Биласизми дунёда севишганлар учун энг оғир нарса нима.....
Севган инсонига етиша олмаслигини билиб туриб ҳам, яна севишда давом этишидир...
#Хайрли_тонг
☘Шукроналик — ҳаётимизни яхшилашнинг биринчи қадами.
Янги тонг учун, соғ-омон уйғонганим учун, ўз кучим билан тоза ҳаводан нафас ола олганим учун, кўзларим билан кўра олаётганим учун, оёқ-қўлларим бут, юра олаётганим учун ва энг муҳими, оилам тинч, фарзандларим бағримда экани учун, яна менга берилган мен билган ва билмаган, англаган ва англамаган барча неъматлар учун Алҳамдулиллаҳ...
🌸🍃
Тўғри гапирди: “Исқирт, ҳайвон одам бўлмайди. Ўрнида бўлганимда, чавақлаб ташлар эдим”, деб...
Читать полностью…Мақтанчоқ бўлманг! Тупроқдан яралиб яна тупроққа қайтиб, қуртларга ем бўладиган инсоннинг мақтаниши нимага ҳам ярайди?!
Читать полностью…БОРИ ШУ...
Юрагимнинг зори шу,
Севгимнинг изҳори шу,
Онт ичмайман севгим чун
Сени севаман бори шу.
Алдамайди кўзларим,
Ёлғон эмас сўзларим,
Йўқ, мени тилло зарим,
Сени севаман бори шу.
Кўксим тоғ, бошим осмон,
Йигитман орим осмон,
Ялинмайман ҳеч қачон,
Сени севаман бори шу.
Мафтунман чиройингга,
Аммо чўкмам пойингга,
Келдим дил саройингга,
Сени севаман бори шу.
Кимлар кўнгли кир бўлар,
Кимнинг дарди сир бўлар,
Йигит сўзи бир бўлар,
Сени севаман бори шу.
Юрагимнинг зори шу,
Севгимнинг изҳори шу,
Хуршид Карим
🌸🍃
🌤 Ассаламу Алайкум! Якшанба тонгги муборак бўлсин 🌱
☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.
Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Яхшилик қилиш худди хушбўй нарсага ўхшайди. Яхшилик доривор ўсимлик кабидир...
Агар сиз тушкунликка тушсангиз, ғамга мубтало бўлсангиз, ўзингиздан бошқаларга яхшилик қилинг ва гўзаллик ҳадя этинг, шундагина қийинчиликдан чиқасиз ва роҳат оласиз...
КАСАЛ БЎЛМАСИН
(ҳазил шеър)
Бу дунёда ҳеч кимнинг
Паймонаси тўлмасин,
Ўзбегимнинг уйида,
Келин касал бўлмасин.
Қайда шунчаки ҳиммат,
Раҳмати бўлар миннат,
Укол дориси қиммат,
Келин касал бўлмасин.
Гап сўзлар тайин бўлар,
Катта бир ўйин бўлар,
Давоси қийин бўлар,
Келин касал бўлмасин.
Қолар қовоқ остида,
Кимлар алам қасдида,
Лофми гапим, ростида,
Келин касал бўлмасин.
Шўр бўлар пешонаси,
Ғам бўлар парвонаси,
"Бу нима баҳонаси"
Келин касал бўлмасин.
Ўйнаб кулгани яхши,
Соғлом юргани яхши,
Соғлик умрнинг нақши,
Келин касал бўлмасин.
Йиғлаб йиғидан толар,
Дардини ким ҳам олар,
Уйига сиғмай қолар,
Келин касал бўлмасин.
Ширин ёлғондан кўра,
Аччиқ ҳақиқат зўр-а,
Сиқилманг куёв тўра,
Келин касал бўлмасин.
Бир шеър ёздим созгина,
Дарди кўклам, ёзгина,
Ҳазил қўшдим озгина,
Келин касал бўлмасин.
Хуршид Карим
🌸🍃
🌸🍃
❗️ КEЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
➥ Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч ухлатиши натижасида уларнинг фикрлаши ҳамда хотираси тенгқурларига нисбатан ёмонроқ бўлишига олиб келар экан.
➥ Уларнинг фикрича, миянинг маълумот қалбул қилувчи қисми эгилувчан бўлади. Уйқу маромининг бузилиши натижасида шу эгилувчанлик йўқолади ва бола керакли маълумотни қабул қила олмайди.
➥ Бундан ташқари, уйқуга кеч ётувчи болалар эртак эшитиш ўрнига телевизор кўриш ёки телефон билан машғул бўлишади.
— Қизиқ... 90 га етганимда кўринишим қанақа бўлар экан-а?!
— Нима..? 90 га етасанми ҳали йўқми?
— Нега етмас эканман?! Ҳозир 85 ман. Яна 5 килограм йиғсам бўлди-да...!
😂😂😂
#муножаат
АЛЛОҲ, МЕНИ ҲАЖГА ЧАҚИР
Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум- осмондаман ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Меҳнатдадир кунда бошим,
Гоҳи малол ютар ошим,
Ёлвораман, кўзда ёшим,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...
Орзуимни гулга ўрай,
Байтуллоҳинг бир бор кўрай,
Сендан бошқа кимдан сўрай,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Бажармоқ-чун фарзларимни ,
Узмоқ учун қарзларимни ,
Айтмоқ учун арзларимни,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...
Ҳаж-ибодат ! Қани қилсам,
Ўзимни чин муслим билсам,
Минг розиман анда ўлсам,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Аллоҳ! Мени мукофотла!
Ҳожилар исмида ёдла ,
Қанча кутай қаноат-ла ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Бахтнинг таъмини тотгани,
Зам-замни кафтда тутгани,
Ва шайтонга тош отгани,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...
Айтай десам сўзим бисъёр,
Орзуим ҳам якка такрор,
Ҳолим бўлмасидан абгор,
Аллоҳ, мени Хажга чақир ...
Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум - осмондаман,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...
Хазонрезги
Мен Оиша онамизнинг етмиш минг дирҳам садақа қилганларини кўрдим. Кўйлакларининг ёни эса ямоқли эди.
(Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу)
Етмиш минг дирҳам бугунги кунда 800 миллион сўмдан ошади. Бу пулга энг сара кийимлардан минглаб сотиб олиш мумкин...
Бўлмаётган бўлса, мажбурлама! Ё ҳаёлларинг паришон бўлади, ёки қалбинг...
Унутган киши каби бўл! Чунки гўзал нарсалар ҳеч кутмаган онингда ҳақиқатга айланади..!
Шамс Табризий
ЁШАРТИРУВЧИ НИҚОБ.
Бу ёшартирувчи ниқобни яхши самара бериши учун ҳар икки ҳафтада бир маротаба такрорлаб туриш кифоя.
КEРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР:
• 1 ошқошиқ асал;
• 1 ошқошиқ сметана;
• 50грамм творог;
• 1 дона тухум;
• 6 томчи лимон;
• 1 ампула алоэ;
• Б1 ва Б2 витаминлари.
Барча маҳсулотлар аралаштирилади. Бу ниқоб кечқурун юзга суртилади. Кўз остига ҳам. 15-20 дақиқадан сўнг ювилади.
Баъзида аёллар шундай хаёлга бориб қолишади:
Эр суякка ўхшайди: ташлаб кетиш қийин, еб хам бўлмайди... Лекин доимо ғажиш мароқли бўлиши мумкин...
😜😜😂
Яхши инсонлар билан бирга имонлашиш ва ғийбатлашиш ўртасида жуда катта масофа бор. Бири осмонда, иккинчиси ер қаърида. Бири нур, иккинчиси зулмат. Бири тотли, иккинчиси ёқимсиз...
Зиёвуддин Рахим
Ёлғиз эмасман, атрофим тўла мени кузатувчилар, хато қилишимни кутувчилар, қоқилишимни истовчилар. Шунинг учун ҳам мағрур ва сергак йўлимда давом этавераман. Яхшиям борсизлар, мени ўйловчилар.
Читать полностью…Организмни шлаклардан тозалашнинг осон усули
✅ Ичак фаолияти саломатликнинг асосини ташкил этади. Шунинг учун ҳам уни доимо назоратда сақлаш лозим. Бунинг учун ажойиб рецепт мавжуд.
✅ Яримта лимон суви 1-2 ошқошиқ зайтун ёғи билан аралаштирилади ва ҳар тонг оч қоирнга истеъмол қилинади. Бу малҳам ичак фаолиятини яхшилаш билан бирга ёғлардан ҳам халос қилади.
Қиз йигитдан сўради:
— Ласеттингиз борми?
Бола:
— Йўқ!
Қиз:
— Нархозда ўқийсизми?
Бола:
— Йўқ!
Қиз:
— 2 этажли уйиз борми?
Бола:
— Йўқ!
Қиз:
— Унда сизга бўрт!
Бола:
— Нима сан билан танишиш учун Прадоимни сотиб Ласетти олишим, Вэстминстеръдан Нархозга перевод қилиб, 3 этажли уйимни бузиб 2 этаж қилишим кереми? Йўқ, ман бунақа қиломийман узур! Санга борт!!!
Қиз:
— Ало, ало, ман ҳазиллашудим!!!
— Тууут—тууут—тууут
😂😂😂