҳвол сўраб зиёрат қилиб қўймадим?! Энди ҳеч бўлмаса аҳли оиласига таъзия билдириб қўяй, деди.
Қишлоқда бир катта боғга кўзи тушди. Бу кимники, деган саволга, фалон олимники, кеча ул зот вафот қилдилар, деб жавоб қилишди. Намоз учун масжидга кирди. Бутун жамоат ул зотни ҳаққига дуолар, таҳлиллар айтаётган эди. Мадрасаларни ҳали кўрмаган экан, кириб кўрди. Юзлаб, минглаб шогирдлар ул зотга бағишлаб хатми Қуръонлар қилмоқда. Ниҳоят дўстининг уйига борди. Фарзандлари ва аҳллари ҳам такбир-таҳлил, хатми Қуръонлар билан банд. Вафот қилган дўстининг ҳаққига қилинаётган дуолар, хатмлар тинмас эди. Ул зотдан моддий ва маънавий яхшиликлар кўрган қанча-қанча инсонлар у кишига бағишлаб эҳсон ва дуои хайрлар қилмоқда.
Бу ҳолатни кўрган авлиё зот одамларга шундай хитоб қилибди:
Огоҳ бўлинг, ибрат олинг! Мен бу киши билан бирга илм олганман. Аммо, иккаламиз икки хил йўл танлаганмиз. Бугунгилик кунда менга маълум бўлдики, дўстим танлаган йўл афзалроқ экан. Вафот қилганидан кейин ҳам унинг амал дафтари тўхтамаётганини кўряпман. Бу амал дафтари қиёматгача ҳам тўхтамаса ажаб эмас. Қанийди мен ҳам шу йўлни танлаган бўлсам эди. Аллоҳ сенга Ўз раҳматини ёғдирсин дўстим, сен ютдинг ИншаAллоҳ!
ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ
🌙🌹 Олдинга - умид билан, орқага миннатдорчилик билан, тепага эътиқод билан, атрофга эса меҳр - муҳаббат билан қаранг.
🍃💓Бахтингиздан бахт топар юрак,
💓🍃Сиз бор дилдан йироқлар ғамлар.
🍃💓Кулиб туринг ҳар доим ҳар вақт
💓🍃Мен ёқтирган яхши одамлар!
🌙🌹 ХАЙРЛИ ТУН ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!
#ибрат
Шайтоннинг намоздан тўсиш усуллари:
1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, уни васваса қиламан:
“Ҳали вақт бор-ку, хозир бандасан, олдин ишингни битир, кейин ўқирсан”, дейман!
2. Намозини кечиктира олмасам, одам шайтонлардан бирини йўллаб, улар воситасида кечикишини таъминлайман.
3. Буни ҳам қилолмасам, унга намоз ўқиётганида келиб: “Ўнгга қара, чапга қара”, дейман... Қараши билан юзидандан ўпиб , пешонасини силаб қўяман... Кейин эса: “Намозинг бузилди!” деган васваса билан намоздан чиқараман!
4. Ўнггу сўлга қаратолмасам, якка намоз ўқиётганида келаманда, худди хўроз дон чўқиганидек, тез-тез ўқишини буюраман!
5. Буни ҳам қилдиролмасам, жамоат билан намоз ўқиётганида келиб, бошини имомдан олдин саждадан кўтаришини буюраман ва намозини бузаман... Аллоҳ эса бундайларни Қиёмат куни "ЭШАК БОШЛИ" килиб тирилтиради!
6. Буни ҳам эплолмасам, намозда бармоқларини қарсиллатишини буюраман... Шу тариқа менга тасбеҳ айтган бўлади!
7. Қамбағалу бечораларга бориб, намозни ташлашларини буюраман... “Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кетказманг!” дейман!
8. Касаларнинг ёнига бораман-да уларга: “Касалларга мажбурият йўқ, тузалгач, ўқийверасиз!” дейман... Уларни ношукрлик билан Аллохга исён қилишга чақираман ва баъзиларига куфр сўзларни айттиришга хам эришаман!
ИБЛИС:
"Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида Уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман... Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган холларида топмайсан" (Аъроф, 16-17)
Лекин, қачонки, Аллоҳга иқбол қиларкансиз ва Унинг ҳужжатларига ва далилларига қулоқ соларкансиз, қўрқманг ва ғамгин бўлманг:
РОББИМИЗ:
"Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлувчидир" дейди. (Нисо, 76)
#ибрат
• Катта болганинг сари хаёт ўйин кулгу учун эмаслигини тушунавераркансан.
• Инсон ҳеч қачон бировга ишонч билдириб ютқазмайди ёки бир умрлик дўст топади ёки бир умрлик дарс.
• Ҳеч қачон муносабат учун ялинма, агар сен ўзингга берётган сай ҳаракатни иккинчи томондан қабул қилмасанг шунчаки уни чоп!
Аҳмад эрталаб мактабга келди. Пешонаси ғурра. Ўқитувчи сўради:
- Пешонангга нима қилди, Аҳмад?
- Кеча ухлашга ётдик. Дадам “Ухладингми?” деб сўради. “Йўқ,” дедим, пешонамга туширди. Ярим соатдан кейин яна сўради. “Ухлаяпман”, десам, яна туширди. Яна ярим соатдан кейин яна сўради. Бу сафар индамадим. Шунда дадам ойимга қараб “Бўлди, кетдик,” деди. Мен дарров ўрнимдан туриб “Қаёққа?!” деб сўрадим...
- Кейин даданг яна тушириб қолдими???
- Йўқ, бу сафар ойим!
☀️Aссалому алайкум.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🌸Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌸Кўнглингизни хотиржам,
🌸Чеҳрангизни нурли қилсин.
🌸Танангизни саломатлик,
🌸Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🌸Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
ㅤㅤ
#ибрат
— Сизнинг пайтингизда одамлар яҳшироқ яшашганми бобожон?
— Ҳа, болам, биз бир ўзимиз беш олтита фарзандни бемалол боқиб, ўқитиб, уйли- жойли қилиб, тўйини ҳам қилардик. Ортганига қариндош уруғларга ёрдам қилардик. Ҳалол пул топардик. Лекин ҳеч қачон битта мастава ейиш учун бочкага, бориб келмасдик, битта молни пулига телефон олмасдик, битта тўйни пулига артист чақирмасдик, битта уйнинг пулига машиналар, олмасдик... Қаноат қилардик... Исроф қилмасдик...
⚡️Сўкинадиган эркаклар узоқроқ яшайди
Пост номи бироз ғалати бўлиши мумкин. Аммо ҳазиломуз бу номда айрим ҳақиқатлар мавжуд.
Статистикага кўра эркаклар юрак касалликларига аёллардан 4 баробарга кўпроқ чалинар эканлар. Буни замирида сиз билган ичига ютиш, дардини биров билан бўлишмаслик ётади.
Ичини турли йўллар билан бўшатиб турадиган ва яхши дўстлари бор эркаклар бахтлироқ ва соғломроқ ҳаёт кечиради.
Психологик юкдан енгиллашни йўллари кўп. Хусусан, футболга кирган эркак бор овозида бақириб ичидагиларини чиқариб олади.
❗️Сўкиниш эса энг номақбул енгиллаш йўлидир!
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН
Азизларим...
Умрингизни сўнгигача
ғамлар эшик қоқмасин!
Қайғу, хасад изласада
уйингизни топмасин!
Остонадан хатлаб ўтсин
Мехр ила Мухаббат!
Сизга доим хамрох бўлсин
Соғлик, Тинчлик, Бахт, Омад...!
✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН
ОЛИСДАГИ ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ!!!✨🌙✨
#Ибрат
Расул Ҳамзатов бир асарида шундай эслайди:
Аварлар қишлоғидан бир йигит Францияга ўқишга кетиб, ўша ерда қолиб кетди. Бошқа бир ҳамқишлоғи Францияга бориб келгач, йигитнинг онаси ўғли ҳақида сўрашга шошилди:
- Ўғлим билан кўришдингизми?
- Ҳа, кўришдим.
- Ўғлим Сиз билан қайси тилда гаплашди: авар тилидами ёки француз?
- Француз тилида.
- Унда у менинг ўғлим эмас!...
Эр-хотин ва қизи овқатланаётган экан, онаси қизига:⠀
— Қизим сенга нима бўлди? Жуда хомушсан, овқатингни егин, - деса, эри хотинига:⠀
— Шуниям билмайсанми? Қизингни эрга бериш керак, - дебди. Ойиси яна қизига: ⠀
— Ол қизим, овқтингни егин, касал бўлиб қоласан ахир, - деса, эри яна хотинига:⠀
— Бунингни дарди маълум, эрга бериш керак! - дебди.⠀
Онаси яна қизига: ⠀
— Қизим ҳозир овқатинг совуб қолади, - деса, қизи: ⠀
— Уф-ф-ф ойи, бирпас жим туринг! Дадам гапирсинлар! - дермиш.
YAXSHI KOʻRAMAN...
Dardim to'lib ketsada gohi,
Yig'lab, kuyib, ba'zan kulaman.
Bu dunyosi o'tkinchi degan
Dada sizni yaxshi ko'raman.
Oyog'i ostida jannatim
Qadrlar qadrimni, mehnatim,
Der, Alloh berganim ne'matim
Ona sizni yaxshi koʻraman.
Yonimda tirgagim suyanchim
Bo'lishar shodlikda quvonchim
Sendan koʻp deydilar ishonchim
Aka sizni yaxshi koʻraman.
Koʻzlarimda quvonchni koʻrgan
Yomon kunda yonimda turgan.
Meni jonim singiljon degan
Opa sizni yaxshi koʻraman.
Sirlarimni eshitar ma'yus,
Nigohlari bahor, gohi kuz.
Kulib yurgin yuzlari gulyuz
Singlim seni yaxshi koʻraman.
Musofirda mehnating halol
Dunyo ishi ba'zan etar lol.
Soʻrab turar doim hol ahvol
Uka seni yaxshi koʻraman.
Dunyo g'alat oʻyini bisyor
Kimga omad, kim omadga zor.
Garchi mendan boʻlsangda bezor
Hayot seni yaxshi koʻraman.
🍃🌹🍃Ассалому Алайкум яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган Азизларим!🌸
🍃🌹🍃Бугунги кунингиз баракотли ва омадли келсин!
Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин...🌸
🍃🌹🍃Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг Азизларим!!🌸
🍃😊 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌹🍃
АЁЛ ИЛМ ОЛИШИ ШАРТ!
Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми уларнинг тарбияланувчисидир.
Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ.
«Жаҳолатнинг ягона қўрқуви - аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади.
Аёлга илм бериш - жамиятга илм беришдир.
Кимда бир қиз бўлса оила дафтарига 10 ўғлим бор деб ёзиб қўйсин.
#Ана_холос
Синфдаги энг аълочи ва энг иккичи ўқувчиларни ҳаётда эришган ютуқлари 😅
Синфдошлар группасига юбориб қўямиз.
💥 Бугун 20 октябр — Қиёматли ака-укалар куни экан.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни табриклайман ҳурматли ака-укаларим!
❗️ҲАР КУНИ ТУХУМ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ.
🔸Энергияни оширади
🔸Иммунитет тизимини
мустаҳкамлайди
🔸Мия фаолиятини
яхшилайди
🔸Танадаги яллиғланиш
жараёнларини камайтиради,
🔸Холестерин даражасини
пасайтиради
🔸Терингиз ва сочингиз
саломатлигини сақлайди
🔸Ўзини тўқ ҳис қилишга
ёрдам беради ва ортиқча
овқатланишнинг олдини
олади
🔸Стресс ва ташвиш
даражасини пасайтиришга
ёрдам беради
🔸Кўзнинг саломатлиги ва
фаолиятини яхшилашга
ёрдам беради.
🔥Она мени бағрингизга босиб қўйинг...
Кунда ҳасрат кунда дарду аламдаман,
Гоҳ қоғозман гоҳ қўлдаги қаламдаман,
Тўрт ёнини қумлар босган даламдаман,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...
Сиздан бошқа ким тингларди нолаларим,
Қуриб битди кўнглимдаги лолаларим,
Узилмасдан сўнгги сабр толаларим,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...
Шу чамаси менга бахтлар етмай қолган,
Аламлар ҳам келиб йироқ кетмай қолган,
Ўкинчларни кулгим мағлуб этмай қолган,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...
Қанча яхши бўлсам шунча озорим бор,
Армон билан савдолашган бозорим бор,
Юрагимда ишқни кўмган мозорим бор,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...
Қучоғингиз тафти билан андуҳ куйсин,
Алам менга келолмасдан қовоқ уйсин,
Болангизни ғамлар эмас бахтлар суйсин,
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...
Она, мени бағрингизга босиб қўйинг...
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН
Азизларим...
Умрингизни сўнгигача
ғамлар эшик қоқмасин!
Қайғу, хасад изласада
уйингизни топмасин!
Остонадан хатлаб ўтсин
Мехр ила Мухаббат!
Сизга доим хамрох бўлсин
Соғлик, Тинчлик, Бахт, Омад...!
✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН
ОЛИСДАГИ ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ!!!✨🌙✨