Кредит бу қишда иштонни ҳўл қилиб қўйишдек гап!
Бошланишига иссиқина сезилади, кейин шунақанги музлатади...))
😜😜😜
🍃🌺 Ассалому алайкум🌺🍃
БАХТ ҚЎРҒОНИНИНГ
БЕКАЖОНЛАРИ
Саломатмисизлар....
Сиз хақиқий БАХТ нималигини билишни истайсизми, Азизаларим?!
Унда қалбларни тозалаб, янгилаб, янги ҳаёт тарзини бошлашга тайёр туринг!
❤️ Бугунги кунни ☺️ Табассум ила қарши олинг!
🙏 Бугунги кун яхши амалларга бой кун бўлсин!!!
Барча ниятлар ижобат бўлиб, бугун кечагиданда кўпроқ БАХТ ни туйиб сармаст бўлинг!
❗️Унутманг, ҳаммаси ўз қўлингизда, ўзингизга, сизнинг хоҳиш ва истакларингиз, бериб борилаётган маълумотларни англаб етишингизга боғлиқ, Азизаларим!!!
Қадимги ривоятлардан бирида хотини билан ноилож ажрашишга мажбур бўлган эрдан хотинининг айбини сўрашганда: «Бировнинг айбини сўраб нима қиласизлар? Агар мен у билан қайта ярашиб кетсам, ўз хотинимнинг айбини бировларга фош қилган бўламан, ярашмасам, бегона бир аёлнинг айбини фош қилган бўламан. У ҳам, бу ҳам одобдан эмас», — деган экан.
Кўрдингизми, ажрашган такдирда ҳам, бир-бирининг айбини фош қилмаслик керак, бунинг учун эса, кўнгилни ниҳоятда кенг тутиш, ҳеч қачон ўзининг инсон эканини унутмаслик керак.
✅Камтарин бўл, аммо камтарлик орқасида ғуруринг яққол сезилиб турсин!
✅Андишали бўл, аммо андишасиз олдида ҳеч қачон тилингни қисқа қилма!
✅Икки букилиб таъзим қилганга уч букилиб таъзим бажо айла. Аммо қаршингда тоғдек кериладиганлар олдида ўзингни осмон қадар тут!
✅Бир юзингга урсалар, икки юзига уриб жавоб қил! Шунда сен билан ҳисоблашадиган бўладилар!
Ҳеч қачон осмонга тупурма! Осмон қахрли. Тупугинг юзингга қайтиб тушади!
Ҳеч қачон ерга тупурма! Ер меҳрли, тупугинг юзингга сачрамайди. Аммо шу Ер сени кўксида кўтариб юради.
Ўткир Ҳошимов
Ўз хислатларини кўп гапирадиган киши кўпинча яхши одам бўлиб чиқмайди.
Жавоҳарлаъл Неру
Дейлик, бир сўмдан бор иккимизга ҳам,
Биз уни алмашдик, сўрамай қайтим,
Менда яна бир сўм, сиздаям бир сўм
На сиз бой бўлдингиз, на мен камайдим.
Энди бошқачароқ!!
Менда бир фикр,
Сизда ҳам бир фикр, этдингиз туҳфа,
Уни ҳам алмашдик, худога шукур,
Биттадан фикрга кўпайишдик, ҳа!
Олам шуурингни синар қасдма-қасд
Заковат ила у олға илдамлар.
Камми-кўп, бир сўм, ё миллионлар эмас,
Фикр алмашишар яхши одамлар!
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
🌹ЖУМА МУБОРАК!🌹
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
🌹🤲Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🌹🤲Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🌹🤲Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🌹🤲Тавба сохибига, ЖУМЪАмуборак.
🌹🍃Жаннат дарвозаси,Очилди бу кун.
🌹🍃Осмондан фаришта, Ёғилди шу кун.
🌹🍃Сизни панохида, Асрасин хар кун.
🌹🍃Жумъа айёмингиз, Муборак бугун.
🌹🍂Ушбу кун Аллоҳнинг иноятидир,
🌹🍂Барча дуоларнинг ижобатидир.
🌹🍂Ҳамроҳ бўлсин энг эзгу тилак.
🌹🍂Азиз инсоним ЖУМЪА МУБОРАК!
ЖУМЪА МУБОРАК
📝Бир кишининг вафот этгани ҳақида эшитиб, жанозасига бордик. Азадорлар маюс туришарди. Дарвозадан кираётганимизда бир одам қаттиқ йиғлаб юборди. У шунчалик энтикиб-энтикиб йиғлардики, бу одамнинг ҳоли уй эгаларидан ҳам оғирроқ кўриниш бериб, атрофдагиларга "энг яқин одаммикин?" деган тасаввур уйғотарди...
Жанозадан кейин ҳам у одам ўзини босолмади. Одамлардан четга ажралиб чиқиб, юзларини тўсганча ҳали ҳам кўз ёш тўкиб ўлтирарди. Биз билан борганлардан бири раҳми келди шекилли, у кишига "тасалли бериб, сабр тилаб қўяй" деб, унинг олдига кетди. Шеригимизни кутдик. Беш дақиқаларча ўтгандан кейин қайтиб келганда шеригимиз ҳам ҳомуш ҳолатда тушиб қолганди. Сабабини сўрадик, айтдики, "Бу одам марҳумнинг яқинларидан эмас экан. Аммо у одам шунчалик кўп азият берган экан-ки, уни тушунтириб беролмайман дейди, буларнинг оиласида у сабаб ҳаловат қолмаган, ҳатто отаси, онаси ҳам "Аллоҳим, бутун умр шу одамнинг азиятига сабр қилиб яшашга мажбур бўлдик, энди ҳеч бўлмаса фарзандларимизни шу одамнинг зулмидан асрагин" деб-деб оламдан ўтиб кетишган экан. Бу кишининг айтишича, шунчалик хўрликларнинг охири йўқдай туюлган куннинг битишига умидлари узилган экан"...
Қўрқиб кетдим. Қалбимга ваҳима тушиб кетди. Ичимдан "Аллоҳим, вақти келиб оламдан ўтсам, кишиларнинг мендан қутулганликларидан ҳурсанд бўлиб йиғлашларидан Ўзинг асрагин" дердим...
Салим АЙЮБИЙ
Ҳали шундай кун келади...
Ҳовучингиздаги дуоларингиз ижобатидан юм-юм йиғлайсиз.
Ҳали шундай кун келади, сабрингизга тасанно айтасиз. Чунки орзуларингиз ушалади.
Ҳали шундай кун келади, сизни қўл билан кўрсатганлар, сизга қарсак чалади...
Ҳали шундай кун келади, даромадингиз кенгайиб ўзингиз ўйламаган улкан саховатли ишларни бошлайсиз.
Ҳали шундай кун келади, Аллоҳим "Бўл" дейди ва ҳаммаси бўлади... Қадрлигим, бўлади, шунга ишонинг. Омин!
❓Сизни ўзгартира оладиган инсонни кўришни истайсизми?
❓Сизга бахт берадиган инсонни кимлигини биласизми?
❓Сизга хурмат олиб келадиган инсонни кимлигини биласизми?
❓Сизни тўғри йўлга бошлайдиган инсонни кимлигини биласизми?
❓Сизни жаннатга етаклайдиган инсонни - чи?
❓Хаётингизга шодлик к,увонч олиб келадиган инсонни - чи.....
❓Шаънингизни ва обрўингизни юксакларга кўтарадиган инсонни кимлигини биласизми?
❓Кимлигини билишни жуда хохласангиз, секин бориб кўзгуга қаранг.
Дунёни бўлиб олиш
Камбағал бизники. Бойлар сизники.
Ҳақиқат бизники. Ёлғон сизники.
Қайғулар биздандир. Шодликлар сиздан.
Ташвиш бизга тобе. Беғамлик сиздан.
Ямоқ бизникидир. Бутун сизники.
Озодлик биздандир. Қафас сизники.
Кўнгил бизнинг подшоҳ. Қорин сизники.
Бизнинг уй хароба. Сарой-сизники.
Манглай тер бизники. Ҳаром сизники.
Биз Ҳақнинг қулимиз. Дунё сизники.
Энди буёғининг ўзи бўлинди:
Оллоҳ бизникидир. Шайтон сизники.
Усмон Азим
Ассалому алайкум Кўнглимиз тубига яширган ҳисларимиз бугун ошкор этмоққа шайланайлик. Ўйлаб қарасак умримизнинг кўп қисмини кутмоққа сарфлар эканмиз... Бахтли бўлиш учун туғилган кунни, яхши сўзлар айтмоқ учун қулай пайтни, дам олиш учун якшанбани, китоб ўқиш учун ёзни, қўнғироқ қилмоқ учун яхши фурсатни, яхши тилак билдириш учун тонгни...
Кутиш бизнинг вақтимиз, бойлигимиз ва бугунимиз... Кутиш баъзан асрларга тенг...
Келинг, кутмаймиз! Кечирим сўраш керакми, бугун сўраймиз! Яхши кўрамизми, бугун айтайлик! Хурсанд қилишни истаймизми, бугун хурсанд қилайлик!
Умримизни яхши ўйлар, ширин хаёллар, Эзгу мақсадлар билан безаган қандай яхши!
Бугунингиз муборак, азизим!🤗🥰😘
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
#танқид
Норвегияда олмалар серҳосил келса деворларига шундай илиб қўйишаркан, истаган одам олиб кетавераркан.
Бизда агар шундай бўлса, олмаларни чириб кетганча омборда сақлашади. Чиришни бошлаганидан кейин молларга беришади. Токи кўзимиз тўймас экан, дунёни еб битирсак ҳам қорнимизни тўйдира олмайди.
ҲАЛОЛИДАН ҚЎЙМАСИН
Банда ризқи Аллоҳдан,
Майли нокас тўймасин,
Ҳазар қилдим ҳаромдан
Ҳалолидан қўймасин
Ҳалол ризқ берсин эгам,
Кимларга кўп, кимга кам,
Майли бойиб кетмасам
Ҳалолидан қўймасин.
Тўғри сўзга тўқмоқдир,
Ҳаёт йўли сўқмоқдир,
Ётнинг ҳаққи гуноҳдир,
Ҳалолидан қўймасин.
Дунё ёлғон, дунё лош,
Ҳаромдан чиқади тош,
Керакмас миннатли ош,
Ҳалолидан қўймасин.
Кундуз қуёш, тунда ой,
Беминнат сочар чирой,
Меҳнатдан бойиган бой,
Ҳалолидан қўймасин.
Ҳақиқатни куйлайман,
Ҳақни тилдан қўймайман,
Охиратим ўйлайман,
Ҳалолидан қўймасин.
Хуршид Карим
🌸🍃
Борингизга шукр яқинларим. ❤️❤️
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Хайрли тун, ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.
Эрталаб оч қоринга майизли сув ичиш организм учун жуда фойдали
⠀
• Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди
• Бронхо-ўпка касалликларида ёрдам беради
• Калий ва Б витамини манбаи
• Анемияга ёрдам беради
• Овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилайди
• Терини тозалайди
⠀
●| Тайёрлаш
Бир стаканга бир ҳовуч яхши ювилган майиз солинг ва қайноқ сув билан ёпинг. 40 дақиқа туриб олинг
⠀
●| ФОЙДАЛАНИШ
30 кун давомида ҳар куни эрталаб оч қоринга ичинг.
Янги очилган шифохонада эълон ёзиб қўйилибди:
"Биз сизнинг дардингизга шифо топсак, сиздан 50 минг сўм бўлади. Агар топа олмасак, бизнинг шифокорларимиз сизга 100 минг сўм пул беришади. Кафолатланган!"
Эълонни ўқиган йигит шифокорларни лақиллатиш мақсадида кириб дебди:
— Доктор, мени таъм билиш қобилиятим йўқолди.
— Мана бу дамламани ичиб кўринг бемор.
— Ие, нималар қиляпсиз?! Ахир бу бензин экан-ку!
— Ана, таъм билишингиз ўзингизга қайтди. 50 минг тўлаб кетинг...
Эртаси куни "бемор" йигит яна келиб, "Бугун докторни чув тушираман" деб:
— Доктор, мени кўзларим кўрмаяпти.
— Кечирасиз бемор! Бу дардингизни даволай олмасак керак. Мана сизга 100 минг сўм, шифохона ҳисобидан.
— Шошманг! Бу ерда 50 минг сўм-ку!
— Табриклайман! Кўриш қобилиятингиз қайтди! Пулни қайтариб беринг-да, кассамизга 50 минг тўлаб кетишни унутманг!
😂😂😂
Бармоқлардаги саломатлик нуқталари
🔸 Бош бармоғидаги нуқталар юрак ва ўпка учун жавобгардир. Ушбу бармоқни массаж қилиш орқали юрак уришини аста-секин тузатиш мумкин.
🔸 Кўрсаткич бармоғи
Овқат ҳазм қилиш трактининг иши учун жавобгардир. Қорин оғриғи, овқат ҳазм қилиш қийинлиги кўрсаткич бармоғини массаж қилиш орқали осонликча енгиш мумкин.
🔸 Ўрта бармоқ
Қон айланиши унинг ташвишидир. Кўнгил айниш, бош айланиши ёки уйқусизлик учун ўрта бармоғни массаж қилиш керак бўлади.
🔸 Узук бармоқ (тўртинчи бармоқ)
Бу бармоқ бизнинг кайфиятимизни бошқаради. Меланхоликми? Ўз-ўзини массаж қилиш билан ёрдам беринг.
🔸 Кичик бармоқ
Белгиланган нуқтанинг оддий массажи уйқуни яхшилайди, стрессни сақлашга ва ундан халос бўлишга ёрдам беради, юрак тезлигини нормаллантиради, ҳиссий кучни оширади ва кучайтиради. Ушбу нуқтада вақти-вақти билан бир хил, пульсацияланувчи босим билан сиз ҳушидан кетиш ҳолатини енгишингиз мумкин
- Бемор, сизни операциянгиз оғир эмас, шунинг учун операцияни магистр практикант қилади..
- Доктор, агар ўлиб қолсамчи???
- Унда уни зачёткасига 2 қўяман. 😂😂😂