Ассалому алайкум!
Хайрли тонг, тонгларни севувчи, ҳаётни борлигича қабул қилувчи, ҳар бир лаҳзага шукрона айтувчи азизларим!
Кунингиз ёруғ, мароқли, лаҳзаларингиз файзга тўла бўлсин!
Ўзингизни бошқалар билан солиштиришни тўхтатишга ёрдам бериш учун машқ қилинг:
1. Сизни ўзингизга айлантирадиган 10 та сифатни санаб беринг.
2. Ўзингиз эришмоқчи бўлган 10 та мақсадни ёзинг.
3. Тузатиш керак бўлган 10 та нарсани санаб ўтинг.
4. Ютуқларингиздан 10 тасини ёзинг.
Эслаб қолинг! Ўзингизни бошқалар билан солиштирманг. Кеча ким бўлганингиз ва ҳозир қандай ютуқларга эришганингиз билан солиштиринг.
"Семиз эмасман, узи суягим йўғон, " дейдиган одамларни рентганда кўриниши.
Ҳар ошиқча 1кг ёғни таминлаш учун организмимиз 22 км узунликдаги капиляр қон томирларини ҳосил қилади. Бу юрак ва қон томирларга ошиқча юклама юклайди. Шунинг учун семиз одамларда қон босим касалликлари 2 - 3 баравар кўпроқ учрайди.
Шоқосим таксида ҳазиллашиб:
— Илтимос ака машинани сал эҳтиёткорлик билан ҳайданг, уйда мани 9 та болам кутяпти, — деса,
Таксист:
— Жон ака ҳамма гапирсаям, эҳтиёткорлик ҳақида сиз гапирманг. Агар эҳтиёткор бўлганийизда 9 та болангиз бўлмасди, — деямиш...
😂😂😂
Дўстлар 4 тоифага бўлинади, - деган экан бир донишманд:
1- Айримлари овқатга ўхшайди: уларга ҳар куни эҳтиёж сезасиз.
2- Айримлари дорига ўхшайди: уларга ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда эҳтиёж сезасиз.
3- Касаллик каби дўстлар ҳам бор: гаплашишни истамасангиз ҳам, ўзлари сизни қидирадилар.
4- Ҳаво каби дўстлар бор: атрофингизда кўринмаса-да, аммо доим сиз билан...
Атрофимизда ҳақиқий дўстларимиз кўпайсин ва уларни доимо Aллоҳ қўлласин!
❗️Мол жигари ҳайз кунларида аёллар учун фойдалидир
✅ Ҳайз кунларида гемоглобин миқдори камайиб кетади, шу сабабли мол жигарини истеъмол қилиш фойдалидир, чунки у қондаги гемоглобин миқдорини тез нормаллаштиради.
✅ Шунинг учун шу кунларда кунига камида жигарни 2 та кичик бўлагини бўлса ҳам истеъмол қилиш керак
Ўқитувчи:⠀
— Валижон, Ватан бу нима?⠀
Вали:⠀
— Ватан - бу ўрмонлар, далалар, боғлар....⠀
Ўқитувчи:⠀
— Йўқ сен адашдинг! Ватан - бу сенинг онанг. Қани энди, Анваржон, сен айт-чи, Ватан нима экан?⠀
Анвар:⠀
— Ватан Валининг онаси экан.⠀
Ўқитувчи:⠀
— Йўқ, сен ҳам адашдинг! Ватан сенинг ҳам онанг. Тушундингми?⠀
Анвар:⠀
— Ҳа, тушундим.⠀
Ўқитувчи:⠀
— Нимани тушундинг?⠀
Анвар:⠀
— Мен Вали билан ака-ука эканлигимни тушундим.
😂😂😂
ЙИҒЛАЙМАН
Ёлғонни билмайман дўст
Ёлғондан кулмайман дўст
Бу алдамчи дунёда
Қадримга йиғлайман дўст.
Мен минг ўлиб ўлмаган
Умиди ҳеч сўлмаган,
Қирқ йилда ҳам тўлмаган
Сабримга йиғлайман дўст.
Жигарим тош отганим,
Ишонганим сотганим,
Кулиб кулиб тотганим,
Жабримга йиғлайман дўст.
Ювилмас дилда доғим,
Кўкларга етмас оҳим,
Уюм, уюм гуноҳим,
Кабиримга йиғлайман дўст.
Алам боғин гуллатган,
Бағри дилим тиғлатган,
Ёрни ёлғон йиғлатган,
Ҳажримга йиғлайман дўст.
Пешонамга Ҳақ ёзиб,
Қўйгани бўлар насиб,
Ўлмай қўйилган қазиб,
Қабримга йиғлайман дўст.
Хуршид Карим
✨✨✨
Гўзал манзилларга ўзингиз етиб боролмасангиз ҳам хаёлларингиз етиб борсин! Ҳеч бўлмаса шу хаёллардан ўзингизни мосуво қилманг.
– Бизга у ёқларга йўл бўлсин эмас, бизгаям аталган кунида ўша ерда бўламиз денг...
– Э, биз уни тушда кўрамиз эмас, ҳаммамизни етказсин денг.
– Мен бунга нолойиқман эмас, албатта мен яхшиларига лойиқман денг.
Ҳаётингизни гўзал қилиш ўз қўлингизда. Пулингиз бўлмаса ҳам, яхши ниятингиз бўлсин!
НОЛИШ КЕРАК ЭМАС
Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетибди. Тутқунликдан қутулиб, омонликка чиққанида одамлар:
–"Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?", деб сўрашди. Шунда у:
–"Бу тажрибадан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, кишининг ҳузурида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ", деб жавоб берди.
Фалончи мени фақат иши тушганида эслаб колади деманг! Кишилар корига ярашни менга икром қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин денг!
Читать полностью…🍃🌸 БАХТ...
Соғлик тўлсин уйингга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Оилангиз тинч бўлсин.
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор, ёз, куз, қишингда,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Эзса ширин, ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍃🌸
Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
Хуршид Kарим
✨✨✨✨
🌞Ассалому алейкум сўзимнинг боши,
Салом дея бош кўтарар осмон қуёши.
Яна бир файзли кундан бергувчи дарак,
Барчангизга ҳайрли шу тонг муборак!
Кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин!
Раҳматли бувим ҳамқишлоқларимиздан кўпчиликни йўқлаб турардилар. Асосан, камхарж оилаларни. Кўпинча у кишига мен ҳамроҳлик қилардим. Борган жойимизда агар кир ювилган бўлса, бувим дорга ёйилган кийимларга синчиклаб, лекин киши билмас разм солардилар. Бир неча кундан кейин ўша уйнинг бекасини чақириб, унга янги чойшабларми, кийим-кечакми берардилар. Кўплари:
- Вой аяжон, шу зарил эди, қайдан билдингиз-а?! – деб севинишарди.
Кейин билсам, у оиланинг заруратини дорга ёйилганлардан билиб оларканлар. Лекин буни сездирмасдилар...
✍️ Дилфуза Комил
Қадимда уй эшикларида катта ва кичик қоқгичлар бўлган. Каттасидан эшик қоқилса, эркак киши келганини англатган, кичигидан қоқилса, аёл киши.
Агар кимдир бу миллатга маданиятни ғарб олиб келган деса, бекорларнинг бештасини айтибди. Биз азалдан юксак маданият соҳиблари бўлганмиз. Шунчаки биз аслиятимизни унутиб қўйдик. Коммунистлар аёлларимизнинг авратини очиб, эркинлик ниқоби остида уларни далаларда ишлайдиган ишчи-қулларга айлантиришди холос!😞
Шу кўйи аёлимиз оладиган ойликни пойлайдиган "эркак" бўлиб қолдик... Астағфируллоҳ
❓Бош мия жароҳатлари вақтида спиртли ичимликлар ичиш мумкинми?
✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🔶 Айрим беморлар мия чайқалиши ёки бош миянинг очиқ ва ёпиқ жароҳатларида юзага келган стрессни алкоголь ёрдамида камайтиришга уринадилар! Аммо бу жуда хавфи, кўп ҳолатларда бу инсонни руҳий касалликларга олиб боради.
🔷 Чунки этанол қон орқали миянинг шикастланган қисмига етиб боради, фаоллашган психик моддалар таъсирида қон томирлар кенгаймайди балки тораяди, қизил қон ҳужайраларининг ёпишқоқлиги ортиб, майда томирлар беркила бошлайди натижада мияда кислород очлиги ва ҳужайралар ўлими юзага келади!
❗️Бош мия жароҳатлари тузалганидан сўнг ҳам спиртли ичимликларни фақат шифокор рухсат бергандан кейин қабул қилиш мумкин. Аммо бу жуда хавфли. Имкон қадар алкоголь қабул қилишдан бутунлай воз кечиш керак. Шунингдек, жароҳат вақтида аччиқ чой ва аччиқ қаҳва ҳам бош мияга алкоголь каби таъсир қилади.
Кеча бозорга бордим, айланиб юриб бир қизни ёқтириб қолдим. Чўнтагимдан 10 000 сўмликни чиқариб, устига телефон номеримни ёзиб, бу пул сиздан тушди, деб пулни қизга бердим.
Қиз пулни олиб кетди. Орқасидан кузатиб бордим. Йўлда бир лавашчидан ўша пулга лаваш олди. Майли пулимдан айрилдим, бу муаммо эмас. Муаммо шундаки лавашчи эрталабгача, лаваш ёқдими, лаваш сизга мақул бўлдими, деб смс ёзавериб жонимдан ўтказворди...😂😂😂