Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади...
Читать полностью…#Жума_муборак
Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём, ҳажжул Масокин, Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
#ибрат
Шайтоннинг намоздан тўсиш усуллари:
1. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, уни васваса қиламан:
“Ҳали вақт бор-ку, хозир бандасан, олдин ишингни битир, кейин ўқирсан”, дейман!
2. Намозини кечиктира олмасам, одам шайтонлардан бирини йўллаб, улар воситасида кечикишини таъминлайман.
3. Буни ҳам қилолмасам, унга намоз ўқиётганида келиб: “Ўнгга қара, чапга қара”, дейман... Қараши билан юзидандан ўпиб , пешонасини силаб қўяман... Кейин эса: “Намозинг бузилди!” деган васваса билан намоздан чиқараман!
4. Ўнггу сўлга қаратолмасам, якка намоз ўқиётганида келаманда, худди хўроз дон чўқиганидек, тез-тез ўқишини буюраман!
5. Буни ҳам қилдиролмасам, жамоат билан намоз ўқиётганида келиб, бошини имомдан олдин саждадан кўтаришини буюраман ва намозини бузаман... Аллоҳ эса бундайларни Қиёмат куни "ЭШАК БОШЛИ" килиб тирилтиради!
6. Буни ҳам эплолмасам, намозда бармоқларини қарсиллатишини буюраман... Шу тариқа менга тасбеҳ айтган бўлади!
7. Қамбағалу бечораларга бориб, намозни ташлашларини буюраман... “Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кетказманг!” дейман!
8. Касаларнинг ёнига бораман-да уларга: “Касалларга мажбурият йўқ, тузалгач, ўқийверасиз!” дейман... Уларни ношукрлик билан Аллохга исён қилишга чақираман ва баъзиларига куфр сўзларни айттиришга хам эришаман!
ИБЛИС:
"Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида Уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман... Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган холларида топмайсан" (Аъроф, 16-17)
Лекин, қачонки, Аллоҳга иқбол қиларкансиз ва Унинг ҳужжатларига ва далилларига қулоқ соларкансиз, қўрқманг ва ғамгин бўлманг:
РОББИМИЗ:
"Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлувчидир" дейди. (Нисо,
Аёл киши эрига гапириш мумкин бўлмаган 5 та сўз
- Сиз мени севмайсиз!
Бўйсунтириш, манипуляция.
- Мен билардим!
Эркак кишини ғурурига тегувчи сўз.
- Сиз ман учун хеч нарса қилиб бермагансиз!
Бу ёлғон.
- Ҳаммасини унутинг, менда ҳаммаси яхши.
Манипуляция, бўйсунтириш.
- Сиз эркак эмассиз!
Энг хавфли сўз, оила батамом тугайди.
Нилуфар Салимовна
P.S. Эр севмаса, ундан севгини талаб қилишлик ахмоқлик. Севги қалб иши. Уни зўрлаб бўлмайди
📍Қатиқли гречканинг организмга қандай фойдалари бор?
✍️ Шифокор Нозима Ўринова:
✓ Иммунитетни оширади
✓ Шишларни кетказади
✓ Танадан токсинларни чиқариб ташлайди
✓ Юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди
✓ Метаболизмни яхшилайди
✓ Соч ва тери ҳолатини яхшилайди
✓ Қабзиятнинг олдини олади ва даволайди.
Мутахассисларнинг фикрича, жуфтидан кун давомида қисқа хабар (ширин сўз, ташаккур, эркалаш) олиб турадиган инсонлар депрессия (сиқилиш, руҳий зўриқиш)га йўлиқмас экан! 😊🥰
Читать полностью…Ассалому алайкум!
Хайрли тонг, тонгларни севувчи, ҳаётни борлигича қабул қилувчи, ҳар бир лаҳзага шукрона айтувчи азизларим!
Кунингиз ёруғ, мароқли, лаҳзаларингиз файзга тўла бўлсин!
🌙ҲАЙРЛИ ТУН
АЗИЗЛАР!
АЛЛОҲИМ!
✨ Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨ Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
✨ Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨ Жаннатинг билан ризқлантир!
✨Эй оламлар робби яна бир ўзгача тонгни,бомдод намозини ўқимоқликга қодир қилгин. АМИН 🌙
📝ҚАЙТАР ДУНЁ.
Қайтар дунё, бу қайтар дунё,
Тоғлар айтсин, уфқлар айтсин,
Ёмонликни кўрма ҳеч раво,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Ҳеч бандага айтма ёмон сўз,
Ғайр ила ташлама ҳеч кўз,
Ғарибларга қўлларингни чўз,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Кўнглингни оч кирсин муҳаббат,
Кўзларингда кулсин муҳаббат,
Яхшидан боғ қолади албат,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Эзгуликни қадаб дилингга,
Қуръонни ол ҳар дам қўлингга,
Аллоҳ зиё сочсин йўлингга,
Яхшилик қил, яхшилик қайтсин.
Гуноҳ азим етимнинг ҳаққи,
Бўлмас ҳазм етимнинг ҳаққи,
Қолиб кетмас ҳеч кимнинг ҳаққи,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.
Заррин нурлар ёғилиб қат,қат,
Гулга тулсин бу олам ҳар вақт,
Йўқолмасин меҳр-оқибат ,
Яхшилик қил,яхшилик қайтсин.
1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан.
2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.
3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)
4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)
5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)
6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
(“Tариху димашқ”)
Хотин ҳудди ДАН ходимига ўхшайди. Бош оғритиб гапиради, пулингни олади, кайфиятингни бузади... Энг ёмони — барибир айб топади!
😜😂😂
ОТАЖОН
Эй отажон сиздан улуғ,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ
Магар сизни рози қилсам
Армоним йўқ, армоним йўқ.
Кўзга суртай тавонингиз,
Тиллога тенг каломингиз,
Тоза покдир имонингиз,
Гумоним йўқ, гумоним йўқ.
Киринг дейман улуғ ёшга,
Қиёсим сиз ой, қуёшга,
Отажоним сиздан бошқа,
Қалқоним йўқ, қалқоним йўқ.
Сизсиз Хоқон, сиз Ҳотамтой,
Чеҳрангизда нурли чирой,
Ёнингиздан азизроқ жой,
Маконим йўқ, маконим йўқ.
Дуойингиз жон малҳами,
Йўқ кўнглимнинг ташвиш, ғами,
Сизсиз униб, кўкаргани
Имконим йўқ, имконим йўқ
Эй отажон сиздан азиз,
Инсоним йўқ, инсоним йўқ,
Магар сизни рози қилсам,
Армоним йўқ, армоним йўқ.
Хуршид Карим
✨✨✨✨
#Хайрли_тонг
Бугун - умрингизга қўшилган янги туҳфа. Шундай экан, чиройли шукр ила уни борича қабул қилинг!
Кечанинг оғриқларини елкангиздан отинг. Эртанинг ҳадясини кутинг! Ҳар онингиз хайрли барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин.
🌸🍃
Бир киши донишманддан сўради:
- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?
Донишманд унга жавоб берди:
- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!
#Оқшом_аффирмацияси
• Бахтли бўлишга имкон бериб, мен бошқа одамларни илҳомлантираман.
• Эрталаб бахтли ва миннатдор бўлиб уйғонаман.
• Мен ўзимнинг барча фаолиятимдан, ҳатто энг оддий ишлардан завқланаман.
• Мен атрофдаги оламга қарайман ва жилмайишдан ўзимни тиёлмайман.
• Мен бахт ва завқни энг оддий нарсалардан топаман.
• Менда фаол ҳазил туйғуси бор ва мен бошқаларни ижобий деб биламан.
🍐 Нок - ҳомиладор аёл учун фойдали мева
👉 Бу мева фарзанд кутаётган оналар учун жуда фойдали бўлиб, фолий кислотага бой маҳсулотдир. Бу эса туғма нуқсонлар хавфини камайтиради.
✅ Нокни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида истеъмол қилиш яна ҳам фойдали ҳисобланади.
Бир аёл дугнасига хасрат қилди:
— Тўрт ёшли қизим шкафни очиб, кийимларни титаверганидан, уни қўрқитиб қўяй деб "Шкаф ичида ёмон амаки бор, очсанг сени ўғирлаб кетади", дедим...
— Ҳўш, натижа қанақа?
— Кечки пайт эрим билан овқатланиб ўтирсак қизим югуриб келиб, "Ойи, ойи! Шкаф ичидаги амаки кетдими?" деб сўраса бўладими..! Эримга тушунтиргунимча икки кўзим кўкариб бўлди...!
😂😂😂
Кимдир сени тақводор деб билса, кимдир гуноҳкор деб билади. Кимдир сени яхши деб билса, яна кимдир ёмон деб билади, кимдир ундай, яна кимдир бундай деб билади. Лекин сен ўзингнинг кимлигингни бошқалардан кўра яхшироқ биласан!
Сендан бошқа ҳеч ким билмайдиган ягона сир бор. Бу Роббинг билан бўлган алоқангдир! Бировларнинг мақтовига ғурурланма, ҳақоратига озорланма!
#Хайрли_тонг
Тонгда уйғонишни ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.
Эрта тонгда Роббинг сени уйғотдими, демак, сени Ўзи рози бўладиган амаллардан кўпроқ қилиб олиб, нафақат бу дунёда, охиратда ҳам чексиз неъматлари ила икром қилишни хоҳлаган. Бундан унумли фойдаланиб қолиш ўзимизга боғлиқ. Фурсатни қўлдан бой бермайлик.
Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!
ДОНИШМАНД БИЛАН СУҲБАТ...
Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!
Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси.
«Ҳилол» журналининг
4(41) сонидан.
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:
“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулқ – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”.