womanuzzz | Неотсортированное

Telegram-канал womanuzzz - Аёл билан олам мунаввар.

2967

Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋 Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot реклама учун @ayubxon1226

Подписаться на канал

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат #танқид

Умар ибн Ҳаттоб даврларида у кишининг ҳузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди:
— Эй мўминлар амири, мана бу йигитдан биз учун қасос олишингизни сўраймиз, сабаби бу инсон отамизни ўлдирди.
— Нима учун оталарини ўлдирдинг?
— Мен туя ва эчкиларни ўтлатиб юрувчи чўпонман. Туяларимдан бири оталарининг еридаги дарахтни егани учун оталари туямни тош билан уриб, ўлдириб қўйди. Кейин мен хам худди шу тошни олиб оталарини ургандим, ўлиб қолди.
— Демак, сен жазога маҳкумсан.
— Менга уч кун мухлат беринг. Отам вафот этганлар. Менга ва кичик укамга бир хазинани мерос этиб қолдирганлар. Агар мени қатл этсангиз, мендан кейин мерос ҳам йўқолади, укам ҳам хеч вақосиз қолади.
— Ким сени қайтиб келишингга кафил бўла олади?

Йигит одамларнинг юзига разм солиб чиқар экан, мана шу инсон деб Абу Заррга ишора қилади.
— Эй Абу Зарр, сен шу йигитга кафилмисан?
— Ҳа, эй мўминларнинг амири.
— Сен у йигитни танимайсан. Агарда қочиб кетгудек бўлса, унинг ўрнига сени жазога тортаман.
— Мен унга кафилман, эй мўминлар амири.

Шу билан йигит жўнаб кетди. Орадан бир кун, икки кун ва нихоят учинчи кун ўтяпти ҳамки, йигитдан дарак йўқ. Одамларнинг барчаси Абу Заррдан хавотирда эдилар. Уни асло жазога тортилишини истамас эдилар. Шу маҳал, шом намозидан бироз олдин йигит ҳаллослаб югуриб етиб келди. Унинг юзидан чарчаб, ҳолдан тойгани билиниб турар эди. Йигит мўминлар амирининг олдиларига келиб тўхтади.
— Хазинани укамга топшириб келдим. Энди, мени жазолашингиз мумкин. Мен сизнинг ихтиёрингиздаман.
Умар ибн ал-Хаттоб хайрон бўлиб сўрадилар:
— Сени нима қайтарди? Қочиб кетишинг хам мумкин эдику?!
— Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг, одамларда ахд ва вафо қолмабди", деб айтишларидан чўчидим.

Умар ибн ал-Хаттоб Абу Заррдан сўрадилар:
— Нимага сен кафил бўлдинг?
— "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамларда яхшилик қолмабди", деб айтишларидан қўрқдим.

Ўлиб кетган одамнинг фарзандлари бундан таъсирланиб, "биз уни афв этдик" деб айтдилар. Умар ибн ал-Хаттоб:
— Нимага? Нима учун?
— Одамлар "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамлардан афв йўқолиб кетаяпти", деб айтишларидан қўрқяпмиз.

P.S.: Бугун бизнинг амалларни кўрган одамлар "Расулуллоҳнинг вафотларидан сўнг одамларда инсоф-диёнат қолмабди" дейишса керак...

Шунинг учун, мен ҳам одамларнинг орасида "яхшиликка даъват қилиш йўқолиб кетди", деб айтмасликлари учун, сизларга хам илиндим.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Турмушга чиққан сингил уйга келганида )

ㅤㅤ

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Бола отасига савол берди...😢

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳақиқий дўст ота-онадир!!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ


Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг !

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

❗️Кузда иммунитетни кўтариш учун нималар ейиш керак?

➖C, А витаминига бой помидор ва бодринг;
➖Фолий кислотаси ҳамда калийга бой қовоқ;
➖Темир, магний ва цинкни ўз ичига олган қовоқча (кабачок).

▪️Пюре-шўрвалар куз учун мақбул таом. Сабзавотли шўрва витаминларга бой бўлади.
▪️Ичимликлар орасида чой ва қаҳвадек фойдали муқобил маҳсулот йўқ.
▪️Шакар истеъмолини камайтириш керак, акс ҳолда организм вирусларга қарши курашишда заифлашиб қолиши мумкин.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🔥Суймай қўяркан...

Ишларинг юришиб бой бўлиб кетсанг,
Ҳеч ким сени ёмон демай қўяркан,
Аммо даврон деган тулпордан тушсанг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Пулинг борлигида жонин берганлар,
Остонанг хатлашиб келмай қўяркан...
Ҳақ экан пул бўлса обрў деганлар,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Ғариб ҳолинг узра бир жони ҳалак,
Сендан кўп ўкиниб кулмай қўяркан...
Ҳар он борлигидан берибла дарак,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Кеча не буюрсанг тайёр турганинг,
Бугун айтганингни қилмай қўяркан...
Сени шу ҳолингча яхши кўрганинг,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан...

Бевафо эканда ишонганинг ҳам,
Гоҳида қадрингни билмай қўяркан...
Куюнма болам деб кўзларида нам,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Тўртта томонингда гирён санамлар,
Пулингсиз назарга илмай қўяркан...
Сенданда ортиқроқ тортиб аламлар,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан..

Куюнма болам деб кўзларида нам,
Онангдан бошқаси суймай қўяркан...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌹🍂💐Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.

🌹🍂💐Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌹🍂💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹🍂💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌹🍂💐Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

🌹🍂💐Кун давомида сизларни  яҳши кайфият тарк этмасин.

🌹🍃🌞ХАЙРЛИ ТОНГ

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб
қўяди».

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Мактаб киймига каникулда пул ишлаганлар борми...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#кун_ояти.
"Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди.


Икковларига хам меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва "Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт.

Исро сураси 23-24 оятлар.


🍃Азиз, биродарим!
Омадингиз келиб, 3-4 сўм топадиган бўлсангиз ота-онага "хомий"дек бўлиб олманг, хаддингизни билинг. Улар сизни болам деб суядилар.Сиздан қадр кутадилар, нон эмас

Илгарилари фарзандлар топган борини ота онасига тутиб, улардан йўлкира умидланардилар, ота она борини тақсимлаб болаларига қайта тутарди (Видеога изох)

"Ўзим топдим, ўзим биламан" дейишингиздан ота-онангиз қанчалик ожизланишини биласизми? Ўзингизга бино қўйишингиз отангизни "оталик тахти"дан қулатмасин, онангиздан "оналик бахти"ни олиб қўймасин.
Сиз уларга шундай эъзоз кўрсатингки, истагингиз уларнинг қалбидан дуо бўлиб тўкилсин.

Бугунги Жума айёмида ота-онангизни йўқлаб, дуоларини олинг!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#эҳ_гўдаккина

Алибобо ва 40 қароқчи 😂

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

​​КАЪБА ҚАРШИСИДА

У Каъбага қараб йиғлаб турар ва бақувват қўлларини кўтариб тинмай дуо қилар эди:
– Эй Аллоҳим, нафсимни ислоҳ қилгин! Роббим, ризқимни кенгайтир! Илоҳим, қарздорман, нажот бер!..

Шу пайт унинг ёнига аравада, бир ногирон турк аёли келиб, нола қила бошлади:
– Эй Каъбанинг Эгаси, Сурияни Ўзинг қутқар! Эй Иброҳим алайҳиссаломнинг Робби, Фаластин аҳлига ёрдам бер! Эй Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Илоҳи, мусулмонларга раҳм қил!..

Фақатгина ўзига эминлик сўраб йиғлаётган соппа-соғ эркак, ногирон аёлнинг дуоларини эшитиб ўзидан уялиб кетди...

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

КЕЧИРМАДИ ЎЗИН.
Бу кеча йиғлади содда гўл кўнгил,
Кўзлар қирғоғидан уммондек тошиб,
Юракка азоблар берарди нуқул.
Кипригига ёшини маржондек осиб.

Ўзин кечирмади яраланган дил,
Кўксига муштлади нодонлигидан
Юзларин беркитиб йиғларди нуқул,
Ғам эса куларди шодонлигидан.

Ўзин кечирмади ишонч бу сафар,
Қилган ишларидан бўлди пушаймон,
Асл мақсадларда бор экан хатар
Ёлғон туйғуларга бўлганди нишон.

Ўзин кечирмади, узди умидин
Дейди: Наҳот самимий бир туйғу топмасам.
Нечун одамлари бунчалар худбин.
Не қилай ҳеч кимга сира ёқмасам.

Нозик кўнгилларида яшар шунча дард,
Шунча зарбаларга бергансан бардош.
Бўлди йиғламагин ёшларингни арт.
Ахир уддалайсан бўлгин бағри тош.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ.

        ХАЙРЛИ  ТОНГ КАДРИ БАЛАНД КАДРДОНЛАР.

Хар нарса ниятга боғлик.  Шундай экан,  хар тонг "бугун албатта яхши булади" деб бошланса Ин ша Аллох шундай булади...

Бугунги ЖУМА  куни хаммамизга хайрли барокатли булсин.
Аллох  хаммамизнинг иймонимизга халоват, калбимизга мехр,  дилимизга ёруғлик, кузимизга  нур, тану жонимизга соғлик, якинларимизга омонлик, яшаётган хар бир кунимизга кувончу шодлик, хонадонимизга рахмат махфиратларини ато килсин.

ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН АЗИЗЛАР.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ОНАМ А, ОНАМ...
(ибрат учун илиндим.)

Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб:
- Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам:
- Мен - дедилар, шунда домла:
- Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам:
- Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб:
- Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик.
- Намоз ўқийсизларми?
- Йўқ...
- Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи...
Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом:
- Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар...
Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди.
Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик.

Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!?
Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади.
Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрмисиз?

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

❤️ Аёлнинг энг муҳим қуроли – ўзига бўлган муҳаббати!

Қачонки аёлдан ўзига ишонч, ҳурмат, меҳр уфуриб турса эркак буни албатта ҳис килади. Тўғридан-тўғри ҳис қилади ва аёлга нисбатан
худди шундай муносабатда бўлади.

❤️ Нима учун?

Чунки бундай аёл рухлантиради!
Уни бахтли бўлишига тўғаноқ бўладиган қўрқувлар, боғлиқликлар, блоклар ва комплекслар йўқ. У ўзини қадрсизлантириб қўймайди, хорланишига йўл қўймайди.

❤️Бу уни барчанинг эҳтиёжларини ўзидан муҳим ўринга қўювчи, «қулай» ва «қурбон» аёлдан ажратиб туради.

⁉️ Ўзингизга бўлган муҳаббатингиз қанчалик кучли?

ㅤㅤ

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ДУО

• Вино ҳаром, сирка ҳалол,
• Иккиси ҳам узум суви.

• Кибр ҳаром, виқор ҳалол,
• Иккиси ҳам инсон ҳўйи.

• Қобил золим, Ҳобил мазлум,
• Иккиси ҳам инсон сўйи,

• Жаҳаннам ҳақ, жаннат ҳам ҳақ,
• Иккаласи йўлнинг сўнги…

• Аллоҳим! Бизларни ҳаром сувдан, разил ҳўйдан, золим сўйдан ва расво сўнгдан Ўзинг асра!
• Омин!

Маҳбубий

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Ҳикматлар бўстони

Вақтингизни бирга ўтказадиган кишилар шахсиятингизни белгилайди. Қимматли онларни ҳаётингизни заҳарга айлантирадиганлар учун сарфламанг.

Ҳар куни ўзингиз севган нарсада 1 %га яхшиланинг. Ҳатто 1 %лик яхшиланиш ҳам бир йил давомида анча олға илгарилашга ёрдам беради. Бу қолган 99% кишилар амалга оширганидан анча кўпроқ.

Эркин бўлиш — шахс сифатида ривожланишга боғлиқ масалаларда ўзгалар қарорига боғлиқ бўлмаслик.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Банкка қуролланган ўғрилар бостириб, киришибди. Ичкаридагиларнинг ҳаммасига девор остида қўлларини кўтариб туришни буюришибди. Ўғрибоши бир аёлдан сўрабди:
— Исмингиз нима?
— Муниса Ризаеваман.
— Онамга адаш экансиз, майли сизни ўлдирмаймиз, — деб ўғри бир эркакдан исмини сўрабди.
— Ўзи мен Аҳад Қаюмман. Аммо ўртоқларим эркалаб "Муниса" деб чақиришади, — деган экан.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Таниш ҳолатми аёллар? )

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

⭐️➖ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ!➖ ⭐️

⭐️➖Кўз қалбга эргашади. Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади. Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди! Аллоҳ қалбларимиздаги иймон нурини равшан айлаб, ибодатига муҳаббатли қилсин! Файзли оқшомингиз ибодат нури ила ёришсин!➖⭐️

🌙 Хайрли тун!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Юзлари нурлигим меҳрибонимсан
Жигарим парчаси ярим жонимсан
Аллоҳим бергани зўр инъомисан
Сен асли Онамга ўхшайсан синглим

ㅤㅤ

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Азиз дўстим мусулмонмисиз?

Агар сиз ҳа деб жавоб берсангиз келинг биргаликда ушбу амалларни бажарайлик!

Мусулмон одамнинг намунали фазилати қуйидагиларда намоён бўлади:

- Ғийбат, ёлғон сўзлардан ўзини тийиш;

- ножўя, бўҳтон сўзлардан сақланиш;

- ҳаром нарсалардан тийилиш ва барча амалларда ҳалоллик;

- бориш ножоиз бўлган ношоиста жойлардан оёқ тортиш; бунга зинога бошлайдиган жойлар ҳам, фитнага сабаб бўладиган йиғилишлар ҳам киради:

- бошқаларни ўзидан афзал билмоқ, барчага хокисор, камтарин бўлиш;

- қаноат, чунки одамзод бошига тушадиган изтиробларнинг аксарияти хирсдандир;

- авфли, кечиримли бўлмоқлик;

- кибр-ҳаво ва манманликни тарк этиш;

- Аллоҳнинг розилигини ўйлаб яшамоқлик.


Ушбу мактубни яқинларингизга йўллаб, яхшиликка сабабчи бўлинг.

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Отам раҳматли масжидга кетаётганларида, йўлда сотувчилар билан ҳазиллашар ва уларнинг арзон молларини қимматга сотиб олардилар. Бир марта мен эътироз билдиргандим: "Қўявер ўғлим, бу иззат ва қадр-қиммат ерга урилмаган садақа бўлади" дедилар.

Ҳишам Амудий

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Хотин эрдан аразлаб онасиникига кетиб қолди. Лекин кўп ўтмай қайтиб келиб эрига: ⠀
— Мени кечиринг, - деб ёлбора бошлади.⠀
Эрнинг фиғони фалакка чиқди:⠀
— Кетиб қолганингни кечиришим мумкин, аммо қайтиб келганингни у дунё, бу дунё кечирмайман!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

ҲАЖГА БОРАМИЗ!

🎙️Рамзиддин Эгамбердиев

Азизлар... Дуо қилинг 🤲
Ҳар фарзанд муродига етиб, ота-онаси билан ҳажга бориш насиб қилсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#Ассалому_алайкум

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН
!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин...

Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим... Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Дуоларимдасиз қадрдон
Тунингиз осуда ўтсин!

Читать полностью…

Аёл билан олам мунаввар.

#ибрат

Масжидлардан янграётган азон саслари яъни "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар" чақириғи аслида бу муаззиннинг эмас Аллоҳнинг чақириғидир. Бу чақириққа лаббай деб жавоб бермаслигингиз яъни "ишим кўп, сайрга чиқишим керак, намоз ўқимайман" деб муаззинга эмас Аллоҳга айтаётган бўласиз!

Бир олимнинг гўзал сўзи бор:
Сизни масжидга кирита олмаган иймон, Жаннатга кирита олади деб ўйлайсизми?!

Читать полностью…
Подписаться на канал